logo

Матн тилшунослиги фанида когнитив таҳлил ва прагмалингвистика имкониятларидан фойдаланиш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

35.5 KB
Матн тилшунослиги фанида когнитив таҳлил ва прагмалингвистика имкониятларидан фойдаланиш Таянч сўз ва иборалар: воқеликнинг лисоний ва когнитив идроки, концепт, гештальт, скрипт, фрейм, спенарий каби когнитив ҳодисаларнинг матн билан муносабати концепт турларининг ўзбек матнларида ифодаланиш усуллари, матнда параметрлаш ва оптималлаштириш усуллари, дейксис ва дейктик ибораларнинг матн таркибида намоён бўлиши. “Лингвистика” (ўзбек тили) ихтисослиги бўйича таълим олаётган магистрларга 2000 йилда “Матн тилшунослиги” фани киритилган эди. Шундан кейин бу фандан маърузалар матни ва услубий қўлланма тузиб нашр этилди 1 . Бу ишларда “Нутқда тилнинг қўлланилиши ва матн тилшунослиги”, “Матн тилшунослигининг ўрганилиш тарихи”, “Ўзбек тилшунослигида аин ва уни ўрганиш муаммолари”, “Матн ва унинг компонентлари”, “Матн компонентларининг поғонали муносабати”, “Матн ва нутқ деривацияси”, “Микро ва макроматн муносабати”, “Матн ва нутқ деривацияси”, “Матн тилшунослиги ва диалог муаммоси”, “Матн структурасининг синтагмаларга бўлиниши” каби мавзуларни ўрганиш кўзда тутилган. Лекин ҳозирги кунга келиб, матн тилшунослигининг тадқиқот доираси янада кенгайди. Шунга кўра шу фан бўйича ишлаб чиқилган намунавий ўқув дастури таркибига матннинг когнитив тилшунослиги билан муносабати ҳамда матн ва прагмалингвистика муаммоларини ўрганишни ҳам киритиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Бу ўринда дастлаб когнитив тилшуносликнинг предмети ва вазифалари, “Когнитив тилшунослик” тушунчасининг моҳияти ва унинг матн тилшунослиги билан алоқадорлиги муаммоси ўрганилиши лозим. Шундан кейин когнитологиянинг таянч нуқтаси ва матн турлари, когнитив фонология ва унинг матнни ўрганишдаги ўрни ҳақида магистрантларга маълумот бериш яхши самара беради. “Матн тилшунослиги” фанига доир кейинги 1 Турниёзов Н. Матн лингвистикаси. Маърузалар матни. – Самарқанд: СамДЧТИ нашри, 2004. – 86 б.; Турниёзов Н., Йўлдошев Б. Матн тилшунослиги. Услубий қўлланма. – Самарқанд: СамДУ нашри, 2006. – 96 б. машғулотларда воқеликнинг когнитив ва лисоний идроки жараёнида грамматик тизим бирликларининг ўрни, воқеликнинг мияда акс этиши ва унинг матндаги ифодаси муаммолари ҳам ўрганилиши мақсадга мувофиқдир 2 . “Матн тилшунослиги”га доир машғулотларда “концепт” тушунчасининг моҳияти ва унинг матн тилшунослиги билан алоқадорлиги. “Бахт ва бахтсизлик”, “ақл ва ақлсизлик” концептларининг ўзбек матнларида ифодаланиш усуллари ҳам ўрганилиши керак. Шу билан бирга когнитологиянинг асосий тушунчаларидан бўлган “сценарий”, “скрипт”, “фрейм”, “гештальт” кабиларнинг моҳияти ва уларнинг матн билан алоқадорлиги, лисон ва маданиятнинг ўзаро муносабати, унинг матндаги инъикоси, тил ва маданият ўртасидаги муносабатнинг изоморфлиги, детерминизми, уларнинг матндаги ифодаси. Э.Сепир-Б.Уорф фарази, унинг тил ва маданият ўртасидаги муносабатни ўрганишдаги аҳамияти масалалари ҳақида магистрантларга етарли маълумотлар берилиши зарур 3 . “Матн тилшунослиги” фани бўйича машғулотларда матннинг прагмалингвистик таҳлили масалалари, “прагматика” тушунчасининг моҳияти ва унинг матн билан муносабати муаммоларини ўрганишни режалаштириш лозим 4 . Шу билан бирга матнни ўрганишнинг коммуникатив-прагматик йўналиши ва унинг асосий муаммолари, матнни шакллантиришда параметрлаш ва оптималлаштириш усулларининг роли, Н.Хомский таълимоти ва унинг матнда лисоний қобилиятнинг ўрнини ўрганишдаги аҳамияти, билвосита нутқий мулоқот ва матннинг семантика ҳамда прагматикага муносабати, билвосита нутқий актларнинг ифода ва мазмун жиҳатдан турлари, уларнинг матн билан алоқадорлиги, нутқий акт назарияси 2 Сафаров Ш. Когнитив тилшунослик. – Жиззах: “Сангзор” нашриёти, 2006. – Б. 7-18. 3 Сафаров Ш. Когнитив тилшунослик. – Жиззах: “Сангзор” нашриёти, 2006. – Б. 47-53; Мирзаев И., Омонтурдиев А. Когнитив тилшунослик ҳақида // Ўзбек тилшунослигининг долзарб муаммолари. Республика илмий ва амалий анжумани материаллари. – Андижон: АДУ нашри, 2010. – Б. 8-11. 4 Сафаров Ш. Прагмалингвистика. – Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2008. – Б. 12-33. ва матнда коммуникатив мақсаднинг ифодаланиш йўллари, нутқий акт мазмунининг шаклланиши ва унинг матндаги инъикоси каби қатор масалаларни ҳам “Матн тилшунослиги” фанида ўрганиш мақсадга мувофиқ 5 . Ҳозирги замон назарий тилшунослигининг ривожланиш жараёнидан келиб чиққан ҳолда “Матн тилшунослиги” фанида магистрантларга дейксис ва нутқий мулоқот матни, матнда мазмуннинг ифодаланиш йўллари, матнда мантиқий ва лисоний умумлаштириш, унинг дейксис билан муносабати, дейктик иборалар ва уларнинг бола нутқида матнни шакллантиришдаги ўрни, шахс дейксиси ва унинг матнни шакллантириш имкониятлари, макон ва замон дейксислари, уларнинг матнни шакллантиришдаги ўрни, эмоционал дейксис, социал дейксис ва граудонимия (даражаланиш)нинг матн таркибидаги ўзига хос белгилари ҳам ўрганилиши зарур 6 . Умуман олганда, “Матн тилшунослиги”да нутқий мулоқот тизими, дискурснинг матннинг таркибий қисми сифатидаги тузилиши ва унинг компонент таҳлили, мулоқот структурасининг таркиб топиши ва бунда дискурснинг матн таркибий қисми сифатидаги ўрни, нутқий мулоқот тизимининг кўп босқичли характери ва дискурс ҳамда матн тушунчалари, дискурс лисоннинг гапдан юқори турадиган сатҳи сифатида ва унинг матн тилшунослигидаги ўрни сингари қатор долзарб прагмалингвистик муаммолар ҳам ёритилиши мақсадга мувофиқ 7 . Бунинг учун, бизнингча, “Матн тилшунослиги” фани бўйича режада кўзда тутилган маъруза ва амалий машғулотлар миқдорини кўпайтириш, шу фан бўйича тузилган намунавий ўқув дастурини қайта ишлаб, тўлдирилган ҳолда нашр эттириш зарур, деган фикрдамиз. 5 Сафаров Ш. Прагмалингвистика. – Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2008. – Б. 52-106. 6 Сафаров Ш. Прагмалингвистика. – Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2008. – Б. 124-198. 7 Сафаров Ш. Прагмалингвистика. – Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий ёти, 2008. – Б. 201-228.