logo

Жалолиддин Румий «Маснавий-маънавий» асарининг бадиий-фалсафий негизлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

50 KB
Жалолиддин Румий «Маснавий-маънавий» асарининг бадиий-фалсафий негизлари Мавлоно Жалолиддин Румий (1207-1273) номи билан машхур бўлган зотнинг исми Мухаммад , лакаби Жалолид - диндир . Ёри дўстлари уни «Мавлоно» деб атаганлар. Мавлоно ёшлик чогларидаёк мўтабар бир шахс сифатида, отаси таълим ва иршод суфасида ўтирган даврдаёк «Худовандгор» номини олган эди. Бу эса уни бўлажак рахнамо ва муршид киёфасида кўрсатарди. У замонларда «Худовандгор» лакаби «Хожа» каби юксак маънавий ва ижтимоий хурматга сазовор бўлган киши-ларга нисбатан «Сарвар» ва «Жаноб» маъносида ишлатар эди. Шунингдек, Мавлонони шох баъзан «Шохон» деб улуглаган. Аммо Жалолиддин Румий кўпрок Мавлавий номи билан тилга олинади. Алишер Навоий Жалолиддинни илохий ишк куйчиси, буюкларнинг кўз илгамас чўккиси, деб улуглайди. Мавлоно Жалолиддин хозирги Авфгонистоннинг Балх шахрида «Султон ул-уламо» лакабини олган буюк фиких олими фатво сохиби, кубравия (Шайх Нажмиддин Кубро ) фиркасининг шайхи Бахоуддин Валад хонадонида дунёга келди. Бахоуддин Валад бир неча йил Термиз ва Самаркандда яшаган. Унинг турмуш ўртоги хоразмлик эди. Мухаммад Хоразшох 1212 йил Самарканд хукумдори Султон Усмон билан жанг килиб Самаркандни эгаллайди. Уни талон-тарож килганда Бохоуддин Валад Самаркандда яшар эди. Ўшанда Жалолиддин беш яшар бола эди. Алишер Навоий «Жалолиддин беш яшарлигидаёк илохий кучга эга бўлган кароматга эга эди» деб ёзади. Бахоуддин Валад Мухаммад Хоразмшох билан келиша олмай, оиласи мурудларини олиб Балхдан чикиб кетади. Макка сафаридан сўнг Ирок, Ажам каби шахарларни кезиб, нихоят, Туркиянинг Кўния (Кония) шахрида кўним топади. У ердаги Олтинтўп мадрасасига бош мударрис бўлади. Мовлоно Жалолиддин Румий отасидан кейин Кўниядаги Олтинтўп мадрасасига мударрислик килади ва Румий тахаллусида ижод килади. Жалолиддин Румийнинг илмий ва адабий мероси гоят катта. Газал, маснавий ва рубоийларини ўз ичига олган «Девони кабир» (Улуг девон)да кирк мингдан ортик шеърий мисра жой олади. Унда фалсафий-сўфиёна мушохадалар рухият уйгунлиги касб этиб инсон аклини лол колдирадиган теранлик билан ёзилган. Шунингдек, «Мактубот», «Фихи мо фихи» («Ичиндаги ичиндадир), «Мажолиси садъа» каби асарлари билан ном козонган. Мавлоно Жалолиддин Румийнинг энг машхур асари «Маснавий маънавий»си форсий тилда ёзилган бўлиб олти китобдан иборатдир. Маснавий сўз санъати нуктаи назаридан бадиий асар, маъно нуктаи назаридан фикрий, ижтимоий ва фалсафий негизга асосланади. Маснавий хар бир байтни бир кофияга солиниб икки мисрадан таркиб топган назмдир. Мавлоно «Маснавий» хар бир китобида кискача мукаддимадан сўнг хикоятлар асосида тарбиявий ва иршодий бахслар юритади ва уларни баён этиш жараёнида бирон сабаб билан киссадан четга чикиб, ўзининг карашлари, таълимоти ва панду насихат-ларини баён этишга ўтади. Шундан сўнг яна ўша киссани давом эттиради. Бу акидаю иршодлар баёни ва хатто киссалар жараёнида, албатта Куръоний маънолар, оят ва хадислар, дин улуглари айтган сўзларни шархлаб ўтади. Гохида бирон муносабат билан бошка ривоят ва хикоятларни эслаб, уларни хам киссага киритади. Кисса ичида кисса чунонам уланиб кетадики, беихтиёр «Минг бир кеча»га ўхшаган китобларни эслатади. «Маснавий»да кундалик хаётда, хакикатда учрамайдиган, аммо факат иймон ва эътикод билан кабул килиш ва ишониш мумкин бўлган киссалар ва вокеалар хам учрайди. «Маснавий»нинг биринчи байтида айтилади: Бишнав, аз най чун шикоят мекунад, Аз жудоийхо шикоят мекунад (Тинглагил най не хикоятлар килур, Ким жудоликдин шикоятлар килур). Кайси най? Мавлоно ва нафакат Мавлоно, балки борлик ва бу дунё ортидаги хакикат асроридан огох хар бир инсон, хар жойда, хар вактда ва хар тилда бу шикоятни арз этади.. Борликдан узилишини истамаган рух шикояти. Ва унинг шикояти «айриликлар хикоятидир». Мавлоно назарида, бу рух инсон яратилишидан олдин, тан ва моддий хаёт билан богланмасдан олдин эркин эди. Парвардигор инсон хокини яратмаганида эди, бизнинг рухимиз хам бу зиндондек хаётдан огох бўлмасди. Агар Унинг иродаси бу рухни эркин кўйганида эди, хеч качон бу тупрок колипда жой олмасди. Кўринмас катрадек Мутлак Борлик денгизида сузиб юрарди. Аммо шубхасиз хикматга эга бўлган Илохий ирода бу «най»ни «найистон»дан кесди ва тупрок оламига келтирди. Ўшандан буён бу най «айриликлардан хикоят айлайди ва бу нола факат менинг нолам эмас», дейди. «Тўти ва тожир» хакидаги машхур киссага мурожаат киламиз. Бир тожир тижорат килиш ниятида Хиндистонга йўл олади. Уйидаги тўти унинг хижронида тортадиган дарду азобларини Хинд тўтиларига етказишни ундан сўрайди. Хинд тўтиларидан биттаси бу гурбатзада биродарининг киссасини эшитиб ўлади. Тожир сафардан кайтиб, бу ахволни ўзининг тўтисига хикоя килиб беради. Бу тўти хам кафасда йикилиб, жон беради. Аммо тожир уни кафасдан чикарганида, у канот кокиб, учиб дарахт шохига кўнади ва тожирга сирни очиб, Хинд тўтиси хам ўзини ёлгондан ўлганга солганини, бу билан «Кутилмокчи бўлсанг, сен хам мен каби ўзингни ўлганга сол, зеро сени кафас-да тутаётган нарса сенинг «овозинг ва дунёвий жилваларинг-дир», демокчи бўлганини айтади. Мавлавий тасаввурида бу тўти яшил канотли таклидчи куш эмас, балки дунёни ўзи учун кафас деб билган ва Хак дарёсига бориб кўшилиши учун дунёвий жилвалардан воз кечиш лозимлигини англаган огох инсон, номаълум бир чолгувчининг рухидан пуфланган «най»дир». Мавлононинг тўтиси тўтиларнинг эркин дунёсига парвоз килиш учун тожирнинг уйи-моддий дунёни тарк этади. Мавлавийдаги дарвешлик ва пайгамбаримиз «фахр килган факирлик» деганда бу дунёда ёлгон сўзламаслик, фириб бермас-лик, гина-адоват тутмаслик, одобсиз бўлмаслик ва ўз манфаати-миз йўлида бировларни курбон килмасликни тушунмок лозим. Агар молу давлат бизни Худодан гофил этмаса, кемани суздириб, мурод манзилга етказадиган кема тагидаги сувга ўхшайди. Молу давлат агар одамни Худодан узоклаштирса, тешиклардан кема ичига кириб, уни чўктирадиган сувга ўхшайди. Мавлоно назарида, инсон бу моддий дунёнинг асири бўлмаслиги ва хакикат мабдаидан гофил колмаслиги учун хушёр бўлмоги лозим. Чунки унинг ўткинчи борлиги бебаходир, каерга бормасин, барибир Хакнинг кудратли панжасидандир. Дарвешликнинг энг юксак чўккисига етиш осон иш эмас. Унга етгунча узок йўлларни босиб, йўл кийинчиликларини бўйинга олиб, олис манзилларга етмок лозим. Мавлоно назарида, бу йўлда соликларга йўл кўрсатувчи пир лозим. Пирнинг хидоятисиз манзилга етиб бўлмайди: «Андар о дар сояи нахли умид!» (Умид нихолининг соясига кир!). «Маснавий»да сўзнинг асл мохияти шундан иборатки, бу «най» ўз найистонига кайтишни хохлайди ва кайта олади, кайтиши хам шарт. Унга кайтиш ўз аслига кайтиш демакдир. Аммо Мавлоно бу фикр атрофида жуда кўп ахлокий, ирфоний ва ижтимоий бахсу мунозаралар ва умуман, бу жахон борлигига алокаси бўлган масалаларни ўртага ташлайди. Мавлоно Румийни бутун дунё билади. Унинг асарларини севиб ўкийди. Шу жихатдан асарлари умумбашарий кимматга эга. Бугун ўзбек китобхонлари Румийнинг «Ичиндаги ичинда» дур, «Маснавий маънавий» асарларини ўз она тилларида ўкишга муяссар бўлдилар. Таржимани иктидорли ижодкор Аскар Махкам амалга оширди.