logo

Тарихий жараёнда давлатнинг ўрни ва роли

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

362.5 KB
Тарихий жараёнда давлатнинг ўрни ва роли Режа: 1. Узбекистан — умумсайёравий тарихий жараённинг фаол субъекти 2. Ижтимонй-нқтисодий хаотик ҳолатларни тартибга солиш жараёнлари 3. Янги давлатчнлнк тизиминн вужудга келтириш — муҳим тарнхий- снёснй воқелик 4. Иқтисодий соҳада таркибий ўзгаришлар 5. Давлатнинг ижтимоий ҳимоя сиёсати 6. Миллий хавфеизлик концепцияси 7. Мудофаа ва барқарорлик: тинчлик маданияти сари йўл 8. Жамиятни эркинлаштириш ва модернизациялаш 9. Маънавият - ижтимоий тараққиётни харакатлантирувчи куч 10. Тарихий хотирани тиклаш ва янги тарихни яратиш 11. Англаш жараёни — тарихи ҳодиса сифатида Узбекистан — умумсайёравий тарихий жараённинг фаол субъекти XX аернинг сўнгги ўн йиллиги инсоният тарихида янги даврни бошлаб берди. Тоталитаризм, маъмурий-буйруқбоз- лик ва зўравонлик ғояларига таянган социализм барбод бўдди. Ғайриинсоний ғоялар ташвиқотчиси бўлган комму низм мафкураси инқирозга учраб, мустамлакачиликнинг сўнгги қўрғонлари қулади. Башарият тақдирида инсон ва жамиятни озод этишнинг янги босқичи, ялпи янгиланиш-лар жараёни бошланди. Бундай тарихий ўзгаришлар дунё иқтисодий, маънавий ҳамда ижтимоий-сиёсий жараёнла- рининг илгари мисли кўрилмаган кенг миқёсли янгила-нишлар палласига кирганлигининг равшан ифодасидир. Умумжаҳоний янгиланишлар жараёни аввал муайян мамлакат, кейин бир гуруҳдавлатлар, охир-оқибатда барча мамлакатлар такдирига, жамиятлар ва жамоалар, алоҳида инсонлар ҳаётига бевосита ва билвосита таъсир кўрсата бошлади. Дунё янгиланишлари жараёнига ҳар бир давлат ўз тараққиёт кўлами, илмий-маърифий ва маънавий са-вияси, камолоти даражасидан келиб чиққан ҳолда қўшила бошлади. Ўзбекистон умумпланетар ўзгаришлар жараёнлари оқимида ўзининг бетакрор ижтимоий-сиёсий, маънавий янгиланишлари дастурига эга бўлган мамлакат сифатида ўзига хос ва ўзига мое мавқе эгаллади. Янги цивилизация ва инсоният тараққиётига кучли таъсир ўтказишга қодир бўлган давлат сифатида ўзининг кенг имкониятларини намоён эта бошлади. Ўзбекистонда амалга оширилган фавқулодда кенг кўламдаги ишлар ҳозирги замон жаҳон цивилизацияси билан муштарак эканлиги алоҳида қайд этилиши лозим. Ўзбекистонда миллий, регионал ва умумпланетар мўлжал- лар доирасида изчил ва тадрижий кечаётган ялпи ўзга-ришларни ўз вақгида ўрганиш, амалга оширилаётган иж тимоий-сиёсий жараёнларни тахлил этиш, баҳрлаш ҳамда илмий-назарий умумлашмалар қилиш асносида бу жара ёнларни мақсадли бошқариш Ўзбекистондаги янгиланиш лар ривожи ўзига хос кечаётганлигини ифода этади. Иж-тимоий-иқтисодий, маънавий ҳаётни мақсадли такомил- лаштириш, бу муҳитни умуминсоний ва миллий тамо-йиллар уйғунлиги руҳида ривожлантириш, сиёсий плю-рализмга шарт-шароитлар яратиш, либерализм муҳитини ҳар томонлама кенгайтиришга даъват этиш орқали мам-лакатимизда ялпи янгиланишлар жараёни бошланишига назарий пойдевор қўйилди. Давлат тузуми, жамият қури-лиши ва шахе маънавий дунёсини тубдан ислоҳ қилиш янгиланган давлат, ўзгарган жамият ва комил шахсни яра тиш имконини берди. Давлат, жамият ва шахсни янгилаш жараёнлари, бу жараёнларни мақсадли бошқариш нечоғ-ли ақлий шижоат, доно сиёсат ҳамда матонатни талаб этганлигига бугунги кунда амин бўлиб турибмиз. Зеро, бу бошқарув сермашаққат ва мураккаб кечувчи ижтимоий- сиёсий воқеалар, мафкуравий таъсир ва тазйиқлар, мах- сус юзага келтирилган моддий-молиявий тантликлар ҳолат- лари шароитида амалга оширилди. Ўзбекистон ялпи янгиланишлар жараёнини икки ўзаро узвий боғланган йўналишларда амалга оширишга киришди. Биривчиси, мамлакатнинг ички дунёсида, яъни иқтисодиёт, маънавият, сиёсат, турмуш тарзида, халқ характери ва менталитетида режавий асосларда амалга оширилаётган янгиланишлар мажмуидан иборат бўлса, иккинчи йўналиш — халқаро ижтимоий муҳит манзараси- ни такомиллаштириш, яъни қарама-қарши кучлар ўрта-сидаги зиддиятларни барқарорлаштириш, коллизия муҳи-тидан муроса, ҳамкорлик муносабатлари, тинчлик мада-ниятига ўтиш, миллатлараро, давлатлараро, конфессия-лараро толерантлик муносабатларини чуқурлаштириш, инсониятга умумий хавф туғдирувчи терроризм, нарко - бизнес, экстремизмга қарши халқаро ташкилот тузил-маларига асос солиш ва бошқа фаолиятлар мажмуидан ташкил топади. Ўзбекистонда ялпи янгиланишлар жараёни мамлака- тимиз Президента Ислом Каримовнинг қонунлар ўзгарнш- лар жараёнларидан аввал юрнши керак, деган методоло ги к кўрсатмаси асосида амалга оширила бошлади. Даставвал, Ўзбекистон мустақиллигининг ҳуқуқий- меъёрий асослари яратилди. Мамлакатнинг истиқлол Конс- титуцияси қабул қилинди. Миллий давлат тизими анъана-вий давлатчилик. ғоялари ва жаҳон давлатчилиги илғор тажрибаларининг синтези шаклида барпо этилди. Бошқа-рувда янги усуллар қарор топди. Маҳаллий давлат ҳоки-мияти тизимида туб ўзгаришлар ясалди. Нодавлат тузил- малар, жамоат ташкилотлари ва ўз-ўзини бошқариш орган- ларининг ваколатлари кенгайтиридди. Кўп партиявийлик тизими таркиб топишига кенг ша-роит яратилди. Жамият ҳаётида соғлом демократик жара-ёнлар муҳити вужудга келди ва чуқурлашди. Инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари вужудга келмоқца. Суд ҳокимияти мустақиллик моҳияти ва ҳозирги замон халқаро ҳуқуқ тамойиллари негизида тубдан ислоҳ қилинди. Миллатлараро тотувликни таъминлаш чоралари кўрил- ди. Миллий хавфсизлик концепцияси ишлаб чиқилди. Мамлакат ҳудудий яхлитлигини ва тинчлигини таьмин-лашга қодир бўлган замонавий қуролли кучлар тизими яратилди. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг асосий тамойиллари доирасида аҳолини кучли ижтимоий ҳимоялаш давлат сиё-сатининг устувор йўналиши қилиб белгиланди. Иктисодий ислоҳотларнинг «узбек модели» вужудга келди. Макроиқтисодиётни барқарорлаштириш, пул-кре дит сиёсати тамойиллари ишлаб чиқилди. Мулкчилик, мулкка эгалик тушунчалари шаклланди. Мулкдорлар та-бақаси вужудга келди. Хусусий мулкка эгаликнинг янги тизими барпо этилди. Ўзбекистонда маънавий-руҳий покланиш, миллий қад-риятларни тиклаш, ворислик анъаналарига садоқатли ав-лодни тарбиялаш ва амалиётга жорий этиш концепцияси ишлаб чиқилди. Мамлакатимизни озод ва обод жамиятга айлантирувчи, ватан равнақини маънавий таъминлаб бе-рувчи миллий истиқлол гояси шаклланди. Миллий истиқлол моҳияти ва мустақиллик ғояларини англащда тарихий шахслар, буюк алломалар ва саркарда-лар, хусусан, Аҳмад Фарғоний, Бурҳониддин Марғино-ний, Ат-Термизий, Имом Бухорий, Ал-МотуридиЙ, Жа-лолиддин Мангуберди, Амир Темур, Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур ва бошқа улуғ аждодларимиз хақидаги та рихий ҳақиқатнинг рўёбга чиқиши катта аҳамиятга эга бўлди. Миллий урф-одатлар, қадриятлар ва анъаналарнинг тикланиши, янги жамият қуришда маънавий-маърифий тарғибот ва таълим-тарбиянинг роли оширилди. Бу соҳа-ни тубдан ислоҳ қилиш ва янгилаш жараёнлари изчил амалга оширилмоқца. Мустақил Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли ва фаол субъектига айланди. У Мустақил Давлат- лар Ҳамдўстлигида ўзига хос ва ўзига мое ўринга эга бўлиб, минтақа тараққиётида муҳим роль ўйнай бошлади. Мар-казий Осиё давлатлари билан ўзаро ҳамкорлик ва қар- дошлик муносабатларини янада ривожлантиришнинг стра- тегик йўналишлари ишлаб чиқилди. Бундай кенг кўламдаги ўзгаришлар ва янгиланишлар жараёни чуқур асосланган илмий-назарий таҳлилни, на-зарий умумлашмалар, хулосалар чиқаришни, амалий тав-сиялар ишлаб чиқишни ижтимоий-гуманитар фанлар ол-дига долзарб муаммо сифатида қўймоқца. Дарҳақиқат, ялпи ўзгаришлар жараёнларининг пиро-вард натижасида ижтимоий онг мазмунида ўзгаришлар юз бера бошлади. Одамлар тафаккурида, феъл-атворида, саъй- ҳаракатларида янги қадриятлар қарор топди. Ҳаётга муно-сабатлар тизими ўзгарди. Узбек менталитета, миллий ха - рактер мазмунида янги.жиҳатлар таркиб топа бошлади. Бу бевосита сиёсий, иктисодий, ҳуқуқий ва маънавий соҳа- да туб янгиланишларга, ўзгаришларга маънавий асос бўлиб хизмат қилди. Мамлакатда ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва фу-қаролик жамиятини шакллантиришнинг ўзбекона тамо йиллари вужудга келди. Сиёсий, иктисодий, ижтимоий барқарорликка эришилди. Маънавий-руҳий покланиш, миллий қадриятларнинг тикланиши орқали истиқлол даври фуқароси вужудга кедди. Хуллас, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида ўзига хос ва ўзига мое ўринга эга бўлганлиги, Юртбошимиз-нинг дунё муаммоларини ҳал этищда, жаҳон ижтимоий-сиёсий жараёнларини умуминсоний тамойиллар ва уму-ман яхшилик сари буришда фаол саъй-ҳаракатлар зарур-лигини асослаб бераетганлиги мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятининг фаол субъектига айланаётганидан дало-лат беради. Ўзбекистоннинг кўҳна дунёни ислоҳ қилиш, уни янги ғоялар асосида ўзгартириш концегщиялари дунё жамоат-чилиги томонидан тўла маъқулланиб, қўллаб-қувватлана-ётганлиги узбек характери ўзгарганлигидан, халқ онги, руҳияти, менталитети янгиланаетганлигидан далолат бе ради. Ана шундай шароитда, яъни, истиқлол даври фуқа роси таркиб топганлиги ва янгиланишлар жараенининг узвий-узлуксиз ривож топаётганлиги ҳамда маънавият мам- лакатимиз ижтимоий-иқтисодий, маънавий-интеллекту-ал тараққиётининг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб бора-ётганлиги бу масалаларни илмий-назарий асослаш зару-риятини кун тартибига қўймокда. Шу боисдан ҳам озод ва обод жамият қуриш назария-си, кучли давлатдан кучли жамиятга ўтиш тамойиллари асослаб берилганлиги, эркинлаштириш сиёсати ижтимо-ий ҳаётнинг ҳамма соҳаларида амал кила бошлаганлиги иқтисодиёт, маънавият, маърифат борасида туб ўзгариш-лар концегщиясида ўз ифодасини топганлиги ва амалиёт-да фаол қўлланила бошлаганлиги масалаларини илмий-назарий тадқиқ этиш мақсадидамиз. Истагимиз — истиқлол даври тарихий жараёнларини ўрганиш, уни илмий-назарий мушоҳада қилиш, воқеликни англашдан иборат. Бу масала эса ижтимоий онг, халқ та-биати, орзу-ўйлари, интилишлари, маслак ва эътиқодла- ридаги ўзгаришлар жараёнлари билан узвий боғлиқдир. Шу нуқтаи назардан Караганда фуқаролар онги ва тафаккури-ни ўзгартирмасдан туриб ислоҳотлар моҳиятини англаш ва самарадорлигини ошириш мумкин эмас. Жумладан, Президент Ислом Каримов «Жамиятни маъ навий янгилащцан кўзланган бош мақсад — юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ эркинлиги ва фаровонлигига эришиш, комил инсонни тарбиялаш, ижтимоий ҳамкорлик ва мил-латлараро тотувлик, диний бағрикенглик каби кўп-кўп му-ҳим масалалардан иборат» 1 , — деган эди. Бу бевосита жа миятни тубдан янгилашни, инсонни «янгилаш», инсон та-факкури, руҳияти, кайфияти ва онгини ислоҳ қилиш ор қали амалга оширишни тақозо этадиган ҳодисадир. Истиқлол эволюцияси бевосита одамлар тафаккури, уларнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий ва ижтимоий онги- нинг такомиллашиш жараёнлари билан боғлиқдир. Шунинг учун ҳам рисолада Ўзбекистонда кенг миқёсли ислоҳот-ларни инсон онги ва қалби орқали ўтказнш, бу жараёнлар-ни ҳар томонлама ижтимоий фаол фуқарони шаклланти- риш ищи билан уйғун ҳолда олиб борилганлиги илмий таҳ- лил ва тасниф қилинади, иазарий умумлашмалар илгари сурилади, амалий саъй-ҳаракатлар тизими алоҳида- алоҳи- да соҳалар бўйича қиёсий ўрганилади. Жумладан, давлатчнлик соҳасида: - давлатнинг ялли ислоҳоглар ўтказишда гашаббускорлиги, аҳоли бунёдкорлик ва яратувчанлик фаолиятларининг рағбатлантирилиши; — ҳуқуқий демократик давлат қуришда миллий ва умум инсоний тамойилларнинг уйғунлаштирилиши; — қонун олдида аҳоли барча қатламлари тенглигининг таъминланиши, қонун устуворлиги тамойилларининг умумжамият томонидан қабул қилинган воқеликка айлан-тирилиши; - жамият аъзолари модций, маънавий ва ижтимоий имкониятларининг мамлакатни озод ва обод ўлкага айлантириш ғояларига сафарбар этилиши; - аҳолининг мулкдорлар қатламини шакллантириш бо расидаги саъйҳаракатлар, аҳоли турли табақалари турмуш тарзида ҳаддан ташқари фарқлар юзага келиб қолишининг олдини олиш; — халқаро иқтисодий ҳамкорликнинг янада такомиллаштирилиши, бир мамлакат билан яқинлашув бошқа давлатлар билан узоклашув ҳолатига олиб келмаслиги та-мойилининг изчил амалга ошуви. Сиёсий соҳада: - халкнинг ҳам бевосита, ҳам билвосита, яъни ўз ва-киллари орқали давлат ҳокимиятини бошқаришда тўлиқ иштирок этиши лозимлигининг асосланиши; - ҳокимиятнинг умумэътироф этилган қонун чиқарув-чи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш тамойили-ни жорий этиш асосида демократик бошқарув тизимла-рининг амал кила бошлаши, миллий давлатчилик тузил- маларининг барпо қилиниши; - жамият сиёсий тизимида плюралистик ёндашувлар тизимининг юзага келиши, кўп вариантли баҳолаш май-донларининг таркиб топтирилиши; - бир мафкуранинг, бир дунёқарашнинг яккаҳоким-лигидан воз кечиш, сиёсий ташкилотлар, мафкуралар ва фикрлар хилма-хиллигини тан олишнинг ижтимоий за-рурлиги тамойилининг ишлаб чиқилиши; - фуқароларнинг жамоа, жамият ва давлат олдида ҳамда давлат ва жамиятнинг шахе олдидаги масъулияти масалаларида адолатли мувозанат концепциясининг яра-тилиши; - Ўзбекистонда туғилиб, унинг заминида яшаётган, мехнат қилаётган ҳар бир киши, миллий мансублиги ва диний эътиқодидан қатъи назар, Мамлакатнинг тенг ҳуқуқли фуқароси бўлиши учун ҳуқуқий, сиёсий ва маъ- навий шарт-шароитларнинг амал қилишига эришилиши. Иқтисодий соҳада: - юрт тинчлиги, халқ фаровонлигини таъминлайди-ган барқарор ривожланиб борувчи иктисодиётнинг барпо этилиши; - ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатларига босқичма-босқич, эволюцион ўтиш назариясининг асос ланиши ва амалиётда муваффақиятли қўлланилиши; - мулк эгалари ҳуқуқдарининг ҳимоя қилиниши ва мулкчиликнинг барча шакллари ҳуқуқий тенглигини мус-таҳкам қарор топтирилиши; - иқтисодиётни давлат томонидан бевосита бошқари-лиши тизимидан воз кечилиши, корхоналар ва ташки- лотлар мустақиллигининг кенгайтирилиши, муассасалар-нинг хўжалик фаолиятига аралашув амалиётига барҳам берилиши. Ижтимоий ва маънавий соҳада: — умуминсоний тамойиллар, эзгулик ғояларига содиқ-лик, инсон ҳаёти ва шахеий дахлеизлиги, озодлиги, қадр-қиммати, касб-кор ва яшаш жойларини эркин танлаш ҳуқуқдарининг таъминланиши; — ҳурфикрлилик, виждон ва дин эркинлигининг қарор топтирилиши; — ижтимоий адолат қоидаларининг рўёбга чиқарили-ши, аҳолининг ҳимояга эҳтиёжманд қатламлари - кекса-лар, ногиронлар, кўп болали оилалар, ўқувчи-ёшларнинг давлат томонидан ижтимоий ва маънавий муҳофаза эти лиши; — фуқароларнинг ўз интилишлари, имкониятлари ва қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шарт-ша роитларнинг яратилиши. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Кари-мовнинг китоблари, рисолалари, нугқлари ва маърузала-рида ижтимоий воқеликни ялпи янгилаш, ижтимоий ўзга-ришлар мантиғини шахе манфаатларига йўналтириш, комил инсон ни таркиб топтириш, жамиятнинг кжеак маъ-навий-ахлоқий қиёфа касб этишига дойр коицепциялар мажмуи, уларнинг ижтимоий муҳитда амал қилиш жара-ёнлари чуқур асосланган. Шунингдек, инсониятнинг онгли кўп минг йиллик та-рихи мобайнида амалга оширилган ўзгаришлар жараён-лари, бу ўзгаришлар жараёнларига асос солган ва бош-қарган улуғ шахслар, ҳукмдорлар, президентлар, аллома ва мутафаккирларнинг назарий мушоҳадалари ҳам бизга тарихий сабоқ вазифасини ўтайди. Ўзбекистонда ижтимоий ўзгаришлар ва янгиланиш-лар конпепциясини ўрганиш асносида Шарқ ва Ғарб му-тафаккирлари, антик давр олимлари, хусусаи, Платон, Аристотель, Фукидид, Лаэрций, Спиноза, Зардушт, Имом Бухорий, Форобий, Марғиноний, Юсуф Хос Ҳожиб, Маҳмуд Кошғарий, Беруний, Амир Темур сингари мута-факкирлар ва давлат арбобларининг асарлари, Гегель, Фрейд, Бердяев, Трйнби, Поппер, Ясперс, Хоманс, Неру, Губман ва бошқа олимларнинг илмий-назарий қарашлари ҳам жиддий эътиборга лойикдир. Ижтимоий онг мазмунининг тобора инсоний моҳият касб эта бориши, шахе ҳақ-ҳуқуқлари барқарорлашаёт-ганлиги, халқаро маконда меҳр-шафқат, бағрикенглик, одамийликка дойр умумпланетар майлнинг кучайиши жамият, жамоа ва шахе м'аънавиятида янгиланиш жара-ёнларини амалга оширищ билан бевосита боғлиқцир. XX аср сўнгига келиб инсонйят ўз қазоси ҳам, ўз давоси ҳам ўз қўлида, реал саъй-ҳаракатларида, тафаккур тарзида эканлигини тўла англаб етди. Дунё ўз-ўзини асраш инс-тинктини ишга солиш тараддудини кўрмоқда. Ана шу жараёнларда марказий масалалардан бири ҳамма саъй- ҳаракатларни инсонга, унинг реал манфаат-ларига, руҳий интеллектуал соғломлигига, маънавий тар-биясига қаратиш вазифасидир. Президент Ислом Каримов ялпи янгиланишлар ва туб ўзгаришлар моҳиятини худди ана шу омилларда кашф этиб, ислоҳотлар барча жабҳала-рини айни инсон орқали амалга ошириш назариясини асослаб берди. Янгиланиш жараёнларининг пировард натижалари ҳам инсон имкониятларини тўлароқ юзага чиқишига, шахе потенциали, салоҳият захиралари намоён бўлишига кенг йўл очишдан иборатдир. Ижтимонй-нқтисодий хаотик ҳолатларни тартибга солиш жараёнлари Қизил империя ва халқаро коммунистик мафкура XX аернинг 80- йилларига келиб таназзулга юз тута бошлади. Тоталитар режим инкирози даставвал қизил мафкура та-наззулидан бошланди. Собиқ иттифоқ ҳудудида демократик жараёнларнинг чу- қурлашиши, аниқроқ қилиб айтганда, «демократия ўйин»- ларининг авж олиши бутун мамлакат ҳудудида сиёсий жа- раёнларни фаоллаштиришган бўлса, муайян гурухдарнинг манфаатлари, айрим шахсларнинг сиёсий мавқе учун инти- лишлари беқарор сиёсий муҳитни вужудга келтирди. Халқ депутатлари съездлари ва коммунистик партиянинг нуфузли йиғилишларида сиёсий можаролар, ўзаро торти-шувлар, шахсий адоват ва манфаатнинг кескинлашув ҳолатлари юзага келди. Ўзаро тўқнашувлар авж олиб, мам лакат олий раҳбарияти ўртасида парокандалик, ўзаро келишмовчиликлар, тарафкашлик ва гуруҳбозлик кучай-ди, сиёсий мавқеини йўқотаётган раҳбар шахслар ўртаси-даги курашлар мамлакатни фожиали оқибат гирдобига торта бошлади. Кремлдаги бундай келишмовчиликлар, ўзаро ички зиддиятлар Марказ билан иттифоқдош республикалар ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашувига ҳам сабаб бўлди. Асабий кайфият, руҳий беқарорлик, маънавий озурдалик туфайли ҳатто Россиянинг ўзида — Москвада, Ленинфадда (ҳозирги Санкт-Петербург) Кремлга ишонч-сизлик билдиришлар, мамлакат раҳбариятига таъна-даш-номлар ёғдиришлар авж олиб кетди. Дастлаб, сиёсий ано мия ҳолати вужудга келди. Умумдавлат манфаатига хиз-мат қиладиган ғоялар атрофида аҳолини зўрлаб бирлаш- тириш учун энди аввалги қудратли тазйиқ машинаси иш бермай қўйган эди. Ана шундай ижтимоий-сиёсий, маъ навий-руҳий ва иқтисодий беқарорликдан талвасага туш-ган мамлакат раҳбарияти фуқароларни чалғитиш йўли билан давлатнинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолишга интила бошлади. Ўз мақсадларига эришиш учун ҳатто турли миллий ва миллатлараро можароларни уюштириш-дан ҳам тойишмади. Собиқ иттифоқда қонунчилик ҳокимияти йўқлиги боис, сиёсий ҳукм — тазйиқ ўтказиш орқали бошқариш вазифаси қизил мафкура зиммасига юклатилган эди. Маф-куравий таъсирнинг барҳам топиши, ҳуқуқий доктрина йўқлиги, маъмурий-буйруқбозлик тизими тобора чуқур-лашганлиги, боз устига бозор иқтисодиёти элементлари-нинг пайдо бўла бошлаши, миллий онг ва миллий уйғо-ниш жараёнларининг кучайиши мамлакатда умумий хаос ҳолатини таркиб топтирди. Ижтимоий тартибсизликлар, миллий, жамоавий, минтақавий ва шахслараро қарама-қаршиликлар кучайиб, бундай вазият жамиятдаги де структив ҳолатларни чуқурлаштира бошлади. Сиёсий ано мия доиралари кенгайиб, иқгисодиёт ва ижтимоиётнинг барча соҳаларини қамраб олди. Натижада тоталитаризм билан демократия, йоммунистик мафкура билан умумин-соний қадриятлар ўртасида жиддий тўқнашувлар содир бўлди. Бу Грузияда Тбилиси воқеалари, Озарбойжон ва Арманистонда Тоғли Қорабоғ, Қирғизистонда Ўш, Ўзбе-кистонда эса «пахта иши», «Ўзбеклар иши», сўнгроқ Фар-ғона, Андижон, Гулистон, Бука ва Паркент воқеалари шаклида юзага келди. Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий муҳит таҳликали ва зидлиятли туе олди. Яъни: бирннчидаи, «пахта иши» ва «ўзбеклар иши» деган айбловлар билан янги қатағон дав-ри бошланди. Кўзга кўринган тажрибали раҳбарларнинг асосий қисми жиноий жавобгарликка тортилди. Оқибатда бутун мамлакатда парокандалик, лоқайдлик ва ишонч-сизлик кайфияти чуқурлашди. Иккинчидан, Ғарб демократиясига тақлид қилиб, унга кўр-кўрона эргашган сохта демократлар ижтимоий фикр-ни чалғитиб халқни майдонларга чорлай бошладилар. Минглаб одамларни ўзларига эргаштириб норозилик ми- тингларини уюштирдилар. Фуқаролик уруши хавфи юзага келди. Учинчидан, республикада норозиликни кучайтириш, одамларни чалғитиш, миллатни бўлиб ташлаш мақсадида туманлар, вилоятлар ва турли вазирликлар қўшиб юбо-рилди. Туман ва вилоятларнинг қўшиб юборилиши мамлакат иқтисодий тараққиётига кескин зарба бериш билан бирга одамлар кайфиятига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Тўртинчидан, аҳоли тиғиз жойлашган, ижтимоий му-аммолар кескинлашган, моддий жиҳатдан қийналиб қол-ган минтақаларда миллатлараро низоларни келтириб чи-қаришди ва шу йўл билан аҳолини мустақилликка эри-шишдан иборат асосий мақсад ва йўналишлардан чалғитишга интилдилар. Натижада Фарғона, Андижон, Гулистон, Бука, Паркентда қонли тўқнашувлар вужудга келди. Бешинчидан, коммунистик мафкуранинг «дин — афъ-юндир» деган дахрийлик шиори одамлар қалбини жарохат- лади. Жамиятда юз берган парокандалик ва тартибсизлик пайтида ислом динидан ўз манфаати йўлида фойдаланув-чи ақидапарастлар паидо бўлиб, диний партиялар атро-фида бирлашиб, ҳокимият учун курашни авж олдирдилар. Ислом Каримов ана шундай муаммолар қалашиб кетган му- раккаб ва зиддиятли пайтда ҳокимият тепасига келди. Республикадаги ялпи аномия ҳолатини тартибга ту-шириш, ахлоқий- меъёрий мувозанатни қарор топтириш, маънавий бўшлиқ, ижтимоий ҳаётдаги парокандаликни баргараф этиш зарур эди. Маъмурий тизимнинг бўшлиги, маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятининг сустлашган-лиги, тартибсизликнинг авж олганлиги каби жамият ва одамлар ҳаётида хавф туғдирувчи ҳолатни бартараф этиш лозим эди. Президент Ислом Каримов Республика раҳба-ри сифатида фаолият кўрсата бошлаган дастлабки кунла- риданоқ узбек халқи манфаатлари, шаъни ва ғурурини ҳимоя қилишга киришди. Юртбошимиз ўзбеклар шаънига ёғдирилган бўҳтонларга жавобан: «Узбек халқининг виж-дони пок. Фарғона воқеалари узбек халқининг иродаси билан содир бўлмади. Бу воқеаларга тутуруқсиз ва ғаразли мақсадларни кўзлаб, ким қандай бўёқ бермасин, тарих албатта ўзининг адолатли хукмини чиқаради. Байналми-налчилик, меҳмондўстлик, яхшилик, қалб саховати ҳами-ша узбек халқига хос фазилатлар бўлиб келди. Халқимиз ҳеч қачон бошқа халқларга нисбатан душманлик кайфия-тида бўлмаган. Бу қадимий ва ҳозирги тарихимиздан олин-ган кўпгина мисоллар билан исбот қилинган»', деган нуқ-таи назарни қатьият билан ил гари сурди ва мавжуд тасав-вурлар мазмунини ўзгартира билди. Жамиятда мавжуд хаос ва аномия ҳолатларига бархам берилди. «Пахта иши» билан боғлиқ оммавий қатағон иш-ларига нуқта қўйилди. Вилоятлар, туманлар маъмурий- иқтисодий худудлари қайтадан қўриб чиқилди. Миллатлар аро муносабатларни барқарорлаштиришнинг янги концеп- циялари ишлаб чиқилди. Динга муносабат ўзгартирилиб, ислом динининг маънавий, маърифий ва тарбиявий ғояла-ридан кенг фойдаланиш чоралари кўрилди. Маънавий ва руҳий янгиланишларнинг амалий якуни сифатида Пре зидент Ислом Каримов «Барча масалаларни ҳал этиш учун сиёсий системани ислоҳ қилиш зарур» 1 , деган масалани ўртага қўйди. Ана шундай гоялар ва ислоҳотларга тайёргарлик кон- цегщияси мустамлакачиликдан озод бўлиш, мустақилликка эришиш ғоялари билан уланиб кетди. Мамлакат раҳбари Ислом Каримов ўзининг стратегах мақсадини аниқ ва рав-шан ўртага ташлади: «Мамлакат катта фалокат ёқасига, жар ёқасига келиб қолганини кўриб турибмиз. Халқ ўзи нинг эртанги кунига ишончини кундан-кунга йўқотяпти. Одамлар ўзларининг, оиласининг, бола-чақасининг тинч- лигага кафолат истайди. Тўкис, хотиржам ҳаёт талаб киляп- ти. Бу истаклар, бу талаблар сафсатабозлик ва ваъдабоз-ликостида кўмилиб кетяпти. Ўзбекистон раҳбарияти ҳеч қачон, қандай иттифоқ бўлмасин, ким билан иттифоқ бўлмасин, қандай шароит бўлмасин, иккинчи даражали ролга рози бўлмайди, бун-га йўл ҳам қўймайди» 2 . Президент Ислом Каримов сиёсий алдовлар ва ваъда- ларга ишонмади, халқимиз учун иккинчи йўл қарамлик ва мутелик эканлигннн англаш зарурлигини ижтимоий сиё- сат даражасига кўтарди. Қадди ва қалби забун хақимиз учун фақат битта йўл — мустақиллик йўли бор, деган ишонч билан қатъий ҳаракат қилди. Ана шу сиёсий қатьият, куч-ли ғоявий эътиқод ва шахеий ирода кучи жарга қулаётган республикани асраб, уни муқаррар ижтимоий фалокат ва ҳалокатдан сақлади. Жамиятда аста-секинлик билан, бос-қичма-босқич барқарор маънавий-руҳий, сиёсий-ижти-моий муҳит вужудга кела бошлади. Янги давлатчнлнк тизиминн вужудга келтириш — муҳим тарнхий- снёснй воқелик Ўзбекистоннинг бутун уч минг йиллик тарихи мобай-нида бирор-бир миллат номига қўйилган давлат ёхуд им перия амал қилмаган. Мовароуннаҳр ва унинг атрофини қамраб олган катта геополитик маконда фақат сулолавий ёхуд жуғрофий номланишларда салтанатлар, давлатлар халкдарни сиёсий жиҳагдан уюштириб келган. Ҳозир биз гувоҳи бўлиб турган Ўзбекистон давлати халқимизнинг асрий орзу-умидларини, илк мустақил давлатчилигимиз-ни ифодаловчи улуғ воқелик, тенги йўқ буюк қадриятдир. Юртбошимиз Ислом Каримов эса шу улуғ воқеликнинг ижодкоридир. Маълумки, Ўрта Осиё халқлари ўзининг минг йил-ликлар мобайнида шаклланган бошқарув сиёсати, сер-қирра ҳамда теран илдизли давлатчилик анъаналари би лан жаҳон давлатчилиги тараққиётига кучли таъсир кўрса-тиб келди. Шарқ давлатчилиги тарихида чуқур из қолдир-ган Афросиёб, Сомонийлар, Кррахонийлар, Муҳаммад Хоразмшоҳ томонидан адолат ва инсонпарварликка таян-ган давлат тизимларининг шакллантирилиши, соҳибқи-рон Амир Темурнинг марказлашган давлат тузиши ва миллат ифтихори учун курашиши, салкам 500 йил амал қилган буюк темурийлар салтанатига асос солиши, Мир-зо Улуғбекнинг фан ва маданият равнақига, Ҳусайн Бой-қаронинг адабиёт ва санъат, илм равнақига йўл бериши, ҳунар аҳлига раҳнамолиги, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Ҳумоюн, Акбар шоҳ, Шоҳ Жаҳонларнинг турли дин ва мазҳабдаги халқларни бирлаштириб, одил ва инсонпар-вар давлат таркиб топтириш йўлидаги тажрибалари ки- шиликнинг ижтимоий, маъмурий бирлашув жараёнлари тарихидаги муҳим босқич сифатида тан олинган. Жаҳон сиёсатдонлари мамлакатимизда эркинлик та- мойиллари ижтимоий муҳитнинг барча жабҳаларида амал қила бошлаганлигини, конунга ҳурмат билан қараш, қать-ий интизом турмуш тарзига сингиб бораётганлиги, умум томонидан қабул қилинган одатий ҳолатларга айланиб бораётганлигини эътироф этмоқдалар. Ислом Каримов миллий давлатчилик пойдеворларини тиклаш асноларида юзага келган муаммовий вазиятларни ҳал этиш ҳамда ижтимоий воқелик жараёнларига ёндашишда ана шу та- рихий тажрибалар ва фуқаролар маънавий-руҳий эҳтиёж-ларидан келиб чиқади. Немис файласуфи Гегель ибораси билан айтганда, «ҳар бир давлат қурилиши маълум халқ миллий-маънавий маҳ-сули, ўзлигини намоён этиш ва маънавий-онглилик та раққиётининг пиллапоясидир. Бу тараққиёт зинани қадам-бақадам босиб, бир меъёрдаги ҳаракатни, вақтдан ўзиб кетмасликни тақозо этади. Вақг ҳамма нарсага қодир. Унда тафаккур, фалсафа... ҳамма нарса мужассам» 1 . Давлат тизимининг таркиб топиш эволюцияси, унинг ўзига хос қонуниятлари, мураккабликлари ва талаблари хусусвда гапирар экан, Гегель ижтимоий ўзгаришларни инқилобий усулларда амалга ошириш нечоғли зарарли-лиги хусусида алоҳида тўхталиб, янгиликларни инқило бий тарзда жорий этиш ҳамма вақт вайронагарчиликлар-га олиб келишини, янги шаклларни эса фақат тадрижий тартиботларда секинлик билан амалга ошириш зарурли-гини уқтиради. Давлат қурилиши жонли ҳодиса сифатида доимий ҳаракатда, ўзгаришлар асносидадир 2 , деган фикр-ни асослайди. Узбек миллий давлатчилиги, унинг шаклланиш жараё-ни хусусида ran борар экан, шу ўринда, Гегель фалсафа-си ва унинг эволюцион қонуниятларидан фарқ қилиб, Президент Ислом Каримов ишлаб чиққан давлат қурили-ши ва амалиётига дойр концепциянинг янги давр шарт- шароитларини пухта ҳисобга олувчи мантиқий тизим си фатида муҳимлиги ва ижтимоий қимматига кура мукам-мал назария эканлигига амин бўлиш мумкин..Гегель таъ-лимотида урғу берилмаган бир муҳим жиҳат — маҳаллий шарт-шароитлар, миллий руҳ, минтақадаги ижтимоий-тарихий тажрибаларнинг ўрни ва роли Ислом Каримов асарларида чуқур илмий- назарий асослаб берилади ва ама-лиёт орқали синовдан муваффақиятли ўтказилади. Дарҳа-қиқат, миллий менталитет ўзига хослигига, дунёқараш, анъаналар ва эҳтиёжлар мантиғига асосланмаган ҳар қан-дай давлат тизими узоқ яшай олмаганлиги тарихий таж-рибалардан маълумдир. Жаҳон давлатчилиги тарихи ижтимоий тузумнинг бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиши каби инқилобий ўзга ришлар жараёнини кўп курган. Ана шундай мураккаб ша- роитда турли давлатлар турлича йўл тутишган. Бироқ, таж- риба шуни кўрсатадики, туб бурилишлар пайтида кучли ижро ҳокимиятини вужудга келтириш, қатьий тартибот-лар, ҳуқуқий бошқарув тизгинини маҳкам тутиш ўта за-рурдир. Мамлакатда қонун устуворлигига эришиш, бутун бош қарув тизимида ижро интизоми мавқеини ошириш, қонун-га бўйсуниб яшашни аҳолининг турмуш тарзига айланти^ риш демократик давлатнинг сифат кўриниши, фуқаро-лик жамиятининг хусусиятларидир. Бироқ мамлакатда ана шундай ҳолатни барқарор таъминлашнинг ўзига хос му раккаб томонлари бор. Булар: - бнринчндан, аҳоли дунёқараши, ҳуқуқий, сиёсий ва иқтисодий билимлар даражасини доимий ва изчил юк-салтириш билан боғлиқ муаммолар; - иккннчидан, маънавий ва ахлоқий баркамолликка интилишни ҳаётий зарурат даражасита чиқариш, ҳар бир фуқаронинг ўзини ўзи бошқариши ва ўзини ўзи назорат-га олиши каби мураккаб, вақт талаб этадиган маънайий- руҳий ўзгаришлар билан боғлиқ муаммолар; - учинчндан, ижтимоий адолат тамойилларини давлат ва жамият тизимида ҳал қилувчи қоидалар даражасита юк-салтириш билан боғлиқ муаммолардир. Инсон руҳияти, онги ва дунёқарашида жиддий тадри жий ўзгаришлар юз бераётган, вақт ва сабр талаб этади ган мураккаб жараёнлар амалга ошаётган, кучли ижроия ҳокимиятига эҳтиёж кучайган тарихий шароитларда мам- лакатимизда мавжуд вазият тақозосига кўра мантиқан тўғри йўл тутилди. Аммо бу борада қилинган саъй-ҳаракатлар, яъни раҳбарнинг шахсий масъуллиги ва жавобгарлиги масалаларига, қатьий тартиботларга кўпроқ урғу берила-ётганлиги, давлат бошқарув органларининг баъзи бўғин-ларини ўз ваколатига ола бошлаганлиги айрим сиёсатчи-лар чиқишларида бир мунча танқид қилина бошланди. Аммо юқорида айтилгани каби, ўтиш даврида бошқа рув жараёнларига ёндашув ўзгача бўлиши, унинг хаотик ҳолатларда кечишига йўл қўймаслик муҳим аҳамиятга эга-дир. Мамлакатимиз Президенти маълум муддат Вазирлар Маҳкамасининг Раиси сифатида ижроия тузилмалари фаолиятларини мувофиқлаштириш масьулиятини ҳам ўз зиммасига олиб келди. 2002 йил 27 январда ўтказилган умумхалқ референдум натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Конститу-циясига қўшимча ва ўзгартишлар киритилгач, президент ваколатларининг бир қисми ижро ҳокимиятига ва қонун-чилик ҳокимиятига берилди. Парламентар-ресггублика бошқаруви жорий этилиши тарафдорлари тарихий тажрибани билмасликлари ва энг муҳими, мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорликка ғаразли қарашлари оқибатида бошқарувнинг президент-лик — республика шакли тоталитар тузумга олиб келиши мумкинлигини рўкач қилмоқдалар. Аслида эса президентлик - республика бошқарувида ҳокимиятни демократик негизларда бўлинишини адолат-ли тарзда амалга ошириш имкони бор. Яъни қонун чиқа-рувчи, ижро ва суд ҳокимияти бир-бирига дахлсиз ҳолда иш олиб боради. Президентлик — республика бошқарувида ижро ҳокимияти Президент қўлида бўлади. Бу усул имко- ниятларини халкдро ҳамжамият аллақачон тан олган. Бошқарувнинг парламентер - республика усулида Пре зидент парламент йиғилишида, унинг аъзолари томони-дан сайланади. Президентлик - республика бошқарувида эса у умумхалқ сайлови йўли билан барча фуқароларнинг овоз бериши асосида сайланади. Бунда Президент ўз ва- колатини парламентнинг санокди аъзоларидан эмас, балки кенг халқ оммасидан олади. Қолаверса, бунинг сиёсий, ҳуқуқий, маънавий ва демократик мазмуни кенгроқ экан-лиги кўпгина сиёсатшунос олимлар томонидан эътироф этилган. Мутахассисларнинг фикрича, кейинги йилларда дав-лат бошқарувининг парламентар — республика ва монар хия шакли ўрнатилган мамлакатларда ҳам ҳукумат — олий ижро органи асосий ўринни эгалламоқда. Масалан, Ол- мония, Буюк Британия, Италия, Япония ва бошқа мам лакатларда ана шундай ҳодиса юз бермоқда. Умуман олганда, Президент Ислом Каримовнинг бош- қарув фаолиятида қатьийлик, ижро интизомидаги собит- лик хусусиятлари диктатура кўриниши ёки давлат қурили- шидаги нуқсон эмас, аксинча, юксак талабчанлик ва катга масъулиятни чуқур ҳис этиш ифодасидир. Буни Президент Ислом Каримовнинг «Комсомольская правда» газетаси мухбири саволларига берган жавобларида яққол кўриш мумкин. Жумладан, у шундай дейди: «Мухолифларим мени диктатор қилиб кўрсатишни жуда хохдайдилар. Тан ола-ман: эҳтимол менинг ҳаракатларимда авторитаризм нишо- налари бордир. Аммо мен буни фақат бир нарса билан изоҳ- лайман: тарихнинг муайян даврларида, ҳуқуқий давлатчи-лик қарор топаётган пайтда, айниқса бир тизимдан ик-кинчисига ўтиш даврида, ҳарҳолда кучли ҳокимият зарур. Кон тўкилишига ва карама-қаршиликка иўл қўймаслик, минтақада миллатлараро ва фуқароларнинг тотувлиги, тинчлиги ва барқарорликни сақлаш учун шундай бўлиши зарур. Бу йўлда мен жонимни фидо қилишга тайёрман» 1 . Давлат бошқарувининг президентлик — республика шак- лида диктатура чуқурлашади, тоталитаризмга кенг йўл очи- лади, деган нуқтаи назар асосан давлат бошқаруви билан сиёсий режим ўртасидаги фарқни ажрата билмаслик оқиба- тида юзага келгандир. Чунки бир қатор мамлакатларда бош- қарув турлича бўлгани билан сиёсий режим бир хиллигича қолиши мумкин. Ёки аксинча, масалан, Олмонияда — дав лат бошқарувининг парламентар - республика, Франция-да эса дуалистик — республика шакллари мавжуд. Бироқ уларнинг барчасида бир хил сиёсий тартиботлар — демок ратик режим амал қилади. Шундай экан, Ўзбекистонда ҳам давлат бошқарувининг қайси усули амал қилмасин, пиро-вард мақсад ва интилишларимиз халқ ҳокимияти асосида- ги фуқаролик жамияти қуриш экан, демократик режим ҳаёт тарзига айланиши ҳаёт тақозосидир. Умуминсоний тамойиллар устуворлигини тан олмай-диган, пировард мақсадлари мавҳум, жамоатчилик фик-рини чалғитадиган, бир-бирига антогонистик ғоялар ва қарашлар амал қиладиган давлат тузуми ҳеч қачон узоққа бора олмайди. Сиёсий йўналишлари ва тамойиллари тез-тез ўзгариб турадитан, аниқ позицияга эга бўлмаган бош-қарув тизимида парокандалик юз беради. Буни Югосла вия, Индонезия, Филиппин, Украина ва МДҲ таркиби-даги кўпгина мамлакатлар мисолида яққол кўришимиз мумкин. Давлат тизимини изчил мустаҳкамлаб бориш, бошқа рув жиловини маҳкам тутиш, қонун устуворлигига эри-шиш сиёсий ва ижтимоий зарурат эканлигани буюк фай-ласуф Абу Наср Форобий ҳам таъкидлаган эди. Форобий маьнавий камолотга эришиш шахсларнинг ўз-ўзига бўлган масъуллиги, инсоний интизомининг нечоғли юксаклиги-га боғлиқлигини асослаб беради. Улуғ мутафаккир камо лотга эришиш йўлини ҳар бир киши ўзи учун муқаддас сулук, илоҳий қонун даражасида англамоғи зарурлигини таъкидлайди. У илоҳий қонунни идрок этиш учун икки нарсага эътибор беришни тавсия қилади: «Биринчиси, саъй-ҳаракати, ҳунари ва мақсадлари ҳокимга (давлат раҳ-барига — Н.Ж.) қарши бўлган ёвуз ниятли одамлардан шаҳарни (мамлакатни - Н. Ж.) тозалашдир. Бошқа бир ғоя — панд-насиҳат йўли билан фаровонликка интилиш ва одамларнинг илоҳий қонунни осонликча ва қувонч билан қабул қилишларини таъминлашдир» 1 . Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги эълон қилинганидан кейинги тарихий вазият шундай эди-ки, энди давлатимиз мусгақил бўлди, халқ эса ўз тақди-рини ўзи белгилайди, деб эълон қилишнинг ўзигина ки-фоя эмас эди. Мамлакатда давлат мустакдллиги билан боғ-лиқ қонунлар тизимини яратиш зарур эди. Айни пайтда истиқлол ғоясини ҳам фақат бир томонлама — ҳавойи ва юзаки талқин қилиб бўлмас эди. Бинобарин, эришилган мустақилликни собитқадамлик билан мустаҳкамлаш йўли- да изчил курашишга даъват этадиган, миллат шаъни ва ориятини қўзғатадиган кучли миллий истиқлол ғоясини яратиш ва халқ онгига сингдириш лозим эди. Ўзбекистон мустақил давлат деб эълон қилинган кун-нинг ўзидаёқ давлатчилик атрибутларини жорий қилиш юзасидан амалий чоралар курила бошланди. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи, герби ва мадҳияси-нинг матни ва мусиқий баёни ҳақида махсус қарор қабул қилинди. Унда Конституция комиссиясининг эксперт гу-руҳига Давлат байроғининг вариантлари устида ишлашни давом эттириш, Олий Кенгашнинг тегишли қўмиталарига Конституция комиссияси ижодий гуруҳи билан ҳам-корликда Давлат байроғи, мадҳиясини тақдим этиш топ-ширилди. Истиқлол йўлимизни қонунлар билан^мустаҳкамлаш, унинг жаҳон ҳамжамиятида тан олиниши Ўзбекистоннинг халқаро ижтимоий-сиёсий муҳитда эътироф этилишининг муҳим йўлларидан бири сифатида қаралди. Бир қатор ёш мустақил мамлакатларда турли сиёсий коллизиялар авж олиб, фикрлар чувалашиб, «калаванинг учи топилмай қолган» бир пайтда Ўзбекистон ўзининг ҳар бир кунига ва олис истиқболита қатъий ишонч билан қаради. Шу-нинг учун ҳам у, энг аввало, давлат рамзларини, истиқ- лолимиз атрибутларини қабул қилиш, мамлакатнинг ҳуқуқий пойдеворини тиклаш йўлидан борди. Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигига эга бўлганли-ги буюк тарихий аҳамиятга эга воқеа ҳисобланиши қуйи-даги омилларга кўра янада равшанлашади. Биринчидан, узбек халқи уч минг йиллик тарихи мо^ байнида ил к бор ўз тақдириии ўзи белгилаш ҳуқуқнга эга бўлди, сермусибат халкимиз мустақил давлат ҳокимияти-нинг бирдан-бир соҳибига айланди. Иккинчидан, Ўзбекистон мустақиллиги мамлакатда адолатли, демократик, инсонпарвар жамият қуриш учун йўл очиб берди, ўз миллий давлатчилик тизимини барпо қилишга имконият яратди. Учинчидан, мустақиллик туфайли Ўзбекистон халқаро миқёсларда ўзини танитиш, айни чоғда халқаро ҳуқуқ меъ- ёрлари асосида жаҳондаги барча давлатлар билан тент ҳам- корлик қилиш имкониятини қўлга киритди. Жаҳон харита- сида Ўзбекистон тўла ҳуқуқли мустақил давлат сифатида ўз ўрнига эга бўлди. Тўртиичидан, иқтисодвётда туб ўзгаришлар қилиш учуй имконият яратилди. Яъни жаҳон амалиёти исботлаган бо- зор иқтисодиётига ўтиш учун шароит барпо этди. Мулкка муносабат тубдан ўзгариб, жамиятда мулкдорлар синфи-ни шакллантириш учун имкон очилди. Бешинчидан, мустақиллик халқшшг маънавий уйгони- ши учун имконият сифатида юзага келиб, бой маданий ме- росга эгалик, ворислик анъаналари амал қила бошлади. Юрт тарихи, қадимий маданият тиклана бошланди. Халқнинг азалий урф- одатлари, маънавий қадриятлари унинг ўзига қайтаридди. Динга муносабат ижобий томонга ўзгарди. Иқтисодий соҳада таркибий ўзгаришлар Истикдол даврида иктисодий инфратузилмалар тар-киби тубдан ўзгартирилиб, мамлакатнинг ички эҳтиёж-лари ҳамда ташқи интеграциялашув мақсадлари асосида-ги яхлит ишлаб чиқариш комплекси вужудга келтирилди. Тарқоқ, узуқ-юлуқ, собиқ итгифоқ манфаатларини ифо- даловчи ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятларини қайта қуриш, янгиларини барпо этиш асосида мустақил давлатнинг ягона ишлаб чиқариш тизими барпо этидди. Бошқача қилиб айтганда, мамлакатда собиқ вттифоқ ман- фаатларига йўналтирнлган координацияга барҳам берилиб, ички ва тент ҳуқуқли, фойдали ҳамкорлик асосидаги халқ- аро координациялашув жараёни вужудга келтирилди. Шун- дай қилиб, Узбекистон мустақилликка эришгач, унинг иқтисодини четдан туриб бошқаришга чек қўйилиб, ички имкониятлардан келиб чиқиб бошқариладиган ягона, мус-таҳкам асосларга эга тизим яратилди. Айни пайтда жаҳон иқтисодий тизимининг муҳим бўғинига айлана бориб, Узбекистон халқаро иқтисодий координациялашув жара-ёнига фаол киришди. Унинг узвий ва ишончли бўғини, кенг имкониятли субъектига айланди. Жаҳонда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ҳам- мабоп тавсиялари, тайёр андозалари бўлмайди. Айниқса, ма- даний, маърифий, тарихий тажрибалари асрлар мобайнида шаклланган, мустаҳкам ва барқарор анъаналар мамлакати ҳисобланган Ўзбекистондай кдцимий маконда ўзига хос ва ўзига мое йўл танланганлиги истиқболни донишмандларга хос башорат қилишнинг ёрқин намунаси эди. Зеро, шу нуқ- таи назардан Президент Ислом Каримовнинг «мусгақил Узбекистон туғилган куниёқ оёққа туришга, ўзи юришга мажбур эди» 1 , — дейишида чуқур мантиқий асос бор эди. Бинобарин, истиқлол йўли тараққиёт тамойилларини ишлаб чиқиш жараёнларида Ислом Каримов собиқ совет тузумидан мерос қолган тажрибаларни, мустақил тараққи- ётнинг дастлабки йилида амалга оширилган ижтимоий- иқтисодий ислоҳотларни чуқур тахдил қилиб, «сохта инқи- лобий сакрашларсиз, фожиали оқибатларсиз ва кучли иж-тимоий ларзаларсиз, эволюцион йўл билан нормал, маданиятли тараққиётга ўтиш — танлаб олинган йўлнинг асосий мазмун ва мохиятидир» 1 , — деган хулосага келади. Айни чоғда Президент Ислом Каримов «Узбекистон ўзи учун танлаб олган йўл ижтимоий сохага йўналтирилган, рес- публиканинг манфаатларига, шарт- шароитлари ва хусуси-ятларига энг кўп даражада мое келадиган бозор иқтисодиё- тини шакллантиришга қаратилгандир. Айни мана шундай йўл Узбекистон халқининг муносиб турмушини, унинг ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлаши, миллий анъа-налари ва маданиятининг кайта тикланиши, инсонни шахе сифатида маънавий, ахлоқий камол топишини таъминла- ши мумкин» 2 , — деб қатьий кўрсатиб берган эди. Президент Ислом Каримов мамлакатнинг дастлабки йиллардаги ривожланиш жараёнларини чуқур таҳлил қилиб, Узбекистонда миллий давлат қурилиши ва иқти-содиётини ислоҳ қилиш дастурининг ўзаги сифатида қу-йидаги бешта асосий қоидани ўртага ташлади: Бириичи қоида — иқтисодий ислоҳотларнинг сиёсат ор- тида қолмаслиги, бирор мафкурага бўйсундирилмаслиги қоидаси. Иккинчи қоида — ўтиш даврида давлатнинг бош исло- ҳотчи бўлиши, ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаб бериши, ўзгаришлар сиёсатини ишлаб чиқиши ва уни изчиллик билан ўтказиши қоидаси. Учинчи қоида — қонунларга риоя этиш устувор тамо- йил бўлиши, демократик йўл билан қабул қилинган ис тиқлол Конституцияси ва қонунларни ҳеч истисносиз ҳамма томондан ҳурмат қилиниши ва уларга оғишмай риоя этилиши қоидаси. Тўртинчи қоида — аҳолининг демографик таркибини ҳисобга олган ҳолда .кучли ижтимоий сиёсат ўтказилиши қоидаси. Мамлакатимизда бозор муносабатларини жорий этиш билан бир вактда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш юзасидан олдиндан таъсирчан чоралар кўрилиб борилди ва бу ма- сала бозор иқтисодиёти йўлидаги энг долзарб вазифа бўлиб қолди ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Бешинчи қоида - бозор иқгисодиётига ўтишда объек тив иқтисодий қонунлар талаблари ҳисобга олинган ҳодда «инқилобий сакраш»ларсиз, яъни эволюцион йўл билан пухта ўйлаб, босқичма-босқич амалга оширилиши қоида-сидир 1 . Ана шу муҳим қоида - тамойиллар Ўзбекистоннинг мустақил ривожланиш ва тараққиёт йўлига асос қилиб олинди ҳамда янги ижтимоий- сиёсий тизимга тадрижий ўтиш жараёнларининг негизини ташкил этди. Истиқлол даврининг ўтган ўн йили шуни яққол исботлайдики, ри- вожланишнинг машҳур беш тамойилининг амалга оши рилиши мамлакатда ижтимоий-сиёсий барқарорликни, энг муҳими, бозор муносабатларини жорий этиш йўлидан изчил ҳаракат қилишни тўла таъминлади. Президент Ислом Каримов ўзининг «Ўзбекистон иқти- содий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида» номли ки-тобида иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилиш концепцияси-ни яна ҳам чуқурроқ кўрсатиб беради. Унда назарий, ил-мий ва ҳаётий жиҳатдан муҳим хулосалар асосланиб, бо зор муносабатларига босқичма-босқич ўтишнинг Ўзбекис тон учун афзалликлари махсус ёритиб берилади. Жумла-дан, «бир босқични тамомлагандан кейингина, зарур шарт-шароитларни яратиб, янги босқичга ўтиш мумкин, чунки ҳар бир босқичда тафаккуримизни ўстириб, эри-шилган реал натижалар билан одамларни янги тузумнинг афзаллигига ишонтирибгина ислоҳотларни охиригача амалга ошира оламиз. Иктисодий структураси ривожлан-ган, самарали ижтимоий муносабатларга эта бўлган жа-миятни қура оламиз» 2 . Ушбу китобнинг иккинчи қисмида Ислом Каримов мамлакатни иктисодий ривожлантириш борасидаги асо-сий вазифалар - хусусийлаштириш ва рақобатчилик му-ҳитини шакллантириш жараёнларини чуқурлаштириш, макроиқтисодий барқарорликка эришиш, миллий валю- тани мустаҳкамлаш, ижтимоий кафолатлари кучли бўлган демократик давлатни шакллантириш кабиларни белгилаб, муаммоларнинг назарий, илмий ва амалий ечимини то-пиб беради. Шундай экан, мазкур масалалар ривожининг устувор йўналишлари қуйидагича бўлиши ҳаёт мантиғи-нинг тадрижий ўзгаришларига ҳам айни мувофиқ келади: биринчидан, мулкчиликнинг барча шаклларига эркин- лик берилиши, шахсий ташаббус ва ишбилармонликка йўл очиш, тадбиркорликнинг қўллаб- қувватланиши; икигачидан, иқтисодни жонлантириш учун хусусий лаштириш жараёнининг тезлашуви, мулкчилик, мулкка эгалик ҳуқуқининг кенгайтирилиши; учинчидан, миллий валютанинг жорий қилиниши, жаҳон молия тизими майдонларига эндигина кириб кел-ган валютамиз қадр-қиммати барқарорлик даражасининг таъминланиши; тўртинчидан, иктисодий сиёсатда деҳқончиликка, уму- ман қишлоқ ҳаётига анъанавий муҳим тармоқ сифатида қаралиши; бешинчидан, ўтмиш маданияти ва қадриятларини тик- лаш ишларини йўлга қўйиш, бу борада изчил тадбирлар-ни амалга оширишдан иборат концепция ва иктисодий ислоҳот назариясининг яратилиши. Президент Ислом Каримов ўзининг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шарт-лари ва тараққиёт кафолатлари» номли илмий-назарий асарида ислоҳотларнинг «узбек модели» га хос янги давр талабларига монанд тамойилларини ўртага ташлади ва ке-чаётган жараёнлар моҳиятини очиб берди. Кейинги йилларда ижтимоий ҳаётимизнинг барча со-ҳаларида, энг аввало, иқтисодиётда рўй берган ўзгариш-лар Ўзбекистонда бозор иқгисодиёти асосларини шакллан-тиришга қаратилган туб ислоҳотларни босқичма-босқич, изчил, ҳар томонлама ўйланган ёндашув, илмий-назарий жиҳатдан пухта ишлаб чиқилган концепция асосида амал га ошириш ишончли ҳодиса эканлигини кўрсатди. Мамлакатда мавжуд имкониятлардан рационал фой-даланиб, тараққиёт эҳтиёжларига тўла жавоб берадиган ислоҳотни амалга ошириш қуйидаги масалаларни ҳал этиш имконини берди. Биринчидан, ўтказилаётган иқгисодий ислоҳотларнинг меъёрий-ҳуқуқий базаси яратилди. Қабул қилинган янги қонунлар ҳозирги кунда бозор иқгисодиётининг меъёр ва тамойилларига мувофиқ келадиган шарт- шароитларни шакллантирмоқда. Иқтисодий эркинликлар ва хусусий мулк ҳуқуқининг мустаҳкам юридик ҳимоясини таъмин-ламоқда. Иқтисодиётнинг турли соҳаларида бозор меха-низмларининг самарали ишлаши учун кенг ҳуқуқий май-донни яратмоқда. Иккинчидан, маъмурий-буйруқбозлик тизими тарти-ботлари ва тузилмаларига барҳам бериш, институционал қайта қуришларни амалга ошириш, бир томондан, иқги-содиётни ташкил этишнинг бозор принципларига хос бўлган тузилмаларини яратиш, тармоқ вазирликларини тугатиш, давлат мулки ҳиссасини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ҳисобига кескин камайти-риш, кўп укладли иқтисодиёт ва уни бошқариш тузилма ларини яратиш. Учинчидан, 80-йиллар охиридаги чуқур иқгисодий та- наззулни енгиб ўтиш, макроиқгисодий ва молиявий бар-қарорликни таъминлаш, барқарор иқгисодий ўсиш учун замин яратиш. Айнан иқгисодий ислоҳотлар «узбек моде- ли»нинг амалга оширилиши туфайли ислоҳотларнинг даст- лабки йилларида ишлаб чиқаришнинг кескин, ҳалокатли пасайишини тўхтатишга, иқгисодий ва ишлаб чиқариш имкониятларини сақлаб қолишга, миллий иқтисодиётни тиклашнинг мустаҳкам асосларини яратишга эришилди. Тўртинчидан, мамлакатнинг иқгасодий мустақиллиги- ни, Ўзбекйстоннинг жаҳон иқтисодий тизимига кенг кўламда қўшилишини таъминлашга йўналтирилган иқти-содиётнинг чуқур таркибий қайта қуриш дастурини амал га оширишга киришилди. Кисқа давр мобайнида иқгисо-диёт тармоқларини ва аҳоли эҳтиёжларини ўзимизда иш лаб чиқарилган энергетика ресурслари, сифатли нефть маҳсулотлари ҳисобига таъминлаш масаласи тубдан ҳал қилинди. Ғалла мустақиллиги чоралари кўридди. Шундай қилиб, ёнилғи ва дон мустақиллигига эри шилди, бу эса мамлакатнинг барқарор тараққиёти ва одам-лар фаровонлигининг асоси ва кафолатидир. Мамлакат нинг дон ва нефть бозорларидаги жаҳон нархларининг ўзгариб туришига тобелиги анча чекланди, улардан бўша-ган валюта манбалари эса замонавий ускуна ва техноло-гиялар харид килишга йўналтирилди. Бешинчидан, бозор инфратузилмаси асослари, замо навий икки даражали банк тизими яратилди. Ҳозирги кун да республикада суғурта компаниялари, товар-хом ашё биржалари, сармоя фондлари тармоғи ишлаб турибди, фонд биржаси ва кўчмас мулк биржаси, Марказий депо зитарий ва иккинчи даража депозитарийлари, лизинг ва консалтинг компаниялари, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжалик-лари уюшмаси фаолият кўрсатиб келмоқда. Буларнинг ҳаммаси фаол тадбиркорлик фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратишга хизмат қилишга йўналтирилган. Олтинчидан, кучли ижтимоий сиёсатни, аҳолининг муҳтож қатламларини мўлжалли ижтимоий ҳимоя билан таъминлаш чора- тадбирларини амалга ошириш, жамият-да ижтимоий барқарорликни, фуқаролар осойишталиги-ни ва миллатлараро тотувликни таъминлаш борасида аниқ натижаларга эришилди. Мустақиллик йилларида содир этилган иқтисодий ўзга- ришлар натижаларига берилган бундай умумий баҳо ҳам ислоҳ қилиш дастлабки босқичларининг асосий вазифа ва мақсадлари муваффақиятли амалга оширилганлигидан далолат беради. Давлат иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш учун ҳуқукий, ташкилий ва иқгисодий шароитлар яратиш билан бирга айрим корхоналарни, соҳаларни, баъзан эса бутун иқти-содни бошқаришнинг бозор тамойилларига ўтишини таъ минлашга ҳаракат қилди. Бунда давлат бошқаруви вазифа-лари ва механизмлари тубдан ўзгариб, маъмурий-буйруқ бозлик тамойиллари ўрнига иқтисодий ва молиявий тар- тибга солиш тамойилларининг роли тобора кучайиб борди. Давлатнинг ижтимоий ҳимоя сиёсати Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг, мар-казлашган режавий хўжалик тартиботларидан бозор иқти-содиётига ўтиш жараёнида аҳолининг ижтимоий ҳимоя -сини таъминлаш давлат сиёсатининг муҳим йўналишига айланди. Бинобарин, мамлакатда ўтказилаётган барча ис- лоҳотларнинг асл мақсади инсонга муносиб турмуш шаро- итларинн вужудга келтиришдир. Президент Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқил-ган, халқаро муҳитда синчиклаб ўрганилаётган беш та-мойилнинг муҳим бир йўналиши аҳолини кучли ижтимо ий ҳимоялаш эканлиги ҳам шу билан боғлиқ. Ўзбекистон ҳукумати ана шу беш тамойил асосида ўтиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш юзасидан зарур чо- ралар кўрди. Бу чоралар одамларнинг турмуш даражаси кескин пасайиб кетишининг олдини олишда муҳим роль ўйнади ҳамда мамлакатда осойишталик ва барқарорлик-ни сақлаш омили бўлди. Масалан, истиқлол йўлининг дастлабки мураккаб, иқгисодий танглик йилларида одамларнинг турмуш дара-жасини мўътадиллаштириш мақсадида аҳолининг ижти моий ҳаётини давлат йўли билан бошқаришнинг кўпдан-кўп усуллари ва услубларидан фойдаланилди. Жумладан, миқцори доимо ўзгартиб турилган иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, турли нафақалар, компенсация тўловлари тарзидаги бевосита пул тўловлари, имтиёзлар ва турли дотациялар шаклидаги тўловларни жорий қилиш усулла ри кенг қўлланидди. Энг кам иш ҳақи ва пенсиялардан солиқ олинмайди-ган бўлди. Корхоналарнинг ўз хоДимларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги харажатларидан бир қисми бюджет маблағлари ҳисобидан қопланиб турилди. Кенг истеъмол моллари ва хизматларнинг кўпгина қисми бўйича нархлардаги тафовутларнинг ўрни қопланди. Шу билан бирга кўшимча ижтимоий имтиёзлар ҳам жорий қилинди. Масалан, бошланғич синф ўқувчилари ва ёлғиз пенсио-нерлар учун бепул нонушталар, 2 ёшгача бўлган болалар учун бепул овқат, мактаб ўқувчилари ва талабалар учун овқатнинг арзонлаштирилиши каби имтиёзлар берилди. Шунингдек, кўпгина тоифадаги фуқароларга тураржойи шахсий мул к қилиб бепул берилди. Баъзи турдаги комму- нал хизматлар ҳақини тўлашда енгилликлар жорий этил-ди ва ҳоказо. Мустақилликнинг дастлабки давридан бошлаб аҳоли нинг кам таъминланган қисмини қўллаб-қувватлаш бора-сида кўрилган чора- тадбирлар ижтимоий сиёсатни амал-га оширишнинг муҳим йўналишларидан бири бўлди. Ана шундан келиб чиқиб, «Ислоҳотларимизнинг му ҳим тамойилларидан бири аҳолининг кам таъминланган табақаси, болаларни муҳофаза остига олиш, уларни пух-та ҳимоялашдир. Ёшларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, иш билан таъминланишига ҳар томонлама ёрдам бериш давлатимизнинг мукаддас бурчидир» 1 , - деб айт-ган эди Ислом Каримов. Шунга биноан 194 йилга келиб Ўзбекистонда аҳоли ни ижтимоий ҳимоялаш тизими тубдан ўзгартирилди. Ижтимоий кўмак беришнинг мутлақо янги, илғор тизи ми шакллантирилди. Ўтиш даврида жамиятдаги мулкнинг тенгсизлик меъёрларини адолатли регуляция қилиш не-гизини муҳим омиллар ташкил этади. Жумладан: — аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг такомиллаш- ган тизими вужудга келди. Бу «Маҳалла», «Нуроний» жам- ғармалари, «Оила маркази», «Соғлом авлод учун» халқа ро хайрия жамғармаси, хотин-қизлар қўмитаси ва унинг жойлардаги бўлимлари; — бир қатор нодавлат ташкилотлар ва жамиятлар; - айрим мулк эгалари, сармоядорлардан иборат кўнгилли ҳомийлар; - халқаро ташкилотлар, инсонпарварликёрдами кўрса тадиган хориж ҳомийлар ижтимоий аҳволни яхшилаш га қаратилган аниқ режалар асосида ҳаракат қиладилар. Мамлакатда ҳамма нафакалар ва моддий ёрдам фақат оила орқали етказиб берилди. Оила асосий мавқега эга бўлди. Бундай ёндашув умуминсоний қадриятларга, мил-лий анъаналарга ва халқимиз руҳиятига, шунингдек, мам лакатимизда барпо этилаётган фуқаролик жамияти талаб- ларига, бу жамиятда оила института эгаллаши лозим бўлган муносиб мавқега мое келади. Бундай миллий ва халқона тамойиллар асосан Президент Ислом Каримов-нинг «Ўзбекистон иқгисодий ислоҳотларни чуқурлашти-риш йўлида» номли концептуал аҳамиятга молик бўлган китобида алоҳида таъкидланган. Жумладан, унда «Биз иж тимоий ҳимоялашнинг асоссиз тенглаштириш тизимидан қатьиян воз кечиб, Шарқда неча минг Йиллар давомида қарор тоиган маънавий-ахлоқий қадриятларга, турмуш тар- зи ва дунёқараш хусусиятларига мувофиқ келадиган ўз йўлимизни танлаб олдик» 1 , — дейди. Мулкчилиюса муносабатда ҳам Президент Ислом Ка римов том маънодаги инсоний ёндашув, ижтимоий адо-лат тамойилининг тарафдори сифатида намоён бўлади. Юртбошимиз «Давлат жамиятнинг кескин табақалани-шига — ошиб-тошиб кетган бойлару камбағал-қашшоқ-ларга бўлиниб кетишига йўл қўймаслиги керак» 2 , — де-ган нуқтаи назарни собитқадам илгари суради. Аввало таъкидлаш жоизки, мамлакатимизнинг мулк-ни хусусийлаштириш ва янги иқгисодий тизимни жорий этиш борасидаги фаолияти жаҳон жамоатчилиги томони- дан кенг қўллаб-қувватланмоқда. Бу — биринчндан. Иккннчидан, мамлакатимизда амалга оширилаётган иқгисодий ислоҳотлар мавжуд сиёсий, ҳуқуқий, маъна вий-ахлоқий мезонлар нуқтаи назаридан пухта ҳисобга олинганлиги билан ажралиб туради. Чунки, ўтиш даврида қонунчилигимизнинг ҳали тўла шаклланмаганлиги, ай-рим ҳолларда эса мавжуд қонунларга ҳам ҳали бўйсуниб яшашга одатланмаганимиз натижасида турли хилдаги суи-истеъмолликлар юз бермоқда. Натижада иқтисодий қонун-бузарликлар (фойдани яшириш, солиқдан қочиш) ва бо-шқа кўзбўямачиликлар туфайли кимлардир ортиқча бой-иб кетиб, кимлардир қашшоқлашиб қолиши мумкин. Ана шундай пайтда қонун устуворлигини таъминлашда, аҳоли турли табақалари турмуш тарзида адолатли мувозанатни сақлаб туришда давлат муҳим роль ўйнайди. Учннчидан, Президентимиз Ислом Каримов мамлакат- ни адолат тамойилларига мустаҳкам таянган ҳолда инсон ҳақ-ҳуқуқларини бутун чоралар билан ҳимоя қилиш йўли-дан собитқадамлик билан илгари бошламоқда. Аҳолини турли сиёсий бўҳронлардан асраб қолиш, уни ижтимоий муҳофазалаш, табақаларга бўлинмаслиги, яшаш ҳуқуқи каби олий ҳуқуқларни муқаддас тутиш - Юртбо шимиз инсонпарварлик сиёсатининг туб мазмунини таш-кил этади. Бу эса жаҳон жамоатчилиги томонидаи қўллаб-қув-ватланган, беш тамойилдан бири — ўтиш даврида давлат-нинг бош ислоҳотчи бўлиб туриши кераклиги қоидасига айнан мое келади. Миллий хавфеизлик концепцияси Истикдол йилларида мамлакатда давлат мустақилли-гини мустаҳкамлаш, Ватанимизнинг ҳудудий яхлитлиги, дахлеизлиги ва осойишталигини таъминлаш асосий вази- фа сифатида ҳамиша давлатнинг диққат-эътиборида бўлди. Шу давр мобайнида Ўзбекистонда миллий хавфеизлик-нинг кенг қамровли концепцияси ишлаб чиқилди. Ўзбекистон ўз мустақиллигининг тарихан жуда қисқа даврида жаҳон сиёсатининг узвий бўғини сифатида жара-ёнлар оқимига сезиларли таъсир ўтказа бошлади. Жаҳон сиёсати йўналишларида унинг ўзига хос тамойиллари, ёндашиш усули, ижтимоий-сиёсий жараёнлар боришини йуналтириб туришдаги услубига эътибор кучайди. Биринчидан, 190 йилларнинг биринчи ярмида бир қатор мустақил давлатларда демократик жараёнларни чу-қурлаштириш асносида воқеалар ривожини йўналтириш-нинг уддасидан чиқа олмаслик ҳолатлари кўзга ташланиб келди. Натижада мустақилликни мустаҳкамлаш, умумхалқ ва умумдавлат манфаатлари йўлида бирлашиб курашиш ўрнига ҳокимиятда шахеий таъсирни кучайтириш, гуруҳ-бозликка йўл очиб берилди. Бир қатор мамлакатларда эса ҳатто ички этник ва конфессионал зиддиятлар кучайиб кетди. Турли гуруҳларнинг манфаатпарастлиги ва жаҳола- ти мамлакат манфаатларидан ғолиб келди. Натижада фу-қаролар урушлари келиб чиқди. Ўзбекистонда эса босиқ мулоҳазакорлик, вазминлик, ақл-идрок асосида иш тутилиб, сиёсий, иқтисодий қи-йинчиликларни сабот, матонат билан енгиб ўтишга ки-ришилди. Халқ ва мамлакат манфаатига зид бўлган ҳар қандай сиёсий «ўйин» ларга, тадбирбозлик ва ортиқча шов-шувларга чек қўйилди. Иккинчидан, мустақилликни қўлга киритган бир қатор мамлакатларда иқтисодий тангликдан ва сиёсий сиқув- лардан талвасага тушиш ҳоллари юз берди. Натижада улар жорий масалалар, кундалик юмушларни бажариш гирдо-бвдан чиқа олишмади. Узоқни кўзловчи истиқбол режа-лари тузилмади. Ўзбекистонда эса истиқбол режаларидан оғишмаслик ва аҳоли умумий ижтимоий-сиёсий, иқтисо дий ва маънавий эҳтиёжларини тезкорлик билан ҳал этиб бориш негизларида ислоҳотларга кенг йўл очиб берилди. Узоқни кўзлаган, ҳаёт ҳақиқати мантиқларига ҳамда халқ-аро ислоҳотлар тажрибаларига таяиган дастурлар асосида иш олиб борилди. Учинчидан, мамлакатимиз Президента Ислом Кари мов Узбекистан ҳукумати номидан турли мустақил дав-латларнинг иқтисодий, сиёсий, маънавий жиҳатдан ман-фаатдорлигини назарда тутиб, янгича шароитларда, ян-гича шакл ва мазмундаги давлатлараро ижтимоий ҳам-корликни вужудга келтириш ташаббуси билан чиқди. Бу Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Марказий Осиё мам-лакатлари ҳамкорлиги сингари кўп томонлама ижтимо- ий-иқтисодий манфаатлар асосида қурилган ташкилотлар шаклида вужудга келди. Узбекистан жаҳон ҳамжамиятига ўзига хос ва ўзига мое муносабатлар билан кириб борди. Дунё тақдири ва инсоният тараққиётини белгилайдиган хавфеизликни таъ-минлашнинг ўзбекона шакли, «узбек модели» вужудга келди. «Узбекистан Республикасининг миллий хавфеиз-лик концегадиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги', «Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг асосий принциплари тўғрисида»ги' Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ушбу соф инсонпарвар ғояларнинг ҳуқуқий асоси сифатида дунёга келди. Президент Ислом Каримов томонидан назарий асос-лаб берилган миллий хавфеизлик концепциясининг икки муҳим жиҳатига алохида тўхталамиз. Биринчиси — ташқи хавф: - мамлакатимизга таҳдид солаётган ташқи хавф ман-баларини бартараф этишнинг донишмандона ечимлари тавсия этилди ва амалиётда синовдан ўтказилди. Улар қу-йидагича тасниф этилади: - низоларни бартараф қилишнинг босқичма-босқич-лиги; - барча манфаатдор томонларнинт музокара жараё-нида иштирок этиши; - томонларнинг бир-бирига ён бериш ва муроса йўли билан бир-бири томон яқинлашуви; - терроризм, наркобизнес ва экстремизмга қарши халқаро ташкилотлар тузиш заруратини асослаш ва бу бо-рада амалий саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш; - бу жараёнда БМТ, ЕХҲТ, ИҚТ ва бошқа халқаро таш- килотларнинг фаол иштирок этиши ва ҳомийлик килиши; - ҳар бир мамлакат худудий яхлитлигининг сақланиши; - қай шаклда бўлмасин, ташкаридан таъсир ўтказиш ва аралашувга йўл қўймаслик; - маҳаллий можаролар зоналарига қурол етказиб бе-ришни қатъиян тақиқлаб қўйиш. Айни пайтда Ислом Каримов ғоялари нафақат муста-қиллик, балки янги даврнинг туб моҳияти, мантиқий та-факкур тарзининг маҳсули сифатида ҳам вужудга келди. Жумладан, буни терроризм ва ислом, исломнинг сиёсий- лашуви, ислом ниқобидаги найранглар хусусидаги хуло-саларида яққол кўрамиз: «Сўнгти йилларда воқелар фо-жиали туе олганлигининг яна бир сабаби шундаки, аф-ғон можароларига маълум этник низолардан ташқари яна диний туе ҳам берилди. Исломнинг кескин сиесиилашув жараёни содир бўлмоқда. У ўта радикал туе олди - ҳоки-мият тепасига чиқишга даъвогарлик қилиш ва барча дин-дошларни мададга чақиргаи ҳодда бунга қуролли йўл би- лан эришишга очиқдан-очиқ уриниш юз бермоқаа. Дини-мизнинг инсонпарварлик ғоялари ва асосларига ҳеч бир алоқаси бўлмаган ана шу жараён тоғли Бадахшондан тор-тиб то Каспийгача бўлган жуда катта ҳудуддаги ижтимо-ий-сиёсий вазиятга бевосита ёки билвосита салбий таъ- сир кўрсатди. Минтақадаги давлатларда афғон сценарий-сини ўз халқларига зўрлаб кабул қилдиришга тайёр тур-ган экстремистик кайфиятдаги унсурлар топилиб қолди. Афғон истон воқеалари эса фожиали оқибатларга олиб келганлигига ҳали биз ҳам баҳо берамиз, келгуси авлод-ларимиз ҳам баҳо беради» 1 . Президент Ислом Каримов минтақавий можаролар хусусида ва терроризмнинг ривожланишига имкон бера-диган омиллар ҳақида гапирар экан, яна бир муҳим ҳолат-га алоҳида тўхталади ва уни эътиборсиз қолдириб бўлмай-диган ниҳоятда катта потенциал хавф-хатар, деб атайди. Можаролар, келишмовчиликлар ва зиддиятларнинг ке-либ чиқиш омили сифатида чегаралар орқали бўлиб юбо-рилган халкдар тақдирига таҳдид солиш, уларнинг ўзаро муносабатларита путур етказиш, азалдан қондош-жон-дош, бир миллат вакили бўлиб келган, қариндош-уруғ бўлиб кетган аҳолини чегаралар туфайли бир-бирига қарши қўйиш ҳоллари ҳам мавжудлигини уқтириб ўтади. Ана шундай ҳолатни назарда тутиб, «Афғонисгон билан чегаранинг икки томонидаги тожиклар ёки ўзбекларни, ё бўлмаса пуштун қабилаларини бирлаштириш фойда-сига сунъий далиллар тўпланмоқда. Мавжуд чегараларни этник асосда ўзгартириш йўлидаги ҳар қандай уриниш қандай оқибатларга олиб келишини тасаввур қилишнинг ўзи даҳшатли, минтақамиздаги чегараларни ўзгартириш бутун жаҳон ҳамжамияти учун даҳшатли оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Ҳатто Босния ва Герцеговинадаги можаролар бу мудҳиш воқеалар олдида «ҳолва» бўлиб қолиши ҳеч ran эмас» 1 , дейди. Иккиичиси - ички хавф: Бу бевосита оломончилик кайфияти, ички бирдамлик-нинг йўқлиги, парокандалик ва ўзаро низоларнинг авж олиши мумкинлигидан иборат ижтимоий-сиёсий хавфли жараёнлардир. Президент Ислом Каримовнинг истиқлол йўлининг дастлабки йилларидаги сохта демократларнинг эҳтиросли чиқишларига берган жавоблари, Тошкентда та-лабалар шаҳарчасидаги воқеаларга ўз вақтида баҳо бер-ганлиги, миллатлараро низоларнинг олдини олиш мисол-лари унинг ички хавфларнинг олдини олиш борасида не-чоғли ҳушёрлиги, сиёсий тийраклиги, оқил йўлбошчи-лигидан яққрл далолат беради. Кдриндош-уруғчилик кайфияти жамиятда беқарорлик-ни келтириб чиқарадиган омиллардан бири. Шунинг учуй ҳам Президент Ислом Каримов қариндоШ'Уруғчилик ва маҳаллийчилик ҳодисасига алоҳида эътибор билан қарай- ди. Буни у қуйидаги икки муҳим жиҳатнинг хусусиятлари- дан келиб чиқиб изоҳлайди. Бнринчидан, уруғ-аймоқчиликнинг худбинлик, шах-сий манфаат, алоҳида гуруҳларнинг мол-дунёга ружу қўйиши билан боғлиқ бўлган жиҳатларидир- Уруғ-аймоқ-чилик мамлакат тарақкиётига, миллий тикланиш ва юксалиш жараёнларига таҳдид соладиган кучли ижтимоий хавфдир. Иккннчндан, қариндошчилик, уруғ-аймоқчилик ман-фаатлари доираси кенгайган сари у энди бир сулола дои-расидан чик^б, корпоратив моҳият касб эта боради. Қарин-дош-уруғчилик асосидаги корпоратив бирлашувлар жами-ятнинг ички бирлигини таназзулга олиб келади. Бундай сепаратизм ижтимоий хавфлилиги жиҳатидан маҳаллий чилик иллати билан ҳамоҳангдир. Ислом Каримов маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик хусусида фикр юритар экан, «қариндош-урУ ғчилик ' *УДУ дий ёки этник принциплар асосида давлат тузилмаларида ёки бошқа тузилмаларда тор гуруҳчилик манфаатлари би-лан иш кўрадиган, айнан шу манфаатларни биринчи ўрин-га қўядиган уюшмалар (кўпинча норасмий уюшмалар) умумий ишга, умумдавлат, умумхалқ манфаатларига за-рар келтирган ҳолда шаклланиб, ўз мақсадларига эришиш учун аъзоларини мавжуд давлат, ҳокимият ва бошқа по-ғоналарда юқори кўтаришга ҳаракат килар экан, бу ҳол хавфли бўлиб қолади. Ана шунда жамиятнинг барқарор-лити ва хавфсизлигита реал таҳдид солувчи маҳаллийчи-лик ва уруғ-аймоқчилик ҳақида гапиришга тўғри кела-ди» 1 , - дейди. Маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик инсоният тари-хида машъум иллат сифатида алоҳида ўрин тутади. У тур-ли минтақаларда турли халқлар ҳаётини бир-бирига ўхша-маган, аммо мазмунан бир хил бўлган фожиаларга олиб келган. Уруғ-аймоқчилик ривожланган мамлакатларда хам, эндигина тараққиёт йўлига чиқиб олган давлатларда ҳам ўзининг тахдид ва тахдикаси билан алоҳида мавқега эта бўлган. Дарҳақиқат, уруғ-аймоқчилик миллий равнақдуш-мани сифатида ҳамиша тараққиёт йўлига ғов бўлган. Президент Ислом Каримов маҳаллийчилик ва уруғ-ай-моқчилик иллатларини миллий равнаққа таҳдид солувчи хавфли ижтимоий-ахлоқий омил эканлигини ва унинг дав лат ҳамда ижтимоий бошқарув тизимларини мувозанатдан чиқариш хавфи хусусида алоҳида тўхталади. Юртбошимиз бу иллатнинг миллатни ич-ичидан кемирадиган, зил кет-казадиган ва аста- секинлик билан бутун мамлакатни ҳам, халқни ҳам хонавайрон қиладиган ҳодиса эканлигини на- зарий асослаб, чуқур мантиқ кучи билан суғорилган умум- лашмаларни жамоатчилик эътиборига қўйди. Дунёда миллатнинг ўзини ўзи кемиришидан, ўзини ўзи хонавайрон қилишидан кўра оғирроқ таҳдид йўқ. Мил латнинг ўз-ўзини қурбон қилиш каби фожиали таҳликага ҳеч нарса тенг келмайди. Буни бир қатор мамлакатлар ми-солида, жумладан, Афғонистон, айрим Африка мамла- катлари - Судан, Сомали, Замбия, Зимбабве, ҳамдўст-лик мамлакатларидан Тожикистон, Россия Федерацияси сингари мамлакатларда айрим гуруҳлар манфаатларининг даачат миқёсига чиқиб олганлиги, умумий мамлакат сиё-сий ва иктисодий имкониятларининг бир гуруҳ одамлар учун қурбон қилинаётганлиги фикримизнинг ёрқин да-лилидир. Мудофаа ва барқарорлик: тинчлик маданияти сари йўл Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитета ва ҳуду- дий яжлитлиги, фуқароларнинг Конституциявий ҳуқуқ ва эркинлигини ҳимоя кдпиш мақсадида Мудофаа ишлари вазирлиги ва Миллий гвардияни тузиш зарур эканлиги дастлаб Олий Кенгашнинг 191 йил 31 августда кабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг давлат муста-қиллиги тўғрисида»ги баёнотида кўрсатилган. Бу баёнот худди шу куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республика сининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги' Қонунда суверен мамлакатнинг Мудофаа ишлари вазир лиги ҳамда Миллий гвардияни тузиш ҳуқуқи билан бирга муқобил хизматни ташкил килиш, шунингдек, Ўзбекис тон ҳудудида жойлаштирилган собиқ СССР Қуролли Куч- ларини бошқариш масалаларида ҳарбий сиесатни амалга ошириш ҳуқуқи кўзда тутилган ЭДВ. Ушбу ҳужжаглар Ўзбе кистон Республикасининг ўз Қуролли Кучларини тузиш-да ҳуқуқий асос бўлди. «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги 2 Конституциявий қонунни бажа-риш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 191 йил 6 сентябрдаги Фармонига асосан Мудофаа иш лари вазирлиги ташкил килинди. Мудофаа вазирлиги Бош штаби, бошқармаси ҳамда уларнинг жойлардаги қуйи бўлинмалари тузилди. Вазир-лик зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилди: — ҳарбий сафарбарлик тадбирлари; — миллий гвардия тузиш ва таълим бериш; — фуқаролар мудофаасини амалга ошириш; — ҳарбий билим юртларини комплектлаш; — олий ўқув юртларидаги ҳарбий кафедралар ва мун-тазам ҳарбий тайёргарлик мактабларини бошқариш; — муқобил хизматни ташкил қилиш; — уруш қатнашчилари ва байналмилалчи жангчилар билан ишлаш; — ҳарбий хизматга чақириш, қўшинларни жойлашти-риш, ҳарбий машқлар ўтказишни мувофиқлаштириш, қўшин ва ҳарбий объектларни янги жойга кўчириб жой-лаштириш; — ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш; — ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳоказолар. Узбекистан Қуролли Кучлари қатьий, босқичма-бос-қич режа асосида, тасдиқланган дастурга мувофиқ шакл-лана борди. У мамлакатимиз давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини мустаҳкам ҳимоя қилинишини таъ- минлайдиган даражада куч-қудратга эга. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ўз фао-лиятини: — қонун устуворлиги; — марказлашган бошқарув ва яккабошчилик; — жанговар ва сафарбар ҳолатларга доимо тайёрлик; — фуқароларнинг умумий ҳарбий мажбурияти; — коллектив хавфсизлик тизимини барпо қилиш; — ҳарбий интизомга риоя қилиш; — партиясизлик; — ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилишни таъминлаш тамо-йиллари асосида ташкил қилади ва амалга оширади. Ўзбекистонда мудофаа ва барқарорлик масаласи мус- тақил давлат ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни сақлаш манфаатлари билан уйғун ҳолда олиб борилди. «Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий доктринаси тўғрисида»ги Олий Мажлис қарори, Ўзбекистон Республикасининг «Муқобил хизмат тўғри- сида»ги, «Мудофаа тўғрисида»ги, «Умумий ҳарбий маж- бурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунлари қабул қилинди. Бу ҳужжатлар мамлакатда ҳарбий сиёсатни, му - дофаа ва барқарорлик концепциясини амалга ошириш-нинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Умуман, Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Куч лари - бу ҳарбий тузилмалар, ҳарбий ўқув юртлари ва бошқа ҳарбий қисмлардан иборат. Улар давлат томонидан ташкил қилинган ва таъминланган бўлиб, уруш ва бошқа ҳарбий можароларнинг олдини олиш, Ўзбекистон Рес публикасининг давлат мустақиллигини, ҳудудий яхлит лигини, аҳолининг тинч ҳаёт кечиришини ва хавфсизли-гини таъминлашга каратилган. Минтақавий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги йирик амалий тадбирлардан бири Давлатлараро Кенгаш-нинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳнамолигида тинчликни ўрнатиш машқларида қатнашишга мўлжаллан-ган Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Республи- каларининг тинчлик ўрнатувчи батальони (Центразбат) ташкил этиш, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш ва унинг фаолиятига дойр махсус Низомни тасдиқлаш тўғри-сидаги қарори бўлди. Тинчлик ўрнатувчи батальонни (Центразбат) ташки- лий жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида Давлатлараро Кен- гашнинг қарорига кўра ушбу батальонни «Тинчлик йўли-даги ҳамкорлик» дастури доирасида Америка ва Европа қитьаларида ўтказиладиган тинчликни ўрнатиш машқла-рйга тайёрлаш ва иштирок этиш ҳамда БМТ раҳнамоли гида кўп миллатли кучларни жалб этган ҳолда Марказий Осиёда машқлар ўтказиш кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгани-нинг дастлабки кунлариданоқ Мустақил Давлатлар Ҳам-дўстлигига аъзо давлатлар билан ҳарбий соҳада ҳамкор-ликка муҳим аҳамият бера бошлади. «Ўзбекистон, — дей- ди Ислом Каримов, — айни шу сабабли минтақада ва собиқ Иттифоқ ҳудудида коллектив хавфсизлик тизимини бар по этиш ташаббускорларидан бири бўлди. МДҲ мамла-катлари ўртасида тузилган коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартномаларнинг дастлабкиларидан бири 192 йил май ойида айнан Тошкентда имзолангани ҳам тасодиф эмас 1 . Ўзбекистоннинг мудофаа ва барқарорлик концепция-си мамлакатни, мустакилликни ҳимоя қилиш, давлатнинг ҳудудий яхлитлигини таъминлаш сингари тамойиллар билан дунёда тинчликни сақлашда, дунё можароларини ҳал этишда ўзига хос ёндашуви борлигани кўрсатди. Жамиятни эркинлаштириш ва модернизациялаш Ўзбекистон танлаган йўл инсон манфаатлари тўла ҳимоя қилинган, унинг эрки, озодлиги ҳар томоилама ҳуқуқий кафолатланган фуқаролик жамиятини шакллантириш йўли- дир. Бу албатга, инсон онги ва тафаккурини узгартириш, турмуш тарзини янгилаш орқали очиқ жамиятни вужудга келтиришнинг яхлит ва тўлақонли тизимини ишлаб чи- қишни, мазкур тизимни ижтимоий амалиётга йўналтириш йўриқларини барпо этишни тақозо этмоқца. Биринчи омил эскилик ва янгилик ўртасида гоҳ ошко-ра, гоҳ яширин кечувчи зиддиятлар мазмунида намоён бўлади. Эски тузум иллатлари яшашни истайди, шу боис- дан у ўз ўрнини бўшатишни хоҳламайди. Янги тузум ғояла- ри эса жамиятни янгилаш заруратидан келиб чиқади ва ўзгаришларни ҳаёт-мамот моҳиятига, ҳар бир фуқаро тақ-дирига, маънавий ва руҳий эҳтиёжига айлантириб бора-ди, янгитдан шаклланаётган турмуш тарзи ва дунёқараш-нинг моҳиятини ташкил этиб, уни ҳар жиҳатдан ҳимоя қиладиган фикр сифатида майдонга келади. Бу ғоянинг яшаши ва турмуш тарзига айланиши кўпинча эскилик иллатлари билан курашнинт нақадар оғир ва ҳатто изти-роблилиги, баъзи ҳолларда эса боши берк кўчага кириб қолганлиги каби ҳолатлар билан белгиланади. Иккинчи омил — фуқаролар онги ва тафаккурининг жамиятни тубдан узгартириш ва янгилаш жараёнларига сиёсий ва маънавий жиҳатдан қай даражада шайлиги оми-лидир. Бу омил фавқулодда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, мустамлакачиликнинг 130 йиллик даврида аҳолининг ижтимоий- сиёсий фаоллиги ҳар томонлама бўгаб келин-. ган, одамлар ҳамиша воқеалар ортидан эргашиб яшашга ўрганиб қолган эдилар. Фикрий танбаллик, фикрий бо-қимандалик кўникмалари вужудимизга чуқур сингдирил-ган бўлиб, шахеий нуқтаи назарлар, индивидуал мулоҳа-за ва хулосалар таъқиб остига олинар эди. Шу боисдан ҳам Юртбошимиз ижтимоий янгиланишлар муваффақи-яти шахенинг индивидуал эркинлиги, воқеликни нафа-қат ўзлаштирувчи, балки ўзининг фаол иштироки билан уни ўзгартирувчи субъект сифатидаги ўрни ва ролига кўп жиҳатдан боғлиқлигини асослаб берди. Учинчи омил — янгиланишлар тизимини ҳаётга жорий этиш ва чуқурлаштириш шароитида фуқароларни демок-ратик жараёнларни ташкил этувчи, бошқарувчи ҳамда фаол ҳимоячиси сифатида тайёрлаш омилидир. Бу ўта мураккаб, серқирра ҳамда вакт талаб этадиган ҳодисадир. Чунки мустамлакачилик даври иллатларидан кугулиш азо-бини, фикрлаб яшаш, акл-идрок йўриғи билан кун кўриш машакдатини енгиш учун инсонда ички ирода, маънавий кудрат керак. Ана шу ирода ва қудратни уйғотиш, шакл - лантириш, унга қувват бахш этиш осон иш эмас. Ўзбекистон фуқаролик жамиятини барпо этиш йўли-да инсон онги ва қалби билан боғлиқ бўлган, уни ислоҳ қилиш, янгилаш, маънавий-руҳий «таъмирлаш» каби сер-машаққат йўлдан борди. Бу жуда катта сабр-бардош, сиё сий қудрат, сиёсий маданият ва сиёсий ирода талаб эта диган ижтимоий заруратдир. Президент Ислом Каримов «Аҳолимизнинг сиёсий фа оллиги ҳали замон талаблари даражасида эмаслигини, ҳамон сует эканлигини кайта-қайта айтишга тўғри келмоқда. Тан олишимиз керак: эски андозалардан тўлиқ қутула ол-маяпмиз. Барча муҳим қарорлар юқоридан қабул қилиниб, бизларни бор-йўғи итоатли ижрочиларга, баъзан ўйлан- май қабул қилинган қарорлар қурбонига айлангирган маъ- мурий-буйруқбозлик, мустабид тузум иллатларидан жудо бўлишимиз қийин кечяпти» 1 , — деган эди. Бу жамиятни эркинлаштириш ва шу асосда демократок жараёнларни чу- дурлаштиришда энг катга ғов бўлаётган ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳолатлардан биридир. Сиесий маданият, сиёсий онг даражаси жамият ҳаётида инсон иштирокининг қандайлигини белгилайди. Зотан, сиёсий маданият ва сиёсий онг юксак бўлган жойда одам-лар ҳокимият ишида фаолроқ иштирок этишади. Карор-лар қандай қабул кили ниши, унинг ижроси қандай назо-рат қилинаётганлигини кузатиб боришади, муносабат билдиришади. Ўз ҳаётларига дахддор бўлган маъмурий тад- бирларга бефарқ қарашмайди. Аксинча, уларни тайёрлашда иштирок этишади, натижада қарорлар ижроси учун ўзла-ри манфаатдор сифатида масъулиятни ҳис қилишади. Ўзбекистонда нодавлат ва жамоат ташкилотлари фао-лиятини чуқурлаштиришнинг ўзига хос тизими мавжуд. Давлат бош ислоҳотчи сифатида буша алоҳида эътибор беради. Президент Ислом Каримов Олий Мажлиснинг XIV сессиясида сўнгги беш йил ичида мамлакатимизда жамо ат бирлашмалари ва нодавлат ташкилотлар сони 1500 тага кўпайиб, 2300 тага етганини, улар энди одамларнинг ижтимоий фикрини шакллантиришда фаол таъсир кўрса-таётганини алоҳида таъкидлади. Ана шу мисолнинг ўзи жамиятимизда эркинлаштириш жараенининг кўлами ва миқёсини белгилайди. Президент Ислом Каримов аҳолининг сиёсий фаол-лигини кучайтириш, жамиятда манфаатлар ва қарама- қарши кучлар ўртасида мувозанатни таъминлайдиган кучли механизмларни шакллантириш зарурлигига алоҳида эъти бор беради. Бу механизм, энг аввало, жамиятни эркин лаштириш орқали одамларнинг сайловларга муносабати-ни ўзгартиришни, якин ўтмишимизга хос хусусият бўлган сохта сайловбозлик ва сиёсий ўйинлардан воз кечишни тақозо этади. Одамлар ўз манфаатлари ва мақсадларини амалга ошириш, ҳақ- ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун сай-ловларда иштирок этиш зарурлигини англай бошладилар. Сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи ҳар бир фуқаро сиёсий фа- оллигини, жамият тарақкиётига дахлдорлигини белгиловчи омил сифатида намоён бўлмоқда. Ўзбекистонда сайловлар ўтказишнинг демократик та-мойиллари жаҳон сайлов ўтказиш тажрибалари асосида дунёга келди ва шаклланмоқда. Фуқаролар эса уни тўла-тўкис қўллаб-қувватламоқда. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, унинг эҳтиёжларини қондиришда давлат қурилиши, бош- қарув тизими ва жамиятни эркинлаштириш алоҳида аҳами- ятга эга. Бу борада Президент Ислом Каримов мустақил-ликнинг дастлабки йилларидаёқ мамлакатнинг стратегик мақсадларини аниқ ва равшан ифодалаб берди ва давлат ваколатларини аста- секинлик билан, босқичма-босқич но давлат ва жамоат ташкилотлари зиммасига ўтказиш, фу-қароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларининг ролини ошириб бориш орқали демократик жараёнларни чуқур-лаштириш зарурлигини айтган эди. Ана шу тамойилнинг ўзи фуқароларнинг бир жиҳатдан эркинлиги ва озодлиги-ни таъмин этса, иккинчи томондан ўз ҳаётларини изга солишга, демакки, жамиятни бошқаришга иштиёқини қу- чайтиради. Шахе ўзини жамият ҳаётининг ҳамма соҳала-рига дахлдор, унинг олдида бурчли ва масъулиятли экан-лигини англаб боради. Бу мамлакатда амалга оширилаёт-ган сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий ислоҳотлар сингари инсонни «ислоҳ» қилиш, янги жамият фуқаросини шакл лантириш, эски тузумда туғилиб, дунёқарашлари чеклан- ган инсонни «янгилаш», тасаввурини кенгайтиршп сингари «инсоний ислоҳотлар» нинг самарасини кўрсатади. Президент Ислом Каримов тараққиётнинг Ўзбекистон- га хос ва мое тамойилларини ишлаб чиқар экан, аввало, яратилажак жамият қандай бўлишига эътибор беради ва Ўзбекистонда бунёд этиладиган жамият барча «изм» лардан холи ва у қандай номланишидан қатъи назар, адолат-ли, халқчил, инсонпарвар жамият бўлмоғи лозим экан-лигига алоҳида урғу беради. Шунинг угун ҳам, мамлакат ички ва ташқи сиёсати-нинг асосий йўналишлари пировард натижада чинакам мустақил Ўзбекистонда янги, адолатли жамият барпо этишга қаратилди. «Республикада собитқадамлик билан халқчил, адолатли жамиятни бунёд этиш - бош вазифа-дир», — деб уқтиради Президент. Бу борадаги фикрини давом эттириб у «Ўзбекистон келажаги буюк давлат. Бу — мустақил, демократик, ҳуқуқий давлатдир. Бу — инсон-парварлик қоидаларига асосланган, миллати, дини, иж тимоий аҳволи, сиёсий эътиқодларидан қатьи назар, фу-қароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаб берадиган давлатдир. Халқ давлат ҳокимиятининг манбаи-дир» 1 , — деган қоидани илгари сурди. Ижтимоий ҳаёт, мамлакатда юз бераётган жиддий ўзга- ришлар ва инсон ҳаёти дахлсизлиги омилининг чуқурла-шуви шахснинг давлат ва жамиятга бўлган муносабатла-рига дойр янгидан-янги муаммоларни келтириб чиқаради. Одамлар эса ана шу муаммоларни бирин-кетин ҳал этиш жараёнида ўз эрки ва ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиб бо-раверади. Жамият тараққиётига мое равишда аҳоли «тар-бияланиб», шаклланиб, баркамоллашиб боради. Айни пайтда биз худди ана шундай жараёнларни бошдан кечир-япмиз. Юқоридаги хулосалардан келиб чиқиб Президент Ис-лом Каримов мамлакатнинг сиёсий, иқгисодий ҳаётини, давлат ва жамият қурилишини янада эркинлаштиришнинг янги концепциясини ишлаб чиқди. Унда қуйидаги маса-лаларга алоҳида эътибор берилди: — демократик институтлар фаолиятлари кўламларини кенгайтириш; — аҳолининг сиёсий фаоллигини кучайтириш ва сиё сий маданиятини ошириш; — жамиятда манфаатлар, турли хил қарашлар, сиёсий ва эътиқодий рақобатлар ўртасидаги мувозанатни таъмин-лаш; — жамоат бирлашмаларининг ҳозирги босқичдаги иж тимоий мавқеини ошириш; — сиёсий партиялар фаолиятини такомиллаштириш; — иқтисодий ҳаётни эркинлаштириш; — давлат қурилишини эркинлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш; — ҳокимият бўлиниши принципининг инсоният то-монидан умумэътироф этилган тамоиилларини амалда қўллаш; — давлат ҳокимияти органларининг ваколатини но-давлат ва жамоат ташкилотларига ўтказиш ва бошқалар. — Ўзбекистонда амалга оширилаётган ялпи янгиланиш-лар жараёнида юқоридаги тамойиллар алоҳида ўрин тута-ди. У демократия жараёнларини чуқурлаштиришда, жа-миятни эркинлаштиришда, фуқаролар сиёсий ва ижти моий фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Айни пайтда туб ўзгаришларнинг «узбек модели» сифати-да жаҳон ислохчилик тажрибасида ўзига хос ва ўзига мое ҳисса бўлиб қўшилади. Бошқача қилиб айтганда, жамият-ни эркинлаштиришнинг бундай тамойиллари Ўзбекистон да вужудга келтирилди ва ижтимоий бошқаришнинг хал-қаро андозаларига мувофиқ самарали йўналиши сифати-да намоён бўлмоқда. Маънавият - ижтимоий тараққиётни харакатлантирувчи куч — Қадриятларга муносабатни ўзгартириш, уни тиклаш, мавқеини ошириш, уларни халқ маданий мулки сифати-да қадрлаш масаласи Ўзбекистонни янги ижтимоий-сиё- сий тузум талаблари доирасида умумий ислоҳ қилишнинг муҳим бўғинига айлантирди. Қисқа давр мобайнида халқ- нинг азалий удумлари, аерлар синовидан ўтган миллий анъаналари қайта тикланди. Халқимиз ўз тараққиётининг янги босқичини миллий тикланиш ва маданий янгила-ниш борасидаги ворислик ҳуқуқларини қўлга киритиш асносида амалга ошира бошлади. Миллий қадриятларни миллий ғурур ва ифтихорни шакллантириш ишларига хизмат қидцириш, келажакка қатьий ишонч билан қараш омилига айлантириш жараёнлари фаоллаша бошлади. — Жамиятни ҳаракатга келтирувчи кучларнинг манбала-ри хусусида турли даврларда турли ёндашувлар мавжуд бўлган ва унинг хилма- хил концепциялари асослаб ке-линган. Бундай ёндашувлар ҳамда концепциялар назари- ётчилари ўз ғояларини мантиқан асослаш ва исботлаш учун жиддий ҳаракат қилганлар. — Жумладан, коммунистлар доҳийси Карл Маркс «жа миятни ҳаракатга келтирувчи куч - иқтисод» деган ғояни илгари сурган 1 . Монтескье назарияси бўйича ижтимоий — тараққиётда географик мухит алоҳида ўрин тутади 1 . У мам- лакатнинг жуғрофий иқлими ва геополитик ўзига хосли-гита тараққиётнинг бош омили сифатида қарайди. Фрейд эса либидо — хоҳиш-истак жамият тараққиётига кучли таъсир кўрсатади, деган назарияни илгари суриб, инсо- ний майл, қизиқишлар ижтимоий тараққиёт суръатлари моҳияти ва мазмунини ташкил этишини асослашга инти-лади 2 . — Шунингдек, рус олими Н. Бердяев ижтимоий тарақ қиёт мавҳум тушунча бўлмасдан, ҳар қандай жамият аъзо- ларининг камолот даражалари мажмуидан иборат экан-лигини асослашга уринади 3 . — Ҳаёт, кишиликнинг онгли тарихи бу ғояларнинг бар-часи муайян рационал жиҳатлари бўлгани ҳолда қайси-дир даражада бир ёқлама эканлигини кўрсатди. Ислом Каримов асарларида маънавият ижтимоий тараққиётнинг бош ҳаракатлантирувчи кучи сифатида асосланади ва ама- лиётнинг барча жабҳаларида синовдан ўтказилиб, ҳаёт-чанлиги ва ҳаққонийлик даражаси юқорилиги илмий-на-зарий ва амалий жиҳатдан исботлаб берилади 4 . — Айтиш мумкинки, маънавият нафақат мамлакатимиз-нинг кўп минг йиллик тарихи, ижтимоий тараққиётининг барча жабҳаларига бевосита таъсир кўрсатган, айни чоғда халқимиз менталитети ҳам маънавии қадриятлар асосида шаклланган ва Шарқ цивилизацияси бевосита маънави ят, илм-фан, ахлоқ, руҳий поклик асосида юзага келган. Худди шу жиҳатдан ҳам Шарқ инсоният тараққиётига, жаҳон цивилизациясига ўзига хос маданият ва маърифат олиб кирган. — Маънавият ўз навбатида жамиятнинг ҳам умумий ман- зарасига, ҳам ҳар бир шахе интеллектуал-руҳий қиёфаси-га мутаносиб таъсир кўрсатади. Фуқароларнинг маънавий-маърифий даражаси эса ўз навбатида жамиятнинг уму мий ҳолатини ўзгартиради. Янгиланган ахлоқий етуклик — ва ижтимоий онг жамият тараққиётини белгилайди ва ялпи тараққиётнинг янгидан-янги имкониятларини вужудга келтиради. Таъкидлаш жоизки, ҳар бир янги авлод янги тарихни тақозо этади, уни яратади, такомиллаштиради. — Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин долзарб муаммолардан бири — янги тарихий шароитларда ўзгара-ётган жамиятга муносиб ҳар томонлама етук ва баркамол кишиларни тарбиялаш эди. Бу ўз навбатида бир неча ўн йиллар мобайнида халқдан бегоналаштириб келинган маъ навии мулк ва маданий меросни синфий-партиявий маф кура томонидан тақиқланган маданий бойликларни унга қайтариш ҳамда қадриятларнинг янада камол топишогучун кенг имкониятлар очиш вазифаларидан иборат эди. Ўзбе кистон Президенти Ислом Каримов ўзининг «Ўзбекистон-нинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» китобида «Ўзбекис-тоннинг миллий-маданий жиҳатдан гоят ранг-баранглиги, миллий ўзлигини англаш ва маънавии қайта тикланишнинг кучайиб бориши билан узвий бирликда жамиятни янги-лаш, уни очиқ жамиятга айлантириш учун қудратли омил бўлиб хизмат қилади ва республиканинг жаҳон хамжами-ятига қўшилиши учун қулай шароитларни вужудга келти ради» 1 , деб кўрсатган эди. — Дарҳақиқат, ижтимоий-сиёсий ҳаётда амалга оширил-ган ялпи маънавии янгиланишлар комил инсон шахеини таркиб топтириш учун зарур шарт-шароитларни юзага келтирди ва истикдол йўлини ҳар томонлама мустаҳкам-лаш учун халқни ялпи сафарбар қила олиш имконини берди. Шунинг учун ҳам мамлакат раҳбари Ислом Кари-мовнинг истиқлолнинг дастлабки пайтиданоқ бу борада зарур чоралар кўрилишининг ташаббускори ва собитқа-дам амалиётчиси сифатида нечоғли катта масъулиятлар юки остида фаолият кўрсатиб келганлиги, миллат озод-лиги йўлида юксак фидойилик ва сиёсий жасорат намоён этганлиги равшанлашади. — Қадриятлар маълум бир халқнинг кўп минг йиллик тарихий- маданий тажрибаси сифатида шаклланган тур-муш тарзи, тафаккури маҳсули бўлиб дунёга келади. Хал- — қимизнинг азалий удумлари, урф-одатлари, анъаналари инсоний ва миллий мансублик ифодасидир. — Қадриятлар муайян миллат ва халқларнивг шонли ва мусибатли ўтмиши, тарихий-маданий тажрибалари, сабоқ- лари, сурур ва бахтиёр дамларининг ифодаси сифатида иамоён бўлса, урф-одатлар, расм-русум ва маросимлар турмуш тарзининг шаклии кўринишлари сифатида халқ ҳаётининг маънавий-ахлоқий негизларини ташкил этади. Қадриятлар ҳамиша муайян фаолиятлар тарзида на- моён бўлиб, кишиларнинг воқеликка бўлган муносабат- лари мазмунини ифода этади хамда уларнинг феъл-атвор- лари, саъй-ҳаракатлари йўналишларини белгилайди. — Кўп қиррали ислоҳотлар даврида, жамият менталите- ти тубдан ўзгараётган, тузум янги мазмун ва тартиботлар- га кираётган бир пайтда аҳоли маънавий-руҳий эҳтиёжла-рига мое келувчи, халқни истиқболга етакловчи ҳаётбахш интилишлар ифодаси бўлган ғоялар ва мақсадлар билан қуроллантириш катта аҳамиятга эгадир. — Шундай экан, ислоҳотлар самараси халқ дунёқараши, маданий ва маънавий қадриятларига онгли муносабати билан бевосита боғлиқ ҳодисадир. Агар янгиланишлар одамлар онги ва дунёқараши, қалби ва руҳияти орқали ўзини намоён этеа, у яшовчан ва самарали бўлади. Шу~ нинг учун ҳам Ўзбекистонда давлатнинг янгиланишлар стратегияси сифат жиҳатидан ўзгараётган жамият, янгича тафаккур асосида вужудга келаётган ижтимоий гуруҳлар- нинг қадрият мўлжаллари билан уйғунлашиб кетган. — Маданият ва маърифатнинг устувор ҳодиса сифатида талқин этилиши маънавий воқелик сифатидаги такомил-лашув жараёнининг чин инсонийлик моҳиятини белги лайди. Инсон айни ана шу қадриятлар орқали камолотга етади, ҳаётда, жамиятда ўз мавқеига, ўрнига, нуфузига эга бўлади. Инсон фаолиятлари маҳсули айни ана шу маъ- навият ва маърифат орқали қадриятга айланади. — Президент Ислом Каримовнинг қадриятлар устувор- лиги конщепцияси худди ана шу жиҳатлар туфайли ҳам қимматли. У маънавиятни, маърифатни жамиятнинг йўнал- тирувчи кучи деб билади. Ана шу нуқтаи назардан ҳам «Мен маърифатли жамият қурмоқчиман» дейди. Маърифат- ли жамиятда эса инсон, маънавият, ахлоқ, тафаккур ме зонлари ҳал қилувчи мазмун касб этади. Шунинг учун ҳам Ислом Каримов мустақилликнинг дастлабки яилларидаёқ «Маънавий соғлом, кучли жамиятгнна ислоҳотларга тайёр бўлади» 1 , деган эди. — Мамлакатимиз Президенти мамлакат истиқболига дойр тадбирлар тизимини белгилар экан, унинг энг аввало гок- сак маърифат ва маданият мамлакати бўлиши, шу асосда барча ислоҳотларнинг маърифий негизини яратиш нуқтаи назаридан иш тутади. Юртбошимиз иқгисодга, ҳуқуқий ва сиёсий ислоҳотларга, шунингдек, жаҳон муаммолариии ҳал этиш, тинчликни таъминлаш масалаларига хам маърифий кўз билан қарайди, юксак маданий ва умуминсоний қад- риятлар талаблари асосида ёндашишга даъват этади. Ана шу жиҳатларни ҳисобга олган Ислом Каримов «Илмий ва маданий соҳадаги мавжуд имкониятларни сақлаб қолиш, қайта тиклаш, кўпайтириш мақсадида бундан буен фунда- ментал фаннинг, маданият ва санъат муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкам- лашга, ақлий ва ижодий меҳнат ходимларининг обрўйини оширишга давлат томонидан зарур маблағлар ажратилаве- ради» 2 , - деган эди. Ўтиш даврида иқтисодий жиҳатдан бирмунча қийинчиликлар сезилаётган бир пайтда маъна вий ҳаётимизга давлат эътиборининг устувор мавқе касб этиши инсоний ғамхўрликнинг ёрқин кўршшшадир. Тарихий хотирани тиклаш ва янги тарихни яратиш — Яиги тарихий давр маърифат даври, маърифатлилик даври сифатида вужудга келмоқяа. Истиқлол ғоялари асо сида бош ислоҳотчилик вазифасини бажараётган давлат одамлар онги ва тафаккурида туб бурйлишлар ясаш, ҳар қандай ислоҳотларни фуқаролар онги, тафаккури ва қалби орқали ўтказиш Йўлини танлади. Ана шу йўл одамларнинг ўтмишга, бугунга ва келажакка муносабатларини ўзгар- тириш, муайян мафаатларга ёндашиш психологиясини — янгилаш орқали аста-секинлик билан уларни маърифат-ли, комил инсон қилиб вояга етказишга олиб боради. Фуқароларнинг маърифатлилиги орқали маърифатли жа-мият барпо этилади. — Тарихий тафаккур ва тарих фалсафаси маърифатли жа- мият қуришнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади. Зо-тан, ўтмишни англаш, уни тўғри тушуниш орқали киши-лар онги ва руҳиятида жиддии узгаришлар ясашга, шу орқали ҳаётни, турмуш тарзини, охир-оқибатда эса жа-миятни маънавий ислоҳ қилишга эришилади. Буни нима-ларда кўриш мумкин? — Биринчидан, тарихни англаш орқали ҳаётни англаш, инсоннинг инсонлигини англаш қобилияти шаклланади. — Иккинчидан, тарихий тафаккур ва тарих фалсафаси ор қали бугунги ҳаёт мазмуни чуқурроқ тушунилади ва ис-тиқболни кўриш фалсафаси дунёга келади. Бу ҳар бир инсоннинг ўзига хос тафаккур тарзини шакллантириш ор қали шахе сифатидаги феноменини вужудга келтиришга, феъл-атворининг шаклланишига хизмат қилади. — Учинчидан, тарихни ўрганиш орқали мустамлакачи-лик таъсирида ва коммунистик зўравонлик мафкураси на- тижасида ўзлигини йўқотган, ўз қадру қимматини буткул унутган фуқарони уйғонишга, ўзлигини англашга, ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қила оладиган баркамол шахе сифатида шаклланишга даъват этади. — Тўртинчидан, аждодлари буюк бўлган, жаҳон цивили- зацияси ва инсоният тараққиётига жуда катта ҳисса қўшган маданиятга дахлдор фуқаро қалбида ўтмишини ўрганиш орқали миллий ғурурининг уйғониши мамлакат мустақил тараққиёт йўлини танлаган бир пайтда катта ижтимоий-маънавий қудрат ва улкан сиёсий ирода кучи бўлиб хиз мат қилади. Ана шу англаш жараёни инсоннинг ўзини ўзи янгилашига, ўзини ўзи маънавий тозалашига, ўзини ўзи ислоҳ қилишига олиб келади. — Бешинчидан, ҳар бир фуқарони маънавий-руҳий ва ах- лоқий жиҳатдан янгилаш орқали жамиятни янгилаш, тур муш тарзини янгилаш каби ғоятда чуқур, кенг миқёсли ислоҳот амалга оширилади. Бу бугунги ислоҳотлар даври-да қилинаётган кўп қиррали ўзгартишларнинг асосий оми - ли сифатида қадриятга айланади. — Ўзликни англаш, энг аввало, ўтмишни ўрганищцан, тарихни билишга эҳтиёж сезишдан бошланади. Дарҳақи-қат, ўзини англаётган, ўзини тушунаётган ҳар бир одам қандай оилада дунёга келгани, ўз аждодлари кимлар бўлга- ни, ота-боболари нималар билан шуғулланишгани ва қан дай умр кечиришганини билиб олишга интилади. Уларнинг фазилатлари ва мерослари билан фахрланиб яшайди. — Ўз наслу насабини билиш, келиб чиқишини ўрганиш кишининг ҳаётда омонатлигини ва айни чоғда тасодифий эмаслигини тушунишга имкон беради. Шу билан бирга атроф муҳит, уни ўраб турган олам хусусида ўйлашга ун- дайди. — Дарҳақиқат, оламни тадқиқ этиш тафаккуримизни бойитишнинг, дунёқарашимизни кенгайтиришнинг му-ҳим йўлларидан биридир. Оламни англаш ҳисси инсон нинг ўзлигини англашга, ўзлигини тушунишга, олам ва одам ҳақида ўйлашга доимий тарзда даъват этиб туради. У жами инсонларга хос бўлган идрок ва иродани уйғота-диган мўъжизавий куч ҳамдир. Биз оламни қанчалик кенг ва чуқур англасак, инсон ва инсоният оламини шунча- лик кўпроқ тушунишга, моҳиятини англашга, инсон ва ҳаёт, инсоният ва мавжудот ўртасидаги муносабатларни ўрганишга, хулласки, инсоният тарихи билан қизиқиш-га ҳаракат қиламиз. — Аслини олганда тарих фақат ўтмиш ҳақидаги маълу-мотлар ёки тушунчаларни ифодалаш билан чекланмайди. Унинг буюк қудрати, тарбиявий кучи, мураббийлик мо-ҳияти ўтмишни ўрганиш, тадқиқ этиш орқали бугунни баҳолаш. бугунни англаш, бугунги одамларни тушуниш ва уларни йўналтириш борасидаги фикрларни, ғояларни ўзида мужассам этганида намоён бўлади. Президент Ис-лом Каримов тарихга ана шу нуқтаи назардан қарайди ва унинг барча имкониятларини инсон маънавиятига тўла сафарбар этиш зарурлигини асослаб беради. Юқоридаги хулосалар ва мушоҳадаларни ҳисобга олиб, тарихшунос-ликни Юртбошимиз том маънодаги инсоншунослик си фатида талқин этиб, уни комил инсон шахеини таркиб топтириш ишига йўналтиради. — Гегель ибораси билан айтганда, тарих фалсафаси бу дунёқарашлар, тарихий тафаккур ва тарих хотираси ҳақидаги фандир'. У маънавият феномени, руҳият фено- мени сифатида инсон ва тарихи й тафаккур ўртасидаги боғ- ликликни ўрганади. — Агар чиндан ҳам тарихни маънавият ва руҳият фено-менига айлантирсак, аниқроғи, уни шундай идрок этиб, шундай тадқиқ этсак, яна ва яна ўтмишни сана ва воқеа-лар орқали эмас, инсон орқали ўрганишга эҳтиёж сеза-миз. Охир-оқибатда инсон тарихнинг яратувчиси, ишти-рокчиси, дунёга келтирувчи энг олий хилқат эканлигини ва бу рад этиб бўлмас ҳақиқат, тенгсиз қадрият эканлиги ни тан оламиз. — Инсоният тарихи бу ҳар биримизга боғлиқ бўлган, ўзлигимизни кўрсатадиган, бизнинг олис шажарамизни, наслу насабимизни, инсоний кадру қимматимизни бел-гилайдиган муқаддас ва мўътабар воқеликдир. Биз уни шундай тушунишимиз ва шундай қабул қилишимиз ке-рак. Агар ўтмишимизга шундай муносабатда бўлсак, ана шу юксаклиқдан туриб унга қарасаккина, тарих айни та факкур маҳсулига айланган такдирдагина бизни маъна-вий жиҳатдан бойитиши, руҳиятимизга қудрат бахш эти- ши мумкин бўлади. Ана шу жиҳатдан Караганда бугун ҳаёт шажарасини давом эттираётган, ўзига хос тарих яратаёт-ган одамларнинг дунёқарашлари, маънавий-руҳий кечин-малари, инсонлик шаъни нималарга боғликлиги, унинг илдизлари қаёкларга етиб бориши ва қандай маънавий сарчашмалардан озуқа олаётганлиги аниқ бўлади ва у бе-восита тарих ва тарихшунослик билан боғлиқ эканлиги кўзга яққол ташланади. Агар тарих чиндан ҳам фалсафа ва тафаккур маҳсулига айлантирилса, замондошларимизнинг ўтмиши кимларга бориб тақалиши аён бўлади ва ҳаётда ўз ўрнимизни белгилашимизга, ўзимизнинг кимлигимизни англаб олишимизга ёрдам беради. — Гегель таъбирига кўра тарих давлатчиликдан бошла-нади. «Халқ давлат қурилишисиз ҳеч қандай тарихга эга эмас» 2 , - дейди аллома. Ана шу нуқтаи назардан Караган да, миллий давлатчилик тарихимизнинг қарийб уч минг йиллигини нишонлаш арафасида турган халқимиз ўз тақ- — дирини бутун инсоният тақдири, кишилик тарихи тақди-ри билан боғлиқ ҳодца кўради. Айни ана шу тақдирдош-лик, айни ана шу инсоният тарихининг ибтидоси билан боғлиқлик бугун бутунлай янги жамият қураётган халқи миз қиёфасини кўрсатмоқда. Ўзининг қадимий миллий дав - латчилик анъаналари билан жаҳон давлатчилиги илғор таж-рибаларини уйғунлаштириб, синтезлаштирган ҳолда «узбек модели»ни дунёга тақдим этмоқда. Узбек халқининг фе номени жаҳон меҳварида пайдо бўлмоқда. — Узбек халқи тарихи, унинг кечмиши бевосита тарих фалсафаси ва тарихий тафаккур орқали бугун одамларни уйғотмоқда, улар диққатини ўзига тортмоқда. Замондош-ларимиз онги, қалби орқали бутун ўтмиш ўз ютуқлари ва нуқсонлари билан яхлит ҳолда жонланмокда. Шу асосда халқимизнинг маънавий қудратига, руҳий таянчига ай-ланмоқда, олис истиқболни белгилашда ўта муҳим омил сифатида хизмат қилмоқда. — Президент Ислом Каримов «Биз юртимизни янги бос-қичга, янги юксак маррага олиб чиқмоқчи эканмиз, бун да бизга ёруғ ғоя керак. Бу ғоянинг замирида халқимиз нинг ўзлигини англаши ётади. Ҳаққоний тарихни билмас-дан туриб эса ўзликни англаш мумкин эмас» 1 , дер экан, туб ислоҳотларни амалга ошириш зарур бўлиб қолган бир шароитда ннсонни уйғонишга, ўзлигини англашга даъват этмоқда. Айни ўзликни англаш инсоннинг ўтмиши ва аж-додларига қизиқишидан бошланишини уқтиряпти. — Масаланинг яна ҳам муҳимроқ томони шундаки, ин сон тафаккури ва онгини янгилаш жараёнига давлатнинг ўзи ҳомийлик қилмоқца. Унга шароит яратиб бермоқда. Истиқлол даврида инсон, ниҳоят, тарихга маънавият ме-зони, миллий уйғониш омили сифатида қарамоқда. — Жамиятни бир ҳолатдан иккинчи бир ҳолатга ўтка-зиш, мавжуд турмуш тарзини синдириб ташлаб, бутун лай янгича шароитни вужудга келтириш энг аввало онг ва тафаккур билан боғлиқлигини алоҳида уқтирар экан, Президент Ислом Каримов «Жамият тараққиётининг асо-си, уни муқаррар ҳалокатдан қутқариб қоладиган ягона — куч — маърифатдир» 1 деган эди. Ана шу концепция Це лом Каримов сиёсатининг ва бош ислоҳотчилик вазифа-сини бажараётган давлатимиз стратегиясининг асосини белгилайди. — Тараққиёт мантиғи, цивилизация эҳтиёжлари шундай. Биз ўтмишда яшамаслигимиз, уни такрорламаслигимиз, аксинча, уни ўрганиишмиз, тадқиқ этишимиз ва аниқ хулосаларга келиб яшашимиз керак. Айни ана шу хулоса-лар асосида истиқболимизни белгилашимиз, ўзимизни ҳам, жамиятни ҳам маънавий жиҳатдан камолотга етка-зишимиз даркор. Биз ўтмишни тиклаш, тарих ҳақиқатини ўз ўрнига қўйиш орқали тафаккуримизни бойитамиз, ту-шунчаларимизни кенгайтирамиз, ҳаёт фалсафаси орқали ислоҳотлар фалсафасини, ислоҳотлар моҳиятини чуқур- роқ англай бошлаймиз. Натижада ўз-ўзимизни ислоҳ қила-миз, ўз-ўзимизни янгилаймиз, ҳаётни янгилаймиз. Унинг мазмунини бойитамиз. Зотан, миллий истиқлол мафкура-сининг, давлатимиз олиб бораетган кенг миқёсли исло- ҳотларнинг илмий-назарий, сиёсий ва амалий аҳамияти ана шундадир. Англаш жараёни — тарихи ҳодиса сифатида — Ижтимоий-сиёсий воқеликни англаш жамиятни ис-лоҳотларга тайёрлаш, фуқароларнинг ўзгаришлар жараё-нида оммавий иштирокини таъминлаш ҳодисаси билан бевосита боғлиқдир. Англаш ҳолати онг ва тафаккурдаги янгиланиш жараёнининг бошланиши, янгиланаётган ҳаёт ва туб бурилишлар назариясини тушуниш, уни ҳаётга тат-биқ этиш, амалга оширишга интилишни ўзида мужассам этган маънавий-руҳий ҳолат ҳамдир. Шунинг учун ҳам Президент Ислом Каримов: «Мен инсоннинг инсонлигани уйғотмоқчиман», — деган эди. — Фикрий боқимандалик, ақлий танбаллик турмуш тар-зига айланган бир пайтда фуқароларда янгиланишга дойр фаоллик рағбатини уйғотиш катта ижтимоий, иқтисодий ва маънавий ҳодиса ҳисобланади. Фрейд айтганидек, но- — ваторлик, динамика ва энергетик омиллар ҳаракат уйғун-лигини, яъни янгиликка интилиш, инсоннинг тадрижий камолоти, етуклик эволюцияси, хатти-ҳаракатларнинг фаоллашуви инсондаги уйғониш жараёни қандай кечаёт-ганлигини белгилайди. Инсон ҳаётда инерт, мўрт ва ка-рахт яшаб ўтиши, яъни бутунлай ҳеч нарсани англамас-лиги ёки англаш олди жараёнларида бўлиши ё бўлмаса том маънодаги англаш ҳолатларига эришиши билан фарқ-ланади. Ушбу хусусиятларни аниқлаш жамият аъзолари-нинг фаоллик даражаси кўламини аниқ-равшан белгилаш-га йўл очади. — Истиклол йўлига киришимиз ана шу онгли жараённи бошлаб берди. Истиклолнинг дастлабки йиллари руҳий па-рокандалик, маънавий озурдалик, иктисодий танглик ва сиёсий бўҳронлар даври бўлгағшигига ҳам фақатгина мам-лакатнинг мустақил тарақкиёт йўлидаги зиддиятлари са-баб эмас. Бу бевосита фуқароларнинг мазкур ижтимоий-сиёсий жараёнлар моҳиятини аввалига англамаслигини, кейинчалик қисман англаш жараёнларини бошдан кечи-ришини ва аста-секинлик билан эса воқеликни тўла анг лаш жараёнига фаол равишда, оммавий тарзда кириша бошлаганлигини кўрсатади. — Мустақиллик азалдан инсониятнинг орзу-умидлари, армон ва изтиробларининг ижобати, рўёби сифатида на-моён бўлади. Дарҳақиқат, инсон табиатнинг гултожи си фатида ҳамма вақт озодлик ва ҳурриятга интилиб яшайди. У ҳамиша ҳар жиҳатдан ўзини эркин ҳис килишга, таҳли- касиз турмуш кечиришга эҳтиёж сезади. Шунинг учун ҳам кишилик тарихи турли даврларда Ер шарининг барча минтақаларида озодлик учун кураш ҳодисаларини кўп курган. Ана шу ҳолатнинг ўзи инсон орзу-умидлари ва иродаси орқали тарихий жараён мазмуни ва моҳиятини белгилайди. — XX аср интиҳосида дунёнинг қарийб учдан бир қис-мида мисли кўрилмаган ҳодисалар содир бўдди. Социа лизм деб аталган тоталитар тузум, коммунистик мафкура инқирозга учради. Жаҳонга, Ер юзига ҳокими мутлақлик-ни даъво этган СССР барбод бўлди. Пировард натижада эса унинг таркибига кирган иттифоқдош республикалар том маънодаги мустақил давлатлар мақомига эришдилар. — Ижтимоий-сиёсий, тарихий жараёнлар шударажада тез- лашдики, у аҳоли турли табақалари онги, тафаккури ва маънавий-руҳий ҳолатлари манзарасида кескин тафовут-ларни юзага келтирди. Ижтимоий воқелик ўзгаришлари тарихий жараён ва воқеалар мантиғи юз бераётгаи ҳодиса-ларга нисбатан бир-биридан тубдан фарқланувчи муноса-батлар силсиласини таркиб топтирди. Халқимизнинг мут-лақ кўпчилиги орзу-умидларини ифодаловчи истиқлол йўлига шубҳа билаи қаровчилар, танлаган йўлимиздан ав-вал ташвиқотлар орқали, охир-оқибатда эса жаҳолат воси- тасида зўрлаб оғдиришга уринувчилар ҳам пайдо бўддилар. Аммо, тарих тажрибаси шунга гувоҳки, ҳақ йўли ҳамиша тантана қилиб келган. Тинчлик учун, ватан равнақи, эл-юрт омоилиги учун халқимиз ҳамиша курашиб келгандир. Президент Ислом Каримов «Миллатимиз тарихи ҳақидаги ҳақиқат юртимизнинг фидойи, ўз йўлидан, мас-лагидан, сўзидан қайтмайдиган фарзандларига очилиши лозим. Билишимиз шарт бўлган саҳифаларни қунт билан варақлаш ҳаммамиз учун ҳам қарз, ҳам фарз», чунки «узбек миллати азалдан ўз фикр-зикри, ўз истиқлоли учун кура шиб яшаган. Бунга мозий гувоҳ» 1 , — деганда ана шу ҳолат- ни назарда тутади. Халқимизнинг узоқ тарихи у ўз ўтми-шида озодлик, истиқлол учун тинимсиз кураш олиб бор- ганидан далолат эканлигини таъкидлайди. — Истиқлол — ҳар бир халқнинг мустақил камолот йўли, миллатлараро тотувлик, ўзаро ҳурмат, бир-бирини сиё-сий ва иқтисодий тан олиш, мамлакат фуқаролари ўзаро муносабатида ҳам, жаҳон давлатлари ўртасидаги алоқа-ларда ҳам умуминсоиий муносабатлар мантиғи ва тамо- йилларита таяниш, умумпланетар турмуш мезонлари асо-сида яшаш демакдир. — Истиқлол — эркин дунёқараш, эркин тафаккурга суя-ниб яшаш салоҳияти ҳамдир. Эркинлик эса ўзгалар эрки-га тажовуз қилмасдан ўз йўлини онгли танлаш, истиқбо-лини равшан кўриш ҳамдир. — Мустақиллик — муқадлас ҳодиса бўлиб, ҳар бир халқ нинг ўз тақдирини ўзи белгилаш билан боглиқ бўлган — истиқболи ҳақида ўйлаш ҳуқуқи ва шу ҳуқуқни амалиётда фаол бажариш билан боғлиқ жараёндир. — Мустақил яшашга, мустақил фикрлашга, ўз тақдири ни ўзи белгилашга, ўз ҳаётини ўзи изга солишга қодир одам зиддиятларни енгишга матонат билан киришади, дунёнинг шиддатли муаммолари бўрони қаршисида дов-дираб қолмайди. Шахе эркинлиги, давлат мустақиллиги ва дахлеизлиги бевосита фуқаро қалби орқали жамиятда мустаҳкам ўрин эгаллайди, истиқболга даъват этувчи қуд-ратли кучга, жамият аъзоларининг ҳар бири учун бош маъво, устувор сиёсат моҳиятига эга бўлади. Ана шунда у беқиёс қадриятга айланади. — Мустақиллик мустамлакачиликнинг ҳар қандай шак-лини, у тақозо этадиган зўравошикларни инкор этади. Айни пайтда мустақиллик жаҳон тараққиётининг илғор тажрибалари асосида ўз равнақининг ўзига хос тамойил-ларини ишлаб чиқиш билан бирга ягона замин, ягона макон тақдирини белгилашда ўзаро ҳамкорликнинг янги, сифат жиҳатидан юқори бўлган, умуминсоний манфаат- ларга мое келадиган андозаси асосида яшаш демакдир. Агар у ҳамкорликни, ўзаро ҳамжиҳатлик, давлатлараро ва мин- тақалараро сиёсий, иқтисодий, ижтимоий муносабатлар-ни қарор топтирмаса, ўз қобиғида қолиб кетиши, мил- лий маҳдудлик доирасидан чиқолмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам истиқлолнинг ана шу ҳаёт тажрибасидан ўтган тамойиллари ҳамма вақт долзарб бўлиб қолаверади. — Шу боисдан ҳам Мустақиллик — онгли яшаш, воқе-ликка онгли муносабатни қарор топтириш мезонидир. Айни пайтда у ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар забтининг, интилишлар ва қобилиятларнинг доимий тарзда, узлук-сиз кучайишини тақозо этадиган ҳодисадир. Бу айниқса, собиқ иттифоқ таркибидан ажралиб чиққан мустақил рес-публикалар, хусусан, Ўзбекистон ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. — Истиқлол йўли бизга ўзлигимизни англатди. У баравж ҳаракатдаги динамик жараён сифатида қотиб қолган ту-шунчаларимиз қобиғини синдириб юборди. Фякрлаб яшашга, онг ва тафаккур орқали фаолият кўрсатишга даъ ват этди. Зотан, ўзини англаган оламни англайди. Оламни тушуниш — одамни тушуниш, демакки, ҳаётнинг мазму- — нини идрок этиш демакдир. Инсон ўзининг бутун моҳия-тини, инсонлигини қанчалик чуқур тушунса, яшашнинг мазмун-моҳиятини ҳам шунчалик чуқур англайди. — Ўзлигини англаган киши оламнинг бор ранг-баранг-лигини, ҳаёт мазмунини, бу маконда ўзини фақат тирик-лик ва мавжудлик белгиси сифатида эмас, аксинча, таби-атшшг бетакрор мўъжизаси эканлигини англай бошлай-ди. Маърифатга эҳтиёжсизлик, хурофот ва жаҳолатга бе-рилиш, манқуртлик — ўзлигини ва оламни унутиш экан лигини чуқурроқ англайди. Демак, англаш жараёни орқа-ли маънавий етукликка, комилликка интилади. — Мустақилликнинг асосий қадриятларидан бири унинг ижтимоий, маънавий моҳияти бевосита омма фикрини уйғотищда, халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги хусу-сида қайғуриш ҳиссини кучайтиришда кўринади. Ўзгараётган замон ва миллий ғоя — Мафкура ҳақида турли даврларда турли фикрлар ўрта-га ташланган. Унинг сафарбарлик, йўналтирувчилик, даъ-ваткорлик жиҳатлари инсоният тарихида ҳар хил шакл-ларда кўзга ташланади. Тарихда мафкурани ҳаддан ташқа-ри ва бир ёқлама бўрттириб юбориш, унга оломонларча, кўр- кўрона эргашиш каби салбий ҳодисалар мафкуравий ақидапарастликка олиб келганлиги ҳам сир эмас. — Ҳар қандай мафкуранинг сафарбарлик кучи, таъсир-чанлиги, инсонпарварлиги ва ҳаётийлиги бевосита макон ва замон, олам ва одам муносабатларини қай даражада ўзига мужассам этганлиги, маълум бир маконда асрлар мобай-нида шаклланган турмуш тарзи, анъаналар, урф- одатлар, ақидалар асосида дунёга келган маъпавий-ахлоқий мезон ва руҳий кечинмалар инобатга олинганлиги билан боғлиқ. — Миллий уйғониш ҳодисаси юз бераётган, миллат ўзли гини англай бошлаган бир даврда худди ана шу ижобий ҳодисаларни вужудга келтирган миллий истиқлол моҳия ти, мазмуни ва қадрияти хусусида ўйламасдан иложимиз йўқ. Зотан, айни миллий истиқлол туфайли озод сўз, эр-кин фикр ва ҳур инсон тушунчалари уйғунлашган, асрлар мобайнида турмуш тарзи ва миллат қиёфасини белгилай-диган воқеликлар ҳақида гапириш зарур деб ўйлаймиз. — Зотан, бунингеиз бугунги миллий уйғониш ва миллий тараққиёт моҳиятини англаш мумкин эмас. — Мафкурада асрлар мобайнида шаклланган дунёқараш ва тушунчалар, турмуш тарзи ва анъаналар, миллатнинг шаклланиш жараёнлари, босқичлари, хусусан, эволюция-си инобатга олинмоғи зарур. Айни ана шу ривожланиш босқичлари инсон тафаккури динамикасини ўзида мужас сам этади. Бу икки унсур жамият янгиланиш жараёнида ўзаро боғлиқ, уйғун ҳолда вужудга келади. Акс ҳолда маф кура заминдан узилган, ҳаёт ҳақиқатини ўзида ифода этол- маган «муаллақ» ғоя сифатида қолаверади. Биз буни яқин ўтмишимизда кўрдик. — Коммунистик мафкура айни миллий манфаатларни ҳисобга олмаганлиги, миллий дунёқараш, туб аҳоли ру-ҳияти, кайфияти ва ақидалардан узоқлиги, турмуш тарзи ва анъаналарни ўзида ифода этолмаганлиги учун ҳам ин-қирозга учради. — Шўро даврида «совет турмуш тарзи» шаклидаги ҳавойи, миллий манфаатлардан узоқлашган тенденциянинг вужуд га келганлиги хукмрон мафкуранинг ғайриодатий, ясама ва зўраки ғоялар йиғиндисига айлантириб юборди. Айни совет турмуш тарзи шаклидаги тоталитар ғоянинг илдиз ота бошлаганлиги айниқса миллий республикаларнинг қадимий анъаналарини сиқиб чиқарди. Зўравонлик билан одамлар ҳаётини ўзгартириб юборди. Натижада жамиятда мафкуравий парокандалик, руҳий озурдалик, маънавий кемтиклик, маърифий таназзул вужудга келди. — Мафкура янги «совет анъаналари» ни вужудга келтириш- га интилди. Миллий руҳ, миллий психология, халқ маъна вий эҳтиёжи сингари миллий-тарихий анъаналарни йўқ қилйшга интилди. Халқ ўзининг тарихий анъаналари би лан совет анъаналари ўртасидаги зиддият қуршовида қолди. Бундай руҳий ва маънавий зиддият ўтмиш ва истиқбол ўрта сидаги муносабатларни чигаллаштириб юборди. — Халқни миллий ақидаларидан, қадимий тушунчала-ридан ажратиш, зўрлик билан унинг онгига ва ҳаётига сохта турмуш тарзини киритиш авторитар сиёсат маҳсули сифатида ўзининг салбий натижаларини кўрсатди. Жара-ёнларнинг барқарор тараққиётига тўсқинлик қилди. Мам- лакатни катаклизмага олиб келди. — Шўро мафкураси ягона ва ҳукмрон сиёсий оқимга ай-ланди. Табиийки, бундай шароитда партиявий қатлам, айниқса, унинг раҳбарияти фаолият дастурини сўзсиз итоат асосига қуради. Натижада бутун фуқаролар, яхлит жамият хоҳиш-истаги, ақидаси, мақсад-интилишлари, ҳаётга муносабатлари ва шахсий эҳтиёжларидан қатъи назар бир ғояга бўйсунади. Аниқроғи, фуқаро миллий, диний ва бошқа хусусиятлардан қатьи назар бир ғоя асо-сида яшашга маҳкум этилади. Ҳар қандай эркинлик ва ли берализм имкониятларига зид равишда умумий бирлик ва режалаштирилган асосда фаолият кўрсатишга даъват этилади. Бундай марказлаштирилган мафкуравий тизим, ғоявий механизм инсоннинг фикрлаш қобилиятини сўнди- ради. Коммунистик мафкура механизми инсоннинг сиё сий мақсадларини амалга ошириш учун зарур бўлган шах сий ҳуқуқларини чеклаб қўйди. Коммунистик партия, ВЛКСМ, Касаба уюшмаси, Пионер ташкилоти аъзоси -умуман жамият аъзоси битта фикр, битта мақсад билан яшашга маҳкум этилди. — Аста-секинлик билан тотал ҳамфикрлик феномени қад- риятларни стандартлашга олиб келди. Миллион-миллион одамларнинг воқеликка бир кўз билан қарашга, ҳаётни бир хил талқин қилишга, бир хил тушунишга мажбур қилди. — Коммунистик мафкура ўзининг қотиб қолган ва чек-ланганлик иллатлари билан аҳолини жамиятдан, мамла-катни оламдан ажратиб қўйди. Маънавий-маърифий ва тарғибий-ташвиқий тизимнинг бир қолипга тушиб қол-ганлиги илмий догматизмни, ғоявий демогогияни вужуд-га келтирди. Тафаккур тараққиётига тўсиқ бўлди. — Ислоҳотларнинг муваффақиятли бориши ва узлуксиз самараси бевосита, мамлакатимиз раҳбари Ислом Кари мов айтганидек, айни миллий ғоя ва миллий тафаккур-нинг нечоғлик шаклланганлиги билан боғлиқ. 130 йиллик мустамлакачилик даврида фикрламай яшашга одатланган, дунёқарашлари чекланган инсон ишлаб чиқариш восита-сига айлантирилган ва давлат механизмининг энг арзон, беқадр мурвати бўлиб қолган бир пайтда унинг қалбига, ҳиссиётига таъсир ўтказиш, озурда ва нимжон туйғулари-ни жонлантириш жуда катта маънавий-руҳий ҳодиса. Яратувчилик ва бунёдкорликнинг, миллий тараққиётнинг асоси фақат миллий уйғониш эканлигини Президенти-миз такрор ва такрор уқтиради. Миллатни уйғотиш эса миллий онг ва миллий мафкура орқалигина амалга оши-рилади. Акс ҳолда миллат яна яқин ўтмишимиздаги син-гари чуқур депрессия комига тушиб қолиши мумкин. Кай-сидир реакцион ғоя, ғайриинсоний мафкура халқни ўзига оғдириб олишига, бутун жамиятни қамраб олишига им-кон яратилади. Ҳаёт янгиланаётган, ҳар қандай «изм»лардан холи бўлган соф инсонпарвар жамият қурилаётган бир пайтда миллий манфаатларга хизмат қиладиган ва миллий тарақ-қиётга катта туртки берадиган миллий ғоянинг ўзига хос характерли жиҳатлари бор. Бу қуйидагилардан иборат: - инсоннинг ҳаётда тутгаи ўрни ва ролини белгилаши; - асрлар мобайнида шаклланган дунёқарашлар, мил лий анъаналар асосида улуғ аждодларимизнинг буюк ме-роси, ғоялари асосида янги, замонавий, илғор ғояни ву-жудга келтириши; - инсон фаолияти ва жамият ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштириши; - жамият ҳаётини ташкил этишга, аҳолига таъсир ўтка- зишга ва уни сафарбарликка даъват этиши; - инсоният тараққиёти тарихий тажрибалари билан миллий уйғониш манфаатларини уйғунлаштирадиган омилга айланмоғи керак. Мафкура ҳеч қачон тарқоқ ва узуқ-юлуқ бўлмаслиги лозим. У жамият тараққиётини тўлалигича қамраб олган узлуксиз, тадрижий, ўзини ўзи тўлдириб борадиган, дои-мий ҳаракатдаги тизимга айланиши даркор. Жамият янги ланаётган, онгимиз ва тафаккуримиз ўзгараётган бир пайтда миллий тараққиёт омили бўлиб хизмат қилиш учун эски мафкуравий андозалардан воз кечишимиз, янги ижтимо-ий жараёнларнинг бутун моҳиятини ифодалаб берадиган янги мафкурани вужудга келтиришимиз керак. У бутунлай янги даврнинг, уйғонаётган руҳият, уйғонаётган инсон ҳиссиёти ва жонланаётган янгича тафаккурнинг маҳсули сифатида дунёга келмоғи лозим. Миллий истиқлол ғояси ана шундай олий қадриятга айланаётган ҳодисадир. У ян гича тарихий шароитда янги давр руҳини ўзида ифода этган ғоявий куч сифатида дунёга келмоқда. Фақат ана шу ғоягина олам ҳақидаги тушунчаларимиз, одам ва олам ўрта- сидаги муносабатлар, шахе маъанавий камолоти ва жами-ят тараққиётининг муҳим омили бўлиб шаклланмоқаа. Албатта, мустақилликнинг ўтган даври бутун онгимиз ва тафаккуримизни анча-мунча янгилади. Жумладан, ҳаётга муносабатларимиз ўзгарди, келажакка ишончимиз ошди ва мамлакатимизнинг келажаги буюк бўлишига қатьий имон келтиряпмиз. Бу - масаланинг бир томони. Масаланинг иккинчи томони шундаки, мустақил та- раққиёт жаҳон ҳамжамияти дастурхони атрофидан муно- сиб ўринга эга бўлиш, ўз сўзи, ўз нуқтаи назари, ўз неъмат- лари билан тенгларнинг тенги сифатида мулоқотларга киришиш масъулиятини ҳам халқимиз гарданига қўйди. Ватан ўз гарданига дадил олган бу оғир юк - ўз халқи тақдири ва унинт истиқболини белгилашдек катта масъу-лиятни ҳам шараф билан уддаламоқда. Эркин ва озод бўлгач, ўзлигимизни англаш зарурати, ўз кадру қиммати-миз, инсонлик моҳияти хусусида ҳам, олий мақомлари ҳақида ҳам ўйлай бошладик... Учинчидан, инсон руҳ ва тафаккур эгаси бўлган мав- жудот сифатида ўзининг тенгеиз қобилиятини, чексиз им- кониятларини рўёбга чиқариш учун шароит яратилди. Энди хар бир фуқаро ўзини озод ҳис этиш, эркин фаолият кўрса- тиш орқали яратувчилик қобилиятини шакллантиришга, том маънода ўзининг тақдирини ўзи белгилаш орқали жамият тақдирини белгилашга дахлдор эканлигини анг-лай бошлади. Ҳар бир кишида жамият ҳаётига дахлдор-лик, миллат ва мамлакат тақдирига бефарқ бўлмаслик ҳисси шакллана бошлади. Президент Ислом Каримов: «Истиклол йўлининг пи-ровард мақсади маърифатли жамият қуришдир», — деган эди. Дарҳақиқат, маърифатли халқни енгиб бўлмайди. Маъ рифатли халқни йўлдан оздириб, бошқа йўлга солиб бўлмайди. Чунки маърифатли халқ ўз ҳаётини ақл-идрок билан қуради, ўз ҳаёт йўлини ақл билан танлайди. Халқни катта акл, катта тафаккур орқали танлаган йўлидан озди-риш учун унга тенг келадиган ва ҳатто, ундан ҳам кучли-роқ бўлган ақл-идрок керак бўлади. Шунинг учун маъри фатли жамият, маърифатли халқ хамиша ўз ахдига содиқ-лик, танлаган йўлига собитлик, истиқболига эса катта ишонч билан яшайди. Миллий ғоя, миллий онг миллий анъаналар, урф-одат-лар ва турмуш тарзи асосида шаклланади. Одамлар уму-минсоний қадрият даражасига кўтарилган миллий ман-фаат атрофида онгли равишда, ақл-идрок йўриғи билан жипелашадилар. Натижада ушбу интилишлар мажмуи мил лий истиқлол ғояси орқали миллион-миллион кишилар-ни ўз ортидан эргаштиради. Даврлар ўтаверади, замонлар ўзгараверади. Бироқхалқ дунёқараши, миллатнинг маънавий-руҳий қиёфаси, мо-ҳият ва мазмуни авлоддан-авлодга кўчиб, янги бўёқлар, янги мўлжаллар касб этган ҳолда давом этаверади. Бу бо-қий ва узлуксиз жараён миллат феномени сифатида фу қаро ҳис- туйғулари, ақидалари ва му1юсабатларини, ру-ҳий оламини ўзида ифода этади. Президент Ислом Кари мов миллий истиқлол ғояси халқ маънавиятини миллат маданий ривожидаги шу давомийлик, ворисийлик ва уз-вийликни инобатга олсагина, унга таянсагина, миллий руҳият ва миллий кайфиятни ўзида мужассам этеагина яшовчан ва таъсирчан бўлишини алоҳида уқгиради. Мил лий давлат масалалари жамият мақсадларига, жамият бел-гилаган мўлжаллар оддий инсонлар орзу-ўйларига айлан-ган ҳолдагина ижтимоий- сиёсий жараёнлар ортга қайт-мас хусусият касб этади. Бу тенденция эса жамият аъзола- рининг барчасини ўз оёғида ўзи мустаҳкам туришига, «озод бўлсанг озод бўлишга, мустақил бўлсанг мустақнл бўлиш- га»', фикрлаб яшашга, онгли идрок, тафаккур асосида ҳаёт қуришга даъват этади. Айни пайтда, миллий истиқлол ғояси давлат, жамият ва шахе учун ҳаётбахш куч манбаита, уз луксиз ва поёнсиз таъсир имкониятларига эга бўлади. Шу боисдан ҳам мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов миллий онг, миллий ўзига хослик миллагга ман-субликни юқори даражада англащдан келиб чиқиши ма-саласига алоҳида урғу беради. Зеро, қачонки халқ ўз тари хий тараққиёти даврида миллат бўлйб шаклланиб, унга мансубликни орият, қадр-қиммат ва қадрият даражасида англаса, уни ҳимоя қилишга, асраб- авайлашга интилади. Натижада ҳар бир фуқаронинг умумий мақсадлар ва манфаатлар йўлида бирлашиб яшашига, бирлашиб кура-шишига имкон яратилади. Ана шунда бошқа ҳар қандай бегона ғоялар йўли тўсилади. Одамлар жаҳолат ва ғаним-лик ёювчи мафкуравий тазйиқлар ва турли жоҳилий даъ-ватларга ишонмай қўядилар. Турли ғоявий хуружлар авж олаётган, бизнинг эиг му- қаддас ғоя ва мақсадларимизга таҳдид солаётган бир пайтда фожиалар содир бўлмасидаи илгарироқ унинг олдини олишнинг энг тўғри ва ягона йўли ҳам бегона ва сохта ғояларга қарши кенг ижтимоий маконда ғоявий иммуни- тетни кучайтиришдир. Президент Ислом Каримов «Фидокор» газетаси мух-бири саволларига жавобларида худди ана шу масалани долзарб қилиб кўтаради ва бегона ғоялар ўз таъсирини ўтказолмайдиган, унга қарши кураша оладиган иммуни - тет зарурлиги ғоясини Ўзбекистон геосиёсий маконига мувофиқлаштирган ҳолда асослаб беради. Жумладан, у «ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун, аввало, киши организмида унга қарши иммунитет ҳосил қили-нади. Биз ҳам фарзандларимиз юрагида она Ватанга, бой тарихимизга, ота- боболаримизнинг муқаддас динига соғ-лом муносабатни қарор топтиришимиз, таъбир жоиз бўлса, уларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтири-шимиз зарур»', — дейди. Айни мафкуравий иммунитет жамият ҳаётининг энг нозик жиҳатларидан, фуқароларнинг ҳис-туйғуларидан, мақсад ва интилишларидан, маънавий-маърифий ва ру-ҳий-ахлоқий даражасидан келиб чиқади. Агар миллий ис-тиқлол ғояси инсонлик шаъни билан боғлиқ бўлган ҳис-сиётдан, маънавий интеллектуал салоҳиятлардан келиб чиқсагина инсонни бошқаради, йўлга солади. Коммунистик мафкура исканжасидан озоя бўлгани миздан сўнг, мустақил тараққиёт йўлига кирганимиздан буен доимий тарзда турли ғоялар ҳаётимизга бостириб киришга, йиллар мобайнида мисқоллаб тартибга тушир-ган ҳаётимиз ва турмуш тарзимизни издан чиқазишга ҳаракатлар қилинмоқда. Қарийб уч минг йиллик тарақ-қиётимизда ота-боболаримиздан қолган буюк меросни англай бошлаган бир пайтимизда унинг барчасини бар- бод қиладиган таҳликали ғоялар қуршаб олмоқда. Ана шундай ғайриинсоний ғояларга қарши турадиган мус-таҳкам имонимиз, миллий ғуруримиз, инсоний шаъни-миз билан боғлиқ бўлган миллий ғояга умумжамият эҳти- ёжи кучайиб борди. Бу ғоят муҳим ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган эҳтиёжни мустақиллигимиз ташаб-бускори ва раҳнамоси Президент Ислом Каримовнинг ўзи қондиришга жазм этиб, ватанни асраш, мустақил-ликни ҳимоя қилиш ва озод ҳам обод жамият қуриш ис-тиқболини ифодаловчи миллий ғоя концепциясини иш-лаб чиқди ва амалиётга фаол сингдиришга бош-қош бўлмоқда. Вақт миллий истиқлол ғояси юрт тинчлиги, эл омонлиги, ватан равнақи учун ҳаётий зарурат, тараққи ёт кафолати, буюк келажак пойдевори эканлигини кўрса-тиб берди. Дарҳақиқат, Юртбошимиз ҳақли равишда уқтирганидек, «Ҳозирги замондаги энг катта хавф - ин-сонларнинг қалбини ва онгини эгаллаш учун узлуксиз давом этаётган мафкуравий курашдир. Эндиликда ядро майдонларида эмас, мафкура майдонларида бўлаётган ку-рашлар кўп нарсани ҳал қилади» 1 . XX аср цивилизацияси дунёни ақл-идрок билан забт этиш тамойилини ҳозирги замон тараққиётининг ўзига хос тенденциясига, геополитик мавқеларга эга бўлишнинг устувор хусусиятига айлантирди. Шунинг учун ҳам бугун давлатлар қудрати, мамлакатлар салоҳияти ядровий по-лигонлар билан эмас, ғоявий, мафкуравий полигонлар-даги салоҳият билан ўлчанади. Бугунги ижтимоий-сиёсий таъсирлар жараёнини чуқур сиёсий донишмандлик билан башорат қилган Президент Ислом Каримов бу ҳақда шун. Ўтиш даврида кўп миллатли мамлакатда миллатлар-аро муроса муҳитини яратиш катта ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга. Айниқса Ўзбекистондай 130 дан ортиқ мил-лат ва элатта мансуб турли дунёқараш ва турмуш тарзига эга бўлган аҳоли яшайдиган, 10 дан ортиқ диний кон- фессиялар фаолият кўрсатаетган мамлакатда ижтимоий муроса муҳитини яратиш фавқулодда муҳим аҳамият касб этади. Мазкур муаммо мустақилликнинг дастлабки кунла-риданоқ ҳал этилиши долзарб масала сифатида давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президент Ислом Кари мов мамлакатда юрт тинчлигини таъминлаш ва барқарор муҳитни яратиш, миллатлараро муносабатларни мувофиқ-лаштириш эҳтиёжларидан келиб чиқиб унинг назарий асосларини ишлаб чиқди ва амалиётда фаоллик билан жорий эта бошлади. Натижада мамлакатимизда ижтимо ий муроса ~ мувозанат концепцияси дунёга келди. Дарҳақиқат, жамиятда муайян ижтимоий меъёрларга эга бўлиш, турли диний ва миллий қарашдаги аҳоли та-бақалари интилишларини уйғунлаштириш, уларни мам-лакат тараққиётини белгилайдиган ғоя атрофида бирлаш-тириб йўналтириш фавқулодда катта салоҳият тақозо эти- ши равшан. Айни чоғда умумий фикрларга келиш ҳар бир инсон эркинлиги, шахсий талаблари ва рағбатини бўғиш ҳисобидан бўлмаслиги ҳам зарур. Зеро, инсон илоҳий ва табиий қисматига кўра мутлақ бетакрор ҳодисадир. Абу Мансур ал-Мотуридий мазкур масалага алоҳида урғу бе-риб инсонга берилган муқаддас ҳуқуқлардан бири ихтиё- рий таялов, меъёрий мувозанатга интилиш ва ҳақнн ўз рағ-батига кўра топа билиш салоҳияти эканлигани таъкидлайди ва «... барча амалларни, хусусан, меъёрлар, эътиқодлар, қоидалар, фаолиятларни Аллоҳ яратади, аммо уларнинг барчасини инсон танлайди ва ўз ихтиёри билан амалга оширади. Танлаш ва ихтиёр қилиш жараёнларида инсон-нинг масъулияти, эътиқодий жавобгарлиги намоён бўла-ди» 1 , - дейди. Дарҳақиқат, миллатидан, ирқидан ва дунёқарашидан қатьи назар мамлакат фуқароси ўз эҳтиёжларини қонди-риш учун барча имкониятларга эга бўлиши, ўз ҳаётини ихтиёрий танлов асосида йўлга кўйиши керак. Айни пайт-да у жамиятда барқарорлик мувозанатини сақлаш, муро-сага келиш ва бир-бирини тушуниш, баҳсли томон да-лилларига адолат мезонлари билан ёндашиш, умумий ҳам- жиҳатлик руҳини таркиб топтиришга ўз ҳиссасини қўшиши лозим. Жамият янгиланаётган, миллий ва умуминсоний қад-риятлар тикланаётган бир пайтда турли миллатлар ўрта-сидаги муносабатлар, миллатлараро тотувлик масаласини янгича тамойиллар воситасида ҳал этиш кун тартибидаги энг муҳим масаладир. Инсон манфаатларини ҳимоя қилишни умумжаҳон меъёрларига тенглаштириш, унинг ҳуқуқларини стандарт-лаштириш ва дунёнинг энг илғор ўлчамлари билан муво-фиқлаштириш Ўзбекистонда давлат ислоҳотчилик сиёса-тининг устувор йўналишларидан бирига айлантирилди. Жумладан, Ўзбекистон «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси» 2 , «Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвен ция» 3 , «Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг бар ча шаклларини тугатиш тўғрисидаги конвенция» 4 , «Халқ ларнинг тинчликка дойр ҳуқуклари тўғрисидаги конвен ция» 1 , «Дин ва эътиқод асосидаги муросасизлик ва кам ситишларнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисида дек ларация» 3 , «Ирқий камситишларнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги халқаро конвенция» 3 ва бошқа халқ- аро ҳужжатларга кўшилди. Бу Ўзбекистонда жамиятни бар- қарорлаштириш ва ижтимоий муроса концепциясини амалга оширищда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Шўролар даврида мазкур муаммони ҳал этишнинг фа-қат бир йўли, яъни узлуксиз прессинг — доимий тазйиқ, куч билан таъсир кўрсатиш усуллари қўлланиб келинди. Демократик тартиботлар, ҳуқуклй давлатчилик тамойил- лари эса мазкур масала ижросини жамият кучи ва имко-ниятлари орқали амалга оширишни тақозо этади. Бу эса жуда мураккаб, онг билан боғлиқ бўлган, вақт тақозо эта-диган маънавий, маърифий ва руҳий ҳодиса. Хусусан, то талитаризм иллатлари, мафкуравий яккаҳокимлик, мил-латларни ассимилияция этиб йўқ қилиш, сунъий «урчи-тилган» ягона совет халқини вужудга келтириш сиёсати исканжасида узоқ йиллар яшаган халқларни янги шаро-итда ихтиёрий негиздарда яқинлаштириш, улар тафакку-рида ўзгариш ясаш анча мураккаб ҳодиса эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Кўп миллатли Ўзбекистонда миллатлар- аро муносабатларни мувофиқлаштириш ва муросавий му- возанатни юзага келтиришнинг мураккаб жараёни катта заҳматлар эвазига амалга оширилди. Миллатлараро муносабатларни барқарорлаштириш ўтиш даври учун устувор вазифа бўлиб, этник муаммо-ларни ҳал этишда давлат фақат адолатга таянсагина, унинг сиёсатида миллий, ирқий, диний мансублигидан қатьи назар яхлит мамлакат фуқароси тақдири қамраб олинса-гина миллий тотувлик ҳодисаси умуминсоний кадриятга айланади. Ўзбекистонда миллий ва миллатлараро муносабатлар ни муайян тизим сифатида тартибга тушириш, бу жара-ёнларни демократик тамойиллар воситасида бошқариш худди ана шу асосларда амалга оширилди. Натижада мус-тақилликнинг дастлабки йилларида рўй бериши муқар-рар бўлган мураккаб сиёсий бўҳронлар, иқтисодий танг-ликлар, маънавий-руҳий парокандаликларнинг олди олин- ди, вужудга келиши мумкин бўлган фожиаларга жуда катта сиёсий қатъият билан барҳам берилди. Миллатлараро муносабатлар одамларнинг турмуш тар- зи, дунёқараши, онги, фикрлаш тарзи билан боғлиқ бўлган мураккаб воқеликдир. Ўтиш даврида ижтимоий-сиёсий ҳодисалар моҳиятини тўғри ва теран англаш, ундаги ўзга-ришлар жараёнини ўз вақтида баҳолаш, мантиқий ёнда- шувларни амалга ошириб бориш муҳим ақамиятга эга. Агар жамият аъзолари умумий мақсад йўлидаги гояларни бе-восита ўз тақдири билан боғлиқ ҳолда англасалар, ҳар бир фуқаро ўз тақдирини жамият тақдири, ўзи яшаётган мам - лакат тақдири билан боғлиқ ҳолда тушунса, мамлакат аҳолиси ўртасида яхлит ижтимоий бирлик вужудга кела-ди. Ана шундай маънавий-руҳий якдиллик ҳолати эса жа-миятда умумий ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъмин-лашнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Миллатлараро тотувлик бу шунчаки баландпарвоз, яқин ўтмишимиздаги жарангдор, ҳаётдан узилган сохта дўстлик ва зўрма-зўраки қардошлик туйғуси эмас. Аксин-ча, у конкрет ҳаёт муаммолари, тириклик эҳтиёжи, ҳар бир фуқаро кундалик турмуш талаблари билан боғлиқ бўлган ва ана шу талаблар, эҳтиёжлар қай даражада қон-дирилаётгани билан узвий боғланган, серқирра ҳаётнинг барча жабҳаларини ўзига мужассам этган ижтимоий-маъ- навий ҳодисадир. Миллатлараро тотувлик — сиёсий ҳодиса сифатида. Ўтиш даврининг мураккаб ҳолатларида ўзгараётган воқе-ликнинг барча зиддиятлари, қийинчиликларига сабр-бар-дош, матонат, ички ирода кучини қарши қўя оладиган, онгли ва фаол фуқаролар жамиятини таркиб топтириш, уларнинг ғоявий-мафкуравий бирлигини таъминлашга эришиш фавқулодда муҳим аҳамияткасб этади. Зеро, ўтиш даврида давлат ижтимоий ўзгаришлар жараёнида бош ис лоҳотчилик вазифасини бажараётган бир пайтда унинг сиёсий иродаси, аҳоли турли табақалари манфаатларини ўзида мужассам этган сиёсий стратегияси ана шу муам- моларни нечоғлиқ оқилона ҳал эта олганлиги билан баҳо-ланади. Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар ечими ўтиш даврида нафақат жамият зиммасидаги долзарб му-аммо, балки давлат сиёсатининг ҳам муҳим бўғинига ай- лантирилди. Миллатлараро тотувлик - иқтисодий ҳодиса сифатида. Моҳияти ва мазмунига кўра мутлақо янги жамиятии бар- по этиш асносида иктисодий тангликлар мавжуд бўлган бир пайтда одамларнинг диний мансубликлари, ақидала-ри, миллий таркибидан қатьи назар мамлакат фуқароси сифатида уларнинг рўзғор имкониятлари, иқтисодий ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда кундалик турмуш эхти- ёжларини ижтимоий адолат юзасидан тент равишда қон- дириб туриш муҳим аҳамиятга эта. Адолатли иқтисодий сиёсат мамлакатда амалга оширилаётган иктисодий исло- ҳотларнинг моҳиятини, мазмунини, самарасини ва ис- тиқбол миқёсларини белгилайди. Аҳолини табақавий ва эътиқодий, миллий мансубликларидан қатъи назар амал га оширилаётган иқтисодий кўмак сиёсати уларни уму- мий тақдир ва умумий истиқбол манфаатлари доирасида яқинлаштиради ва бирлаштиради. Миллатлараро муносабатлар — ижтимоий ҳодиса си фатида. Тирик жоннинг ҳаётга интилиши, яшаш учун ку- раш омиллари ижтимоий барқарорликдан, ижтимоий таъ- минотдан ҳақли равишда манфаатдор бўлиш учун кураш- га доимий равишда даъват этиб туради. Зеро, мамлакат-нинг ҳар бир фуқароси ўз давлати ва жамиятининг барча имкониятларидаи, моддий ва маънавий неъматларидан фойдаланишга ҳақлидир. Ижтимоий муносабатлар жами ят янгиланаётган бир пайтда эскича қарашлар билан энди шаклланаётган янги ёндашувлар ўртасида табиий кечувчи коллизиялар мажмуидан иборат бўлади. Реал борлиқни янгича идрок қилиш орқали унинг моҳиятини англа ш, мавжуд зиддиятлар иддизларини тўғри белгилаш ва иж тимоий муроса йўлларига онгли чиқа олиш ўтиш даврини бошдан кечираётган камдан-кам мамлакатларга насиб қил гани тарихдан маълум. Миллатлараро тотувлик тамойил- лари ижтимоий тенглик ва адолат маҳсули сифатида умум- миллий менталитет тизимини, дунёқарашлар уйғунлиги- ни юзага келтирувчи улкан ижтимоий моҳиятга эга бўлган ҳодиса ҳамдир. Миллатлараро муносабатлар — маънавий-ахлоқий ҳоди са сифатида. Миллат ўз-ўзини англаш, маънавий тикла- ниш жараёнларида миллий маҳдудлик ва худбинликка йўл қўймаслиги муҳим аҳамиятга эгадир. Миллий уйғониш жараёнини бошдан кечираётган ҳар бир халқ ўзининг миллий қадриятларини умуминсоний қадриятлар билан боғлиқ ҳолда ҳис қилиши лозим. Миллатнинг миллат си фатида англаши даставвал инсоннинг инсон сифатида ўз- ўзини англашидан бошланади. Акс ҳолда миллий маҳдуд лик, миллий калондимоғлик, миллий мансублиги орқа ли ўзига бино қўйиш иллатлари авж олади.