logo

VIII-XI асрларда Марказий Осиёдаги илм-фан ривожи

Yuklangan vaqt:

26.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

70.5 KB
VIII-XI асрларда Марказий Осиёдаги илм-фан ривожи Режа: 1. VIII аср ўрталарида Марказий Осиёд ислом динининг жорий этилиши. 2. Сомонийлар даврида илм фан тараққиёти ва унинг аҳамияти. 3. VIII - XI асарларда Марказий Осиёдаги мутафаккирлар ва уларнинг фаолияти. 1 704 йил Хуросонга Қутайба ибн Муслим тайинланиб, унга топширилган вазифа Моварауннахрни мутлоқ босиб олиш эди. Қутайба шу топшириқни ўта золимлик билан амалга оширади. Аммо бу вилоятларни мутлоқ бўйсиндириш учун яна бир неча ўн йилликлар керак бўлди, баъзи жойларни қайта-қайта босиб олишга тўғри келарди. Араблар фақатгина ерли ахолининг турли табақалари, турли вилоятлар орасида Низолар чиқариб, VIII аср ўрталарига келиб Марказий Осиё аҳолисининг қисман тинчита олди. Ислом динини Марказий Осиёда жорий этиш хам осонлик билан бўлмади. Араблар не-не хийлалар кўрсатмасинлар, ҳоли имкони борича зардўштийликка қайта берди. Хуросон ва Моварауннаҳрнинг эрксевар аҳолиси хатто бир асрдан кейин ҳам араблар ҳукмронлигига, оғир солиқларга, айниқса инсон ҳуқуқининг паймол этилишига кўника олмадилар. Муқанна каби ватанпарварлар бошлиқ кўплаб қўзғолонлар дунёнинг ярмини эгаллаган халифаликни анча-мунча заифлаштирди. 821-йили Хуросон ноиби Тоҳирий ўз юртни мустақил давлат деб эълон қилади. Сомон бўлажак халифа Маъмунга яқин одам бўлиб, унинг илтимосига кўра зардўштийликдан исломга ўтган эди. Унинг ўғли: Асад ва набиралари Нуҳ, Аҳмад, Яхъё, Илёслар 806- йилдаги қўзғолонни бостиришда хизмат кўсратганлари учун турли вилоятларга нойиб этиб тайинланган эдилар. 873-йили Самонийлар расмий жиҳатдан халифага тобе бўлсаларда, амалда мустақилликка эришдилар. Ислом ибн Аҳмад 888-йилдан бошлаб Моварауннаҳрнинг якка ҳокимига айланди ва 900 йили Хуросон билан Шарқий Эронни ҳам қўлга киритди. Шундай қилиб Х аср бошларига келиб Сомонийлар давлати шарўдаги энг йирик ва кучли давлатга айланади. Давлатнинг пойтахти Бухорода жойлашади. Аммо феодал тузумга хос зиддияитлар шундай қудратли давлатни хам заифлаштиради. Хали у хали бу вилоятда кўтарилган ва шафқатсизлик билан бостирилган қўзғолонлар, феодалларнинг ўзбошимчалиги давлатни кучсизлантиради. Хусайн ибн Али Марказий рахбарлигидаги карматлар харакати ҳам худди шу даврда Х асрнинг бошларида рўй берди ва қон тўкишлар билан бостирилди. Аммо карматлар баъдати халқ орасида узоқ вақт яшади, хатто Оврўпа мамлакатлари, айниқса, Францияда (альбигойлар) кенг тарқалди. IX-X 2 асрларда Моварауннаҳр ривожланган қишлоқ хўжалиги, ички ва ташқи савдо, хунармандчилик юксак тараққий этган, иқтисодий жиҳатдан Яқин ва Марказий Шарқдаги илғор мамлакат эди. Бу даврда Сомонийлар давлатининг пойтахти бўлган Бухоро Марказий Осиёнинг сиёсий ва маданий марказига айланган маҳалда кўплаб мактаб, кутубхона, мадрасалар ташкил этилган, бинолар, саройлар ва истеҳкомлар қурилган эди. Бухорода самонийлар даврида Марказий Осиёнинг энг обод, гўзал шаҳрига айланган эди. Сомонийлар илм-фан, адабиёт, санъат, умуман мадниятнинг тараққиётига катта аҳамият берганлар. Улар саройга олим, шоир, бастакор, муҳандис кабиларни жалб этганлар. Бу даврда аҳолининг тили суғди, тожик ва туркий бўлсада, араб тили ҳам кен тарқалган эди. Араб тили илм-фан, адабиёт, дин, фикҳ тили ва жаҳондаги энг катта давлат бўлган халифаликда халқаро алоқа тили ҳам эди. Шунинг учун араб тилини билмай ижод этиш ва бирор вазифага тайинланиши мушкил бўлмаган. IX-X асрларда Бухорода форс тили шунчалик ривож этадики, бу тил халигача адабий форс тили сифатида қўлланилмоқда. Бухорода Самонийлар саройи кутубхонаси Шарқдаги кутубхоналарнинг энг йириги ҳисобланган. Сомонийлар даврида Бухоро ибн Сино, Рудакий, Дақиқий, Норшахий каби буюк зотларнинг ватани бўлган. Сомонийлар даврида Бухорода бадиий адабийт, аввал араб, кейинроқ, Х асрда халқ ижодий анъаналарига суянган форс-тожик тилидаги лирик ва эпик шеърият айниқса тараққий этади. Рудакий, Фаррухий, Шоҳид Балхий, Дақиқий, Абу зарраъа Абу Шукур Балхий, Фирдавсий ижоди ҳам худди Сомонийлар даври анъаналари асосида шаклланди. “Шоҳнома”ни бошлаган шоир Дақиқий бўлиб анча ёш вақтда зиёфатда ўлдирилган. Шоирдан минг байт достоннинг бошланғич қисми қолган. Сомонийлар даврида айниқса илм-фан ривожи юксак чўққиларга кўтарилади. Бир томондан худуднинг тарихий шароити бунга имкон тўғдирса, иккинчи томондан ислом фалсафасидаги кучли рационалистик ва материалистик элементлар қадиги дунё ғоявий бойликларини ўзлаштиришни осонлаштиради ва табиий фанларнинг тараққиётига ёрдам беради. Хозирги замон фанлари асосини яратган буюк олимлар Муҳаммад мусо ал-Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Аби Наср 3 Фаробий, Беруний, Абу Али ибн Иснолар самонийлар даврининг маҳсулидир. Халифа Маъмун ибн Хорун ар рашид бекорга бир гуруҳ Осиёлик олимлар – Хоразмий Марвлик Абу Мансур, Фарғоналик Аҳмад ибн Муҳаммад, ибн Касир, Марвлик Аҳмад ибн Абдуллоҳ Марваруддлик Холид ибн Абдумалик кабиларни Боғдодга олиб кетган эмас. Бу олимлар Маъмун томонидан Боғдодда ташкил этилган “Байт-л ҳикма”нинг асосини ташкил этдилар ва аш Шаммасия ва дамашқ яқинидаги Қайсиюн тоғидаги Абсерваторияларда илмий кузатувлар олиб бордилар. Марказий Осиёда араб истиломи вахшиёна қирғинлардан кейин ҳам аждодлар динига қайтиш кўп учраган. Х асргача Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Эрон, Бобилда Зардўштийликка мансуб бўлганлар анчагина эди. Немис олими Адам Мец, Нольдеке нашр этган Табарий тарихига суянган ҳолда “Х асрда зароастризм (маъжус) исавия ва Яхудийлар дни билан бир қаторда ҳимоя остига олинган дин сифатида сқзсиз эътироф этилган эди. Исавийлар ва Яхудийлар каби улар сарой ва давлат қошида ўз бошлиқларига эга бўлганлар. Аммо зардўштийликкаа хлигача қўл етмайдиган жойларда макон топган мустақил ва жасур душман сифатида қаралган” деган маълумот беради. Археолог Г.В.Григоръев Самарқандда хатто XIII асрга тааллуқли муғлар қабрини топган. Тарихчи Наршахий Бухоро кўшки ҳақида қуйидагиларни ёзади: Қутайба Бухорони эгаллагач аҳолига қз уйлари ва ерларини ярмини арабларга беришни буюради. “Бухорода бир ҳавли бор эдики, Кашкашон дер эдилар... Қутайба уйлар, асбоб-анжомларни тақсим қилиб беришни қистай бергач, улар уй жойлари ва асбоб-анжомларини бутунлай арабларга қолдириб ўзлари учун шаҳар ташқарисида етти юзта кўшк бино қилдилар... Ҳар бири ўз кўшки атрофига хизматкорлари ва қзига қарашли одамлари учун уйлар қурди ва бир киши ўз кушкининг олдига боғ ва текис майдон қилди ва улар ана шу кўшкларга кўчиб келдилар. У кўшклар хозирда вайрон бўлиб, кўпроқ қисми шаҳарга қўшилиб кетган, у жойда фақат икки учта кўшк сақланиб қолган ва уларни “кўшки муғон” дейдилар. Чунки бу жойда оташпараст (муғ)лар турганлар. Бу вилоятда оташпарастларнинг ибодатхоналари кўп бўлган. Сомонийлар дин соҳасида хамма динларга эркинлик бериш сиёсатини олиб 4 борганлар, хатто саройда суний, гила, зардўштийлик, исавия динларига диний масалада одамларни татбиқ этиш бўлмаган, аксинча, мутлоқ фикр эркинлиги хукм сурган. Бундай сиёсат мамлакатда илм-фан, унинг амалий ва назарий турлари, фалсафанинг кенг ривожига шароит яратди. Худди ана шу даврда Бухорода бой дунёвий адабиёт, шерърият ва қаҳрамонона ўтмишни улуғловчи достонлар ва насрий қиссалар яратилди. Юнон-грек олимларининг асарлари таржима қилинди ва энг аҳамиятлиси, бу даврда Ибн Сино, Беруний, Аду Бакр Муҳаммад ибн Закария, Розий Абу Мансур Ҳасан ибн Нуҳ ал-Қамарий, ал-Бухорий, абул-вафо Мухаммад, ал-Бухтоний Нишапурий (940-997) Абу Жаъфар ал-Хазин Хуросоний, Абдулҳасан ибн Аҳмад Насавий, тарихчилар, Наршахий, балъалий, географлар Маъсудий, Истахрий, Мақсудий, Жайҳоний каби буюк олимлар етишиб чиқдилар. Уларнинг ижоди Сомонийлар даври маҳсули эди. IX-XI асрларда ҳам халифалик ҳам Моварауннаҳрда Андалусда эса бироз кейинроқ илм-фан, фалсафа тараққиётининг олий чўққисига чиққан давр бўлди. Тўққизинчи аср – Муҳаммад Мусо Хоразмий Аҳмад ибн Муҳаммад Фарғоний, хабаш ал-Хосиб ва бошқалар математиканинг тарли соҳалари, астраномия, география фанлари катта ютуҳларга эришдилар. Учинчи аср – Фаробий табиатшунос, мусиқашунос, файласуф, жамиятшунос, умуман қомусий олим. Қадимий Юнонистон олимлари меросини ижодий ўзлаштиришнинг олий чўққиси IX-X асрларда Марказий Осиё мутафаккири “Ал муаллимий Соний” деб ном таратган Фаробий ижоди бўлди. “Фаробийнинг ижтимоий-фалсафий қарашлари фақат антик фалсафаси таъсири остидагина эмас, балки Марказий Осиё, Эрон, Хиндистон ва яқин Шарқнинг маданий анъаналари ва ўша даврда Марказий Осиёда ривожланган илғор илмий тафаккур асосида шаклланди. Унинг асарлари Шарқ ва ғарб олимларини халигача билим доираси кенглиги билан хайратга солиб келмоқда. Олим Аристотел таъминотининг рационал томонларини шунчалик ривож эттирдики, ҳаёт эканидаёқ “иккинчи Аристотел” деган фахрий номга эга бўлди. Файласуфнинг ижтимоий қарашлари, борлиқ абадийлиги ҳақидаги таълимотлари Испания орқали Оврўпага ўтиб ўйғониш даври гуманизми ва ундан кейинги материалистик фалсафий оқимларнинг шаклланишига таъсир этди. 5 Олимнинг XII асрда лотин тилига таржима қилинган асарлари кейинчалик Рожер Бекон каби Беруний тарих, астраномия, геодезия ўз даври учун олий даражага кўтарган, тажриба асосида иш кўрган, асарлари савияси, тадқиқот методи билан замонамиз фани даражасига кўтарила олган олим эди. Ёки “Шайх ул Раис” ибн Сино инсоният тарихидаги энг буюк шифокор – олим айни вақтда инсонпарвар файласуф. Унинг шуҳрати ҳам Шарқ, ҳам Ғарбга тарқалган. Бу буюк олимлардан ташқари ал-Жайхоний, Абу Насрий ибн Ироқ, Абу Зайд, ал-Балхий, аз-Заҳравий каби ўнлаб олимлар яшаганлар. Абулқосим Халаф ибн Оббос аз-Заҳравий (936- 1012 Оврупада Абул касис) ибн Синонинг катта замондоши ва тиббиётдаги салафларидан. Олимнинг “Китоб ат-тасфир лиман ажаза ан-ат-таъриф” таъриф асари XII асрда Голедода қисқартириб лотин тилига ағдарилган. Шуниси хайратланарлики, табобатга оид бирмунча сўзлар ар-Разий, Аз-Заҳравий, ибн Сино асарларидан Оврупо медицинасига ўтган ва ҳозир ҳам қўлланиб келинмоқда. Ибн Синога жахон миқёсида шуҳрат келтирган асари беш китобдан иборат бўлган “Ал қонун фит-тиб” дир. “Қонун” ибн Синогача Шарқ, Гретсия ва Римда яратилган тиббиёт хақидаги илм ва шахсий тажриба якунигина бўби қолмай, бу фанни ўз даври учун хайратомуз юқори даражага кўтарган асардир. “Қонун” XII асрдаёқ Ҳерарда томонидан араб тилидан лотинчага қисқартирилиб таржима этилган. Херардо “Аш шифони” ҳам лотин тилига ағдарган. 1279 йили Натан та Меати Римда “Қонун”нинг тўлиқ нусхасини Яҳудий тилига таржима этади. Шу ўринда олим исмининг Оврупагача транцикрипцияси ҳақида ўз мулоҳазаларимизни айтиб ўтмоқчимиз. Яҳудий таржимон “Ибн Сино” номини Яхудий вариантида “Ибн Сино” деб берган. У бориб оғзаки тилда “Авен Сина” га бу вариант лотин транцикрипциясида “Авицинна”га айланган. Олим асрлар давомида бутун Оврупа мамлакатларида шу исм остида машхур бўлган. Ибн Сино инсоният тарихида фақат тиббиётга оид олий даражадаги асарлари билангина эмас, балки етук файласуф олим сифатида ҳам яхшигина из қолдирган. Олимнинг фалсафага оид асарларининг энг йириги “Китоб аш-Шифо” бўлиб, мантиқ, физика, математика ва мтафизика қисмларни ўз ичига олади. Мантиқнинг ўзи тўққиз китоб, физика саккиз китоб, математика тўрт ва илоҳиёт бир китобдан иборат бўлиб, “Аш- 6 Шифо”нинг йигирма икки китобни ташкил этади. “Китоб ан Нажот”, “Аш Шифо”нинг қисқартирилган тури бўлиб, табиат, илоҳиёт, риёзиёт, қисмларидан иборатдир. Олимнинг фалсафага оид йирик асарларидан бири “Донишнома” бошқа асарлардан фарқли ўлароқ Исфахон амири Аъло уд-Давла илтимосига биноан форс тилида ёзилган. Бу китоб ҳам ўз навбатида мантиқ, илоҳиёт, табиат, геометрия, астраномия, арифметика, мусиқа каби қисмларга бўлинади. Юқоридаги йирик асарлардан ташқари Ибн Сино фалсафага оид яна бир қанча рисолалар ҳам яратган: “Ал Ансоф” Аристотел асарларига шарҳлар, “Фил худуд”, “Ҳикмат алоия”, “Ал хикмат, ал-мушруқия”, “Уюн ал ҳикма”, “Ал Мобаҳистон” шулар жумласидандир. Ибн Сино назарий асарлардан ташқари фалсафий қисмлар ҳам яратган – “Хайй ибн Якзон”, “Юсуф қиссаси” ва “Қиссаи Соломон ва Ибсол”. Бу асарларнинг мазмуни чуқур олмгоргик, маъжозий маънога эга. Улардаги бадиий образлар орқали юксак ахлоқий нормалар, ўз даври тушунчасидаги инсонпарварлик ғоялари тарғиб қилинади. Абу Райхон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний (973-1048) кўпчилик олимлари каби илмнинг турли соҳаларининг яхши мутахассиси бўлган қомусий олим эди. Беруний ўрта аср Шарқ илм фанининг деярли соҳасида – астраномия, математика, жуғрофия, тарих, геодезия, минерология, фармакагназия, фалсафа, филология хатто шериятда ҳам сезиларли из қолдирган. Тақдир тақозоси билан Беруний асарлари то XIX асргача Оврупалик олимлар диққатидан деярли четда қолиб кетган. Фақат 1876-1878 йилларда авериялик олим Эдуард Захау Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарини арабча матнини чоп эттирди. 1879 йили эса инглизча ағдарилгн матни алмаштирилди. Натижада Оврўпаликлар кечикиб бўлсада Беруний асарлари билан таниша бошладилар ва олим номи сафдошлари қаторидан арзигулик жой олди. Беруний даставвал яратган асарларининг энг йириги “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” бўлиб мавзу доираси, унда қамраб олинган материал шунчалик бой, кенгки бирон бир кокрет, илм соҳасига таллуқли эканлигини аниқлаб бўлмайди. Унда Марказий ва Яқин Осиё, Гретсия, рим халқлари тарихининг қиёсий хрологияси, этнографияси, маданияти, эътиқоди, турли анъаналаридан маълумотлар берилади. Бу асарда 7 Беруний дунёқараши ҳам ўз ифодасини топган. Олим шарқ фанининг Фаробий, ибн Синога ўхшаш илғор вакиллари каби Марказий Осиё халқларига хос бўлган илғор фалсафий қарашлар ва қадимги грек файласуфлари, айниқса, Аристотел атомчилар анъанасини давом эттириб, деизм нуқтаи назаридан фикр юритган. Яни Аллоҳ яратувчи ва бутун борлиқни ҳаракатга келтиради. Берний яратган асарлар ҳам ҳажми, ҳам аҳамияти жихатидан йириги “Ҳиндистон” эди. Хозирги хинд олимларининг фикрича Ҳиндистон хақида халигача ҳиндларнинг ўзлари шундай ажойиб асар яратмаганлар. Берунийгача эса умуман ҳеч нарса ёзилмаган. Шунинг учун ҳиндлар Берунийнинг номини чуқур хурмат билан тилга олишади. Ҳиндистон ҳақидаги асар ёзишга киришар экан, Беруний қадимий ҳинд тилини санскритни ўрганади, бу тилда ёзилган китоблар билан танишади, турли соҳа вакилларидан маълумотлар тўплайди. Ҳиндлар ҳаёти, урф-одати, айниқса, эътиқодига оид диний китоблар билан батафсил танишади. Беруни й фақат ҳинд китоблари билан қаноатланмай, қадимги грек, рим адиблари асарларидан ҳам фойдаланади. “Ҳиндистон”ни рус тилига таржимаси учун сўзбоши ёзган олимлар А.Б.Холидов ва В.Г.Эрманларнинг аниқлашича Беруний асарда Хомер, Плтон, Прокл, Аристотел, Иоан, Грамматик, афродизиялик Александр, тианлик Аполлоний, Порфирий, Аммоний, Арат, гален, Птоломей, Сохта Коллисфен кабилар асарларидан фойдаланган ва парчалар келтирган. Беруний яратган “Ҳиндистон”га ўхшаган асар умуман фан тарихида учрамайди. Унда ҳам мамлакат ҳам ярим орол халқлари хақида шунчалик бой маълумот бериладики, ақл бовар қилмайди: диний табақалар, эътиқодлар, ҳурофот, фалсафа, аниқ фанлар, қонун ва урф одатлар, диний-тарихий афсоналар, ёзув турлари, яриморол жуғрофияси, адабиёти ва ҳоказолар. Кейинги даврлар олимлари Беруний берган маълумотларни тўғрилигини текшириб олимга хос бўлган илмий ҳалолликни яна бир бор тан олганлар. “Ҳиндистон” асарида берилган маълумотлар шунчалик бой ва қимматлики, улар ҳалигача ўз моҳиятини йўқотмаган. Бу асарга тенг келадиган бирон асарни тилга олмаймиз, дейдилар. “Муқаддима” муаллифлари. Беруний “Ёдгорликлар”, “Минерология”, “Сайдана”, “Ал-қонун ал-Маъсудий”, “Геодезия”, “Астраномия” 8 каби буюк асарларнинг муаллифи, аммо у “Ҳиндистон”нинг муаллифи сифатида юксак баҳоланади. Китобнинг яна бир қимматли томони йўқолиб кетган ҳинд, қадимги Эрон, Монийлик китобларидан кўплаб парчалар келтирилганки, улар орқали Ҳиндистон ҳақида ва ўша йўқолиб кетган асарлар характеридан хабардор бўламиз. Беруний Ҳиндистон ҳақида бу асаридан ташқари кичик хажмдаги илмий рисолаларида ҳам маълумотлар беради. Берунийнинг оламшумул асарларидан бири “Қонун Маъсудий” рисоласидир. Олимнинг қз эътирофича бу асарни ёзишдан мақсад астраномия соҳасида ўзгача яратилган ишларга якун ясаш, йўл қўйилган хатоликларни бартараф этиш ва келажакда яратилажак ишлар йўналишини аниқлаб беришдир. “Қонун Маъсудий”ни ўрта аср астраномиясининг қомуси дейиш мумкин. Олим ўзгача яратилган ишларнинг ютуқлари ва камчиликларини йўқотиш билан кўп масалада янги фикрларни баён қилади, астраномия тарихида бой материал беради. Агар Муҳаммад Мусо Хоразмий математика илми асосичис, Фарғоний астраномия, Беруний-тарих, астраномия , фармакогназия, Ибн Сино-тиббиёт, фалсафа, хабат л-Хосиб математика, астраномия фанлари асосчиси бўлсалар, ибн Узлуғ ибн Тархон ал-Фаробий (873-950) фалсафий, ижтимоий-сиёсий фикрлар ривожини белгилаб берди. Форобий математика, логика (мантиқ), табиатшунослик, ҳуқуқшунослик, филология, мусиқа назарияси билан ҳам ижод қилган. Бу даврда яшаб ижод этган олимлар математика, астраномия, кимё, тиббиёт, техника фанлари билан бирга фалсафа, ахлоқ-одоб, Инсон тарбияси масаласига ҳам катта эътибор берганлар. Улар “гуманистик ғояларни, принципларни амалга оширишнинг асосий йўли” воситаси сифатида олим, етук ахлоқ, маърифатли ва адолатли жамият жамоа масаласини олдинган сурдилар. Ижтимоий фанлар тараққиётини белгилаб берган олимлардан бири Абу Наср Фаробий эди. Профессор Б.Д.Петровнинг ёзишича, “Оврупани Аристотел таълимоти билан таништириш хизмати Фаробийга тааллуқли... У модданинг абадийлиги ва борлиқ кимдир томонидан яратилмаганлиги ҳақида таъминотни ишлаб чиқди. Фаробий умуман қрта аср маданиятининг энг буюк фигураси бўлиши ибн Синонинг юзага келишига замин ҳозирлади. 9 Қадимги юнон файласуфларининг энг буюги бўлмиш Аристотел асарлари Жундишанурда ўрганилган исломдан аввал сурёний тилига ағдарилган, қадимий Римда эса III-IV асрларда неплатониклар томонидан бузиб қайта ишланган. V асрда файласуфнинг баъзи асарлари Исавия динига мослаштирилиб Боеций томонидан лотин тилига таржима этилган. VII асрдан бошлабоқ Аристотел асарлари аввал сурёний, кейинчалик юнон тилидан, араб тилиг таржима қилинади. IX асрга келиб файласуфнинг деярли ҳамма асарлари таржима этилади. Аристотел ислом шарқида ниҳоятда катта обрўга эга бўлиб, у ҳақиқатнинг ифодачиси ҳисобланар эди. Олим обруйини кўтаришда Фаробийнинг хизмати катта бўлган. Фаробий бой мерос қолдирган, ҳатто олим яратган асарлар сонини аниқлаш ҳа қийин. Бу асарлар хажм жиҳатидан ҳам турлича. Фаробий ўз давридаги турли соҳалардан етук мутахассис бўлиш билан бирга, қадимги юнон фани, айниқса Аристотел асарларини ўрганиш уларга шарҳлар ёзиш ва тарғиб этиш билан ҳам шуғулланган. Олим файласуфнинг мантиққа оид “Биринчи анаметика”, “Иккинчи анаметика”, “Талқин этиш”, “Топика”, “Софистика”, “Категориялар”, “Этика”, “Риторика”, “Поетика”, “Метафизика” ва бошқа асарлари, Типоломейнинг “Алмагест”, афродизиялик Александрнинг “Қалб хақида”, “Геометрия”сининг баъзи боблари, Порфирийнинг “Исагога” каби асарларига шарҳлар ёзган. Араб тилида асар яратган файласуфлар орасида “АЛ Фаробийнинг фалсафий системаси борлиқнинг ҳамма томонларини қамраб олган”. Ҳақиқатан ўз устози Аристотел изидан бориб олим табиат ва ижтимоий ҳаётнинг деярли ҳамма соҳалари билан шуғулланган. Шу жиҳатдан ҳам Фаробий “ал Муаллим ас-Соний” аталишига ҳақли эди. Фаробий асарларида фалсафа фанининг асосий принциплари, билим назарияси, психология, табиат ва инсоннинг ўзаро муносабатлари масалалари ўз ечимини топган. Ижтимоий масалалардан Абу Наср ўз даври учун илғор нуқтаи назардан туриб фикр юритган. Олимнинг ижтимоий қарашлари бир нечта кичик рисолалар ва йирик тадқиқот- “Рисола фи ари аҳл ал маданат ал-фадила” (“Фозил шаҳар аҳолиларининг фикрлари”)да ўз ифодасини топган. Рисола 942 йили Дамашқда тўпланган бўлиб, уни фалсафий қомус дейиш мумкин. 10 “Фозиллар шаҳри” рисоласи Аристотелнинг “Сиёсат”, Платоннинг “Давлат” рисолалари таъсри остида яратилган. “Ал муаллим ал-аввал” инсон бахтли ҳаётга фақат онгли равишда тузилган жамоада яшаш орқали эришуви мумкин деган ғояни олдинга сурган. “Ал муаллим ас-Соний” эса худди ана шу фикрни қувватлаб, қадиги грек қулдорлик жамиятидан ўзгача бўлган тарихий ва ижтимоий шароитда файласуфнинг фикри қандай амалга ошиши мумкинлигини кўрсатган. 11 Фойдаланилган адабиётлар : 1. Қурьони карим (арабча) Мадииа, 1406 йил ҳижрий. 2. Ал-Қуръон ал-Карим. Таржимоп ва тафсир қилувчи Сай-йвд Маҳмуд ибн Саййид Назир аг-Тарозии ал-Маланнй. Ўзбек араб ёзувидан нашрга тайёрловчи. еўзбошн ва изоҳдар муал-лифи Ҳожи Исматуллоҳ Абдуллоҳ. Ғ.Ғулом номидаги адаби-ет ва санъат шшриёти. 2000, 200Х 3. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий. Ҳадис (ал-Жомеъ ас- саҳиҳ). 1-жилд. Таржимон З.Исмоилов. Т., Қо-муслар бош таҳририятн, 1997. 4. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад и&н Исмоил ал-Бухорий. Ҳалис (ал-Жомеъ ас- саҳиҳ). 2-жилд. Таржимонлар: М.Набихоиов, Б. Набихонои. Т., Қомуслар бош таҳрирюгти, 1997. 5. Абу Абдумоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий. Ҳадис (ал-Жомеъ ас- саҳиҳ). 3-жилд. Таржимонлар: Р.Қосимов ва Б. Набихонов. Т., Қомуслар бош таҳририяти, 1997. 6. Абу Абдулюҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий. Ҳадис (&т-Жомсъ ас- саҳиҳ). 4-жилд. Таржимон Абдулғани Аблуллоҳ ўғли. Т., Қомуслар бош таҳририити. 1997. 7. И.Абдуллаев. Абу Маисур ас-Саолибнй. Т.,«Ўзбскистон* иашриёти. 1992. 8. И.Абдуллавв. Берунийта замондош шоирлар. Т., «Фан» нашриёти. 1975. 9. И.Абдуллаев. Бухоронинг арабттйнавис шоирлари. Т., «Фан» нашриёти. 1965. 10. ИАбдуллаев. Носир Бухорий. Ўз.КП Марказий комите-ти нашриёти, Т., 1969. 11. И.Абдуллаев. Ҳ. Ҳикматуллаев. Самарқандлик олимлар. Т., *Фан» нашриёти. 1969. 12. Абу Мансур ас-Саолибий. Ажойиб маълумотлар. Тадқиқ қилувчи, таржимон, изоҳ ва кўрсаткичларни тузувчи. И.Аб-дулласв. Т., Абдулла Қодирий номидаги хатқ мероси наш-риёти. 1995. 12