logo

Пахтачиликда нав алмашиниш. Асосий туманлаштирилган ўрта, Ингичка толали ва истиқболли ғўза навлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

45.5 KB
Пахтачиликда нав алмашиниш. Асосий туманлаштирилган ўрта, Ингичка толали ва истиқболли ғўза навлари Режа: 1.Пахтачиликда нав алмашиништ. 2. Ўрта толали гўза навлари. 3. Ингичка толали гўза навлари. 4. Истиқболли гўза навлари. 1. Пахтачиликда нав алмашланиши. Ўрта Осиё териториясида ўтмишда ғўзанинг G . herbaceum турига мансуб бўлган жайдари ғўза етиштирилган. Унинг хосили кам ва тола сифати паст бўлганлиги учун Ўрта Осиёни Россия босиб олганидан кейин чор хукумати АҚШ дан серхосил ва тола сифати юқори бўлган г.гирзўтум турининг Уплант типига қарашли навлардан (Кинг, Клевланд, Руссельс) ва бошқаларни келтирди. Келтирилган навлар стихияли равишда плансиз эқилди, уруғчилик ишлари йўлга қўйилмади, оқибатда пахта заводларда қайта ишлаш натижасида турли нав уруғлари аралашиб кетиб, «завод аралашмаси»деган ном олди. Завод аралашмасининг турли иқлим шароитларида ўзоқ йиллар эқилиши натиждасида ўша ерларга мослашган холда танланган ғўзанинг янги формалари вужудга келди. 1922 йилдан бошлаб завод аралашмаси устида селекция ишлари бошланиб 1930 йилга келиб Навроцский, Оқжўра, Дехқон каби навлар яратилди. Умуман 1922 йилдан 1930 йилга келиб бу навлар пахта майдонининг 60 % ташкил этди. Пахтачилик тарихида бу йиллар биринчи нав алмашиниш йиллари бўлиб қолди.Бу навларнинг битта кўсагидан чиқадиган чигитни пахтасининг огирлиги 5,5-6,5 гр, тола чикиши -34-35 фаиз, тола узунлиги 26-28 мм. 1934 йилдан 1938 йилгача иккинчи нав алмашиниши ўтказилди.Ўрта толали гўза навларидан ўртапишар 8517 (Колхозчи),2034 (Болшевик) 36 м (Пахтакор) тез пишар навларидан 1306 (Шредер) 8196 (Узун).Иккинча нав алмашинишда энг кўп тарқалган гўза нави 8517 (Колхозчи) бўлиб, у Новроцкий навининг ўрнига бутун Марказий Осиё республикаларида экилади.Бу навнинг битта кўсагидан чиқадиган чигит пахрасининг огирлиги 6,5-7,0 г, тола узунлигининг камчилиги вилт ва гоммоз хосилликларига чидамсиз.Тезпишар гўза навларидан 1306 (Ширедер ) нави экила бошлади. 2 нав алмашиш даврида ўрта толали навлар қаторида Ўрта Осиёнинг жанубий туманларида 30 йиллар бошида Мисрдан келтирилган г.barbadenze турларининг Сакельярудис, Пилион, Маарад, Ашмуни, Фуади ва Загоро навлари экилди. 3 нав алмашиш улуғ ватан уруши йилларида ( 1941-45 йй) ўтказилди бу даврда серхосил тола сифати бирмунча яхшиланган ва вилт касаллигига анчагина чидамли ўрта толали навлар С-460 (Канаш) , С-18819, 1298 каби навлар эқилди. Булар ичида энг кўп тарқалган С-460 гўза нави хисобланиб, битта кўсакдан чиқадиган чигитни пахтасининг огирлиги 7,0-7,5г, тола узунлиги 32-33 мм, тола чиқиши 39-40 фоиз. 1947-1950 йилларда тўртинчи нав алмашниш ўтказилади.С-460 нави ўрнига 108-Ф, С-450, С-555, 138-Ф, 149-Ф ўртапишар КК-10086, КК-1083, С- 3210, С-4727 тезпишар навлар, янги пахтакор туманлар учун 1306-ДВ, 611-Б навлари экила бошланди. Ингичка толалилардан 5904-И, 5476-И ва бирмунча кечроқ С-6002, 9078- И, 8769-И, С-6015 навлари экила бошланди. 5 нав алмашинуви 1971 йилдан бошланди. Асосий майдонларда етиштирилиб келинаётган 108-Ф ўрнига «Тошкент-1» ва қисман АН-402 навлар и эқилди. Бу навлар алмашинувидаги асосий сабабларидан бири вилт бўлса, 108-Ф навида бу даврга келиб 60-80% зарарланадиган бўлиб қолган эди. Янги Тошкент-1 нави алмашинилганда бу касаллик билан бор йўғи 6-8 % касалланди. 6 нав алмашиниши 1972-1982 йилларда ўтказилди. Хозирги даврда 7-чи нав алмашиниш ўтказилмоқда. 4.Хозирги вақтда эқилаётган ғўза навлари (1999й) Хозирги вақтда республикамиз пахта далаларида ғўзанинг 27 та нави эқилмоқда. Улардан 26 таси ўрта толали G . hirsutum турига оид навлари .Қолган 1 таси: ва Термез-31 ингичка толали г.барабдензе турига оид ғўза навларидир. Э r илаётган ўрта толали ғўза навларидан Наманган-77, Бухоро-6, С-6530 ва С-6532 навлари ўрта пишар бўлиб республикамизнинг жанубий пахтакор туманларига э r илади. Қолган навлар: С-6524, С-6530, С-6532,С-9070 Фарғона-3, Наманган-77, Юлдўз, Шароф-75 каби ўрта пишар, навлар асосан Марказий пахтакор туманларда э r илади. Навлар ичида С-4727, С-9070, Чинбай-3010, навлари эртапишар бўлиб, республикамиз-нинг шимолий пахтакор туманларига э r илади. Ингичка толали навлардан Термез-31 нави асосан жанубда (Сурхондарё ва Қашқадарё) да э r илади . 1998 йилда Республикамиз бўйича 1527,6 минг.га юқоридаги ғўза навлари э r илиб, умий (ялпи) хосил 3214,6 минг.т. ташқил этди. Юқоридаги навларичида энг кўп э r иладиганларидан бири Бухоро-6 навидир унинг яратилган жойи Бухоро пахтачилик тажриба станцияси Селекционер А. Баталов томонидан Тошкент-1 ва 9647-И навларини чатиштириш натижасида яратилган. Тўпи тўғри ўсади Бўйи 100-110 см. Келади. Пояси яшил ўртача даражада тук билан қопланган.Хосил шохлари тўпининг 5-7 бўғинидан ўсиб чиқади.Барглари нисбатан йирик, уч-беш бўлакли,тўқ яшил рангда. Гули йирик, гулбарглари оч-сариқ рангда.Кўсаги йирик бир чаноқдаги пахта 7.2 г. чигити оч-яшил-қулранг момиқ билан қопланган, 1000 дона чигитнинг оғрлиги 125 г. Яхши агротехника шароитида гектаридан 46-50 ц дан хосил олиш мумкин. Эртапишар навларидан бири Тошкент-6 Зайцев номидаги Бўтуниттифоқ ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот инститўти билан Ўзбекистон ФА нинг Ўсимликлар экспериментал биологияси институти биргаликда С- 4727 навини мексиканум ёввойи формаси билан чатиштириш ва ундан олинган 3 авлодни яна С-4737 навиб билан қайта чатиштириш йўли билан етиштирилган. Бу нав 1981 йилдан бошлаб районлаштрилган бўлиб, асосан Фарғона ,Самарқанд вилоятларига туманлаштирилган. Ўсимлик тупи анча кўп бўлиб ўсади, хосил шохлари қисқа бўлиб, биринчи-бир ярим тунда шохлайди. Кўсагининг катталиги 6-6,5 г. пахта чиқади. Гектаридан 39.5-50 ц гача хосил олиш мумкин. Унинг асосий қисми (85-90%) сентябрда териб олинади. Толаси бешинчи типга хос бўлиб,тола узунлиги 34-36.0 мм, узулиш юкламаси- 4.5-4.7 г.с, метрик номери-600г. Адабиётлар: 1.И.А.Каримов «Қишлоқ хўжалиги тараққиёти тўкин сочин хаёт манбаи» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 26 декабр куни Олий Мажлиснинг Х сессиясида сўзлаган нутқи.»Ватанпарвар» рўзномаси № 155, 27 декабр Тошкент, 1997й. 2.Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Махкамасининг «Қишлоқ хўжалигида ислохотларни чуқурлаштиришга доир қонун ва меъёрий хужжатлар тўплами» 1-2 томлар. Тошкент-1998 й 3. « Cotton » журнали Нью-Йорк-1998-1999 й. 4.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «1999-2000 йилларда пахта навларини янгилаш ва жойлаштириш дастури тўғрисидаги» қарори «Ўзбекистон овози» рўзномаси, № 141, 26 ноябр Тошкент-1998 й. 5.Э. Т.Шайхов ва бошқалар «Пахтачилик», Тошкент 1990 й. 6.Муаллифлар жамоаси «Пахтачилик справочниги»Тошкент 1989 й. 7.М.Мухамеджанов,А.Зокиров «Ғўза агротехникаси» Тошкент 1995й. 8.А.И.Шлейхер ва бошқалар.Пахтачиликдан лаборатория маш-ғулотлари. Тошкент. «Ўқитувчи». 1980 й. 9.»Ўзбекистон худудида экишга тавсия этиладиган Қишлоқ хўжалиги экинлари реестри», Тошкент 1998 10.Пахтачилик комплекси алмашлаб экишда бошоқли дон экинларини жойлаштириш бўйича тавсиялар. Фан-техника тараққиётини тарғиб қилиш ва жорий этиш бош бошқармаси, Тошкент 1994 й. 11.Б.Алеев,О.И.Иброхимов.Истиқболли ғўза навлари агротехни- каси,Тошкент. 1988 й.