logo

Суд муҳокамасининг психологик асослари. Индивидуал психологик ўзига хос хусусиятларнинг суд-психологик экспертизаси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

178.5 KB
Суд муҳокамасининг психологик асослари. Индивидуал психологик ўзига хос хусусиятларнинг суд-психологик экспертизаси. Режа: 1. Суд тергови жараёнида да л илларни текширишнинг психологик хусусияти. 2. Су д ланувчи шахснинг индивидуал психологик хусусияти ва содир этилган жиноий воқеанинг психологик ҳолатларини аниклаш. 3. Суд жараёнидаги ҳаракатларининг индивидуал психологик хусусиятлари. 4. Судланувчини, гувоҳни ва жабрланувчини сўроқ килиш психологияси. 1. Судьянинг фаолияти эса ниҳоятда мураккаб, турфа хил бўлиб, ушбу касб соҳибларидан махсус фазилатлар ва малакани талаб қилади. Унинг касбга оид фаолияти қонун билан аниқ ва равшан белгилаб қўйилган. Судья фармон бериш ваколатларига эга, уларни давлат номидан қўллайди, бу эса ўз хатти-ҳаракатлари учун юксак профессионал масъулият ҳиссини талаб қилади. Суд ишлари ҳажми ва моҳиятига кўра ранг-барангдир. Судья ишининг кенг қамровлилиги юқори даражадаги умумий ва ҳуқуқий топқирлик, билимдонликни, хилма-хил вазиятларда тўғри қарор чиқара билишни тақозо этади. Судьянинг асосий вазифаси далилларни чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш ҳамда тегишли қонунчилик меъёрлари доирасида муайян иш бўйича адолатли суд ҳукми ёки қарорини чиқаришдан иборатдир. Судьялар жамоатчилик фикрига қуйидагича таъсир ўтказадилар: 1. Фуқароларда ҳуқуқий онгни шакллантирадилар. 2. Жиноий ишни кўриб чиқиш жараёнида жазонинг муқаррарлигига оид ижтимоий- психологик тушунчани ривожлантирадилар. 3. Суд жараёнининг юқори савияда ўтиши жиноятчи ва унинг шерикларига нисбатан ахлоқий, маънавий қоралаш муҳитини яратади. 4. Суд жараёни жамоатчиликда жиноятни келтириб чиқарган сабаблар ва шарт-шароитларни билиш хоҳишини вужудга келтиради. Судьянинг хулқ-атвори, суд залида йиғилганларда ҳурмат-эҳтиром уйғотиши, унинг мураккаб вазифаси, одамлар тақдирини ҳал этиш борасидаги ҳуқуқи, қобилияти, малакасига заррача шубҳа туғдирмаслиги зарур. Судья шахсининг мулоқотга киришиш, жамоатчилик фикрини шакллантиришга оид касбий хусусиятлари ана шу фазилатларни намоён эта билишида кўзга ташланади. Судья шахси, ўз қиёфаси билан ушбу ишнинг барча томонларини миридан-сиригача ўрганиш истагини намоён эта билиши лозим. Бу эса айнан мана шу судьяга ва умуман адолатли судьга нисбатан эҳтиром уйғотади, жараённинг барча қатнашчиларида фактлар, ўз нуқтаи назарлари, у ёки бу тафсилотларни қандай идрок этишларини тўла-тўкис ва муфассал баён этишга рағбат яратади. Судьянинг мулоқотга киришиш қобилиятига қўл ва бармоқнинг ортиқча ҳаракатлари, имо-ишоралар, қизиққонлик, қўполлик, истеҳзо, насиҳатгўйлик каби хусусиятлар соя солмаслиги керак. Судья мулоҳазакорлик, очиқ кўнгиллик каби фазилатларга сўзсиз эга бўлиши, хулқ- атворида, ҳис-туйғуларида, нутқ оҳангида босиқлик, вазминлик кўриниб туриши даркор. Судья суд тергови жараёнида ташқи кўриниши, хатти- ҳаракатлари, суд иштирокчиларидан биронтасига муносабати орқали кўриб чиқилаётган иш бўйича аллақачон муайян бир хулоса чиқарганини сездириб қўймаслиги зарур. Конструктив, коллегиал фаолият фақат маслаҳатлашув хонасида тўғри ҳукм чиқаришни таъминлабгина қолмай, идрок этиш фаолиятини тўғри изга солиш имкониятини туғдиради. Судья фаолиятининг ўзига хос хусусияти шундаки, у бошқа судьяларга ва жараённинг бошқа маслаҳатчиларига, иштирокчиларига ўз фикрини ўтказа олмайди, бундай қилишга ҳақи йўқ. Судья фаолиятининг реконструктив соҳаси- амалдаги қонунларга мувофиқ адолатли ҳукм ёки қарор чиқариш мақсадида иш бўйича йиғилган барча маълумотлар жорий ва тугал таҳлилидан иборат. Бу жараёнда судьянинг салоҳияти, зеҳни ва ижтимоий ақл-идроки, хотираси, тасаввури, фикрлаши, интуицияси кўзга ташланади. Айрим кишиларда мавжуд бўлган судьянинг вазифаси берилаётган саволларга жавоб ва изоҳларни диққат билан тинглашдангина иборат, деган фикр нотўғридир. Судья ёлғон кўрсатма бераётган судланувчи, гувоҳларга қатъий таъсир кўрсата олиш малакасига эга бўлиши лозим. Судьядан суддаги у ёки бу шахснинг ноўрин хулқ- атворини жиловлаш, хатти-ҳаракатлари ва сўзларининг мантиқий асоссизлигини ўз ўрнида кўрсата билиш қобилияти талаб этилади. Далиллаш фаолияти судья профессиограммасининг якуний босқичи бўлиб, суд жараёни мобайнида йиғилган жами маълумотларни қонунда белгиланган махсус шаклга келтириш, ҳукм, баённома, ажрим ва ҳоказоларни тузишдан иборатдир. Бу фаолиятда судьянинг филологик, умумий ва ёзма нутқ маданияти, унинг ёзма ҳужжатлар тайёрлаш бўйича касб-кор малакаси кўзга ташланади. Психологик билимларни пухта эгаллаган судья маълумотларни айтаётган кишининг мансабига тўғри муносабатда бўлади, ҳуқуқий далиллар бузиб талқин қилинишининг сабабларини аниқлай олади, судланувчи шахсининг психик хусусиятларини, хатти-ҳаракатлари мотивини тушунади ва унинг шахсига таъсир ўтказа билади. Прокуратура ходимларининг фаолияти ҳам серқирра ва масъулиятлидир. Прокурор назоратининг қуйидаги тармоқлари мавжуд: 1. Давлат бошқаруви, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан қонунлар ижроси устидан назорат. 2. Суриштирув ва дастлабки тергов идоралари томонидан қонунлар ижроси устидан назорат. 3. Судларда иш кўрилаётганида қонунлар ижроси устидан назорат. 4. Ҳибсхоналар, дастлабки қамоққа олиш жойларида, жазони ўташ ва бошқа мажбурий турдаги чораларни ўташ жойларида қонунлар ижроси устидан назорат. Юқоридагилардан ташқари, прокуратура бошқа соҳаларда қонунлар ижросини назорат қилиш билан бирга оғир жиноятларни тергов қилиш, давлат манфаатлари ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади. Ўз кундалик фаолиятида прокурор ва унинг ёрдамчилари қонунларни тўла-тўкис ва чуқур билиш билан бирга уларни амалиётда тўғри қўллай олишлари лозим. Бу эса прокуратура ходимларидан юксак ақл-идрок, чуқур салоҳиятни талаб этади. Муайян бир воқеликнинг сабабларини аниқловчи фикрлаш сабабий оқибат деб юритилади. Фикрлашнинг бу хусусияти ақл-идрокнинг қуйидаги сифатларини тақозо этади: - чуқурлилик- юзадаги кўзга кўриниб турган фактларнинг моҳиятини, юз бераётган ҳодисаларнинг асл мазмунини идрок этиш. Воқеа-ҳодисалар ва хатти-ҳаракат, хулқ-атворнинг яқин ўртада ва кейинчалик кутилаётган бевосита ва билвосита натижаларини кўра билиш; - кенг қамровлилик-илм ва тажрибанинг турли соҳалардаги билимларини қўллаб, кенг доирадаги саволлар ва фактларни қамраб олиш; -сафарбарлик-фикрлашнинг сермаҳсуллиги, мураккаб шароитларда, хавфли вазиятларда билимларини сафарбар этиш ва қўллай билиш; -тезкорлик- шароитни дарҳол баҳолаб, зарур чораларни кўриб, масалани ўша заҳоти ҳал қилиш; - мустақиллик- мақсад ва вазифаларни белгилаш, уларни ҳал этиш йўлларини топиш, бегоналарнинг ёрдамисиз мақсадга эришиш; - собитқадамлик- муайян вазифанинг ечими учун иродани сафарбар этиш, бу вазифани узоқ муддат мобайнида идрок этиб, режалаштириб, ҳал этиш йўлида изланиш; - танқидий муносабат- воқеликка турли нуқтаи назардан ёндашиш қобилияти, кўникиб қолинган тартибга қарама-қарши бўлган ҳолатдаги ўзаро мантиқий боғлиқлик, алоқадорликни тан олиш, янги фаолиятни қайта қуриш, қарорларни ўзгартириш. Прокурор кучли ирода фазилатига эга бўлиши лозим. Унинг касбига оид фаолияти шахсий ташаббусни, қатъиятни, собитқадамлиликни, мақсад сари интилишни, ташкилотчилик қобилиятларини талаб қилади. Судда Давлат қораловчиси сифатида майдонга чиқаётган прокурор давлат номидан айбловни қувватлар экан, жамият фуқароларининг, жамиятдаги кўпчиликнинг манфаатларини ёқлайди. Бу эса жиноий ишни чуқур ва атрофлича таҳлил қила олиш, адолатли ҳукм талабларини ўзига ваколат берган халққа тушунарли тарзда баён эта билишни тақозо қилади. Судда жиноий иш кўриб чиқилаётганда прокурор фикрининг шаклланиши мураккаб жараёндир. Бу жараёнга қонунда кўзда тутилган ҳуқуқий ҳаракатдаги маълумотлардан ташқари бошқа қатор омиллар ҳам таъсир кўрсатади. Прокурор жиноий иш қўзғатилганидан бошлаб, ҳукм чиқарилгунга қадар ушбу жараёнда иштирок этади. Шунинг учун унинг фикр-мулоҳазаси ҳукм қабул қилишда етакчи роль ўйнайди, у биринчи бўлиб айблов фикрини баён қилади. Прокурор фикрларининг аниқ ва равшан бўлиши, далилий ифодаланиши муҳим аҳамиятга эга. Адвокатнинг фаолияти кўп жиҳатдан унинг ижтимоий-психологик ролига хос хусусиятлар билан асосланади. Адвокатлар фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга даъват этиладилар. Бу уларнинг профессионал бурчидир. Қонун бўйича адвокатга судланувчининг барча ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш вазифаси юклатилади. Адвокатнинг самарали фаолияти одамлар билан психологик муомала ўрнатиш, ўз ҳимоясидаги кишига шахс сифатида тўғри ёндаша билиш, суд, терговчилар ва прокурор билан тегишли тарзда ҳамкорлик қила олишига боғлиқ. Бунинг учун аввало адвокат ташкилотчилик қобилиятига эга бўлиши лозим. Суд жараёнида қатнашиш учун тайёргарлик режасини тузиш, амалиётга мос келадиган, профессионал тажрибада орттирилган методлар ва усулларни қўллаш шу жумладандир. Тўғри ва юқори малакали ҳимоя айбсиз одам беҳуда судга берилиши ва ҳукм қилинишининг олдини оладиган кафолат бўлиб ҳисобланади. Адвокатнинг ишда ютиб чиқиши кўп жиҳатдан турли-туман далил- исботлар орасидан ҳимоясидаги шахсни оқлайдиган ёки айбини енгиллаштирадиган ҳолатларни топа билиши ҳамда ўз ўрнида қўллай олишига боғлиқ. Бунинг учун изланиш, ижодий тафаккур, турли хил иш шарт-шароитларида тўғри йўлни топиш қобилияти зарур. Принципиаллик, ҳалоллик, ўз ҳимоясидаги шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишига муросасизлик адвокат хулқ-атворининг бош хусусиятларидир. У ўз шахсий фикрига эга бўлиши, таассуротларга берилмаслиги, эътиқоди ва нуқтаи назаридан чекинмаслиги лозим. Одатда, адвокат жиноий ишдаги барча материалларни ўз ҳимоясидаги шахс манфаати нуқтаи назаридан кўриб чиқади. Ҳимоячи орқали жамият гўё айбланувчига ёрдам қўлини чўзади. Жиноят содир этган шахснинг ижобий фазилатларини кўра олиш, унинг тақдири, келажаги ҳақида қайғуриш адвокат фаолиятининг ижтимоий қиррасини белгилаб беради. Судда ҳимоячининг реконструктив фаолияти етакчи ўринни эгаллайди. Бу эса ўткир хотирани, чуқур таҳлилий ва синтетик тафаккурни, кенг тасаввурни тақозо этади. Адвокатнинг муомала фаолиятида икки омил муҳимдир: А) ўз ҳимоясидаги шахс билан психологик контакт ўрнатиш; Б) суд ҳайъати аъзолари ва суд жараёнининг бошқа қатнашчилари билан психологик алоқа (контакт) ўрнатиш. Бу ўринда адвокатнинг суд нотиғи сифатидаги қобилияти алоҳида аҳамият касб этади. Ҳимояда судланувчи ва жамият манфаатлари муштараклигини кўрсатиш, моҳият-эътиборига кўра хусусий манфаатни ҳимоя қилиш давомида ҳимоянинг ижтимоий аҳамиятини таъкидлаш адвокат касб-кор маданиятининг муҳим кўринишларидандир. Фаолияти мобайнида ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни адвокат ҳуқуқий ёрдам кўрсатиши муносабати билан яшириш, бекор этишга ҳақи йўқ. Адвокатлар аҳоли ўртасида ҳуқуқий қонунчиликнинг у ёки бу қоидаларини тушунтира бориб, фуқароларнинг ҳуқуқий онги шаклланишига катта ҳиссаларини қўшадилар, жиноятларнинг олдини олишга ёрдам берадилар. Жиноятчиликка қарши курашнинг олдинги маррасида бўлган жиноят қидирув бўлими тезкор ходимининг фаолияти қотиллик, ўғирлик, босқинчилик, талончилик каби жиноятларнинг олдини олиш, уларни очиш, тергов қилишдан иборатдир. Унинг фаолияти фавқулодда вазиятларда, асабий ҳолатларда кечиши билан ажралиб туради. Шунинг учун жиноят қидирув бўлинмасидаги ходимнинг иш фаолияти кучли хотирани, сир бой бермаслик, ўзини тута билиш, тез ва совуққонлик билан қарор чиқариш, ўта ҳушёрлик ва қатъиятни талаб этади. Жиноят қидирув бўлинмаси ходимларининг турли-тумаан фаолиятлари икки йўналишда амалга ошади. Биринчидан, терговчи билан бирга жиноят қидирув бўлинмасининг ходими воқеа юз берган жойга чиқади, кўздан кечириш, тинтув қилиш ва бошқа тергов жараёнларида қатнашади. Иккинчидан, жиноят қидирув бўлинмаси ходими касб-корига оид метод ва усулларни қўллаб, рақибларнинг ғаразли ниятларини билиб олиш ва уларни рўёбга чиқармасликни таъминлаш чора-тадбирларини кўради. Бундай ҳолларда жиноят қидирув бўлинмаси ходими махсус усуллар ёрдамида хавфли жиноятчилар, уларнинг турар жойлари, алоқалари, мақсадлари ҳақида зарур ахборотларни олишга тўғри келади. Кўпчилик ҳолларда бундай фаолиятнинг натижаси сифатида жиноятчилар далилий ашёлар билан тўсатдан қўлга туширилади. Жиноят қидирув бўлинмаси ходимида кузатиш психологик жараён ва фаолиятнинг шаклларидан бири тарзида интеллектуал тафаккурнинг шартларидан бўлган кузатувчанликни, бошқача қилиб айтганда, фаҳм- фаросатни ривожлантиради. Психологик кузатувчанликнинг муҳим қирраларидан бири -ўзини кузата олиш, хатти-ҳаракатлари ва хулқ-атворини таҳлил қилиш, ўз хатоларини эътиборга олиш ва уларни вақтида тузатишдан иборат. Жиноят қидирув бўлинмаси ходими фаолиятининг ташкилий томони алоҳида аҳамиятга эга. Ходим интизомли, ўзига талабчан бўлиши, вақтни тўғри режалаштириши, кўнгилли ёрдамчилар ва жамоатчилик меҳнатини ташкил эта олиши, уларнинг ёрдамидан самарали фойдаланиши даркор. Ходим фаолиятининг реконструктив томонидан шундан иборатки, у тахминни яратишда муҳим роль ўйнайди, жиноят кўриниши лавҳасини тиклайди, иш бўйича асосий фаразларни ишлаб чиқади ва қидирув ишларини режалаштиради. Жиноят қидирув бўлими ходими ақл-идроки, меҳнат фаолияти мобайнида амалий тафаккури тезкорлиги билан ажралиб туради ва тезкор ходим деб номланади. Унинг тафаккурида таҳлил (анализ) ва умумлаштириш (синтез) бирдай аҳамият касб этиб, ўзаро уйғунликни тақозо этади. Ходим фаолиятининг аҳамияти шундаки, у жиноятларнинг олдини олишга интилиши, ўз ҳудудида ҳисобда турадиган шахслар томонидан жиноий мақсадларни амалга оширишда ғов бўладиган вазиятни вужудга келтириши лозим. Бунинг учун у одамлар билан тез тил топишиши, лозим пайтда актёрлик қобилиятини намоён этиши, ўзгарувчан шарт-шароитни эътиборга ола билиши, топқирлиги ва иродасига таяниши, қонунлар доирасида ишонтириш ва мажбурлашни қўллай олиши даркор. Иқтисодий жиноятларга қарши кураш ходимларининг фаолияти юзаки қараганда икир-чикирлардан иборат иш бўлса-да, оғир ва дарҳол кўзга ташланмайдиган меҳнатдир. Бироқ, бу бўлинма ходимларининг халққа ғараз мақсадларда, ўз манфаатларини кўзлаб ўзлаштирилган катта миқдордаги моддий бойликларни қайтаришда тутган ўринлари беқиёсдир. Бошқа турдаги жиноятларда одатда жиноят содир этилгандан сўнг унинг изига тушилса, иқтисодий жиноятларга кураш соҳасида кўз илғамас белгиларни қидириб топиш орқали жиноят иши қўзғатилади. Иқтисодий жиноятлар бўлинмаларининг ходимлари жиноятчиларга қарши муваффақиятли кураш олиб бориш учун умумий маданият, интеллектуал ва профессионал қобилият соҳасида қонунбузарлардан устун туришлари керак. Мураккаб, исботлаш қийин бўлган давлат ва жамоа мулкини ўзлаштиришдай жиноятларни фош этиш улардан бухгалтерия ҳисобини, товаршуносликни, маҳсулот ишлаб чиқариш технологиясини, қайта ишлашнинг ўзига хос томонларини, маҳсулотни элтиш ва сақлаш қоидалари ва ҳоказоларни миридан-сиригача билишларини талаб этади. Ушбу бўлинма ходими учун энг муҳими, одамларнинг феъл-атворини билиш, уларнинг дилига йўл топиш, ҳалол одамни нопок кимсадан ажрата олиш, ўғрилар гуруҳининг мураккаб поғоналарида тўғри йўлни топиш, бу поғоналардаги ожиз бўғинни илғаб, унинг ёрдамида мураккаб жиноятни фош этишдир. Бундай жиноятларни очишда, тергов қилиш жараёнида саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда жиноят содир этилишига туртки бўлган мотивлар ва шароитларни қидириб топиш муҳимдир. I . Индивидуал психологик ўзига хос хусусиятларнииг суд-психологик экспертизаси Суд-психологик экспертизанинг бундай тури куйидагича ҳол-ларда ўтказилади: а) ишда мавжуд бўлган айбланувчи ёки судланувчи шахси ҳақидаги маълумотлар шубҳа уйғотганида; б) индивидуал ўзига хос хусусиятларнииг бир-бирига зид баҳолари мавжуд бўлганида; в) шахсни тавсифлайдиган мухим жиҳатлар сифатидаги феъл-атворнинг етакчи сабаблари ва аниқ хатти-ҳаракатлар далилларининг ўзига хос хусусиятларини белгилаш талаб этилганида; г) айбланувчи ёки судланувчи шахсининг субъект феъл-атворига, шу жумладан унда жиноятни содир қилиш ниятининг шаклланишига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган айрим психологик ўзига хос хусусиятларни (масалан, ҳаддан ортиқ ишонувчанлик, таъсирчанлик, қатьиятлшшк, устун кайфият, фикрий ечимларни ҳал этиш суръати ва туей ва шу кабилар) тадқиқ этиш зарур бўлганида; д) субъектнинг индиви дуал психологик ўзига хос хусусиятларни хисобга олган ҳолда унинг айрим хатти-ҳаракатларини психологик жихатдан талкин қилиш керак бўлганида. Кўрсатилган шубхаларни вужудга кел-тирадиган айбланувчи ва судланувчилар суд-психологик экс пертизанинг бундай турининг объектлари бўлиши мумкин. Амалиёт шуни кўрсатадики, агар суд-психологик экспертиза нинг олдинги турлари асосан дастлабки тергаб-текшириш жараёнида ўтказилса, индивидуал психологик ўзига хос хусусият-ларнинг суд-психологик экспертизаси асосан суд тергови жа раёнида ўтказилади. Бу тушунарли, чунки судья судланувчининг малакали тарзда тузилган «психологик портрети»ни олишдан ғоят манфаатдор бўлиб, унинг воситасида жиноят содир қилиниши- нинг психологик механизмини чуқурроқ тушуниш имконияти пайдо бўлади ва бинобарин, иш юзасидан анча пухта ва тўғри қарор қабул қилиш мумкин. Суд-пеихологик экспертизанинг бундай турини ўтказишда эксперт- психологларга саволлар ҳар хил бўлиши мумкин. Қуйида ана шундай суд- психологик экспертиза турини тайинлашда энг кўп учрайдиган саволлар келтирилаяпти. Экспертизадан ўтказилаётган киши щахсининг асосий индивидуал психологик ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат (мижози, характери, интеллекта, эмоционал иродавий ва сабабли соҳалари)? • экспертизадан ўтказилаётган киши далиллашининг асосий ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат? • экспертизадан ўтказилаётган киши ҳаддан ортиқ ишонувчанми (ёки шахснинг судни кизиктирадиган қандайдир бошқа хусусиятларига, масалан, катъиятлилик, таъсирчанлик, эмоционал беқарорлик ва шу каби хусусиятларга эгами)? • экспертизадан ўтказилаётган киши унда бундай жиноятни содир килишга асос шакллантириши мумкин бўлган индивидуал психологик ўзига хос хусусиятларга эгами? Бу турдаги суд-психологик экспертизаси қуйидаги ҳолат-ларда ўтказилиши мумкин: а) айбланувчи ёки судланувчининг шахси ҳақидаги маь-лумотларда шубҳа уйғотганда; б) шахсий хусусиятга берилган қарама-қарши баҳони аниқлашда; в) шахснинг ўзини ўзи тутишида, хулқида ва муҳим вазият-ларда аниқ ҳаракатлар бажаришини кўрсатувчи шахсий характер хусусиятларини аниқлаш керак бўлганда; г) айбланувчи ёки судланувчи шахснинг шахсий психологшс хусусиятларини аниклаш керак бўлганда, яъни шахе жиноят содир этишга қадар бўлган ва унинг хулқига таъсир этувчи, шакллан-тирувчи, ниятини амалга оширишга туртки бўлган мотив, шу шахснинг ўзигагина хос бўлган психологик хусусиятлари тек-ширилиши керак бўлганда (юқори даражадаги таъсирчанлик; таъсирга дарров берилиб, хатга-ҳаракатга киришучанлик; қайсар-лик, ўз фикридан қайтмаслик; кайфиятини устунлик қшшши, ёки кайфиятига бўйсунувчанлик; масалани ўзгача хал этиш; фикр юритиш тезлиги каби характер хусусиятлари жиноят содир этилишида аҳамиятли таъсир этганда бу ҳолатлар ўрганилиб чикилиши керак бўлади). д) шахснинг индивидуал психологик хусусиятларига асосланган ҳолда унинг баъзи бир харакатларини психологик жиҳатдан изоҳлаб бериш керак бўлганда экепертизанинг бу турига мурожаат этилади. Бу турдаги экспертиза асосан айбланувчи, ёки судланувчи шахсларга нисбатан шубҳаланиш пайдо бўлганида шахсдаги индивидуал психологик хусусиятларни текшириш лозим бўлганда ўтказилади. Амалиётни кўрсатишича ҳозирги вактда суд-психологик эксперитзасининг аввалги турлари асосан дастлабки тергов фаолияти жараёнида ўтказилган бўлса, шахснинг индивидуал психологик хусусиятларини текшириш учун ўтказиладиган бу суд-психологик экспертизаси ишнинг судда кўрилиши жараёнида олиб борилишшга талаб этади. Бундан кўриниб турибдики, жиноят содир этган шахснинг психологик портретини ва психо логик механизмларининг нозик жиҳатларини чуқур анализ қилиб, тўғри ва тўлиқ хулоса чиқариш учун фақатгина судьяга керакли ҳисобланса ва суд ҳукмига аҳамиятли бўлса, ҳамда судья бунта аҳамият берсагина, бу турдаги экспертиза ўтказилиши мумкин. Бу турдаги суд-психологик экспертизасининг ўтказилишида эксперт- психологга ҳар турли саволлар берилиши мумкин. Қуйи- дакелтирилгансаволларкўпроқучрайди: - текширилаётган шахснинг асосий шахсий психологик ху сусиятлари қандай? (темперамента, характери, интеллекта, ирода ва ҳиссиёти, хатти-ҳаракатга ундовчи психологик муҳит). - текширилаётган шахени ҳаракатга ундовчи хулқи, унинг асосий хусусиятлари нима ҳисобланади? - текширилаётган шахени юқори даражадаги таъсирчанлик хусусияти борми? Ёки шунта ўхшаш бошқа шахсий хусусиятлари борми? Яъия, ригидлик, импулсивлик, таъсирга дарров берилиб, хатга-ҳаракатга киришиш, беихтиёр ҳаракат килиш, ҳиссиётга берилиб, ўз-ўзини бошқара олмаслик ҳолатларига тушиш хусу сиятлари борми? - текширилаётган шахснинг индивидуал психологик хусусият лари жиноятни содир этишида туртки бўлиб таъсир кўрсатиши мумкинми? 2. Ўлимдан кейинги суд-психологик экспертиза Ўлимдан кейинги суд-психологик экспертизани ўтказиш зарурияти турли тоифадаги жиноий ишларни тергаб-текширишда пайдо бўлиши мумкин. Аввало у Узбекистан Республикаси жиноят кодексининг 173-моддасини суицид ҳолатида ОЬини ўзи ўлдиришга олиб бориш) қўлланиш масаласи кўндаланг бўлганида ўзини ўзи ўлдирган шахсларга нисбатан ўтказилади. Амалиётда бундай тоифадаги ишларни тергаб текшириш, кў-пинча ҳарбий прокуратуралар терговчилари билан ҳарбий хизмат-чйлар ўртасидаги ўзини ўзи ўлдириш фактлари бўйича шуғул-ланадилар. Ўлимдан кейинги психологик экспертиза терговчи томонидан ўзини ўзи ўлдириш деб ниҳобланадиган эҳтимол тутилган қотиллик ёки қотиллик сифатида ниқобланадиган ўзини ўзи ўлдириш ҳакидаги тахминларни ишлаб чиқаётганида зўравонлик билан одам ўлдириш фактларини текширишда тайин-ланиши мумкин. Бундай экспертиза хулосаси, шунингдек, зарур ҳолларда ўзини ўзи ўлдириш билан бахтсиз ҳодиса рўй берган ҳолатларидаги шахсларга нисбатан ўгказилган экспертиза натижасидаги ўлимни фарқлашга врдам бершпи мумкин. Ўлимдан кейинги психологик экспертизани ўтказишни зарур қиладиган шарт-шароитлар ранг-баранглигига қарамай ҳамиша хам ҳалок бўлган одам унинг объект ҳисобланади ва экспертлар куйидагича бир хидцаги вазифаларни ҳал қиладилар: • ҳалок бўлган шахснинг индивидуал психологик ўзига хос хусусиятларини тадқиқ этиш; • ҳалок бўлган кишининг ўлимидан олдинги даврдаги психик ҳолатини тадқиқ этиш; унинг ўзини ўзи ўлдиришга майлли бўлганлиги ёки бўлмаганлиги ҳакидаги масалани ҳал қилиш; • ҳалок бўлган кишида унинг ўзини ўзи ўлдиришига олиб келган психик ҳолатининг сабабларини ва ривожланиш шарт-шароитларини ўрганиш. Эксперт-психологларга саволлар қуйидаги тарзда ҳавола қи-линиши мумкин: 1. Ҳалок бўлган кишининг индивидуал психологик ўзига хос хусусиятлари қандай ва улар унинг ўлими ҳолатида кай тарзда юзага келган? 2. Ҳалок бўлган киши ўлимидан олдинги вазиятда ўзини ўзи ўлдиришга олиб келадиган психик ҳолат юз берганми ва агар шундай бўлса, бундай ҳолатнинг сабаби нимада эк%н? Мутахассислар экспертизанинг бундай турини энг мураккаб ва масулиятли турлар қаторига киритади, чунки экспертлар юзма-юз экспериментал психологик текшириш имкояиятига эга бўл-майдилар. Одам ўлиб кетган, лекин унинг образи, шахси, психо логик мақомини қайта яратиш, унинг ички дунёси фикрлаш тарзи, дунёни сезишини қайта тиклаш ва тадқиқ этиш лозим, чунки унинг оламдан кўз юм ишининг сабабларини аниқпаш ёки бундай сабабларнянг бўлмаганлигини қайд қилиш керак. Экспертлар вазифаларининг ҳал этилиши бутунлай тергов жараёнида тўплаган жиноий иш материалларига асосланади ва экспертлар хулоса-ларининг асослилиги, ишончлилиги ва самарадорлиги уларнинг сифатига, тўлиқлиги ва объективлигига боғлиқ бўлади. Бундай ишларни тергаб-текширишда эксперт гувоҳларни сўроқ қилишда бевосита иштирок этиши, экспертга экспертиза доирасида ҳалок бўлган кишининг қариндошлари, дўстлари ва яқинларини сўраб-суриштириш имкониятининг берилиши анча фойдалидир. Бундай экспертизани ўтказиш учун тайёрланган жиноий иш материаллари нафақат ҳалок бўлган кишини билган шахсларнинг кўрсатмалари, унинг хатлари, ёзув дафтарлари, шахсий кунда-ликлари, ёзишмалари, шунингдек, агар мавжуд бўлса ўлган кишининг ижодий намуналари суръатлари, шеърлари, насрий асарлари ва шу кабилар ҳам ўз ичига олиниши керак. Магнитли манбалар — аудиозапис ва видеокассета ҳамда видеоролик- лардаги маьлумотлар яна компьютер ва дискеталар хотирасида муҳим ахборотлар қолиши мумкин. Экспертлар саволларга асосли жавоб бериши учун ҳалок бўлган кишининг шахси, характери, ҳиссий таъсирланишининг ўзига хос хусусиятлари, низоли вазиятлардаги ўзини ўзи тутиши, шунингдек, тергалаётган ҳодиса, воқеа арафасида ўлган кишининг теварак-атрофидаги вазият, психологик муҳит унинг бу ҳолатга муносабати ҳақида имкони борича тўлиқ ва аниқ маьлумотлар тўпланиши муҳим аҳамият касб этади. Тадқиқотчиларнинг фикрича, ўзини ўзи ўлдириш шахснинг ижтимоий- психологик жиҳатдан кўника олмаслиги оқибати ҳисобланади, бундай вазиятда одам вужудга келган шарт-шароитларда бундан кейин яшаш учун имкон қолмади, деб хисоблайди. Бундай вазиятнинг вужудга келишининг кўплаб сабаблари мавжуддир. Масалан, шахснинг кўника олмай қолиш ҳолати жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий беқарорлик даврларида объектив кўпаяди, бу ўзини ўзи ўлдириш ҳоллари статистикасида ўз аксини топтан. Айниқса, «орзу-умидлардан халос бўлиш даври оғир давр ҳисобланиб, бунда ижтимоий-психологик юксалишнинг ўрнини инқироз эгаллайди, бу ижтимоий-психологик онг танг-лигини чуқурлаштиради, жамият аъзоларига оғир таъсир қилади ва унинг бирмунча заиф аъзоларининг ҳаётдан ихтиёрий кўз юмишига кўмаклашади. Инқирозни ўз бошидан кечираётган ва тараққиёт истиқболларига эга бўлмаган жамиятда бундай ҳол кўп учрайди. Россиядаги манзара бунга мисол бўлиши мумкин: 2004 йилда 81417 нафар кишининг суицид (ўзини ўзи ўлдириш) ҳолати қайд қилинган (100 минг нафар аҳолига тахминан 32 тадан) — бу Европа, АҚШ ва Канадани ҳам қўшиб ҳисоблагандаги бутун ғарб дунёсидаги бундай ҳоллардан кўп деганидир. Қайта қуришнинг дастлабки йилларида яхши ўзгаришлар бўла-ётган бир даврида ўзини ўзи ўлдириш ҳоллари камая бошлади, лекин 1989-1990 йилларда, карточкали тизим амал қилган вақтда бундай ҳоллар яна кўпайди. Ҳозирги вақгда 100 минг аҳолига 38 та ҳолат тўғри келади. Бундай вазиятда ижтимоий ҳимояланмаган шахслар ва бошқаларга нисбатан кўпроқ депрессияга, тушкун-ликка тушадиганлар, ишончсизлик ҳисси кўпроқ ривожланади-ганлар, бошқалардан кўра заифроқ, кўп таъсирланадиган, ўзига шпонмайдиган, шубҳаланадиган, атрофдагиларга қарам кишилар вазиятга мослаша олмайдилар. Етарлича қайишқоқ бўлмаган, муросасиз, ўз- ўзига нисбатан ҳаддан ортиқ талабчан кишилар ҳам бундай вазиятда заифлаша боради. Оғир касаллик, ҳаётдаги мағлубиятлар, яқин кипгасини йўқотиш окибатида ҳам қатьий кўника олмаслик ҳолати пайдо бўлиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам шахснинг ижтимоий-психологик кўника олмаслиги-нинг оғирлиги ва чукурлигини баҳолашда учта таркибий қисм кўриб чиқилади: • одатий ҳаётий шароитларнинг жидций тузилиши; • одамнинг уларни талқин килиши (ҳаётий ҳалокат, чиқиб бўлмайдиган вазият, шахснинг фалокати ёки оғир, лекин ўтиб кетадиган эпизод); • мослашиш учун куч-ғайратларни намоён қилиш хохиши ёки бунта тайёрлик (ҳаётдан чарчаганлик, «ҳаётни яна қайтадан бошлаш»ни истамаслик, бу тўғрида ўйлашдаёқ нохушлик сезиш ёки ҳаётий иўналишларни қайта кўриб чиқиб, ўзини ўзи қўлга олишга тайёрлик, вазиятни ўз назорати остита олиш). Ўзини ўзи ўлдиришлар ўз аҳамиятига ва психологик сабабла-рига кўра бир- биридан фарқланади. Уларнинг негизида кўпинча онгли ёки онгсиз тарзда яқин кишиларнинг хис-туйғулари ёки жамоатчилик фикридан ҳамдардликка эҳтиёж сезиш, атрофидаги кишилардан ёрдам олишга интилиш ётган бўлади. Бундай ҳолда ўзини ўзи ўлдириш ҳаракатлари намойишкорона туе олиб, ҳақиқий ёки шантажли ҳаракатдан иборат эканлиги кузатилади. Улар кўпинча одамларнинг кўзи олдида ёки кимдир келишига бир неча дақиқа қолганида содир қилинади, уларнинг усуллари кўпинча жиддий хавф туғдирмайди — бир неча таблетка дори ичилиши, тери ҳамда вена қон томирларининг бироз кесилиши, юпқа ёки зеки арқон ишлатилиши, эшиклар очиқ ҳолида қолди-рилиши мумкин. Суицид хатти-ҳаракат, зиддият вазиятдан чиқишнинг (баҳсдаги охирги, тортишилмайдиган далил сифатида) мантиққа зид ту с олиши мумкин, у бунда ёлғизлик, оғир йўқотиш ва шу кабилар окибатида ўзини ўзи ўлдиришни амалга ошираётган одамнинг ҳаётдан бутунлай йироқлашишидан фарқли равишда ўзини ўзи ўлдирувчининг ҳаёт билан уйғунлигини билвосита англатади-Охирги ҳолатда омон қолишга имкон қолдирмайдиган қўпол ва ишончли усуллар танланади. Тадқиқртчиларнинг фикрича, мудцатли хизматдаги ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзини ўзи ўлдиришлар асосида ҳарбий жамоадаги ўзига хос турмуш шароитларига мослашишнинг номувофиқ тактикаси ётади. Бу ўриндаги ўзини ўзи ўлдиришларнинг 76% хизматнинг дастлабки ярим йиллигига, фаол кўникиш даврига тўғри келади. Ёш аскарлар қатьий армия тартибига, жисмоний юкламаларга, шахеий эркинликнинг чекланишига, «қариячилик» каби салбий ҳодисалар мавжуд бўладиган, айрим ҳарбий хизматчиларнинг ўзини ўзи қарор топтириши қўпол жисмоний куч ишлатилиши, ахлоқий-психологик тазйиқ ўтказилиши эҳтимоли мавжуд ёпиқ ҳарбий жамоага мослашишга мажбур бўладилар. Низоли вазият-лар вужудга келганида ёш аскарлар кўпинча рақобатчилик тактикасини танлащца анча ноқобил ва шу сабабли оқибатда ўз жонига ўзи қасд қилишга олиб борадиган усулларни кўзлашади. Характерида сензитив-шизоид хусусиятлар: маҳдудлик, индамас-лик, сило лик, норасмий муносабатларни ўрнатишга қийналиш, гуруҳли фаолиятга эмас, балки кўпроқ индивидуал фаолиятга майллилик, камтарлик, осойишталик, шиддат ва тажовузкорлик даражасининг пастлиги, ҳиссиётнинг кучлилиги, жиззакилик устунлик қиладиган шахсларнинг армияда кўникиши гоят мураккаб кечади. Улар ўзларининг интизомлилиги, ижрочилили-гига қарамасдан жамоада паст мақомга эга бўладилар, хизматдош-лари ўртасида оммавийлаша олмайди, кичик уюшган гуруҳларга кирмайди, фақат бир- иккита хизматдошлари билан бирмунча яқинлашади, ҳатто улар дўст-ўртоқ орттира олишмайди, сардор-лари эътиборини ўзларига жалб кила билмайди. Пировард натижа-да бундай ҳолат эмрционал изоляцияга, жамоа ва айрим ҳарбий хизматчиларнинг уларни қабул қилмаслиги, ажралиб қолиш ва тажовузга учрашига олиб келади. Бўлинмада самарали тарбиявий маънавий- маърифий ишларнинг кам олиб борилиши бундай аскарлардадепрессив (тушкунлик), фрустрация (ғамгинлик) ҳамда шок (иложеизлик) ҳолати кучая боради, ўзини ўзи баҳолаш ва ўзини ўзи ҳурмат қилиш сусаяди ва бу ўзини ўзи ўлдириш учун қарор қабул қилинишига бош сабаб ҳисобланади. Ҳалок бўлган шахе, ҳақида ахборот тўплаганда унинг болалигидаги психик ривожланиши, мактабдаги ўзлаштиршпи, ота-онасининг уйдаги ўзаро муносабатлари тусига дойр маълумотларга алоҳида диққат, 1 эътибор қилиш керак, айниқса, ўсмирни ўзини ўзи ўлдиршпни 5 твргаб-текшириш жараёнида буни унутмаслнк лозим. Ҳарбий з хизматчиыинг сушщдал (ўзини ўзи ўлдириш) ҳолатида ҳалок 1 бўлган шахсни армияга чақирилишдан аввалги ҳаётини тавсиф- J лайдиган материаллар зарур. Экспертизадан ўтказилаётган шахс- ' нинг болаликдаги психик ривожланиши юзасидан эхсперт- i психологлар куйқдагиларни билиши мухимдир: 1 • экспертизадан ўтказилаётган шахснинг туғилган вақтида 1 унинг онасининг ёши; 1 • ҳомиладорлик хоҳлаб, режалаштириб амалга оширилганми; • ҳомиладорликнинг кечиши, туғиш асоратлари; • дастлабки ўсишида, юра бошлашда, сўзлашида қийинчилик- ларгаучраганми; • феъл-атворнинг ўзига хос хусусиятлари, ҳаяжонланиш, йиғ-лоқилиқ, пассивлик, тез-тез жазавага тупшш, тунги кўрқишлар, сомнамбулизм (тушида юриш), тунги энурез (сийдикнинг тутил-маслиги), дудуқлик ва ҳ.; • болалигида ким томонидан тарбияланганлиги, тарбиянинг ўзига хос хусусиятлари; • онаси билан узоқлашишлар бўлмаганми; • ота-онасининг характер хусусиятлари, уларнинг тарбиявий услуби; • ота-онадан ажралганми, неча ёшида, қандай сабабга кўра; • мактабгача болалар тарбия муассасаларига борганми, бу тўғрида тар- биячиларнинг фикрлари; • мактабда ўқишни бошлаган вакти (якуни); • ўзлаштириш ва унинг динамикаси, дедагогларнинг фикрлари; • қайси фанларни осон ўзлаштиргая, қайсилари қийинроқ кеч-ган; • мактабдан ташқари вактдаги маШғулотлари; • пубертат («кийин») ёшдаги ў^ига хос хусусиятлари, харак-теридаги ўзгаришлар, уйидан қочиб кетишлар, машғулотларга бормасликлар учрайдими, чекиш, ичимлик ичиш, гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш, эрга жинсий алоқада бўлишлар ва шу кабилар мавжудми; • дўстлари, ошна-оғайнилари доирасида, психик мулоқотда бўлиш шакллари, ўсмирнинг яхши курган одамлари ва идеаллари; • келгусига муносабат, касбий йўналиш, режа, ниятларниЯГ туей, уларнинг мустақиллиги, реаллиги, барқарорлиги; • ҳарбий хизматга муносабат: хизмат килишга хохиши мавжудми, кайси қўшин турида хизмат қилипши хоҳлаган ва Ҳ.Х. Ҳалок бўлган кишининг феъл-атвори, характери, эмоцион!Л ҳолатишшг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги маълумотларни уни билган шахсларнинг кузатувларидан олиш мумкин. Бунда биз унинг қуйидаги жиҳатлари қандай бўлганлигига эътибор қилишяи тавсия қиламиз: • ташки кўриниши: саранжом-саришта, пала-партиш, кўзга ташланмайдиган, қалтис, ўз ёшига мое, ёшидан кичикроқ, катта* роқ кўриниши мумкин; • унинг юзига хос ифодаси: осойишта, сўппайган, бўшашган, қайғули, ғайратли, жиззаки; • ўзини тупшш: бемалол, эркин, бефарқ, намойишкароиа, артистона, сурбетларча, ўртадаги фарқни менсимаслик, сиқилув-чан, асабий, тортинчоқ, сензитив; • назари: ёрқин, сўниқ, совуқ, ўткир, очиқ, зимдан, кескин, қамровли, эҳтиёткорона, бошқа томонга, паст, қочириб; • йиғиси ва кўз ёшлари: тез-тез йиглайди, қандайдир ҳодиса-ларни эслатганда кўзлари ёшга тўлиб кетарди, ўзини тута билишлиги билан ажралиб турарди; • кулиши: тортинчоқ, очиқчасига, кинояли, аҳмоқона, сирли, бир хил эмас; • ҳаракатлари ва имо-ишоралари: ўзига хос хусусиятларсиз, гайритабиий, оҳиста, бесўнақай, ҳовлиқма, имо-ишораларсиз, ҳаракатлар тез-тез қайтарилади; • товуши: секин, баланд, юқори, паст; • нутқ оҳанглари: ўзига хос хусусиятларсиз, ғазабли, жаҳлдор, жиззаки, қагьий, талабчан, юмшоқ, шикоятли, аламли, илтимосли, қувноқ; • нутқнинг маҳсулдорлиги: қисқа-лўнда, камгап, кўп гапиради-ган, оддий; • нутқ суръати: сустлашган, танаффуслар билан, жадал, нор-мал; • нутқнинг ўзига хос хусусиятлари: айрим ибораларни тез-тез такрорлаш, эркалатиш ва қисқартирилган қўшимчаларни ишла-тиш, жаргон, «бегона сўзлар»; • алоқага киришуви: алоқага биринчи бўлиб, осон, тез, хоҳиш билан, қийин, ўзини тутиб, эҳтиёткорона, кирган, бироз куттириб, кўпинча ўринсиз ёки моҳиятига қарамай жавоб берган; • эмоционал-иродавий ҳолати: қўрқоқ, қайгули, ғамгин, зери-карли, эринчоқ, ўзгарувчан, жиззаки, жаҳлдор, уятчан, агрессив, серзарда, пассив, тушкун, оптимист, қувноқ, шўх, юқори кайфият-ли, жўшқин, ташаббускор, тиришқоқ; • диққат-эътибор: кузатувчан, паришонхотир, тез чалғийдиган, ўзига хос хусусиятларсиз; • хотираси: ўткир, яхши, ёмон, ўзига хос хусусиятларсиз; • фикрлаши: изчйл, юзаки, фикрини йўқотиб қўяди, зийрак, ихтироли, калтафаҳм, эзма, тез-тез аниқлаштирувчи, ортиқча деталлаштириш. Шунингдек, ҳалок бўлган кишининг саломатлиги қандай бўлганлиги, қандай касалликларни бошдан кечирганлигини ҳам аниқлаш зарур. Айниқса, ушбу ҳодисадан олдин у нимадан шикоят қилгани, уйқусизликни бошдан кечирган-кечирмагани, қандай ҳолатда уйғонганлигини билиш муҳим. • Шубҳасиз, ҳалок бўлган кишининг диндорлик даражаси, унинг касбий динамикаси, ҳар хил муаммоларнинг борлиги: ичимликка оид, молиявий, хизматдаги, криминал, шахсий муаммолар ва унинг уларга муносабати ҳам кизиқиш уйғотади. Агар ҳалок бўлган кишининг психик жиҳатдан тўлиқ нормал, соғлом одам бўлмагашшги — бош мияси лат еган, феъл-атворида ғалати қилиқлар бўлган бўлса — тахмин қилинса, унда комплекс психолого- психиатрик экспертизани тайинлаш керак бўлади. Суи цид генезисида оила- одамнинг энг яқин ижтимоий теварагининг ролини хисобга олмай бўлмайди. Эр-хотин ўртасидаги, ота-она билан болалар ўртасидаги оилавий ўзаро муносабатлар, характери шахснинг ижтимоий-психологик кўника олмаслипгаинг ривож-ланишида катта роль ўйнайди. Оила ичидаги психологик муҳит шахснинг ўзини ўзи ўлдиришга олиб келадйган важларини босиб, сусайтириб қўйиши ва уларни кучайтириши, ҳатто шунта олиб келиши ҳам мумкин. Суицидологлар ўзини ўзи ўлдиришга олиб келиши мумкин бўлган куйидагича оилавий омилларни кўрсатишади: • илк болалиқда отасизлиги; • оилада онанинг болага меҳрибонлигининг камлиги; • ота-она обрў-эътиборининг йўклиги; • оиладаги муносабатларнинг матриарҳал услуби; • катта ёшдаги заиф оила аъзосининг ҳаддан ортиқ қаттиқ қўллиги, унинг болани қаттиқ урушиб-койиб ва тан жазолари орқали ўзига бў^йсундиришга уриниши; • ажрашган оилалар; • ота-она ёки яқин қариндошлар суицидни ёки суицидиал ҳолат ва уринишларни амалга оширган оилалар. Шу билан бир қаторда, оилаларнинг муайян ижтимоий-психо логик типлари ҳам ажралиб турадики, улардаги ўзаро муносабатлар услуби ўзини ўзи ўлдириш юзасидан потенциал хавф туғдиради. Уларга қуйидагилар киради: 1. Дезинтеграциялашган оила тшш, улар аъзоларининг ажрал-ганлиги, муносабаталарнинг расмийлиги, шахслараро эмоционал алоқаларнинг йўқлиги уларнинг характерли ўзига хос хуеусият-лари ҳисобланади; қисман дезинтеграциялашган, кимдир унга қарши бирлашган қариндошлари қаршисида ёлғиз бўлиб ажралиб қолган оилада ғоят хавфли вазият вужудга келади. 2. Дезинтеграциялашган оилашшг қарама-қаршиси бўлган суперинтеграциялашган оила типи, унда оила аъзоларининг шахсий автономлйги (мустақиллик) ҳислари бузилади, улар бир-бири билан шунчалик «Киришиб» кетишганки, айрим, алохида ҳолда яшашни тасаввур ҳам кила олишмайди; бундай оилада бир аъзонинг ўлими бошқа аъзонинг мутлақо ночорлигини очиб Қўяди. 3. Дисгармоник оила типи, у унинг аъзолари мақсадлари, эҳтиёжларининг бир-бирига боғлиқ эмаслиги, ҳамманинг ҳам бирлик ва тотувликни сўзлаб яшамаслиги, ўзларининг манфаат-лари ва урф-одатларидан воз кечишни хоҳламаслиги билан тавсифланади. Бу ерда қабул қилинган меъёрларга риоя қилиниши мажбурий тусга эга, кимдир учун фрустрация билан боғлиқ. Бир аъзонинг бошқа аъзога ўз одатларинй Доимо мажбурлайвериши, феъл- атворни ўзгартиришни талаб қилиш, уни унинг учун мақбул келмайдиган ҳаётий йўналишларга муваффақ яшашга мажбурлаш бундай оилада хавфли вазиятни келтириб чиқариши мумкин. 4. Ёпиқ ўзига тўқ оила типи, унинг аъзолари учун оила асосий куч- ғайратларни сарфлайдиган соҳа, ягона ҳаётий мазмун ҳисоб ланади, бошқа ҳамма нарса — иш, оиладан ташқари муно сабатлар ва ҳкз. Фақат оиладаги фаровонликни таъминлаш ва тутиб гуриш воситалари бўлиб ҳисобланади. Ҳаётий фаолиятнинг асосий соҳаси оиладаги қандайдир танглик унинг аъзолари учун суицид хавфи соладиган вазиятни келтириб чиқариши мумкин. 4. ГУВОҲЛАР ВА ЖАБРЛАНУВЧИЛАРНИ СЎРОҚ ҚИЛИШ ПСИХОЛОГИЯСИ Гувоҳлар ва жабрланувчиларни сўроқ қилишга тайёргарликнинг психологик жиҳатлари қуйидаги асосий қисмлардан таркиб топади: 1) режа тузиш, иш материалларини ўрганиш ва аниқлик киритилиш лозим бўлган масалалар таҳлили; 2) сўроқ қилинадиган шахсни ўрганиш; 3) муваффақиятли сўроқ учун зарур шароитларни таъминлаш; 4) терговчининг хулқ-атвори ва ўзини ҳозирлаши. Режа сўроқнинг асоси бўлиб ҳисобланади, унда аниқлик киритилиши учун зарур саволлар, уларнинг мазмуни ва тартиби белгилаб қўйилади. Сўроқдан аввал иш материалларини ўрганиш, гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилиш чоғида аниқланиши керак бўлган саволлар доираси билан боғлиқ далилларни таҳлил қилиш зарур. Сўроққа киришишдан аввал гувоҳлар ва жабрланувчилар шахсиятини ўрганиш талаб этилади. Уларнинг таржимаи ҳоли, шахсий-типик ёшлари билан боғлиқ хусусиятлар, психологик ривожланганлик даражаси, касб-кори, қизиқиш доираси, жиноий хатти-ҳаракатга алоқадорлиги ва ҳоказо маълумотлар шулар жумласидандир. Расмий сўроқ олдидан, бевосита танишув чоғида терговчи гумондор, гувоҳ ёки жабрланувчининг ташқи қиёфаси, маданияти, нутқининг аломатлари, психофизиологик таъсирот ва ҳолатлари (ҳайронлик, лоқайдлик, ҳаяжон, қўрқув, хотиржамлик, душманлик ва ҳоказо)ни кузатиш орқали уларнинг терговга ёрдам бериш истаги ёки аксинча иложи борича камроқ, аҳамиятсиз, ёлғон маълумотлар бериш билан чекланишга интилиши ҳақида муайян тушунча ҳосил қилади. Гувоҳ ёки жабрланувчи шахсиятига оид маълумотлар психологик муомала (контакт) ўрнатиш, сўроқнинг энг мақбул йўсинини (тактикасини) танлашда қўл келади. Гувоҳ ва жабрланувчиларни чақиртириш вақти ва усули, шунингдек тергов ҳаракати ўтказилаётган шароит ва жой алоҳида психологик аҳамиятга эга. Умумий қоидага кўра гувоҳ ва жабрланувчилар имкони борича зудлик билан сўроқ қилинмоғи керак. Бироқ бу ерда ҳам истиснолар мавжуд. Агар жабрланувчи, баъзан эса гувоҳ кўз ўнгида содир этилган жиноят туфайли руҳий ҳаяжонга тушган, асаблари қақшаган, ўзини йўқотиб қўйган бўлса сўроқни кечиктирган маъқул. Безорилик, босқинчилик, номусга тегиш каби жиноий ишларнинг терговида зудлик билан сўроқ қилиш билан бирга жиноятчини қидириб топиш ва ҳибсга олиш учун зарур маълумотлар жамланганидан кейин, гувоҳ ва жабрланувчиларни қайтадан, батафсил сўроқ қилиш мақсадга мувофиқдир. Психологик нуқтаи назардан гувоҳ ёки жабрланувчини сўроққа чақириш вақтини белгилаётиб, иш манфаатлари билан чақирилаётганларнинг имкониятлари ва манфаатларини уйғунлаштиришга интилиш лозим. Агар чақирилаётган шахсларнинг кўргазмалари иш учун жуда ҳам аҳамиятли бўлса, уларни чақириш учун телефондан фойдаланиш афзалроқдир. Телефон орқали сўзлашув психологик муомала (контакт) ўрнатилишига имкон беради, бундан ташқари сўроққа махсус чақирув қоғози билан ҳам чақиртириш мумкин, улар гувоҳ, жабрланувчининг уйига албатта конвертга солиб жўнатилади. Жабрланувчи, гувоҳни сўроқ қилишнинг жойини белгилаш ҳам психологик жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Мисол учун, жабрланувчи ёки гувоҳлар жиноятга оид муҳим тафсилотларни унутган бўлсалар, уларни воқеа юз берган жойда сўроқ қилиш мақсадга мувофиқ бўлиб ҳисобланади. Сўроқ жойини танлаётган пайтда одоб-ахлоққа оид мулоҳазаларни ҳам эътибордан соқит қилмаслик керак. Ёши ўтиб қолган ёки бемор кишиларни терговчи ҳузурига чақиртириш тавсия этилмайди. Терговчининг ўзи уларнинг олдига бориши ва ўша жойнинг ўзида сўроқ қилиши керак. Агар бунинг имконияти бўлмаса, ушбу иш бўйича суриштирув олиб борилаётган жойдаги тегишли терговчига шахсни яшаш жойида сўроқ қилишга оид алоҳида топшириқ юбориш лозим. Бемор жабрланувчи ёки гувоҳни фақат врачнинг рухсати билан, у ётган жойда (уйида ёки касалхонада) сўроқ қилиш мумкин. Сўроқ кутилган натижани бериши кўп жиҳатдан ўтказилаётган шароитига боғлиқ. Битта иш бўйича чақирилган гувоҳлар алоҳида-алоҳида, бошқа гувоҳларсиз сўроқ қилинади. Айни чоғда терговчи битта иш бўйича гувоҳлар бир-бирлари билан келишиб олмасликлари учун тегишли чораларини кўриши зарур. Бутун сўроқ мобайнида терговчи, айбланувчи, гувоҳ ёки жабрланувчини ҳеч нарса чалғитмаслиги, телефон қўнғироқлари, кириб-чиқаётган ходимларнинг гап-сўзлари терговчига халақит бермаслиги муҳимдир. Эътиқодли (принципиал), адолатпарвар, ҳалол, ва одобли терговчи сўроқ қилаётган кишининг ҳурматини қозонади, унда ростмана кўргазмалар билан терговчига ёрдам бериш истагини уйғотади. Сўроқ қилинаётган шахснинг кўнглига индивидуал-психологик нуқтаи назардан йўл топиш терговчининг энг муҳим хусусиятларидан ҳисобланади. Бунинг учун терговчи сўроқ қилинаётган кишининг ёши, манфаатлари, жинси, маълумоти, турмуш тажрибаси, маданиятлилик даражаси, эътиқодлари, сўроқ пайтидаги психик кечинмаларини эътиборга олиб, ўзаро ишонч вазиятини туғдиришга интилиши лозим. Терговчининг ташқи кўриниши, яхши хулқ-атвори, саришталиги, киришимлилиги, одамгарчилиги, диққат- эътиборлилиги, хушмуомалалилиги ҳамоҳанг равишда сўроқ қилинаётган шахсда ишонч ва муомалага ҳозирлик кайфиятини уйғотади. Сўроқнинг дастлабки, кириш қисмида терговчи сўроқ қилинаётгандан асосан таржимаи ҳоли, яшаш ва ишлаш жойи каби маълумотларни (анкета маълумотларини) олади. Моҳият-эътиборига кўра бу савол-жавоблар суҳбатдошларнинг бир-бирига нисбатан бундан кейинги муносабатларини белгилаб беради. Сўроқнинг иккинчи босқичи психологик муомала (контакт) ўрнатишни тақозо этади, бунда сўроқ қилинаётганнинг ҳозиржавоблиги, росмана кўргазма беришга шайлангани тушунилади. Бу босқичда сўроқ суҳбатнинг мароми, оҳанги, эмоционал даражаси, суҳбатдошларнинг кечинмалари ва бир-бирларини ишонтириш учун келтириладиган, ўзларининг ҳақликларини таъкидлайдиган далил-исботлар ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Жабрланувчи ва гувоҳларнинг ижтимоий-психологик фазилатларига таъсир ўтказиш орқали психологик мулоқот (контакт) ўрнатилиши мумкин. Баъзан терговчи ўзига ишонч уйғотиш, жабрланувчи ва гувоҳларда суҳбатлашишга иштиёқ туғдириш, ўзи билан уларнинг майл-эҳтиёжлари, қизиқиш доиралари ўртасида умумийликни намоён қилиш орқали психологик контакт ўрнатишга эришади. Терговчи гувоҳ ва жабрланувчиларнинг кўргазмаларига хайрихоҳлик ва ишонч билан муносабатда бўлиши шарт. У томондан қўполлик, истеҳзо, назар-писанд қилмаслик, ишончсизлик, шошқалоқлик, эътиборсизлик каби муомала кўринишларига йўл қўйилиши тергов самарасига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Сўроқ қилинаётган киши воқеа тафсилотларини ўз билганича сўзлаб берганидан кейин, терговчи унинг терговни қизиқтираётган ҳолатларни тилга олмаётгани ёки мавзудан четга чиқиб кетаётганини пайқаса, қўшимча, аниқлик киритувчи саволларни беради. Жиноий ишлар тергов қилинаётганда кўпинча жабрланувчи, гувоҳларни тергов қилаётиб улар айтиб бераётган воқеа содир бўлган аниқ вақтни тасдиқлаб олиш зарурияти туғилади. Терговчи сўроқ қилинаётган кишининг эсига туширувчи мулоҳазаси билан унга ёрдамлашиши мумкин. Ана шу мақсадда хронометраж усули ҳам қўлланади. Муқаддима тарзида гувоҳ ёки жабрланувчи учун хотирасидан ўчмайдиган биронта сана, воқеа эслатилади, сўнгра терговчи ўша куни унинг яна нималар билан шуғуллангани, фаолиятининг мароми, муддатлари билан қизиқиб, шу орқали ўша кунни терговни қизиқтираётган дақиқаларгача вақт жадвалига солади. Сўроқнинг якуний босқичида терговчи турлича воситалар: қўлёзма, машинка ёки компьютер ёзуви, аудио, видео ёзув билан сўроқ жараёнида олинган маълумотларни қайд этиб, сўроқ қилинаётган кишига ёзма равишда топширади, у танишиб чиқиб, ўз имзоси билан баённома (протокол)даги маълумотларнинг аслига тўғрилигини тасдиқлайди. Сўроқ мобайнида сўроқ қилинаётган кишининг кечинмаларини аниқлаб олиш мақсадида уни диққат билан кузатиш лозим, негаки унинг ички кечинмалари ташқи қиёфасида, хулқ-атворида, эшитган маълумотларни қандай қабул қилишида, нутқининг хусусиятлари (маромида, мазмунига кўра боғлиқлиги, такрорлар, узуқ-юлуқлиги ва ҳоказо)да яққол кўзга ташланади. Мисол учун, рангнинг оқариши ёки қизариши, нутқ тезлиги ва маромининг ўзгариши, дудуқланиш, қалтираш, тўхтамай гапириш, чала-чулпа сўзлаш, овозни баландлатиш ёки хахолай бошлаш, нафас олишининг тезлашиши ёки секинлашиши қаттиқ ҳаяжонланишдан далолат беради. Бундай психологик кечинмаларни қайд этиш сўроқ бераётган киши қай пайтда рост, қай пайтда ёлғон аралаштириб ёки фактларни бўрттириб гапираётганини аниқлаб олишга кўмаклашади. ГУМОНДОР ВА АЙБЛАНУВЧИНИ СЎРОҚ ҚИЛИШ ПСИХОЛОГИЯСИ Суд ҳукми билан айби тасдиқлангунига қадар (айбсизлик презумпциясига кўра) гумондор ва айбланувчи жиноятчи бўлиб ҳисобланмайди. Бирон бир жиноятда айбланаётган ёки гумонланаётган одам жиноятчи бўлиб чиқмаслиги ҳам мумкин. Гумондорга нисбатан айбланувчи одатда, жиноий иш ҳолати, тергов эга бўлган далил ва исботлар мазмунидан кўпроқ огоҳ бўлади. Бироқ дастлабки тергов пайтида гумондорда ҳам айбланувчида ҳам ўхшаш психологик жараёнлар, ҳолатлар, ҳаяжон кузатилади, бунинг оқибатида ўзига хос хулқ-атвор намоён бўлади. Қўрқув ҳисси одатда жиноий жавобгарликка жалб этилгунга қадар ҳақиқатдан ҳам жиноят содир этган шахсда юзага қалқиб чиқади. Жамоатчилик назорати, теварак-атрофдагиларнинг муносабати, эътирофлари ва мулоҳазаларига ҳатто жамиятга эътиқоди зид, беқарор кимсалар ҳам бефарқ қарамайди. Эл-юрт назаридан қолиш кучли мотив бўлиб, кўп жиҳатдан айбланувчининг хулқи-атворини идора қилади. Сўроқда айбланувчи дилини руҳий тушкунлик ҳисси қамраб олган бўлиши, бўлган воқеани қариндошлари, яқин кишилари, дўстлари, ҳамкасблари, қўни- қўшнилари эшитишини ўйлаб изтироб чекиши мумкин. Бундай мотивни пайқаган терговчи сўроқ қилинаётган шахсга росмана ва тўлиқ кўргазма бериши зарурлигини уқтира олиши лозим. Фақат мана шу ҳолатгина яқин кишилари уни маълум маънода тушунишлари мумкинлигига ишонтириши зарур. Терговчи баъзан бошқа одамларнинг фикри билан мутлақо ҳисоблашмайдиган айбланувчилар (кўпроқ рецидивистлар) билан юзма-юз келишига тўғри келади. Улар айбсизлик презумпцияси тушунчасига қаттиқ ёпишиб олиб, «қўлга тушмаган ўғри эмас» «ҳали айбни исботлаш керак» ва ҳоказо қоидаларни пеш қиладилар. Айбланувчи хулқ-атворини озодликдан маҳрум бўлиш, одатдаги турмуш тарзидан айрилиб қолиш, жиноятчи маҳкумлар орасига тушиб қолишдан қўрқув ҳисси туғдирадиган кучли психологик тушкунлик натижасида шаклланадиган мотив ҳам идора қилиши мумкин. Бундай ҳиссиётлар айниқса, биринчи марта жиноят содир этган шахсларга хосдир, улар жиноий жавобгарлик мазмунидан бехабар бўлганлари туфайли ўта тушкун кайфият гирдобида қоладилар. Баъзи бундай вазиятларда айбланувчи айбига иқрор бўлмаса, ёлғон кўргазма берса, ҳибсга олиниш, қамоққа тушиш, озодликдан маҳрум этилиш ҳукмидан қутулиб қолишига умид боғлайди. Шунга мувофиқ туғиладиган психологик ҳолат, нуқтаи назарни терговчи бартараф этиши талаб қилинади. Бунинг учун айбланувчига унинг иқрорлигига ҳожат йўқлиги, далил-исботлар йиғиндиси айбни бўйинга қўйишда ҳал қилувчи аҳамиятга эгалиги, шунингдек айбига тўлиқ иқрор бўлиш, жиноятни очишга кўмаклашиш суд учун айбни юмшатадиган ҳолат эканлигини тушунтириш зарур. Уюшган жиноий гуруҳ таркибида содир этилган жиноятда айбланаётган шахс шерикларига ҳар хил муносабатда бўлади. Ўзига ҳомийлик қилиб, қўллаб-қувватлаб юрган шахснинг тағин ёрдам бериши, қўллаб-қувватлашидан умидвор бўлиб, унинг жиноятга тааллуқлилигини яширишга уринади. Тергов жараёнида, бир-биридан ажратиб қўйилган жиноий гуруҳ аъзолари ўртасидаги юқорида қайд этилган ҳолатга асосланувчи муносабатлар аҳамиятини йўқотиб боради. Айбланувчида ўзини жиноий гуруҳга қўшиб олган кимсаларга нисбатан нафрат уйғониб, кучайиб боради. Терговчи айбланувчининг ана шундай психологик ҳолатидан оқилона фойдаланиши даркор, унга жиноий гуруҳда ҳукм сурган муносабатларнинг асл моҳиятини, жиноятчилар ўртасидаги «садоқатлилик» ҳисси уйдирмадан бошқа нарса эмаслигини мантиқан далиллаб бериши керак. Кўпинча гумондор терговчи қандай далилларга эгалиги, унга нисбатан қандай эҳтиёт чораси қўлланиши, тергов ҳаракатлари қай тартибда ўтказилишдан бехабар бўлади. Бундай мавҳумлик, муаллақлик далилий ва психологик методларни қўллашнинг шарт-шароитларидан бўлиб ҳисобланади. Бироқ бунда ахлоқий ва маънавий меъёрлар ҳамда тамойилларнинг бузилишига йўл қўйиб бўлмайди. Одамнинг хулқ-атвори кўп жиҳатдан маълум бир пайтда бош миянинг катта ярим шарлари қобиғидаги ҳар қандай таъсиротга ўта қўзғалувчан бўлган ҳамда бошқа асаб марказлари фаолиятига тормозлантирувчи таъсир кўрсата оладиган ҳукмрон қўзғатиш ўчоғи (доминанта)нинг кучига боғлиқ бўлади. Инсонда одатда доминанта ҳаётининг муайян даражадаги жиддий палласида юз берган воқеа учун қайғуриши, қаттиқ ҳаяжонланиши, қўрқув, умидсизлик ҳисларига берилиш туфайли туғилади. Доминанта таъсири остида жиноятчи гўё унинг хавфсизлигини таъминлайдиган, фош этилишидан сақлайдиган ҳамда кейинги жазодан асраб қоладиган (кўпинча пала-партиш) хатти-ҳаракатларни амалга оширишга киришади. Унинг фаолияти ўзига хос ҳимояланиш тусини олади. Бироқ унинг айнан ана шу хатти-ҳаракатлари, хулқ-атвори ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг эътиборини тортади, уни содир этилган жиноятга алоқадор, деб тахмин қилишлари учун асос бўлади. Бундай хатти-ҳаракатлар «хулқ-атвор далили» деб номланади. Хулқ-атвор далиллари хилма-хил кўринишда бўлади. Улар орасида энг кўп учрайдиганлари чалғитувчи саҳналар, ёлғон (алиби) тасдиқ яратиш ва сохта мантиқий жавобларни тайёрлаб қўйишдир. Терговчини жиноят қидирув жараёнининг эътиборини тортадиган сохта изга солиб юборишга уриниш, жиноятчи шахси, жиноят мотиви тўғрисида уйдирма миш-мишлар тарқатиш, теварак-атрофдагиларни жиноятга алоқаси йўқлигига ишонтириш мақсадида намойишкорона хулқ-атвор йўлига кириш, исбот талаб қилмайдиган далилларни келтириш («кўрмадим», «эшитмадим» ва ҳоказо) хулқ-атвор далилларига мисол бўла олади. Жиноятчиларнинг жиноят содир этилгандан кейин хулқ-атворлари одатдагидан ўзгариб кетади: терговчи билан келишишга, уни гапга кўндиришга уринадилар, жабрланувчи ёки гувоҳларни сотиб олмоқчи бўладилар, ёлғон кўргазма беришдан қайтмайдиган шахсларни излай бошлайдилар, жиноят содир этилган жойга баъзан бир неча марта борадилар. Фақат айбдор билиши мумкин бўлган икир-чикирлардан бохабарлик уларга нисбатан шубҳа уйғотиши лозим. Сўроқ қилинаётган кишининг шахсиятини тадқиқ этишда, у билан мулоқотга киришишда терговчи ижобий фазилатларга, бошқача қилиб айтганда ушбу шахснинг ижтимоий аҳамиятга молик мавқеига алоҳида урғу бериши керак. Терговчи сўроқ қилинаётган киши шахсиятининг қусурлари, камчиликларини яхши билса-да, уларни таъкидлаш мақсадга мувофиқ эмас, зеро ўзаро психологик контакт ўрнатиш ва ахлоқ (этика) ҳамда тактика нуқтаи назаридан бунга йўл қўйиб бўлмайди. Юқорида биз сўроқ жараёнида юз бериши мумкин бўлган муросасиз вазиятларни кўриб чиқдик. Энди ушбу жараённинг холисона аниқланган фактларни тан олиш, рост кўргазмалар беришга ҳозирлик билан ажралиб турадиган муросали вазиятларини таҳлил қиламиз. Амалиётда кўпинча айбланувчи ўзига қарши ёлғон кўргазма берган ҳолатларда тергов боши берк кўчага кириб қолиши ёки нотўғри хулоса чиқаришга олиб келиши мумкин. Агар айбланувчи ташқи таассурот ва таъсиротларга бериладиган, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилишдан ожиз, иродасиз, психик ҳаяжонланишга бардошсизлиги билан ажралиб турса, ўзига қарши кўргазмалар бериш эҳтимоли ортади. Бунинг энг тарқалган мотиви ҳақиқий айбдорни кўргазма беришдан халос қилишга уринишдир (яқин қариндошлик таъсирида ёки бошқа ҳиссиётлар остида). Айни чоғда муайян гуруҳ манфаатларини кўзлаб ёхуд қўрқув натижасида ҳамда ўзи ипсиз боғланиб қолган бирон-бир манфаатдор шахснинг таъсири остида қисман ёки ҳамма айбни ўзининг бўйнига олиш мумкин. Агар сўроқ қилинувчи иш бўйича аниқ-равшан маълумотларни атайлаб яшираётган ёки очиқдан-очиқ ёлғон сўзлаётган бўлса, терговчи унга нисбатан фош этиш методини қўллаши мумкин. Сўроқ қилинувчининг бирон бир фактни яшираётгани ёки очиқдан-очиқ ёлғон сўзлаётганини фош этиш тасдиқлаётган гаплари пучлиги, иш бўйича аниқланган фактларга тамоман зидлиги, ёлғонлигини исботлаб бериш демакдир. Бунга далилларни намойиш этиш, зиддиятларни кўрсатиш, мантиқий далилларни қўллаш орқали эришилади. Терговчининг қўлида мавжуд бўлган айбланувчига таъсир ўтказишнинг барча қонуний методлари ва имкониятларини санаб чиқишнинг имкони йўқ. Фақат шуни қайд этиш керакки, терговчининг қўрқитиш, жисмоний тазйиқ ўтказиш, инсоний ғурурни поймол қилиш, асоссиз ваъдалар бериш, алдаш ва шу каби «усуллар»ни қўллаши (собиқ СССР Бош прокурори Вишинский назариясига мос ҳолда иш олиб бориши) тақиқланади. Юридик психологиянинг фан сифатидаги вазифаси терговчиларнинг ижодий изланишлари самараларини назарий асослаб беришдан иборатдир. АДАБИЁТЛАР 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т.2003. 2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига шарҳлар.Т.2001, 590 б. 3. Ўзбекистон Республикасининг жиноят процессуал кодексига шарҳлар. Т. Адолат, 2000й. 768 б. 4. Ўзбекистон Республикасининг жиноят процессуал кодекси.Т. Адолат, 2006й 5. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси.Т. Адолат, 2007й 6. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси.Т. Адолат, 2006й 7. Каримов И.А. “Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори”. Т., 1997. 8. Каримов И.А. “Юксак маънавият- енгилмас куч”. Т., 2008. 5. Васильев B . JI . Юридическая психология. «Питер» Санкт-Петербург. 200 9 .