logo

Бириктирувчи тўқималар, толали ва махсус хусусиятга эга бириктирувчи тўқималар. Тоғай тўқимаси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

118 KB
Бириктирувчи тўқималар, толали ва махсус хусусиятга эга бириктирувчи тўқималар. Тоғай тўқимаси Режа: 1. Бириктирувчи тўқималарнинг морфофункционал тавсифи ва таснифи. 2. Хужайралар ва хужайралараро модда ҳақида тушунча. 3. Бириктирувчи тўқималар, турлари. 4. Сийрак толали бириктирувчи тўқималар, локализацияси, тузилиши. 5. Хужайрлари, цитофизиологияси. 6. Хужайралараро моддаси, пайлар, боғламлар. 7. Зич толали бириктирувчи тўқималар, тузилиши. 8. Махсус хусусиятли бириктирувчи тўқималар, тузилиши, гистофизиологияси. 9. Бириктирувчи тўқималарнинг тараққиёти ва ёшга кўра ўзгаришлари. 10. Тоғай ва унинг турлари тузилишилари. 11. Тоғайларнинг регенерация хусусиятлари. ТМИ: Бириктирувчи тўқималар хужайраларининг цитофизиологияси. АСЛ БИРИКТИРУВЧИ ТЎҚИМА. Толали ва махсус хусусиятга эга бириктирувчи тўқималар. Асл бириктирувчи тўқима одам организмида тузилиши ва функцияси жихатидан хар хил тўқималардан иборат.Бу тўқима шаклланмаган - сийрак толали ва шаклланган зич бириктирувчи тўқималардан, махсус хусусиятга эга бўлган тўқималар (шиллик ва синовиал каватлар, мугуз парда, склера, шишасимон тана, эпителий ва томирлар базал мембранаси, бош миянинг нейроглиал системаси), суяк ва тоғай тўқималаридан тузилган патологик холатларда бириктирувчи тўқиманинг бошқа турлари хам хосил бўлади: грануляцион ва чандиқ тўқима, аъзоларининг склероз ва циррозидан, суяк, кадоқ фиброз тўқималар ва х. Тоғай ва суяк тўқималари скелет тўқималари хам деб аталади. Бириктирувчи тўқима тараққиёт даврида кўпчилик организмларда ички мухит тўқима ва "чёғара" тўқимасига бўлиниш юз берганда пайдо бўлди. Барча бириктирувчи тўқималарнинг тараққиёт манбаи мезенхима, яъни эмбрионал бириктирувчи тўқима хисобланади. Эмбриогенезнинг хар хил босқичларида мезенхима хужайраларидан бириктирувчи тўқима хужайраларига дифференцияланувчи ўзак хужайралар хисил бўлади. Бириктирувчи тўқимада хужайра злементларининг 4 та асосий тури тафовут э тилади: 1. Фибробластлар ва уларнинг турлари - остеобластлар, хондробластлар, одонтобластлар ва б. 2. Макрофаглар (гистоцитлар суяк тўқимасининг остеокластлари мия микроглияси ва жигарнинг юлдузсимон ретикуло э ндотелиоцитлари - Купфер хужайралари. З. Қондан бириктирувчи тўқимага ўтадиган - плазмоцитлар, гранулоцитлар ва лимфоцитлар. 4. Бириктирувчи тўқима асосий тузилиш хусусияти, бу унинг хужайралар ва яхши ривожланган хужайралараро модда тутишидир. Физико - химик хоссалари ва консистенциясининг хар хиллигига қармасдан, хужайралараро модда асл бириктирувчи, тоғай ва суяк тўқимасида икки хил компонентдан: асосий (аморф) модда ва унда жойлашган толалардан иборат. Бириктирувчи тўқима функциясини бажаришда хужайралараро модда мухим роль ўйнайди, инфармацион система бўлиб хизмат қилади ва бириктирувчи тўқима хужайралари томонидан бошқарилиб туради ва бир вақтда бошқа аъзо ва тўқима хужайраларига таъсир ўтказади. Бириктирувчи тўқима организмнинг кўп қиррали хаётийлигида фаол иштирок этиб туради. Бириктирувчи тўқиманинг вазифалари турли хилдир уларнинг асосийлари: биомеханик (таянч), трофик (метоболитик), химоя (тўсик), пластик (репаратив) тузилма хосил қилиш (морфогенетик) кабилар. Биомеханик (таянч) вазифаси бириктирувчи тўқимага асосан тоғай ва суяк тўқима учун жуда мухим хисобланади. Бу тўқимадан ички аъзоларнинг таянчи ва стромаси бўлиб, хизмат қиладиган организм скелети тузилгандир. Таянч вазифа хужайралараро модданинг химик составига ва толали каркаснинг (асосан коллаген толаларининг) борлигига асосланга н . Коллаген толаларнинг зич жойлашганлигини ва коллагеннинг миқдори турли тўқималарнинг механик холатига боғлиқ. Суякда ва дентинда хужайралараро модда минераллашгандир ва ў та қ атти қ дир. Трофик (метоболитик) функция бириктирувчи тўқиманинг барча турлари учун мохиятлидир. У асосан асл бириктирувчи тўқимада я ққ ол намо ё н бўлади, чунки у қон билан аъзолар орасидаги модда алмашинувида иштирок этади,бу вазифанинг бажарилишида хужайра элементлари ва протеогликонлар мухим ўрин тутади. Фибробластлар асосий модда компонентларини, бир қатор ферментларни ва простоғландинларни хосил қилади: семиз хужайралар капилляр ўтказувчанлигини бошқаради, макрофаглар модда алмашинувида хосил бўлган махсулотларни емиради ва иммунитетга таъсир этувчи бир қатор факторлар ишлаб чиқаради. Гликозаминогликанлар тўқимада сув, туз, озиқ моддалар ва метоболитлар транспортида ва алмашинувида жуда мухим роль ўйнайди. Бириктируви тўқима метоболитик функцияси турларидан бири: бу тўплаш (депо) функциясидир. Унинг хужайралари (асосан липоцитлар ва гистоцитлар) узоқ, муддатга хар-хил моддаларни ўзига ютиб,тўплаб туради. Химоя (тусиқ) вазифаси организмни ёт жинслардан химоя қилиш ва мухит доймийлигини сақлаб туришга қаратилган. Тери, аъзолар капсуласи ва шиллик парда зарарли моддалар организмга киришдан сақлайди. Химоя вазифасини хужайраларда гуморал ва хужайравий иммунитет реакцияларида иштирок этувчи макрофаглар ва иммунокомпетент хужайралар хисобига боради. Гликозаминогликанлар инфекция ва токсинларнинг тарқалишига тўсқинлик қилади. Химоя вазифаси бириктирувчи тўқиманинг махсус хусусиятга эга бўлган (гемопоэтик, ретикуляр) ва сийрак шаклланмаган тўқималарда яхши намоён бўлади. Репаратив вазифаси, барча бириктирувчи тўқима турларининг хар хил омиллар инфекция жарохат ва бошқа чақирилган тўқима чандиқларини тўлдириши билан боғлиқдир. Морфогенетик вазифаси бошқа тўқималар хужайраларининг дифференцировка процессини ва аъзолар тузилмаларини хосил бўлишини бошқаришдаги бириктирувчи тўқима билан ифодаланади. Бу вазифа ривожланишининг эмбрионал даврида жадал намоён бўлади ва бириктирувчи тўқима, мушак эпителиал хужайраларнинг кўпайишида коллаген ва гликозаминогликанларнинг бошқарув таъсирида фаол кечади. Юкорида санаб ўтилган вазифаларнинг бажарилишида бириктирувчи тўқиманинг барча хужайралари ва хужайра компонентлари иштирок этиб, улар ўзаро алоқада ва бир-бирига боғлик холда бўлади.Бириктирувчи тўқиманинг бирон-бир звеносида бўлган хар кандай патология функционал системанинг бутунлигини ўзгаришига олиб келади. Янги изланишлар натижасида бириктирувчи тўқиманинг янги хужайралари уларнинг хужайралараро моддалар билан муносабатлари янги поғонада ўрганиб чиқилмокда: масалан коллагеннинг янги турлари фибробластнинг турлари ёки айрим аъзоларидаги фибробластга ўхшаш хужайраларнинг тузилиш ва функционал жихатдан фибробластга яқинлашуви кабилар. Фибробластлар бириктирувчи тўқиманинг энг кўп тарқалган хужайраларидандир. Бу хужайранинг асосий вазифаси: хужайралараро модда ишлаб чиқариш, хужайралараро модда толаларини хосил қилиш ва ундаги модда алмашинувини бошқаришдан иборатдир. Асосий модда толалар билан биргаликда сут змизувчилар танасида аъзолар стромасини хосил қилувчи бириктирувчи тўқиманинг архитектоникасини ташкил этади, нерв толалари билан биргаликда ётади. Фибробластлар дифференцировканинг хар хил босқичларида бўладилар. Еруғлик микроскопи остида фибробласт юмалоқ ёки узунсимон нотўғри шаклдаги овалсимон ядроли хужайрадир . Цитоплазмасининг четки қисмлари суст бўялади ва ўсимталар хосил қилади .Фибробластлар ишлаб чиқарган хужайралараро модда билан ўралиб, ўзининг бўлиниш хусусиятини йўқотади ва фиброцитга айланади. Плазматик хужайралар В - лимфоцитлардан хосил бўлганлиги учун "иммигрант" хисобланади. Шунинг учун В - лимфоцитлар плазмобластлар ва плазматик хужайра олди хисобланади. Плазматик хужайра синтезлаган антителлалар кўп омилларга таъсир этади: антигенлар билан контакт хосил қилади, Т-лимфоцитлар билан кооперацияга киради ва шу кабилар. Исталган антигеннинг таъсири остида иммуноглобулинлар беш тури хам хосил бўлиши жадаллашади, аммо хар хил шароитда мураккаб жадаллаштирувчи механизм ишга тушади ва унинг у ёки бу компонента синтезланади. Плазматик хужайралар макрофаг ва лимфоцитларнинг ўсимталари билан алоқада бўлади. Бу хол антиген информациясининг макрофагларидан лимфоцитларга узаталиши ва лимфоцитларнинг антитело ишлаб чикарувчи хужайраларга дифференциаллашувини жадаллаштириш билан боғликдир. Бу хужайраларнинг характерли хусусияти унинг ядросида хроматин велосипед ғилдирагидаги симларига ўхшаш холида жойлашгандир. Бу хужайраларнинг цитплазмаси донадор эндоплазматик тўр цистерналарига жуда бойлиги, оқсил биосинтези учун мослашгандир. Донадор эндоплазматик тўр, цитоплазмани тўлғазиб туради ва ядро хамда цитоплазматик мембраналарга тўғридан - тўғри тёғиб турган холда ядро атрофида концентрик жойлашади. Гольжи комплекси атрофида лизосомалар таначалари ётади. Плазматик хужайраларда оқсилли антитела ишланади Плазматик хужайралар цитплазмасидаги хар-хил хажмдаги ацидофил таначалар (Русселя таначаларини) илгаридан маълум ва донадор эндоплазматик тўрда секретнинг кўп йиғилганлиги билан ифодаланади. Айрим мулохазаларга кўра, бу таначаларнинг борлиги плазматик хужайраларда дёғерация бошланганлиги тўғрисида маълумот беради. Плазматик хужайраларда секретор процессининг хусусияти шундан иборатки, уларда плазмоцитлар яъни цитоплазма алохида қисмининг ажралиши билан боради. Сийрак бириктирувчи ва лимфатик тўқималардаги плазматик хужайралар ажратадиган иммуноглобулинлар қонга лимфа суюқлиги орқали тушади. Макрофаглар ва мононуклеар фагоцитлар с истемаси. "Макрофаг" термини ў тган аср охирларида рус анатоми ва зоологи И.И.Мечников томонидан киритилган, турли аъзоларда макрофагларни топиб, уларни бир хил макрофаг системасига киритди. Макрофаглар кўпгина аъзоларда учрайди: Хозирги вақтда тўқима макрофагларининг суяк кўмиги промоноцитларидан хосил бўлган қон моноцитларидан келиб чиққанлиги тўла исботланган. . ММС -мононуклеар макрофагик система. Бу системага тааллуқли белгилар қон яратувчи ўзак хужайралардан моницитопоэз орқали монобласт хужайралардан тараққий этганлиги. Светооптик ва ультраструктур сохада характерли морфологияси: фагоцитоз қ ила олиши, цитоплазмада махсуслашмаган ферментларнинг борлиги. Мононуклеар фагоцитоз системага ярим ў зак хужайралар, промоноцитлар, суяк к ў миги ва қ оннинг моноцитла ри , тўқима макрофаглари, остеокластлар, бош мия микроглияси , тало қ ва лимфа тугуни эркин ва ўтроқ макрофаглари, плеврал ва перитонеал макрофаглар, ялли ғ ланиш сохасидаги макрофаглар, шу жумладан ёт жинс эпителиод ва гигант хужайрала ри , жигардаги К упфер хужайралари киради. Турли жойда жойлашган макрофаглар бир-биридан ультраструктур, цитохимик ва функционал хоссалари билан фар қ қ ила ди , аммо барча макрофаглар учун характерли бўлган ультраструктур хусусиятлари бор. Улар хужайра юзаси чу қ урчалари ва ў симталарининг к ў плиги, цитоплазмасида хар-хил турдаги везикуляр структуралар-пиноцитоз пуфакчглар фагосомалар ва лизосомалар мавжудли ги дир. Макрофаг лизосомалари хужайранинг иммунитетдаги иштирок этишни таъминловчи мухим оргонелла хисобланади. Мононуклеар фагоцит система хужайраларининг энг мухим вазифаларидан: хусусий иммунитетда, ў смага қ арши ва махсус иммуногенезда иштирок этишидир. Бундан ташқари, макрофаглар актив секретор хужайра хисобланади. Улар яллиғланиш ва рёғенерацияни, табиий ва махсус иммунитетни, хар хил хужайралари пролиферациясини ва дифференцировкасини бошқарадиган монокинлар деб аталувчи модда секреция қилади. Макрофаглар суяк кўмигида моноцит ва промоноцит пролиферациясини жадаллаштирувчи, қон яратувчи ўзак хужайралар дифференцировкасини ва макрофагнинг ўсиш факторини бошқарувчи колония стимулловчи фактор ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, макрофаглар фибробластлар ўсишини ва коллаген ишлаб чиқарилишини жадаллаштиради, бактерия ва ўсма хужайраларига қарши иммунитетни жадаллаштиради ёки бошқаради, лизосомал ферментларини ва нолизосом нейтрал протеинозаларини ишлаб чиқаради. Бириктирувчи тўқима хужайралари орасида макрофаглар салмоқли ўрин тутади.Кўпчилик текширишлар шуни кўрсатадики, макрофаглар Т ва В лимфоцитлар учун қулай бўлган иммуноген шаклга келтириш хоссасига эга Т ва В лимфоцитларнинг ўзаро таъсир этишида оралиқ хужайра вазифасини бажаради. Макрофаглар нафақат бириктирувчи тўқима хужайралари билан ўзаро таъсирга киришади балки, стромал паренхиматоз контакт доирасидаги бошқа хужайралар билан хам ўзаро таъсиротда бўлади. Ўпка макрофаглари, ўпка тузилмалари доимийлигини таъминловчи сурфактант метоболизмида иштирок этади. Нейроглия макрофаглари эмбриогенез дастлабки постнатал даврларда нейроцитлар дифференцировка си жараёнида иштирок этади. Д.И.Маянский (1981) ўз тадқиқотларида реператив рёғенерацияни жигарнинг макрофагларни Купфер хужайраларига боғликлигини кўрсатди. Семиз хужайралар (лаброцитлар ). Семиз хужайраларни 100 йил муқаддам П.Эрлих томонидан топилган. Семиз хужайралар бириктирувчи тўқиманинг мухим компоненти хисобланади. Сийрак бириктирувчи тўқимада улар барча хужайра элементларининг 10% га якинини ташкил этади. Семиз хужайралар бириктирувчи тўқиманинг бошқа хужайраларидан полиморфизми ва улчамининг ўзгариб туриши билан фарқ қилади, семиз хужайраларнинг характерли хусусияти бўлиб, цитоплазмасида бир қатор биологик актив моддаларнинг синтези, тўпланиши ва секрецияси ва метахроматик бўялувчи йирик секретор махсус доналарнинг борлиги билан характерланади. Доналар таркибига биоген аминлар: гистамин, гепарин, серотонин ва дофамин киради. Лаборацитларнинг секретор махсус доналари морфологик жихатдан икки турга бўлинади. 1. Тўрсимон ёки уясимон шаклдаги доначалар типдаги гетероген доналар. 2. Ламелляр тузилишдаги доналар. Доналар диаметри 0,3 дан 2 мм гача ўзгариб туради, хужайрада доналарнинг ўртача сони 1000 тача. Семиз хужайралар секреция жараёни морфологияси хозирги вактда яхши ўрганилган. Доналар хужайралараро моддага мерокрин типда чиқиши (дёғрануляция) ёки семиз хужайралар цитоплазмасида эриши мумкин. Яқин бир неча кун ичида семиз хужайралар рёғенерация жараёни бошланади (доналар тикланиши синтези). . Ёғ жхужайра- лаброцит Бу хужайраларнинг вазифаси озиқ модда хисобида ишлатилувчи ёғ моддасини тўплашдан иборат. Ёғ хужайралар бириктирувчи тўқимада алохида ётган хужайралар тўплами шаклида ёки юмшоқ бириктирувчи тўқиманинг махсус тури оқ ёғ тўқима шаклида учрайди. Бўлакларнинг алохида ёғ хужайралари капилляр тўрига бой ретикуляр ва коллаген толалар тўри билан ўралиб туради. Ёғ хужайралари узоқ яшайди, катта ёшдаги организмда эса бўлинмайди. Ёғ хужайраларида ёғ томчиларининг липосомалар тўпланиши, улар сонининг ортиб бориши ва бир-бири билан қўшилишидан йирик ёғ томчиси хосил бўлади ва цитоплазмани тўлғазиб туради. Ядро хам жипслашиб четга сурилади, хужайра “кўзли узук" шаклини олади (бу ерда ядро кўз ўрнида бўлади). Электронмикроскопик усулда аниклашича ёғ хужайрасида эндоплазматик тўр Гольжи комплекси ва митохондриялар цитоплазмада текис жойлашади. . Эндотелиал хужайралар. Эндотелиал хужайралар қон, лимфа томир ва эндокарднинг ички томонидан қоплайди. Биринчи эндотелий хужайраси хомилада қон хужайралари билан бир вақтда мезенхимадан хосил бўлади. Эндотелиоцитлар ва уларни ўраб турувчи хужайралар пролиферациясидан капилляр, артерия ва веналар жадал ривожланиши юзага келади. Эндотелий хужайраси ядро жойлашган қалин қисм, ўрта ва чекка қисмлари ажратилади ва кейинги икки қисм юпқалашиб кетгандир. Цитоплазмаси органеллалардан ташқари пиноцитоз пуфакчалар хам тутади. Эндотелий хужайраларининг чекка қисм нотекис чёғарага эга, ён хужайралари жипс контакт ёки интердигитация йўли билан бириккан. Якка холдаги эндотелий хужайраси капилляр деворини бутунлай қоплаши хам мумкин, баъзан капилляр деворининг кўндаланг кесмасида иккита хужайра ва улар орасидаги контакт куринади. Ҳужайралараро контакт орқали тўқима суюклиги ўтиши мумкин. Эндотелиал хужайра цитоплазмасида диафрагмалар билан ёпилган тешиклар (фенестрлар) мавжуд. Улар эндотелий орқали модда транспортини таъминлайди. Адвентициал хужайралар япалоқ ёки дуксимон шаклдаги хужайралар бўлиб, томирлар атрофида жойлашади. Улар бириктирувчи тўқима аморф моддаси билан ўралган перицитлардан фарқи бу хужайралар эндотелий базал мембранаси билан алоқада бўлмайди.Хужайра цитоплазмасида органеллалар миқдори камдан-кам дифференциаллашган адвентициал хужайралари маълум шароитларда фибробластларга ёки липоцитларга айланиши мумкин. Лейкоцитлар бириктирувчи тўқимада хар хил миқдорда лейкоцитлар учраб туради. Илгарилари уларга қон томирдан тасодифан чиқиб қолган хужайра деб қаралган. Сўнги 10 йилларда ўтказилган тадқиқотлар, уларнинг қонда бўлиш вақтини ва ундан кейинги тақдирини аниқлаш мумкинлигини билдиради. Шунга кўра, тўқима нейтрофил лейкоцитлари сийрак бириктирувчи тўқимада доим учраб туради. Уларнинг асосий вазифаси тўқима элементларининг бир текисда янгиланиши ва емирилишини бошқаришдан иборат. Нейтрофил лейкоцитлар микроорганизмларни фагоцитоз қилишдан ташқари, яллиғланиш жараёнида бошқа хужайраларга таъсир этувчи ва хужайраларнинг реакциясини ишга солувчи биологик актив моддаларни ажратади.(А.Н.Маянский, Д.Н.Маянский 1983 ) қон капилляр ўтказувчанлигини оширади, семиз хужайралар дёғрануляциясини хам оширади. , Тўқима эозинофил лейкоцитлари, сут бези, ўпка, чарви ва ичак шиллиқ қават бириктирувчи тўқимасида кўп учрайди .Эозинофил гранулоцитлар сони, антигеннинг организмда узоқ вақт сақланиб қолиши билан боғлиқ бўлган (паразитлар инвазияси) шароитида жуда ошиб кетади.(Ф.М.Бернет 1971) . Хужайралараро модда . Бириктирувчи тўқима хужайралараро моддаси асосий (аморф) модда ва унга ботиб кирган толали элементлардан иборатдир. Бириктирувчи тўқима аморф компоненти тўқиманинг вазифаларида мухим роль уйнайди; қон ва хужайралар орасидаги метоболитлар транспортида таянч, механик ва химоя вазифаларида иштирок этади. Ҳар бир аъзо бириктирувчи тўқимаси унинг матрикси учун характерлидир. Хозирги замон тушунчасига аморф модданинг асосий қисми оқсил ва полисахаридлар-гликозаминогликанлар ва уларнинг оқсил билан бирикмалари бўлган, ярим суюқ, ёпишқоқ гел хисобланади. Протеогликанлар. Бундан ташқари, асосий моддада углевод тутувчи оксиллар- протеогликанлар жойлашгандир. Гликозаминогликанлар икки гурухга бўлинади: сульфатланмаган (гиолурон кислота) ва сульфатланган (гепаринсульфат хондротин-4-сульфат, хонронтин-2сульфат, дерматан- сульфат). Шундай қилиб, гиалуран кислотадан ташқари хамма гликозаминогликанлар асосий моддада сульфатлангандир. Улар тўқима суюқлигини тутади, шу билан бирга моддалар диффузиясини таъминлаб таянч вазифасини бажаради. Протеогликанлар биосинтези бириктирувчи тўқиманинг бошқа компонентлари каби фибробластларда ва уларнинг махсус шаклларида (хондробластларда, остеобластларда ва кератобластларда) хамда силлиқ миоцитларда боради. Гликопротеинлардан фибронектин ва ламинин ўзида оқсилларнинг катта гурухини тутиб, вазифасига кўра катта биологик ахамиятга эга. Фибронектин турли хужайра тўқималарида учрайди ва фибробластлар, хондробластлар, глиал, эндотелиал хужайралар юзасида махсус холда жойлашади, хужайра ичида у актинга ўхшаш оқсиллар билан бирикади. Фибронектин гистоморфогенез учун зарур ва у эмбрионал тўқимада кўроқ учрайди. Фибронектин эмбрион танасининг қ айси жойида хужайра миграцияси жадал борса ў ша ерда к ў п учрайди. Одам хомиласи ў пкасида ва терисида фибронектин 3-тип коллагенлар билан биргаликда учрайди. Коллаген ва ретикуляр толалар . Коллаген толалар бириктирувчи тўқиманинг барча турлари д а учраб, уларнинг мустахкамлигини таъминлайди. Сийрак шаклланмаган бириктирувчи тўқимада турли йуналишдаги ленталар шаклида учрайди. Улар субмикроскопик хажмдаги фибриллалар билан параллел жойлашган холда хосил бўлади. Фибриллаларда 64-67 нмгача бўлган қорамтир ва оқиш кўндаланг йўлчалар даврийлик, А ва В майдон бордир. Коллаген толаларнинг хос ил бўлишида, цементловчи модда ролини бажарувчи протеогликанлар ва структур гликопротеинлар иштирок этади. Коллаген толалар тана о қ силининг 30% фоиздан к ў про ғ ини ташкил этувчи коллаген о қ силдан тузилган. Хозирги ва қ т да 5 хил коллаген яхши ў рганилган. Эмбрионал терида, то ғ айда ва суякда базал мембранада VI ва VII типдаги коллагенлар фар қ ланади. Хомила тўқимасида диаметри 30 нм гача бўлган ингичка- фибриллачалар ани қ ланган. Уларда асосий давр 12-30 нм га тенг. Кейинчалик диаметри 40-50 нм бўлган йўғон коллаген фибриллар ошиб боради ва асосий давр кузатилади. Етук фибриллаларда давр катталиги 55 дан 72 нм гача ўзгаради. Организм ривожланиши коллаген фибриллалар диаметрининг ўсиши, тўқима хосил бўлиши тугагунча кечади, бунда тўқима махсуслиги пайдо бўлади. Толаларнинг архитектоникасини ва қалинлигини аниқловчи асосий омил бўлиб тўқимага таъсир этувчи куч ва оғирликнинг топографик тақсимланиши хисобланади. Ретикуляр ва аргирофил толалар, ретикуляр толалар тўр хосил қилувчи ингичка тармоқланган толалар бўлиб, бу уларнинг номини аниқлайди. Бу толалар аргирофил толалар хам кумуш билан импрёғиациялашган хусусиятга эга. Тўрдаги ячейкалар хажми уларда алохида жойлашган хужайра хажмига тенг. Ретикуляр толалар қон яратувчи аъзоларда учрайди, у ерда улар алохида жойлашган хужайраларни тутиб турадилар, баъзи бир эпителиал безларда хам (жигарда, меъда ости безида) учрайди, бу тўр толалари секретор хужайралар учун таянч тузилма бўлиб хизмат қилади. Яна қон томир ва мушак толалари атрофида учрайди. Кўп ретикуляр толалар базал мембрана таркибига киради. Ретикуляр толалар коллаген толаларидан ингичкалиги, тармоқланганлиги ва кумуш билан имирёғнацияланиши атрофия хусусияти билан фарқ қилади. Аргирофилияга асосланиб, ретикуляр толалар махсус оқсил ретикулин тутади дёған фикр олдинга сўрилади. Бироқ уларда хам коллаген толалларидаги каби даврийлик электрон микроскоп ёрдамида аниқланган бу улар таркибида аминокислоталар таркибининг ўхшалигидан далолат беради. Стромал - паренхиматоз ўзаро таъсирлар. Строма аъзонинг скелет қисми, паренхима эса унинг махсус вазифа ўтовчи қисми хисобланади. Улар ўртасида доимий ўзаро муносабат бордир. Д.Н.Маянский кўрсатишича строма нафақат вазифани жадачлаштирувчи ёки сустлаштирувчи вазифани бажаради, балки мураккаб ташкиллаштирувчи вазифани хам бажаради, паренхима эса ўсишига индуктив таъсир кўрсатади. Строма тўсиқ вазифани хам ўтайди, паренхимага мослашиб қайта тикланиши учун зарур бўлган энергетик ва пластик алмашишларда иштирок этади. Строма вазифаси паренхима талабига кўра аниқланади ва йўналтирилади, демак паренхима ва строма хужайра элементлари ўртасида тўғридан-тўғри ва қарама - қарши алоқалар мавжуд бўлади. Стромал- паренхиматоз ўзаро таъсирида коллаген тузилмалар, макрофаглар, фибронектин ва бошқа матрикс структур гликопротеинлари мухим роль ўйнайди, ўзаро таъсир доираси шаклланади. Қайтатикланиши, жадал функциоанл холдаги аъзода паренхима строманинг морфологик ўзгаришлари билан узлуксиз боғланган холда бўлади. Биргина строма (кенгрок маънода система: суяк кумиги, қон, бириктирувчи тўқима, лимфоид аппарат) ички аъзолардаги мухитнинг тўқималараро хусусиятини белгилайди. Қон яратувчи иммун-химоя системасининг махаллий аъзолари стромасини ретикуляр тўқима, фибробластлар ва мононуклеар фагоцитлар система хужайраларини хосил қилади, улар ўзларида ўсувчи хужайралар учун микромухит яратадилар. Зич бириктирувчи тўқима. Зич толали бириктирувчи тўқима шаклланган ва шаклланмаган турларга бўлинади. Зич шаклланган бириктирувчи тўқимада коллаген толалар к ў п учрайди. Улар бир текис жойлашган бўлиб, бир томонлама йўналишга эгадир. Шунинг учун бундай тузилмалар жуда мустахкам бўлиб, оғир кучланишга хам чидамлидир Пайлар , бойламлар, фасциялар, фиброз мембраналар зич бириктирувчи тўқимадан тузилган. Зич шаклланган тўқимада жойлашган хужайраларнинг деярли барчаси фиброцитлардан ташкил топгандир. Улар коллаген толаларнинг паралелл тутамлари орасида жойлашган. Бириктирувчи тўқима ҳужайраларида эса толалар орасида эластик тўр ётади. Уларнинг орасида асосий модда жойлашади. Бириктирувчи тўқима ҳужайраларида эса толалар орасида ётувчи фиброцитларгина бўлади. Фиброцитлар тўртбурчак, учбурчак ёки трапеция шаклига эга бўлиб, ён томондан таёқча шаклини эслатади. Бу ҳужайраларни пай ҳужайралари дейилади. Пайда ҳар бир коллаген толалар тутами фиброцитлар билан чегараланган. Бу толалар бирламчи тартибли толалар дейилади. Бу толалар ташқи томондан эндотеноний деб аталувчи чийрак толали бириктирувчи тўқиманинг юпқа пардаси билан ўралган. Бирламчи толалар йиғилиб иккиламчи толалар тутамини ҳосил қилади. Иккиламчи толалар тутами ўз навбатида учламчи толалар тутамини ҳосил қилади. Бу толалар тутами ташқи томондан перитеноний деб аталувчи сийрак толали бириктирувчи тўқимадан иборат парда билан чегаралангандир. Шу пардада пайларни озиқлантирувчи томирлар ҳамда пайларни иннервация қилувчи нерв толалари ва нерв охирлари жойлашади. Фиброз мембраналар- фасциялар, апоневрозлар, диафрагманинг пай марказлари, баъзи органларнинг капсуласи, тоғай устки пардаси, склера, тухумдон ва уруғдонларнинг оқлик пардаларини ҳосил қилади. Апоневрозлар, фасциялар ва диафрагманинг пай маркази бир-бирининг устида бир неча қават бўлиб ётган коллаген толалар тутамлари ва улар орасида жойлашган ҳужайралардан иборат. Коллаген толалар бир-бирига параллел ётади. Фиброз мембраналарда коллаген толалар тутамидан ташқари, эластик толалардан иборат тўр ҳам мавжуд. Суяк устки пардаси, склера, тухумдоннинг оқлик қавати, бўғимлар капсуласида коллаген толалар тутами бироз нотўғри жойлашган бўлиб эластик толаларнинг кўплиги билан апоневрозлардан фарқ қилади. Бу қаватларда фиброцитлар бурчакли ёки дуксимондир. Эластик бириктирувчи тўқима. Бу тўқима чин товуш боғламида учраб, параллел ёналган эластик толаларнинг яхши ривожланганлиги билан характерланади. Бу боғламда эластик толалар тармоқлангани учун улар тўр шаклини ҳосил қилади. Эластик боғламлар коллаген тўқимадан фарқ қилиб ҳар хил тартибли тутамлар ҳосил қилмайди. Эластик типдаги артерия деворларида (аорта, ўпка артерияси ва бошқалар) эластик тўқиманинг пластинкалари дарчали мембраналар ҳосил қилади. Дарчали мембраналар бир неча қават бўлиб жойлашган, улар оралиғи эса силлиқ мушак ҳужайралари, фибройитлар ва асосий модда билан тўлган. Зич шаклланмаган бириктирувчи тўқимада коллаген толалар тутамлари хар хил йўналишда ёки тартибсиз ётади, шунинг учун турли томонга бемалол тортилади. Зич шаклланмаган бириктирувчи тўқима апоневрозлар, турли хилдаги қобиқлар (мускул ва нервлар учун) кўпчилик органлар учун капсула ва трабекулалар, бош мия кобиғи, тоғай усти ва суяк усти пардани хосил қилади. Зич толали бириктирувчи тўқима эмбриогенез даврида фибробластлар тасмаси шаклида хосил бўлади. Етилиш жараени билан фибробластлар хужайралараро модда билан ўралган холда ётади. Бундай хужайралар пролиферация хусусиятини йўқотиб, фибробластларга айланади. Махсус хусусиятга эга бўлган бириктирувчи тўқималар . Бу тўқимага ёғ, ретикуляр, шилиқ ва пигмент тўқимлар киради. Ретикуляр тўқима. Бу тўқима ретикуляр ҳужайралар ва ретикулин толалардан ташкил топган. Ретикуляр ҳужайралар ўсиқлари билан бирлашиб, тўрсимон тузилмани ҳосил қилади. Ретикуляр тўқима организмнинг турли қисмларида учрайди. Бу тўқима суяк кўмиги, лимфа тугуни ва талоқнинг стромасини ҳосил қилади. Ретикуляр тўқимани ичак шиллиқ қаватида, буйракда ва бошқа органларда ҳам учратиш мумкин. Унинг асосий вазифаларидан бири қон шаклли элементлари ишланиб чиқишда маҳсус микромуҳит ҳосил қилишдир. Бу тўқима ҳосил қилган қовузлоқларда ривожланаётган қон шаклли элементларининг турли ҳужайраларини учратиш мумкин. Ретикуляр тўқиманинг баъзи ҳужайралари тўрдан ажраб, эркин ретикуляр ҳужайраларни ҳосил қилади. Талоқ ва лимфа тугунининг ретикуляр тўқимасидан қон ёки лимфа доимо ўтиб туради. Шунинг учун бу аъзоларнинг ретикуляр ҳужайралари ёт антиген билан тўқнашади ва шу антиген тўғрисида лимфоцитларга маълумот етказиб беради. Ёғ тўқима. Бириктирувчи тўқиманинг бу тури бир-биридан алохида жойлашган ёғ хужайраларидан - адипоцитлардан тузилган бўлаклардан иборат ва сийрак толалали бириктирувчи тўқимадан тузилган тўсиқлар бўлакларни ўраб туради. Бириктирувчи тўқимали стромада ёғ тўқимасига томир ва нервлар ўтади, строма кўп миқдорда қон томирлар тутвчи коллаген ва ретикуляр толалардан иборатдир. Строма хужайралари орасида фибробластлар ва семиз хужайралар кўп учрайди. Бу тўқиманинг асосий вазифаси асосан липидларни қондан сўриш, синтезқилиш, сақлаш ва тарқатишдан иборат. Кўпгина гормонлар (инсулин, адреналин, норадреналин) ёғ тўқимасига тўғридан-тўғри ёки билвосита таъсир этади. Масалан ёғ хужайралари плазматик мембранасида инсулинли рацепторлар тутади. Инсулин рецепторлар билан бирикиб, глюкозанинг адипоцитларга ютилишини оширади, уларда ёғ синтезини ва хужайраларидан ёғ чиқишини тезлатади. Икки хил ёғ тўқима оқ ва кўнғир тўқима тафовут этилади. Оқ ёғ тери остида жойлашиб, у ерда тери ости ёғ катламини хосил қилиб, одам организмидаги деярли барча ёғ тўқимани ташкил этади. Қорин парадада, чарвида, тўш ва тананинг бошқа қисмларида жойлашади. Ёғ тўқимаси аъзоларини энергия билан таъминлайди, чунки унда ёғ кислотаси углеводларининг алмашиниши ва углеводдан ёғ ҳосил бўлиш жараёнлари боради. Кўз косаси атрофида, кафт ва товон терисида ёғ тўқима узок очликда хам липидларнинг кўп қисмини сақлаб қолади. Бу жойлардаги ёғ тўқима модда олмашиш вазифасини эмас , балки механик вазифани бажаради. Қўнғир ёғ тўқима чақкалоқларда кўп учрайди.У хаётда кўнғир рангга эга, чунки қон томирлар билан яхши таъминланмаган, унинг хужайраларида темир сақловчи пигмент цитохром тутган митохондрияга бойдир. Цитоплазмага кўпгина ёғ томчиларининг мавжудлиги ва етарлича йирик митохондриялар тутиши бу тўқима учун хосдир. Қўнғир ёғ тўқимаси иссиқлик ишлаб чиқариш жараенларида иштирок этади. Адипоцитларга кўп миелинсиз нерв толалари келади, уларнинг қўзгалиши эса липолизни тезлаштиради. Қўнғир адипоцитларнинг оксидланиши хусусияти оқ адипоцитларга нисбатан 20 марта кўпдир. Одам хомиласида қўнғир ёғ тўқима 28-хафтада ҳосил бўлади ва чақалоқларда у тана оғирлигининг 5% ини ташкил этади. (о қ ёғ тўқима 20 % гача) Постнатал онтоғензда унинг ми қ дори тезда камаяди. Пигмент тўқимаси кўп миқдорда пигмент ҳужайраларини сақлайди. Бу тўқима сўрғич соҳасида, анал тешиги атрофида, ёрғоқ ҳалтада ҳамда кўзнинг қон томир ва рангдор пардаларда учрайди. Шиллиқ тўқима фақатгина эмбрионларда учрайди. Унинг ҳужайралари асосан фибробластлар бўлиб, асосий моддада жуда кўп миқдорда гиалурон кислотаси учрайди. Бу кислота аморф ёки асосий моддага дирилдоқ ёки шиллиқсимон ҳусусият беради. Ҳомиладорликнинг иккинчи ярмидан бошлаб асосий моддада коллаген толаларининг миқдори ошади ва шиллиқ тўқима сийрак толали бириктирувчи тўқима шаклини ола бошлайди. Бириктирувчи тўқиманинг ёшга кўра ўзгаришлари. Ёш ўсувчи бириктирувчи тўқимада дифференцировканинг турли босқичидаги хужайралар кам дифференциаллашган, ёш ва етук семиз хужайралар, лимфоид ва плазматик хужайралар учрайди. Ҳужайраларнинг хажми, шакли, ядро цитоплазматик коэффиценти цитохимик хоссалари ва ультраструктура тузилиши билан фарқ қилади.Ёш бириктирувчи тўқима аморф моддага, сувга бой, толалар эса кам ва нозик. Эластик толалар ўта кам учрайди. Бундай тузилиш бириктирувчи тўқимадан юқори бўлган трофик, химоя ва пластик вазифаларни таъминлайди.8 - 10 ёшлардан сўнг эластик тола кўпаяди. Ёш улғайиши билан бириктирувчи тўқимада хужайра элементлари сонининг камайгши кузатилади. Фибробластлар сони камайиши ва гипофункцияси натижасида протеогликан комплекснинг оралиқ, тузилмалари ва структур гликопротеинларнинг таркиби ва уларнинг коллаген ва эластик толалар билан ўзаро таъсири ўзгаради. Гиалурон кислота микдори камаяди. Ҳужайралараро матриксда модда алмашинув жараёнлари ва бириктирувчи тўқиманинг ҳимоя, пластик вазифалари камаяди. Бириктирувчи тўқима толали тузилмаларнинг ошиб бориши, ёш ўтиши билан турли аъзоларда склерозга олиб келади, хужайралараро модданинг химик таркиби ўзгариши эса, модда алмашинувининг бузилишига сабаб бўлади. Бириктирувчи тўқима толали тузилмалар миқдорининг ёш улғайиши билан ўсиб бориши стромал-паренхиматоз нисбатни ўзгартиради, хужайралараро модда химик таркибининг ўзгариши эса, алмашинув жараёнларининг бузилишига ва турли патологик жараёнларнинг (атеросклероз, томирлар гиолинози, аъзолар да склеротик ўзгаришлар ва бошка) ривожланишига олиб келади. ТОFАЙ ТЎҚИМАЛАРИ. Скелет тўқималари ички мухит тўқимасининг таркибий қисми бўлиб, унга (пайлар, апоневрозлар) тоғай ва суяк тўқималари киради. Бу тўқималар қатор морфофункционал хусусиятларга эга. Уларда хужайралараро модда яхши тараққий этган ёки асосий моддада кўпроқ (тузилишга қараб) Асосий модда зич ва ў та қ аттик (суяк тўқимасида) Хужайралар бир хилликка эга эма с , суякда, остеоцитлар, то ғ айда хондроцитлар. Сув камрок бўлади, минерал тузлар к ў про қ бўлади. Гликозаминогликанлар, протеогликанлар к ў про қ бўлади. Механик функция устиворлик қ илади. Бу тўқималар тузлар алмашинувида фаол иштирок этади ва айрим минерал моддалар гомеостазни са қ лаб туради. Тоғай тўқимаси бириктирувчи тўқиманинг бир тури бўлиб, тоғай хужайраларидан ва хужайралараро моддадан ташкил топган. Унинг таркибида 70-80 % сув, 10-15% органик моддалар ва 4-7% минерал тузлар бор. Органик моддалар асосан оқсил , липид , гликозаминокликанлар ва протеогликанлардан иборат. Оксиллар ичида фибрилляр оқсиллар (коллаген, эластин) ва нофибрилляр оқсилларни фарқ қилиш мумкин. Тоғай тўқимасидаги гликозаминогликан ва протеогликанлар асосан хужайра оралиқ моддасининг асосий моддасида бўлади. Улар тоғай тўқимасининг физик-кимевий хоссаларини (зичлигини ёки эластиклигини) белгилайди. Тоғай тўқимасининг хужайра элементлари. Хондроцитлар ва хондробластлар. Хондроцитлар овал ёки юмалоқ бўлиб, хужайра юзасида микроворсинкалар тутади. Ҳужайралар хужайралараро моддадаги махсус бўшлиқларда якка-якка ёки тўп-тўп бўлиб жойлашади. тўп-тўп бўлиб жойлашган хужайралар умумий бўшлиқда ётиб бир дона бошланғич хужайранинг бўлиниши натижасида хосил бўлади. Бу тўп хужайралар изоген группа деб номланади. Хар бир хужайрада битта ёки иккита ядроча тутувчи юмалоқ ядро бўлади. Ҳужайранинг цитоплазмаси бир оз базофил бўлиб, тор халқа шаклида ядро атрофини ўрайди. Хужайра оргонеллалари кўп змас. Ривожланаётган тоғай хужайралар цитоплазмасида кўп миқдорда митохондриялар, Гольжи комплекси ва зндоплазматик тўр жойлашади.Тоғай хужайраларини гистохимик усуллар билан ўрганилганда унда гликоген, липидлар мавжудлигини хамда бир қатор ферментларнинг (ишкорий фосфатаза, липаза, оксидаза) юксак фаоллиги аниқланган. Тоғай хужайраларининг иккинчи тури хондробластлардир. Улар тоғай усти пардасининг остида, тоғай тўқимасининг перифериясида жойлашган бўлиб, яссилашган шаклга эга ва якка - якка бўлиб. Ҳужайралараро моддада ётади. Хондробластлар хондроцитларга нисбатан кенгроқ цитоплазмага эга бўлиб, рибонуклеин кислотага бой бўлганлиги сабабли цитоплазмаси базофил бўялади. Электронмикроскоп остида хондробласт хужайраларида зндоплазматик тўрнинг параллел мембраналари кўринади. Бу холат хужайранинг юқори синтетик фаолиятидан дарак беради. Хондробластлар такомиллашиш натижасида хондроцитларга айланади. Тоғай усти пардасида қон томирлар жойлашган сийрак толали бириктирувчи тўқимадан иборат ташки қават, ўзида хондробластлар ва уларнинг бошланғич хужайралари бўлган перехондробластлар тутувчи ички кават ажратилади. Тоғай усти пардасининг бевосита остида дуксимон шаклга эга ёш хондроцитлар жойлашади. Перехондр тоғай тўқимасининг ўсишида ва рёгенерациясида мухим ўрин тутади. Бундан ташқари тоғайнинг хужайралараро моддасида қон томирлар йўқлиги учун моддалар диффузия йўли билан тоғай усти пардаларидаги қон томирлардан киради. Тоғай усти пардаси йўқ жойда (бўғим тоғайларида) озиқ моддалар синовиал суюқликдан диффузия йўли билан киради. Хужайралараро модда оқсилларга, липидларга ,гликозаминогликан ва протеогликанларга бойдир. Гликозаминогликанлар асосан сульфатланган бўлиб, ўз ичига хондроитин сульфатларни, кератин сульфатни ва гиалурон кислотасини олади. Сульфатланган гликозаминогликанлар нофибрилляр оқсиллар билан бирикиб протеогликанларни хосил қилади. Асосан хужайралараро моддасининг тузилишига қараб тоғайнинг уч тури: Гиалин (шишасимон) Эластик (тўрсимон) Толали (коллаген толали) турларга фарқланади. Гиалин тоғай кўп учрайдиган тоғай туридир. Эмбрион скелетининг кўп қисми, вояга етган организмда эса қовурғаларнинг тўш суягига туташиш жойи бўғимлар юзаси ва ҳаво ўтказувчи йўллар девори гиалин тоғайдан тузилгандир. У кўкимтир ранги билан фарқланади. Тоғай ташқи томондан бириктирувчи тўқиманинг юпқа қавати перихондр билан қопланган. Қари тоғайларда хужайралараро модда зичлашган бўлиб, хужайралар одатда диск шаклини олган бўлади. Якка ёки изоген группалар атрофида ётган хужайралараро модда турлича бўялади, чунки унинг таркибида оқсиллар ва протеогликанлар миқдори турлича бўлади. Ҳужайралараро модданинг хужайралар атрофида бевосита жойлашган кўп миқдорда гликозаминогликан ва протеогликанлар сақловчи зонаси кескин базофил бўялади. Бўғим тоғайларида уч зона ажратилади: ташқи зона майда, яссилашган, кам дифференциалланган хондроцитлардан ўрта зона йирик, юмалоқ хужайралардан, ички зона эса кальций тузлари ўтирган тоғай моддасидан иборат. Эластик тоғай қулоқ супрасида, хиқилдоқда, хиқилдоқ усти тоғайида учрайди.Улар сарғиш рангли хира бўлади. Тузилиши жихатидан гиалин тоғайини эслатади. Ҳужайраси юмалоқ шаклга эга бўлиб, якка-якка ёки изоген группани хосил қилиб жойлашишади. Эластик тоғай хужайраларининг циитоплазмасида гиалин тоғайдан фарқли равишда ёғ ва гликоген кам тўпланади. Ҳужайралараро моддасида коллаген толалари билан бир қаторда эластик тўрни хосил қилувчи эластик толаларни кўриш мумкин. Бу эластик толалар тоғай пардаси устига ўтиб кетади. Эластик тоғайда оҳакланиш кузатилмайди . Толали тоғай толали бириктирувчи тўқиманинг пай, боғлам тўрларининг гиалин тоғайга ўтиш жойларида учрайди. Масалан; соннинг юмалоқ боғламида умров - тўш бўғимида учрайди. Умурткалараро дисклар хам толали тоғайлардан иборат. Толали тоғайда хам хужайраларни ва хужайралараро моддани ажратиш мумкин. хужайралараро модда паралелл йўналган коллаген толалардан ва базофил бўялувчи аморф моддадан ташкил топган. Бу моддада бўшлиқлар бўлиб, улар якка-якка ёки изоген группалар хосил қилиб ётувчи тоғай хужайраларини тутади.. Хондроцитлар овал ёки юмалоқ, шаклга эга бўлиб гиалин тоғайдан пайларга ўтиш давомида яссиланган пай хужайралари сингари қатор-қатор бўлиб жойлашади. Шундай қилиб толали тоғайни гиалин тоғайнинг пай ёки боғламга ўтадиган оралиқ шакли деб ифодаланса хам бўлади. Тоғай тўқимаси эмбрион даврида мезенхимадан ривожланади. Ёш тоғайнинг хужайралари миотик бўлинишда давом этиб, янги-янги хужайраларни хосил қилади. Бу хужайралар изоген группаларни вужудга келтиради. Бу жараён тоғайнинг ички тарафдан ўсишни белгилайди. Интуссусцепцион ёки интерстициал ўсиш гўдаклик даврида ва ёш болаларда кузатилади. Скелетоген куртакни ўраб турган мезенхима хужайралари хам кўпайишда давом этади ва хужайралараро модда хосил қилади. Натижада скелетоген куртак бу хужайралар хисобига кенгаяди. Тоғайнинг бу усулда ўсишини аппозициона ўсиш дейилади. Тоғай куртакни қоплаб турган мезенхима хужайралари зичлашади ва тоғай усти пардасини хосил қилади. Тоғай ўсишининг охирги босқичида тўқиманинг ўсиши ва унинг озиқ билан таъминоти орасида тафовут рўй беради. Тоғай марказидаги хужайралар кўпайишидан тухтайди. Протеогликанлар эса оксифил бўялувчи оддий оқсил-альбуминга айланади. Қари кишиларда ва касалларда тоғай хужайра оралиқ, моддасига калций тузлари ўтириши натижасида асбестли дистрофия хосил бўлади.