logo

Донли экинлар аҳамияти. Кузги дон экинларининг биологик хусусияти ва қишда нобуд бўлиш сабаблари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

49.5 KB
Донли экинлар аҳамияти. Кузги дон экинларининг биологик хусусияти ва қишда нобуд бўлиш сабаблари Режа: 1.Донли экинлар аҳамияти, б иологик хусусиятларини шаклланиш шароити 2.Кузги донли экинлар биологияси 3.Кузги экинларнинг нобуд бўлиш сабаблари ва кураш чоралари Донли экинлар инсон учун энг зарур бўлган асосий озиқ овқат-ун ва нон маҳсулотларини беради. Нон инсон тарафидан уйлаб топилган энг буюк неъматдир. Нон-халқимиз мехнати, аждодларимиз меҳнати маҳсулидир. Дунёда нондан азиз, нондан бебаҳо нарсанинг ўзи йўқ. Нон ўтганни бугун билан, бугунни эрта билан боғловчи буюк бир неъматдир. Нонни ўрнини хеч нарса босолмайди, у хар куни инсон учун зарур. Буюк рус олими Иван Петрович Павлов ёзганидек “Инсон хаётидаги ҳамма кўринишларда бекорга нон тўғрисида қайғурмайди”.(Барўкин К.,1982) Олимнинг бу гапи Ўзбекистон Республикаси Президентининг дон етиштиришни ривожлантириб аҳолини нон маҳсулоти билан таъминлаш тўғрисидаги қарорлар ва уларнинг амалиётда бажарилиши билан исботлаб берилди. Бизнинг давлатимиз худудида буғдой ва бошқа донли экинлар яхши ривожланиши ва юқори ҳосил беришга шубхаланмаса ҳам бўлади, чунки деҳқончилик тарихидан маълум бўлишича буғдой етиштириш билан бундан 11 минг йил б.э. олдин шуғулланган. Шунингдек 20ц гача сиғадиган бир нечта дон элеваторлари( омборлари), буғдой дони ва арпа, дон кирғичи ва бронзадан тайёрланган ўроқлар топилган.Бизнинг эрамизгача бўлган 1 минг йил олдин темир аср даврида-йирик ирригация иншоатлари қурилган ва буғдой экин майдонлари кенгайтирилган. Берилган маълумотларга қараганда аҳолини озиқ- овқатга бўлган талабини қондириш учун дон экинларини етиштиришни кенгайтириш зарур. Бу эса ўз ўрнида дон экинларининг ҳосилдорлиги ортиши билан боғлик муаммони ечиши билан чамбарчас боғлиқ. Дон ишлаб чиқаришни ортиши ҳосилдорликни ортишига ёки бўлмасам экин майдонини кенгайишига боғлик.Экин майдонини кенгайтиришни ўз чегараси бор, шунинг учун ҳосилдорликни оширишга харакат қилишимиз керак.Ҳосилдорликни ошириш учун ўсимликни ўсиш ва ривожланишини тўғри бошқарганимиздагина бажариш мумкин. Биологик асосларни шаклланиш шароити. Ўсимлик кўриниши ва унинг генотипи экологик минтақалар шароитида унинг шаклланиши акс этади. Эволюция даврида табиий танлаш, биологик талаблар кўрсаткичлари бўйича минтақалар ўртасида унинг яшаш шароити асосий омиллар бўлиб ҳисобланади.Демак, ўсимлик биологиясини шаклланиш шароитини билиш муҳимдир. Н.И.Вавилов ва бошқа олимлар экинларнинг 12 та келиб чиқиш марказини аниқлади. 1.Хитой-япон -бу Хитой, Корея, Япония-юмшоқ буғдой , тариқ, маржумак ва бошқа экинларни ватани. 2.Индонезия-Жануби Хитой- сули, шакар қамиш, мева-сабзавот экинлар y и ватани. 3.Австралия- шоли, ғўза, беда, тамакини ватани. 4.Ҳиндистон- шоли, юмалоқ донли буғдой, ғўза турлари ватани. 5.Ўрта Осиё-бу Тожикистон, Ўзбекистон, Афғонистон-нўхатнинг ясмиқнинг, мош, каноп, махсар, қовуннинг ватани. 6. Олд Осиё- Туркманистоннинг тоғ қисмлари, Эрон, Кавказорти, кичик Осиё-буғдой, арпа, нўхат ва бошқалар. 7.Ўрта ер денгизи-бу Миср, Сирия, Палестин, Греция, Италия-сули, буғдой, себарга, лавлаги ва бошқа экин турлари. 8.Африка маркази- ғўза турларининг, тариқ, жўхори, шоли ва дуккаклиларнинг ватани. 9.Сибирь-Овропа маркази-зиғир, себарга, мевалилар ва бошқа экинларнинг ватани. 10.Ўрта Америка маркази- бу Мексика, Гватемала, Гондурас, Панама- маккажўхорининг, ловиянинг, ғўзанинг, картошканинг, бататнинг, махорканинг ватани. 11.Жанубий Америка маркази - картошка, томат, тамаки, арпа, маккажўхорининг макони. 12.Шимолий Америка маркази-арпа, люпин, сабзавот ва бошқа экинлар келиб чиққан Маданий экинларнинг келиб чиқиш марказларини билиш бу экинларнинг биологик хусусиятларини билишга олиб келади ва шу асосда экинларни парваришлашнинг замонавий технологияларини яратиш мумкин. Дон экинлари иккита биологик гуруҳга бўлинади. Кузги ва баҳорги гуруҳларга. Ўзбекисгон шароитида булардан ташқари, икки хил - ҳам кузги, ҳам баҳорги экиладиган шакллари бор, буларга ярим кузги навлар дейилади. Кузги дон экинлари (кузги буғдой, кузги арпа, кузги жавдар) кузда экилади ва кейин йилнинг ёзида ҳосил етилади. Баҳорги дон экинлари (буғдой, арпа, сули, жавдар, маккажўхори, жўхори, шоли, тариқ) баҳорда экилади ва шу йилнинг ёзида, кузида ҳосил етилади. Бу гуруҳ биологик хусусияти бўйича фарқ қилади. Кузги дон экинлари яровизация даврини -1 -10° да 20-50 кун мобайнида ўтказади. Бу экинлар баҳорда экилса, ҳосил бермайди. Баҳорги дон экинлари яровизация даврини + 5 + 20° да 7-20 кунда ўтказади, шунинг учун бу усимликлар баҳорда экилади. Икки хил - ҳам кузда, ҳам баҳорда экиладиган дуварак ўсимиклар яровизация даврини қ3-15° да ўтказади, бу ўсимликлар баҳорда ва кузда экилади. Ишлаб чиқаришда дон экинларининг бу биологик гуруҳларидан фойдаланиш анча афзал.  Кузги дон экинлари кузги ва эрта баҳорги ёғингарчилик сувларидан ва тупроқнинг унумдорлигидан тўла фойдаланади, ҳосил анча юқори бўлади (10-15 %).  Кузги дон экинларининг ҳосили баҳоргига нисбатан олдин етилади (7-15 кун) ва ҳосил йиғиш ишларини ташкил қилишга анча қулайлик яратади. Кузги дон экинларининг ривожланиши икки даврга бўлинади, кузги даврда бу ўсимликларда барг юзаси ва илдизи яхши ривожланади. Кузда майсаланиш даврини ўтаб, тупланиш даврига киради, бироқ бу даврга тўла ўтмайди. Баҳорда тупланиш давом этиб, ўсимликни ривожланиши тезлашади. Кузги навлар қишга чидамли бўлади. Кузги экинларни қишга ва совуққа чидамлилигини оширишда агротехника тадбирларининг аҳамияти катта. Кузги донли экинларни совуққа ва қиш шароитига чидамлилиги ҳар хил. Кузги ёруглик етарли бўлиб, харорат 8-10 0 С атрофида бўлса, донли экинларда совуққа чиниқиш хусусияти вужудга келади. Тупланиш бўғимида пластик моддалар тўпланади, булариинг орасида энг муҳими — қанд. Совук тушиш олдидан тупланиш бўғимида 20-25% қанд тўпланади. Бу кузги экинларнинг яхши қишлаб чиқишига ёрдам беради. Кузги дон экинларини нобуд булиш сабаблари бир нечта. Совуқ.уриши. Ўзбекистон шароигида суғориладиган ерлардаги куз ги дон : экинлари яхши ривожланади. Шунинг учун ҳам яхши қишлаб чиқади. Лалмикор ерларнинг тоғолди ва тогли минтақаларида -ҳамда пастлик минтақаларга ўтадиган туманларда кузги экинлар совуқ уриши таъсирида нобуд бўлади. C овуқ уриб кетишининг сабаби шундаки, паст ҳарорат таъсирида ўсимликнинг хужайра ва хужайра оралиқларида муз ҳосил бўла ди. Натижада, протоплазмадаги сув кўтарилиб чиқади, протоплазмада эса хужайра ширасининг концентрацияси ошиб кетади ва сувсизланиш xo ди ca си юз беради. Шу туфайли баргнинг хужайра ва тўқималари нобуд бўлади. Совуқ yp иб кетишининг олдини олиш учун совуққи чидамли навларни экиш, тупроқни сифатли қилиб ишлаш, ерга калийли, фосфорли ўғитларни c олиш, уруғни энг қулай муддатларда экиш, ихота дарахтзорларни барпо этиш, қорни тўсиш каби тадбирлар катта аҳамиятга эга. Уруғларнинг моғорлаб қолиши . Лалмикор ерларда ёғингарчилик кам бўлган йиллари уруғлар моғорлаб қолиши мумкнн. Моғор зам-буруғлари тупроқ ҳавосинннг нисбий намлиги юкори бўлган ша-роитда, уруғлар учун намлик етарли даражада бўлмаганда уруғ мур-тагининг танасида ривожланади, намликнинг етишмаслиги туфайли уруғларнинг тўла ва кўкариб чиқишига тўсқинлик қилади. Замбуруғ танасининг муртaк танасига кириб олиши: донлар янчилганда, уруғ-лик дон тозаланганда уларнинг зарарланишига сабаб бўлади Кузда ҳарорат юқ, op и бўлса моғор билан зарарланишга шароит қулай бўла-ди. Mo ғо p замбуруғлари кўпинча ҳимоя туқималари бўлмаган ил-дизчаларни зарарлайди. Уруғ жуда чуқурга экилганда (10 см) майса-лар жуда кўп нобуд бўлади. Кузги экинлар тупроқнинг хайдалма қатламида нам доим 7,5-8% миқдорда сақланиб турганда майсалар пайдо бўлгунча сийракланиш холларц жуда кан буладн. Уруғлар моғорлаб қолишининг олдини олиш учун агротехник тадбирларини тўғри ўтказиш лозим. Ўсимликларнинг димиқиб қолиши. Бу ҳодиса нотекис ерларда сув тупланиб қоладиган, ер ости сувлари яқин жойлашган ерларда экин-лар димиқиб қолади, чунки ҳаво етишмайди, анаэроб шароит вужуд га келади, ўсимлик 8-10 кунда сарғаяди ва 12-15 кундан кейин нобуд бўлади. Экинларни димиқиб қолишига қарши чоралар: сувни оқизиб юбориш чораларини кўриш, қудуқлар қазиш, эгатлар ва зовур тармоқлари қазиш кабилардир. Экишдан олдин ерни текислаш чоралари аниқланади ва мумкин қадар бажарилади. Ўсимликларнинг кўтарилиб қолиши тупланиш бўғими ер устига чиқарилади, илдизи узилади, ўсимлик нобуд бўлади. Бу ходиса ғовак тупроқларда рўй беради, чунки қишда тупроқдаги сув музга айланади, бу ўз навбатида илдизнинг уэилишига олиб келади. Ўсимликнинг кўтарилиб қолишига қарши чоралар : ғовак тупроққларда зкишдан олдин мола босиш, чуқурроқ экиш лозим. Умуман агротехника тадбирлари тўғри ўтказилса, кузги дон экинлари қишда кам нобуд бўлади.