logo

Грамматика укитишнинг умумий масалалари. Морфология укитишнинг ахамияти, вазифалари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

48.5 KB
Грамматика укитишнинг умумий масалалари. Морфология укитишнинг ахамияти, вазифалари Режа: 1. Узбек тили укитишда грамматиканинг ахамияти ва урни. 2. Грамматика машгулотларини унумли утказишнинг умумий шарт-шароитлари. 3. Морфология укитишнинг ахамияти ва вазифалари. 4. Суз туркумларини укитиш. Мактабда грамматика укитишнинг максади укувчиларга суз тузилиши ва гап курилиши хакидаги конун - коидаларни ургатишдан иборат булиб , у она тили курсининг барча сохаси билан шунингдек , адабиёт билан богликдир . Укувчилар грамматик коидаларни урганиш асосида адабий тил меъёрларини эгаллаб борадилар. Адабий тил меъёрини узлаштириш эса фикрни тугри, аник, равон, изчил ифодалаш имконини беради. Грамматикани урганиш укувчиларнинг фикрлаш кобилиятини, яъни ижодий тафаккурини устиришда хам мухим урин тутади. Шунингдек, грамматикани урганиш укувчининг умумий билим даражасини кенгайтиришга хам ёрдам беради, укувчиларнинг она тилини урганишга булган иштиёкини устиради. Грамматикани урганиш жараёнида укувчилар суз танлаш, сузни уз урнида ишлатиш ва гапни тугри тузиш малакаларини хосил кила борадилар. Она тили дарслари мактабда адабий укиш, тугри ёзиш дарслари билан параллел холда, бир-бирига боглаб олиб борилади. Масалан; укувчи бирор гапни укиганда, шу гапнинг турига, унда ишлатиладиган тиниш белгиларига, интонацияга риоя килади, фикрни ёзув оркали ифодалаганда эса шу гапга, унинг структурасига мос келадиган тиниш белгиларини куяди. Грамматикани урганиш оркали укувчилар тилдаги турли ходисаларни фарклай борадилар. Масалан: кишлоги сузи билан кишлоки сузларининг бирида к товуш г товушига алмашган, иккинчисида эса узгариш булмаган. Бу ходисани отларда эгалик кушимчалари хамда сифатнинг ясалиши мавзуларини урганиш хамда уларни киёслаш оркали фарклайдилар. Грамматикани яхши билиш бошкаларнинг фикрини хам тугри тушунишга имкон беради. Укувчилар нуткининг шаклланишида хам грамматиканинг урни каттадир. Грамматика укитишнинг муваффакияти куплаб омилларга боглик. Укувчи грамматикани яхши ургана олиши учун унинг суз бойлиги яхши булиши, суз маъноларини пухта билиши шарт. Чунки укувчининг суз бойлиги етарли булса, унинг фикри равшан, нутки равон ва жозибали булади. Сузга бой укувчининг имловий ва пункутацион малакаси хам мустахкам булади. Бундан куринадики, укувчиларнинг суз бойлигини ошириш, лугат билан ишлаш каби масалаларга грамматикада алохида эътибор берилади. Айникса, «Индуктив» дастури асосида яратилган мактаб дарсликларида бу масала узининг яккол ифодасини топган. Грамматика укитишда тилнинг система эканлигига асосланиш ута мухимдир. Бу эса тил сохалари уртасидаги богланишни йулга куйишни талаб этади. Грамматика укитишда хам сатхлараро богланишга алохида эътибор берилади. Грамматика фонетика, лексикология, орфография, пунктуация, стилистика булимлари билан боглик холда ургатилади. Агар шу богланиш йулга куйилмаса, грамматика ургатишнинг туб мохияти руёбга чикмайди. Маълумки, грамматика морфология ва синтаксис кисмларидан иборат. Бу булимларнинг хар бири узига хос хусусиятларга эга. Жумладан, сифат даражаси, феъл нисбатлари каби категориялар факат морфологик ходисадир. Куйида морфология булимини укитишнинг ахамияти ва вазифалари хакида суз юритамиз. Морфология сузнинг шаклини ва маълум белгилар асосида гурухларга булинишини, суз туркумларини ургатади. Морфология укитишда укувчилар диккати суз тузилиши, ясалиши, суз туркумлари каби морфологик ходисаларга жалб этилади. Узбек имлосидаги коидаларнинг купчилиги морфологик тамойилга асослангандир. Шунинг учун хам укувчи узбек тили морфологиясини пухта билиши керак. Морфологик ходисалар хакида тегишли билим беришда уларнинг имлосига хам алохида эътибор бериш кузда тутилади. Демак, морфология укитишни имло укитиш билан узвий боглик холда олиб борилади. Юкорида айтилганидек, морфология булими хам тилнинг бошка сатхлари билан узвий боглик холда олиб борилади. Морфология билан имлонинг богликлиги хакида суз юритдик. Морфология суз ясалиши, лексикология, синтаксис, пунктуация ва нутк устириш билан боглик холда олиб борилади. Бундан ташкари, морфологияга оид хар бир машгулот укувчиларнинг стилистик малакаларини такомиллаштириш учун хам хизмат килади. Морфологияга оид билимларни 5, 6, 7 – синфларда ургатиш кузда тутилган. 5-синфда. Хар бир суз туркумини алохида-алохида укитишдан олдин суз туркумлари хакида умумий маълумот бериш кузда тутилган. Бу «Мустакил ва ёрдамчи сузлар» мавзуси остида ургатилади. Янги дастурда морфологияга оид билимларни ургатиш куйидаги тартибда жойлаштирилган. V синфда: Мустакил ва ёрдамчи сузлар. Кумакчилар, богловчилар, юкламалар. VI синфда: феъл, от, сифат, сон, равиш ва таклид сузлар («Таклидлар» деб берилган) VII синфда: олмош, ёрдамчи сузлар (кумакчилар, богловчилар, юкламалар) Сузларнинг алока - муносабат шакллари боглама, кесимнинг тусланиши, майл шакллари: буйрук-истак, шарт ва хабар майллари. Замон шакллари ва уларнинг маънолари. Суз шакллари маъноларининг кенгайиши ва торайиши. Суз-гаплар: модал-суз гаплар, ундов-суз гаплар, тасдик ва инкор-суз гаплар. Таклид-суз гаплар каби мавзулар урганилади. Суз-гаплар синтаксиснинг урганиш объекти хисобланади, янги дарсликларда улар морфология билан боглик холда берилган. Жорий дарсликларда морфологияни укитиш бошкачарок йуналишда эканлиги маълум. Дарсликлардаги яна бир узгариш шуки (албатта, морфологиядаги) сифат, сон, сифатдошларнинг отлашуви каби тушунчалар сузларда маъно торайиши мавзуси доирасида изохланган. Морфология булимидаги узгаришлар суз туркумларини укитиш билан боглик холдаги мавзуларда янада кенгрок урганилади.мактабда суз туркумлари хакидаги маълумотлар кисман 5-синфда, асосан 6-7-синфларда берилади. Суз туркумларини укитиш билан боглик айрим узгаришлар бор. Анъанавий дарсликларда дастлаб от суз туркуми укитилар эди. Янги дарсликда дастлаб феъл суз туркуми хакида маълумот берилади. Феъл суз туркумини укитишда феълнинг маъновий гурухларини укитиш мухим урин тутади. От суз туркумига хос булган эгалик ва келишик кушимчалари от суз туркуми доирасида эмас «Сузларнинг алока-муносабат шакллари» мавзусида ургатилади. От суз туркуми хам бир неча маъновий гурухларга булиб укитилади. Сифат, сон, олмош ва равиш суз туркумларини укитишда хам маъновий гурухларга булиб укитиш асосий уринни тутади. Ёрдамчи суз туркумларини укитишда уларнинг мустакил суз туркумларидан фарки, бир- биридан фарки кабиларга эътибор билан караш керак. Суз туркумларини укитишда сатхлараро богланишга, матн билан ишлашга катта ахамият берилади Адабиётлар : 1. Ё . Гуломов , М . М . расулов , Х . Рустамов , Б . Мирзаахмедов . Узбек тили укитиш методикаси . Тошкент 1975. 2. Х.Неъматов, А.Гуломов. Она тили таълими мазмуни Т. 1995. 3. мактабда она тили таълими концепцияси. «Узбек тили ва адабиёти» журнали 1993 йил 1,2-сонлар. 4. Узбек тили доимий анжумани материаллари. 5. А.Гуломов. Она тили укитиш принциплари ва методлари Т.1992 й. 6. А.Гуломов. Она тилидан укувчиларнинг мустакил ишларини ташкилд этиш Т.1989 й. 7. О.Розиков. Она тилидан дарс типлари. Т.1989 й. 8. Б. Мирзаахмедов. Ёрдамчи сузларни утиш. Т. 1979 й. 9. О.Модоев. Иншо кандай ёзилади. Т. 1999 й. 10. А.Гуломов, М. Кодиров, М.Абдураимова. 9-синфда она тили дарслари. Т. 2003 й.