logo

УЎТ муассасаслари ҳақидаги низом ва УЎТ га тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий, меъёрий-услубий ҳужжатлар ўрта таълим стандартлари ҳақида тушунчалар бериш

Yuklangan vaqt:

22.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

65.5 KB
УЎТ муассасаслари ҳақидаги низом ва УЎТ га тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий, меъёрий-услубий ҳужжатлар ўрта таълим стандартлари ҳақида тушунчалар бериш РЕЖА: 1. УЎТ муассасалари ҳақида тушунчалар. 2. УЎТ муассасаларини юритиш жараёнида белгиланган Давлат Низоми ҳақида тушунчалар. 3. УЎТ соҳасида меъёрий ҳужжатлар билан таништириш. 4. Хулоса. Дарснинг мақсади : Дарс ўтиш жараёнида мамлакатимизда ишлаб чиқилган « Миллий дастур », « Таълим тўғрисида » ги қонун ва « Давлат таълим стандартлари » га амал қилиб борилади . Юқоридаги қонунларни ёшлар онгига сингдиришда янги педагогик технологиядан унумли фойдаланилади. Миллий истиқлол ғояларини ўқувчи ёшлар онгига сингдириш ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бу мавзуда асосий мақсад қилиб қўйилди. Мавзудаги айрим жараёнларни иложи борича оддий, содда қилиб янада маҳаллий материаллар билан бойитган ҳолда тушунчалар беришни мақсадга мувофиқ деб ўйлайман. Миллий давлат мустақиллигини мустаҳкамлаш ва келажаги буюк давлат барпо этиш ниҳоят даражада қийин ва мураккаб вазифадир. Бу вазифани бажарилиши Республикамизда фуқораларнинг ижтимоий, сиёсий-ҳуқуқий савиясини аниқлашга қаратилган. Бугун ана шундай савияни шакллантиришимизда ҳуқуқий таълим-тарбиянинг ўрни жуда аҳамиятлидир. Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда айрим даврий муаммоларни ҳал қилиниши инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўлиқ таъминланишини, фуқаро ва давлатнинг ўзаро жавобгарлиги, шунингдек қонун обруйини кўтариш, давлат, ижтимоий ташкилотлар, жамоат ва фуқораларнинг қонунга риоя қилиши, ҳуқуқий онгни ўстириш билан бевосита боғлиқдир. Ҳуқуқий онгнинг пойдеворига умумтаълим мактабларида асос солинади. Ҳуқуқий таълим-тарбия ёш авлодни онгига сингдириш учун миллий қадриятларни, аҳлоқий фазилатларни, ҳалоллик, поклик, одиллик ва адолатлилик, ростгўйлик, инсонпарварлик, иймон ва эътиқодлилик руҳида тарбияламоғимиз даркор. Бу борада «Давлат ва ҳуқуқ асослари» мустақил фан сифатида ўқитиш ва ўрганиш жараёнида ҳуқуқий таълим тарбияни изчил равишда ишлатишнинг ўзига хос бўлган аҳлоқий тарбия билан ўзаро уйғунлаштириб боғлаб олиб бориш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман. Республика Вазирлар Маҳкамаси 1994 йил 15 июндаги 296-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 1994 йил 14 июн 161-сонли буйруғи асосида тайёрланган «Ёшлар, ўсмирлар ва турли ёшдаги балоғатга етмаганларнинг ҳуқуқий таълим ҳақида низом», «Таълим тўғрисидаги қонун», Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида»ги фармони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 27 августда тасдиқланган «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш илмий дастури» асосида бугун «Давлат ва ҳуқуқ асослари»ни мустақил фан сифатида ўқитиш ташкил этилган, такомиллаштириб келинмоқда. Ҳуқуқий таълим мазмуни мустақил Ўзбекистон давлатининг иқтисодий, маънавий, сиёсий-ҳуқуқий манфаатларини ўзида мужассамлаштирмоғи лозим. Ўрта Осиёда давлатнинг келиб чиқиши, ўзбек давлатчилигининг тарихий тажрибалари, маънавий-ҳуқуқий илдизлари, халқимизга хос урф-одатлар, атамалар ва аҳлоқий фазилатлар ёритилиши зарур. Ҳуқуқий таълимда инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат ва фуқоралик жамиятини барпо этиш тамойиллари, ички ва ташқи сиёсат принциплари, унинг ҳуқуқий асослари акс эттирилиши керак. Бундан ташқари мустақиллик Конституцияси давлат, халқ ва миллий давлат мустақиллигининг кафолати эканлиги, бунда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари, бурчларининг мустаҳкамланиши, унинг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро қонун мезонларига ҳамоҳанглиги ўз ифодасини топиши зарурдир. Меҳнат, фуқаролик, никоҳ ва оила, маъмурий ҳуқуқ, табиатни муҳофаза қилиш каби ҳуқуқлар, қонунчиликни таъминланиши, ҳуқуқ тармоғидаги ўзгаришлар каби ғояларни акс эттирмоқликни зарур деб биламан. Умумтаълимда давлат ва ҳуқуқ асосларини ўқитиш, ҳуқуқий демократик давлат пойдевори қўраётган жамиятда юз бераётган ўзгаришларни таълим-тарбияда олиб боришга қаратилган. Шундай экан олдимизда турган вазифани чуқурроқ англашимиз, келажагимиз, умидимиз, ишончимиз бўлган ёш авлодга ана шу ҳуқуқий давлат тузиш ва моҳиятини чуқурроқ англаш, қонун асосларини билиш, қонунни хурмат қилиш, унга сўзсиз бўйсуниш руҳида тарбиялаш учун умумтаълимда ўқитиш усулларини, тарбия самарадорлигини ҳозирги замон талаби даражасида кўтариш талаб этилади. Ҳуқуқий тарбия асосан мактабгача тарбия муассасаларидан тортиб, мактабларни тугатиб кетгунча бўлган даврда босқичма-босқич олиб борилади. Бошланғич синфларда Конституция алифбоси фани маълум фанларга боғлаб, таянч синфларда эса алоҳида фан сифатида олиб борилади. Шу орада ҳуқуқий онг шаклланиб, маълум маънода юксалиб боради ва натижада илм, малака ва кўникмалар ҳосил бўла бошлайди. Таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим-тарбия қуйидаги босқичларда олиб борилади: А) Мактабгача тарбия муассасаларида дастлабки илк ҳуқуқий тушунчалар берилиб борилиши, нима яхши, нима ёмонлигини тушуниб етиши, инсоний ҳис туйғулар, табиат ва унга бўлган муносабат каби кўникма, малакаларга эга бўлиб бориши керак. Бунда албатта болаларни ёшига мос қилиб эртаклар, ривоятлар, ҳикоялар айтиб болани қизиқтирилиши керак, яъни турли хил расмлар, байрамлардаги афсонавий ҳолатларга тайёргарлик қилиш, саҳна кўринишларига тайёрланиш, қуғирчоқ театрига, ёш томошабинлар театрига ташрифлар ҳамда мавзуга оид хилма-хил фильмлар томоша қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Шу боис «Табиат ва биз», «Олтин куз», «Боғча менинг уйим», «Ҳайвонлар бизнинг дўстимиз», «Ота-онам – парвонам менинг», «Во ажаб она тупроқ», «Бахтли болалик» каби турли-туман кўрсатувлар, эшиттиришлар, тадбирлардан фойдаланиш керак. Бундай вақтда ёш болалардан албатта юксак маҳорат ва кучли билим талаб қилинади ва анчагина илмли бўлишга тўғри келади. Шундай пайтда албатта олиб борилаётган иш режалари, ўша ер-жой муҳити, болалар руҳияти, қобилияти шароитга мослаб тузилиши керак. Бу борада ҳар бир мураббий- ўқитувчининг ҳиссаси бўлиши керак. 2. Бошланғич таълим 1-4 синфлар бўлиб, улар Конституция алифбоси фанидан таълим-тарбия олиши керак. - Ўқувчилар учун қоида; - Мактаб тартиб қоидалари ҳамма учун мажбурийлиги; - Кўчада, мактабда, жамоат жойларида ўзини тутиши; - Каттага хурмат, кичикка иззат кўрсатиши; - Инсон аҳлоқий фазилатлари: тўғрилик, ҳалоллик, поклик ва бошқалар; - Инсонга хос бўлмаган фазилатлар; - Ватан тушунчаси, Давлат рамзлари; - Табиатни севиш ва унга ғамхўрлик қилиш; - Жиноят нима; - Жазо нима каби ҳуқуқий малака, кўникмалар, тушунчалар ҳар бир дарс жараёнида, тарбиявий соатларда турли услублар орқали сингдирилиб борилиши кўзда тутилади. 1-4 синфларда бу борада «Меники ва Бизники», «Бир будра нон қадри», «Меҳнат – меҳнатнинг таги роҳат», «Ўқувчиларнинг бурч ва вазифалари», «Бизнинг оила», «Биз тинчлик истаймиз», «Қуръони карим ва ҳадиси шариф», «Она тилим – жону дилим», «Боболар мероси», «Табиатни асраб-авайлайлик» каби мавзуларда тарбиявий соатлар ташкил этиш, суҳбатлар ўтказиш, байрам кечаларида иштирок этиш, шеърлар ёд олиш, жонли бурчаклар ташкил этишлар орқали ҳуқуқий билим, кўникмалар ҳосил қилиб борилади. Ўқувчиларга қизиқиш уйғотиш учун қизиқарли ўйин машғулотлардан, савол-жавоб викториналардан фойдаланиш мумкин. 3. V - VII синфларда ҳуқуқий таълим алоҳида фан сифатида эмас, балки бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, ҳуқуқий таълим-тарбия турли фанларга боғлаб дарс жараёнида, синфда ва мактабдан ташқари ишлар олиб бориши жараёнида амалга оширилади. - Аҳлоқ, одоб, андишалик, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, ростгуйлик ҳислатлари; - Урф-одатлар, қадриятлар, удумлар, анъаналарни ҳурмат қилиш; - Ота-она олдидаги бурч; - Кўча-куйда юриш, транспортдан фойдаланиш, йўл ҳаракати қоидаларини билишлари; - Ота-боболаримизнинг панд-насиҳатлари; - Инсонга хос бўлган хислатлар; - Миллий давлатчилик тушунчалари; - Давлат тушунчаси; - Давлат мустақиллиги; - Тенг ҳуқуқлилик, қонун ҳамма учун баробар; - Жиноят ва жиноятчилар; - Табиатни муҳофаза қилиш; - Халқ, давлат, мулклар, хусусий мулкчилик ва ҳакозолар. Бу каби ҳуқуқий билим ва тушунчалар Ўзбекистон тарихи, Ўзбекистон табиий географияси, Одобнома, Ўзбек тили ва адабиёти, Ботаника, Зоология каби бошқа ижтимоий фанларга боғлаб олиб борилиши керак. Бундан ташқари «1 сентябр – Мустақиллик куни», «8 декабр – Конституция куни», «21 март – Наврўз байрами» ва бошқа саналар ҳақида тушунча бериш, ушбу саналарга бағишлаб тарбиявий соатлар ўтказиш, тадбирлар ўтказиш яхши самара беради. «Бахтимиз қомуси», «Ер хазина – сув гавҳар», «Куч адолатда» каби аҳлоқий-ҳуқуқий, маънавий, миллий тарбия бериш орқали шакллантирилиб боради. Айниқса, фуқаролик, қонун, бурч, инсонпарварлик, ватанпарварликни тўлароқ сингдириш лозим. 4. 8-9 синфларда «Ўзбекистон давлат ва ҳуқуқи асослари» ва «Конституциявий ҳуқуқ асослари» ҳамда 10-11 синфларда «Ҳуқуқшунослик» фанлари, фан сифатида ўқитилади. Бу босқичда ўқувчиларнинг билими, кўникмалари ДТСи асосида режалар асосида берилади: - давлат ва ҳуқуқ бўйича; - ҳуқуқ тушунчаси; - Ўзбекистон Республикасининг суверентети ҳақида; - Конституцион ҳуқуққа оид тушунчалар; - Инсон ва фуқораларнинг шахсий ҳуқуқлари, эркинликлари, бурчлари бўйича; - Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари; - Ўзбекистон Республикаси Давлатчилиги бўйича; - Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи органлари ҳақида; - Ўзбекистон Республикаси ижро этувчи орган ҳақида; - Ўзбекистон Республикаси суд ҳокимияти ҳақида; - Ўзбекистон Республикаси оила, меҳнат қонунлари бўйича; - Табиатни муҳофаза қилиш; - Жиноят ҳуқуқ бўйича; - Безорилик ва қилган жинояти учун жавобгарлик; - Паспорт тизими тўғрисида тўғрисидаги қонун ҳақида; - Қонунчиликнинг асосий тармоқларини билиш ҳақида; - Жамиятда ўзининг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ҳуқуқларидан фойдалана билиш; - Оилавий, экологик, фуқаролик ҳуқуқларини билишлари ва ҳакозолар. - Ҳуқуқий таълим-тарбия беришиннг сифати ва самарадорлигини оширишда дарслик, қўлланма, дидактик материаллар, кўргазмали қуроллар, диафильмлар, кинофильмлар, ҳамда замонавий компьютерлардан фойдаланиш билан бирга ўқитиш ва ўргатиш усулларидан ҳам фойдаланиш зарур; - Замонавий дарс олиб боришда мослаштирилган махсус ҳуқуқ кабинетлари мавжуд бўлиши керак. Кабинетлар ҳуқуқий билимларни тарғиб ва ташвиқот қиладиган ҳолда жиҳозланиши лозим; - Умумтаълим мактабларида ҳуқуқий таълимотларни самарадорлигини оширишга даҳлдор кечалар, кўрик-танлов тадбирлари, олимпиадалар ўтказиш, шунингдек таниқли ҳуқуқшунос олимлар, суд, прокуратура, милиция ходимлари билан мактабларнинг доимий алоқаси таъминланиши керак; - Олимпиада ва танловларда юқори натижаларга эришган ўқувчилар моддий ва маънавий рағбатлантирилиб борилиши керак; - Бугунги кунда ҳуқуқий таълимга талаб ортиб бораётганлиги муносабати билан Олий ўқув юртлари «Ҳуқуқшунос педагог» мутахассислиги бўйича ўқувчиларга ҳуқуқ фани бўйича таълим берувчи малакали кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Ҳуқуқшунос педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш доимий ва изчил бўлиши керак. Ўқитувчилар мунтазам янги қонунлар, ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминлаш учун мутахассислиги ҳуқуқшунос бўлмаган ўқитувчилар, тарбиячилар махсус курсларга жалб қилиниши лозим. Бу борада албатта жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш учун тузилган марказлар «Маҳалла», «Камолот», «Соғлом авлод учун», «Нуроний», «Устоз», «Улуғбек», «Умид» жамғармалари ҳам таълим-тарбия соҳасида эзгу ишларни амалга оширишда ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. А Д А Б И Ё Т Л А Р 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Т. 2003 й. 2. Каримов И.А. «Буюк келажагимизнинг ҳуқуқий кафолати». Т. 1993 й. 3. Каримов И.А. «Қонунлар халқ манфаатларига хизмат қилсин». Т.1996 4. Каримов И.А. «Қонун ва адолат устиворлигининг ҳаётбахш манбаи». 1998 й. 5. Азизхўжаев А.А. ва бошқалар. «Конституциявий ҳуқуқ» (изоҳли луғат). Т. «Академия». 2001 й. 6. Азизхўжаев А.А. «Мустақиллик: курашлар, изтироблар, қувончлар». Т. «Академия» 2001 й. 7. «Таълим тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни. Т. «Адолат» 1997 й. 8. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» Т. «Адолат». Қонунлар тўплами. 1997 й. 9. Саидов А. «Халқаро ҳуқуқ» Т. «Адолат» 2001 й. 10. Ўзбекистон Республикаси ХТВнинг Ахборотномаси. 2-махсус сони «ДТС» 1999 йил Т. «Шарқ» 225-300 бет. 11. Костецкий В.А. ва бошқалар. «Ҳуқуқшунослик» 10-11 синфлар учун «Шарқ» Т. 2002 йил. 12. Костецкий В.А. ва бошқалар. «Конституциявий ҳуқуқ асослари» 9 синфлар учун «Шарқ» Т. 2002 йил.