logo

Сифат суз туркуми ( хайвон тусларини ифодаловчи сифат сузлар )

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

98.5 KB
www.arxiv.uz Сифат сўз туркуми Ҳайвон тусларини ифодаловчи сифат сўзлар Режа: 1. Сифат сўз туркуми 2. Ҳайвон тусларини ифодаловчи сифат сўзлар www.arxiv.uz Достонлар тилида сифат сўзлар ўзларининг маъно ва грамматик хусусиятлари ҳамда ясалиши жиҳатдан, деярли, адабий тилдагидан фарқ қилмайди. Уларнинг қуйидаги семантик гуруҳлари мавжуд: 1 . Ҳолат билдирувчи сифат сўзлар. Бундай сўзлар баъзи ишларда 10 гуруҳга бўлиб ўрганилса 1 , бошқасида 6 гуруҳга ажратиб ўрганилади 2 . Биз қуйида достонлар тилига кўп қўлланган сўзларни келтирамиз. Бу сўзлар предмет, ҳодиса, инсон ва ҳайвонга хос ҳолат ёки вазиятнинг белгисини ифодалайди: а) табиий ҳолатнинг белгисини билдирувчи сифатлар. Ижобий ҳолат: сулув ( А. i =19; Р. i =14) , барно (Р. i =6) , чиройли (А. i =1; Р. i =1), яхши (А. i =19; Р. i =14) каби. Ҳар қаердаги яхши, сулув, барно қизларнинг оти бор (Рав.48). Салбий ҳолат: кал (А. i =1; Р. i =8) , майиб (А. i =8; Р. i =1) , соқов (А. i =1) каби. ўлмай чиқсам сендай кал нинг бахтига (Алп.260). ...тилини алаҳаққа чўқиб, соқовтоб бўлиб қолган эди (Алп.370). Баъзи сифатлар фақат ҳайвон ва предметларнинг белгиси учун ҳам қўлланади. Масалан: Урушда панд берар отнинг майиби (О.62). Јознинг бир оёғи синган, бир қаноти майиб бўлган, ўқ тегиб, ҳолати кетиб, шу ерга йиқилган (Алп.234). б) жисмоний ва физик ҳолатларни ифодаловчи сифатлар: бардам (А. i =7) , пир (А. i =4; Р. i =2) ёш (А. i =42; Р. i =29) , қари (А. i =4; Р. i =5), кўҳна (А. i =7; Р. i =2) каби. қанча ёш барно канизлар ўртага олиб ўтирипти. (Рав.34) Равшанхон қараса, бир кўса: жуда кўҳна бўлиб кетган пир кўса, уч юздан ошган, тўрт юзга янашган жуда қари кўса, ё йилидан адашган, балки беш юзга кирган...(Рав.40). Мисолдаги кўҳна сўзи нинг ифода маъноси «қадимий, эски» сифатида англашилса, нутқда боғли қуршовда сўз маъноси жонсиз предметдан жонли предметга ўтказилган. Шу сўз орқали ижодкор кўсанинг жуда ҳам қарилигини бўрттириб кўрсатган. 1 Содиқова М. Ҳозирги ўзбек тилида сифат. -Тошкент: Фан, 1974.- 51-53 б. 2 Пардаев З.Н. Ўзбек тилида сифатларнинг маънонтик-услубий хусусиятлари: Номз.дис.автореф.-Самарқанд, 2004.-12-13 б. www.arxiv.uz в) руҳий ҳолатни ифодаловчи сифатлар: мискин (А. i =3; Р. i =1) , мунглуқ (А. i =15) , ғамгин (А. i =4; Р. i =1) , майлис (маъюс) (А. i =1) каби. қайтай мен ҳам бехуш бўлиб ётаман (Алп.152). Эсига олса кўнгли майлис паришон (Алп.393). Мунглуқ синглинг сенга арз қип турибди, // қалмоқларда чечам жабр кўрибди (Алп.74). Инсоннинг ҳаёт қийинчиликларидан руҳий жиҳатдан жуда қийналганлиги, руҳий изтироблари, чорасизликдан боши қотиб қолган ҳолатини акс эттириш учун ижодкор мунглуқ, мискин, маъюс (майлис) каби сўзларни ўринли ишлатган. г) кишининг ҳаётий ҳолатини ифодаловчи сифатлар: бой (А. i =20; Р. i =2) , гадо (А. i =3; Р. i =1) , етим (А. i =10; Р. i =3) , бечора (А. i =4; Р. i =12) . Бойсари бой эди, Бойбўри эса шой эди (Алп.14). Ростин десам, шу сағир нинг қулисан (Алп.365). Мендай ғариб қонлар йиғлаб қолмайми (Алп.152). 2. Шакл – кўринишни билдирувчи сифатлар: кенг (Р. i =4) , тор (Р. i =6) , качкил (Р. i =1) , паст (А. i =8; Р. i =2) , ўрта (А. i =2; Р. i =4) , гўштдор (Р. i =2) каби. Оққиз шундай қиз эди: оти Оққиз, Зулхуморга нақ қиз, ўзи тўлган соғ қиз, ўрта бўйли чоғ қиз, ўйнагани боғ қиз, уйқичи эмас соғ қиз, эри йўқ тоқ қиз, кўп калондимоғ қиз, ўйинга қулайроқ қиз, тўғри ишга булайроқ қиз, қора кўз, бодомқовоқ қиз, синли сиёҳ қиз, танаси тўш қўйган кенг қиз, урушқоқ эмас жўн қиз, эт кўтарган гўштдор қиз, биқини тор тўшдор қиз, качкил бет, паст бурун, ў рта бўйли, қизил чиройли, кенг манглайли, қулоғи юпқа , ияги сергўшт, қоши кўпроқ бир-бирига туташ, кўзи қисиқнома қиз, бойбичча монанд, оғир кўчган қиз эди (Рав.46). Кенг, гўштдор, тор, качкил, паст, ўрта, юпқа, сергўшт сўзларнинг «сифат белги», «барқарор белги», «умумий баҳо», «шакл-кўриниш» маъноларида бирлашиб, инсон тасвирини, унинг қиёфасини чизиб беришда қўлланган. Улар ўзаро фарқловчи маънолар – кенг-тор «антоним белги», кенг – «меъёр ортиқ», тор – «меъёр кам», сергўшт, гўштдор «синоним белги», «меъёр тенг» каби ифода маъноларида воқелашган. 3. Ҳажм-ўлчов, масофа билдирувчи сифатлар: узоқ (А. i =28; Р. i =6) , узун (А. i =3; Р. i =4) , калон (А. i =1; Р. i =1) , калта (А. i =3; Р. i =2) , яқин (А. i =55; www.arxiv.uz Р. i =4) , чуқур (А. i =6) каби. Йўлнинг узоғ ини бергин илойим (Алп.270). Олис эди, мен яқин лаб қоламан (А.271). Равшанбек қараса, бир катта боғ: ўзи жуда калондумоғ, тўрт ёғининг девори узун, калта эмас – баравар чоппо-чоқ (Рав.19). Яқин микан, узоқ микан қўшқанот? // қисқа йироқ лигин шунда билайлик (О.30). Семиз и иркиллаб, оғири эчкидай диркиллаб юрган қизлар қутулмай, менга бир гап бўлдими? (Алп.266). Юқорида келтирилган сифат гуруҳларининг деярли ҳаммаси кўчган маъноларда қўлланади. Бунда кўпроқ экспрессив-эмоционаллик муносабатлари ифодаланади. Масалан: Азоб тортди ширин жоним бу танда (Алп.62). Баданингда аччиқ қамчи чотади (Алп.242). Боғда бўлар тоза гулнинг лоласи, // Топиларми ширин жоннинг ҳиласи (Рав.49). Ширин (А. i =22; Р. i =11) , аччиқ (А. i =16; Р. i =9) сўзларнинг маъноси таркиби «белги», «сифат белги», «барқарор белги», «умумий баҳо», «таъм билдирувчи белги», «меъёрда», «оддий» кабилар сифатида қайд этилади. Бинобарин , ширин, аччиқ сўзларининг бу маъноси тил бирлиги сифатидаги томон саналади. Нутқда бу мазмун минглаб маъноларда воқелашади. Мисолларда келтирилган ширин, аччиқ сўзлари боғлиқ қуршовда «белги», «сифат белги», «барқарор белги», «умумий баҳо» , ширин «ижобий баҳо» ; аччиқ «салбий баҳо», «ҳолат билдирувчи белги», «китобий» каби ифода маъноларида ифодаланади. 4. Ранг-тус билдирувчи сифатлар: предметнинг белги хусусиятларидан бирини ифодалайди. Масалан: қизил (А. i =11; Р. i =14) , қора (А. i =28; Р. i =18) , оқ (А. i =22; Р. i =17) , кўк (А. i =18), яшил (А. i =13; Р. i =1), яшил-кўк (А. i =6), қирмизи (А. i =15; Р. i =1), ол (А. i =4; Р. i =4) , гулгун (А. i =10; Р. i =1) каби. Табиатда рангларнинг чегараси йўқ. Луғат бойлигимизда ҳам ранг билдирувчи махсус сўзлар ранг, тусларининг ҳаммасини аниқ ифодалай олмайди. Шунинг учун тилда кўпинча бир ранг билдирувчи сўз бир неча рангни ифодалайди ва семантик қамрови кенгаяди. Уларнинг услубий имкониятлари, оккозионал маънолари фақат нутқ жараёнида юзага чиқади. www.arxiv.uz Ушбу масалага бағишланган қатор ишлар ҳам яратилган 3 . Бинобарин, достонлар тилида ранг билдирувчи сифатларнинг ҳам семантик сермаънолик хусусиятини кўрамиз. Кўк сўзи ни ўрганганимизда, у бошқа ранг билдирувчиларга нисбатан мавҳум тушунча эканлигини аниқладик. Чунки, матнда кўк сўзи аниқ бир тусни келтирмай, яшил, зангори, ҳаво ранг каби ранглар доирасида тасаввур қилинаверади. Бундан ташқари, нафақат предметнинг белгиси маъносида, балки атоқли отлар таркибида ҳам кўк, қора, оқ сўзи кенг қўлланган. Масалан: ғиркўк (Р. i =35) , Кўкаман (А. i =23) , Кўкқашқа (А. i =2) , Кўкдўнон (А. i =4) , Кўкқамиш (А. i =10) , қорахон (Р. i =47) , қоражон (А. i =289) , Оққиз (Р. i =25) . Матнда кўм-кўк сўзи нинг орттирма шакли кўкмак тарзида қўлланган. Масалан: Бошдан-оёғигача кўкмак , қўлидаги таёғигача кўкмак (Рус.403). Кўринадики, бу мисолларда сифат сўзлар ўзбек тилининг шарқий шеваларидаги шаклларга асосан мос келади. Кўк сўзи нинг маъносида яшил, зок ва уларнинг турли маъно оттенкалари уйғунлашган ҳолда қўлланади: Устима кийганим менинг яшил- кўк, // ғарибликда бўлармикан кўнглим тўқ (Алп.66). Одамлар кўк ини ташлаб, вақтини хушлаб, ўз ишида бўлсин, бозорини юргизсин, савдо- сотиқни бошласин (Рус.418). Борса Бужул шаҳри шундай: деворини зокка буяган, ҳаммаси кийимини кўк ка буяган (Рус.403). Мисоллардаги зок, яшил, кўк сўзлари ранг маъносини сақлаган ҳолда, қўшимча «мотам, ўлим» маъноси юклатилган. Бу эса, кўк, яшил сўзларининг рамзий восита сифатида қўлланганини кўрсатади 4 . Адабий тилда зок – темир купороси, темир сульфат, сувда осон эрийдиган оч яшил кристаллик модда; кўк -тиниқ осмон рангидаги; мовий, зангори яшил- сариқ билан кўк ранг ўрталигидаги, барг ёки майса рангидаги; сабза ранг (каби маъноларни билдириб «белги», «сифат белги», «ранг билдирувчи белги» 3 Содиқова М.С. Слова, обозначающие цвет и окраску в узбекском языке: Автореф.дис..канд.фил. наук. - Ташкент, 1963; Пардаев З.Н. Ўзбек тилида сифатларнинг семантик-услубий хусусиятлари: Номз.дис.автореф.- Самарқанд, 2004.-11-14 б. 4 Қаранг: Тухлиев Б. «ҚутадҒу билик»да ранг рамзига доир // Ўзбек тили ва адабиёти, 2001.- № 3; Мустаев К.Т. Поэтика и числовых знаков-символов в узбекском и французком героическом эпосах: Автореф.дис… канд.фил.наук. -Самарқанд, 1994. -с.10-11. www.arxiv.uz аташ маъносида бирлашса-да, яшил «меъёрдан ортиқ», «адабий услубга хосланган», кўк «меъёрдан кам», «бадиий услубга хосланган», зок «меъёрдан ўрта», «достонлар тилига хосланган» ифода маъноларида бир- биридан фарқ қилади. Бундан ташқари, кўк сўзи нинг қуйидаги маънолари мавжуд: а) «осмон» маъноси: Давлатли хон шундай кўк ка қаради, // Олчи- чикка бўлиб энди айланиб (Алп.81). б) «етти қат осмоннинг бир қавати» маъноси: Осмонда арвоҳлар, кўк да малаклар, // Бир неча мазгил-жой сиздан сўрайман (Алп.90). Келтирилган мисрада кучли мифологизм мавжуддай кўринади. Чунки, тасаввуф илми ва ҳатто, ҳадисларда ҳам дунёнинг етти олами мавжудлиги ва уларнинг ҳар бирида ўзгача ҳаёт борлиги ҳақида фикр юритилади. Осмонимни энди булут босдими, // Кўк дан яшин кенг боғимга тушдими (Ойч.34). в) « қаттиқ зарб ёки бошқа сабаб таъсирида баданнинг кўкариши» маъноси: Баданида кўк бўлмаган ери қолмади (О.43). г) «ёмон одам» маъноси: қўрсин Алпомиш, кўнглим йўқ эди, // Яхшимасдир, қўрсин кўзи кўк эди (Алп.119). Шунингдек, мисоллардан аниқ кўриниб турибдики, кўк сўзи нинг омонимик хусусияти ҳам матнда юзага чиқади. Кўк, яшил сўзлари ёки яшил-кўк жуфт сўзи нинг «хафагарчилик», «ўлим», «мотам» маъносига қизил ранги қарши қўйилади ва унда «ёшлик», «навқиронлик» маънолари ифодаланади: Бекнинг оти пўлат сувлиқ чайнади, // қизил кийиб гулдай бўлиб жайнади (Рав.9). Достонлар тилида қизил рангининг қуйидаги маънолари мавжуд: а) «хурсандчилик» маъноси: Бошингга санчилган қизил гул бўлсин, // Мендай ойим жиловингга қул бўлсин (Я.Аҳм.223). б) «гўзаллик» маъноси: Куймасин ҳеч кимнинг кулба хонаси, // ўртанмасин қизил гулдай танаси (Я.Аҳм.266). www.arxiv.uz в) «ёр, ошуқа» маъноси: Боғбон бўлмай, қизил гулни терасан, // Лолазор, баҳрли ерда юрасан (Алп.253). г) «мавжудлик», «тириклик» маъноси: қизил юзим ғарибликда сарғайиб, // ўлигим бўлмасин менинг бесоҳиб (Рус.427). Очилганда қизил ғунча сўлмасин, // Дунёда мард киши ҳеч бир ўлмасин (О.40). д) «мутлақо», «ўтакетган», «ғирт» маъноси: Равшанбек шу ерда қип-қизил тентакка чиқиб қолди (Рав.37). е) «кўнгилни овловчи, алдовли сўз 5 » маъноси: Калма келар менинг қизил тилимдан, // Пиёдаман ҳеч иш келмас қўлимдан (Алп.152). Бемаҳалда сўнган боғда гулим деб, // Сўйлайди оғзимда қизил тилим деб (Хур.203). Юқорида қизилнинг ижобий маънолари келтирилган бўлса, унинг салбий маъно ташиш учун хизмат қилганини ҳам кўрамиз. а) «ёмон йўлга кирган одам – ароқхўр, фоҳиша кабилар» маъноси: қаёқдаги қизилоёқ ёмон одам катта бўлиб кетди (Рус.420). Шу бугун борувдим қизинг олдига, // ўн-ўн бешча қизилоёқ бор экан (Хур.180). Матнда қизил сўзи оёқ, бош сўзлари билан бириккан ҳолда юқоридаги маънони ифодалайди ёки қизилбош сўзи «босқинчи эронликларга алоқадор 6 » халқ маъносини билдиради: Оҳ десам, тўкилар кўздан селдай ёш, // Булар ота, катта душман қизилбош (Я.Аҳм.250). Қизиллик тушунчасини ифодалашда гулгун, қирмизи, гулгун қирмизи, алвон, ол, қўчқил сўзларидан ҳам фойдаланилган. Устингга кийганинг гулгун қирмизи, // Сўзимни англагин ўзбакнинг қизи (Алп. 118). Тошга тегиб тирноқлари тўкилиб, // Юрган изга қўчқил қонлар ёқилиб (Хур.187). Олтин коса, гулгун шароб, // Ичилди майдон ичинда (Рав.91). Ол- ол бўлсин, ол-ол бўлсин, ол бўлсин, // Кўнгли сўйса ёрнинг лаби бол бўлсин (Рав.40). қизил, гулгун, қирмизи, гулгун қирмизи, алвон, ол, қўчқил сўзлари «ранг билдирувчи белги» маъносида бирлашса-да, қизил, қирмизи «меъёрдан ортиқ», «адабий», ол, алвон «меъёрдан паст», гулгун, қўчқил 5 Тухлиев Б. Ўша асар, 35-бет. 6 Ҳаққул И. Яна қора ранг талқини ҳақида // Ўзбек тили ва адабиёти, 2001.-№ 3.-17 б. www.arxiv.uz «меъёрдан ортиқ», «достонлар тилига хос» маънолари билан бир- бирларидан фарқланади. Баъзан алвон сўзи «ранг» маъносини эмас, балки «турли, хилма- хил» маъносини билдириш учун хизмат қилган. Масалан: Куйган алвон- алвон сўзлар, Айрилган бир-бирин излар (Рав.35). Қора сўзи оқ сўзи га антоним сифатида ишлатилган. Ичи қора ниятинг, // ўлсангда оқ бўлмайди (Тўл.79). Қ ора кўмир қорадир, // ўзинг оқ қил кўрайин (Тўл.79). Матнда вазн талаби билан қора сўзи қаро шаклида қўлланилган ва қора сўзи қуйидаги маъноларни ифодалаган: а) «қарол, қул» маъноси: Қора бўлибди-ку, сенга хизматкор, // Бир нечалар ўз холидан бехабар (Алп.350). б) «узоқдан кўринган шарпа, кўланка» маъноси: Кўринган қора ким бўлди? (А.89). У қора боғонағи келган ўн чопар эди (Алп.89). в) «мўлжалга олинган ёки олинадиган нарса; нишон; мўлжал» маъноси: Ул қора га яқин етди (Алп.89). Бужулнинг қора син кўриб эр Тоғай шаҳарга у замон яқинлаб етди (Рус.416). г) «оғирчилик билан боғлиқ, машаққатли, азобли» маъноси: Бунда ётганингни йўлбарс билмасин, // Келиб, сенга қора кунлар солмасин (Рус.392). Нега сувгинасин ўзинг лойқадинг, // Нега кунгинасин қора айладинг (Хур.185). д) «разил, кабиҳ, ёвуз» маъноси: қора экан қилиғинг, бу қилиқни қўймадинг (Ойч.76). Армон билан билмаганин билдирди, // Ханжар чалиб қора бағрим тилдирди (Я.Аҳм.237). е) «ўлим» маъноси: Муштипарим энамни, // қаро ерга жойладинг?! (Ойч.76). ё) «шўрли, бахтсиз» маъноси: Унга шикаст берган бахтим қора си, // Узоқ эди икковининг ораси (Я.Аҳм.258). ж) «ҳеч нарса қолдирмай емоқ» маъноси: Майсаларни оёқ ости қилиб чигирткадай босиб, қопқора бўлиб, еб кетиб бораётир (Алп.33 ). www.arxiv.uz к) «байроқ» маъноси: Оқ, қора , яшил туғлар, тикилди майдон ичинда (Рав.90). з) «фарзанд, жигаргўша» маъноси: Оқизма кўзингдан қонли жолангни,// Умри узун бўлсин кўзи қора нгни (Рав.10). к) «кетма-кет» маъноси: Тўққиз кампир қорама-қора , булар ҳам кетиб бораяпти (Алп.48). Ушбу факт ва далиллар қора сўзи га алоҳида эътибор билан қараб ўрганишни тақозо этади. Бу ҳақда махсус мақолалар ҳам мавжуд 7 . Хуллас, қора сўзи нинг достонлар тилида услубий восита сифатида функционал имкониятлари беқиёс бўлиб, ижодкор ўз фикрини образли ифодалашда, таъсирчанликни оширишда қўллаган. Ранг билдирувчи сўзларнинг кўчма маънолари контекстуал бўлганлигидан, уларнинг маъно хилма-хилликлари ва маъно қирралари, улар боғлиқ қуршовидаги сўзлар воситасидагина яққол англашилади. Бу эса, синонимик қаторлар ҳосил қилади, мавжуд маънодошлик уялари эса, маънодошлик компонентлари сони жиҳатдан ошишига сабаб бўлади. Маънодошликдан кенг фойдаланиш тилнинг поэтик тасвирда бойлик даражасини кўрсатса, бадиий асарда ижодкорнинг улардан фойдалана олиш, яъни бахшининг поэтик маҳорати даражасини кўрсатади. Ҳайвон тусларини ифодаловчи сифат сўзлар Ўрта Осиё халқлари, шунингдек, ўзбек халқи қадим-қадимлардан чорвачилик ва йилқичилик билан шуғулланиб келганлиги туфайли, уларнинг тилида чорвачилик, йилқичилик, от анжомларига оид сўз-атамалар каттагина ўринни эгаллайди. Достонлардаги от боқиш, тарбиялаш, от эгарлаш эпизоди бахшиларимизнинг сўз қўллашда ўта ҳассос эканлигини кўрсатади. Матнда 7 Содиқова М. Ҳозирги ўзбек тилида сифат. -Тошкент: Фан,1974. -86 б.; Ҳаққул И. Қора ранг муборак ранг // Занжирбанд шер қошида. -Тошкент, 1989.- 36-45 б.; Ҳаққулов И. Яна қора ранг талқини ҳақида // Ўзбек тили ва адабиёти, 2001.-№3.-17 б.; Ёриев Б. Сифатларнинг стилистик хусусиятлари // Ўзбек тили стилистикаси ва нутқ маданияти масалалари.- Самарқанд, 1980.- 56-59-б.; Пардаев З.Н. Ўзбек тилида сифатларнинг маънонтик-услубий хусусиятлари:Номз.дис.автореф. - Самарқанд, 2004. www.arxiv.uz чорвачилик, йилқичиликка оид сўзлар билан бирга ҳайвонларнинг ранг- тусларини билдирувчи лексик бирликлар ҳам характерлидир. Достонлар тилида учровчи ҳайвон тусларини ифодаловчи сифатларнинг стилистик имкониятларини назардан қочирмаган ҳолда, уларни адабий тилга қиёсан 8 семантик жиҳатдан икки гуруҳга бўлиш мумкин. 1. От тусларини ифодаловчи сўзлар. а) фақат от тусларини ифодаловчи сўзлар: жийрон (А. i =2; Р. i =2) , саман тўриқ (А. i =1) , тўриқ (А. i =4; Р i =2) , саман (А. i =6; Р. i =1) кабилар. Масалан: Жийрон сўзи отларнинг сарғиш қизил ёки қизғиш сариқ туслисини ифодалаб келади 9 . Масалан: Остида жийрон оти, кўпдир Рустам ғайрати (Рус.376). Тўриқ сўзи қизғиш жигар ранг отларнинг номини билдиради. Бораётир қалмоқшохнинг тўр оти, // Шундай бўлар тўриқ отнинг одати (Алп.146). Саман сўзи сариқ тусли отларга нисбатан юритилди. « Саман сарига туш, ё олапоча тўрига туш, шапақнинг зўрига туш,» – деб қўриқни солди (Алп.82). Отларга нисбатан қўлланган ранг номлари тус белгилари бўлиш билан бирга уларга лақаб бўлиб ҳам қўлланилади 10 . Тус ва ранг билдирувчи От лақаби сўзлар Қайтариб тағи қўриқ Чу, дейди,Чиборга ғайрат солди,тағи шу чипорнинг қилади (Алп.138). бўйнига тушди (Алп.82). Остида жийрон оти, кўпдир Қўтос тақиб бўйни узун Рустам ғайрати (Рус.376). Жийронга (Рав.9). 8 Ходжамбердиев Т. Животноводческая лексика узбекского языка (Преимущественно на материалах Ферганской долины): Автореф.дис…канд.фил.наук.-Ташкент, 1975.-с.17-18; Усманов С. Гиппотологическая терминология современного узбекского языка:Автореф.дис.канд.фил.наук.- Ташкент, 1988.- с.36-37. 9 Содиқова М. Ўша асар, 81-бет. 10 Содиқова М. Ўша асар, 80-бет; Усмонов С. Ўша асар, 79-бет. www.arxiv.uz Остидаги тарлон кўк, қалдир- Жонивор Бўзтарлон ғочдай қияди (Ойч.90). кўзин ёшлайди (Я.Аҳм.249). б) отларнинг рангини ифодаловчи сўзлар: ола (А. i =9; Р. i =2) , бўз (А. i =2; Р. i =2), тарлон (А. i =5; Р. i =5) каби. Бўз сўзи кўкимтир оқ ёки кулранг отларга нисбатан ишлатилади. Эгарлаб келтиринг Тарлон бўз имни (Я.Аҳм.221). в) от ранг-тусларини ифодаловчи бирикмалар: Бўз чипор, оқ тўриқ (А. i =2; Р. i =1) , човкар кўк (А. i =2; Р. i =1) , қора ёл саман, тарлон кўк каби. Човкар кўк сўзи кўкимтир, кулранг тусли, устида қорамтир, қизғиш ёки оқиш доғлари бор от тусини билдиради. Ўзи шундай келган экан човкар кўк, // қуйрўғидан берисинда кири йўқ (Алп.82). Тарлон кўк сўзи ола ранг устига қорамтир, қизғиш доғлари бор от тусини билдиради. Остидаги тарлон кўк , қалдирғочдай қияди (Ойч.90). Бўз алвон сўзи , кулранг ва қизғиш аралаш ёки қизғиш доғлари бор от тусини билдиради. Масалан: Остингда ўйнайди бўз алвон отинг, // Душманни ўртайди шону шавкатинг (Тўл.164). 2. От баданидаги фарқловчи белгиларга кўра номланиши: қашқа (Р. i =1) , оқ товон, оқ туёқ, оқ чоча, чавкар // човкар (А. i =2) , олапоча (А. i =4) каби. Олапоча сўзи оёқлари оқ-қора, оқ-малла ва шу каби қоришиқ тусли от тури. Масалан: «Саман сарига туш, ё олапоча тўрига туш, шапақнинг зўрига туш,» – деб қўриқни солди (Алп.82). Човкар \\ чавкар \\ чипор сўзи асосан, ола тусли отларга нисбатан қўлланади. Оқ тусли отларда қора, қизғиш доғлар бўлади. Қайтариб тағи қўриқ солди, тағи шу чипор нинг бўйнига тушди (Алп.82). Тепанинг бошида Юсуф келбатли, Рустам сифатли, бир човкар отли биров ёнбошлаб ётибди (Алп.102). Оқ туёқ сўзи туёқдан юқори қисми оқ, қолган қисми бошқа рангда бўлган отларга нисбатан қўлланади. Бораётир йўл талашиб баробар, // Оқ туёқ келгандир бундай саманлар (Алп.149). www.arxiv.uz Хуллас, ранг-тус билдирувчи сифат сўзлар отларнинг белгисини ифодалаб, бошқа ҳайвонларга нисбатан қўлланмайди. Ранг-тус билдирувчи сифат сўзлар достонлар тилида нутқнинг аниқ, образли бўлишини, поэтик таъсирчанлик ва оҳангдорликни таъминлашга хизмат қилган. www.arxiv.uz ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР: 1. Каримов И . А . Ўзбекистон буюк келажак сари . - Тошкент : « Ўзбекистон », 1998. –524 б . 2. Каримов И . А . Ҳалоллик ва фидойилик – фаолиятимизнинг асосий мезони бўлсин . - Тошкент : Ўзбекистон , 1994. 3. Абдуллаев А . Кўмакчилар ёрдамида сўз бирикмаларида ифодаланган синтактик муносабатлар // ЎзДУ асарлари , Янги серия № 91. – Самарқанд , 1958. -167 – 186 б . 4. Абдуллаев А. Ўзбек тилида экспрессивлик ифодалашнинг синтактик усули. -Тошкент: Фан, 1987. - 86 б. 5. Абдуллаев Ф. Ўзбек тилининг ўғуз лаҳжаси. -Тошкент, 1978. – 102 6. www.ziyonet.uz