logo

Соссюр лингвистик таълимоти ва унинг замонавий тилшунослик тараккиётидаги урни

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

157 KB
www.arxiv.uz Соссюр лингвистик таълимоти ва унинг замонавий тилшунослик тараққиётидаги ўрни Режа: 1. Соссюр лингвистик таълимоти ва унинг замонавий тилшунослик тараққиётидаги ўрни 2. Шарль Балли лингвистик таълимоти 3. Роман Якобсон таълимоти ҳақида www.arxiv.uz Соссюр лингвистик таълимоти ва унинг замонавий тилшунослик тараққиётидаги ўрни Янги давр тилшунослигида Фердинанд де Соссюрнинг ғоялари асосан икки йўналишда ўрганилмоқда : 1) олимнинг семиотик ва лингвистик ғоялари бир - бирини ўзаро тўлдирувчи ғоялар сифатида қаралмоқда ; 2) синтактик структуралар (« намуна » ёки « қолиплар ») кўринишидаги « мавҳум бирликлар » лисоний белгиларга ( гап ва унинг қисмлари ) нисбатан иккинчи босқичдаги мавҳумлаштириш натижасидир . Зеро , ушбу лисоний бирликлар табиий нутқий вазиятда қўлланиш ҳолатидан мавҳумлаштирилган белгилардир . Бинобарин , Р . Амакернинг (Amarker, 1975) қайдича , Соссюрнинг лингвистик таълимотини мантиқан қатъий тартибдаги тизим сифатида тасаввур қилиш мумкин . Бундай формал тизим таҳлили эҳтимолли – дедуктив таҳлил назарияси доирасида кечади. Соссюр тилшунослигининг асосий ғояларидан бири белги назариясини асослаш билан боғлиқ бўлиб, бунинг асосида семиологик тамойил ётади. Маълумки, олим инсон нутқининг ( langage ) барча кўринишдаги ҳолатлари ва унинг билан боғлиқ барча ҳодисаларни батафсил ўрганиш лозимлигини бир неча бор уқтирган. Бу эса, ўз навбатида, лингвистика фани олдига ўз-ўзини формаллаштириш ва ўз-ўзини билиш (эпистемологик вазифани бажариш) шартини қўяди. Фақат ушбу шарт таъминланганидан сўнггина лисоний тизимнинг синхрон ва диахрон таҳлилини бажариш ва тилларнинг умумий хусусиятларини аниқлаш мумкин бўлади. Кўпчилик тадқиқотчилар Соссюрни «тилни ўз-ўзидан мавжуд бўлган ва ўзи учун хизмат қиладиган» тизим сифатида таърифлашда ва худди ушбу кўринишда тил тизим тилшунослиги фанининг предмети сифатида қаралишида айблашга ҳаракат қиладилар. Аслида, Соссюр лингвистик таҳлил «ички» ва «ташқи» тилшуносликка оид барча ҳодисаларни қамраб олиши лозимлигини қайта-қайта уқтирган ( Кузнецов 2007). www.arxiv.uz Р.Амакернинг фикрича, тилнинг табиати тавсифида семиологик ёндашув субстанцияга нисбатан эмас, балки шаклга нисбатан қўлланиши лозим. Бундан ташқари, тилнниг ижтимоий хусусиятида лисоний фаолиятнинг тил ва нутқ муносабатининг узвийлиги ҳамда ушбу муносабат лисоний қобилиятни шакллантиришини унутмаслик лозим. Соссюршунослар эътиборини тортадиган яна бир соҳа олим томонидан ажратилган дихотомиялар (қарама-қарши жуфтликлар)дир. Бу дихотомиялар (лисоний) белгининг ихтиёрийлиги тамойили асосида исботланадиган теоремалар сифатида талқин қилинадилар. Ихтиёрийлик тамойили эса Соссюр таълимотининг асосий аксиомасидир. Тадқиқотчилар дастлабки ўринда «қобилият ва таъсис қилинганлик (институтцион)» ( faculte et institution ) қарама-қаршилигини эслашади, чунки унинг асосида лисоннинг умумий хусусиятлари ётади. Бу хусусиятларда лисоний қобилиятнинг ижтимоий характери ва биологик томони ўз аксини топади. Кейинги ўринда таҳлил қилинадиган дихотомиялар «синхрония ва диахрония» «шакл ва субстанция», «ифодаловчи ва ифодаланмиш», «тил ва нутқ» кабилардир. Булардан «ифодаловчи ва ифодаланувчи» дихотомиясига алоҳида эътибор қаратилади: ифодаловчи товушлар гуруҳи сифатида (ифода плани) қаралса, ифодаланмиш маъно гуруҳига (мазмун плани) киритилади ҳамда уларнинг ҳар иккаласи ҳам аниқ нутқий вазиятда, яъни тил ва нутқ ҳодисаларининг диалектик муносабати доирасида ажратилади, тавсифланади. Замонавий соссюршуносликда тилнинг семиологик модели тушунчаси белгининг ўта даражадаги ихтиёрийлиги ҳақидаги ғоя тарғиби доирасида талқин қилинмоқда. Бунинг устига, кўпчилик Соссюр таълимотини англашнинг калити ҳам айнан ихтиёрийлик ғоясида деб ҳисоблайди. Бироқ бу масала атрофида маълум даражада тортишувлар ҳам йўқ эмас. Масалан, Р.Амакер таъкидича, Соссюр «Умумий тилшунослик курси»ни нашрга тайёрловчилар муаллифнинг айрим фикрларини бузиб талқин қилишгача бориб етишган. Соссюрнинг «ифодаланмиш ва ифодаловчини боғловчи алоқа тўлиғича ихтиёрийдир» ( est radicalimet arbetraire – Saussure 1922: 10) www.arxiv.uz мазмунидаги фикрида нарса-ҳодисалар ва уларни атовчи нутқий бирликлар муносабати назарда тутилмасдан, балки инсонларнинг тарихан шаклланган ижтимоий тажрибасига асосланган воқелик ҳақидаги билими инобатга олинади. Ихтиёрийлик ғояси лисоний белгиларнинг мазмундорлиги (мазмуний аҳамияти) тушунчасининг талқинида ҳам ўз ифодасини топади. Ҳозирги пайтда тилнинг семиологик модели олим таклиф қилган дихотомиялар (жуфтликлар) умумлашмаси доирасида талқин қилинмоқда. Масалан, тилнинг «ижтимоий маҳсулот» ёки «тизим, код» сифатида таърифланиши қарама-қарши фикрлар талқинида қаралмасдан, балки тўлиқ ихтиёрийлик тамойили заминида бирлашувчи ягона ғоя доирасига киритилмоқда. Зеро, тилнинг ижтимоий ҳодиса (жамиятда таъсис қилинган, келишилган қоидалар умумлашмаси) бўлиши унинг тизимлилик хусусиятини ҳеч қачон инкор қилмайди. Бундай таъриф доирасида эпистемиологик, билишга оид (структура, субъект ва объект муносабати, яратувчанлик), семиологик (лисоний қобилият, мулоқот, тизим, белги) ҳамда турли лингвистик тушунчаларнинг ўзаро боғлиқлиги масаласи ҳам назардан қочирилмайди. Тилнинг ушбу турдаги семиологик моделида одатда унинг умумий хусусиятлари таъкидланади. Бу хусусиятлар нутқда субстанция шаклига эга бўлса (ифодаланишда – товушли, мазмун жиҳатидан - психик), умуман тилда ( language ) – бизнинг лисоний қобилиятимизга боғлиқ бўлади. Алоҳида тилларда эса бундай семиотик умумийлик йўқ, чунки белги ҳар бир тилда ихтиёрий ва ҳар бир тил алоҳида белгилар тизимидан фойдаланади. Тилни синхрон ихтиёрий белгилар тизими сифатида талқин қилиш соссюршуносликда анъанавий тус олган. Одатда, тил тизимини ушбу кўринишда таҳлил қилиш тилнинг бошқа ихтиёрий тизимлардан фарқини ажратиш мақсадини кўзлайди. Зеро, тил алоҳида бирликларни (дастлабки ўринда – луғавий бирликларни) қўллашда вазиятга мослашув хусусиятига эга. Бошқа турдаги формал тизимлар (жумладан, мантиқий-математик тизимлар)да бундай эмас. Улар тил тизими умумийлигига бўйсунишга www.arxiv.uz мажбурдирлар, чунки фақатгина лисон барча тизимларни ёритувчи восита – метатил вазифасини ўташ қобилиятига эга. Тилшуносликда узлуксиз муҳокама қилиниб келинаётган Соссюр таълимотига оид масалалардан яна бири «белгининг соф лингвистик моҳияти ва унинг таҳлили» масаласидир. Бу масала муҳокамасида асосий эътибор белгининг иккиёқлама хусусиятга эга бўлишига қаратилмоқда. Бунда Соссюр умуман «сўз» тушунчаси ҳақида сўз юритаётиб, «конкрет бирликни» аниқлашга ҳаракат қилганлигини унутмаслик лозим. «Конкрет бирлик» сўзловчи онгида дастлаб ифодаловчи белгиларни фарқловчи восита сифатида ажратилса, кейинги босқичда маъно ва шаклни мослаштирувчи восита сифатида тасаввур қилинади. Тилнинг бошқа семиотик тизимлардан асосий фарқи шундаки, лисоний бирликлар нутқда кетма-кет тарзда ифода топади. Бугунги шароитда «ассоциация» ва «синтагма» тушунчалари таҳлили масаласи янада долзарблашмоқда, чунки синтагманинг тил тизимига ёки нутққа оидлигини аниқлаш Соссюр таълимотининг синтаксисга оид томонларини тавсифлаш учун муҳимдир. Маълумки, олим сўзловчининг синтагмалар тузишдаги шахсий истаги, ихтиёри билан бир қаторда нутқий вазиятда ҳосил бўладиган синтагмаларни ( in praesentia ) уларнинг негизини ташкил қиладиган мавҳум қолиплардан фарқлаш керак эканлигини қайд қилган эди. «Ассоциация» ва «синтагма» тушунчалари муносабати иккиёқлама эканлигини эътиборга олиш натижасида мураккаб бирликларни таркибий қисмларга ажратишда ассоциатив гуруҳларни фарқлаш амалидан фойдаланилади. Бу эса ҳар бир ажратиладиган таркибий бирлик асосида маълум гуруҳга оид мавҳум ассоциатив бирлик туриши тўғрисидаги фикрнинг исботидир. Соссюр лисоний бирликларнинг қуйидаги тўрт асосий хусусиятга эга бўлишини уқтирган эди: Ҳар қандай лисоний белги ихтиёрий , ўзгалардан фарқланади , белгилари ўзаро қарама - қарши ва ифода воситасига www.arxiv.uz бефарқлик . Соссюр издошлари ушбу хусусиятларнинг алоҳида тиллар тизимида ва бу тизимларнинг турли тараққиёт босқичларида қай кўринишда намоён бўлиши масаласини тадқиқ этиб келишмоқда. Бундай тадқиқотлар, албатта, эслатилган хусусиятларнинг умумийлик даражасини тасдиқлаш билан бир қаторда, уларнинг алоҳида тиллар тизимидаги фаоллашув даражасида маълум фарқлар мавжудлигини исботловчи далиллар тўплаш имконини кўпайтирмоқда. Соссюрнинг синтаксисга оид таълимоти алоҳида эътиборга лойиқдир. Маълумки, ушбу таълимот нуқтаи назаридан қаралганда, тилнинг синтаксис тузилиши таҳлилида синтагмаларни ажратиш ва уларнинг структуравий мундарижасини ўрганиш лозим. Аммо Соссюр таълимотининг давомчилари синтагмани барча ҳолларда ҳам ажратиб бўлмаслигини сезишиб, «сигнификатив параллеллик»ни вужудга келтирадиган ҳолатларни ҳам назардан қочирмасликни таъкидлашди. Бинобарин, plaire – plu , take – took , Nacht - Nacht каби товуш алмашинуви йўли билан грамматик шакллар ясалганда ёки умуман грамматик маъно ифодасида бошқа ўзакдан фойдаланилганда, фаранг тилшуноси Годель айтганидек, «семантик масофа»лар ўзаро яқинлашади. Бу ҳодиса луғат ва грамматика муносабати доирасида талқин қилингани маъқул. Грамматиканинг луғат тизими билан муносабати Соссюр тарғиб қилган «мазмуний муҳимлик» ( valeurs ) ғояси нуқтаи назаридан қаралганда, ўзига хос номутаносибликни кўриш мумкин. Луғавий бирликларнинг психологик ва семантик жиҳатдан муҳимлиги аниқ, аммо грамматик муҳимлик мантиқан етакчи ўринда туради, чунки грамматик маъно мустақил равишда ифода топиши мумкин (ёрдамчи сўзлар) ҳамда грамматик шакллар фарқловчи хусусиятларга эга бўлади. Шу тарзда синтаксиснинг «мавҳум бирликлари» ажратиладилар. Бундай мавҳумлаштириш жараёнида юзага келадиган мазмун «синтактик муҳимлик» ( valeurs syntaxuque ) деб номланади. Мавҳум синтактик бирлик тил тизими бирликларига хос бўлган қарийб барча хусусиятларга, шу жумладан, белгининг ихтиёрийлиги хусусиятига ҳам эга. Гап ва бошқа мураккаб www.arxiv.uz синтактик бирликлар тузилиши бир мавҳум тузилманинг бошқаси билан бирикишидан ( emboitement ) иборатдир. Соссюрнинг синтаксисга оид фикрлари бевосита лисоний аналогия ва ижодкорлик (яратувчанлик) ҳақидаги ғоялар билан боғлиқ ҳолда талқин қилиниши лозим. Соссюр аналогия ҳодисасини тил тараққиёти жараёнида юзага келадиган ўзгаришлар кўринишида эмас, балки маълум тараққиёт босқичидаги лисоний яратувчанлик сифатида ўрганишни маъқул кўради. Бу эса тилнинг ўзгаришидан кўра унинг маълум ҳолати ҳақида гап кетаётганидан даракдир. Демак, психологик жиҳатдан таърифланганда, аналогия яратувчанликдир, грамматик ҳодиса сифатида қаралганда эса – тил тизими синхрон ҳолатининг ажралмас қисмидир. Аналогия тадрижий ривожнинг негизини ташкил қилади ва тилнинг яратувчанлик қобилиятини таъминловчи воситаларнинг чексизлигини тасдиқловчи ҳодисадир. Бу ҳодиса алоҳида шахс томонидан яратилган нутқий бирлик – гап ва айни пайтда, тил белгиси сифатида қаралиши лозимлигини изоҳлаб беради. Айтиш жоизки, Соссюрнинг ўзи синтаксис таҳлили модели ҳақида бирор бир тўлиқ даражада шаклланган ғояни олға сурмайди. Аммо унинг издоши Р.Годель (1957) устозининг мулоҳазаларини жамлаб, Соссюрнинг синтаксис моделини шакллантиришга ҳаракат қилган. Ушбу моделнинг синтаксис қисмини «муҳимликлар ва бирикишлар» умумлашмаси ( valeurs itcombinaisons ) сифатида таърифлаш мумкин. Бунда синтагманинг синтаксис учун муҳим бўлган маъно хусусиятлари эътиборга олинади. Синтактик муҳимлик эса, ўз навбатида, турли хил таркибий ўзгаришлар (транспозиция ва трансформация) учун асос бўла оладиган ассоциатив муносабатларда акс топади. Умуман олганда, ҳозирги соссюрона тилшунослик ўз асосчиси бошлаб берган йўлдан бориб, семиологик тамойилларга таянган ҳолда синтаксис ҳодисаларини ёритишни маъқул кўрмоқда. Маълумки, Соссюрнинг ўқувчилари томонидан нашр эттирилган «Умумий тилшунослик курси» да унинг семиологияга оид ғоялари анча батафсил (баъзан бир оз узуқ ҳолатда www.arxiv.uz бўлса ҳам) ёритилган. Аммо унинг синтаксисга оид фикр-мулоҳазалари эса кўпроқ кейинги йилларда нашр эттирилаётган ишларида мавжуддир. Бу фикр-мулоҳазаларда лисоний белгининг кетма-кетлик тамойили ва синтагма назарияси асосий ўрин эгаллайди. Айнан шу икки мезон Соссюр лингвистикасининг ўзагидир. Бу икки мезон тил ва нутқ ҳодисаларини фарқлаш билан бир қаторда, тилшунослик фанининг объектини аниқлашда ҳам хизмат қилади. Тил ва нутқ муносабатини ўрганишда ушбу ҳодисаларга нисбатан тарихий ёндашув муҳимдир. Ушбу ҳодисалар муносабати масаласи эса Соссюр тилшунослигининг марказий муаммоси бўлиб, фақатгина унинг муҳокамаси асосида бошқа соссюрона ғояларнинг моҳиятини англаш мумкин. Масалан, лисонни ( langue ) лисоний фаолиятдан ( language ) ажратиш масаласини олсак, унинг ечимига фақатгина диалектиканинг (умумийлик – хусусийлик) қонуниятини тадбиқ этгандагина эришиш мумкин. Соссюр кўтарган масалалардан яна бири – лисоннинг ижтимоий институтиционаллик (жамиятдаги келишилганлик, таъсис этилиш) даражаси масаласи замонавий тилшуносликда ўз ечимини топмоқда десак, хато қилмаймиз. Бинобарин, прагмалингвистикада кенг миқёсда тарғиб қилинаётган мулоқот тамойиллари (Грайс ва унинг издошлари) айнан «лисоний келишув» қонуниятларига амал қилади. Ушбу муаммо бевосита зарурият ва эркинлик ҳақидаги кўҳна фалсафий мунозара билан боғлиқ эканлигини сезамиз. Бундан ташқари, бу муаммо ечими йўлидаги изланиш яна бир муҳим масалага, яъни тилнинг пайдо бўлиши ҳақидаги азалий мунозарага ҳам бориб тақалади. Соссюрнинг лисоний фаолиятни икки қисмга, яъни шахс эркинлиги намунаси бўлган нутқ ва ижтимоий мажбурият намунаси бўлган тил босқичларига ажратиш борасидаги фикрлари тилнинг пайдо бўлиши ҳамда ривож топиши ҳақидаги муаммо ечимини топиш йўлидаги ўзига хос ҳаракат бўлган бўлса ажаб эмас. Соссюрнинг ўзи ҳам тилнинг ижтимоий табиатини унинг семиотик тизимлилиги билан боғлиқ «ички хусусияти» деб ҳисоблайди. www.arxiv.uz Семиологик таҳлилга тортиладиган объектлар, Соссюрнинг қайдича, маълум турдаги хусусиятларга эга бўлишлари керак. Биринчидан, улар белги кўринишида бўлишлари лозим. Белгилар тарихан ихтиёрий, аммо уларнинг қўлланиши келишувга (қоидаларга) асосланади. Белгилар мажмуаси тизимни ташкил қилади, уларнинг муҳимлик қиймати қарама-қаршиликлар қаторидан ўрин олишига нисбатан аниқланади. Ҳар бир семиологик белги парадигматик ва синтагматик қаторларда ўз ўрнига эгадир. Семиологик тизимлар ўзгариб туради. Соссюр тилнинг бошқа семиологик тизимларга нисбатан ўзгача таркибий хусусиятлар ва вазифавий имкониятларга эга эканлигини таъкидлайди. Ҳақиқатан ҳам лисоний белгиларнинг ихтиёрийлиги бошқа белгилардан кўра юқори даражада. Ягона бир тил соҳиби бўлган ижтимоий гуруҳ аъзолари ушбу тилни билишади ва ундан фойдаланадилар; тил тизимини алоҳида шахс ёки бир гуруҳдаги шахслар истаги билан ўзгартириб бўлмайди; тил миқдор жиҳатдан чегараланган лисоний бирликлар воситасида чексиз миқдордаги нутқий бирликларни ясаши мумкин. Герман афсоналари ҳақидаги Соссюрнинг дастхатлари матни гувоҳлик беришича, у фольклорни ҳам семиологик тизим сифатида тадқиқ қилиш тарафдори бўлган. Демак, у оддий ва эстетик тизимларни кескин чегаралаш фикридан йироқ бўлган. Соссюрнинг семиологик таълимотида белгининг ихтиёрийлиги тамойили алоҳида ўрин эгаллайди. Лекин у ушбу тамойилнинг айрим жиҳатлардан чегараланганлигини эслатишни ҳам унутмайди. Зеро, ушбу тамойил доирасидаги талқинда икки соҳа - семиология ва грамматиканинг ўзаро қарама-қаршилигига дуч келиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Дарҳақиқат, уларнинг биринчиси лисоний белгини унинг ихтиёрийлиги нуқтаи назаридан ўрганса, иккинчиси эса таҳлилда тизим таркибидаги бирликларни ассоциатив қаторларда гуруҳланишига таянади. Годелнинг фикрича, Соссюр ўз маърузаларида лисоний бирликларнинг таркибий қисмларга ажралиши ассоциация қаторлари муносабатлари билан боғлиқ эканлиги ҳақида бирор www.arxiv.uz бир аниқ фикр айтмаган, аммо у сўз ясаш ҳодисаси аналогия тамойилига мос келишини бир неча бор қайд қилади. Годель, бундан ташқари, лисоний белгини мутлақ (абсолют) ихтиёрий деб қараш тилнинг тизимий талқинига маълум даражада ҳалақит бериши мумкинлигини қайд қилади. Маълумки, тизимда барча ҳодисалар бир-бирини тақозо этади, ўзаро алоқада. Ифодаловчи (белги) ва ифодаланмиш (референт) нинг алоқаси ўта ихтиёрий эканлигини аниқлаш учун тизимдан узоқлашиш, бу алоқани мавҳумлаштириш лозим бўлади. Бу йўсиндаги амал бажарилганда, лисоний белги ўзининг муҳимлик қийматини йўқотиши аниқ. Годель Ш. Балли билан мунозара юритиб, ихтиёрийликнинг чегараси лисоний белгининг ассоциация қатори ва синтагматик муҳитда турган ўрни билан боғлиқ деб ҳисоблайди. Бизнингча, олимнинг лисоний белгининг ихтиёрийлик даражаси ҳақида билдирган ушбу фикри барча семиологик тизимлар тадқиқи учун муҳимдир ва ушбу тамойил тил тизимининг синхроник ва диахроник таҳлилида бир хилда қўлланиши мумкин. Соссюр назариётчи бўлиш билан бир қаторда, ўз назарий ғояларини аниқ тил материали асосида исботлаш ва изоҳлашни ҳам унутмайди. У аслида қиёсий –тарихий тилшунослик билан шуғулланган бўлса ҳам, кейинчалик тил синхрониясига бўлган қизиқиш устунлик қилади ҳамда олим фаол тил тизими материалидан фойдаланишни маъқул кўради ва оғзаки нутққа, аниқ матнларга мурожаат қилишни ҳам унутмайди. Ҳар бир олимнинг фан ривожига қўшган ҳиссасига бериладиган баҳо турли даврларда турлича бўлиши мумкинлигини ҳеч ким инкор этмайди. Аммо Соссюрнинг номи мана қарийб бир аср давомида тилдан тушмайди, унинг таълимотини камситишга ҳеч ким журъат қилмайди. Олимнинг тилшунослик назариясига қўшган ҳиссаси, лисоний белгилар тизими ҳақидаги таълимоти доимо юқори баҳоланиб келинмоқда. Шу сабабли Фердинанд де Соссюрнинг номини буюк фан арбоблари билан бир қаторга қўйишади. Соссюр таълимоти негизида структурализмнинг турли йўналишлари ривож топди ва шуни айтиш жоизки, бу йўналишларнинг www.arxiv.uz баъзилари соссюрона структурализмдан қанчалик узоқлашмасинлар (масалан, Н.Хомский номи билан боғлиқ Америка структурализми), барибир методологик асос сақланади. Шарль Балли лингвистик таълимоти Швейцариялик тилшунос Шарль Баллининг (1865 - 1974) номи барча мамлакатлар тилшунослари учун яхши таниш. Унинг асарларидаги лисоний таҳлилнинг қарийб барча соҳаларига оид фикрлар ва ғоялар ҳозиргача тадқиқотчиларнинг эътиборидан четда эмас. Сўзсиз, олимнинг стилистикага оид тадқиқотлари ушбу соҳанинг ривожига катта ҳисса қўшди, ҳозирги пайтда тараққий этаётган йўналиш - коммуникатив стилистика кўп жиҳатдан айнан Ш.Балли таълимотидан назарий «озуқа» олаётганидан хабардормиз. Лекин Балли таълимотида яна бир соҳа борки, унинг умумий тилшунослик фани учун назарий ва амалий аҳамияти алоҳида эканлигини ҳеч ким инкор этмаса керак. Бу – лисоний типология соҳасидир. Баллининг лисоний типология назариясига оид ғоялари «Умумий тилшунослик ва француз тили муаммолари» (русча нашри 1955) рисоласида ёритилган. Ушбу назариянинг асосий мақсади тил тизимининг луғавий, грамматик ва фонетик сатҳларининг типик хусусиятларини ягона бир методологик тамойил асосида ёритиш услубини яратишдир. Бу вазифани бажариш учун Балли «прогрессив (ўсувчан) кетма - кетлик» тушунчасини қўллайди ва ушбу тамойил воситасида тил тизимининг ҳар қандай сатҳига оид бирликларнинг тузилишини тушуниш мумкин, деб ҳисоблайди. Бу эса, ўз навбатида, типологик нуқтаи назардан қараганда, тил сатҳлари ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқлигидан далолатдир. Тил структурасининг турли сатҳлари хусусиятларини ягона бир илдиз негизида тасаввур қилиш ғояси муҳим аҳамиятга молик. Тилшунослик анъанаси учун бу катта янгилик. Одатда, тилнинг типологик таснифига луғавий, грамматик (морфологик) ва фонологик хусусиятларидан биригина асос қилиб олинади. Балли таклиф қилган «прогрессив кетма – кетлик» www.arxiv.uz тамойили ижобий натижа бериши билан бир қаторда, айрим саволлар ва гумонлар туғдириши ҳам мумкин. Ҳозирча тамойилнинг моҳиятига батафсил тўхталмасдан туриб, ушбу назарияни амалиётга тадбиқ этишининг айрим томонларини ёритишга ҳаракат қилмоқчимиз. «Прогрессив кетма – кетлик» тамойили гап структураси таҳлилида ижобий натижа бериши маълум, аммо унинг сўз ва бўғин тузилиши таҳлилидаги роли гумонлидир. Агарда биз, Баллига эргашиб, француз тилида сўз тузилиши юқорида айтилган тамойилга амал қилади деб ҳисобласак, унда сўз таркибидаги элементларни гап бўлаклари билан тенглаштирган бўлар эдик. Семантик жиҳатдан ҳам бу фикр ўз тасдиғини топмаса керак, зеро, сўз ва гап бўлакларининг маъно ясаш хусусиятлари тамоман ўзгача. Масалан, «негиз + қўшимча» қолипида ясалган сўзларни олсак, унинг воситасида олдин предмет аталади (номланади), кейин эса суффикс воситасида ушбу предмет ҳақидаги фикр ифодаланади қабилидаги фаразни исботлаш муаммолидир. Бу фараз исботсиз қолса керак, чунки сўз ва гапнинг турли сатҳларга оидлиги ва батамом ўзгача хусусиятлар соҳиби эканлигини ҳеч ким инкор қилгани йўқ. Балли типологик назарияси доирасида фонетикани бошқа сатҳлар билан тенглаштириш ҳам ўта қийин масаладир. Алоҳида олинган бўғиннинг маънога эга эмаслиги барчага маълум, шундай экан, бўғин луғавий бирликлар ва гап бўлаклари билан бир қаторда тура олмайди. Балли прогрессив кетма – кетлик тамойилини француз тили фонетикасида мавжуд бўлган окситон ритм (сўзнинг охирги бўғини урғу олиши) ҳодисаси билан изоҳлайди, лекин бошқа тилларда ритм бўлмаса ҳам фонетик структурада ушбу тамойил ўз кучини йўқотмайди-ку?! Хуллас, типологик таснифда турли сатҳларга оид хусусиятларни умумлаштириш муаммоси муаммолигича қолмоқда ва Баллининг бу йўналишдаги ҳаракати самарасиз қолмоқда. Шунинг учун ҳам Баллининг тиллар типологиясига оид назариясида асосий ўринни «прогрессив кетма - www.arxiv.uz кетлик» тамойилига эмас, балки «аналитизм» ва «синтетизм» тушунчаларига берган маъқулроқ. Балли ушбу тушунчаларни қуйидагича изоҳлайди: «Синтез – нутқий кетма-кетликка ва хотирадаги яккамаъноликка (моносемия) қарама-қарши турадиган лисоний фактлар умумлашувидир. Лисоний шакл эса, аксинча, кетма-кетлик ва моносемия талабларига қанчалик мос келса, шу даражада аналитик хусусиятга ҳам эга бўлади» (Балли 1955: 159). Аналитизм тушунчаси учун асос бўлиб хизмат қиладиган «кетма-кетлик» тушунчаси эса «лисоний белгиларнинг нутқ жараёнида бир- бирига қўшилиб кетмасдан, кетма –кет давомийликда келиши» сифатида таърифланади (Ўша асар, 159 бет). Ушбу тамойилга бўйсунмаган барча турдаги тузилмаларда дистаксия ҳодисаси мавжуд деб ҳисобланади: «Дистаксия ҳодисаси юзага келганда, лисоний белгилар оддийгина кетма-кет келмасдан, балки биргина ифодаловчи бир неча ифодаланмишга эга бўлиши мумкин (масалан, французча va !) ёки аксинча, биргина ифодаланувчи (референт) бир неча ифода воситаларида намоён бўлади (масалан, nous disons )» (Балли 1955:195). Типологик тасниф учун кўрсатилган турдаги лисоний ассиметриянинг муҳимлигига ишонган Балли ўз таъкидини давом эттиради: «Ишончимиз комилки, кўрсатилган номутаносиблик қай даражада чуқур бўлса ва тез учраса, ўша тил шу даражада синтетикдир, бу мутаносибликнинг юзакилиги ва кам учраши тилнинг аналитик эканлигидан дарак беради» (Балли 1955:160). Шу ўринда анъанавий морфологик типологияда ҳам агглютинатив, флектив, аналитик, синтетик қурилишга эга бўлган тиллар гуруҳлари ажратилишини эслатмоқчимиз. Аммо бундай ажратишда типологлар фақатгина ифода планига, яъни лисоний белгиларнинг шаклий тузилишига эътиборни қаратадилар. Балли эса ифода ва мазмун доиралари хусусиятларини бир хилда инобатга олиш, шакл ва мазмун уйғунлигига асосланиш тарафдоридир. Бундан ташқари, «аналитик» ва «синтетик» атамаларининг қўлланишининг ўзида ҳам номутаносибликлар мавжудлиги сабабли, унинг баъзи фикрлари анъанавий морфологик типология нуқтаи назаридан www.arxiv.uz ишончсиздек туюлади. Масалан, Баллининг фикрича, француз тилида қисқа сўзларнинг кўп миқдорда бўлиши ушбу тилнинг синтетизмга мойиллигидан далолат беради. «Узун сўз, - дейди олим, - тушунарли бўлиши учун уни таҳлил (анализ) қилиш керак, шунинг учун ҳам ҳозирги француз тилида узун сўзлар кўп бўлганида, ушбу тилнинг умумий луғавий структураси аналитик хусусиятга эга бўлган бўлар эди» (Балли 1955: 332). Ушбу ҳодиса анъанавий морфологик типология нуқтаи назаридан талқин қилинганда биз бутунлай бошқа хулосага келишга мажбурмиз. Дарҳақиқат, синтетик тилларда сўзнинг узунлиги қўшилаётган сўз ўзгартувчи қўшимчалар ҳисобидан ортади, чунки бу қўшимчалар воситасида сўзлар бирикиб, нутқий тузилмалар ҳосил қилади. Аналитик тилларда эса қисқа шакллар миқдори кўпроқ, чунки уларда синтактик алоқалар ёрдамчи сўзлар воситасида шакл топадилар. Балли «аналитик» атамасини фонетик тузилмалар таҳлилида ҳам худди шу маънода қўллайди. Унинг таъкидича, француз тили товушлари олмон тилидан фарқли ўлароқ, «оддий ва нутқий қаторда бир-биридан осонгина ажралади, демак, улар ўзига хос аналитик хусусиятга эгадирлар» (Балли 1955: 215). Бироқ француз тили товушларининг дастлабки тасаввурдаги оддийлиги ва аниқлигини ушбу тилнинг аналитик хусусияти билан боғлаш мумкин эмас. Худди шунингдек, олмон тилида товушларнинг ушбу сифатларга эга эмаслигини бу тилнинг синтетик хусусияти билан исботлаш ҳам мунозаралидир. Бунинг учун инглиз тили фонетик тизимини қиёслаш лозим бўлади. Фонетик тизимида дифтонг, трифтонг каби таркибли фонемалар мавжудлигига қарамасдан, инглиз тилининг аналитиклик даражаси француз тилига нисбатан анча юқори эканлиги маълум. Балли ўз таълимотида ифода ва мазмун доираларига кирувчи бирликлар ўртасидаги муносабатларни ёритишда «гипостаз», «плеоназм», «ажратиш», «фаоллашган белги» каби тушунчалардан кенг миқёсда фойдаланганлигини кўрамиз. Бу тушунчаларнинг қўлланиши ва мазмуни аналитизм ва синтетизм www.arxiv.uz ҳодисалари таърифига мос келиши керак. Лекин бу талабни ҳар доим ҳам бажариш осон эмас. Француз тилининг аналитик тузилишини таъминловчи воситалар қаторига Ш. Балли артикл ва бошқа «кичик сўзчалар»ни ҳам киритади (Ўша асар, 213-214). Айни пайтда, у артикл ва урғусиз олмошга синтетик тузилиш кўрсаткичи сифатида қарайди, чунки бу бирликлар плеонастик бирикмаларнинг пайдо бўлишига сабабчидир. Масалан, nous aimons гуруҳида грамматик шаклларнинг плеонастик устма-устлиги намоён бўлади (1-шахс кўплик сони икки марта ифодаланади). Бу гуруҳдаги тузилмалар француз тили синтетик анъанасини янада кучайтириши аниқдир (Балли 1955: 234). Балли томонидан мураккаб замон шаклларининг аналитик хусусиятининг изоҳланиши ҳам муаммолидир. Олимнинг дастлабки хулосаси мураккаб замон шаклларининг пайдо бўлиши француз тилининг аналитик тараққиётидан гувоҳлик беришини тасдиқлашдир: «аналитик тараққиёт модал мазмунни феълдан ажратувчи (мураккаб) шаклларнинг ривожига сабаб бўлади; прогрессив кетма-кетлик эса модал белгиларнинг диктал феълдан олдин келишини талаб қилади» (Балли 1955: 234). Аммо ушбу мураккаб замон шакли таркибига, масалан, равиш киритилгани заҳотиёқ шакл синтетик кўриниш олади. Бунинг сабабини тушунтириш осон: грамматик белги (шакл) нинг қисмларга ажратилиши дистаксия, яъни синтез ҳодисасидир. Шунга биноан jai beaucoup souffert синтетик гуруҳини Балли аналитик бирикма мисоли сифатида беришдан қочиб, уни синтез маҳсули деб қарашни маъқул кўради. Мураккаб замон шаклининг синтетиклиги «фаоллашган белги» қўлланишида ҳам намоён бўлади. Баллининг таърифича, фаоллашган белги ягона бир ифодаланмиш бир қатор ифодаловчиларга мос келганда ҳосил бўлади. Бу ифодаловчиларнинг мазмуни уларнинг маъно хусусиятлари умумлашувидан иборатдир, алоҳида олинганда эса улар аниқ мазмунга эга эмас (Балли 1955: 161). Демак, мураккаб замон шакли тўлиғича фаоллашган www.arxiv.uz белги таърифига мос келади ва шу сабабли у дистаксия ҳодисаси таркибига киритилиши лозим. Швейцариялик тилшуноснинг типологияга оид ғояларида учрайдиган қарама-қарши фикрлар ва уларнинг баъзан тил материалида ўз тасдиғини топмаслик ҳолатлари ўта жиддий муаммоларни туғдириши мумкинлигига аминмиз. Ҳатто ушбу типологик назариянинг энг умумий тамойиллари ҳам муҳокамага муҳтож. Масалан, прогрессив кетма-кетлик тамойилини олайлик. Кетма-кетлик прогрессив бўлиши учун умумий мазмунни ифодаловчи қисм маъносини тўғридан-тўғри англаш қийин бўлган қисмдан кейин келиши лозим. Маъно жиҳатидан муҳим бўлган қисм маъноси ноаниқ бўлакдан олдин келган ҳолларда прогрессив кетма-кетлик ва аналитизм таъминланмайди (Балли 1955: 218). Унда нутқий бирлик (гап) нинг маъносини қайси қисмларга таянган ҳолда англаш мумкин, деган саволнинг туғилиши табиийдир. Баллининг қуйидаги мулоҳазалари ушбу саволга жавоб бўла олишига шубҳамиз бор: «Бўлак – унинг ҳақида сўз юритилаётган (фикр юритилаётган) предмет, яъни аниқланмиш; яхлитлик – аниқловчидир. Демак, миқдорий аниқловчи мантиқан миқдорий аниқланмишни ( t ) тасвирлайди, умумий миқдор эса t ` билан ифодаланади… Прогрессив кетма-кетлик миқдорий аниқловчининг миқдорий аниқланмишдан олдинги ўринни эгаллашини талаб қилади. Ҳинд – Европа тиллари бундай тузилишдан узоқдирлар» (Балли 1955: 249). Нутқий тузилмалар қисмлари жойлашиш тартибининг улардаги маъно хусусиятларга таъсири доирасини аниқлашнинг бирор бир меъёри ёки ўлчови мавжуд эмаслиги сабабли прогрессив кетма-кетлик даражасини аниқлаш субъектив кўринишга эга бўлиб қолиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Умуман, Ш.Баллининг лисоний ҳодисалар жараёни керак бўлганидан бошқачароқ кечади, бошқача кўринишда юзага келади, деган фикрини (Балли 1955: 204) тушуниш қийин. Тилшунослик фанини лисоний бирликлар тузилишининг қайси шакли воқеликка ёки мулоқот эҳтиёжига мос тушиши умуман қизиқтирмайди. Тилларнинг кўпсонлилигининг ўзи ҳам у ёки бу www.arxiv.uz тилнинг тузилиш жиҳатидан бошқасига нисбатан устунлигини тасдиқлаб бўлмасликнинг исботидир. Баллининг типологияга оид ғояларининг ўзига хослигини қайд қилиш билан бир қаторда, уларнинг морфологик типологияга мос келадиган жиҳатлари ҳақида ҳам тўхталмоқ керак. Олим «кетма-кетлик» (бир чизиқдан ўрин олиш) тушунчасини қўлланишга киритаётиб, морфологик тасниф бўйича агглютинатив тиллар синфига кирадиган тиллар тизимида тўлиқ намоён бўладиган нутқий тузилиш тамойилини тавсифлайди. Маълумки, айнан агглютинатив тилларда бир морфема ягона бир маънони ифодалайди ва шу йўсинда ифода ва мазмун доиралари ўртасида ҳеч қандай ассиметрия муносабати юзага келмайди. Баллининг ҳозирги замон француз тили тизимидаги синтетик ва аналитик анъаналар муносабати ҳақида билдирган фикрлари ҳам диққатга сазовордир. Олимнинг фикрича, француз тилида маълум сабабларга биноан синтетик хусусиятларнинг қайта тикланиши кузатилмоқда. Шу муносабат билан «прогрессив кетма-кетлик» ва «синтактик сиқиқлик» ҳодисаларига яна бир бор тўхталмоқчимиз. Баллининг фикрича, француз тили аналитик хусусиятини аниқловчи асосий кўрсаткич прогрессив кетма-кетликдир. Аммо бунда қайси тузилиш ҳақида сўз кетаётганлигини билиш мушкулдир. Тўғри, прогрессив кетма- кетлик француз грамматикасининг асосий «устуни», аммо Балли талқинини давом эттирсак, грамматика ўз анъанавий ҳудудидан чиқиб, «бўғин грамматикаси» даражасигача тушади. Прогрессив кетма-кетлик тамойили таъсирини «тизимнинг барча қисмларида, гап тузилишидан бошлаб, то сўз ва бўғин тузилишигача кузатиш мумкин» (Балли 1955: 204). Тил тизими талқинига бундай «нописанд» ёндашиш кутилмаган натижаларга олиб келиши мумкин. Бу ҳолда тил тизими сатҳлари ва улар таркибига кирувчи бирликлар (гап, сўз бирикмаси, сўз ва бўғин) ўртасидаги фарқ асоссиз инкор қилинади. Шунингдек, айрим тил ҳодисаларини прогрессив кетма-кетлик ғояси нуқтаи назаридан талқин қилишдаги ноизчилликлар ҳам кишини www.arxiv.uz ҳайратлантиради. Агар бирор бир ҳодиса ушбу тамойилга мос келмаса, уни эскирган, фаол қўлланишдан чиққан деб қаралади. Масалан, агар Ш.Балли талқинига ишонсак, француз тилидаги «сифат- от» қолипидаги бирликларни адабий тилга хос архаик тузилма сифатида қарамоғимиз лозим (Балли 1955:254). Аслида, бу фикр ҳар доим ҳам ҳақиқатга тўғри келавермайди. Туб ёки бир таркибли (ўзакли) сифатларнинг ҳар қандай ўринда (бирикма таркибида) қўлланиши ҳеч қандай стилистик аҳамиятга эга эмас. Баллининг ҳозирги замон француз тилида синтетик қурилмалар миқёсининг кенгайиб бораётганлиги ҳақидаги фикрига келсак, бу фикр ҳам келтирилган мисолларда тўлиғича ўз исботини топмаганлигини кўрамиз. Олимнинг қайдича, синтетикликнинг қайта тикланишига сабаб от ва феъл бирикмаларида синтактик сиқиқликнниг юзага келиши ва шу ҳодиса натижасида бирикма қисмлари ўзларининг алоҳидалик (автономлик) мавқеларини йўқотишидадир. Натижада, бирикма элементлари ўзига хос олд қўшимча мақомини оладилар. Аслида, эслатилган сиқиқлик ҳодисаси асосан фонетик хусусиятга эга. У ёрдамчи ва мустақил сўзларни фарқлашга ҳеч қандай халақит бермайди. Француз тилининг аналитик анъаналари ва унинг тизимида пайдо бўлаётган янги кўринишдаги синтетизмни исботлашда Ш.Балли қарийб бир хил фактларга мурожаат қилади. Фарқ фақатгина шундаки, олим аналитизмни изоҳлаш учун ифода доирасига мурожаат қилса, синтетик тузилиш исботида лисоний бирликларнинг мазмун доираси инобатга олинади. Француз тилининг аналитик хусусияти шундаки, у флектив қўшимчалар ўрнига олд элементлар тизимидан фойдалана бошлади (Балли 1955: 213-214), яъни ифода тизимида ўзига хос ислоҳот юзага келди ва синтетизм ўрнини аналитизм эгаллади. Аммо айнан шу ҳодисаларни мазмун доираси нуқтаи назаридан таҳлил қилсак, тил қурилишида ҳеч қандай ўзгариш ёки ислоҳот жараёни кечганлигининг бирор бир «из»ини кўрмаймиз. Француз тили аввал қандай даражада синтетик бўлса, уни шу даражада сақлаб қолаверди. Чунки ўзгариш фақат ифода воситаларида: флексия ўрнини олд элементлар www.arxiv.uz эгаллашди, семантема эса ўзгармасдан қолаверади. «Эски» синтетизм «янги»си билан ўрин алмашди, аммо сифат кўрсаткичларга эга бўлган типологик ўзгариш юзага келмади. Демак, Балли таълимоти нуқтаи назаридан қарасак, француз тили аналитизми ҳақида гапиришнинг ҳеч қандай ҳожати йўқ. Олим таълимотида «синтактик сиқиқлик» ҳодисасининг икки турдаги белгилари ажратилади: 1) бу ҳодиса сўзнинг маъно жиҳатидан алоҳидалик (автономлик) хусусиятини йўқотиши; 2) семантема олд элементлар билан бирикиб, ягона бир урғуга эга бўлган ритмик гуруҳни ташкил қилади. Ш. Балли «сўз автономлигидан (мустақиллигидан) синтагматик бирикма автономлигига ўтиш» деганда нимани назарда тутади? Умуман, «автономлик» тушунчаси Балли таълимотида қандай ўринни эгаллайди ва нимани англатади? Бу саволларнинг туғилиш сабаби ва бизни ҳайрон қолдирган нарса шундаки, муаллифнинг фикрича, от феълга нисбатан кўпроқ автономлик хусусиятига эга эмиш. Наҳотки шундай бўлса?! Ахир нутқий бирликлар тизимида феълнинг роли алоҳида эканлиги, синтагмада у «етакчилик» қилиши барчага маълум-ку! Феъл ҳатто оғзаки нутқда бошқа бирликлар қуршовида ўз грамматик шаклини тўлиқ сақлаб қолиш хусусиятига эга. От эса бундай мустақиллик хусусиятига тўлиқ даражада эга эмас ва у доимо синтактик қуршов таъсирида бўлади. Ш. Балли асарининг кейинги саҳифаларидан маълум бўлишича, у сўз автономлиги масаласини семантема автономлиги масаласи билан алмаштиради: «сўз автономлиги масаласи семантема масаласига бориб тақалади» (Балли 1955:318). Умуман, Балли таълимотида «сўз» тушунчаси йўқ деса ҳам бўлади, асосий ўринни «семантема» ва «молекула» тушунчалари эгаллайди. «Молекула» фақатгина луғавий маънога эга бўлган негизга грамматик қўшимчалар қўшиш билан ясалади. Олим «молекула»ни синтаксис бирлиги сифатида талқин қилади. Сўз туркумлари ҳам молекулалар доирасида ажратилади. Семантеманинг маълум турдаги актуализатор (фаоллаштирувчилар) билан бирикувида от сўз туркумидаги www.arxiv.uz бирликлар ҳосил бўлса, бошқа турдаги фаоллаштирувчилар эса семантемани феъл туркумига ўтказади. Масалан , march артикль воситасида от ясайди, қўшимча ва урғусиз олмош билан бирикканда феълга айланади. Луғавий-грамматик белгиларига нисбатан фарқланадиган анъанавий сўз туркумлари қаторига бундай янгича тавсиф бериш синтактик сиқиқлик ҳодисасининг мавжудлигини исботлаш имконини яратади. Натижада, Балли сўз туркумларини синтактик тузилмалар деб қарашни таклиф қилади. Бизнингча, семантема мустақиллигини сўз мустақиллиги билан тенглаштириб бўлмаса керак, шу сабабли сўзни тил тизимининг реал бирлиги эканлигини эътироф этувчи тилшунослар синтактик сиқиқлик ҳодисасининг барча тиллар учун бир хилда фаоллашувини тасаввур қила олмайдилар. От ва феъл бирикмаларида синтактик сиқиқлик фақатгина олд ўриндаги элементлар доимий сўз ўзгартирувчи қўшимчалар қаторидан ўрин олгандагина юзага келади. Француз тилида бундай парадигматик қаторлар мураккаб замон, мажҳул даража категориялари ифодасида шакл топадилар. Аммо бундай ҳолатларда фақатгина олд элементларнинг феъл билан вазифавий-маъновий бирикиши юзага келади, ҳеч қандай шаклий бирикиш кузатилмайди. Шакл нуқтаи назаридан ушбу элементлар – морфема эмас, балки сўздир. Ҳатто биз бу элементларни морфема сифатида тасаввур қилсак ҳам, барибир уларни синтетик тузилиш натижаси сифатида талқин қилиб бўлмайди. Демак, олд элементлар вазифаси ва ифода қилинаётган маъно жиҳатидан морфемаларга (негиздан кейинги) ўхшаса ҳам, улар ўз структуравий мустақилликларини сақлайдилар. Бу элементлар морфологик шакллар қаторини (парадигмани) ҳосил қилмаганликлари сабабли уларни морфемаларга айланиши ҳақида гапириш унчалик ўринли эмас. Бу турдаги бирикмаларни от ва феъл гуруҳлари синтаксиси доирасида ўрганган маъқулроқ. Худди шунингдек, аналитик гуруҳларда синтактик сиқиқлик даражаси албатта ўсиб боради. Аммо, ҳар қандай ҳолда ҳам у флектив тилларда кузатиладиган даражага етиб бормайди. Зеро, флектив тилларда сўзлар www.arxiv.uz бирикувининг асосий шакли мослашувдир ва бунда айни бир грамматик белги гап таркибида худди уни сиқувга олаётгандек, бир неча бор такрорланади. Француз тилида, флектив шакллар камлиги сабабли бу услуб кам учрайди. Агар Ш.Балли синтактик сиқиқликни гап таркибининг синтактик тузилиши нуқтаи назаридан аниқлаш ниятида бўлганида, француз тилида синтетизмнинг қандайдир янги «тўлқини» пайдо бўлиши ҳақида гапирмас эди: «…мослашув синтактик жиҳатдан бошқарувга нисбатан кўпроқ синтетик хусусиятга эга. Бошқарув бир-биридан «ташқарида» бўлган бўлакларни боғлайди, мослашув эса уларни (бўлакларни) бир-бирига қориштириб бириктиради» (Балли 1955: 224). Синтактик сиқиқлик француз тилида асосан фонетик хусусиятга эга. Ритмик гуруҳ синтактик тузилишга таянади. Бунда фонетика етакчилик қилади, чунки алоҳида бир ритмик гуруҳ нутқ услуби ва тезлигига нисбатан бир неча синтактик гуруҳларни қамраб олиши мумкин. Демак, ритм – бириктирувчи ҳодисадир. Шундай қилиб, Ш. Баллининг аналитизм ва синтетизм ҳодисалари муносабати ҳақидаги фикрлари шаклланишида методологик хатога йўл қўйилган, яъни сўз тил тизимининг реал мавжуд бирлиги сифатида эътироф этилмаган. Сўз реал бирлик сифатида қаралса, сиқиқлик ҳодисаси ҳам синтаксис сатҳидан кўра фонетикага хос эканлиги ҳам ўз исботини топади. Сўзсиз, Балли таълимоти жаҳон тилшуносларининг назарий қарашларида ўз аксини топди. Унинг француз тили тузилиши ҳақидаги фикрлари морфологик типология доирасида шаклланган назарий қарашларнинг мантиқий давомидир. Балли таълимотининг асосий мақсади луғат, грамматика, фонетика сатҳларининг типик хусусиятларини тавсифлашнинг умумий тамойилларини яратишдир. Бундай асосий тамойиллардан бири прогрессив кетма-кетлик тамойилидир. Балли ушбу тамойил асосида тилнинг ҳар қандай сатҳи тузилишини тушунтириш мумкинлигига ишонади. Амалиётда эса бундай эмаслиги маълум бўлди. Гап тузилишини ёритишда бу тамойил самарали www.arxiv.uz натижа берган бўлса ҳам, сўз ва бўғин тузилишини ўрганишда у ҳеч қандай натижа бермади. Сўзнинг таркибий бўлаклари унинг умумий маъносини очиб бера олмайди. Гап бўлаклари эса, аксинча, бу вазифани бажариш қобилиятига эгадирлар. Баллининг типологик таълимоти умумий қабул қилинган тилларнинг морфологик таснифига мос келмайди. Тўғри, бу икки йўналишда ҳам «аналитик» ва «синтетик» тиллар тушунчаси мавжуд, аммо уларнинг қўлланиш доираси ва мазмуни турлича. Анъанавий морфологик таснифда ифода услуби ва воситалари муҳимдир, Балли эса ифода ва мазмун доираларини бир хилда инобатга олиш тарафдори. Шу сабабли, француз тилида қисқа (ҳажмдаги) сўзларнинг кўплиги, олимнинг фикрича, синтетизмнинг кучайишидан дарак беради. Айни пайтда, француз тилида аналитизмга интилиш мавжудлигини ҳам инкор қилмайди. Энг қизиғи, иккала ҳодисанинг ҳам исботини бир хил омиллардан қидиради, аммо биринчисида мазмун доирасига мурожаат қилинса, иккинчисининг (аналитизмнинг) исботини ифода воситаларидан излайди. Юқорида айтганимиздек, Баллининг аналитизм ва синтетизм муносабати ҳақидаги қарашлари бевосита сўз бирлигини тавсифи билан боғлиқ (унинг томонидан сўзнинг тил тизимининг реал бирлиги эканлиги инкор қилинганлигин эслайлик). Натижада, сўз мустақиллиги ҳодисаси семантема мустақиллиги билан алмашштирилган. Балли таълимотида ҳаяжонли нутқ ҳолатини ўрганиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Олимнниг фикрича, тилда аффектив (ҳаяжонли) ҳолатнинг ифода топиши икки асосий мақсадни кўзлайди: 1) сўзловчининг ҳис-туйғуси, кайфиятини ифодалаш ҳамда маълум қилинаётган ахборотга баҳо бериш; 2) мулоқот иштирокчиларига таъсир ўтказиш мақсадида маълум турдаги лисоний воситалардан фойдаланиш. Умуман, Ш. Баллининг тилнинг таъсир ўтказиш воситаси бўлиши ҳақидаги фикрлари диққатга сазовордир ва бу фикр-мулоҳазалар ҳозирги кунда коммуникатив тилшунослик, www.arxiv.uz прагмалингвистика ва психолингвистикада фаоллашган қатор муаммолар муҳокамаси учун муҳимдир. Балли лисонда интеллектуал ва аффектив хусусиятлар муносабатини аниқлашда психология фанида мавжуд бўлган инсон онгида ушбу хусусиятларнинг алоҳида акс топиши ҳақидаги ғояга асосланади. Тафаккур фаолияти ва онгдаги бундай икки томонламалик тўғридан-тўғри тил тизимига ҳам кўчади ва Балли «интеллектуал» ва «аффект» тилларини фарқлайди. Баллининг тилнинг ҳаяжонли-аффектив хусусиятлари ҳақидаги фикрлари экпрессивликнинг нутқий фаолиятдаги ўрнини аниқлаш учун муҳимдир. Олим ҳаяжонли нутқ фаолияти тадқиқига социологик нуқтаи назардан ёндашади. Бундай ёндашув ўша давр учун янгилик эди ва шу асосда тилшуносликда тамоман янги йўналиш – лингвостилистика юзага келди. Лингвостилистиканинг тил тизими ва нутқий фаолиятни функционал жиҳатдан тадқиқ қилиш борасидаги маҳсулдор натижалари барчага маълум. Роман Якобсон таълимоти ҳақида Р. Якобсоннинг (1896-1982) тилшуносликнинг турли соҳаларига оид ғоялари билан тадқиқотчилар яхши таниш. Олим тилшунос ва адабиётчи сифатида машҳур. Россия тилшунослиги анъаналарининг давомчиси бўлган Р.Якобсон таълимоти ўзига хослиги, назарий фикрларнинг асослилиги, янгилиги билан доимо ажаралиб турган ва бу фикрлардан турли йўналишлар вакиллари унумли фойдаланиб келишмоқда. Р. Якобсон таълимотининг умумий тавсифини бериш учун дастлаб олимнинг тилнинг бошқа ижтимоий ҳодисалар қаторида тутган ўрни ҳақидаги фикрини билмоқ керак. Тил тизимлашган, нисбатан мустақил (автоном) ҳодиса бўлиб, у, бир томондан, ўз-ўзидан ва ўзи учун мавжуд, иккинчи томондан, лисоний www.arxiv.uz қобилият ва хусусиятларнинг умумий доираси (миқёси)га киради. Нисбатан мустақиллик тамойили фанлараро муносабатни тақоза этиш билан биргаликда, лисоний ҳодисалар тадқиқида редукционизмни, яъни уларни ажаратиб, фақатгина психология ёки тилшунослик «қарамоғи»га ўтказишни инкор қилади. Лисоний ҳодисаларни турли фан соҳаларидаги тадқиқида яқинлик бўлса-да, лекин улар қоришиб кетмаслиги, айнан бир-бирин такрорламаслиги лозим. Нисбатан автономлик тамойили тил тизимининг барча сатҳлари учун хосдир. Фонология, морфология, синтаксис ва луғат тизими бирликларини таркибий қисмларга ажратишда турли услубларга мурожаат қилиш лозим бўлади. Тил тизими қарам-қаршиликлар қаторидан иборатдир (ҳаракатчанлик-турғунлик, диахрония-синхрония, эллипсис – тўлиқлик, архаизм-неологизм, мафора-метонимия, изчиллик-рақобат ва ҳ.к). Ушбу жуфтликлар аъзолари ҳам нисбатан мустақиллик хусусиятига эгадирлар. Якобсон таълимотида шахслараро ва шахснинг ўз-ўзи билан мулоқот шакллари фарқланиб, бу мулоқот турларининг ижроси тилнинг асосий вазифалари эканлиги қайд этилган. Тил бирликлари доимий равишда маълум бир мақсадга йўналтирилган, шунингдек, тил тизимидаги ўзгаришлар ҳам бирор-бир мақсадни кўзлайди ҳамда тадқиқотчи ушбу мақсадни аниқлаши лозим. Масалан, бундай мақсадлар қаторига тизимдаги мувозанатни сақлашга йўналтирилган ҳаракатлар ҳам киради. Маълумки, тил доимо ўз вазифасини ижро қилади, аммо унинг айрим қисмлари, кичик тизимларининг фаоллиги унчалик маҳсулдор бўлмаслиги мумкин. Масалан, тежамкорликнинг баъзан таъминланмай қолиш ҳоллари ҳам учрайди. Бир гуруҳ ёки сатҳ доирасидаги тежамкорлик бошқа жойда бузилиши, таъминланмаслиги мумкин. Тил тизими тараққиётида тизимлараро мувозанатнинг сақланиши ўта муҳимдир. Якобсон тил тизими тараққиётини турғунлик ва ҳаракатчанлик нуқтаи назаридан таҳлил қилади. Бу хусусиятлар диахрония ва синхронияда бир хил қудратга эга. Лисоний ўзгаришлар структуранинг бузилиши ва қайта ташкил www.arxiv.uz топиши натижасидир, бу эса бошланғич ва натижавий (охирги) тизимларни қиёслаш ҳамда ўзгаришлар юзага келаётган сатҳларни аниқлашни тақозо этади. Албатта, тил тизими ўзгариб туради ва юзага келаётган ўзгаришлар, мавжуд ҳодисалардан қайси бири маҳсулдор эканлиги, «келажаги борлиги»га ишорадир. Ижодкорлик, яратувчанлик ( creativity ) руҳи тилнинг энг асосий ички хусусияти, заҳираси. Тилнинг яна бир ички хусусияти бўлган вақт, замон ўлчови (меъёри) унинг макондаги вариантлашуви (муқобиллашуви) билан чамбарчас боғлиқдир. Якобсон лисоннинг номоддий хусусиятини алоҳида қайд этади – нафақат тилнинг умумий тизими, балки унинг қисмлари ҳам моддий кўринишга эга эмас. Демак, хабар ва унинг коди муносабати олдиндан мақсадли равишда шаклланган. Хабар ёки ахборот нутқий фаолиятнинг ягона, такрорланмас мақсадидир, код эса – ахборотни узатишни таъминловчи тизим. Код доимо нисбатан мустақил бўлган субкодлардан иборат бўлади. «Код / хабар» қарама-қаршилиги Фердинанд де Соссюр ажратган «ижтимоийлик / индивидуаллик» қарама-қаршилигига мос келмайди. Ҳар бир шахс ўз субкодига эга, хабарда эса ижтимоийликнинг турли босқичлари акс топади. Код ва хабар муносабати тўрт кўринишга эга: 1) хабар ҳақидаги хабар (баён, изоҳ, ишора); 2) коднинг коди (атоқли отлар); 3) код ҳақидаги хабар (тилнинг металингвистик вазифаси); 4) бевосита хабар мазмуни билан боғлиқ код (илк хабарни билмасдан туриб, код мазмунини тушунмаслик ҳолати). Бу турдаги кодлар қаторига шифтерлар ва дейктик белгилар киради. Шифтерлар (ўтказувчи, кўчирувчи лисоний белгилар) тил тизимини нутқий фаолиятнинг асосий бўлаклари бўлган сўзловчи, адресат, контекст, хабар, алоқа ва код кабиларни тавсифлаш учун муҳимдир. Нутқий ҳаракатнинг ушбу бўлакларига нисбатан тилнинг асосий олти вазифаси ҳам белгиланади. Ф. де Соссюр ғоялари таъсирида бўлган Р. Якобсон нутқ жараёнида товушларнинг турлича талаффуз этилиши масаласи билан қизиққан ва бу ҳодисанинг тилнинг коммуникатив вазифасига боғлиқ эканлигини қайд қилди. Бинобарин, унинг фикрича, фонеманинг асосий моҳияти маъно www.arxiv.uz фарқлаш вазифаси билан боғлиқдир. Олимнинг таъкидлашича, сўзловчи шахс лисоний қобилиятининг асосини она тили фонологик тизимини, ушбу тил фонемалари мажмуасини билиш ташкил қилади. Тил тизимининг ўзгариши, биринчи навбатда, фонемалар таркибининг ўзгаришидир (Ф.де Соссюр эса лисоний ўзгаришни нутқ ҳодисаси деб ҳисоблайди). Якобсоннинг фонетик бирликларни уларнинг маъно ва вазифавий хусусиятларини ҳисобга олмасдан туриб таҳлил қилиш мумкин эмас, - деган фикрига тўлиқ қўшилмоқ керак. Худди шу қабилдаги фикр «маъно» тушунчасига нисбатан ҳам билдирилади. Маъно (Р.Якобсон «сигникатум» атамасини ишлатади) бирор – бир моддий бирлик билан алоқадор эмас. Шу сабабли «сигникатум» ва «денотат» тушунчаларини қиёслаб бўлмайди. Тил тизимида маъно ва товуш бирор бир алоҳида, индивидуал хусусиятга эга эмас, уларнинг хусусияти генерик (генус- синф), яъни маълум бир синфга оидлиги билан белгиланади. Ҳар қандай лисоний белги ўз мазмунининг воқеланишига нисбатан маълум синф, гуруҳларга хос бўлган умумий маънони ифодалаш қобилиятига эга. Демак, фонема – муқобил вариантлар синфи. Синф ёки гуруҳнинг кейинги босқичлардаги таснифий бўлиниши контекстга боғлиқ ҳолда кечади. Бундай хусусият сўзларнинг барча туркумларига хосдир, шу жумладан, шифтер ва атоқли отларга ҳам. Маълум синфга кирувчи бирликларнинг таснифи уларнинг қўлланиши жараёнида юзага келади ва «танлов / бирикув» ёки «ўхшашлик / яқинлик» қарама-қаршиликларига асосланади. Лисоний белгилар бирикуви асосида матн ҳосил бўлади. Бирликларнинг танлов ва бирикув асосида алоқага киришув қоидалари тилнинг поэтик вазифасининг намоён бўлишидир. Тил тузилиши хусусиятларининг таҳлили жараёнида лисоний белги тушунчасига таянилади. Белгининг тавсифида ифодаловчи ва ифодаланмиш (сигнатум - сигнанс) нинг алоқаси мустаҳкамлиги тамойилига эътибор қилиш керак. www.arxiv.uz Лисоний белги тил тузилиши элементидир ва унинг тавсифида «муносабат» тушунчаси муҳимдир. Лисоний муносабатлар мажмуаси асосида тил бирликлари ажратилади, лекин аксинча эмас. Муносабатлар тушунчаси қарама-қаршиликлар қаторларида воқеланади; бу қаторларга кирувчи элементлар бир-бирларини тақозо этадилар, уларнинг биридан иккинчиси ҳосил бўлади. Боз устига, бу элементлар доимо жуфтлилик тамойилига амал қиладилар ҳамда улар маълум шаклий кўрсаткичлар асосида ўзаро фарқ қиладилар. Р.Якобсон Ф.де Соссюрдан фарқли ҳолда лисоний белгиларнинг ихтиёрийлиги чегараланган деб ҳисоблайди. Белгининг ихтиёрийлиги, бир томондан, ономатопия ва бошқа фономорфологик ҳодисалар таъсирида чегараланса, иккинчи томондан, белгининг ифода ва мазмун хусусиятлари ўзаро муносабатда бўлишини ҳам унутмаслик лозим. Булар эса, ўз навбатида, лисоний белгининг тасвирий (иконик) кўриниш олишига сабаб бўлади. Р.Якобсон тилнинг тизимли характерини ёритишда холизм тамойилига асосланади, яъни тил бирликлари яхлит бир бутунлик сифатида бўлакларни ўз ичига олади ҳамда кейинги босқичларда бошқа бутунликлар таркибига кириб, пировард натижада тил тизимининг элемент қисмига айланади. Яхлитлик бўлакларнинг оддий йиғиндиси эмас, яхлит ва бўлак бир-бири билан босқичли муносабатга эга ва тизимнинг умумий қонуниятларига бўйсунади. Холизм ғояси инвариантнинг нисбийлиги тамойилига амал қилади, яъни ҳар бир тил бирлиги ҳар қандай қўлланиш муҳитида ўз асосий белгиларини сақлайди. Якобсон назариясида фарқловчи белгилар масаласи алоҳида ўрин эгаллайди. Шу мақсадда кўрсаткичли ва кўрсаткичсиз бирликлар қаторлари ажратилади. Кўрсаткичли бирликлар кўрсаткичсизларга нисбатан иккиламчидир. Бунинг исботини ҳатто болалар нутқи тараққиётида ҳам кузатиш мумкин: шаклий кўрсаткичли категориялар гўдаклар нутқининг илк босқичларидаёқ шаклланади. www.arxiv.uz Маълумки, Р.Якобсон умрининг охирги йилларида АҚШда яшаб ижод қилди ва олимнинг Америка тилшунослиги тараққиётидаги хизмати алоҳидадир. Айниқса, унинг фарқловчи белгилар, вазифавий қарама- қаршилик, фонологик тизимларнинг макон ўлчови ва тил тизими тузилишининг босқичли сатҳлари ҳақидаги фикрлари Америка тилшунослигида кенг миқёсда тарқалди. Жумладан, олим таклиф қилган фонологик бирликларни фарқловчи белгилар асосида таҳлил қилиш услуби АҚШ фонологларида катта қизиқиш уйғотди. Р.Якобсон ғоялари баъзи ҳолларда Америка тилшунослигида революцион ўзгаришларга сабаб бўлди. Масалан, Якобсоннинг фонологияси Л.Блумфильд издошлари тарғиб этаётган фонемика йўналишига катта талафот етказди. Этнология, морфология ва бошқа соҳаларга оид тадқиқотлар семантикани ўрганиш мўлжалини ола бошладилар. Бунда Якобсоннинг семасиология ва фонологик тадқиқ услублари намуна бўлиб хизмат қилди. Олимнинг назарий ғоялари ва тадқиқ усуллари Америка ҳиндулари тили, фольклор матнларини ўрганишда, антропологик тадқиқотлар ўтказишда амалий кўрсатма хизматини ўтади. Шунинг билан биргаликда, Якобсоннинг болалар нутқи, афазия ва бошқа соҳаларга оид ишларининг аҳамиятини ҳам қайд этмоқ зарур. Якобсоннинг таъсири генератив тилшунослик тараққиётида ҳам сезиларлидир. Бу таъсир баъзан бевосита намоён бўлса, бошқаларида билвосита. Бу, айниқса, акустика, психолингвистика, нутқ патологиясига оид ҳодисалар таҳлилида аниқроқ кўринади. Якобсоннинг ботиний шакллар ҳақидаги фикри генератив фонология намояндаларига унчалик маъқул келмади, чунки улар ботиний шакл ҳодисасини фақатгина мавҳум тушунча сифатида талқин қилиш тарафдоридирлар. Кейинчалик, 1960 йилларга келиб, генератив- фонологларнинг бир қисмида ўта мавҳумликка нисбатан шубҳа туғила бошлади. Ҳақиқатдан ҳам, мавҳум ботиний шакллар ( deep structures ) қоидаларининг психологик жиҳатдан воқеликка унчалик мос келмаслиги охирги йиллар давомида аниқ бўлди. www.arxiv.uz Фонемаларнинг фарқловчи белгилари ҳақидаги Р.О. Якобсон билдирган ғоя ҳам генератив фонологияда ўз аксини топмади. Роман Осипович Якобсон ўтган асрнинг 30-йиллари бошида Ленинград шаҳрида ташкил топган «Поэтик тил бўлими» (ОПОЯЗ – отдел поэтического языка) нинг фаол қатнашчиларидан бўлганини ҳамда «поэтика ва лингвистикани якқалам қилган» (И. Мирзаев) олимлардан бири эканлигини унутмаслик керак. Якобсон таълимотида лингвопоэтикага оид ғоялар салмоқли ўрин эгаллайди. Олим тилшуносликни поэтикага хизмат қилувчи фан деган ақидага бутунлай қарши чиқади. Дарҳақиқат, тилшунос агарда нутқ бирликларининг тор доиралари билан чегараланиб қолса, тўлиқ матнлар, дискурсив бутунликларнинг таркибий ва мазмуний қурилишини тўлалигича тадқиқ қилиш имконига эга бўлмайди. Аслида, лисоний фаолият билан қизиқаётган тадқиқотчи Lingvistici ninil a nic alienum puto «лингвистикага доир бирор нарса ҳам менга бегона эмас » мақолига амал қилиши талаб қилинади. Шу сабабли дискурсни ўрганиш лингвопоэтиканинг энг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади (Қаранг: Р.Якобсон. Поэтика масалалари. Т., 2005. И.Мирзаев таржимаси).