logo

Нутқ маданияти фанининг мақсад ва вазифалари. Тил ва нутқ тушунчаси. Туркий тиллар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

43.5 KB
Нутқ маданияти фанининг мақсад ва вазифалари. Тил ва нутқ тушунчаси. Туркий тиллар Режа: 1. Ўзбек тилининг тутган ўрни 2. Ўзбек тили қадимий тиллардан бири эканлиги 3. Сершевалиги 4. Пурмаъною пурҳикматлиги, бойлиги, сержарангу жозибадорлиги, таъсичанлиги. Нутқ маданияти фанининг бошқа фанлар билан боғлиги. Фан билан боғлиқ адабиётлар ҳақида, улардан фойдаланиш бўйича услубий тавсиялар. Маъруза матнлари билан талабаларни таништириш. Маълумки, ҳар бир тил шу тилда сўзлашувчи миллатнинг маданиятини ўзида акс эттиради. “Нутқ маданияти” фанининг асосий мақсади талабаларга нотиқлик санъати сирларини ўргатишдан иборат, чунки жамиятнинг барча жабҳаларида хизмат қилувчи ҳамма мутаҳассислар учун, ҳар қандай маданиятли киши учун ўз фикрни баён қилаётганда лисоний воситалардан тўғри фойдаланиш, ҳар бир тил воситасини ўз ўрнида қўллаш ҳаётий зарурат ҳисобланиши керак. Маданиятнинг бир бўлаги сифатида нутқ маданияти ҳар бир зиёлининг зиёлилик даражасини белгилайдиган мезондир. Айниқса, санъат аҳли ҳамиша элнинг назарида бўлади. Шундай экан, у нафақат ўзининг куй, қўшиқлари ва ижроси билан, балки мазмундор, таъсирчан, жозибали нутқи билан ҳам тингловчини, суҳбатдошини сеҳрлаб қўймоғи лозим. Аслида нутқнинг сеҳри куй ва қўшиқнинг сеҳридан қолишмайди. Санъаткор ўз нутқи устида ҳам тинмай ишлаши, нутқ маданиятининг сир – асрорларидан воқиф бўлмоғи жоиз. Талбалар нутқ узвларидан тортиб нутқ товушларининг лингвистик хусусиятлари, адабий тил билан ҳамоҳанлиги, нутқ одоби, нутқ маданияти мезонлари, бадиий тасвир воситалари ҳақида маълумотга эга бўладилар. Шунингдек талабалар нутқ маданияти мезонларини ўзлаштириш билан бир қаторда нутқ услублари ҳақида ҳам тушунчага эга бўладилар, уларнинг бир – биридан фарқи, услубларни ўз ўрнида қўллаш маҳоратларини ўрганадилар. Шу билан бирга талабалар нутқий матнлар тузиш, нутқий матнларни таҳлил қилиш, ўзлари ижро этадиган қўшиқ матнлари устида ишлаш, қўшиқ матнини, яъни шеърни ёд олиш, ифодали ўқий олиш малакаларига ҳам эга бўладилар. Алишер навоий таъбири билан айтганда: “Яхши сўзлай олиш санъатдир, ноёб ҳунардир”. Демак, яхши сўзлаш санъат экан, у санъаткор учун касбий эҳтиёж сифатида зарурдир. Қадимги Юнон ва Римда нотиқлик санъатининг ривожланиши. Аристотель нотиқлик ҳақида. Цицероннинг нотиқлик санъатинини ривожлантириши. Ўзбекистон тарихида нотиқлик санъати. Соҳибқирон Амир Темурнинг нотиқлик санъати. Алишер Навоий нотиқлик санъатининг ўрни ҳақида. Ҳусайн Воиз Кошифий - моҳир сўз устаси. Мустақиллик даврида миллий нотиқлик санъатининг шаклланиши ва ривожланиши. Сиёсий жараёнларда нутқ маданиятининг ўрни. Миллий истиқлол мафкураси ва маънавий қадриятларни тарғиб этишда нотиқлик санъатининг ўрни. Инсоннинг моҳияти ижтимоий-сиёсий муносабатлар йиғиндиси эканлиги. Инсоннинг жамият аъзоси сифатидаги ўрни. Инсонда жамиятга дахлдорлик сифатлари. Ижтимоий-сиёсий муносабатларда муомаланинг аҳамияти. Муомала - маънавий қадрият сифатида. Инсоннинг муомала қилиш қобилияти маданиятлилик белгиси сифатида. Нутқ маданияти ва нутқ одоби. Панднома асарлар таҳлили. Нотиқлик санъати – нутқ маданиятининг асоси. Нотиқлик санъати вакиллари ҳақида маълумотлар. Арасту, Демосфен, Цицирон. Муомаланинг маънавий қадриятлар ва адолат принципларига амал қилишининг аҳамияти. Муомаланинг инсон меҳнатини қадрлаш ва рағбатлантиришдаги ўрни. Нотиқликнинг турли ҳолатлар ва муҳитларда қўлланилишининг ўзига хос хусусиятлари. Нотиқликнинг турли хил вазиятларда турлича қўллаш ва турлича аҳамият касб этиши. Ижтимоий-сиёсий нутқ ва унинг ўзига хос хусусиятлари. Академик (маъруза, илмий маъруза) нутқ, аудитория нутқи. Ижтимоий-маиший (турли тадбир, юбилей кабилардаги) нутқлар. Сайловлардаги учрашувлардаги нутқлар. Нотиқлик санъатининг турли шакллари: монологик нутқ (маъруза, турли чиқишлар), мулоқотли нутқ (баҳс, мунозара, суҳбат ва бошқалар). Матнга таянган ҳолдаги нутқ сўзлашнинг ўзига хос жиҳатлари. Матнсиз нутқ сўзлаш қобилиятини эгаллаш маҳорати. Импровизация. Аудиторияни жалб этган ҳолда нутқ ирод этиш санъати. Нутқ санъатида кўргазмали қуроллар ва турли техникавий воситалардан фойдаланиш усуллари. Нутқни жамоа манфаатларига боғлиқ ҳолда ирод этиш маҳорати. Нутқнинг адолат тамойилларига, умуминсоний қадриятларга, инсонни қадрлаш ва эъзозлаш анъаналарига асосланиши унинг ишонтирувчилик ролини ошириш кафолати сифатида. Нотиқлик маҳоратини ошириш йўллари. Нотиқлик маҳоратини оширишда машқ қилиш, кўникма ва малакани ошириш услублари. Нутқнинг юқори савияда бўлишида ахборот бойлигининг ўрни. Нутқ ирод этишда уни далиллаш, унинг аниқ фактларга асосланиши. Халқ кўнглида, лекин ҳали илғаб олинмаган инсоний орзулар ва манфаатларни ҳис этиш ва уларни нутқ жараёнида ишлатиш каби услубларни эгаллаш масалалари кўзда тутилади. Тавсия этиладиган адабиётлар 1. Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози,Ўзбекисто шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. 2. Алишер Навоий. Маҳбуб ул-қулуб.-Т.:Ғофур Ғулом номидаги нашриёт, 1993. 3. Карнеги Д. Как вырабатывать уверенность в себе и влиять на людей,выступая публично.-Т: Шарк, 1992. 4. Введенская Л.А., Павлова Л.Г. Культура и искусство речи. Современнаяриторика.2-е изд. -Ростов-на-Дону: Феникс, 1998. 5. Политические коммуникации.Учебное пособие./Петрунин Ю.Ю. и др. - М.: Аспект Пресс, 2004. 6. Кнорринг В.И. Основы искусства управления. Учебное пособие.М.:Дело, 2003. 7. Жуманиёзов Р., Салимов С. Ғоявий тарбияда нотиқлик санъати. 16.-Т.,2002. 8. П.Маҳмудов Н. Ўзимиз ва сўзимиз.-Т.: Ғофур Ғулом номидаги нашриёт, 1997.