logo

Ислом Каримовнинг миллий-маънавий тикланиш концепцияси ва унинг миллий мустақилликни мустаҳкамлашдаги аҳамияти

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

82.5 KB
www.arxiv.uz Режа : 1 . Ислом Каримов томонидан миллий – маънавий тикланиш концепциясининг ишлаб чи қил иши ва унинг моҳияти. 2. Муста қ иллик йилларида миллий маънавиятнинг тикланиши ва ривожланишида Ислом Каримовнинг хизматлари. 3. «Маънавият» тушунчасининг моҳияти. 4 . Маънавиятнинг асосий категориялари, унинг ривожланиш қонуниятлари. www.arxiv.uz Ислом Каримов томонидан миллий – маънавий тикланиш концепциясининг ишлаб чи қил иши ва унинг моҳияти. Ислом Каримов томонидан миллий – маънавий тикланиш концепциясининг ишлаб чи қ илиши ва унинг моҳияти. Маънавият жамият тараққиёти миллат камолоти ва шахс баркамоллигини белгилаб берувчи асосий мезонлардан бири ҳисобланади, чунки маънавият ривожлангандагина жамиятда иқтисодий ва ижтимоий- сиёсий барқарорлик вужудга келади ҳамда мамлакат ва миллат тараққий этади. Бу ўз навбатида шахснинг баркамол ривожланиши учун зарур бўлган замин бўлиб хизмат қилади.Буни чуқур ҳис қилган ва ўз қалбидан ўтқазган Президентимиз Ислом Каримов мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг она заминимизда Демократик жамият қуришнинг назарий концепциясини ишлаб чиқар экан, иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ҳаётни қайта қуришни миллий маънавий тикланиш билан уйғун ҳолатда бўлиши кераклигини илмий жихатдан асослаб берди. У ўзининг “Ўзбекистоннинг ўз истиқлоли ва тараққиёт йўли” номли асарида мустақилликдан кейин Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавият соҳасидаги стратегик вазифаларини ҳам белгилаб берди. Ислом Каримов ушбу асарида мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий- ахлоқий негизларини белгилаб берар экан, “Ўзбекистоннинг янгилаш ва ривожлантиришнинг ўз йўли тўртта асосий негизга асосланади”- деб кўрсатади ва қуйидагиларни белгилаб беради, умуминсоний қадриятларга содиқлик; халқимизнинг маънавий меъросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш; инсоннинг ўз имкониятини эркин намоён қилиши; ватанпарварлик. Ислом Каримов шундай ёзади: “Мустақил Ўзбекистоннинг куч қудрат манбаи-халқимизнинг умуминсоний қадриятларга содиқлигидир. Халқимиз адолат тинчлик аҳил қўшничилик ва инсонпарварликнинг нозик куртакларини асрлар оша авайлаб-асраб келмоқда. Ўзбекистонни янгилашнинг олий мақсади ана шу анъаналарни www.arxiv.uz қайта тиклаш, уларга янги мазмун бағишлаш заминимизда тинчлик ва Демократия, фаровонлик, виждон эркинлиги ва ҳар бир кишини камол топиши учун зарур шарт - шароитлар яратишдир.” 1 И. А. Каримов асарида мамлакатимизда миллий маънавиятни тиклаш ва ривожлантириш давлат сиёсатида устувор вазифа эканлигига эътибор қаратиб қуйидаги концептуал ғояни илгари суради.У шундай ёзади: “Олдин одамларга моддий бойлик бериш, сўнгра маънавият тўғрисида ўйлаш керак дейдиганлар ҳақ бўлмаса керак. маънавият- инсоннинг, халқнинг, жамият, давлатнинг куч қудратидир. У йўқ жойда ҳеч қачон бахт-саодат бўлмайди. Президентимиз томонидан илгари сурилган бу концептуал ғоянинг назарий ва амалий аҳамияти шундаки: биринчидан бу билан муаллиф собиқ шўролар даврида маънавиятни ривожлантиришга 3 -даражали омил сифатида қаралишининг ижтимоий –сиёсий; иқтисодий ва маънавий-маърифий инқирозининг ҳам сабабларини кўрсатиб беради. Иккинчидан маънавиятни ривожлантирмасдан, шахснинг маънавий -руҳиятини ўзгартирмасдан туриб жамиятда кўзланган мақсадни амалга ошириш мумкин эмаслигига эътиборини қаратган. Президентимизнинг яна бир муҳим концептуал ғояси маънавият шахснинг энг муҳим мезони ва шунинг билан бирга уни камолотга элтувчи, ўз-ўзини англатувчи ва имкониятларини юзага чиқарувчи улкан омил эканлигини илмий асосланганлигидир. И. А. Каримовнинг миллий- маънавий тикланишга бағишланган концепциясида ватанпарварликнинг шахс маънавиятининг ажралмас қисми эканлигини асослаб бериш алоҳида ўринни эгаллайди. Ҳақиқатдан ҳам ўз ватанини севмаган унинг ҳар бир қарич ери учун масъуллигини ҳис этмаган ҳар бир инсон маънавий жиҳатдан қашшоқ ҳисобланади. Президентимиз мазкур асарида миллий-маънавий тикланиш вазифасини амалга оширишга бағишланган концепцияларни ўзининг бошқа асарларида ижодий ривожлантирган, тараққиётимизнинг янги босқичида юзага келаётган 1 Каримов И. Ызбекистон М иллий ист и =лол , и=тисод,сиёсат ва мафкура. Тошкент . Ызбекистон 1993 й 74-бет www.arxiv.uz муаммоларни ҳал қилиш эҳтиёжларига мос равишда унинг янги йўналишларини белгилаб берган. Хусусан, улар “Ўзбекистон иқтисодий ислохатларни чуқурлаштириш йўлида”,”Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари”,”Амир Темур -фахримиз, ғуруримиз”,”Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори”,”Тарихий хотирасиз келажак йўқ“, “Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этсин”,”Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда”, каби асарларида ўз ифодасини топган. Президентимизнинг асарларида илгари сурилган концептуал ғояларни умумлаштирадиган бўлсак, улар қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади -маънавий меърос ва диний қадриятларни чуқур ўзлаштириш, миллатимизни ўз-ўзини англашига эришиш,миллий ғурур ва ифтиҳор туйғуларини изчиллик билан мустаҳкамлаш; -мустақиллик шароитида миллий ғоя ва миллий мафкурани шакллантириш ҳамда уни халқимиз дунёқарашига айланишига эришиш; -таълим тизимини ислох қилиш, кадрлар тайёрлашнинг миллий дастурини амалга ошириш асосида баркамол авлодни шакллантириш, соғлом авлод дастурини амалга ошириш асосида жисмоний бақувват, руҳи, фикри соғлом, иймон-эътиқоди бутун,билимли, маънавияти юксак, мард ва жасур ватанпарвар авлодимизни шакллантириш; -миллий-маънавий салоҳиятимизни жахон цивилизациясидаги ўрнини тиклаш ва бугунги кунда маънавият, маърифат, фан, техника, технология ютуқларини чуқур ўзлаштириш асосида ҳозирги замон умумжахон маънавияти тизими ривожланишига ҳисса қўшиш; ёшлар маънавиятининг миллий истиқлол ғоялари билан бойитиб бориш, улар онгида мафкуравий иммунитетни кучайтириш-инсониятни асрлар давомида яратган ва умумжахон мулкига айланган барча бойликларини миллий-маънавий салоҳиятимизнинг ажралмас қисмига айлантириш кабилардир. Ислом Каримов миллий мафкуранинг миллий маънавий тикланиш ва www.arxiv.uz мамлакатимизда Демократик жамият қуришдаги аҳамияти ва ролини илмий асослашга катта эътибор қаратади. Миллий-мафкура миллатни бирлаштиради, мафкурасиз одам жамият давлат ўз йўлини йўқотади. Президентимизнинг миллий маънавий амалга оширишга хизмат қилувчи яна бир концептуал ғояси соғлом авлодни тарбиялаш вояга етказиш заруриятини илмий асосланганлигидир.Унинг соғлом авлод концепциясида шахснинг жисмонан, руҳан бақувват бўлиши юксак билим, маънавият, тафаккур ва фидоий ватанпарвар бўлиши каби талабларга жавоб берадиган авлодни назарда тутади. Шунинг учун ҳам у “...фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлади, қудратли юртнинг фарзандлари соғлом бўлади”- деган ғояни илгари суради. Миллий-маънавий тикланишимизда ёшларимиз маънавиятини юксак даражада кўтариш, уларнинг ҳозирги замон фан, техника ва технология ютуқларини чуқур ўзлаштиришлари катта омил эканлиги президентимиз томонидан илмий асосланган. Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган миллий-маънавий тикланиш ва янгиланиш концепцияси жуда катта назарий ва методалогик аҳамиятга эга; улар қуйидагилардан иборат: Биринчидан , бу концепция собиқ Шўроларнинг тоталитар тузуми шароитида бой миллий маънавий маданиятимизнинг инқирозга юз тутганлиги ва унинг сабабларини тушунишга; и ккинчидан, собиқ Шўроларнинг ўтказган зўравонлиги, зулми ва жинояткорона хатти - ҳаракатларига қарамасдан, миллий - маънавий меъросимизнинг илдизлари мустаҳкам бўлганлиги учун бу зўровонликларга бардош бериб, ўз салоҳият ва хусусиятларини сақлаб қололганлигини тушуниб етишга худди шунингдек, ана шу омил мустақиллигимиз шароитида куч, қудрат, миллий ғурур ва ифтиҳор туйғуларимиз учун манба бўлаётганлигини тушуниб етишга; учунчидан , ҳар бир миллат, у сон жихатдан кичикми ёки каттами ундан қатьий назар мустақиллик уларнинг ҳар бири учун ҳаво ва сувдек зарур эканлигини, фақат мустақиллик миллатни миллий - маънавиятини сақлаб www.arxiv.uz қолишга, уни ривожлантириш ва кейинги авлодга етказиш бахтига муяссар этадиган асосий омил эканлигини тушунишга, бу эса ҳар бир миллатдошимиз ва ватандошимизни мустақилликдек улуғ неъматни сақлаб колиши учун фадоийлик кўрсатиши маънавиятнинг юксак белгиси эканлигини қалбан ҳис қилишга имкон беради; тўртинчидан , миллий-маънавий тикланишнинг моҳияти, ”маънавият” тушунчаси, унинг шахс, миллат камолоти, давлат ва жамият тараққиётидаги ўрнини билиб олишга, уни ривожлантириш учун меъросимизни чуқур ўзлаштириш тинмай изланиш, маърифат, фан, техника ва технология ютуқларини сабот билан ўзлаштириш ҳамда Президентимизнинг бугунги тараққиётимизни таъминлайдиган “куч-билим ва тафаккурда”-деган илмий ва амалий аҳамиятга эга бўлган концептуал ғоясига изчиллик билан амал қилишимиз; бешинчидан , миллий мустақиллигимизни мустаҳкамлаш ва ислохатларни амалга ошириш жараёнида миллий-маънавий тикланишимиз олдида турган вазифалар кўламини билиб олишга ва уни амалга оширишда умуммиллий сафарбарлик ҳаракатини авж олдиришда фидоийлик кўрсатиш зарурлиги; олтинчидан , талаба ёшларнинг миллий-маънавий тикланиш борасида улар олдида турган вазифаларни билиб олишга, миллий ғурур, ифтиҳор, фадоийлик, ватанпарварликни шакллантириш-мастақилликни мустаҳкамлаш ва тараққиётимизнинг асосий шарти эканлигини тушуниб етиш; еттинчидан, миллий истиқлол ғоясининг маъно ва мазмунини чуқур англашимиз, мутақилликни мустаҳкамлаш жараёнида маънавий янгиланишимиз борасида стратегик вазифаларимизни асосий йўналишлари ва кўламини чуқур билиб олишимиз ҳамда уларни амалга оширишда фидоийлик кўрсатишимизнинг аҳамиятии тушуниб етишимиз зарурлиги кабилардир. Президентимиз ишлаб чиққан миллий-маънавий тикланиш концепциясида инсониятнинг асрлар давомида яратган ва умумжахон www.arxiv.uz мулкига айланган барча бойликларини миллий маънавиятимизнинг ажралмас қисмига айлантириш ҳам асосий ўринни эгаллайди. Мустақиллик йилларида миллий - маънавиятнинг тикланиши ва ривожланишида Ислом Каримовнинг хизматлари. Президентимизнинг миллий - маънавий тикланишимиз борасидаги қилган хизматлари хақида фикр юритганда, уларнинг концептуал ғояларини ишлаб чиқиш билан бир қаторда ана шуларни амалга ошириш борасида қилаётган катта хизматлари ҳақида алоҳида таъкидлаш лозим бўлади. Жумладан, 1994 йилдаёқ республикамизда “Маънавият ва маърифат” жамоатчилик марказини тузиш тўғрисида фармон чиқарганлари, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш ҳақида ғамхўрлик кўрсатаётганликларини айтиш жоиз. Мустақиллик йиллирида маънавий меъросимиз раҳнамолари номлари тикланди, улар таваллуд топган кунлар нишонланмоқда, асарлари чоп этилди ва этилмоқда. Чунончи, Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 675 йиллиги; Нажмиддин Кубро таваллудининг 850 йиллиги кенг нишонланди. 1998 йилда Имом ал-Бухорий ҳазратларининг 1225 йилликлари, Аҳмад ал- Фарғонийнинг 1200 йиллиги нишонланишида бош - қош бўлганликларини таъкидлаш лозим. Мустақиллик йиллари Қуръони Карим ўзбек тилига таржима қилиниб кўп нусхада чоп этилди. Имом ал-Бухорийнинг тўрт жилдлик ҳадислари чоп этиш тугалланди. Хожа Аҳмад Яссавийнинг “Хикматлар” тўплами чоп этилди. Кўплаб Қуръони Карим шарҳлариги оид китоблар ҳам чоп этилганлигини ва улардан халқимиз баҳраманд бўлаётганлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Мустақиллик йиллари Ийди Рамазон ва Қурбон Ҳайит кунлари диний қадриятларимизнинг байрами сифатида нишонланмоқда. Наврўз умумхалқ байрами сифатида халқимиз ҳаётидан мустаҳкам ўрин олди. Ҳар йили 3000 дан ортиқ ватандошларимиз муборак ҳаж сафарларини адо этмоқдалар. Мустақиллик йиллари масжид ва мадрасалар таъмирланди. www.arxiv.uz Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Бобур Мирзоларнинг номи қайта тикланди. Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги кенг нишонланди, Мирзо Улуғбекнинг эса 600 йиллиги кенг нишонланди ва шу муносабат билан юртимизда беқиёс маънавий - маърифий ишлар амалга оширилди. Миллий – маънавий тикланишимиз борасида Президентимиз томонидан амалга оширилган миҳим назарий ва амалий аҳамиятги эга бўлган ишлар қаторига яна қуйидагиларни қўшиш лозим бўлади: а) миллий – маънавий тикланишимизнинг илмий назарий концепциясини ишлаб чиқилганлиги ва истиқболда маънавий тараққиётимизнинг ХХI асрдаги вазифаларини белгилаб берганлиги; б) миллий – маънавий тикланишнинг мамлакатимизнинг тоталитаризмдан Демократик жамиятга ўтиш шароитидаги ўзиги хос хусусиятларини илмий асослаб берганлиги ва унинг фақат миллий, ижтимоий – маънавий тафаккуримизда эмас, шунинг билан бирга умумижтимоий – фалсафий тафаккур тараққиётида янги йўналиш бошлаб берганлигини ҳам таъкидлаш лозим бўлади . «Маънавият» тушунчасининг моҳияти. Моддий нарсалар одамга жисмоний озиқ ва қувват берса, маънавият унга руҳий озиқ ва қудрат бағишлайди. Фақат моддий жиҳатдан таъминланиш билан кифояланиш – онгсиз ва руҳсиз маҳлуқотга хос маънавиятга интилиш эса руҳ ва онг эгаси бўлмиш одамзотгагина хос фазилатдир. Маънавият одамнинг руҳий ва ақлий олами мажмуи каби мураккаб ижтимоий ҳодисадир. Юқорида айтганимиздек, маънавият жуда кенг қамровли тушунча бўлиб, уни бир жумлада ифодалаш ниҳоятда мушкул. Маънавият кўпроқ инсон қалбига, ботиний томонига қаратилганлиги билан ажралиб туради. Шу маънода маънавият инсон қалбидаги илоҳий бир нур саналадики, бу илоҳий нур ҳеч бир жонзотда йўқ. Президентимиз Ислом Каримовнинг назарий қарашларига, миллий қадриятларимизни, тарихий ва маданий меъросимизни тиклаш борасидаги www.arxiv.uz амалий фаолиятларига таянишимиз, уни ўзимиз учун дастуруламал қилиб олишимиз мақсадга мувофиқ. Юртбошимиз “Туркистон” газетаси мухбирининг саволарига жавобларида, маънавият ҳам борлиқ, табиат, жамият каби узлуксиз ҳаракатдаги жараён эканлиги, инсон фикри,тафаккури, ҳис – туйғуси тиним билмаганидек, уларнинг маҳсули бўлмиш маънавият ҳам доимо ўзгариш ва янгиланишда бўлишини уқтириб: “ Маънавият авваламбор одамни руҳан покланишга, қалбан улғайишга чорлайдиган , инсон ички дунёсини, иродасини бақувват , иймон – эътиқодини бутун қиладиган виждонини уйғотадиган куч... ” деб таърифлаган эдилар. Бу таърифда инсон фаолиятининг барча маънавий қирралари қамраб олинган бўлиб, биз бундан буён маънавият хақида сўз юритганимизда унга методологик асос сифатида таянамиз . Кейинги пайтларда маънавиятга оид эълон қилинаётган мақолаларда, ўтказилаётган анжуманларда “Маънавият” тушунчасига таъриф бериш , унинг жамият, инсон ва миллат тараққиётидаги ўрнига катта эътибор қаратилмоқда . Хусусан, таниқли файласуф А. Жалолов “Мустақиллик масъулияти” асарида “ Маънавият – инсоннинг зот белгиси, унинг фаолиятининг ажралмас таркибий қисми, онги, ақл – заковатининг маҳсули ”,- деб таърифлаган. “Ҳаёт фалсафаси ва фалсафа ҳаёти” мақоласида бу таърифни янада кенгайтириб, мукаммалроқ тарзда қуйидагича таърифлайди: “ Маънавият - инсон фаолиятининг руҳий мазмуни бўлиб, кишилар унинг воситасида ўзларини англайдилар, жамиятни, табиатни, уларнинг мавжудлиги ҳамда тараққиёти хусусиятларини ўрганадилар, қонунларини кашф этадилар ва уларга таяниб, ўз турмуш шароитлари, амалий фаолиятлари муаммоларини ҳал этадилар ”. “Ватан туйғуси” китобининг муаллифлари “ Маънавият – жамиятнинг, миллатнинг ва ёки айрим бир кишининг ички ҳаёти, руҳий кечинмалари, ақлий қобилияти, идрокини мужассамлаштирувчи тушунча ”, - деб таърифлаганлар. www.arxiv.uz А. Эркаевнинг фикрича, “ Маънавият – инсоннинг ижтимоий - маданий мавжудот сифатидаги моҳиятидир, яъни инсоннинг меҳр – мурувват, адолат, тўғрилик, софдиллик, виждон, ор – номус, ватанпарварлик, гўзалликни севиш, завқланиш, ёвузликка нафрат, ирода, матонат ва шу каби кўплаб асл инсоний ҳислатлари ва фазилатларининг узвий бирлик, муштараклик касб этган мажмуидир ”. Маънавият муаммоси билан анчадан буён шуғулланиб келаётган олимларимиздан бири М. Имомназаров мазкур масалага бағишлаб иккита китоб чиқарди. Муаллиф биринчи китобида “ Маънавият инсон қалбидаги илоҳий нур ...”, - деб ёзган бўлса, иккинчи китобида “Маънавият – инсон қалбида, кўнгил кўзгусида акс этган ҳақиқиат нуридир , дейилган таъриф дарҳақиқат, сўфиёна рамзий таърифдир, зотан бошқача таъриф бу чексиз моҳиятни чеклаб қўяди”, - деб ёзади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, маънавият – инсоннинг руҳиятини, унинг ўз – ўзини англаши диди, фаросати, адолат билан разилликни, яхшилик билан ёмонликни, гўзаллик билан хунукликни, вазминлик билан жоҳилликни ажрата билиш қобилиятини, ақл – заковатини, юксак мақсад ва ғояларни қўя билиш, уларни амалга ошириш учун ҳаракат қилиш ва интилиш салоҳиятидир , - деб таъриф бериш ўринли деб ҳисоблаймиз. Маънавият ҳар доим маърифат билан уйғун ҳолатда ривожланиб боради. Маърифат - билиш, билим, маълумот деган маънони англатади. Маънавиятнинг асосий категориялари, унинг ривожланиш қонуниятлари Маънавият ҳам ўзининг бир қатор категорияларига – тушунчаларига ва ривожланиш қонуниятларига эгадир. Унинг тушунчаларига шахснинг ўз – ўзини англаши, билимдонлик, қалби тозалик, сахийлик, самимийлик, ҳайриҳоҳлик, иймонлилик, ҳалоллик, эътиқодлилик, диёнатлилик, поклик, меҳр – шафқатлик , виждонлилик, ростгўйлилик, адолатпарварлик, ота – онага ҳурмат, оилага садоқат, вафодорлик, тўғрилик ва бошқалар; www.arxiv.uz миллатнинг вакили сифатида: миллий ўз – ўзини англаш, миллатпарварлик, ватанпарварлик, миллат тақдирига нисбатан масълиятни, миллий манфаат устуворлигини ҳис этиш, миллий тил, миллий тарих, адабиёт, санъат, урф – одатлар, анъаналар, қадриятлар, давлат тизимига ҳурмат, қонунларга ҳурмат ва итоаткорлик, вазминлик, ўз касбининг моҳир устаси бўлиш, мамлакат ички ва ташқи фаолиятидан ҳабардор бўлиш ва уни қўллаб – қувватлаш, мамлакат ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий ҳаётида фаоллик ва бошқалар киради. Маънавият ривожланиши ҳам маълум қонуниятларга таянади. Гарчанд бундай қонуниятлар бир неча йўналиш ва жараёнларни ўз ичига олса ҳам, уларни йирик гуруҳларга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳга шахс, миллат ёки жамиятнинг ички салоҳияти билан боғлиқ бўлган қонуниятлар киради. Иккинчи гуруҳга қонуниятларига шахслар ва миллатларнинг ўзаро муносабатлари жараёнида содир бўладиган “ўзаро таъсир” ва “ўзаро бойитиш” орқали намоён бўладиган жараёнлар киради. Маънавият ана шу ўзаро муносабатлар ва “таъсирлар” асосида ривожланиб боради. Бу жараёнда бир томон иккинчисига ниманидир “беради” ва ниманидир “қабўл” қилади. Шундай қилиб, маънавият ривожланишидаги “таъсир” ва “акс таъсир” қонунияти мавжуд бўлиб, у маънавиятнинг ривожланиб боришини таъминлашга хизмат қилади . www.arxiv.uz Адабиётлар: 1. Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари. Т .: Ўзбекистон , 1995. 2. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т.: Шарқ, 1998. 3. Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт-пировард мақсадимиз Т.: Ўзбекистон, 2000. 4. Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси-халқ эътиқоди ва буюк кежакка ишончдир. Т.: Ўзбекистон, 2000. 5. Каримов И . А. Юксак маънавият енгилмас куч .Т.: “Маънавият” 2009. 6. Каримов И. А. Жахон молиявий – иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этиш йўллари ва чоралари” T., 2009. 7. Каримов И. А. Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор. T., Ўзбекистон, 2009. 8. Жалолов А. Мустақиллик маъсулияти Т.: Ўзбекистон , 1996. 9. Имомназаров М. Миллий маънавиятимиз назариясига чизгилар Т.: Шарқ , 1998. 10. Мустақиллик: изоҳлик илмий - оммабоб луғат Т.: Шар қ, 1998. 11. Маънавият асослари. Маърузалар матни. Т. 2000. 12. Умаров Э. Маънавият асослари. T.: Маънавият , 2008. 13. www.ziyonet.uz 14. www.pedagog.uz