logo

Такрорий номинация нутк изчиллиги категорияси ифода воситаси сифатида

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

34 KB
www.arxiv.uz Такрорий номинация нут қ изчиллиги категорияси ифода воситаси сифатида Оригинал тилдан таржима тилига ўгириш жараёни замирида мураккаб, айни чоғда масъулиятли вазифа ётади. Таржима вазифасига оригинал тилда берилаётган фикрлар мазмунининг нафақат аниқ баёни, шунингдек, таржима тили воситасида баён услуби ва шаклларининг барча аломатларини қайта шакллантириш киради. Оригинал тил матнининг мазмунини тўғри англаб етиш аниқ таржимани кафолатловчи асослардан бири. “Таржима қилмоқ - муайян бир тил воситалари орқали бошқа бир тилда аллақачон ўз ифодасини топган баённи тўғри ва тўла ифода этиш демак”. 1 Таржимадаги қийинчиликлар оригинал тилдан таржима тилига ўгириш жараёнида кузатилади. Хусусан, бу ҳолат икки тил ўртасидаги ўзаро хослашувларнинг тўғри ва ўринли танланишида намоён бўлади. Икки тил ўртасидаги ўзаро хослашув, монанд эквивалентларнинг танланиши, сараланиши шу тиллар функционал меъёрий талабларига бўйсунади. Оригинал тил нутқ занжири мазмунини таржима тилига ўгиришда ҳар икки функционал меъёр талабларини чуқур билиш тақозо этилади. Зеро, ҳар икки тил нутқ занжирида ўхшаш ахборотлар ифодаси учун хизмат қилувчи тил белгилари тартибли изчил тақсимоти турлича. Қиёсланг: Il la trouva epluchant des pemmes de terre devant sa porte… Chicot la regardait accomplir sa besogne . (Maupassant. Le Petit fut) Шико келганида кампир остонада картошка арчиб ўтирганди ... . Шико унинг картошка арчишини томоша қилиб турди. (Мопассан. Бочкача) Нутқ занжирида тартибли изчил жойлашган тил белгилари муайян уйғунликка эга мантиқий ва мазмунан яхлитлашган ахборот маконини яратади. Бирламчи ва такрорий номинация ўзаро муносабати билан боғлиқ ҳолда шаклланган эквивалентлар шу саконда намоён бўлади. Бирламчи ва такрорий номинациялар ўзаро алоқаси асосида шаклланган эквивалентлар 1 А.В. Основ ы общей теории перевода. М., 1968, стр. 15. www.arxiv.uz тиллараро хослашувнинг алоҳида туркумини яратади-ки, уларнинг тадқиқоти эквивалентлик назарияси учун қимматли маълумот беради. Нутқ жараёнида иштирок этаётган гаплар муайян ахборот ташувчи ифода воситалари сифатида намоён бўлади. Зарурий коммуникатив муддао ва мақсад билан уйғунлашган гаплар боғлами горизонтал йўналишда синтагматик жиҳатдан тартибли занжирлашади ҳамда маълум ахборот макони яратади. Ахборот макони яратишда иштирок этувчи гаплар коммуникатив жиҳатдан бири иккинчисини изчил равишда бирин кетин тўлдириб келади. Айнан шу изчиллик уларнинг тартибли жойлашувини, ўзаро узвий боғланишини таъмин этади. Бинобарин, нутқ занжири замирида изчиллик маъноси ётади. Изчиллик категория сифатида ахборот макони яратувчи нутқ занжири оқимининг бир чизиқли йуналишдаги воқеалар тасвири ўзанини акс эттиради. Нутқ занжири оқимининг ўзанида бир чизиқли йўналиш бўйича ифодага кирувчи нутқ бирликлари изчиллик асосида ахборот уйғунлигини шакллантирувчи коммуникатив қиммат олади. Демак изчиллик категорияси тушунчаси остида бир чизиқли йўналишдаги нутқ занжири ифода воситалари орқали акс этувчи ахборот оқими ўзанининг умумлашган маъноси англашилади. Изчиллик категорияси нутқ фаолиятини хусусан, матн тилшунослигининг алохида категорияси сифатида эътироф этилади. Изчиллик категорияси матн хусусиятини очиб берувчи ва гаплар боғланишида ўз ифодасини топувчи матн тилшунослигининг умумий тушунчасидир. Нутқ занжири ифода воситалари қиёсий таҳлили натижалари шуни кўрсатадики, бирламчи ва такрорий номинация синтагматик сегменти типологияси одатда, ҳар икки тил одати, нутқ меъёри рамзини белгиловчи хилма-хил қўлланишдаги, турли ифода воситаларини нутқ вазиятларидан муайян синтагматик сегмент доирасида ўзига хос тарзда мужассамлашувида аксини топади. Хилма-хил қўлланишда турли ифода воситаларининг муайян нутқ вазиятлари тасвирига тадбиқ этилиши қиёсланаётган тиллар руҳи, нутқ www.arxiv.uz ифода меъёрлари талабаларига кўра амалга ошади ҳамда лексик оппозиция тамойили кўрсаткичлари асосида таснифланади. И зчиллик категорияси ёрдамида такрорий номинация хусусиятини очиб бериш кенг қамровдаги ахборот макони доирасини билан боғлиқ. Ахборот макони ичида изчиллик категорияси нутқ оқимини муайян йўналишидаги ахборот ўзанида унинг уйғун занжирланиши таъминлайди. Такрорий номинация нутқ занжирида бирламчи номинация билан боғлиқ равишда алоҳида синтагматик сегментни ташкил этади. Синтагматик сегмент ахборот маконининг турли ўринлардан жой олиш мумкин. Синтагматик сегмент доирасида француз тили билан ўзбек тилидаги такрорий номинациялар қиёсий таҳлили, икки тил муносабатига хос оппозицияларнинг мавжудлигини кўрсатади. Тиллар ўртасидаги оппозицион фарқлар уларнинг руҳи, одати, нутқ меёри хусусиятлари билан изоҳланади. Тил ва нутқ синонимларининг фарқланиши айнан шу ҳодисани маҳсули бўлиб, тил луғатининг бойишига хизмат қилади.