logo

Чорвачилик билан шуғулланувчи хўжаликлар ва ҳиссадорлик жамиятларида ветеринария хизматини ташкил этиш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

65.5 KB
Чорвачилик билан шуғулланувчи хўжаликлар ва ҳиссадорлик жамиятларида ветеринария хизматини ташкил этиш Режа: 1. Хўжаликларда ветеринария хизмати 2. Хўжаликларда ва ҳиссадорлик жамиятларида ветеринария мутахассисларининг ҳуқуқ ҳамда вазифалари 3. Мол гўшти етиштириладиган ҳиссадорлик жамиятлари Хўжаликларда ветеринария хизмати Ўзбекистон Республикаси "Ветеринария тўғрисида"ги қонуннинг 10,11,12 ва 13-моддаларида таъкидланганидек, хўжаликлар ва ҳиссадорлик жамиятларида идоравий ёки ишлаб чиқариш ветеринария хизмати жорий этилган бўлиб, тегишли туман ветеринария хизматининг таркибий қисми ҳисобланади. Хўжаликларда ветеринария хизмати ветеринария врачи ва ветеринария фельдшери томонидан амалга оширилиб, мазкур хўжалик ишларида фаолият кўрсатади. Хўжаликдаги ветеринария мутахассислари қўйидагиларни амалга оширадилар: - Хўжалик маъмурияти ва бошқа мутахассислари билан ҳамкорликда чорва молларининг туёгини кўпайтириш, маҳсулот ва хом ашё ишлаб чиқариш миқдорини ошириш; - Хўжаликда мавжуд ҳайвонларнинг доимий кўрикдан ўтказиш, режаллаштирилган профилактик ва ветеринария-санитария тадбирларини амалга ошириш, касал молларни аниқлаб ажратиш ва даволаш; - Хўжаликда Ўзбекистон Республикаси "Ветеринария тўғрисида"ги қонунига риоя қилинишини таъминлаш; - Хўжалик ишлаб чиқариш режаларини бажаришга мувофиқ фаолият кўрсатиш; - Аҳолини зооантропонозлардан муҳофаза қилиш.   Хўжаликлар ва хиссадорлик жамиятларида ветеринария мутахассисларининг штатларини белгиланиши Жамоа, ширкат ва фермер хўжаликларида ҳамда ҳиссадорлик жамиятларида ветеринария хизмати мазкур хўжаликнинг бош ёки катта ветеринар врачи томонидан ташкил этилиб, у маъмурий хўжалик масалалари бўйича хўжалик раҳбарига, барча мутахассислик масалалари бўйича эса туман давлат ветеринария бўлимига бўйсунади. унингдек, айрим хўжалик, бошқарма ёки Вазирликлар карамоғида бўлса, мазкур хўжалик бош ёки катта ветеринар врачи тегишли юқори ташкилот ветеринария мутахассисига ҳам бўйсунади. Хўжалик ва ҳиссадорлик жамиятларининг бош ветеринар врачи барча давлат ветеринария мутахассислари билан келишган ҳолда фаолият кўрсатади. Хўжаликда хизмат қиладиган бошқа ветеринария мутахассислари эса шу хўжаликнинг бош ёки катта ветеринар врачига бўйсунади. Хўжаликларда ветеринария хизматларининг штат сонини аниқлаш учун бевосита мавжуд молларнинг шартли бош сонлари ҳисоблаб чиқилиб, кейин белгиланади. Ветеринария қонунчилигига асосан, хўжаликларда мавжуд моллар шартли бош сони 800 бошгача бўлса, катта ветеринария врачи, 800 шартли мол бошидан кўп бўлса, бош вет.врач жорий этилади. Шунингдек, кейинги 750- 850 мол бошига 1-тадан вет.врач ёки вет.фельдшерлик штати белгиланади. Ҳайвонларнинг шартли мол бошига айлантириш учун мазкур хўжаликлар сони нормативлар асосида белгиланган коэффициентларга кўпайтирилиб аниқланади: М: 1 бош сигир - 1 шартли бош. 1 бош бўқа - 1 шартли бош. 1 бош ёш корамол-0,86, йилқи, туя-0,666 чўчқа-0,16. Қоракўл қўй-0,1, товуқ-0,020, жума-0,002. Хўжалик раҳбарлари маҳаллий шароит, эпизоотик аҳвол ва ферма хусусиятини ҳисобга олиб, қўшимча штат бериши мумкин. Наслчилик хўжаликлари учун эса ҳисобланган шартли мол бошини 1,4 коэффициентига кўпайтирилади. 850 эмас, балки 600-610 шартли мол бошига 1 ветеринария штати белгиланади. Чорвачилик ва паррандачилик ҳиссадорлик жамиятларида эса мавжуд штатлар жадвалидан фойдаланилиб, ветеринария мутахассисларининг штатлари белгиланади. Хўжаликларда ва ҳиссадорлик жамиятларида ветеринария мутахассисларининг ҳуқуқ ҳамда вазифалари. а)   Ҳуқуқлари:   - ўз карамоғидаги хўжаликларда куннинг исталган пайтида кўриши ва ветеринария қонунчилиги бузилганда, уни тузатиш бўйича кўрсатма бериши; - ўз ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларнинг ветеринария қонунига риоя қилишларини талаб этиши; - карантин жорий этилган холларда хўжаликка кириш-чиқиш, ташиб келтириш ёки олиб кетишни ман этиши. б) Вазифалари: ўз ҳуқуқий доирасида ишлаб чиқариш ветеринария назоратини ўтказади; - хўжаликда даволаш, эмлаш, ветеринария-санитария ва бошқа тадбирларни амалга оширади; - Юқумли касалликлар қайд этилганда, шошилинч равишда тегишли давлат ветеринария мутахассисларига хабар беради ва касалликни ёйилиб кетмаслиги чорасини кўради; - маҳаллий ҳукумат органларига ўзининг мутахассислик таклифларини билдиради (тадбирлар, чоралар); - тегишли давлат ветринария муассасаларига рисоладаги тартибда ҳисобот беради; - хўжаликда ёки отарларда даволаш стационарларини ва пунктларини ташкил қилади. Шунингдек, хўжаликда ҳайвонлар нобул бўлса, махсус ёки мажбурий сўйилса, уларга махсус шаклдаги – 100 шакл "Ҳайвонларнинг чиқим далолатномасини" ёлғиз ветеринария мутахассисларининг диагнозлари асосида тасдиқловчи имзолари билан бериш мумкин. Акс ҳолда ҳужжат ноқонуний ҳисобланади. Далолатнома, ветеринария врачи ёки фельдшер, зоотехник ва ферма мудири ёки бригадир иштирокида тузилади. Чорва моллари хўжаликлардан ўнлаб ва юзлаб километр узоқликда жойлашган қишки ёки ёзги яйловларда сақланаётган вақтда бу яйловларда даволаш-санитария пунктлари (ДСП) ёки даволаш профилактика пунктлари (ДПП) деб аталган пунктлар ташкил этилади ва жиҳозланади. Уларнинг вазифаси - касал, заиф ва ўсишдан орқада қолаётган, отар (пода) билан бирга ҳаракат қила олмайдиган (ўтлай олмайдиган) молларни муайян жойга тўплаб, даволаш ва яхшилаб боқишдан иборатдир. Бу нарса кўплаб миқдордаги молларни нобуд бўлишдан сақлайди. Чорва моллари отарлардан (подалардан) йиғиб олинганда уларнинг эпизоотик ҳолати ҳисобга олинади. Моллар соғайиб, қўшимча равишда боқилгандан кейин қайси отарлардан (подалардан) олинган бўлса, ўша отарларга (подаларга) қайтарилади. Бошқа ҳолларда соғайган моллардан янги отарлар ёки подалар тузилади, ё бўлмаса улар семиртириб боқилгандан кейин сўйишга топширилади. Барча хўжаликларда ҳайвонларнинг касалланиши ва даволаш-эмлаш, санитария ишлари тегишли журналларда ҳисобга олиб борилади. Бу эса ветеринария хизматининг самарасини ошириб, сарф-харажатлар ва ҳисоботлар учун асос бўлади. Чорвачилик ва паррандачилик ҳиссадорлик жамиятларида ветеринария хизматининг хусусиятлари Чорвачилик хиссадорлик жамиятлари (ХЖ) кўриладиган ҳудудни танлашда аҳоли пунктидаги ва ҳиссадорлик жамиятининг ўзидаги ҳаво хавзасини, сув таъминоти манбаларини, ҳавзаларни ва тупроқни санитария жиҳатидан муҳофаза қилишга катта эътибор берилади. Ҳиссадорлик жамиятларида ҳосил бўладиган гўнги қайта ишлайдиган ва ундан фойдаланадиган иншоотларни жойлаштириш, оқава сувлар ташлаб юбориладиган жойларни белгилаб олиш муҳим санитария- гигиена масалаларидан бири ҳисобланади. Саноат асосида сут етиштириладиган, наслдор ва пода тўлдириладиган бузоқлар ўстириладиган ҳиссадорлик жамиятлар, бўрдоқига боқиш майдончалари бруцеллез ва сил касалликлари хавфидан холи бўлган ҳудудда жойлаштирилади. Технологияга мувофиқ, молларни ўтлатиб боқиш кўзда тутиладиган ҳиссадорлик жамиятлар юқорида тилга олинган инфекциялардан холи бўлган кенг майдонда жойлаштирилиши керак. Ветеринария-санитария ва зоогигиена талаблари ҳайвонларни асраш ва ҳиссадорлик жамияти ишчилари учун мақбул шароит яратиб беришга, юқумли ва инвазион касалликлар тарқалишига йўл қўймасликка қаратилгандир. Кўп миқдордаги ҳайвонларнинг нисбатан кичик майдонларга жойлаштирилиши, ҳиссадорлик жамиятининг бошқа хўжаликлар билан олиб борадиган ҳамкорлик муносабатлари кучайиши инфекциянинг илашиб келиши ва тарқалиш хавфини кучайтиради. Шунинг учун ушбу хўжаликларда чорва молларини асраш ва боқишга доир ветеринария- санитария қоидаларига риоя қилиш талаблари кучайтирилади. Ҳиссадорлик жамияти ҳудудининг атрофи кўпинча вирусли ва микробли инфекциялари уй ҳайвонлари ва ёввоий ҳайвонлар ўтолмайдиган қалин девор билан ўралади. Тасодифан инфекция кириб қолишига қарши ветеринария жиҳатидан ҳимояланган бўлиши учун махсус тизим қўлланилади. Бу тизим ҳиссадорлик жамияти атрофидаги ҳудудни икки зонага: ташқи, яъни келтирилган ҳимоя зонасига ва ички-қўриқлаш зонасига бўлишни кўзда тутади. Барча зона ва бўлимларнинг атрофи ҳам тўсилган бўлади. Ҳиссадорлик жамияти ҳудудига транспорт фақат текшириб туриладиган дезбаръерли дарвоза орқали киритилади. Кираверишга автотранспорт ғилдиракларини дорилаб чиқарадиган дезинфекцияловчи ванна қўрилади. Дезваннада сув чиқариш йўли ҳамда эритмани илитиб берадиган қувурлар бўлади. Ферманинг ички транспорти турадиган гаражлар ёки бостирмалар иҳота линиясида ремонт қилинадиган транспорт кира оладиган қилиб жойлаштирилади. Устохоналарни гараж билан ёнма-ён қуриш мақсадга мувофиқдир. Инфекция пайдо бўлган тақдирда, корхонага автомашиналар киравериш жойи тозалаш ва дезинфекциялаш иншооти (оқава сув йули билан туташтирилган кўчма ёки стационар қурилма) билан таъминланиши керак. Автомашиналарни ювиш ва дезинфекциялаш қурилмаси шундай жойлаштирилиш керакки, инфекция пайдо бўлган тақдирда машиналар қурилма орқали ўта оладиган бўлсин. Гунгхоналар, ахлат чуқурлари, насос станцияси, гўнгни компострлаштириш майдончалари, ҳайвонлар ўликхонаси ташқи зонанинг алоҳида қисмида жойлаштирилади. Бу қисмнинг атрофи тўсилади. Транспорт воситалари унга санитария-ҳимоя зонасидан қўшимча дезинфекция орқали киради. Ветеринария объектлари, одатда, ишлаб чиқариш ва маъмурий хўжалик зоналари чегарасида жойлаштирилади. Санпропускник, қушхона, ем-хашак омбори, озиқ тайёрлаш цехи, ортиш ва тушириш эстакадалари зоналарнинг иҳота қисмида жойлаштирилади. Карантин бўлимлари ва изоляторлар улар учун махсус ажратилган участкаларда қурилади. Изолятор билан санитария қушхонасини битта гуруҳдаги бинолар қаторида жойлаштириш мумкин. Ҳиссадорлик жамиятида профилактика, даволаш тадбирлари ва диагностика ветеринария-санитария объектлари бўлиши кўзда тутилиши керак: - Хизматчи ходимлар жомакори ва пойабзалини санитария ишловидан ўтказиб турадиган ветеринария санитария пропускник; - Ҳайвонларни мажбурий сўйиб юборишга, шунингдек, ўлган ҳайвонларни ёриб кўриш ва вақтинча сақлаб туришга мўлжалланган сўйиш- санитария пункти (ҳайвонлар ўлиги махсус жихозланган автотранспортда утилизация цехига жунатилади); - Ҳайвонларни амбулатория ва стационар шароитда даволайдиган ветеринария анжомлари ва дезинфекция воситалари сақланадиган ветеринария пункти. Ветеринария пунктида даволаш муолажалари ўтказиладиган манеж-қабулхона, биопрепаратлар сақланадиган омборхонаси ҳам бўлган дорихона дезинфекция воситалари омбори, бош вет.врач хонаси ва бошқа ветеринария мутахассислари хонасини ўз ичига оладиган амбулатория бўлади.  Юқумсиз касаллик билан касалланган, узоқ муддат даволаниши керак бўлган ҳайвонлар асраладиган стационар. Бу стационар ветеринария пункти билан битта-қисмда жойлаштирилади. Чорвачилик ва паррандачилик ҳиссадорлик жамиятларида ветеринария хизматининг хусусиятлари Сутчилик хиссадорлик жамиятида ветеринария даволаш профилактик ишлари тўла ҳажмда ташкил қилинади. Чунки бу ерда юқори маҳсулдор сигирлар боқилади. Олинадиган сутнинг сифати ветеринария-санитария талабига жавоб бериши лозим. Шунинг учун сутчилик хиссадорлик хўжалигидаги ветеринария пунктида тўлиқ жиҳозланган ветеринария амбулатория ҳамда мавжуд молларнинг 3 фоизига етадиган стационар бўлими зарур. М: 400 бош соғин сигир бўлса - 12 бошга. 400 бошга - 1-та ветеринар врач, 1-та ветеринар фельдшер, 1-та санитар. Сутчилик ва ғуножин ўстириш ҳиссадорлик жамиятларида умумий ветеринария ишлари билан бир қаторда ҳайвонларнинг барча юқумли касалликларга чалинишидан асраш асосий йўналиш ҳисобланади. Туғрукхона бўлимлари сутдан чиққан сигирлар асраладиган бинолар ва профилакторийлар билан муносабатда бўлиб туриш қулай бўлиши кўзда тутилган ҳолда жойлаштирилади. Яйратиш майдончалари ва яйратиш - бокиш қўралари бинолар олдида жойлаштирилганда, улар сигирхона ёки бузокхонанинг жануби-шаркий ёки жануби-ғарбий томондаги узун девори ёнига кўрилади. Сунъий уруғлантириш пункти сигирхонага бевосита яқин жойда бўлиши керак. Мол гўшти етиштириладиган ҳиссадорлик жамиятлари. Саноат асосида мол гўшти етиштиришни иқтисодий, хўжалик, табиий- иқлим ва бошқа шароитга караб, битта ёки бир нечта корхона таркибида амалга ошириш мумкин. Масалан, қорамолларни маънавий усулда семиртириб боқишда бузоқларни ўстириш ва етилтириш бир хил корхоналарда, уларни жадал бурдоқига боқиш эса бошқа корхоналарда амалга оширилади. Бунга мисол қилиб Республикамизда Каттақўрғон ҳиссадорлик жамиятини ва Сирғали чўчқачилик комплексини келтириш мумкин. Адабиётлар : 1. Г.Г.Иванович; Б.П.Дмитриевич и др. Животноводство М. “Колос”, 1978. 2. С.Н.Вқшелескин; С.Н.Муровцев; Н.В.Лихачев и др. Частная Эпизоотология М. Селғхозгиз, 1978. 3. В.К.Игнатов. Практическое руководство по методике санитарино- гигиенических исследований Биомедгиз. М. 1975. 4. Э.Х.Эргашев; Ж.Ш.Ўопулатов. Паразитология “Укитувчи” Т. 1981. 5. Т.Х.Икромов. Чорвачилик. Т. “Мехнат” 1985. 6. Г.С.Нога. Шелководство. Т. “Укитувчи” 1986. 7. П.А.Коволев; А.А.Шевелева. Тут ипак курти уругчилиги ва селекцияси. УзССР. “Урта ва Олий мактаб” Давлат наришриёти. Т-1982. 8. А.Г.Авизов; Р.Х.Хамрокулов. Чорвачиликдан амалий машгулотлар. Тошкент- “Укитувчи” - 1980.