logo

Ўсимликлар билан тупроқдан чиқиб кетадиган биологик ва хўжалик ўғитлар сарфи хақида тушунча

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

56.5 KB
Ўсимликлар билан тупроқдан чиқиб кетадиган биологик ва хўжалик ўғитлар сарфи хақида тушунча Режа: 1. Ўсимликлар озиқланиши ва ўғитни хосилга та o сири. 2. Илдиз системасининг озиқа элементларни сингдириш механизми. 3. Ўсимликлар озиқланишида ташқи мухитнинг та o сири. 4. Хаводан ва томирдан озиқланишнинг хамжихатлиги. 5.Ўсимликларни баргидан озиқлантириш. Таянч иборалари Ўсимликлар озиқланиши, ўғитни осилга та o сири, илдиз системаси, элементларни сингдириш механизми, ташқи мухитнинг та o сири, хаводан ва томирдан озиқланиш,баргдан озиқланиш, ўзлаштириш системаси, рецтилизиция, хемотропизм Ўсимликлар озиқланиши - хамма юқори ўсимликлар шу қаторда қишлоқ ўсимликлари бир ватқни ўзида икки мухитдан озиқланадилар. 1.Тупроқдан 1.Атмосферанинг пастки қисмидан. Барглари билан хаводан СО2 - карбонат ангидрид газини оладилар. Тупроқдан - эса сув, минерал ионлар ва эхтимол ба o зибир органик бирикмалардан фойдаланади. Хаводан ва томирдан озиқланиш сирлари ўтган асрнинг ўрталарида аниқланди, қачонги физиологлар баргни яшил рангини қуёш ёруғлиги билан боғлиқлиги, натижада каробонат ангридрид газини ўсимликлар томонидан ўзлаштирилишини аниқлашганда хамда ўша даврда агрохимиклар олдиндан тайёрланган озиқа аралашма билан нормал ўсимлик ўстиришни ўрганган пайтда рўёбга чиқди. Ўсимликларни хаводан озиқланиши тўғрисидаги классик ишлар К.А.Темирязевга мансубдир (1843-2920). 1865 -1948 йилларда уни шогирди агрохимия мактабини асосчиси Д.Н.Прянишниковни эса ўсимликларни томирдан озиқланишини, айниқса ўсимликлар танасида азот алмашиниши, хамда дехқончиликда азотли ўғитларни қўллаш шароитларини ўрганиб хаётга тадбиқ қилиш фанга қўшган улкан хиссаси бўлди. Д.Н.Прянишников 1892 йиллардан бошлаб агрохимия фани ичида физиология йўналишида кўп илмий ишлар олиб бориб илмий - агрохимия мактабини асослади. Бу билан бутун жахонга машхур бўлди. Агрохимия мактабининг доимий диққати шуни ўсимликлар томонидан озиқанинг ўзлаштирилиши ва уни ўсимлик ичида кетадиган модда алмашинишининг бир-бирига боғлиқлиги қатор йўналишларни очиб берган  ўғитлардан илмий асосда фойдаланиш ,  Олдиндан хосилдорликка та o сирини кўра билиш  Ўсимликлар таркибини ёки сифатини белгилаш каби масалалардир. Бу масалалар ёки йўналишлар асосида замонавий (теория) - назария мукамаллашди, ўсимликлар озиқланиши процессидаги ички ва ташқи шароитлар ахамияти ўрганилди. Ўғитнинг хосилга та o сири ва қишлоқ хўжалигидан қўлланиши. Дехқончиликда барча қишлоқ хўжалик экин турларидан ўғитсиз юқори хосил олиб бўлмайди. Хозирги даврда четэл ва мамлакатимиз олимлари тажрибалари шуни тасдиқладики олинаётган хосилнинг 50% кўпроғи ўғит эвазига олинмоқда. Айниқса N - ли ўғитлар хисобига эса яқин 70% ти тўғри келади. М: Пахта хар қандай тупроқ шароитида 10-21 цғга хосил беради агар ўғит берилмаса. Тўлиқ ўғитланганда 28 - 45 - 60 цғга хосил беради ёки 1 кг азот 10-12 кг пахта беради. Бошқа экинларга хам кучли та o сир қилади. 1 т. минерал ўғит эвазига кузги буғдой ва сулидан 12-15 т.дан етиштирилади. Картошка 100- 200 т, қанд лавлаги 120-140 т., пахта 10-12 т. Шунинг учунминерал ўғитлар ишалб чиқариш жахон бўйича жадаллашиб бормоқда. Шу жумладан мамлакатимизда. М: 1913 йилда 89 минг тонна , 1940 й. 3,2 млн.т., 1975 й. 90 млн. т., 1980 й. 143 млн.т. ишлаб чиқилган бўлса 1985 й. 150-155 млн.т. ишлаб чиқариш планлаштирилган. Ўсимликларни хаводан озиқланиши. - Ўсимлик қуруқ массасининг ўртача 45 % углерод ва 42% кислородни ташкил қилади. Бу «С» ва «О2» манбаи (ўсимликлар массасини ташкил қилишда) хаводир.ўсимликларнинг жами барг юзаси ўзлари эгаллаган ер майдонидан 20-70 баравар кўпдир. Шунинг учун хам ўсимликни корбанат ангидрид газини хаводан олиш қулай. Ўсимлик бир кунда 25 % гача янги органик модда хосил қилади. Шундан 5-10 % нафас олиш учун сарф қилади. (ёки 15-20 то 30-50 % синтез бўлади). Бу фотосинтез дед аталувчи синтез процесси давомида углеводлар, органик моддалар, аминокислоталар ва оқсиллар пайдо бўлади. Шу билан бир қаторда амино кислоталар таркибига кирувчи олтингургут, фосфор, форфороглицириновая кислота, сахарофосфатларни хамда хлорофил таркибига кирувчи Mg элементини в.х.к. ўсимлик томири орқали тупроқдан олади. Тупроқдан олинган калий элементи эса ўсимлик организмида энг мухим функцияни - углеводларни ўсимлик барг пластинкасидан барг бандига сўнгра бошқа органларига ўтказиб бериш учун хизмат қилади. Бу элемент етишмаса бу иш процесси бузилади, уни ўрнини бошқа (элемент) катион билан алмаштириб бўлмайди. Агар Fe етишмаса хлорофил пайдо бўлиш қийинлашади. Демак юқорида айтилган фактлардан тушунарлики ўсимликларни хаводан озиқланиши томир орқали ўзлаштириладиган кул элементлари ва азот билан чамбарчас боғлиқ экан. Ўсимликларни ўртача энергиясидан фойдаланиш коэффиценти 1,98 % атрофида холос. Ба o зи ўсимликларда юқорироқ. М:Илдиз меваларда - 2,18 %, озиқабоп ўтларда - 2,38 %, картошка - 3,61%, лён - долгунецда - 4,79 %. Хар йили ер шарини 150млн. км 2 қуруқ ва 360 млн км 2 океан ва денгизлардан иборат майдонида 400 млрд. т. ўсимликлар томонидан органик моддалар хосил қилинади. агар СО2 гази билан атмосфера тўлдирилмаса, атмосферадаги СО2 - газ запаси 4 йил ичида тугаган бўлар эди. Аммо органик моддаларни чириши ёқилиши натижасида хавога СО2 чиқиб тўлдириб туради. Умумнан СО2 атмосферада 0,03 % (хажмий нисбатда) ёки 1 л хавода 0,5565 мг ни ташкил қилади. 1м қалинликда 1 га ерга атмосферада 5-6 кг СО2 газ бор. Лекин ўсимлик талабига нисбатан кўп эмас. М: 1 га майдондаги қанд лавлаги 400 ц хосил етиштирса ўсув даврининг энг юқори чўққисида 1 кунда 300 кг СО2 қабул қилади. Хатто 10 м. қалан атмосферада хам 57 кг СО2 бор, ўсимликлар нафас олишида эса 47 кг га яқин яна СО2 гази чиқади. Аммо кўрсатилган фактга қараганда амалда 1 гектар ўсимлик талабига етарли эмас экан. Ж.Б.Бусенго тажрибасида 1 хим уй, харорат аммо 1 тасида СО2 гази анча кўп, иккинчисида атмосфера хавоси аралаш, оланган хосил 5:1 нисбатда СО2 гази кўп жойда кўпайган. Уни кўпайтириш йўли, ерга органик ўғитлар солиш билан йўлга қўйилади. М: 1 га ерга 20-30 т. гўнг солинганда 5 - 7 т. СО2 кўпаяди. Агар хавода СО2 0,01 % камайиб кетса ўсимликда фотосинтез тўхтайди. Ўсимликлар учун керак бўлган СО2 нинг 1-5 % томир орқали қолганини барги орқали олади. Томир орқали олинган СО2 ферментлар билан реакцияга киришиб олма кислотасини сўнг NH 3 билан қўшилишиб аспарагин кислотасини хосил қилади: C6H12O6 CH3CO*COOH; CH3CO*COOHҚCO2 COOH*CH2*COOH; - олма кислотаси NH3Қ2HҚCOOH*CH2*CO*COOH COOH*CH2*CH2NH2*COOH*H2O - аспарагин кислотаси . Ўсимликларни илдизидан озиқланиши . Ўсимликлар тупроқдан асосан неорганик қисман органик қўшилмаларни томири орқали олиб озиқланадилар . Тупроқдан олган N ва кул элементларини катион ва анионлар кўринишида ион холда оладилар . Ўсимлик илдиздан озиқланишда ўзига энг зарур бўлган элементлар N,P,K,S, Mg, Ca, Fe, Mn, Cu,Zn, Mo,B, Na ва бошқаларни ўзлаштирадилар . Хўш, ўзлаштириш системаси нимадан иборат? Ўсиб бораётган энг кичик илдизча олдида 1-3 мм узоқликда илдиз толачалари пайдо бўладиган бўшлик хосил бўлиб бу ерда диаметри5-7 мкметро ва узунлиги 80 то 1500 мкм. дан иборат томир толачалари пайдо бўлади. Бу толачалар 1 мм томирда бир неча юзлаб бўлади. Бу толачалар 1 сутка атрофида яшаб ўлади. Яна янги илдиз ўсган жойда янгилари пайдо бўлиб хаёт давом этаверади. Бу тола илдизларга (деятелғнқе корни) ёки хаёт илдизчалари деб аталади. Турли ўсимликларда умумий илдиз узунлиги сатхи хамда толалари узунлиги, сатхи хар хил бўлади. М: Сулида илдиз узунлиги 4,6 м юзаси 316 см 2 , илдиз толачалари 6,3 млн. дона узунлиги 743,7 м, юзаси 3419 см 2 . Жавдарда - томир узунлиги 6,4 м, хамма жихатдан деярлик икки бараварга кўп. Мятлик луговой - ўтиники эса 5-10 бараварга кўпдир. Ўсимлик илдиз орқали суст ёки шиддат билан озиқланиши мумкин. Суст (пассив) - неметоболическое сингдириш деб аталади. Шиддатли (актив) - метоболическое сингдириш деб аталади. Ўсимлик танасида тўпланган озиқа элементларнинг яна қайтадан хосил учун сарфланишига рецтилизиция деб айтилади. Утилизация - тўпланиши илдизнинг озиқа томон интилиб актив ўсишига - хемотропизм деб аталади. Бир йиллик ўсимликларнинг илдизини ўсиши 1 суткада 1 см га тўғри келади. Томирни ўсимликни яхши ривожланишида тупроқ реакцияси шароити катта рол ўйнайди. Тупроқ реакцияси нима? Тупроқ растворидаги ишқорий ёки кислотали мухитга айтилади. Тупроқ реакцияси ўсимликларни нормал ўсиши ва ривожланиши учун аввалам бор тупроқ реакцияси хар қайси ўсимлик учун мижозига яраша бўлиши керак. Бази ўсимликлар кислотали базилари нейтрал базилари эса ишқорий мухитни ёқтиради. М: Пахта РН 6,4 - 7,9 нейтрал ва қанд лавлаги 7,0 - 7,5 кучсиз ишқорий буғдойлар 6,3 7,5 шоли 4,0 -6,0 кислотали чой 4,5 - 6,0 беда 7,0 - 8,0 ишқорий мухитни талаб қилади. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Боходиров М., Расулов А - «Тупроқшунослик» Таш- 1975 й. 2. Ковда В.А., Розанова Б.Г.«Почва и почвообразование»М-1988г. 3. Кимберг Е. - Почвоведения Таш. - 1992 г. 4. Александрова Л.Н. - Практикум по методике составления и исполғзования купномасштабнқх почвеннқх карт. М.- 1983 г. 5.Кауричев И.С. и др. - Почвоведение М. 1982 г. 6. Лобова Е.В., Хабарова А.В. - Почвқ . М. 1983 г. 7. Клечковский В.М., Петербурргский А.В. - Агрохимия . М.-1967 г. 8.Авдонин Н.С. - Агрохимия. М. 1982 г. 9. Петухов М.П. - Агрохимия и система удобрения. М - 1979 г. 10. Гулякин И.В. - Система применения удобрений. М.- 1997 г. 11. Анспок П.И. и др.- Справочник агрохимика . М.-1981 г. 12. Узбекистон кишлок хужалиги журнали - хар ойлик рус -узбекча изд. Фан Ташкент 13. Назаров М. - Пахта етиштириш жадал технологияси . Фаргона - 1991 й.