logo

Узбекистонда давлат мустакиллигининг кулга киритилиши. Хукукий демократик давлат ва фукаролик жамияти асосларининг барпо этилиши

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

90 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Узбекистоннинг давлат Мустакиллигини эълон килиниши ва унинг тарихий а ҳ амияти. 2. Мустакиллик шароитида Узбекистонда амалга оширилган сиёсий исло ҳ отлар. 3. Ма ҳ ал л ий ҳокимият органларининг ташкил этилиши. 4. Узбекистондаги сиёсий партиялар. www.arxiv.uz 1990 йилларга келиб СССР таркибидаги республикалар суверентетини ва инсон ҳукукларини поймол килган тоталитар буйрукбозлик бошкарувининг истикболсиз эканлигини ҳаётнинг узи курсата бошлади. Узбекистон раҳбарияти республика халк хужалигини бозор иктисодиётига утказишнинг узига хос мустакил тарзда узи белгилай бошлади. Унга бинон, СССР марказий идораларидан фаркли уларок, Узбекистон дадиллик билан иктисодий мустакиллик ва сиёсий северенитетни кулга киритиш учун амалий ҳаракат кила бошлади. 1989 йил 21 октябрда Республика Олий Кенгаши Узбекистоннинг давлат тили ҳакида конун кабул килди. Сиёсий, иктисодий ва маданий ҳаётнинг барча соҳаларида узбек тили тула амал килиши конунлаштирилди. Бу конуннинг кабул килиниши мамлакатимизнинг мустакиллик сари ташлаган биринчи кадами булди. И.А.Каримов КПСС Марказий Комитетининг 1989 йил 20 сентябрдаги Пленумида “Биз иттифок ва республикаларнинг вазифаларини, бурчларини ва узаро мажбуриятларини аник-равшан белгилаб куйиш, республикалар мустакиллигини ҳар жиҳатдан мустаҳкамлаш тарафдоримиз” деб таъкидлади. Республикада иктисодий ва сиёсий суверентет учун зарур чора- тадбирлар курилди. Масалан, Узбекистон ССР Олий Совети 1989 йил 25 ноябрда булган сессиясида “Узбекистон ССР ни иктисодий ва социал ривожлантиришнинг 1990 йилги Давлат плани туғрисида”ги масалани муҳокама килар экан, республиканинг иктисодий мустакиллигига оид муҳим тадбирларни белгилади. Узбекистон Олий Советининг иккинчи сессиясида “Мустакиллик Декларацияси” кабул килинди. Республика Олий Кенгаши 1991 йил 26 август куни Узбекистоннинг давлат мустакиллиги туғрисидаги конун лойиҳасини тайёрлаш ҳамда 31 августда Олий Кенгаш сессиясини чакиришга карор килди. УзКП МК 28.08.1991й. булган Пленуми Республика компартиясининг КПСС МК билан ҳар кандай алокасини тутатишга, КПСС нинг барча ташкилотларидан чикишга, унинг Марказий органларидаги уз www.arxiv.uz вакилларининг чакириб олишга карор килди. Ана шундай вазиятда Узбекистон Олий Кенгашининг ХII чакирик навбатдан ташкари олтинчи сессияси 1991 йил 31 августда уз ишини бошлади. Узбекистоннинг мустакил давлат деб эълон килинишида мазкур сессия катта тарихий аҳамият касб этди. Унда “Узбекистон Республикасининг Давлат мустакиллиги туғрисида” ҳамда “Узбекистон Республикасининг Давлат байроғи туғрисида”ги масалалар кун тартибига куйилиб, кизғин муҳокама килинди. Олий Кенгаш депутатлари муҳокамадан сунг Узбекистон Республикасининг Давлат мустакиллиги туғрисидаги конунни кабул килдилар. Узбекистон ССР нинг номи Узбекистон Республикаси деб узгартирилди. Сунгра «Узбекистон Республикасининг Давлат мустакиллиги туғрисида Олий Кенгаш Баёноти» кабул килинди. Олий Кенгаш мазкур баёнот оркали халкаро-ҳукукий хужжатларда кайд этилган уз такдирини узи белгилаш хукукига асосланиб, республика халкларининг такдири учун бутун маъсулиятни англаб Узбекистонинг давлат мустакиллигини ва озод суверен давлат–Узбекистон республикаси ташкил этилганлигини тантанали равишда эълон килди. Бу масалалар Узбекистонда мустакил равишда хал этилди. 1991 йил 31 августда “Узбекистон Республикасини давлат мустакиллиги асослари туғрисидаги конун”ни кабул килди ва ана шу конун доирасида Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бундан кейин Узбекистон ССРни Узбекистон Республикаси деб аташ, 1-сентябрни мустакиллик куни деб эълон килиш, Узбекистон Конституциясига узгаришлар ва кушимчалар киритиш, шунингдек, иттифокнинг ва унинг таркибига кирадиган барча мустакил давлатларнинг олий конун чикарувчи идораларига, барча хорижий давлатларга ва жаҳон ҳамжамиятига мурожаат килиб, уларни республиканинг давлат мустакиллиги эълон килинган ҳужжатини тан олишга даъват этиш туғрисида карор кабул килди. Бу бевосита Узбекистон мустакиллигининг дастлабки ҳукукий пойдевори эди. Узбекистон Республикасининг мустакил давлат деб эълон килиниши факат мамлакат халки эмас, балки жаҳон жамоатчилиги www.arxiv.uz томонидан ҳам коникиш билан кутиб олинди. Узбекистон Республикасининг мустакиллиги ҳакидаги бу ҳужжатлар узбек халкининг асрий орзуси руёбга чикканлигининг ҳукукий ифодаси булди. Мазкур конун асосида Узбекистоннинг ҳукукий холати тубдан узгарди. Уз моҳиятига кура бу ҳужжат республика учун вактинча конституция ролини уйнайдиган булди. Бундай конуннинг кабул килиниши Мустакиллик даврида кулга киритилгн ютукларнинг натижаси ҳисобланади. Бу эса ҳукукий, иктисодий хамда маънавий-аҳлокий муносабатлар натижаси сифатида муҳим аҳамиятга эга. Дунё харитасида яна битта мустакил давлат – Узбекистон Республикаси пайдо булди. Узбекистон тарихида янги давр – миллий истиклол даври бошланди. Узбекистон учун мустакил ички ва ташки сиёсат юритиш, халкимиз учун уз такдирини узи белгилаш, узлари учун муносиб турмуш яратиш имконияти вужудга келди. 1991 йил 31 август куни кабул килинган Узбекистон Республикасининг Давлат мустакиллиги туғрисидаги Баёнот Узбекистон хукуматининг сиёсий йулини тула конунлаштириб берди. Бу тарихий ҳужжатда куйидаги хулосалар илгари сурилган эди: “Утишдан сабок чикариб ва СССР сиёсий ҳамда ижтимоий ҳаётидаги узгаришларни эътиборга олиб, халкаро ҳукукий ҳужжатларда кайд этилган уз такдирини узи белгилаш ҳукукига асосланиб, Узбекистон халкларининг такдири учун бутун масъулиятни англаб, шахс ҳукук ва эркинликларининг, мустакил давлатлар уртасидаги чегараларнинг бузилмаслиги туғрисидаги Хельсинке шартномаларига катъий садокатини баён этиб, миллати, диний эътикоди ва ижтимоий мансублигидан катъий назар, республика худудида яшовчи хар бир кишининг муносиб ҳаёт кечиришини, шаъни ва кадр кимматини таъминлайдиган инсонпарвар демократик ҳукукий давлат барпо этишга интилиб, Мустакиллик Деклорациясини амалга ошириб бориб, Узбекистон Совет Социалистик Республикаси Олий Кенгаши Узбекистоннинг давлат мустакиллигини ва озод суверен давлат – Узбекистон Республикаси ташкил этилганлигини тантанали равишда эълон килади. www.arxiv.uz Узбекистон Республикасининг уз таркибидаги Коракалпоғистон Республикаси билан бирга ҳудуди булинмас ва дахлсиздир. Узбекистон Республикасининг бошка давлатларга даъволари булмай уз ҳудуди ва табиий бойликларига нисбатан олий ҳукукка эгадир”. Узбекистон парламентининг бу баёноти узининг конун кучи билангина эмас, сиёсий мантиғи, маънавий кудрати, халкаро ҳукук нормаларига мос келиши ва энг муҳими миллат такдирини хал этадиган тарихий кадрият эканлиги билан алоҳида ажралиб туради. Бу хужжат СССРнинг 73 йиллик хаёти накадар аянчли ва фожеали эканлигини курсатади. Бу даврда Узбекистондаги ижтимоий–сиёсий вазият - Уш, Фарғона, Кукон, Гулистон, Паркент ва Букада юз берган машъум вокеалар, миллатлараро низоларнинг пайдо булгани, халк ҳаётининг таҳликали тус олгани ортикча кутиб туришни такозо этмас эди. Жараёнларга уз вактида етарли баҳо бериб, зарур хулосага келиши керак эди. Шунинг учун ҳам Фарғона вокеалари бирмунча изга тушгач, мамлакат аҳолисининг ижтимоий-иктисодий аҳволини яхшилаш турмуш шароитини ва фаровонлигини ошириш борасида амалий чоралар курилди. Жумладан: - аҳолини кушимча томоркалар билан таъминлаш, якка тартибда уй-жой куришга кенг имкон бериш, шахсий ёрдамчи хужаликларни ривожлантириш, чорвачилик ва паррандачиликни тараккий топтириш; - пенсиялар, талабалар ва укитувчиларнинг маошларини ошириш, оғир ижтимоий аҳвол натижасида камконлик касалига учраган хомиладор аёлларга имтиёзли овкатланиш, бошланғич синф укувчиларига бепул озик овкат ажратиш ва шунга ухшаган бир катор ижтимоий – иктисодий муаммоларни ҳал этиш. - Узбекистоннинг ташки иктисодий алокаларини ривожлантириши катор хорижий мамлакатлар билан икки томонлама ҳамкорликни йулга куйиши у уз тараккиёт йулини танлаб олганлигини курсатади. Бу масалалар Узбекистонда мустакил равишда ҳал этилди. Узбекистон эришган истиклолни мустаҳкамлашда халк томонида унинг маъкулланиши ҳисобга олиб, мамлакатда референдум утказишга карор www.arxiv.uz килинди. 1991 йил 18 ноябрда Олий Кенгаш VIII сессияси Узбекистон Республикаси референдумини утказиш туғрисида карор кабул килди. Шунга мувофик 29-декабрда “Сиз Олий Кенгаш томонидан Узбекистон Республикаси мустакил давлат деб эълон килинишини маъкуллайсизми?” мавзуида референдум утказилди. Узбекистон Республикаси мустакил давлат деб эълон килинишини ёклаб, аҳолининг 98,2 % овоз берди. Референдум бутун республика ҳудудида конун асосида ташкилий жиҳатдан уюшкоклик, фукароларнинг юксак сиёсий активлиги билан утди. Бу референдумда АКШ, Туркия, Малайзия ва бошка мамлакатларнинг вакиллари ҳам бетараф кузатувчи сифатида буни тасдикладилар. 1990 йил 24 мартдаги Узбекистон ССР Олий Советининг сессиясида Узбекистон тарихида биринчи марта Президентлик лавозими таъсис этиш туғрисида карор кабул килинди. Сессияда якдиллик билан Ислом Абдуғаниевич Каримовни Узбекистон Совет Социалистик Республикасининг Президенти этиб сайлаш туғрисида карор кабул килди. Узбекистон Президенти лавозимининг таъсис этилиши мустакиллик учун курашдаги навбатдаги муҳим кадам булди. Узбекистон Мустакилликка эришгандан кейин давлат бошкарувининг янги, замонавий ва самарали тизими шакллана бошлади. Президентлик Республика бошкарув тизими узагини ташкил этди. 1991 йил охирида Узбекистон ҳаётида улкан тарихий вокеа содир булди. Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг VIII сессиясида “ Узбекистон Республикаси Президенти сайлови туғрисида ” конун кабул килинди. Конунда Узбекистон Республикаси Президенти килиб ёши 35 дан кам булмаган ва 65 дан ошмаган, сайланиш ҳ укукига эга булган Узбекистон фукароси сайланиши мумкин. Узбекистон Президенти 5 йил муддатга сайланади, бир фукаронинг узи-кетма-кет икки муддатдан ортик Узбекистон Президенти булиши мумкин эмас, деб белгилаб куйилган. 1991 йил 29 декабрда халкимиз узок йиллик мустамлакачиликдан сунг том маънодаги мустакиллик рамзи сифатида биринчи бор умумхалк х оҳиш-иродаси билан www.arxiv.uz мустакил Узбекистон Республикаси Президентини сайлади. Узбекистон Республикаси Президенти сайлови мукобиллик асосида утди. Узбекистон давлат мустакиллигига эришгач, узининг халкаро талаблар ва меъёрлар доирасида киёфасини курсатмоғи, бунинг учун эса узининг бутун имкониятларини, узига хос жиҳатларини ифодаловчи давлат рамзларига эга булмоғи лозим эди. Узбекистон мустакил давлат деб эълон килинган куннинг узидаёк мустакил давлат рамзларини жорий килиш юзасидан амалий чоралар курилди. Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрда булиб утган VIII- cессияси “Узбекистон Республикасининг давлат байроғи туғрисида” конун кабул килди. 1992 йил 2 июлда Узбекистон Республикасининг Олий Кенгашининг Х сессияси “Узбекистон Республикасининг Давлат герби туғрисида”ги конунни кабул килди. Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 10 декабрда булиб утган ХI сессиясида “Узбекистон Республикасининг Давлат мадхияси туғрисида”ги конун кабул килинди. Шоир Абдулла Орипов шеъри ва компазитор Муталл Бурхонов мусикаси асосида тайёрланган мадҳия варианти тасдикланди. Узбекистон Президентининг 1994 йил 16 июндаги фармонига мувофик 1994 йилнинг 1 июлидан бошлаб Узбекистон республикасининг миллий валютаси – сум муомалага киритилди. Мустакиллик туфайли Узбекистон халкаро микёсда узини танитиш, айни чокда халкаро ҳукук меъёрлари асосида жаҳондаги барча давлатлар билан ҳамкорлик килиш имкониятини кулга киритди. Жаҳон харитасида Узбекистон янги, ёш мустакил давлат сифатида уз урнига эга булди. Иктисодиётда туб узгаришлар килиш учун имконият яратилди, жаҳон амалиёти исботлаган бозор иктисодиётига утиш учун шароит барпо этилди. Истиклол йиллари янги мустакил Узбекистоннинг миллий давлатчилиги пойдеворини барпо этиш соҳасида жиддий иш олиб борилган давр булди. www.arxiv.uz Маълумки, Урта Осиё халклари узларининг минг йилликлар мобайнида баркамол давлатчилик анъаналари билан жаҳон давлатчилиги ва сиёсати тараккиётига катта таъсир курсатган. Президентимиз И.А.Каримов узининг “Тарихий хотирасиз келажак йук” китобида таъкидлаганидек: “Биз буюк давлат куришни уз олдимизга максад килиб куйган эканмиз, бунинг учун замонавий сиёсий, иктисодий, илмий-техникавий, маънавий имконларимиз билан бир каторда тарихий асосимиз ҳам бор. 2700 йиллик буюк давлатчилик утмишимиз бор”. Жаҳон давлатчилиги тарихи жамиятнинг бир жиҳатдан иккинчи холатга утиши каби инкилобий узгартиришлар жараёнини куп курган. Ана шундай мураккаб шароитда турли давлатлар турлича йул тутишган. Мустакилликка эришилгач, халкимиз олдида кескин муаммолар кундаланг булди. Уларни хал килмасдан туриб, демократик ва ҳокимиятни таксимлаш, демократик ҳукукий давлат ва фукаролар жамияти куриш мумкин эмас эди. Узбекистон демократик кадриятларни, шахснинг хукук ва эркинликларини таъминлашни узи учун энг устивор кадриятлар сифатида танлади. Бу максадларга аввалги, мафкуравий тоталитар тузумни тубдан бузиб ташламасдан, утмиш асосратларидан воз кечмасдан эришиб булмасди. Янги давлатчиликнинг карор топиш жараёни ҳам ташки, ҳам ички мураккаб шароитларда руй берди. Бундан ташкари, янги давлатчилигимизни ибтидосидан бошлашга туғри келди. Натижада миллий давлатчиликка пойдевор куйилди. Эски маъмурий-буйрукбозлик тизими ва унга мос булган ҳокимият ва бошкарув органлари барҳам топтирилди. Сиёсий ва иктисодий бошкариш ва тартибга солишнинг купгина тузилмалари ва органлари тугатилди. Улар маъмурий-буйрукбозлик тизимининг марказлаштирилган режалаш-таксимлаш иктисодиётининг устунлари эди. Мустакиллик туфайли Узбекистон эски жамиятдан, мустамлакачиликдан, тоталитар тузумдан озодлик, эркинлик ва хуррият карор топадиган янги демократик жамиятга ута бошлади. Демократик тартибот - бу сиёсий ҳокимиятни амалга оширишнинг www.arxiv.uz кенг таркалган шаклидир. Унда демократия институтлари, сиёсий эркинликлар булишига, меҳнаткашларнинг турли ташкилотлар атрофида бирлашишига имкон берилади. Унда барча фукароларнинг тенг ҳукуклилиги, жамият ва давлат бошкарувида конун устиворлиги, давлатнинг асосий органларининг сайланиши ва бошкалар бор. Ана шу тамойиллар мустакил Узбекистон Конституциясида уз ифодасини топган. 1992 йил 8-декабрда Олий Кенгашнинг 12-чакирик Х I -сессиясида Узбекистон Республикаси Конституциясининг кабул килиниши миллий давлат, дунёвий ижтимоий тузумнинг карор топишида, мустакилликни ҳукукий, сиёсий, маънавий жиҳатдан мустаҳкамлашда муҳим вокеа булди. Инсон ҳукуки Бутунжаҳон декларацияси, халкаро ҳукукнинг коидалари бу Конституция негизига асос килиб олинди. Европа, Америка, Осиёдаги ривожланган давлатларнинг конституцияга доир тажрибаларидан фойдаланилди. Янги конституция лойиҳасини икки ярим ой мобайнида умумҳалк томонидан муҳокама килиниши унинг мазмунини бойитиб, айрим моддаларини узбек халкининг тарихий тажрибаси, миллий кадриятлари ва анъаналарига мос равишда аниклаштириб берди. Конституция кириш кисми, 26 бобни бирлаштирган олти булим ва 128 моддани уз ичига олади. Конституциянинг энг асосий ғояси инсонни, унинг ҳаёти, эркинлиги, кадр-кимматини ҳаммадан юкори куядиган умуминсоний тамойилларга тарафдорликдир. Конституция халкни ҳокимиятнинг бирдан-бир манбаи деб эълон килди. Конституцияда инсон - фукаронинг ҳукуклари ва эркинликлари мустаҳкамланиб куйилган. Шу билан бирга ҳар бир фукаро жамият ва давлат олдида жавобгардир. Конституцияда виждон эркинлиги ва диний эътикодларнинг эътироф этилганлиги ҳар бир инсонга унинг уз эътикодига амал килиб бориш ва уз динига эркин эътикод килиш ҳукукини беради. Давлат ҳокимияти тузилишининг халкаро ҳамжамият томонидан ишлаб чикилган демократик шаклларига ва энг аввало, ҳокимиятларни - конун www.arxiv.uz чикарувчи, ижрочи ва суд ҳокимиятларини - ажратиб куйиш принципига асосланади. Президент И.Каримов узининг “Узбекистоннинг уз истиклол ва тараккиёт йули” китобида: “... Конун чикарувчи ижро этувчи ва суд ҳокимияти ваколатларини ажратиш асосида миллий давлатчиликни барпо этиш, жамиятнинг сиёсий тизимини, давлат идораларининг тузилишини тубдан яхшилаш, республика ҳокимияти ҳ амда ма ҳ аллий ҳокимиятнинг ваколатлари ва вазифаларини аник белгилаб куйиш, адолатли ва инсонпарвар конунчиликни вужудга келтириш мумкин”, - деб таъкидлайдилар. Узбекистон мустакилликни кулга киритиб, ҳукукий демократик давлатни куриш йулига киришар экан жамиятимизда юзага келган хурфикрлилик нишонаси булган ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар ва сиёсий партияларнинг ҳам узига яраша урни бор. Куппартиявийлик - бу ёки у мамлакатда амал килувчи ва давлат бошкарувида иштирок этиш максадида узаро ракобат килувчи икки ва ундан ортик партиялардир. Куппартиявийлик - узига хос тотув яшаш булиб, унда ҳар бир сиёсий партия маълум даражада умумий манфаатлардан келиб чикиб уз йулини утказиш демакдир. Мустакиллик йилларида мамлакатимизда сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари вужудга келиши ва фаолият юритиши учун ҳам хукукий асослар яратилди. Ҳ озир Узбекистонда 4 та сиёсий партия фаолият курсатмокда: 1. Узбекистон Халк Демократик партияси (ХДП) 1991 йил 1 ноябрда ташкил топган. ХДП уз дастурида мамлакатда адолатли жамият куриш, унинг сиёсий ва иктисодий мустакиллигини муста ҳ камлаш, Узбекистон халклари уртасида тинчлик, осойишталик, фукаролар тотувлигини таъминлаш, ҳар бир ме ҳ наткашнинг моддий ва маънавий турмушини яхшилаш, фукароларнинг конституциявий ҳ ак- ҳ укукларини химоя килиш максадини илгари суради. Узбекистон ХДП парламент партиясидир. Уз а ъ золаридан Олий Мажлис ва Маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар www.arxiv.uz пайтида номзодлар курсатиб давлат ҳокимияти органларининг барча буғинларида иштирок этади. 2. Узбекистон “Адолат” социал-демократик партияси (СДП) 1995 йил 18 февралда ташкил топган. Партиянинг асосий максади Узбекистон Республикасида барча миллат ва элатларнинг умумий манфаатига мос келадиган сиёсий, иктисодий ва ижтимоий жи ҳ атдан етук, демократия тамойилларига асосланган адолатли, фукаролик жамияти куришда фаол иштирок этишдан иборат. “Адолат” социал-демократик партияси Олий Мажлисда узининг фракциясига эга. 3. Узбекистон Милий тикланиш демократик партияси (МТДП) 1995 йил 3 июнда ташкил топган. Парт и янинг максади миллий манфаатларни, миллий якдилликни таъминлаш, хукукий давлатни барпо этиш ва Узбекистон ни жа ҳ оннинг етакчи давлатлари сафига олиб кириш учун халкни сафарбар килишдан иборат. МТДП миллатнинг уз-узини англаши, фукароларда Ватанга садокат ва му ҳ аббат туйғуларини тула шакллантириш, бозор муносабатларига асосланган янги жамият куриш, миллий тикланиш йулидан ривожланишга эришиш, миллий мерос ва анъаналарни руёбга чикариш, миллатнинг илмий, техникавий салоҳиятини юксалтириш ва демократик жамият куриш учун к урашади. 4 . Тадбиркорлар ва ишбилармонлар либерал демократик партияси (УзЛИДеП) . 2003 йил 15 ноябрда тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Узбекистон Либерал-демократик партиясининг Таъсис Курултойи булиб утди. 2003 йил 3 декабрда Узбекистон Республикаси Адлия вазирлигида руйҳатдан утган. Хулоса килиб айтадиган булсак, кулга киритилган мустакиллик узбек халки тарихида янги даврни бошлаб берди ва халкимизнинг миллий дунёкарашда янгича тафаккур шаклланишига асос яратди. www.arxiv.uz Фойдаланилган адабиётлар : 1. Каримов И.А. Узбекистоннинг уз истиклол ва тараккиёт йули. Тошкент. Узбекистон . 1992. 2. Каримов И.А. Узбекистон: миллий истиклол, иктисод, сиёсат, мафкура. Т.Узбекистон . 1993. 3. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йук. Т. Шарк. 1998. 4. Каримов И.А. Донишманд халкимизнинг мустаҳкам иродасига ишонаман. «Фидокор» газетаси. 2000 йил, 8 июн. 5. Жураев Н. Файзуллаев Т, Усмонов К. Узбекистон тарихи. Миллий истиклол даври. Тошкент. Шарк. 1998. 6. Усмонов К. Узбекистон: мустакиллик одимлари. Тошкент. Укитувчи. 1994. 7. Узбекистон Республикаси: Мустакил давлатнинг бунёд булиши. Тошкент. Узбекистон . 1992. 8. www.ziyonet.uz