logo

Илмий тадқиқот ишларида дала ва ишлаб чиқариш тажрибаларини қўйиш. Дала тажрибаларини ўтказиш услуби асосида ўтказишни ўрганиш

Yuklangan vaqt:

22.09.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

496 KB
Илмий тадқиқот ишларида дала ва ишлаб чиқариш тажрибаларини қўйиш. Дала тажрибаларини ўтказиш услуби асосида ўтказишни ўрганиш Режа: 1. Дала тажрибасини ташкил этиш 2. Дала ва ишлаб чиқариш тажрибаларини ўтказиш Дала ва ишлаб чиқариш тажрибалари нафақат деҳқончиликда, балки қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилигида ҳам турли масаллаларни тадқиқ этишда асосий услубиятдир. Қишлоқ хўжалиги селекцияси ва уруғчилигида олиб бориладиган дала ва ишлаб чиқариш тажрибаларини йўлга қўйиш, бу жараёндаги тадқиқотлар, кузатишлар ва бошқа амалларни ўтказиш қуйида келтирилган қўлланмасининг (1-расм.) усуллари, қоидалари ва талабларига риоя қилиниб амалга оширилади. 1-расм. Илмий тадқиқот тажрибаларини қўйиш учун фойдаланиладиган қўлланма. Машғулотнинг мақсади. Машғулотнинг мақсади талабаларга дала ва ишлаб чиқариш тажрибаларини “Дала тажрибаларини ўтказиш услуби” қўлланмаси асосида ўтказишни ўргатишдан иборат. Машғулот учун керакли ўқув қуроллари. Талабаларнинг маъруза ва амалий дарслар учун фойдаланган дафтарлари, донли ва дон-дуккакли экинлар селекцияси ва уруғчилиги фанидан амалий ва лаборатория машғулотлари бўйича ўқув қўлланма, тажриба журнали, тажриба майдони хариталари, компасли эккер, 100 м енгил арқон, 2 м лик 4 дона рекалар, 100 дона 30 см лик ёғоч қозиқчалар, болғача, дала дафтари, ручка, қалам, чизғич ва ўчиргичлар. 1-иш. Дала тажрибасини ташкил этиш. Талабалар томонидан дала тажрибасини ташкил этишни ўрганиши олдидан тажриба вазифаси, услубий талаблар ва ўрганиладиган омиллар турларини ўзлаштириб олишлари шарт. Бунинг учун талабалар юқоридаги қўлланма билан танишадилар ва ўзларининг дафтарларига керакли тушунчаларни кўчириб олади. Жумладан: Тажриба вазифаси – тадқиқот натижаларидан фойдаланиб, турли табиий ва хўжалик шароитларида ишлаб чиқаришга жорий этиш учун ўрганилаётган янги усул, янги нав ва дурагайларга қиёсий илмий-амалий ва иқтисодий баҳо беришдан иборат. Ҳар бир дала тажрибаси натижаларининг илмий қиймати ва жорий этишга лойиқлиги уларни жойлаштириш ва олиб бориш шароитларига қўйилган маълум услубий талабларга қатъиан амал қилинганлигига боғлиқ. Яъни тажриба учун дала танлаш. Бунинг учун тажриба ўтказилиши режалаштирилаётган участка, илмий муассаса ёки хўжалик ер майдонининг тупроқ хариталари билан танишиб чиқиш талаб этилади. Бу танланган дала тупроқларининг муайян ҳудуд учун хослиги (ўхшашлиги) ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш дала тажрибалари натижаларини шу тупроқ турларига хос бошқа ҳудудларга ҳам тавсия қилиш имконини беради. Талабалар тажриба учун ажратиб олишган участка тупроғининг тарихини ҳам ўрганишлари керак. Чунки сўнгги 3 йиллар давомида танланган йерда бир хил экин экилган бўлиши услубий талаблардан бири. Табиий ҳолки ҳар бир экин тури вегетацияси даврларида бир хил агротехник тадбир билан парваришланиб, тупроқнинг мелиоратив ва агрохимик ҳолатлари маълум даражада турғун бўлади. Тажриба майдони фазода ва вақтда ўзгармаслик талабига риоя этиши керак. Бунинг учун тажриба участкаси чегаралари маълум бир кўчмас нуқтадан ёруғлик томонларига нисбатан ўринлари белгиланади. Бу маълумот тажриба журналидаги тажриба участкасининг масштабли харитасида қайд этилади (чизма 1.). 1-чизма. Тажриба майдонининг намунавий харитаси. Талабалар ўз дафтарларига тажриба журналидаги намунавий тажриба участкаси харитасига ўхшаш масштабли харитасини чизишадилар. Тажриба харитасидаги майдон тажриба йилларида такрорий ва қатъиян фазовий ўз ўрнига жойлаштирилиши шарт. Тажриба майдони суғориладиган шароитда майдон кенглигига боғлиқ ҳолда маълум эгриликка (текисликка) етказилиши талаб этилади. Тажрибада ўрганилаётган ўсимликлар бўлаклар, вариантлар ва яруслар бўйича бир хил суғориш шароитида парваришланиши керак. Ўрганиладиган ўсимликлар шакллари, навлар, дурагайлар ёки мутантлар танланганида уларнинг ўзига хос морфологик, хўжалик белгилари софлиги талаб этилади. Бу ҳолат талабалар ўз дафтарларига тажриба журналидаги намунавий тажриба участкаси харитасига ўхшаш масштабли харитасини чизишадилар. Тажриба харитасидаги майдон тажриба йилларида такрорий ва қатъиян фазовий ўз ўрнига жойлаштирилиши шарт. Тажриба майдони суғориладиган шароитда майдон кенглигига боғлиқ ҳолда маълум эгриликка (текисликка) етказилиши талаб этилади. Тажрибада ўрганилаётган ўсимликлар бўлаклар, вариантлар ва яруслар бўйича бир хил суғориш шароитида парваришланиши керак. Ўрганиладиган ўсимликлар шакллари, навлар, дурагайлар ёки мутантлар танланганида уларнинг ўзига хос морфологик, хўжалик белгилари софлиги талаб этилади. Талабалар ўз дафтарларига тажриба журналидаги намунавий тажриба участкаси харитасига ўхшаш масштабли харитасини чизишадилар. Тажриба харитасидаги майдон тажриба йилларида, такрорий ва қатъиян фазовий ўз ўрнига жойлаштирилиши шарт. Тажриба майдони суғориладиган шароитда майдон кенглигига боғлиқ ҳолда маълум эгриликка (текисликка) етказилиши талаб этилади. Тажрибада ўрганилаётган ўсимликлар бўлаклар, вариантлар ва яруслар бўйича бир хил суғориш шароитида парваришланиши керак. Ўрганиладиган ўсимликлар шакллари, навлар, дурагайлар ёки мутантлар танланганида уларнинг ўзига хос морфологик, хўжалик белгилари софлиги талаб этилади. Бу ҳолат тажриба аниқлигига еришиш учун катта имконият беради. Ўрганилаётган омиллар тажриба вариантларида бир хил омил қоидасига риоя қилиниши талаб этилади. Яъни ҳар бир тажриба варианти такрорлари бўйича бир хил омил (ўсимликлар қалинлиги, ўғит меъёри, қатор кенглиги ва ҳакозалар) шароитида парваришланади. Тажриба майдонида амалга оширилиши режалаштирилаётган фенологик кузатувлар, хосилни ҳисоблаш ва йиғиб олиш ҳамма вариантлар бўйича бир куннинг ўзида амалга оширилиши таъминланиши керак. Акс ҳолда вариантлар ўсимликларининг ўзаро таққосланишларида ташкилий ва услубий талаб бузилишига йўл қўйилади. Натижада тажриба вариантлари ўсимликлари орасидаги фарқлар камайиб, тажриба натижасининг ишончсизлиги ортади. Тажриба вариантлари бўйича кузатув ўсимликлари учун бир хил сонли танлам намуна ўсимликларидан иборат бўлиб, улар рақамли ёрлиқлар билан белгиланиши шарт. Дала дафтарларидаги фенологик кузатувлар маълумотлари фақат танланган кузатув ўсимликларидан йиғилиб борилади. Талабалар бугунги кунда ўз эчимини кутаётган донли экинлар селекцияси ва уруғчилиги муаммоларини ўзаро таҳлил қилишади. Улар кичик ишчи гуруҳлари (3-4 кишидан иборат) ёки якка ҳолда муаммолардан бирини тажрибада ўрганиш учун ўзларига ажратиб олишади. Дала тажрибаси учун мавзу, тажриба вариантлари ва омилларини танлайдилар. Талабалар дафтарларига тажриба майдонининг чизма шаклини ташкил қилишади. Бунда улар намунавий тажриба журналидаги тажриба майдонлари масштабли чизма хариталаридан намуналар сифатида фойдаланишади (1- чизма.). Университет тажриба участкасидаги кафедрага қарашли тажриба майдонининг маълум бир қисмини ўз тажрибаларининг чизма харитаси учун режалаштиришса мақсадга муофиқроқ бўлади. Майдон қисмининг масштабли, фазовий харитаси услубий қўлланмалар (Доспехов Б.А. ва бошқалар) асосида таркибий қисмларга ажратилади. Харитани дала дафтарининг биринчи варақларига жойлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади. Бир неча ярусли тажриба майдонида вариантлар такрори ёки маълум бир пайкалча яруснинг ёки ҳатто қайси яруснинг қай йеридан жойлашганлигини харита ёрқин кўрсата олади. Топшириқ 1. Чизилган тажриба майдони хариталарининг юқоридаги талабларга мослигини таҳлил қилиш. 2-иш. Дала ва ишлаб чиқариш тажрибаларини ўтказиш. Талабалар дала шароитида тажриба ўтказишни бошлашлари олдидан олимлар томонидан донли ўсимликларда ўтказилаётган тажрибалардаги услубий- ташкилий ишлари билан тегишли услубий қўлланмалар ёрдамида танишишлари керак. Масалан, ўсимликшунослик кафедраси олимларининг 50 та буғдой навларини ўрганиш учун университет тажриба участкасида амалга оширган илмий тадқиқот натижалари билан танишадилар (2-расм). Етарлича билим ва кўникмага эга бўлган талабалар дала тажрибани ташкил этиш учун керакли анжомлар билан кафедра тажриба участкасига чиқишиб, тажриба ўтказишга киришади. Масштабли хариталарига асосланиб талабалар тажриба майдонидан ўзига ёки кичик гуруҳ учун керакли тажриба йер майдонини ажратиб олишга еришади. Ишчи қуроллар ёрдамида майдоннинг кўчмас нуқтага нисбатан чегаралари белгиланади. Ҳимоя йўлаклари, яруслар, такрорлар ва пайкалчалар жойлашиш тартиблари харитага асосан амалга оширилади. Масалан тажриба учун танланган “Давлат реэстрига янги киритилган буғдой навларининг хосилдорлигини ўрганиш” мавзусининг илмий тадқиқоти амалга оширилсин. Тажриба 5 та нав вариантдан иборат, уруғликни махсус дон сеялкасида 4.5 млн меъёрида экиш режаланган. Бўлакча кенглиги 3,6 м бўлиб, узунлиги 13,9 метр бўлса, ҳар бир вариант майдони 50 м2 ни ташкил этади. Тажрибада вариантларни ўрганиш 3та такрорда режалаштирилган. Вариантлар бир ярусда жойлаштирилиши учун қуйидагича йер майдонини талаб этади. Тажрибадаги вариантлар сони 5 та, такрорлари 3 та бўлгани учун: 5 х 3 = 15 бўлакча ажратилиши керак. Бўлакчалар эгаллайдиган умумий ер кенглиги 15 х 3,6 = 54,0 м ни ташкил этади. Иккита четки ҳимоя йўлаклари (2,5 м + 2,5 м.) билан 59,0 м. Ҳисобли майдоннинг юқори ва пастки қисмидан культиватор учун 10 м ҳимоя йўлаклари керак. Суғориш ва ташланма ариқлар учун 2 метр, кузатув йўлаги учун эса 1 м ажратилса, тажриба майдонининг умумий узунлиги: 13,9 + 10 + 1 + 2 = 26,9 м ни ташкил этади. Умуман режалаштирилган мавзу тажрибаси 0,86 (59,0 + 26,9) гектар ер ажратилишини талаб этиб, шундан тажриба вариантларининг ўсимликлари 0,70 (54,0 +13,9) гектарни эгаллаган бўлади. Арқон, ёғоч рекалар ва қозиқчалар ёрдамида бўлакчалар, ярус чегаралари белгиланади. Компасли эккер ёрдамида тажриба майдони чегарадош бирор кўчмас нуқтага нисбатан ёруғлик томонларига нисбатан даврий, доимий жойи ўрнатилади (чизма 1). 2-расм. Ўсимликшунослик кафедраси тажриба майдони, 2017 й. Талабалар вариантларни ярусда жойлаштиришида селекция, уруғчилик ва давлат нав синовлари билан боғлиқ тажрибаларда кенг қўлланиладиган стандарт тартиби қобул қилинади. Экиш тугатилиб, ярус, такрорлар ва бўлакчалар тартиб рақамли қозиқчалар билан белгиланади. Қозиқчалар рақамлари, тартиби билан ўз вақтида дала дафтаридаги жадвалнинг тегишли устунчаларига кўчирилади. Дала дафтаридаги маълумот йиғиш жадваллари буғдой ўсимлигининг ривожланиш фазалари тартибига монанд ҳолда шакллантирилади. Яъни: экиш муддати, униб чиқиши, учинчи баргининг пайдо бўлиши, тупланиш, найчалаш, бошоқлаш, сут, мум ва тўлиқ пишиш, хосилни йиғиб териб олиш муддати. Ўсимлик ривожланиши фенологик кузатувини бошлаш одатда 5-10 % ва тугатилиши 50-75 % ўсимликда кузатилганда қайд этилади. Агротехник тадбирлар университет тажриба участкасида донли экинлар агротехникаси учун қабул қилинган ҳолатида олиб борилади. Фенологик кузатувлар учун ҳар бир вариантнинг ҳисобли майдонидан ажратилган 100 доналик рақамли ёрлиқлар боғланган ўсимликларида амалга оширилади. Дала дафтарларидаги фенологик кузатувлар жадвалларининг бажарилиш муддатлари устунчасига қуйидаги саналар режалаштирилиб ёзиб қўйилади: ўсимлик бўйи ва барглар сонларига 1-март; ўсимликлар бўйи, бўғинлар сони ва бўғин оралиғига 1апрель; ўсимликлар бўйи, бўғинлар сони, бўғин оралиғи ва бошоқ узунлигига 1май; бошоқ узунлиги, бошоқдаги бошоқчалар сони, бошоқдаги дони сонларига 1-июнь. Тажриба фенологик кузатувлардан йиғилган маълумотлар асосида тажриба вариантларидаги ўсимликларнинг асосий поялари баландлиги, ўсимликлар поя бўғинлари, барглар сони, бошоқдаги донлар сони, тупланувчанликлари аниқланади. Тажриба вариантларида дон хосилини аниқлаш учун хосил йиғим терими бошланишидан бир неча кун олдин вариантлар бўлакчалари диққат билан текширилади. Бўлакчалар чегаралари ажратилиб, ўсимликлар ҳолати ўрганилади. Ўсимликларнинг зарарланганлиги, кўчат қалинлигининг талабга жавоб бера олган ҳолатидаги бўлакчаларда хосилни ҳисоблаш амалга оширилади. Хосилдорликни аниқлашда баҳорги, кузги буғдой ва бажаришда оддий, мураккаб лекин ўта аниқликка еришиш мақсадлари учун бир қанча пропорция ва тенгламалардан фойдаланилади. Талабалар томонидан танланган юқоридаги мавзу тажрибасида хосилдорликни аниқлаш учун қўл келадиган пропорциядан фойдаланамиз. Бунда хосилдорлик ҳар бир бўлакчанинг 3 та жойидаги 1 м2 майдонидан олинган дон хосилига нисбатан аниқланади. Яъни: бўлакчадан олинган дон хосили намуналар бўйича; 1-намунада 650 г, 2-намунада 640 г, 3-намунада 660 г ни ташкил этсин. Намуналардан ўртача хосил 650 г ни ташкил этади. Натижа: 1 м2 – 650 г 10 000 м2 - 6 500 000 г = 6 500 кг ёки гектарига 65 центнердан. Дала тажрибасидаги барча нав вариантлари хосилдорлиги, ҳамда назорат нав вариантига нисбатан хосили йиғилган хосил маълумотларидан қуйидаги жадвалдан фойдаланиб кўрсатилади (жадвал 1.). Жадвал 1. Вариантларнинг такрорлар бўйича ва назоратга нисбатан дон хосилдорлиги. Variantlar Takrorlar bo’yicha xosildorlik, s\ga. O’rtacha xosil, s\ga Nazoratdan farqi, s\ga.I II III 1 (nazorat) 60,3 58,5 57,5 58,8 - 2 56,5 58,6 55,4 56,8 -2,0 3 65,0 67,2 63,4 65,2 +6,4 4 58,2 59,3 57,6 58,4 -0,4 5 55,2 54,3 53,5 54,3 -4,5 Талабалар жадвал маълумотлари натижаларига асосланиб, дала тажрибасида давлат реэстрига киритилган 5 та буғдой навларининг хосилдорлиги ҳақида маълум хулоса қила олади. Яъни дала тажрибасида ўрганилган навлар ўзларининг хосилдорликлари бўйича бир биридан ҳар хил аҳамиятда фарқланишдилар. Назоратга нисбатан энг юқори хосилдорликни (+6,4 с\га) 3 чи нав кўрсатса, энг паст хосилдорликни (-4,5 с\га) 5 чи нав намоён этди. Назорат билан бир хил хосилдорлик имконияти 4 чи навга тааллуқли бўлди. Тажрибаларни ташкил этиш ва ўтказиш услубиятларига қаралганда ишлаб чиқариш тажрибаларини ўтказиш бирмунча оддийроқ. Селекция ва уруғчилик билан боғлиқ ишлаб чиқариш тажрибасида дала тажрибаларида назоратга нисбатан энг яхши кўрсатгичларни кўрсатган битта нав ўрганилади. Хўжаликда экиб келинаётган нав назорат вазифасини ўтайди. Тажриба учун йер танлашда хўжалик, туман ёки вилоят миқёсида тупроқ ва мелиоратив ҳолатларининг ўзига хослиги эътиборга олинади. Чунки натижа юқоридаги ерлар шароити учун жорий қилиниши кўзда тутилади. Уруғлиқ миқдори ва иқдисодий масалаларга боғлиқ ҳолда ишлаб чиқариш майдони кенглиги 2-4 гектарларгача майдонларни ташкил этади. Ишлаб чиқариш тажрибасида навнинг техникага хослиги, ертапишарлиги, хосилддорлиги ва маҳсулот сифати ўрганилиб натижа хўжаликда экиб келинаётган нав кўрсатгичлари билан таққосланади. Адабиётлар : 1. Абдукаримов Д.Т. Донли экинлар селекцияси ва уруғчилиги. Тошкент 2010й. 402 б. 2. Абдукадиров Д.Т. Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги. Тошкент 2002 й. 275 бет. 3. Азизов Б.М. Кузги буғдой дон сифатини оширишнинг муҳим омиллари. Ж.Ўзбекистон аграр фани ҳабарномаси. 3 (69)-сони, 2017й. 4. Азизов Б.М., Исроилов И.А., Худойкулов Ж.В. Ўсимликшуносликда илмий тадқиқот ишлари. Дарслик. Тошкент 2014. 265 б. 5. Азизов Қ.Қ., Ашуров К.К. Қанд жўхорининг янги навларини яратишда селекцияни тутган ўрни “ЎЗБЕКИСТОН ПАХТАЧИЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ” номли Республика илмий тўплами 2014 йил (I-ҚИСМ) 128 ва 130 бетлари 6. Ан Хе Сунг, Азизов К.К., Еденбаев Д., Бобоев Фю Г., Тахирбаева Д.У. Тритикале етиштириш қўлланмаси. Ташкент. 2017. 22 б. 7. Виноградов Б.И., Атабаева Х.Н., Дементьева А.А. Ўсимликшунослик. “Мехнат” матбуоти. 1987. 166 б. 8. Дала тажрибаларини ўтказиш услубиятлари. Тошкент 2007. 149 б.