logo

Ўсимликларда фенологик кузатув олиб бориш ва биометрик ўлчаш ишларини Қишлоқ хўжалиги экинлари давлат нав синови услуби асосида олиб ўрганиш

Yuklangan vaqt:

22.09.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

946 KB
Ўсимликларда фенологик кузатув олиб бориш ва биометрик ўлчаш ишларини Қишлоқ хўжалиги экинлари давлат нав синови услуби асосида олиб ўрганиш Режа: 1. Давлат нав синовининг асосий вазифаси 2. Биометрик ўлчаш ёки ҳисоблаш усулининг мазмуни Давлат нав синови икки усулда: конкурс ва кенгайтирилган конкурс (ишлаб чиқариш) нав синаш усулларида ўтказилади. Давлат нав синовининг асосий вазифаси синалаётган нав ва дурагайларга тўлиқ, ҳаққоний ва аниқ баҳолаш ҳамда улар орасидан ишлаб чиқаришга жорий этиш учун хосларини ажратиб беришдан иборат (расмлар). расмлар. Донли экинлари давлат нав синаш участкаларининг намунавий кўринишлари. Донли ва дуккакли экинлар навлари қуйидаги кўрсатгичлари бўйича баҳоларадилар: интенсив этиштириш технологиясига яроқлиги, дон хосилдорлиги, касаллик ва зараркунандалар билан зарарланиши, совуққа чидамлиги (кузги экинларда), вегетацион даври, ётиб қолишга, тўкилишга чидамлиги, ўсимлик бўйи, тупланиши, дон ва сомонининг нисбатлари, 1000 дона дон оғирлиги, маҳсулот сифати ва бошқалар. Бунинг учун фенологик кузатувлар ва биометрик ўлчаш ишлари амалга оширилади. Машғулотнинг мақсади. Талабаларга “Қишлоқ хўжалиги экинлари давлат нав синови услуби” (илова 1) асосида фенологик кузатув олиб бориш ва биометрик ўлчаш ишларини ўргатади. Керакли ўқув қуроллари. Маъруза ва амалиёт дафтарлари, биометрик ўлчаш усуллари адабиёти, давлат нав синови услуби, дон-дуккакли экинлар селекцияси ва уруғчилиги фанидан амалий ва лаборатория дарслари учун ўқув қўлланмаси, фенологик кузатув журналининг бўш жадваллари намуналари, қалам, чизғич ва ўчиргич. 1-иш. Талабалар давлат нав синови услубиятидан дон экинлари навлари давлат синовида олиб бориладиган фенологик кузатув ишлари билан танишадилар ва фенологик кузатувда тўлдириладиган жадвалларни (илова 1) дафтарларига чизадилар. Кузги буғдой, жавдар, тритикале, арпа ва сули навларининг фенологик кузатувларида: униб чиқиш (бошланиши ва тугаши), тупланиш бошланиши, бошоқлаш ва рўваклаш (бошланиши ва тўлиқ), жавдарда тўлиқ гуллаш; дон пишиши; сут, мум (хўжалик) ва тўлиқ (агар тўлиқ пишишида ўрим ўтказилса). Булардан ташқари, кузда ривожланишининг тўхташи ва баҳорда баргларининг янгидан ўсиши. Баҳорги буғдой, тритикале, арпа, сули ва тариқ навлари фенологик кузатувларида: униб чиқиш (бошланиш ва тўлиқ), тупланишнинг бошланиши; бошоқлаш ёки рўвакланишининг (бошланиши ва тўлиқ); дон пишиши (тариқдан ташқари), мум (хўжалик) ва тўлиқ (агар тўлиқ пишишида ўрим ўтказилса). Баъзи бир фенологик кузатувларни амалга оширилишида қуйидаги хоссаларини этиборга олиш керак. Донли экинларда униб чиқишни кузатиш (бошланиши ва тугатилиши) 1- амалий машғулотдаги дала тажрибаси фенологик кузатуви билан бир хил. Намлик этишмай қатқалоқ пайдо бўлса ёки бошқа сабаблар натижасида унувчанлик кам бўлиши кузатилади. Ёғин натижасида янги унуш кузатилса, уларнинг ҳам унувчанлиги кузатилади. Тупланишнинг бошланиши санаси, кузатув ўсимликларининг 10-15% ида ён новданинг биринчи барги қўлтиғидан ўсиб чиққан новдасида биринчи барг пойда бўлганида белгиланади. Вегетациянинг тугаши куни санаси кузги буғдой, тритикале ва кузги арпада ҳавонинг кунлик ўртача ҳарорати +5о C га этганда, кузги жавдарда +4о C га этганида белгиланади. Вегетация тугашини аниқлаш учун яқин атрофда жойлашган гидромецентр маълумотларидан фойдаланилади. Вегетациянинг янгидан бошланиши санасини кузги экинлар навларида баландги баргаларнинг асосида оқ яшил рангнинг пайдо бўлиши билан белгиланади. Жавдар, буғдой, тритикали ва арпаларда бошоқлаш ва рўваклаш юқориги барг қўлтиғидан бошоқнинг тахминан ярми кўринганида белгиланади. Тариқ ва сулида юқориги баргнинг қўлтиғидан рўвагининг юқори қисми кўринишида белгилашади. Бу белги фазаси юқориги ярусдаги поялар бўйича белгиланади. Гуллаш фазасининг бошланиши ва тўлиқ гуллаш саналарини ҳам 1- амалий машғулотда кўриб ўтилган дала тажрибаларидагига ўхшаш ҳолатларда белгиланади. Яъни 10-15 ва 75%ларда. Жавдарнинг тўлиқ гуллашини бошоқчаларнинг кўпчилигида чангчиларнинг ташқарига кўриниш куни белгиланади. Сут пишиши куни бошоқнинг ўрта қисмидаги дон, сули рўвагининг юқориги қисми толиқ бўйига этганида (расм), аммо ҳали яшил ва ярим суюқлик моддасини тўплаган вақтида белгиланади. Агарда дон бармоқлар билан эзиладиган бўлса, доннинг пўстлоғи ёрилиб суюқлиги ташқарига сизиб чиқади. У жавдар ва арпада қайнатилган сариқ рангли оқсил ҳолатида, буғдой ва тритикалеларда суюқ сут ҳолатидаги вақтида. Ўсимликлар ҳали яшил, сарғайиши фақат поянинг энг пастки баргларида кузадилади. Мум (хўжалик, ўрим) пишиши қуйидаги белгилари билан ифодаланади: дон сариқ рангда, қаттиқ, аммо донга тирноқ қадалса у энгил кесилади; жавдар, арпа ва сулида дони эгилса синади, сулида рўваги сариқ рангда (расм). Мум пишиш ва ўсимликларнинг сариқ рангга кириши ташқи ҳавонинг ёмон келиши секинлашиши мумкин. Бу ҳолат натижасида қуритилган донлар пучлилиги ортади. расм. Сули экинининг сут пишиш фазасидаги ташқи кўриниши. Донли экинларда тўлиқ пишиши дони қаттиқ бўлиб пичоқ билан эзилганда парчаланишида белгиланади. Бошоқ ёки рўваги силкитилса дон тўкилиши керак. Тўлиқ пишиши билан терим бошланадиган бўлса, шу кун ҳисобга олинади. Вегетация даври давомийлиги тўлиқ унишидан мум (хўжалик, терим) пишишигача бўлган саналаридан ҳисобланади. 1-топшириқ. Талабалардан тегишли адабиётлар ва “Қишлоқ хўжалиги экинлари давлат нав синови услуби” қўлланмасидан фойдаланиб, кўчат қалинлиги, қишга чидамлигини баҳолаш фенологик кузатувлари, поя боғлам намунаси олиш ва унинг таҳлили, дон хосили сифатини баҳолаш, дон намлиги, 1000 дона вазни, дон натураси ва уруғлик сифатларини қандай бажарилиши билан танишиши ва керакли конспектлар тайёрлашлари талаб этилади. 2-топшириқ. Талабалар иловалардаги фенологик кузатувларда фойдаланиладиган бўш жадвалларни таҳлил қиладилар ва уларни дафтарларига чизиб оладилар. расм. Сули рўвагининг мум пишиш фазасидаги ҳолатлари. 2-иш. Студентлар биометрик ўлчаш ёки ҳисоблаш усулининг мазмунини ўрганадилар. Донли экинлар навларини синашда баҳолаш учун фенологик кузатувларидан йиғилган миқдорий ашёлари биометрик ҳисоблаш (статистик таҳлил) жараёнидан ўтади. Бу жараён навларни баҳолашда тажриба аниқлигига еришиш, натижани умумлаштиришда ишончлик даражасини текшириш ва навга тўғри хулоса бериш вазифаларини бажаради. Математик статисика усуллари ҳар хил имкониятларга эга бўлиб, ўзлари ишлатиладиган аниқ соҳасига эга бўлади. Чунки ўзига тўғри келмайдиган усулдан фойдаланилса баҳолаш хато, натижа нотўғри умумлаштирилган ва асоссиз хулосага келинади. Биометрик ўлчаш ёки ҳисоблаш биолог тадқиқотчиларга ўлчаш ва ҳисоблаш амаллари балан танишиш ва ўрганаётган тажрибасига мос келадиган статистик таҳлил усулини танлашга ёрдам беради. Статистик таҳлилни бошлаш олдидан матиматик йўл билан эчиладиган топшириқ аниқлаб олиниши керак. Бу топшириқлар биометрик ўлчаш ва ҳисоблаш усулларида қуйидагилар: 1.Ўртача арифметика ва унинг хатоси, вариация коэффитсиэнти ва бошқа фенологик кузатувлардан йиғилган қатор сонларни ҳарактерлайдиган кўрсатгичларни ҳисоблаш. 2.Белгилар орасидаги иккита ва ундан кўп биргаликда ўсувчи сонлар боғликлигини (коррелясиясини) аниқлаш. 3.Иккита, ёнма ён сонларда бир белгининг бошқа белгига боғлиқлиқ шаклини (регрессияни) аниқлаш 4.Вармант ёки белгилар орасида фарқлик (ёки ўхшашлик) гипотезасини текшириш. Адабиётлар : 1. Абдукаримов Д.Т. Донли экинлар селекцияси ва уруғчилиги. Тошкент 2010й. 402 б. 2. Абдукадиров Д.Т. Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги. Тошкент 2002 й. 275 бет. 3. Азизов Б.М. Кузги буғдой дон сифатини оширишнинг муҳим омиллари. Ж.Ўзбекистон аграр фани ҳабарномаси. 3 (69)-сони, 2017й. 4. Азизов Б.М., Исроилов И.А., Худойкулов Ж.В. Ўсимликшуносликда илмий тадқиқот ишлари. Дарслик. Тошкент 2014. 265 б. 5. Азизов Қ.Қ., Ашуров К.К. Қанд жўхорининг янги навларини яратишда селекцияни тутган ўрни “ЎЗБЕКИСТОН ПАХТАЧИЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ” номли Республика илмий тўплами 2014 йил (I-ҚИСМ) 128 ва 130 бетлари 6. Ан Хе Сунг, Азизов К.К., Еденбаев Д., Бобоев Фю Г., Тахирбаева Д.У. Тритикале етиштириш қўлланмаси. Ташкент. 2017. 22 б. 7. Виноградов Б.И., Атабаева Х.Н., Дементьева А.А. Ўсимликшунослик. “Мехнат” матбуоти. 1987. 166 б. 8. Дала тажрибаларини ўтказиш услубиятлари. Тошкент 2007. 149 б.