logo

Мактаблар, болалар богчаси, савдо маркази, умумий овкатланиш, маъмурий тиббиёт корхоналарини лойихаларини тузиш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

407 KB
Мактаблар, болалар богчаси, савдо маркази, умумий овкатланиш, маъмурий тиббиёт корхоналарини лойихаларини тузиш Режа : 1) Мактабларни лойихаларини тузиш 2) Болалар богчасини лойихаларини тузиш 3) Савдо ва умумий овкатланиш корхоналарини лойихаларини тузиш 4) Маъмурий тиббиёт корхоналарини лойихаларини тузиш Болалар богчаси кишлок хужалик корхоналари , посёлкалари учун 50, 90, 140, 180, 280 уринли лойиха ишлаб чикилган . Болалар богчаларини жойлаштиришда , уларнинг хизмат килиш ( болаларни богчага олиб келиш ва кетиш ) масофаси 600 метрдан ошмаслиги керак . 140, 180 уринли богчалар жойлаштиришни тавсия килинади . Посёлкадаги богча ёшидаги болалар сонини 1000 кишига 160 - 180 урин , богча майдони эса 1 уринга 35 - 40 м кв . меъёрида аникланади . Богча жойлашадиган ер участкаси алохида булиб , катта йул , амблотория , касалхона , хаммом , хужалик бинолари ховлилари якинида , хамда марказий майдонда жойлашмайди . Богчалар квартал уртасида , четида , марказий ёки бошка кучалар ёкасида , лекин кизил чизикдан 20 - 25 м ичкарида , асосий бинонинг олдинги куриниш томони кучага каратиб жойлаштирилади . Богча мактаб ёнида жойлашиши мумкин . Богча майдонининг атрофида албатта 10 м тикансиз ёки мевали дарахтлар утказилади . 3 - 6 ёшдаги болаларга жисмоний тарбия ва бошка уйинлар учун 1 болага камида 3 м кв . меъёрида майдончалар ажратилади . Богча майдонининг уртасида чукурлиги 0,25 м булган ховуз жойлаштирилади . Болаларнинг велосипед ва уйинчок машиналари юришлари учун эни 1,0 - 1,5 м айланма йулчалар курилади . Богча болалари ёшига караб , бир неча гурухларга булинади . Хар бир гурух учун алохида 130 - 200 кв м алохида майдон ажратилиб , у ерга усти ёпик айвон хам курилади . ( 19 - расм ) Тахминан асосий бино . Сояли айвонлар ва бинолари билан 16 %, яшил дарахтзорлар ва химоя хизматини бажарувчи кукаламзорлар - 53 %, умумий ва жисмоний тарбия майдони - 16 %, хужалик ховлиси - 5 % ва йулчалар - 10 % ташкил килади . Богчалар - яслилар ахоли уйларидан 10 м , коммунал бинолардан 50 м узокликда , асосий биносини жанубга , шаркка каратиб жойлаштириш тавсия килинади . расм . 140 уринли болалар богчаси лойихаси 1- болалар богчаси ; 2 - айвонлар , 3 - ёш - болаларни эмизадиган оналар учун майдон ; 4 - ясли ёшидаги болалар учун майдон ; 5 - богча ёшидаги болалар учун майдон ; 6-7 - мактаб ёшигача булган болалар учун майдон ; 8-9 - жисмоний тарбия майдонлари ; 10 - чумиладиган ховуз ; 11 - душ ; 12 - хожатхона ; 13 - хужалик ховлиси ; 14 - сабзавот саклайдиган омбор ; 16 - ахлат йигадиган жой ; 18 - экин майдони ; 19 - бог . Мактаблар. Умум таълим 9 йиллик мактаблар хамма ахоли пунктларида курилади. Мактаб участкасининг умумий майдони укувчилар сонига караб 1,5 - 3,0 гектаргача белгиланган. Унинг 45 - 50 % кукламзорлар, дарахтлар эгаллайди. Мактаб, хар бир укувчиинг катнашига кулай булиши учун ахоли яшайдиган худуднинг нисбатан марказида, марказий кучалардан куриниб турадиган, алохида ажратилган майдонга жойлаштирилади. Лекин мактаб катта йул ёкасига, марказий майдонга, тиббий пункт якинига, истирохат боги ичига жойлаштирилмайди. Мактабнинг асосий биноси ва участкаси, махсус институтларда ишлаб чикилган лойиха асосида курилади. Мактаб участкаси майдони укув - тажриба, спорт, хужалик ва дам олиш минтакаларига булинади. Мактабнинг олдинги куриниши куча томонга каратилиб ундан 20 - 25 м ичкарисига жойлаштирилади ва олдидаги кенг майдончага гул, хайкал, фантан каби кичик архитектура шакллари жойлашади. Мактаб майдонининг атрофида дарахтлар билан уралган булиб хужалик ховлисига алохида кириш йули билан белгиланади. Спорт майдончалари синфлардан куринмайдиган томонида жойлашади. Укувчилар уйнаб дам оладиган майдончаларни 1-2, 3-4, 5-7 ва 8-9 синфлар учун алохида жойлаштирилади. Мактаб участкасидаги баланд усадиган дарахтлар ва тусик сифатида ишлатиладиган паст усадиган усимликлар ва бошка хамма элементларни санитария - гигиена ва меъморий талабларга жавоб бериб уйгунлашиб, узаро бир - бирини тулдириб туради. (расм ) расм 9 - йиллик умумий таълим мактаб лойихаси. 1 - мактаб; 2 - спорт майдони; 3 - кичик ёшдаги укувчилар учун майдон; 4 - таёк билан уйнайдиган майдон; 5 - сабзавот экинлари; 6 - дала экинлари; 7 - кучат етиштирадиган майдон; 8 - бог; 9 - кичик ёшдаги укувчилар синфи майдони; 10 - манзарали дарахтлар; 11 - табиат бурчаги; 12 - об - хавони кузатиш майдони; 13 - хужалик ховлиси; 14 - омбор; 15 - очик хаводаги синф . Тиббиёт корхоналарини - тиббий пункт, амблотория, поликлиника, тугрукхона, касалхоналарни марказий майдондан, катта йуллардан четрокда, санитария - гигиена ва тиббий шароит кулай алохида майдонга жойлаштирилади. Сил ва рухий касалхоналарини посёлкадан камида 1000 м узокликда жойлаштириш ва атрофи камида 500 дарахтзор билан уралган булиши керак. Клуб марказий майдонга, асосий кириш кучасидан куриниб турадиган этиб, кизил чизикка жойлаштирилади. Клубнинг бир ёни икки томонидан паркка кирадиган кенг 6 - 10 м йулга булиши хисобга олинади. Кутубхона факат клуб биносида жойлашади. Хужалик идораси, кишлок оксоколлари уйи, агролабаратория, алока булими жамгарма банкини бир бинога бирлаштирилган лойихаси кабул килиниб марказий майдонга жойлаштирилади. Саноат, озик - овкат, хужалик моллари ; китоб дуконлари, ошхона, мехмонхона, маиший хизмат курсати корхоналари бир бинога бирлаштирилган холда савдо марказий куринишда марказий майдонга ёки марказий кучага жойлаштирилади. Бундан ташкари алохида жойлашадиган навбатчи ( нон, сут, бошка озик - овкат) дуконлари хам булиши мумкин. Чойхона савдо марказида, парк ичида, ошхоналар билан бирлашган холда, ёки уларга якин манзарали жойларда жойлашади. Коммунал хизмат курсатиш корхоналари - хаммом, кир ютиш комбинати, ут учириш депоси, сув иситиш козонхоналар ахоли яшайдиган худуд билан ишлаб чикариш худудини булиб турувчи, химоя худуди ичига ёки унга якин жойга жойлаштириш мумкин. Чунки бу корхоналар икки худудга кам хизмат килади. Ногиронлар ва кариялар уйини тинч ва марказий кучаларга, касалхона, дорихона якинида жойлаштирилади. Асосий адабиетлар: 1. Ахмедов Х.А. Зах қочириш мелиорацияси . Тошкент., “Ўқитувчи”., 1975.-25 бет. 2. Ахмедов Х.А. Суғориш мелиорацияси. Тошкент., “Ўқитувчи ”., 1977.- 340 бет. 3. Костяков А.Н. Основы мелиорация. М., “Селдьхоздат”, 1960.-624 бет. 4. Мирзаев А. “Суғориш ва зах қочириш мелиорацияси”. Тошкент, “Ўқитувчи”., 1974. 5. Нерозин А.Б. “Қишлоқ хўжалик меплиорацияси” ., Тошкент., “ Ўқитувчи ”., 1966 .- 252 бет. 6. Мелиорация и водное хозайство. Справочник, 1-6 том. М.Агропромиздат, 1990. 7. Марков Е.С. “Сельскохозяственные гидротехнические мелиорации” ., М., “Колос”., 1981.-375 бет. 8. Рахимбаев Ф.М. “Практиқум по сельскохозяственным гидротехническим мелиорациям ”., Ташкент., “Меҳнат”., 1988. – 363 бет. 9. Рахимбаев Ф.М. “Практиқум по сельскохозяственным гидротехническим мелиорациям ”., Ташкент., “Меҳнат”., 1991. – 391 бет. 10. Рахимбаев Ф.М. Муҳаммедов А.К. ва бошқалар. “Қишлоқ хўжалигида суғориш мелиорацияси”., Ташкент ., “Меҳнат”., 1994.-327 бет. 11. Рахимбаев Ф.М. Шукурлаев Х.И. “Зах қочириш мелиорацияси” ., Тошкент., “Меҳнат”., 19996 .- 201 бет. 12. Рахимбоев Ф.М. Ҳамидов М.Х. “Қишлоқ хўжалик мелиорацияси”., Тошкент., “Меҳнат” ., 1996 .-364 бет. 13. РахимбаевР