logo

Оториноларингологиясини замонавий ютуқлари ва вазифалари. ЛОР аъзолари патологияларини ички аъзолар соматик касалликларига таъсири

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

144 KB
Оториноларингологиясини замонавий ютуқлари ва вазифалари. ЛОР аъзолари патологияларини ички аъзолар соматик касалликларига таъсири Режа: 1. Бурун чипқони 2. Э тиологияси- 3. Ўткир тумов (ўткир ринит) Ушбу мутахассисликни тиббиётда алоҳида тармоқ эканлигини кўрсатиш. Ўзбекистон олимларини ушбу мутахассисликни ривожланишида қўшган ҳиссаларини кўрсатиш,бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларини этиологияси, патогенези, консерватив ва хирургик даволаш усуллари тўғрисида тасаввурга эга бўлиш. Касалликни асосий патологик формалари бурун, бурун ёндош б ўў шлиқлари касалликлари диагностикасини ў рганиш. Бурун чипқони, риноген бош мия ичи ва кўз ичи асорати билан касалланган беморларни зудлик билан госпитализация қилишда зарурий чора тадбирларга аҳамият бериш. Маърузани тарбиявий мақсади: Талабаларга ЛОР касалликларини ўрганиш мухимлигига, ҳамда организмни бошқа система ва ички аъзолари билан боғлиқлигига аҳамият бериш. ЛОР – касалликларини келиб чиқиши ва ривожланишида ички ва ташқи манфий омилларни таъсирини тушунтириш. ЛОР ёрдам к ў рсатиш ва унинг профилактик й ў налишлари структураси б ў йича тушунча бериш. Ў збекистонда замонавий оторинолорингологияни мавқийини к ў рсатиш. Бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларини ривожланишида бир қанча ташқи муҳит омилларига, ҳамда зарарли одатларни таъсирига профилактика чора-тадбирларни ишлаб чиқишга аҳамият бериш. Оторинолорингология - эшитиш аъзоларининг тузилиши ва вазифаларини, ҳид билиш фаолиятини, товуш ва нутқ сўзлаш вазифалари ва уларнинг бузилишини, Лор-аъзолари хасталикларини, уларнинг ўзаро ва организмга бўлган таъсирини ўрганади. Қулоқ ва нафас йўллари касалликлари ҳақида илк бор маълумот Гален, Цельс ва Гиппократнинг илмий асарларида берилган. Бу мутахассислик аста секинлик билан ривожланиб борди, сабаби Лор-аъзолари тўғрисида берилган маълумотлар дастлаб кам эди, айниқса уларни анатомик ва гистологик тузилиши кам ўрганилган, шунингдек уларни ўрганиш учун махсус асбоблар керак эди. XVII асрни иккинчи ярмида Москва шаҳрида хиқилдоқ бўйича мутахассис – табиблар Иван, кейинчалик Влас Губинлар ишлаган. XVI- XVII асрларда қулоқ, томоқ ва бурун касалликларига кўпроқ аҳамият берила бошлаган. Асосий даволаш усулларидан кўпроқ қон чиқазиш, куйдириш, спиртли компресслар, мойлар ишлатилган. Жарроҳлик усулларидан хўппосларни кесиш, ўсмаларни олиб ташлаш ва шунга ухшаш усуллар ишлатилган. қулоқ касалликларида она ва эчки сути томизиш қўлланилган. XVI да А.Везалийни асарларида қулоқнинг қисмлари тўғрисида маълумот берилган. Евстахий биринчи бўлиб эшитиш найини тузилишини тасвирлаган. Фаллопий – юз нервини канали, қулоқ лабиринти ва ноғора бўшлиғини тузилишини тасвирлаган. Балонидан келган профессор А.Вальсальва «қулоқ тўғрисида трактат» ёзиб, қулокни анатомик тузилиши, унда учраши мумкин бўлган патологик ўзгаришлар тўғрисида тўхталиб, ўрта қулоқга ҳаво юбориш усулини ишлаб чиққан. XIX асрни биринчи ярмида кўп хирурглар сўрғичсимон ўсимтани трепанацион йўл билан очиш тўғрисида, трахеотомия қилиш ва пластик операциялар тўғрисида маълумотлар беришган. 1826 йилда рус шифокори Шуллер пешона бўшлиғида қилинадиган операцияни тасвирлаган. Бу давр ичида оторинолорингология соҳасининг ривожланиши унинг алоҳида фан бўлиб чиқишига катта ёрдам берган. 1841 йили немис врачи Гофман Лор-аъзоларини кўздан кечириш учун махсус ойнани тавсия қилган. 1854 йили мусиқа ўқитувчиси Мануэль Гарсия бевосита ларингоскопия усулини тавсия қилган. 1880 йили К.Цим юқори жағ бўшлиғини пункция қилиш усулини ишлаб чиққан. 1851 йили Корти биринчи б ў либ спирал аъзони микроскопик тузилишини тасвирлаган (спирал органи). Латвиялик олим Рейснер Кортиев аъзони ўрганиб, уни чегаралаб турган мембрана тўғрисида маълумот берган, шу мембрана кейинчалик уни номи билан аталган. 1959 йили Гельмгольц эшитиш назариясини яратган. Веналик олим Политцер қулоқ касалликларини клиник кечишини тасвирлаган. қулоқга Поллитцер бўйича ҳаво юбориш усули ҳозиргача бутун дунёда кенг қўлланилади. Оторинолорингология соҳасини ривожланишида гениал олим ва шифокор, хирург Н.И.Пирогов ўз ҳиссасини қўшган. Унинг классик, чуқур, сифатли ва мукаммал бўлган ишлари қулоқ, бурун ва томоқ бўйича олинган билимларимизни янада ҳам чуқурлаштиради. Пироговдан ташқари Вальдеер деган олим ҳам ўзи мустаҳкам ҳалқумнинг лимфаденоид тўқималарини ўрганиб чиққан, кейинчалик бу тузилмага Вальдеер-Пирогов ҳалқаси исми берилган. С.П.Боткин ва Г.А.Захарин оторинолорингологияни ас о счилари б ў лишади. Уларни клиникаларида ЛОР-аъзолари эндоскопик текшириш усуллари қўлланилган. Боткинни шогирди Пруссак отиатрия бўйича биринчи олим бўлган. Уни бошқа шогирди Н.П.Симановский қулоқ, томоқ ва бурун касалликлари учун алоҳида бўлим тузиб, Петербургдаги харбий-тиббиёт академиясининг ўқув курсига оторинолорингологияни алоҳида курс қилиб қўшган. Н.П.Симановский оторинолорингология мактабини тузган: Воячек, Цытович, Велоголовов, Асписов ва бошқалар. Степанов Е.М. ва Штерн С.Ф. дунёда кенг танилган олимлар бўлиб етишиб чиққан. Москвадаги университетнинг доцентлари Преображенский С.С. ва Малютин Е.Н. карлик, қулоқ оғирлиги, фониатрия соҳасида кўп ишлар қилишган. 1909 йилда Петербургда М.П.Симановский раҳбарлигида махсус журнал «Вестник ушных, носовых и горловых болезней» чиқа бошлаган. 1922 йили Совнаркомни декрети билан оторинолорингология фани мажбурий фан б ў либ ҳамма тиббиёт институтларининг дастурларига қ ў шилган эди. Фаннинг ривожланишига ўзининг кўп ҳиссасини қўшган олимлардан бири – Воячек В.И. Унинг фундаментал изланишлари ички қулоқ ва харбий оторинолорингологияга бағишланган. Унинг шогирди Хилов К.Я. бўлиб, у ўзининг илмий ишларини мувозанат анализаторни физиологик ва патологик ўзгаришларига бағишлаган эди. Ўзбекистонда оторинолорингологиянинг ривожланиши 1918 йилда А.М.Журавлев томонидан Тошкентнинг эски шаҳар касалхонасида ташкил этилган 25 ўринли кўз ва ЛОР касалликлари даволанадиган касалхонадан бошланган. Бу уша даврда Ўрта Осиё ва Қозоғистон учун ягона даволаниш маркази эди. А.М.Журавлев томонидан 1920 йилда Темир й ў л поликлиникасида ЛОР-амбулатория очилган эди. Харбий госпиталда ЛОР бўлимини С.Ф.Каплан бошқарар эди, унинг ординатори И.Н.Розенфельт эди. Шу даврга келиб Тошкентда Ў рта Осиё Университети қошида Тиббиёт факультети очилди. Бу ерда ЛОР кафедрасини (харбий госпиталь базасида) проф.С.Ф.Штейн бошқарди. Проф. С.Ф.Штейн Москвадан Тошкентга келиб ташкилотчилик ишлари билан шуғулланди, асфсуски, у тезда касал бўлганлиги учун Есентукига кетишга мажбур бўлди ва у ерда 1921 йил августида вафот этди. С.Ф.Штейн ўлимидан сўнг ЛОР-кафедрани 1922 йилда тиббиёт фанлари доктори ассистент С.Ф.Каплан бошқарди. 1923 йилгача Харбий госпиталнинг қулоқ бўлимини аввал И.М.Розенфельт, кейинчалик В.А.Сгибов бошқарди. В.А.Сгибов клиник тайёргарликни проф. М.Ф.Цитович ва Л.Е.Комендантовлардан олган эди ва ЛОР ёрдамини ўзбекистонда ташкил этишда фаол қатнашди. Ўзбекистонда ЛОР-ёрдамининг ташкил этишда врачлардан И.В.Блюм, Н.А.Новиков, В.И.Суроведский, И.М.Розенфельт, А.А.Мигринская ва бошқалар катта роль ўйнадилар. 1924 йилда Ўрта Осиё врачлар Илмий жамияти қошида ЛОР секцияси очилди ва унга фақат кафедра ходимларигина эмас, Тошкент шаҳар даволаш- профилактика муассасаларида ишлайдиган оторинолорингологлар кирдилар. 1925 йилда секцияни Ўрта Осиё оторинолорингологлар жамиятига айлантирилди ва унинг биринчи раиси қилиб С.Ф.Каплан сайланди. 1927 йилда С.Ф.Каплан ўлимидан сўнг кафедра мудири вазифасига И.М.Розенфельт тайинланди ва у 1930 йилгача кафедрани бошқарди. 20-30 йилларда илмий ишлар асосан ЛОР аъзоларининг касб касалликларига ва уларга иссиқ ва совуқ ўзбекистон иқлимининг таъсирини ўрганишга, ҳиқилдоқ силига, танглай муртакларининг патологиясига бағишланди. (И.М.Розенфельт, Н.А.Новиков, И.В.Блюм, С.Ф.Каплан). 1930 йилдан 1937 йилгача ЛОР кафедрасининг мудирлигини С.Г.Боржим бажарди. Бу даврни ЛОР кафедраси, клиникаси ва ЛОР жамиятини энг яхши ишлаган даврларидан деб аташ мумкин. қулоқ, бурун ва томоқ касалликларида янги жарроҳлик амалиётлари, янги диагностик текшириш усуллари амалиётга киритилди. Тошкент Тиббиёт институтининг ЛОР-кафедраси қошида 4 ойлик врачлар малакасини ошириш курси ташкил этилди. Йилдан-йилга ЛОР мутахассислари сони ошиб борди. Андижон, Бухоро, Наманган, Қарши, Қуқон, Фарғонада 30-40 койкалик ЛОР стационарлари очилди. Ў збекистонда ЛОР илмий жамиятининг иши яхшиланди. Ҳар ойда жамият мажлислари ўтказилди ва бу даврда 45 дан ортиқ докладлар тингланди. 1935 йилда проф. С.И.Шумский Бутуниттифоқ оторинолорингологлар съездида маъруза қилди, И.Б.Блюм (1934й) монография чиқарди «Тонзилляр муаммо ҳақида», Н.Н.Кремнев «Одам танглай муртакларининг ташки сезувчанлиги» (1937й) монографиясини чиқарди. Дунёда биринчи бўлиб Н.Н.Кремнев одам танглай муртакларининг сезувчи толаларини ёзиб чиқди. Тиббиёт фанлари номзоди унвонини И.Б.Блюм, Н.А.Новиков, С.И.Шумский, Н.Н.Кремнев, И.И.Дубинчик олдилар ва тиббиёт журналларида кафедра ходимларининг 40 дан ортиқ мақолалари чоп этилди. Самарқанд вилоятида аҳолига оторинолорингология хизматини кўрсатишнинг ривожланиши Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига қараганда ўзгача бўлди. А.В.Савельев 1930 йилда Республика касалхонаси қошида 30 ў ринли ЛОР-б ў лимини ташкил этди. 1930 йилда Самарқандда Тиббиёт институти ташкил этилди ва 1934 йилдан А.В.Савельев кафедра мудири этиб тайинланди. 1939 йилдан 1945 йилгача Тошкент Тиббиёт институти ЛОР кафедраси мудири б ў либ проф. В.П.Чикурин ишлади. Унинг даврида илмий-текшириш ишлари асосан ЛОР-патологиясида нерв трофикасини ўрганишга бағишланди. Хирургик амалиётлар кам бажарилиб, асосан консерватив даволаш йўлга қўйилди. 1944 йилда Тошкент Тиббиёт институти санитария-гигиена ва педиатрия факультетлари учун 2-ЛОР кафедра ташкил этилди ва унга проф. С.И.Шумский мудир этиб тайинланди. 1945 йилда В.П.Чикурин кетгандан сўнг иккала клиника бирлаштирилиб 100 ўринлик ЛОР-бўлими ташкил этилди ва уни 1955 йилгача проф. С.И.Шумский бошқарди. Бу даврни кафедранинг энг гуллаган даври деб аташ мумкин. Клиникада сурдологик ва логопедик кабинетлар, шунингдек қулоқни протезлаш пункти ташкил этилди. Бу кабинетлар бутун Ўрта Осиё ва Қозоғистон бўйича хизмат кўрсатар эди. Проф. С.И.Шумский раҳбарлигида 6 та номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинди ва 60 дан ортиқ илмий ишлар чоп этилди. С.И.Шумский маҳаллий миллат вакилларини ишга чорлади (С.К.Агзамов, Р.А.Хамраева, А.Г.Ганиев, З.Р.Рахимов, Л.З.Рахимова, М.А.Расулева, К.Д.Миразизов, Р.Н.қаюмова, И.И.Ибодов, А.У.Усманова, З.С.Абдурахимова ва бошқалар). Булар ҳозирда Тошкент Тиббиёт институтлари, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва Ўрта Осиё тиббиёт педиатрия институтининг етакчилари ҳисобланадилар. С.И.Шумский раҳбарлигида ишлаган бир қанча кафедра ходимлари ҳозирда ЛОР кафедраларини бошқариб келмоқдалар (проф.К.Д.Миразизов, проф.Ю.Д.Василенко, проф.Г.А.Фейгин, проф.А.Н.Дадамухамедов ва бошқалар). 1955-1968 йилларда ЛОР кафедрасида проф. И.ЮЛасков мудирилик қилди. Баъзи илмий ишларни амалга оширишда ЛОР кафедраси микробиология, биохимия ва гистология кафедралари билан ҳамкорлик қилди. Бу эса ўткир ва сурункали йирингли ўрта отит, тонзиллит, атрофик ринит ва озенанинг этиология ва патогенезидаги янги маълумотларни олиш имконини берди. И.ЮЛасков раҳбарлигида 6 та номзодлик диссертацияси тайёрланди. 1968 йил март ойидан кафедра мудири қилиб К.Д.Миразизов тайинланди. Бу давр мабойнида кафедра ходимлари томонидан 3 та докторлик (Т.А.Фейгин, АИ.Муминов, С.К.Агзамов) ва 10 та номзодлик диссертациялари ёқланди, шунингдек 1 та монография (Г.АФейгин, Л.Г.Буссель ва б.) ва 140 дан зиёд журнал мақолалари чоп этилди. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ЛОР кафедрасини 1941-1944 йилларда проф. Л.Т.Левин, 1944-1947 йилларда проф.С.И.Шумский, 1948-1963 йил йилларда проф.Г.Т.Дренова, 1964-1971 йилларда проф.Э.А.Ладыженская, 1972 йилдан проф.Г.Т.Ибрагимова бошқарди. Самарқанд Тиббиёт институти ЛОР кафедрасини 1934-1951 йилларда проф.А.В.Савельев, 1952 йилдан – проф. М.С.Лурье, 1960 йилдан – доцент С.К.Ченгери, 1966 йилдан – доцент Р.В.Садриева, 1971 йилдан – проф. В.Горчаков бошқарди. 1959 йилда Андижон Тиббиёт институти қошида ҳам ЛОР кафедраси ташкил этилиб, кафедра мудирлигига доцент С.М.Гордиенко тайинланди. У 1968 йилгача мудирлик қилди. 1968 йилдан эса кафедрани доцент А.И.Алимов бошқарди. Янги ташкил этилган ЎртаОсиё тиббиёт педиатрия институти қошида ЛОР кафедраси мудирлигига доцент А.Н.Дадамухамедов тайинланди. Ҳозирги даврда Республикамизда оторинолорингология мутахассислиги бўйича олиб борилаётган изланишлар, шу соҳа учун долзарб бўлган қуйидаги масалаларни ҳал этишга қаратилган: ўрта қулоқнинг йирингли касалликлари ва уларнинг калла суяги ичидаги асоратлари, бурун ва унинг ёндош бўшлиқлари йирингли ва аллергик касалликлари, бодомсимон муртаклар касалликларини, ЛОР-аъзоларининг ўсмалари, эшитишни заифлашуви ва карлик муаммолари. Ушбу изланишлар натижалари асосан информацион хат ёки услубий кўрсатмалар шаклида оторинолорингологлар ўртасида тарғиб қилинмоқда. Охирги йилларда амалий шифокорларнинг малакасини ошириш долзарб муаммо сифатида шаклланди. Жойлардаги даволаш муассасаларнинг молиявий аҳволини қийинлашиши, мутахассислик бўйича янги адабиётларнинг танқислиги шифокорларнинг малака ошириш кўрсатикичларида ўз билимларини бойитиш шароитини чеклаб қўймоқда. ТошМИ ва СамТИ қошидаги шифокорлар малакасини ошириш факультети томонидан амалий оторинолорингология талабларини тўлиқ қоплаш даражасида кучма малака ошириш курслари ташкил этишларига шароитнинг етишмаслиги, ушбу муаммони янада чуқурлаштиради. Минтақамизда ЛОР касалликларининг, айниқса, болалар ўртасида камаймаётгани ҳам чуқур изланишларни ва кенг профилактик тадбирларни амалга оширишни тақозо қилмоқда. Албатта, Республикамиз болалар оторинолорингологиясини ривожлантиришда тиббиёт институтлари кафедралари қўшган ҳисса салмоқли бўлиши билан бирга ўз ечимига мунтазир бўлган масалалар жуда кўп. Республикамиз ёш аҳолиси ўртасида қулоқнинг туғма нуқсонлари кўп учрайди. Россиядаги статистик маълумотларга биноан (Лапченко С.Н., 1972; Балясинская Г.Л., 1996) 5000-10000 туғилган боланинг 1 тасида қулоқ чиноғи учраса, ТошМИ ЛОР кафедраси эпидемиологик текширишларига биноан (Хасанов С.А. ва муаллифдошлар, 1992) республикамиз миқиёсида 1500- 2000 та туғилган боладан 1 тасида қулоқ гипогенезияси учрамоқда (3-5 баробар кўп). Ташқи ва ўрта қулоқ туғма гипогенезиясига учраган болаларнинг анамнестик таҳлили ушбу касалликнинг ривожланишида оналардаги турли экстрагенитал хасталиклар (камқонлик, резус номутаносиблик, дориларни ноўрин истъемол қилиш, вирусли касалликлар билан ҳомиладорликнинг дастлабки муддатларида оғриш ва х.к.), яқин қариндошлар орасида бўлган никоҳнинг ҳамда экологик омилларнинг (айниқса, яқин ўтмишимиздаги пахта яккахокимлиги билан боғлиқ бўлган пестицидларни ноўрин қўлланилиши оқибатлари ва Орол бўйи минтақаси муаммолари) муҳим аҳамиятга эга эканлиги аниқланди. - Сурункали йирингли ўрта отитларни аҳоли орасида учраши агарда Россия давлатида ўртача 4-5% ни ташкил қилса, бу кўрсаткич республикамизда 5,6% ни, ваҳоланки, Орол бўйи минтақамизда 9% ни ташкил қилмоқда. Клиникада кузатишлар бу хасталикда ўрта қулоққа яқин анатомик аъзолар касалликларининг кўп учраши (айниқса синуитлар, аденоидлар ва сурункали тонзиллит), қулоқ йирингида 25 % гача беморларда анаэроб микробларнинг мавжудлиги, периферик қон тартибида ҳаёт учун зарур бўлган айрим микроэлементлар (темир, селен, бром) миқдорининг камайиб кетиши ва бола организмининг сурункали захарланиши заминида иккиламчи иммун тнқислиги ривожланишини кўрсатмоқда. - Амалиётда қўлланилаётган мавжуд консерватив даво чоралари қаторига сурункали йирингли ўрта отитли беморларни оторинолорингология тарихида биринчи марта янги даволаш усули бшлган, яъни лимфа томири ичига (эндолимфатик) дориларни бевосита юбориш билан даволаш яхши натижаларни бермоқда. - Сўнги йилларда республикамизнинг ташқи дунё билан алоқалари мустақиллигимиз шарофати жадал ривожланмоқда, айниқса, бу нарса тиббиёт соҳасида ҳам кенг равнаққа эга бўлмоқда. Дания давлатларининг «Мадсен» фирмасининг II-ТошДавТИ ЛОР-клиникасида ўтказган сурдология бўйича халқаро семинари, ТошПМИ ЛОР кафедрасининг АҚШ нинг Нью- Йорк штати университетининг ходимлари билан амалий ҳамкорлиги бунга мисол бўла олади. Профссор Х.Гепхард раҳбарлигидаги гуруҳ 1997-1999 йилларда Тошкент шаҳридаги кам эшитувчи болаларга ихтисослашган мактаб-интернат ўқувчиларини аудологик текширишдан ўтказдилар. Эшитиши заиф беморларни германиялик ва америкалик сармоядорлар ҳисобига эшитиш аппаратлари билан бепул таъминланаётганлиги юксак тахсинга сазовордир. - 1-ТошДавТО ЛОР кафедраси оторинолорингологиясининг оғир соҳаларидан бири ҳиқилдоқ ва кекирдакни реконструктив тиклаш бўйича салмоқли илмий изланишлар олиб борилди ва ҳозирда яна давом эттирилмоқда. Ушбу клиника жамоаси бурун ва унинг ёндош бўшлиқлари микрожарроҳлигини амалиётга сингдирмоқдалар. -2-ТошДавТО қошида эшитишни реабилитация қилиш маркази ташкил этилди. Ушбу олийгоҳ ЛОР кафедраси жамоаси болалардаги туғма ва орттирилган нейросенсор эшитиш пастлигини индивидуал ўзига хос мижозини (характерини) ҳисобга олган ҳолда тавсифлаш ва шунга боғлиқ ҳолда даволаб, эшитишни тиклаш услуби ишлаб чиқилди. Ўзбекистонда оторинолорингология хизматини яхшилаш мақсадида барча вилоятлар марказларида, туманлараро ЛОР бўлимларини, йирик шаҳарларда сурдология, эшитишни протезлаш ва фониатрия хоналарини ташкил этиш зарур. Бунда асосий эътиборни ташкил этилган ўринлардан унумли фойдаланишга қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади. Вилоят оторинолорингологлари ишини мутахассисликнинг турли йўналишлари бўйича республика марказлари ва институтлар кафедралари фаолияти билан мувофиқлаштириш ва узвий боғлаш керак. Илмий ишлар натижаларини амалиётга тадбиқ этишни кучайтириш, бу ишни юқори савияда, қисқа вақт ичида ва янги услублардан кенг фойдаланиб ўтказиш беморларни даволашни самарасини ошириш имконини беради. Оторинолорингологлар ишини бошқа соҳа мутахассислари билан хамкорлигини кенгайтириш, беморларни ҳар томонлама ва чуқур текширишни таъминлайди. Вилоятлар бош мутахассислар жойларда мутахасисликнинг холатини яхши билишлари сабабли, ЛОР хизматини ривожланиш истиқболларини, кадрларни режалаштиришда, бўлинмаларни янги ва замонавий асбоб- ускуналар билан жиҳозлашда ўз фаолиятларини жадаллаштиришлари ва тўғри ташкил этишлари зарур. Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, Республика оторинолорингология хизмати олдида турган муаммолар: 1.Болалар ЛОР аъзоларини реконструктив тиклаш марказини яратиш; 2.Тимпанопластикани клиникаларимиз амалиётига кенг тадбиқ этиш; 3.Назарий ва амалий нуқтаи назардан кохлеар имплантация масаласини давлатимизнинг қ ў ллаш режаларига киритиш; 4.Амалиётда ташхислаш ва даволаш учун ўта зарур ҳисобланган эндоназал ва эндоларингеал микрожарроҳлик асбоб-анжомлари, отоакустик эмиссия, чақирилган биопотенциалларни қайд қилувчи ускуналарни олиш; 5.Юқоридагиларни ҳаётга сингдириш учун етарли даражада юқори малакали шифокорлар тайёрлаш. Буларнинг барчаси республикамизда оторинолорингология хизматини янада ривожланишига хизмат қилади. Бурундан қон кетиши: Бурун тўсиғи олдинги пастки бўлими тез-тез қонаб турадиган хисобланади (Киссельбах сохаси). Махаллий сабабларга бурун жарохати, шиллик қават тўқималаридаги сифат ўзгаришларининг пайдо бўлиши, бурун бўшлиғидаги жаррохлик амалиётларининг ўтказилиши киради. Умумий сабабларга эса хафақон касаллиги, буйрак хасталиги, жигар тўқималарининг тугунли ўзгариши, юқумли касалликлар, аёлларда хайз кўриш кечикканда, Верльгов касаллигида, қон ва қон томир касалликларида кузатилади. Бурундан қон кетиши касаллигини даволаш: Баъзида, бурун қанотларини бурун тўсиғига бармоқ билан босишнинг ўзи кифоядир. Клиника шароитида беморларга олдинги бурун тампонадаси ўтказилади, агар қон кетиши тўхтамаса орқа томпанада қўйилади. Шу билан биргаликда беморларга викасол, дицинон, 5% амнокапрон кислотаси, кальций глюконат қилинади, бемор кўп қон йўқотган бўлса қон ёки қон ўрнини босувчи воситалар қилинади. Бурун бўшлигини текшириб кўрганда, қонаб турган қисм кўринса, кон оқишни тўхтатиш мақсадида ўша жой ляпис қотишмаси ёки хром кислотаси билан куйдирилади. Бурун чипқони – соч илдизи қопи ёки ёғ безини ўткир яллиғланишидир. Э тиологияси- асосан организмнинг маҳаллий иммунитетини стафилоккок ва стрептококк инфекциясига қаршилиги пасайиб кетиши. Фурункул патогенизида шунга эътибор бериш керакки (яллиғланган инфильтрат) соч илдизи қопи атрофидаги яллиғланган инфильтрат майда веноз томирларини тромбозини келтириб чиқаради, шунинг учун инфильтратни катталаниши (асосан карбункул) кузатилади. Айрим ҳоларда катта чипқонларда қачонки яллиғланувчи жараён бурунга кириш қисми тери ости клетчаткасида бўлса инфекция қонга тушиши мумкин ва сепсис баъзида мия ҳўппозини чақириш мумкин. Клиник кўриниши : бурун чипқонида бирдан кучли оғриқ яллиғланган соҳада пайдо бўлади, териси қизаради, инфильтрат, инфильтрат чуққисида йирингча, температурани 38-39 градусгача ошиши, лейкоцитоз регионар лимфа тугунларини катталашиши ва оғриқлилиги билан кузатилади. Ташхис асосан касалликни кечиши ва маҳаллий кўриниши шунга қараб қўйилади. Даволаш : ўз ичига антибактериал воситаларни (эритромицин, сульфаниламидлар,аугментин), парентерал қўлланилади, сульфаниламид дори воситалари ичилади, ҳамда дезинтоксикацион терапия, қонни суюлтирувчи дори воситалари қўлланилади. Умуман чипқонни босиш ва инцызияси мумкин эмас, инфекция қон йўли билан бошмия ичи асораталрига олиб келиши мумкин. Ўткир тумов (ўткир ринит) Ўткир ринит ( rhinitis chronica ) бурун бўшлиғи шиллиқ қаватининг ўткир носпецифик яллиғланишидир. Болаларда хам катталарда хам кўп кузатиладиган касалликлар қаторига киради. Клиникада унинг қуйидаги турлари тафовут қилинади. - ўткир катарал ринит ( rhinitis cataral acuta) - ўткир катарал ринофарингит одатда болаларда учрайди (rhinitis catarlis reforum acuta) - ўткир травматик ринит (rhinitis travmatica acuta) Этиологияда асосий ўринни организмнинг махаллий соғ умумий реактивлигини пасайиши хамда бурун бўшлиғи микрофлорасини активланиши эгаллайди. Ўткир травматик тумов шиллиқ қаватини бу нарсалар билан жарохатланишда, хирургик аралашувларда, касбий омиллар ёки ташқи мухит таьсири: минерал чанглар, кийим чанглар, тугун, газ, аэрозол химик таьсири натижасида юзага келади. Клиник манзараси: Ўткир катарал ринит учун жараённинг тўсатдан бошланиши ва бирдан буруннинг икала томони зарарланиши хос. Фақатгина травматик ринитда бир томон зарарланиши мумкин. Ўткир катарал ринит клиникасида 3 даврни ажратиш мумкин: 1. қуруқ таьсирланиш даври 2. серез ажралмали давр 3. шиллиқ-йирингли ажралма даври (тузатиш) - Қуруқ таьсирланиш даври бир неча соат давом этади, кам холларда 1-2 сутка бўлиши мумкин. Бурунда, халқумда, хиқилдоқда қуруқлик, таранглик, ачишиш, тирналиш хисси пайдо бўлади. - Сероз ажралма даври яллиғланиш ортиб бориши билан характерланади, кўп миқдорда суюқ сероз ажралма пайдо бўлади. Кейин шиллиқ миқдори ортиб, ажралма сероз-шиллиқли ва амиак бўлади, бу эса бурун терисини, шиллиқ қаватини айниқса болаларда таьсирлашувига олиб келади. Бурунга кириш сохасида ва юқориги лабда қизариш ва шиш кузатилади. - Шиллиқ йирингли ажралма даври касалликнинг бошлангандан 4-5 кундан кейин пайдо бўлади. Аввалига кулрангроқ, кейин сарғимтир ва яшилроқ рангда ажралма келади. Бундай бўлишига сабаб қон шакли элементлари-лейкоцитлар, лимфоцитлар, эпителиал хужайралар ва муцин хосил бўлади. Ўткир ринитда таьсирланиш бурун ёндош бўшлиқларининг шиллиқ қаватига хам ўтади, шунинг учун пешона ва икки қош ўртасида оғриқ пайдо бўлади. Яллиғланиш кўз ёш чиқариш йўлларига эшитув тоғайларига пастки нафас йўлларига ўтиши мумкин. Диагностика. Ўткир катарал ринит юқорида келтирилган симптомларга асосланиб аниқланади, лекин хар бир холатда уни инфекцион касалликлар-грипп, дифтерия, қизамиқ, кўкйўтал, скорлатина, хамда гонорея, сифилис кабилардаги специфик ринитдан фарқлаш керак. Кўп холларда вазаматор (нейровегетатив ёки аллергик ) ринитдан фарқлаш керак (расм) Давоси. Одатда амбулатор. Кам холларда оғир тумов юқори тана харорати билан кечса, ётоқ тартиби буюрилади. Асосий медикаментоз даво ўткир катарал ринитда томир торайтирувчи ва микробга қарши воситалар хисобланади. Ўткир катарал ринитни олдини олишда организмни совуқ қотишига, исиб кетишига, намлик ва хаво қуруқлигига секи наста чиниқтириб бориш ахамият касб этади. Сурункали тумов (сурункали ринит) Сурункали ринит ( rhinitis chronica ) ни асосий шакллари қуйидагилар – катарал, гипертрофик ва атрофик булар бурун бўшлиғи шиллиқ қават ва айрим холларда суяк деворининг хам ўзига хос носпецифик дистрофик жараёнини намоён қилади. Сурункали катарал ринит. Этиология: 1)Умумий сабаблар а)Доимий совуққотиш; б)умумий касалликлар натижасида кучсизланиш – диабет, туберкулёз; в)қон айланишни бузилиши – юрак касалликлари, жигар циррози, ўпка эмфиземаси, бронхэктозлар, гломерулонефритлар, эндокрин бузилишлар, ҳомиладорлик. 2)Маҳаллий сабаблар: а)маҳаллий таъсирлантирувчилар – к ў мир, цемент, охак, ун, металл чанглари б) химик таъсирлантирувчилар: алкоголь, кокаин, табака тутуни, аммиак ва фосфат кислотаси парлари; в) термик таъсирлантирувчилар; паст ёки юқори температура) бурун ва бурун ёндош б ў шлиқларини зарарланишлари (йирингли синуситлар, аденоид усимталари, бурун т ў сиғи қийшайиши, бурунда ёд модда). Буларнинг ҳаммаси буруннинг оддий мик р офлорага нисбатан ҳам иммунитети пасайишига олиб келади. Патанатомия: қопловчи эпителейнинг ў згариши – эпителей қаторларини камайиши, уларни цилиндрик шаклдан кубсимон ёки яси шаклга айланиши, суб эпителиал қаватда думалоқ хужайрали хужайра парчаланишлари билан қон томир ва лимфатомирлар экссудат билан б ў ккан шиллиқ қават юзасига экссудат хужайра элементлари билан чиқиши, бурун шиллиғи ҳосил булиши (сероз, шиллиқли, шиллиқли йирингли) Симптомлар: Бурун орқали нафас олиш қийинлашиши, куп миқдорда шиллиқ ажралиши, респиратор гипосмия ёки аносмия. Бурун орқали нафас олишни оғиз орқали олиши, эшитув найи фаолияти бузилади, халқум, ҳиқилдоқ, трахея, бронх касалликларга олиб келади. Ташхис: шиллиқ қаватни бир хил шишланганлиги нормал ранг ёки гиперемия, бурун й ў ллари торайганлиги, бурун тубида суюқ ёки ёпишқоқ оқ рангли шиллиқ, зондланганда шиллиқ қават қаттиқ консистенцияли, адреналин сурилгандан кейин бурун й ў ллари очилиб кенгайиши. Даволаш: Сабабларни й ў қотиш, томир торайтирувчилар маз ҳолида, 1% проторголь эритмаси томизиш, Ляпис куйдириш, гальванока устига Сурункали атрофик ринит Бу касаллик узоқ давом этувчан гипертрофик ринитда унга олиб келувчи хамма сабаблари билан бирга ёки озенага ухшаш туқима трофикасини бузилганида ривожланиши мумкин. Симптомлари: озенадагидай фақат белгилар камроқ намоён б ў лган, бурун чиғаноқларини суяк қисми зарарланмайди. Даволаш: озенадагидай. Сассиқ тумов Сассиқ тумов– (Озена). Характерли булган триада симптомлари: 1) шиллиқ қават ва суяк ў симтасини ярасиз атрофиясиз 2) бурундаги ў ткир сассиқ хид, оёқ тери ҳидига ухшаш 3) бурунда қалоқлар б ў лиши Гинзбург б ў йича к ў проқ жинсий етилиш даврида учрайди, аёллар к ў проқ касалланади (70-76 % аёл, 24-30 % эркак) Айниқса испанияликларда к ў п учрайди. Испанияда ЛОР касалларнинг 1/3 қисми озена билан оғрийди. Келтириб чиқарувчи омиллар: ёмон ҳаёт шароити (ёмон ётоқ, овқат етишмаслиги) Этиология ва патогенези ноаниқ, бир қанча назариялар бор. Симпатик иннервация бузилишидан келиб чиқади деган гипотеза к ў проқ т ў ғри келади. Вазоматор ринит. Инсон истиқомат қилувчи муҳитда доимо б ў лган аллергенлар қузғатади. Уй чанги, ёстиқ пари, инсон сочи, кутубхона чанги, уй ҳайвонлари юнги, сурункали тонизиллитдаги, бурун ёндош б ў шлиқлари зарарлангандаги бактериал аллергенлар. Патогенези мавсумий ринитдагидай. Клиникаси ҳам мавсумий ринитдагидай аммо йил давомида безовта қилади қисқа муддатли ремиссиялар билан. Диагностика – мавсумий ринитдагидай. Даволаш: носпецифик ва специфик гипосенсибилизация. Юқори жағ бўшлиғининг ўткир яллиғланиши . Ў ткир гайморитнинг субъектив ва объектив белгилари маҳаллий ва умумий б ў лиши мумкин. Маҳаллий симптомларга зарарланган бўшлиқ соҳасидаги пешона бурун илдизи, ёноқ суяги соҳасидаги оғриқ киради. Оғриқ турли интенсивликда бўлиши мумкин, пальпацияда кучайиши, чакка ёки юзнинг уша ярмига тарқалиши мумкин. Айрим холларда бош оғриги тарқоқ бўлади. Маҳаллий симптомлардан одатдагиларга ўша зарарланган бўшлиқ тарафда ёки икки томонлама бурундан нафас олиш қийинлиги киради. Клиник манзараси: Умумий симптомларга тана хароратининг субфебрал ёки фебрингача кўтарилиши, умумий ҳолсизлик, нафас олиш қийинлиги сабабли ҳолсизликнинг янада кучайиши кузатилади. Диагностикаси: ўткир йирингли гайморитнинг объектив симптоми юқори жағ бўшлиғидан йирингли ўрта бурун йўлигачизиқча шаклида тушиб туриши ҳисобланади. Агар ўрта бурун йўлидан йиринг тозалаб ташлангандан сўнг бошни қарама қарши томонга эгганда йиринг яна ўрта бурун йўлида пайдо бўлса, йиринг айнан юқори жағ бўшлиғида тушаётган бўлади. Рентгенограммада – юқори жағ бўшлиғи проекциясида солманиш пайдо бўлади. Анамнезига кўра ва шикоят объектив кўрув маълумотларига кўра ҳар доим ҳам ўткир гайморитни фронтит, этмоидитдан ажратиб бўлмайди. Синуситнинг объектив ва субъектив белгилари ва рентгенография к ў рсаткичлари диагностик пункициясига к ў рсатма ҳисобланади. Пункциядан олдин пастки ва ўрта бурун йўллари 2 қайта адреналин билан қўшилган дикаин эритмаси билан анемизация ва шиллиқ қаватни анестезия қилинади. Пункция учун Куликовский игнаси ишлатилади. Даволаш: ўткир гайморитда маҳаллий томир тарайтирувчи препаратлар, фрунотерапия ва умумий антибактериал даво (юқори тана харорати ва организмни интоксикацияланганда). Антибактериал даво кўпинча пенициллин (4000000-6000000 ед.суткада) препаратлар (ампициллин, оксациллин) билан ўтказилади, лекин бошқа антибиотиклар (эритромицин, тетроциклин, аугментин ҳамда сульфамид препаратлар (стрептоцид, сульфадимезин ва бошқалар) яхши терапевтик эффект беради. Шошилинч хирургик аралашувга кўрсатма бўлиб маҳаллий ёки умуми асоратлар орбита ҳўппози (флегмонаси мия ичи абсцесси, менингит, сепсис ҳисобланади. Юқори жағ бўшлиғининг сурункали яллиғланиши. Кўпроқ сурункали гриппнинг йирингли, йиринг полиноз, полиноз ва девор олди гиперпиостик шакллари учрайди. Кам ҳолларда – катарал, сероз, аллергик, жуда кам – холестеотом некротик ва сассиқ димоғ (озена) шакллари учрайди. Клиник манзараси: сурункали гриппнинг экссудатив шаклининг характерли белгиси турли шаклдаги ва миқдордаги ажралма чиқиши кўпинча битта томондан кузатилади. Зурайиш даврида кўп ажралади, ремиссия даврида кам. Бош оғриши, геморрагик ёки диффуз бўлади, ҳамда зўрайиш даврида ёки бўшлиқнинг ажралма чиқиши қийин бўлганда кучайди. Ремиссия даврида умумий аҳволи қониқарли бўлади, бу даврда беморлар патологик ўзгаришларга ўрганиб қолади ёрдам сўраб кам ҳолларда мурожаат қилади. Беморларда сурункали грипп кўпинча қайталанади, бунда тана харорати кам ҳолларда кўтарилади, умумий ҳолсизлик, коньютивит, маҳаллий лимфадент ва кўпинча бош оғриғи бўлади. Диагностика: анамнезга, шикоятига текшириш усуллари бурун ёндош бўшлиқлари рентгенографияси диагностик пункцияга, ноаниқ ҳолларда контраст ренгенография компьютер тамографиясига асосланади. Давоси: одонтаген гайморитларда тишлар санацияси қилингандан кейин консерватив даво наф беради. Сурункали гриппда давони консерватив усулдан бошлаш керак. Энг самаралиси бўшлиқни пункция қилиб дезенфекцияловчи эритмалар (фурациллин, пермонганат калий, диоксидин) билан ювиб, бўшлиқни кенг таъсир доирали антибиотиклар (масалан: цефолоспарин, антибиотиклар) ли эритмани юбориш ҳисобланади. Хирургик даво усуллари6 юқори жағ бўшлиғидаги операциялар икки хил йўл билан – буруничи (эндоназал) ва бурундан ташқари (экстраназал) йўллар билан амалга оширилади. Юқори жағ бўшлиғидаги радикал операция одатда Калдуэллюк усули билан маҳаллий ва умумий оғриқсизлантириш йўли билан қилинади. Пешона бўшлиғининг ўткир яллиғланиши. Ўткир фронтитни юзага келишида ўткир ринит ва этмоидит аҳамиятга эга. Умумий вирусли инфекцияни, ў ткир респиратор касалликларни, организм совуқ қотишининг аҳамияти бор. Клиник манзараси: ўткир фронтитни асосий симптоми бўлиб маҳаллий пешона соҳасидаги оғриқ тарқоқ ёки турли локализациясидаги бош оғриғи ҳамда уша томондан бурундан келадиган йирингли ажралма келиши ҳисобланади. Пешона соҳасидаги оғриқ турли интенсивликда б°лиши мумкин. Диагностика: Риноскопияда йирингли ажралманинг ўрта чиғаноқнинг олд томони ортида кўринади, чиғаноқ шу жойини шиши ва гиперемияси кўринади. ўткир фронтитда рентгенологик манзара ўзига хос. Самарали диагностик ва даво усули б ў либ трепанопункция ҳисобланади. Ў ткир фронтитда сурункалига нисбатан трепанопункция кам қилинади. Давоси: кўпинча консерватив фақатгина чузилган ҳолларда ҳамда кўз ичи, мия ичи умумий асоратланган ҳолларда кечиктириб бўлмайдиган хирургик аралашув йирингли учоқни бушатиш ва пешона бурун каналини ўтказувчанлигини тиклаш учун қилинади. Пешона бўшлиғининг сурункали яллиғланиши. Ўткир фронтитни сурункали ўтишида пешона бурун каналини ўтказувчанлигини турғун бузилиши, организм реактивлигининг пасайиши хисобланади. Клиник манзараси: Ремиссия даврида шикоятлар бўлмаслиги мумкин, лекин кўп ҳолларда касаллик тез тез бош оғриши, пешона соҳаси ёки тарқоқ ҳолдаги бош оғриши билан кечади. Реноскопияни: шиллиқ йирингли ажралма фақат шиллиқли ёки фақат йирингли ажралма кўп ёки кам миқдорда бўлиши мумкин. Полиноз, сероз, каратал жараёнларида суюқ оч рангли ажралма кўриниши мумкин. Диагностика: касаллик симптомлари яққол б ў лса қийинчлик туғдирмайди. Манзара яққол бўлмаган ҳолларда эндоназал микроэндоскопия пешона бўшлиғини қоплама билан зондлаб ёки трепанопункция қилиб текшириш мумкин. Давоси: маҳаллий ва умумий асоратлар б ў лмаган ҳолларда консерватив усуллар қ ў лланилади. Узоқ вақт ва турғун сурункали фронтит кузатилганда, асоратлар пайдо бўлганда хирургик аралашувга кўрсатма бўлади. Пешона бўшлиғини эндонозал усул билан очиш асоратланмаган ҳоллардагина тавсия қилинади. Ташқи томондан қилинадиган усулга 1837 йилда Н.И.Пирогов томонидан таклиф қилинган кўз соҳасидан ёндашув киради. Риттер-Янсен усули ҳам кўп тарқлган. Ғалвирсимон лабиринт хужайраларнинг ўткир яллиғланиши. Ғалвирсимон лабиринт хужайраларнинг ўткир яллиғланиши кўпинча тумовдан кейин, гриппдан кейин бошқа бурун ёндош бўшлиқларининг яллиғланиши билан бирга кузатилади. Болалик даврида ғалвирсимон лабиринт хужайраларнинг ўткир яллиғланиши ўткир респиратор касалликдан, қизамиқдан, бошқа инфекцион касалликлардан кейин кузатилади. Клиник манзараси: ўткир этмоидитнинг характерли белгиси бурун девори, ўрта тусиғи соҳасидаги ҳамда турли локализациядаги бош оғриғи, ҳамда бурундан нафас олиш қийинлашиши ҳисобланади. Тана хароратининг кўтарилиши кўпинча грипп ёки бошқа инфекцион касаллик реакцияси ҳисобланади ва ўткир этмоидитда 37,5-38,0 градус температурада бўлиши хафта давомида ушланиб туриши мумкин. Диагностика: юқоридаги симптомларга асосланади. Рентгенография, офтальмологик ва неврологик текширувлар, инфекционист к ў риги диагностикани аниқлаштиради. Давоси: ўткир этмоидитда консерватив даво асоратланган холларда қилинади. Асорат юзага келган бўлса кўз ёпиқ эмпиемияси ёки кўздаги асоратларда ва кўзда йиринг бўлса ғалвирсимон лабиринт хужайраларни очишга тўғри келади. Ғалвирсимон лабиринт хужайраларнинг сурункали яллиғланиши Ғалвирсимон лабиринт хужайраларнинг сурункали яллиғланиши (сурункали этмоидитдаги) кўпинча ўткирдан кейин пайдо бўлади. Алоҳида бўлиб жуда кам ҳолларда учрайди. Кўп ҳолларда бошқа бурун ёндош бўшлиқлари билан яллиғланади, кўпинча юқори жағ бўшлиғи билан. Сурункали этмоидитнинг к ў п ҳолларда катарал- сероз, катарал- йирингли ва гиперпластик шакллари аниқланади. Буларда шиллиқ қаватнинг анчагина қалинлашуви ва полипоз ҳосилалар пайдо бўлиши кузатилади. Клиник манзараси: Сурункали этмоидитда жараённинг активлигига боғлиқ. Ремиссия даврида беморни вақти вақти билан бош оғрии безовта қилади. Кўпинча бурун ўзаги соҳасида, иккила қош ўртасида, айрим ҳолларда тарқоқ оғриқ бўлади. Риноскопияда катарал ўзгаришлар асосан буруннинг ўрта қисмларида, ўрта бурун чиғаноғи остида шиллиқ ёки шиллиқ йирингли ажралма кўринади. Полипоз ҳосилалар ҳам ўрта ва юқори бурун йўлларида кўринади. Давоси: Сурункали этмоидитнинг асоратланмаган шаклларида, полипоз билан кечганда аввал консерватив, кўп ҳолларда консерватив билан бирга бурун ичи операциялари (колипатомия, ғалвирсимон лабиринт хужайраларини очиш операциялари). Бурун чиғаноқларини қисман резекцияси операциялари қилинади. Синус-катетер «ЯМИК» ни қўллаш мақсадга мувофиқдир. Кўпинча ғалвирсимон лабиринт хужайралари қисман очилади ва бурун ичи йўл билан полипатация қилинади; бу операциялар бир вақтнинг ўзида қилинади. Понасимон бўшлиқнинг ўткир ва сурункали яллиғланиши. Понасимон бўшлиқларнинг алоҳида яллиғланиши (сфеноидит) жуда кам учрайди, уларнинг яллиғланиши ғалвирсимон лабиринт орқа катакчаларининг яллиғланиши билан бирга келади. Клиник манзараси: ўткир сфенодитда кескин шиллиқ қават шиши кузатилади, шиллиқ қават бутун бўшлиқни беркитиб қўйиши мумкин, жараён бир ёки икки томонлама бўлиши мумкин. ўтуир сурункали яллиғланишнинг субъктив белгиси бўлиб энса соҳасидаги бош оғриғи ҳисобланади. Орқа риноскопияда бурун халқумда ва хоналарида йирингли қатқалоқлар қуринади. Диагностика: Клиник манзараси асосланади, бунда рентгенологик текширув катта аҳамиятга эга. Диагностик ва даволаш мақсадларда понасимон бўшлиқни зондлаш ёки олдинги деворини пункция қилиш ўтказилади. Давоси: бошида консерватив – маҳаллий томир торайтирувчи препаратлар, синус-катетер ва микроэндоскоплар ва антибактериал даво ёрдамида. (чузилган ҳолларда 10 кундан кўпроқ) микроэндоскопик текширув тавсия қилинади (операция), бўшлиқни зондлаш ва ювиш. Асоратлар белгиси кузатилса септик ҳолат, мия ичи, кўз асоратлари пайдо бўлса понасимон бўшлиқда кечиктириб бўлмайдиган жаррохлик аралашувга кўрсатма берилади. (микроэндоскоп ёрдамида эндоназал усули). Клиник манзараси: суркнкали сфеноидитни бошқа бурун ёндош бўшлиқлар сурункали зарарланиши каби шароитларда вужудга келади. Касаллик белгилари бўлиб энса соҳасидаги бош оғриқлари, хоналар орқасини ажратманинг ва бурун-халқумга оқиб тушади ва халқум ороқа деворига оқиб тушади. Бурундан хид келиши ва беморнинг ў зи томонидан буни сезилиши хисобланади. Фарингоскопияда халқум орқа деворида шиллиқ йирингли ажралмани аниқлаш, шиллиқ қаватнинг атрофиясини кўриш мумкин. Рентгенография ва бўшлиқдаги хажмни жараённи аниқлаб бериши мумкин. Давоси: сурункали сфеноидитда кўпинча хирургик тактика қўлланилади. Самарадорлиги бўлиб бу понасимон бўшлиқни микроэндоскопик очиш усули хисобланади. Сурункали сфеноидитнинг сурункали гайморит этмоидит билан бирга келган холларда понасимон бўшлиққа юқори жағ бўшлиғи орқали боришади. Маърузанинг ҳар бир саволига амалиётдан мисоллар. 6.1.1982-1983 йилларда Россияда биринчи бўлиб қулоқ бурун ва тамоқ касалликлари клиникасини очилиши, отиатрия ва ринолорингология кафедраларини бирлашиши, харбий медицина академияси студентлари учун оторинолорингологияни мажбурий ўқитилиши керак бўлган фан сифатида киритилди. Оторинолорингология тарихида аҳамиятли ҳисобланади. 6.2.Тошкент шаҳрида 1919 йилда биринчи оторинолорингология кафедраси очилди. Кафедра мудирлари кўпгина таниқли шахслар бўлдилар. 6.3.Ўзбек оторинолорингологиясининг ривожида проф.Миразизов қ.Ф жуда катта ҳисса қўшдилар. Уларнинг рахбарлигида 1-ТошДавТИ қошида хиқилдоқ микрохирургияси маркази, 2-ТошДавТИ қошида Республикада биринчи бўлиб эшитиш ва нутқни реабилитация қилиш маркази А.И.Муминов рахбарлигида ташкил қилинди. 6.4.Буруннинг тўғри ва нотўғри шакллари тафовут қилинади: улардан биринчиси ирқнинг маиллатнинг ўзига хос характери ҳисобланади, масалан, грекча, монголоид турдаги бурун ва бошқалар. 6.5.Хафақон касаллиги билан оғриган беморлардан бирданига бурун қонаши кузатилди. Агар сиз тез ёрдам врачи бўлсангиз, қилиниши керак бўлган харакатлар кетма-кетлигини санаб °тинг. 6.6.Бемор бурун соҳасидаги кесувчи характердаги оғриққа шикоят қилади, 3 кун олдин бурун деворидаги учуқни эзиб чиқарган, кейин тана харорати к°тарилган, юз юмшоқ тўқимасининг шиши кузатилган. Диагноз қ°йинг. 6.7.Касаллик симптомлари ортиб борди. Бош оғриғи пайдо бўлди, температура, қалтираш билан ортиб борди, беморда птоз олиб кетувчи нерв парези кузатилди. 6.8.Беморда совуқ кейин бурун битиши, чап бурундан йирингли ажралма келиши кузатилди. Бош оғриши кузатилди, чап юз ярмида тишларга иррадияция килувчи оғриқ кузатилди. курувда бурун ўрта йўлида йирингли чизиқ кўринади. 6.9.Баҳор мавсумида беморда бурун битиши, акса уриш хиружлари суюқ ажралма келиши, бурунда қичишиш бўлади.Томир торайтирувчи воситалар нафас олишни яхшиламайди. қайси касаллик хакида уйлаш керак ва яна қандай қўшимча текширувлар ўтказилиши керак. 6.10.Ҳар бир саволга кўргазмали қўлланма: етакчи оторинголог олимларнинг суръатлари. Касаллик тарихлари, рентгенограммалар, Кулуков игнаси, трепан, зонд, бурун пичоғи, конхатомлар, гальванокаутер, ультратовушлар, дезинтегратор, ринопневмометр, бурун ёндош бўшлиқларнинг рентгенография суратлари. 6.11.Хотима. Орқага, босиб ўтилган йўлга назар ташласак, оторинолорингология ўз ривожланиши йўлида тўла қонли даволаш ва профилактик фан сифатида топилди ва бошқа тиббиёт фанлари ўртасида ўз ўрнини эгаллади, тиббиётнинг аҳамиятли бўлаги бўла олди. Шуни айтиб ўтиш керакки, Бизнинг олимлар замонавий оторинолорингология ривожланишида ўз хиссасини қўшган ва қўшиб келмоқдалар. Клиник саволларни, муаммоларни кўриб чиқа туриб, профилактик йўналишда эканлигига амин бўлиш мумкин. Чунки бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларини замонавий диагностикаси ва рационал даволаш усуллари оғир, ҳаёт учун хавфли бўлган касалликларни олдини олади профилактикаси ҳисобланади. Кўпинча бронх-ўпка патологияси рипоген эканлигини эсда тутиш керак, бурунни ва бурун ёндош бўшлиқларини санацияси чузилиб кечаётган пастки нафас йўлларининг яллиғланиш ва аллергик касалликларни профилактикаси эканлигини ёдда тутиш керак. 9.Аудиторияга ў заро қайта алоқани аниқлаш 9.1. Оторинолорингология нимани ў ргатади 9.2.Бошқа клиник фанлар билан қандай алоқаси бор? 9.3. Оторинолорингологиялар мактаби қндай ташкил этилди? 9.4. Ў збекистонда оторинолорингологиянинг қандай илмий й ў налишлари мавжуд 9.5.Ташқи буруннинг қон билан таъминланиши ва веноз оқимининг ўзига хослиги қандай? 9.6.Бурун фурункулида қандай даволаш усули қ ў лланилади 9.7. Ў ткир ринитнинг клиник босқичлари лари қандай? Адабиётлар: 1. ЮЛ. Воячек ВИ основы оториноларингологии. Л. Медгиз-1953г. 2. Гладков АА Болезни уха горла носа. М.Медицина-1973г. 3. Ю.З.Солдатов ИБ лекции по оториноларингологии. М Медгиз-1990г. 4. Исхаки Ю.Б., Калыптеин Л.И. Детская оториноларингология , Душанбе, Маориф 1977г. 5. Преображенский БС , Темкин ЯС, Лихачев АГ Болезни ухо горла носа. М, Медгиз -1954г. 6. Пальчун с соавт. Параназальные синуиты. М медицина-1985г. 7. Благовещетская НС., Мухамеджанов Н.З., Риносинусогенные абсцессы мозга - Вестник оториноларингологии . №5 С32-37.