logo

Шахс психологияси. Психологияда шахс муаммоси. Шахс ҳақидаги анъанавий назариялар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

109.5 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Шахс ижтимоий таьсирлар маҳсули сифатида. 2. Ижтимоий нормалар, санкциялар ва шахс. 3. Ижтимоий таьсирларнинг шахс томонидан англаниши. 4. “Мен” - образи ва ўз- ўзига баҳо бериш. 5. Шахс дунёқараши ва эътиқодини ўзгартирувчи омиллар. 6. Миллий ва маънавий қадриятларнинг роли. www.arxiv.uz Шахс ижтимоий таъсирлар маҳсули сифатида . “Шахс” тушунчаси психологияда энг кўп қўлланиладиган тушунчалар сирасига киради. Псих ология ўрганадиган барча феноменлар айнан шу тушунча атрофида қайд этилади. Инсон руҳий олами қонуниятлари билан қизиққан ҳар қандай олим ёки тадқиқотчи ҳам шахснинг ижтимоийлиги ва айнан жамият билан бўлган алоқаси масаласини четлаб ўтолмаган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “Homo sapiens” - “ақлли зот” тушунчасини ўзида ифода этувчи жонзотнинг пайдо бўлганига тахминан 40 минг йилдан ошибди. Бу даврда олимларнинг эътироф этишларича, 16 минг авлод алмашган эмиш. Дарвин таъбири билан айтганда, табиий танланиш жараёнида ер юзида сақланиб қолган минглаб миллат ва элатларнинг кейинги даврдаги тараққиёти кўпроқ биологик омиллардан кўра, ижтимоий - социал омиллар таъсирида рўй бермоқда. Шунинг учун ҳам хар бир индивидни ёки шахсни ўрганиш масаласи унинг бевосита ижтимоий муҳити ва унинг ижтимоий нормалари доирасида ўрганишни тақозо этади. Социал ёки ижтимоий муҳит - бу инсоннинг аниқ мақсадлар ва режалар асосида фаолият кўрсатадиган дунёсидир. Мазмунан ҳар бир инсоннинг шу ижтимоий олам билан алоқаси унинг инсоният тажрибаси, маданияти ва қабул қилинган, тан олинган ижтимоий хулқ нормалари доирасидаги ҳаракатларида намоён бўлади. Психология илмининг намоёндалари бўлмиш олимларнинг бутун бир авлоди ана шу шахс ва жамият алоқалари тизимида инсоннинг туб моҳиятини англаш, унинг ривожланиши ва камол топиши қонуниятларини излаганлар. Абу Наср Фаробий, А.Навоий, Ибн Сино, Беруний каби юзлаб Шарқ алломалари ҳам бу ўзаро боғлиқликнинг фалсафий ва ижтимоий сирларини очишга ўзларининг энг дурдона асарларини бағишлаганлар. Барча қарашларга умумий бўлган нарса шу бўлганки, одамни, унинг моҳиятини англаш учун аввало унинг шу жамиятда тутган ўрни ва мавқеини билиш зарур. Шахсни ўрганишнинг бирламчи мезони ҳам шундан келиб чиққан ҳолда, унинг ижтимоий мавқеи, ижтимоий www.arxiv.uz муносабатлар тизимидаги ўрни билан белгиланиши керак. Шахс ҳақидаги анъанавий назариялар. Шахс билан жамият ўртасидаги ўзаро алоқалар масаласи бирданига, бир хил ечимга келинмаган. Бу ўзаро муносабатлар асосан икки поляр нуқтаи назардан келиб чиқади. Нативизм йўналишининг тарафдорлари инсонлардаги барча хусусиятларни туғма характерга эга, деб эътироф этадилар.(Ленц, Грубер ва бошқалар). Эмпиризм тарафдорларининг фикрича, янги туғилган бола гўёки “топ - тоза тахта”(tabula rasa), унга ҳаёт ва ундаги талаблар ўзининг қонуниятларини ёзади ва бола уларга сўзсиз бўйсунишга мажбур. Бу йўналишнинг асосчиларидан бири Дж. Локк бўлиб (1632 - 1704) унинг фикрича, туғма фикрлар ёки ғоялар бўлиши мумкин эмас, улар хохиш - тилак ва оғриқ каби элементар сезгиларнинг қайта ишланиши натижаларидир. Хаётда ана шунга ўхшаш турли хил сезгилар ва ғояларнинг ассоциацияси рўй беради. Г. Лейбниц (1646-1716) Локка эътироз билдириб, ҳаётда умуман тоза, соф досканинг ўзи бўлмайди, хаттоки, энг яхши силлиқланган мармар юзасида ҳам сезиларли тешиклар, дўнгликлар ёки туғма асоратлар бўладики, улар лаёқатлардек, инсон тақдирида маълум роль ўйнайди. Бу иккала йирик йўналиш ўртасидаги тортишувларга чек қўйиш мақсадида Ф. Гальтон қатор экспериментал тадқиқотлар ўтказиб, ҳар бир индивидга хос дифференциал хусусиятлар мавжудлигини “ эгизаклар методи” ёрдамида асослашга ҳаракат қилди. 1 - жадвалда Гальтон томонидан ирсий ва орттирилган сифатлар муносабати юзасидан аниқланган натижалардан келтирилган. 1 - жадвал Мусиқий қобилиятлардаги ирсий хусусиятлар Ота - оналар Болалар мусиқага мойил мусиқага мойил эмас Мусиқага мойил 85 % 7 % Мусиқага мойил эмас 25 % 58 % Эгизаклардаги мусиқага мойилликнинг корреляцион кўрсатгичи ҳам www.arxiv.uz юқори бўлиб (p 0,7), эгизак бўлмаганлардан анча фарқ қилади (p 0,3 - 0,4). Гальтондан кейинги тадқиқотларда мусиқага бўлган қобилиятга она тилининг хусусияти таъсир қилиши аниқланди: юмшоқ - тонал ёки кескин - тонал бўлмаган тиллар. Масалан, кескинроқ ҳисобланган рус тилида гапирувчи болалардаги мусиқани идрок қилиш юмшоқ, тонал тилларда сўзлашувчи вьетнамликларнинг идрокидан анча паст чиққан. Лекин юқоридаги фикрлар ва тортишувларнинг келиб чиқиш сабаби тушунарли бўлиши керак: улар инсоннинг асл моҳиятини тушуниш ва унинг хулқини бошқариш эҳтиёжларидан келиб чиқади. Демак, инсон жамият аъзоси сифатида унинг нормаларига бўйсунади, унинг кутишларига жавоб беришга харакат қилади ва ўз хулқини унинг талабларига монанд қилишга интилади. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, шахс феноменига таъриф бериш мумкин. Шахс - ижтимоий ва шахслараро муносабатларнинг маҳсули, онгли фаолиятнинг субъекти бўлмиш индивиддир. Шахсга таалуқли бўлган энг муҳим тасниф ҳам унинг жамиятдаги мураккаб ижтимоий муносабатларга бевосита алоқадорлик, ижтимоий фаолиятга нисбатан ҳам объект, ҳам субъект бўлишликдир. Шахсга тааллуқли бўлган фазилатлардан энг муҳими шуки, у шу ташқи, ижтимоий таъсирларни ўз онги ва идроки билан қабул қилиб (объектни), сўнгра шу таъсирларнинг субъекти сифатида фаолият кўрсатади. Оддий қилиб айтганда, инсон боласи илк ёшликданоқ “менинг ҳаётим”, “бизнинг дунё” деган ижтимоий муҳитга тушади. Бу муҳит ўша биз билган ва ҳар куни ҳис қиладиган сиёсат, ҳуқуқ, аҳлоқ оламидир. Бу муҳит - келишувлар, тортишувлар, ҳамкорликлар, анъаналар, удумлар, турли хил тиллар олами бўлиб, ундаги кўплаб қоидаларга кўпчилик мутлоқ қўшилади, баъзилар қисман қўшилади. Бу шундай қоидалар ва нормалар оламики, уларга бўйсунмаслик жамият томонидан қораланади, таъқибланади. Шулардан келиб чиқадиган хулоса шуки, шахс жамиятга нисбатан барча тартиб - қоидаларни қабул қилувчи субъект бўлса, жамият - ижтимоий www.arxiv.uz интизом ва тартибнинг, маданиятнинг муфассал кўринишидир. Шахс ижтимоий хулқига турли ташқи кучлар таъсир қилади: сиёсий, мафкуравий, иқтисодий, маънавий, аҳлоқий ва бошқалар. Бу таъсиротлар моҳиятан аслида жамият аъзолари бўлмиш шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг айрим алоҳида йўналишларини белгилаб беради. Шундай қилиб, шахс турли ижтимоий муносабатлар тизими таъсирида бўлади ва кўплаб ижтимоий институтлар (оила, маҳалла, ўқув масканлари, меҳнат коллективлари , норасмий ташкилотлар, дин, санъат, маданият ва бошқ.) билан боғлиқ бўлади. Масалан, шахсдаги турли ғоялар, фикрлар ва мафкура мафкуравий муносабатлар тизими таъсирида шаклланиб, улар бевосита оила, боғча, мактаб ва бошқа ўқув ва тарбия муассасалари орқали онгга сингдирилади. Агар бу таъсир унинг эътиқоди даражасида кўтарилса, ва унда яна янгидан - янги фикрлар ва ғояларнинг пайдо бўлиши ва ўсишига олиб келса, шахс тараққиёти жараёнида шундай фаолият соҳасини танлайдики, ўз қобилиятлари, малака ва кўникмаларини ривожлантира бориб, зиёли сифатида ё ўқитувчи, ёки врач, ёки олим, кашфиётчи, мухандис бўлиб, элу - юртига хизмат қилади. Иқтисодий муносабатлар ҳам шахс онги ва унинг инсоний хусусиятлари шаклланишида катта роль ўйнайди. Масалан, босқичма - босқич бозор муносабатларига ўтаётган Ўзбекистон шароитини оладиган бўлсак, янгича иқтисодий ўзгаришлар, бозор, рақобат, легализация ва шунга ўхшаш янгиликлар ҳар бир шахснинг моддий бойликлар ва уларга бўлган шахсий муносабатларида акс этиб, унинг иқтисодий онги, тафаккури ва иқтисодий хулқи нормаларини белгилайди. Ижтимоий нормалар, санкциялар ва шахс . Ижтимоий норма - шахс ҳаётида шундай категорияки, у жамиятнинг ўз аъзолари хулқ - атворига нисбатан ишлаб чиққан ва кўпчилик томонидан эътироф этилган харакатлар талабларидир. Масалан, ўзбеклар учун бирор хонага кириб келган инсоннинг ким бўлишидан қатъий назар, “Ассалому алайкум” деб келиши - норма; ўқувчининг ўқитувчи берган топшириқларни бажариши лозимлиги - норма; www.arxiv.uz хотиннинг эр ҳурматини ўрнига қўйиши, қайнонага гап қайтармаслик - норма; автобусда ёки бошқа жамоат транспортида кичикнинг катталарга, ногиронларга ўрин бўшатиши - норма ва ҳакозо. Бу нормаларни айрим - алоҳида одам ишлаб чиқмайди, улар бир кун ёки бир вазиятда ҳам ишлаб чиқилмайди. Уларнинг пайдо бўлиши ижтимоий тажриба, хаётий вазиятларда кўпчилик томонидан эътироф этилганлиги факти билан характерланади, ҳар бир жамият, давр, миллат ва ижтимоий гуруҳ психологияда муҳрланади. Ижтимоий нормаларнинг у ёки бу даврда, у ёки бу тоифа вакили бўлмиш шахс томонидан қай даражада бажарилиши ёки унга амал қилинаётганлиги ижтимоий санкциялар орқали назорат қилинади. Ижтимоий санкциялар - нормаларнинг шахс хулқида намоён бўлишини назорат қилувчи жазо ва рағбатлантириш механизмлари бўлиб, уларнинг борлиги туфайли биз ҳар бир алоҳида вазиятларда ижтимоий хулқ нормаларини бузмасликка, жамоатчиликнинг салбий фикри объектига айланиб қолмасликка ҳаракат қиламиз. Масалан, юқоридаги мисолда, агар жамоат транспортида катта муйсафид кишига ўрин бўшатишни норма деб қабул қилмаган ўсмирга нисбатан кўпчиликнинг айблов кўзи билан қараши, ёки оғзаки танбеҳ бериши, жуда кам ҳолларда ўзини бебош тутаётган ўсмирнинг қўлидан тутиб, нима қилиш кераклигини ўргатиб, “кўзини мошдай қилиб очиб қўйиш” ижтимоий санкциянинг ҳаётдаги бир кўринишидир. Ҳ ар бир алоҳида шахс жамият томонидан ишлаб чиқилган ва қабул қилинган ижтимоий нормалар ва санкцияларни у ёки бу ижтимоий ролларни бажариши мобайнида хулқида намоён этади. Рол - шахсга нисбатан шундай тушунчаки, унинг конкрет ҳаётий вазиятлардаги хуқуқ ва бурчларидан иборат харакатлари мажмуини билдиради. Масалан, талаба ролини оладиган бўлсак, уни бажариш - у ёки бу олий ўқув юртида тахсил олиш, унинг моддий базасидан фойдаланиш, кутубхонасига аъзо бўлиш, стипендия олиб, маъмуриятнинг ижтимоий ҳимоясида бўлиш каби қатор хуқуқлар билан биргаликда ўша олийгоҳ ички тартиб - интизоми нормаларига сўзсиз www.arxiv.uz бўйсуниш, дарсларга ўз вақтида келиш, рейтинг баҳолов талаблари доирасида кундалик ўзлаштириш нормаларини бажариш, амалиётда бўлиш, деканатнинг берган жамоатчилик топшириқларини ҳам бажариш каби қатор бурчларни ҳам ўз ичига олади. Бу рол унинг уйга боргач бажарадиган “фарзандлик” роли (ота ва она, яқин қариндошлар олдида) талаб ва имтиёзларидан фарқ қилади. Яъни, конкрет шахснинг ўзига хослиги ва қайтарилмаслиги у бажарадиган турли - туман ижтимоий ролларнинг характеридан келиб чиқади. Шунга кўра, кимдир “тартибли, баъмани, фозил, аҳлоқли ва одобли” дейилса, кимдир - беъмани, бебош, ўзгарувчан, иккиюзламачи (яъни, бир шароитда жуда қобил, бошқа ерда - бетартиб) деган ҳаётий мавқега эга бўлиб қолади. Ҳ аётда шахс бажарадиган ижтимоий роллар кўплиги сабабли ҳам, турли вазиятлардаги унинг мавқеи - статуси ҳам турлича бўлиб қолади. Агар бирор рол шахс ижтимоий тасаввурлари тизимида унинг ўзи учун ўта аҳамиятли бўлса (масалан, талаба роли), у бошқа ролларни унчалик қадрламаслиги ва оқибатда, ўша вазиятда бошқачароқ, ноқулай ва нобопроқ мавқени эгаллаб қолиши мумкин. қолаверса, ролларнинг кўплиги баъзан роллар зиддиятини ҳам келтириб чиқариши мумкинки, оқибатда - шахс ички руҳий қийинчиликларни ҳам бошдан кечириши мумкин. Масалан, сиртдан тахсил олаётган талаба сессия пайтида ишлаб турган корхонасига комиссия келиши ва унинг фаолиятини текшираётганлигини билиб, руҳий азобга тушади - бир томондан, талабачилик ва унинг талаблари, иккинчи томондан - касбдошлар олдида уялиб қолмаслик учун ҳар куни ишхонага ҳам бориб келиш. Ҳозирги ижтимоий - иқтисодий вазият ва бозор муносабатлари шароитидаги рақобат муҳити шахсдан бир вақтнинг ўзида қатор қобилиятлар ва малакаларни талаб қилмоқдаки, айниқса, ёшлар ўзгарувчан шароитларга тезроқ мослашиш учун баъзан бир - бирига зид хислатларни ҳам хулқда намоён қилишга мажбур бўлишмоқда. Масалан, ёш оила бошлиғи, талаба, ота - оналарга моддий жиҳатдан қарам бўлмаслик учун, бир вақтнинг ўзида ҳам итоаткор, интизомли талаба ва ишдан кейин эса - чаққон ва уддабурон, www.arxiv.uz тадбиркор, тижоратчилик билан шуғулланишга мажбур бўлиши мумкин. Бу холат табиий, шахсдан кучли ирода, доимий интилувчанлик ва ўз устида муттасил ишлашни талаб қилади. Ижтимоий таъсирларнинг шахс томонидан англаниши. Ижтимоий нормалар, санкциялар, роллар ижтимоий механизмлар сифатида шахс хулқ - атворини маълум маънода бошқариб, мувофиқлаштириб туришга ёрдам беради. Лекин инсоннинг комиллиги, унинг аҳлоқ - ижтимоий нормалар доирасидаги мақбул харакати унинг ўзига ҳам боғлиқдир. Одамнинг ўз - ўзини англаши, билиши ва ўз устида ишлаши аввало унинг диққати, онги бевосита ўзига, ўз ички имкониятлари, қобилиятлари, хиссий кечинмаларига қаратилишини тақозо этади. Яъни, ижтимоий хулқ - шахс томонидан уни ўраб турган одамлар, уларнинг хулқ - атворларига эътибор беришдан ташқари, ўзининг шахсий харакатлари ва уларнинг оқибатларини мунтазам тарзда таҳлил қилиб бориш орқали, ролларни мувофиқлаштиришни ҳам тақозо этади. Шахснинг ўзи, ўз хулқ -атвори хусусиятлари, жамиятдаги мавқеини тасаввур қилишидан ҳосил бўлган образ - “Мен” - образи деб аталиб, унинг қанчалик адекватлиги ва реалликка яқинлиги шахс баркамоллигининг мезонларидан ҳисобланади. “Мен” - образининг ижтимоий психологик аҳамияти шундаки, у шахс тарбиясининг ва тарбияланганлигининг муҳим омилларидан ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан олиб қаралганда, тарбия шахснинг ўзи ва ўз сифатлари тўғрисидаги тасаввурларининг шаклланиши жараёнидир, деб таъриф бериш мумкин. Демак, ҳар бир инсон ўзини, ўзлигини қанчалик аниқ ва тўғри билса, тасаввур қилолса, унинг жамият нормаларига зид ҳаракат қилиш эҳтимоли ҳам шунчалик кам бўлади, яъни у тарбияланган бўлади. Ўз - ўзини англаш, ўзидаги мавжуд сифатларни баҳолаш жараёни кўпинча конкрет шахс томонидан оғир кечади, яъни, инсон табиати шундайки, у ўзидаги ўша жамият нормаларига тўғри келмайдиган, ноъмақул сифатларни англамасликка, уларни “яширишга” ҳаракат қилади, хаттоки, www.arxiv.uz бундай тасаввур ва билимлар онгсизлик соҳасига сиқиб чиқарилади (австриялик олим З. Фрейд назариясига кўра). Бу атайлаб қилинадиган иш бўлмай, у ҳар бир шахсдаги ўз шахсиятини ўзига хос ҳимоя қилиш механизмидир. Бундай ҳимоя механизми шахсни кўпинча турли хил ёмон асоратлардан, хиссий кечинмалардан асрайди. Лекин шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “Мен” - образининг ижобий ёки салбийлигида яна ўша шахсни ўраб турган ташқи муҳит, ўзгалар ва уларнинг муносабати катта рол ўйнайди. Одам ўзгаларга қараб, гўёки ойнада ўзини кўргандай тасаввур қилади. Бу жараён психологияда рефлексия деб аталади. Унинг моҳияти - айнан ўзига ўхшаш одамлар образи орқали ўзи тўғрисидаги образни шакллантириш, жонлантиришдир. Рефлексия “Мен” - образи эгасининг онгига тааллуқли жараёндир. Масалан, кўчада бир танишингизни учратиб қолдингиз. Сиз тинмай унга ўз ютуқларингиз ва машғулотларингиз ҳақида гапирмоқдасиз. Лекин гап билан бўлиб, унинг қаергадир шошаётганлигига эътибор бермадингиз. Шу нарсани сиз унинг бетоқатлик билан сизни тинглаётганлигидан, ҳаёли бошқа ерда турганлигидан билиб қоласиз ва шу орқали айни шу пайтда “маҳмадона, лақмароқ” бўлиб қолганингизни сезасиз. Кейинги сафар шу ўртоғингиз билан учрашганда, олдинги хатога йўл қўймаслик учун “Ўртоқ, шошмаяпсанми?” деб сўраб ҳам қўясиз. Ана шу илгариги рефлексиянинг натижасидир. Яъни, суҳбатдош ўрнига туриб, ўзингизга ташланган назар (“мен унга қандай кўриняпман?”) -рефлексиядир. Шахснинг ўзи хақидаги образи ва ўз - ўзини англаши ёш ва жинсий ўзига хосликка эга. Масалан, ўзига нисбатан ўта қизиқувчанлик, ким эканлигини билиш ва англашга интилиш айниқса, ўсмирлик даврида ривожланади. Бу даврда пайдо бўладиган “катталик” хисси қизларда ҳам, ўсмир йигитчаларда ҳам нафақат ўзига, балки ўзгалар билан бўладиган муносабатларини ҳам белгилайди. қизлардаги “Мен” - образининг яхши ва ижобий бўлиши кўпроқ бу образнинг аёллик сифатларини ўзида мужассам эта олиши, аёллик хислатларининг ўзида айни пайтда мавжудлигига боғлиқ бўлса, йигитлардаги образ кўпроқ жисмонан баркамоллик мезонлари билан www.arxiv.uz нечоғли уйғун эканлигига боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳам ўсмирликда ўғил болалардаги бўйнинг пастлиги, мускулларнинг заифлиги ва шу асосда қурилган “Мен” - образи қатор салбий таассуротларни келтириб чиқаради. қизларда эса ташқи тарафдан гўзалликка, келишганлик, одоб ва аёлларга хос қатор бошқа сифатларнинг бор - йўқлигига боғлиқ холда “Мен” образи мазмунан идрок қилинади. қизларда ҳам ортиқча вазн ёки терисида пайдо бўлган айрим тошмалар ёки шунга ўхшаш физиологик нуқсонлар кучли салбий эмоцияларга сабаб бўлса - да, барибир, чиройли кийимлар, тақинчоқлар ёки сочларнинг ўзига хос турмаги бу нуқсонларни босиб кетадиган омиллар сифатида қаралади. “Мен” - образи ва ўз - ўзига баҳо. “Мен” - образи асосида ҳам бир шахсда ўз-ўзига нисбатан баҳолар тизими шаклланадики, бу тизим ҳам образга мос тарзда ҳар хил бўлиши мумкин. Ўз-ўзига нисбатан баҳо турли сифатлар ва шахснинг орттирилган тажрибаси, шу тажриба асосида ётган ютуқларига боғлиқ ҳолда турлича бўлиши мумкин. Яъни, айни бирор иш, ютуқ юзасидан ортиб кетса, бошқаси таъсирида - аксинча, пастлаб кетиши мумкин. Бу баҳо аслида шахсга бошқаларнинг реал муносабатларига боғлиқ бўлса-да, аслида у шахс онги тизимидаги мезонларга, яъни, унинг ўзи субъектив тарзда шу муносабатларни қанчалик қадрлашига боғлиқ тарзда шаклланади. Масалан, мактабда бир фан ўқитувчисининг болага нисбатан ижобий муносабати, доимий мақтовлари унинг ўз - ўзига баҳосини оширса, бошқа бир ўқитувчининг салбий муносабати ҳам бу баҳони пастлатмаслиги мумкин. Яъни, бу баҳо кўпроқ шахснинг ўзига боғлиқ бўлиб, у субъектив характерга эгадир. Ўз-ўзига баҳо нафақат хақиқатга яқин (адекват), тўғри бўлиши, балки у ўта паст ёки юқори ҳам бўлиши мумкин. Ўз-ўзига баҳонинг паст бўлиши кўпинча атрофдагиларнинг шахсга нисбатан қўяётган талабларининг ўта ортиқлиги, уларни уддалай олмаслик, турли хил эътирозларнинг доимий тарзда билдирилиши, ишда, ўқишда ва муомала жараёнидаги муваффақиятсизликлар оқибатида хосил бўлиши www.arxiv.uz мумкин. Бундай ўсмир ёки катта одам ҳам, доимо тушкунлик ҳолатига тушиб қолиши, атрофдагилардан четроқда юришга ҳаракат қилиши, ўзининг кучи ва қобилиятларига ишончсизлик кайфиятида бўлиши билан ажралиб туради ва бора-бора шахсда қатор салбий сифатлар ва ҳатти-харакатларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Хаттоки, бундай холат суицидал ҳаракатлар, яъни ўз жонига қасд қилиш, реал борлигидан “қочишга” интилиш психологиясини ҳам келтириб чиқариши мумкин. Ўзи-ўзига баҳо ўта юқори ҳам шахс хулқ-атворига яхши таъсир кўрсатмайди. Чунки, у ҳам шахс ютуқлари ёки ундаги сифатларнинг бошқалар томонидан сунъий тарзда бўрттирилиши, ноўрин мақтовлар, турли қийинчиликларни четлаб ўтишга интилиш туфайли шаклланади. Ана шундай шароитда пайдо бўладиган психологик холат “ноадекватлилик эффекти” деб аталиб, унинг оқибатида шахс хаттоки, мағлубиятга учраганда ёки ўзида ночорлик, уқувсизликларни сезганда ҳам бунинг сабабини ўзгаларда деб билади ва шунга ўзини ишонтиради ҳам (масалан, “халақит берди-да”, “фалончи бўлмаганида” каби баҳоналар кўпаяди). Яъни, нимаики бўлмасин, айбдор ўзи эмас, атрофдагилар, шароит, тақдир айбдор. Бундайлар хақида бора-бора одамлар “оёғи ердан узилган”, “манмансираган”, “димоғдор” каби сифатлар билан гапира бошлайдилар. Демак, ўз-ўзига баҳо реалистик, адекват, тўғри бўлиши керак. Реалистик баҳо шахсни ўраб турганлар - ота-она, яқин қариндошлар, педагог ва мураббийлар, қўни-қўшни ва яқинларнинг ўринли ва асосли баҳолари, реал самимий муносабатлари маҳсули бўлиб, шахс ушбу муносабатларни илк ёшлигиданоқ холис қабул қилишга, ўз вақтида керак бўлса тўғрилашга ўргатилган бўлади. Бунда шахс учун эталон, ибратли ҳисобланган инсонлар гуруҳи - референт гуруҳнинг роли катта бўлади. Чунки биз кундалик ҳаётда ҳамманинг фикри ва баҳосига қулоқ солавермаймиз, биз учун шундай инсонлар мавжудки, уларнинг ҳаттоки, оддийгина танбеҳлари, маслаҳатлари, ҳаттоки, мақтаб туриб берган танбеҳлари ҳам катта аҳамиятга эга. Бундай референт гуруҳ реал мавжуд www.arxiv.uz бўлиши (масалан, ота-она, ўқитувчи, устоз, яқин дўстлар), ёки нореал, ҳаёлий (китоб қаҳрамонлари, севимли актёрлар, идеал) бўлиши мумкин. Шунинг учун ёшлар тарбиясида ёки реал жамоадаги одамларга мақсадга мувофиқ таъсир ёки тазйиқ кўрсатиш керак бўлса, уларнинг эталон, референт гуруҳини аниқлаш катта тарбиявий аҳамиятга эга бўлади. Шундай қилиб, ўз - ўзига баҳо соф ижтимоий ходиса бўлиб, унинг мазмуни ва моҳияти шахсни ўраб турган жамият нормаларига, шу жамиятда қабул қилинган ва эъзозланадиган қадриятларга боғлиқ бўлади. Кенг маънодаги йирик ижтимоий жамоалар эталон ролини ўйнаши оқибатида шаклланадиган ўз-ўзига баҳо - ўз-ўзини баҳолашнинг юксак даражаси ҳисобланади. Масалан, мустақиллик шароитида мамлакатимиз ёшлари онгига миллий қадриятларимиз, ватанпарварлик, адолат ва мустақиллик мафкурасига садоқат хисларининг тарбияланиши, табиий, ҳар бир ёш авлодда ўзлигини англаш, ўзи мансуб бўлган халқ ва миллат маънавиятини қадрлаш хисларини тарбияламоқда. Бу эса, ўша юксак ўз - ўзини англашнинг пойдевори ва муҳим шакллантирувчи механизмидир. Демак, ўз-ўзини баҳолаш - ўз-ўзини тарбиялашнинг муҳим мезонидир. Ўз-ўзини тарбиялаш омиллари ва механизмларига эса, қуйидагилар киради:  ўз-ўзи билан мулоқот (ўзини конкрет тарбия объекти сифатида идрок этиш ва ўзи билан мулоқотни ташкил этиш сифатида);  ўз-ўзини ишонтириш ( ўз имкониятлари, кучи ва иродасига ишониш орқали, ижобий хулқ нормаларига бўйсундириш);  ўз-ўзига буйруқ бериш (тиғиз ва экстремал ҳолатларда ўзини қўлга олиш ва мақбул йўлга ўзини чорлай олиш сифати);  ўз-ўзига таъсир ёки аутосуггестия (ижтимоий нормалардан келиб чиққан ҳолда ўзида маъқул установкаларни шакллантириш);  ички интизом - ўз-ўзини бошқаришнинг муҳим мезони, ҳар доим ҳар ерда ўзининг барча ҳаракатларини мунтазам равишда коррекция қилиш ва бошқариш учун зарур сифат. Шахснинг қандай сифатларга эга эканлиги, ундаги баҳоларнинг www.arxiv.uz объективлигига боғлиқ тарзда ўз - ўзи билан мулоқатга киришиб, жадвалдагига мувофиқ шахс ўзини назорат қила олади. Шунинг учун ҳам ҳаётда шундай кишилар учрайдики, катта мажлисда иши танқидга учраса ҳам, ўзига ҳолис баҳо бериб, керакли тўғри хулосалар чиқара олади, шундай одамлар ҳам борки, арзимаган хатолик учун ўз “ич - этини еб ташлайди”. Бу ўша ички диалогнинг ҳар кимда ҳар хил эканлигидан дарак берувчи фактлардир. Шахс дунёқараши ва эътиқодини ўзгартирувчи омиллар. Миллий ва маънавий қадриятларнинг роли. Дунёқараш - шахснинг шахслигини (индивид эмас), унинг маънавиятини, ижтимоийлашуви даражасини кўрсатувчи кучли мотивлардандир. Шунинг учун ҳам унинг шаклланиши ва ўзгариши масаласи муҳим масалалардан бўлиб, ҳамма вақт ва даврларда ҳам ўта долзарб бўлиб келган. Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришгач, жамиятда туб ислоҳотлар бошланди. Ана шу ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири - маънавий - маърифий ислоҳотлар бўлиб, унинг асосий мақсади жамият аъзолари дунёқарашини истиқлол руҳида шакллантиришни мақсад қилиб қўйди. Давлатимизнинг ёшлар борасидаги сиёсатининг асосини ҳам уларда янгича хурфикрлилик билан янгича дунёқарашни шакллантиришдир. Бу ўринда психология ўзгаришлар шароитида эътиқод, дунёқараш ва идеаллар ўзгаришига сабаб бўлувчи омиллар хусусида қуйидагилар ажаратади: 1. Маънавият ва маърифат. Аввало маърифат хусусида. Бу - одамнинг табиат, жамият ва инсонлар тўғрисидаги турли билимлари, тушунчалари, маълумотлари мажмуи бўлиб, унинг мазмуни бевосита шахс дунёқарашининг мазмун - моҳиятини белгилайди. Демак, ёшларга қаратилган ва улар ўқиб, ўрганиши учун йўналтирилган барча турдаги маълумотлар (китоблар, оммавий - аҳборот воситалари орқали, мулоқот жараёнида), улар асосида шаклланадиган янгича тасаввурлар янгича дунёқараш учун заминдир. 2. Оила. Юртимизда оила ҳамиша давлат ҳимоясида ва олий қадрият www.arxiv.uz сифатида эъзозланади. Оила ижтимоийлашувнинг асосий ва муҳим ўчоғи бўлгани учун ҳам унинг шу муҳитда тарбияланаётган ёшлар эътиқоди ва дунёқарашидаги роли сезиларлидир. 3. Мафкура. Ҳар бир даврнинг ўз мафкураси бўлади ва у шахс ижтимоийлашуви жараёнида унинг онгига таъсир кўрсатувчи муҳим омиллардан ҳисобланади. 4. Ижтимоий установкалар. Соф психологик маънода янгича тафаккур ва дунёқарашни шакллантирувчи ва ўзгартирувчи ижтимоий психологик механизм - бу ижтимоий установкалардир. Бу - шахснинг атроф муҳитида содир бўлаётган ижтимоий ходисаларни, объектларни, ижтимоий гуруҳларни маълум тарзда идрок этиш, қабул қилиш ва улар билан муносабатлар ўрнатишга руҳий ички ҳозирлик сифатида одамдаги дунёқарашни ҳам ўзгартиришга алоқадор категориядир. Рус олими В.А. Ядов ўзининг диспозицион концепциясини яратиб, унда установкаларни тўрт босқич ва тўрт тизимли сифатида тасаввур қилган. А) элементар установкалар (set) - оддий, элементар эҳтиёжлар асосида кўпинча онгсиз тарзда ҳосил бўладиган установкалар. Уларни ўзгартириш учун моддий шарт - шароитларни ва одамдаги эҳтиёжлар тизимини ўзгартириш кифоя. Б) ижтимоий устновкалар (attitud) - ижтимоий вазиятлар таъсирида ижтимоий объектларга нисбатан шаклланадиган установкалар. Уларни ўзгартириш учун ижтимоий шарт - шароитлар ва шахснинг уларга нисбатан баҳо ва муносабатлари тизимини ўзгартириш керак. В) базавий ижтимоий установкалар - улар шахснинг умумий йўналишини белгилайди ва уларни ўзгартириш эътиқодлар ва дунёқарашларни ўзгартириш демакдир. Г) қадриятлар тизими - улар авлодлараро мулоқот жараёнининг маҳсули сифатида жамиятда қадр - қиммат топган нарсаларга нисбатан установка. Масалан, саҳиҳ ҳадислар шундай қадриятлардир, биз уларни танқидсиз, муҳокамаларсиз қабул қиламиз, чунки улар ҳам илоҳий, ҳам энг буюк www.arxiv.uz инсонлар томондан яратилган ва авлоддан авлодга ўз қадрини йўқотмай келаётган қадриятлардир. Ижтимоий устновкаларни ўзгартиришнинг энг содда ва қулай йўли - бу айни вазиятлар ва улардаги таъсирларни қайтаришдир. Бу қайтариш қайд қилинган образ сифатида инсон онгида узоқ муддатли хотирада сақланади ва вазият пайдо бўлганда, объективлашади, яъни ўз кучини ва мавжудлигини кўрсатади. Шунинг учун ҳам агар чет эл тажрибасига мурожаат қиладиган бўлсак, у ерда бирор ғояни онгга сингдириш учун бир одам ёки бирор гуруҳ ўз сиёсий, мафкуравий ёки бошқа қарашларини бир хил сўзлар ва иборалар, харакатлар билан қайтараверади ва шу йўл билан кўпчиликнинг маъқуллашига эришади. Айниқса, сайлов олди тадбирларида ана шу усул кенг қўлланилади. Шулардан келиб чиқиб, ижтимоий установкаларни ўзгартиришнинг усуллари ва психологик воситалари орқали ҳам дунёқарашни ўзгартиришга эришиш мумкин. www.arxiv.uz Адабиётлар: 1. Абульханова К.А. и др. Психология и педагогика. – М.: «Совершенство», 1998. – 320 с. 2. Иноғомов Р., Тошмуродова Қ. Педагогика фани XXI асрда. - Т.: “Янги аср авлоди” нашриёти, 2000. 3. Каримова В.М., Акрамова Ф.А. Психология. Маърузалар матни. – Т., 2005. 4. Климов Е.А. Основы психологии. – М., 1998. 5. Ғозиев Э.Г. Тошимов Р. Менежмент психологияси. Т-2001 6. Ғозиев Э.Г. Муомала психологияси. Т-2001. 7. Воспитай своего лидера, как находить, развивать и удерживать в организации талантлив ых руководителей. \ Пер. с англ.-М.: Издательский дом “Вильямс”, 2002.- 416 с. 8. www.expert.psychology.ru   9. www.tdpu.uz