logo

Гўштхўр ҳайвонлар юқумли гепатит касаллиги Hepatitis infectiosa cornivorum. (Рубарт касаллиги)

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

52.5 KB
Г ўштхўр ҳайвонлар юқумли гепатит касаллиги Hepatitis infectiosa cornivorum. ( Рубарт касаллиги ) Режа: 1. Иқтисодий зарар 2. Касалликни ўтиши ва симптомлари 3. Иммунитет ва иммунизация Ўткир кечадиган , контагиоз юқумли касаллик бўлиб , лихорадка ( иситма ), нафас йўллари ва ҳазм аъзолари шиллиқ пардаларининг катарал яллиғланиши , жигар ва ўт халтачасининг яллиғланиши , марказий нерв тизими функционал бузилишлари кўринишида намоён бўлади . Итларда ўлим 10-20 %, мўйнали ҳайвонларда 36 % гача етади . Қўзғатувчиси филтирланувчи вирус. Бу касалликни биринчи марта 1947 йил Рубарт аниқлаган. Аслида 1928-йил Грин (АҚШ) касалланиб ўлаган тулкида сабабчиси филтирланувчи вируслигини аниқлаган. Россияда 1933 йил А.П.Киурмуратов, И.Г.Левенберг 1937-йил, И.А.Бузинов, Т.Я.Вановский 1938 лар ҳам тажрибада касалликни ўрганган. 1949-йил илмий тадқиқотчилар Карлсон ва Зидентопфлар итлар юқумли гепатит касаллиги қўзғатувчиси билан тулкилар энцефалит касаллиги қўзғатувчилари ўхшашлиги борлигини исботлашди. Бу кашфиёт 1952 йилга келиб Свенкерут томонидан яна бир бор исботланди. Касаллик дунёнинг барча мамлакатларида рўйхатга олинган. Иқтисодий зарар: юқорида қайд этилганидек итларда ўлим 10-20%, мўйнали ҳайвонларда эса 36% гача, касал ҳайвонлардан соғлом насл олиб бўлмайди, соғломлаштириш тадбирларига ҳам анча-мунча сарф-харажат бўлади. Қўзғатувчиси – адиновирус гуруҳига мансуб, 55-96 мк, вирионлар юмалоқ шаклда, жигар хужайралари ядросида жойлашади, баъзи штамм вирионлар ҳужайра ичида вирусли кристаллар ҳосил қилади. Девис ва бошқа тадқиқотчилар маълумотига (1961) вирионлар иксосаэдрал симметрияга эга, тўлиқ капсидда 252 капсомер бўлади. Вирионлар структурасида ДНК, принципициноген гемаглютинин ва комплемент фиксацияловчи антигенлари бор. Вирионнинг агглютинини ундаги инфекцион компонент билан мустаҳкам боғлиқ. Комплементфиксацияловчи антиген эриш хусусиятли бўлиб асосан вириондаги ноинфекцион қисми билан боғлиқ (S-антиген билан). Барча штаммлар бир гуруҳга мансуб ва махсус комплементфиксацияловчи антигенга эга. Антиген гуруҳлар одамлар аденовирусларига ўхшаш ва кўпинча одамлар юқумли гепатити вирусларига жуда ўхшаш. Вирионлар буйрак, уруғдон тўқималаридан тайёрланган махсус озиқа муҳитларида вегетация бўлади, цитопатоген эффектли ва ҳужайралар ядроларида ўзгаришлар ҳосил қилади. Касал ҳайвонлардан олинган вируслар фаоллигини бир неча ойлаб сақлайди, касал ҳайвон аъзоларида 4-6 ойгача вирулентлиги сақланади. +60 0 С – ҳароратда 3-5 мин.да, +100 0 С – да дарҳол инактивланадаи. Формалин, ишқорлар, лизол, фенол дезинфекторлари вирусларни 30 мин.да ўлдиради. Вируслар эфирлар, хлороформ, антибиотикларга чидамлидир. Эпизоотологияси – табиий шароитда ит, тулки, бўри, шоқол, енот, норка, андатра ва бошқа турдаги мўйнабоп ҳайвонлар касалланади. Денгиз чўчқалари, мушуклар, хорька – анча чидамли. Одамлар ҳам касалланиши аниқланган. Вируслар касал ҳайвон организмидан нафас йўллари, сўлак, сийдик билан ажралади. Касалланиб соғайган ҳайвонлар узоқ вақт вирус ажратиб экологияни инфекциялаши ўрганилган. Касаллик спорадик, эпизоотик баъзан эса 75 % - гача ҳайвонлар касалланиши билан ўтади. Касаллик биринчи бор учраганда талофат катта бўлади. Республикамизга бу касаллик асосан 1960 йилдан кейин кириб келган. Касаллик кўпинча паратиф, салмонеллёз, колибактериоз билан аралаш инфекция ҳолида келиши эса талофатни, соғломлаштириш тадбирларини анча мураккаблаштиради. Патогенези – юқумли гепатит касаллиги патогенези етарлича, тўлиқ ўрганилмаган, бу ерда баҳсли саволлар анча-мунча. Касалликни ўтиши ва симптомлари. Табиий ҳолатда касаллик юқса инкубацион даври 10-12 кун давом этади, экспериментал юқтирилганда 2-4 кун давом этади. Касаллик ўткир ва сурункали ўтади. Ўткир формасида: нимжонланиш, ҳолсизланиш, овқат емай қўйиш, қусиш, кератит, танзилит пайдо бўлади. Ариқлаш, шиллиқ пардаларда анемия, сийдик қўнғир-қорамтир рангли. Касаллик бошланишида ҳарорат нормал бўлиб, 5-6 кундан сўнг эса 40-41.2 0 гача кўтарилади, иситма фақат ўлим олдида пасайиб 35 о С – гипотермия ҳолати кузатилади. Иситма тутганда ҳайвонда қалтираш, оёқларини сузаётган каби ҳаракат қилади. Баъзан ҳайвон тўсатдан ўлиб қолади, яъни бирор симптомсиз ҳам шундай бўлиши мумкин. Касаллик 5-6 кун давом этиб 80 % гача ўлим билан якунланади. Сурункали формада – эса касаллик бир неча йил учраган хўжаликларда кузатилади. Ҳайвон ариқлаб кетади, нимжонлашади, шиллиқ пардаларда анемия кузатилади, иштаҳа йўқолади, туллаш кечикади, кератит кузатилади. Касал урғочи ҳайвонлар ё қисир қолади, ёки нимжон, тез ўлиб қоладиган бола туғади. Касал ҳайвонлар ўз вақтида квалификацияли даволаш қўлланилмаса, деярлик 100 % ўлим билан тугайди. Патологоанатомик ўзгаришлар – ҳайвон ариқлаган, шилимшиқ пардалар анемиялашган, унда сарғиш нуқталар учрайди, тери остида, қориннинг вентрал қисмида кўпиксимон инфилтрат тўпланади. Жигар катталашган, юмшоқлашган, ялтироқ сариқ рангда, қон томчиланган, баъзан фибринли, қонли лахталари бор, ўт халтаси тўлиб кетган, кўпикли суюқлик билан лиқ тўлган бўлади. Талоқ 2-3 баробар катталашган бўлади, буйракда веноз гиперемия, паренхимасида нуқтали ва йўл-йўл қон оқиш кузатилади. Меъда, ичаклар шиллиқ қаватларида катарал яллиғланиш бўлади. Айрисимон безлар, миндал безлар, лимфа тугунларида қон сизиб чиқиб туради. Қорин бўшлиғида сероз ва қон аралаш экссудат тўпланиб қолади. Гистопатология асосан жигар хужайраларида кузатилади: жигар паренхималарида нуқтасимон ва кенг, ёйилган некроз, некробиоз кузатилади. Жигар, талоқ, томирлар интима қаватида, лимфа безларида Руборт таначалари (патологик тугунчалар) кузатилади. Руборт таначалари касалликка хос белги ҳисобланади. Бош мияда энцефалит симптомлари: эндотелий пролиферацияси, интроадвентициал қўшилмалар, периваскуляр шиш кузатилади. Диагноз: - клинико-эпизоотологик маълумотлар таҳлили; - патанатомик, патогистологик ўзгаришлар; - вирусологик текшириш натижалари; - барча маълумотларга таяниб, аниқланади; - биопроба, РСК, РП, терида аллергик проба, флюресценцияли антитела усулларидан фойдаланилади. Дифференциал диагноз: ўлат, лептоспироз, токсоплазмоз, қутуриш, бронхопневмания, заҳарланиш каби қатор касалликлардан фарқлай билиш керак. Бунда юқоридаги дивагностик услублар барчаси квалификацияли, мукаммал бажарилиши шарт, энг асосийси қўзғатувчи вирионларнинг идентификацияланиши ҳисобланади. Даволаш – махсус гипериммун қон зардоблари қўлланилади, венага ҳар 3-6 соатда 10 мл 50 % глюкоза юборилади. Ҳозирги кунда моно ва поливалентли қуруқ вакциналар профилактик мақсадда эпизоотик ҳолат таҳлилидан ўтказилгач қўлланилади. Иммунитет ва иммунизация – касалланиб соғайган ҳайвонларда доимий ҳаётий мустаҳкам иммунитет ҳосил бўлади. Колострал пассив иммунитет ҳам бор, яъни она ҳайвон оғиз сути (увиз сути) билан антителолар бола организмига ўтади. Гиппериммун қон зардоби ҳам ишлатилади. Инактив формалвакцина жигар тўқималаридан итлар гепатити вирусидан тайёрланган, эффекти жуда яхши. Тирик вакциналар Федетил ва Эмери штаммлари ит ва чўчқалар ҳомиласи буйрак тўқималарида вегетацияланиб тайёрланади, вакцинанинг эффекти юқори даражада, зарарли таъсирдан холи. Қарши курашиш тадбирлари. Вирус ташувчи ҳайвонлар бартараф қилиниши, ажратилиши, даволаниши шарт. Карантин эълон қилинади. Хўжалик тўлиқ ветеринария текширувидан ўтказилиши шарт, касаллари ажратилиб йўқ қилинади. Касал ва гумонли ҳайвонлар изоляция қилинади, махсус боқувчилар белгиланади. Сақланадиган жойлари, клеткалари паял лампа билан куйдирилади, 10-15 % янги сўндирилган оҳак, 2-3 % NaOH, КОН, 5 % лизол билан дезинфекция қилинади. Тупроқ, хлорли оҳак эриитмаси билан дезинфекцияланади. Карантин охирги касал ҳайвон йўқ қилингандан кейин, якунловчи дезинфекция ўтказилиб 30 кун ўтгач бекор қилинади. Карантин бекор қилиниши вилоят давлат ветеринария бошқармаси, ҳокимлик қарори билан бекор қилиниши зарур. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Р.Ф. Сосов. Эпизоотология. М. “Колос” 1974. 2. А.А. Конопаткин . Эпизоотология. М. “Колос” 1984. 3. И.А. Бакулов., А.Д. Третьяков. Руководство по общей эпизоотологии. М. “Колос” 1979. 4. М.С. Ганнушкин. Общая эпизоотология. М. “Сельхозгиз” 1961. 5. М.П. Пармонов ва бошқалар. Эпизоотология. Т. 1996 6. М.П. Пармонов. “Ўта хавфли юқумли касалликлар” маърузалар матни. Сам. 2002 7. Ф.А. Ниёзов. “Паррандалар касалликлари”. Т. 1995 8. М.П. Пармонов., А.А. Қамбаров Эпизоотология. Т. 2006 9. М.П. Пармонов ва бошқалар. Эпизоотология фанидан амалий – лаборатория машғулотлари. Сам. 2007 й 10. А.А. Поляков. Ветеринарная дезинфекция. М. “Колос” 1975 11. В.П. Урбан. Практикум по эпизоотологии. Ленинград. 1987