logo

Жоиз (нормал) ва детанацион ёниш ҳамда унга таъсир этувчи факторлар. Бензин русумлари ва унинг ҳусусиятлари.

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

76.5 KB
Жоиз (нормал) ва детанацион ёниш ҳамда унга таъсир этувчи факторлар. Бензин русумлари ва унинг ҳусусиятлари. Ёнилғининг цилиндрдаги ёниш жараёни двигателнинг техника- иқтисодий кўрсатгичларига жуда катта таъсир кўрсатади. Бу жараёнга таъсир этувчи бош факторлар, қуйидагилар; ёнилғининг кимёвий таркиби, ёнилғи- ҳаво аралашмасининг таркиби, босим, ишчи аралашманинг ҳарорати ва ёниш вақти. Ишчи аралашмани жоиз ёнишида, унинг алоҳида қисмлари аланга олади ва аланга фронти асосан иссиқлик ўтказувчанлик ҳамда нурлар тарқатиш ҳисобига иссиқлик узатиш йўли билан тарқалади. Аралашма порциясини ёниши натижасида босим ортади ва аралашма ёниб бўлмаган қисми аланга фронти олдида сурилиб боради (9-расм). Бунда аланга фронтини тарқалиш тезлиги 25…40 м/с ни ташкил этади. Ёнилғини жоиз ёнишида, двигатель цилиндридаги босим секинлик билан майин ортиб боради (10 а -расм), аммо босим ва ҳароратни ортиб бориши натижасида жоиз ёниш бузилиб детанацион ёки портлаб ёнишга ўтиш мумкин. Детанацион ёниш даврида аланга фронтини тарқалиши сакраш тезлигига эга (расм) ва 1500…2500 м/сек. га етади. расм. Ёниш камерасида ишчи аралашмани ёниши. 1-ишчии аралашмани ёнув-чи =исми; 2-аланга йыналиши; 3-ёниш олди оксидланиш зонаси; 4-ёнувчи аралашманинг ёнмаган =исми; 5-поршень Детанация пайтида тўлқинлар пайдо бўлиб, улар ёниш камераси деворларига кўп мартаба урилиб ва ундан қайтиб, титрашлар пайдо қилади. Қаттиқ титрашлаш натижасида сезиларли даражада металл товуши пайдо бўлади. Ишчи аралашмани портлаб ёниши натижасида ёнилғининг бир қисми ёниб улгурмай тутун кўринишида чиқариб юборилади. Ёнган газнинг урилиши натижасида двигатель қизиб кетади ва қуввати пасаяди, поршен, поршен халқалари, чиқувчи клапан куяди, тирсакли вал подшипниклари ва цилиндр- поршень гуруҳидаги ейилиш жараёни кучаяди. Двигателнинг иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашнинг йўлларидан бири қисиш даражасини ошириш. Унинг чегара киймати 10...12 га тенг. Уни ҳам чегарасиз ошириб бўлмайди, чунки уни ошириш, қисиш тактини охирида босим ва ҳароратни кўтарилишига олиб келади, бу эса ёнилғини ўз-ўзидан аланга олишига олиб келади. Бу ҳодиса поршень ЮЧН га етмай босимни ортиб кетишига ва уни ёниш учун қувватни бир қисмини сарф этишга олиб келади. Ундан кўра, наддув қўллаш, ишчи аралашмани совутиш йўли билан уни ҳароратини пасайтириш мақсадга мувофиқ бўлади. Бензинни, қисиш даражаси ва двигатель цилиндрини диаметрига боғлиқ бўлган детанацияга қарши турғунлигини қуйидаги эмпирик ифода ёрдамида топиш мумкин:. 183,0 / 413 4, 125 Д ОС     расм. Ёнил\ини ёниш пайтидаги двигателни индикатор диаграммалари. а- жоиз ёниш; б-детанацион ёниш пайтида. Бу ерда ОС–октанлар сони–двигатель учун зарур бўлган бензиннинг детанациясига қарши турғунлиги;  -қисиш даражаси; Д-цилиндрнинг диаметри, мм. Детанацияни камайтириш ёки йўқотиш учун учқун беришини олдинлаш бурчагини камайтириш керак. Тирсакли вални айланишлар частотасини кўпайтириш йўли билан ҳам детанация ҳодисаси бартараф этилади. Аралашманинг таркиби ҳам детанацияга таъсир кўрсатади ва  қ0,9… 1,1 бўлганда детенация кам бўлади. Дроссель заслонкани очилишини камайтириш йули билан ҳам детенация камайтирилади. Бензинни детенацияга қарши ҳусусияттларини баҳолаш учун ёнилғини синашнинг бир неча усуллари мавжуд, яъни 1-моторсиз қурилма; 2- бир цилиндрли тажриба ва 3-тўла ўлчамларга эга бўлган кўп цилиндрли двигателлар ёрдамида тажриба стендлари ҳамда 4-йўл шароитларида синаш. Энг кўп тарқалган УИТ-65 маркали ўзгарувчан қисиш даражасига эга бўлган бир цилиндрли двигатель. У, зарур электрон қурилмалар билан таъминланган бўлиб, улар ёрдамида бир хилда режим таъминлаб турилади ва аралашма ёнишида детанацияни бошланишини белгилаб берилади. Бензинни детанацияга қарши ҳусусиятини ўрганишда, маълум детанация қаршиликка эга бўлган эталон ёнилғи билан солиштириш усулидан фойдаланди. У, иккита алоҳида олинган парафинли углеводородлар аралашмасидан, яъни изооктан С 8 Н 18 ва нормал гептан С 7 Н 16 лардан иборат. Изооктаннинг детанацияга қаршилиги «100» бирлик, Н-гептанники эса «0» деб қабул килинган. Умумий қоидаларга асосан бензиннинг детанацион турғунлиги–октанлар сони билан баҳоланади. М: А-76-бу бензинни октанлар сони 76 га тенг, яъни: аралашма 76 фоиз изоктан ва 24 фоиз н-гептандан иборат. Октанлар сонини кўтариш учун изооктанли бензинга антидетанатор «тетраэтилсвинец» (ТЭС) қўшилган бўлади. Октан сонлари мотор усулида, бир цилиндрли стандарт двигателни қисиш даражаси ўзгартириб борилиб, детанация пайдо бўлишига қараб аралашманинг таркиби белгиланади. Ҳудди шу ҳолатда эталон аралашма (таркиби изооктан ва гептан) танлаб олинади ва аввал синалган ёнилғига баҳо берилади. Ҳудди шундай октанлар сони тадқиқот усулида аниқланади. Бу усул мураккаброқ бўлиб, аниқлиги юқори. Буниниг натижаси «И» қўшиш билан ифодаланади –АИ-93. ТЭС нинг камчилиги-ёниб бўлганда ёниш камерасидан свинец тўла чиқиб кетмайди ва двигателни нормал ишлашига таъсир кўрсатади. Бу ҳолатни бартараф этиш учун ТЭС га бромли ва хлорли бирикмалар қўшилади. Улар ўз навбатида свинецни олиб чиқиб кетади. Шунинг учун ТЭС свинецни олиб чиқиб кетувчилар билан биргаликда этил суюқлиги ташкил этади ва ўта заҳарли ҳисобланиб, бензин этилланган ёки этиланмаганини белгилаш мақсадида уни таркибига ранг қўшилади. Бензинларнинг турлари ва ҳусусияттлари. Карбюраторли двигатель ёнилғиси сифатида қуйидагилар қўлланади: автомобиль бензинлари (автомобиль ва кўплаб комбайнлар, двигателлари учун, тракторларни ўт олдирувчи двигателлари учун, мотоцикл ва бир неча хил қўзғалмас двигателлар учун); Авиация бензини (электрогенераторлар, қўзғалмас ускуналар, автомобиль камералари ва бошқаларни таъминлашда); керосин (техника хизмати кўрсатиш ва таъмирлашда). ГОСТ-2084-97 га асосан, А-76, А-80, А-91, А-95, АИ-93 ва АИ-98 русумларда бензин ишлаб чиқарилади. А-бензин автомобилга тегишлилигини ва рақамлар эса уларнинг октанлар сонини белгилайди. И- октанлар сони тадқиқод усулида аниқланганини англатади. А-98 русумдан бошқа бензинлар ёзги ва қишки сортларга бўлинади. Ёзги бензинлар шимол ва шимолий туманлардан ташқари 01 апрелдан 01 октябргача барча туманларда, жанубий туманларда эса йил давомида қўлланилади. Қишки бензин эса шимол ва шимолий туманларда йил давомида қолган туманларда 01 октябрдан 01 апрелгача қўлланади. Қишки бензинлар ёзгисига нисбатан асосан енгил фракцион таркиби билан фарқ килади ва қиш шароитида двигател енгил ўт олади, двигателни иситиш ва эксплуатация қилиш қулай бўлади. Адабиётлар: 1. П.П.Вавилов -Растениеводство М.,Колос.1986. 2. В.Н.Чирков-Ўсимликшунослик/практикум Т.,Ўқитувчи.1978. 3. Б.Виноградов,Х.Атабаева,А.Дементьева-РастениеводствоТ., Мехнат.1987. 4. В.Н.Чирков-Дон экинлари Т., Ўқитувчи-1975. 5. Технические культурў М., ВО Агропромиздат, 1986. 6. К.Н.Кеферов Биологические основў растениводста. М., Вўсхая школа, 1975. 7. Д.Зауров, М.Сборшикова, Рисоводство, Т., Мехнат, 1989. 8. Д.Т.Абдукаримов, С.Х. Хушвақтов, Э.У.Умурзоқов, Тамакичилик, Т., Мехнат, 1985.