logo

Таълим мазмуни ва ўқитиш мазмунини тузишда ўқув- меъёрий хужжатларнинг аҳамияти

Yuklangan vaqt:

28.10.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

33.857421875 KB
Таълим мазмуни ва ўкитиш мазмунини тузишда ўкув- меъёрий хўжжатларнинг ахамияти Режа: 1. Иқтисодий таълим жараёнининг моҳияти, вазифалари. 2. Таълимнинг яна бир ўзига хос хусусияти унинг тарбиявий характерга эга эканлигидир. 3. Ўзбекистонда иқтисодий таълимни ислоҳ қилиш тамойиллари 4. Иқтисодчилар тайёрлашнинг ҳуқуқий-меъёрий ва ташкилий асослари 1. Иқтисодий таълим жараёнининг моҳияти, вазифалари. Иқтисодий таълим жараёни педагогик жараённинг ажралмас, муҳим қисмларидан бири бўлиб у ўқитиш, билим, кўникма ва малака ҳосил қилиш масалалари билан шуғулланади. Таълим назариясини “Дидактика” тушунчаси билан ҳам ифодаланади. “Дидактика” сўзи грекча “Дидаско” сўзидан олинган бўлиб, “Уқитиш, ўргатиш” деган маънони билдиради. Дидактиканинг ўрганиш объекти ўқув жараёни, ўқув жараёнининг ривожланиш қонуниятлари, ўқитиш тамойиллари, методлари ва шаклларидир. Таълим жараёнининг асосий моҳияти тарихан тўпланган ижтимоий билим ва тажрибани ёш авлодга етказиш, авлодлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни маълум тизим орқали амалга ошириш бўлиб ҳисобланади. Албатта, авлоддан-авлодга ўтиб борган сари ижтимоий тажриба ҳажми, демак билимлар ҳажми ҳам ортиб боради. Фан ва техниканинг ривожи ҳам илмий билимларнинг ҳажмига ва характерига таъсир кўрсатади. Буларнинг ҳаммаси эса ўз навбатида таълим тизимида ўз аксини топади. Таълим тизими ҳар бир жамиятнинг ривожланиш асоси бўлиб хизмат қилади. Чунки айнан таълим тизими жамиятнинг ҳар бир аъзосини маънавий, илмий дунёқарашини шаклланишида энг асосий ўринни эгаллайди. Шунинг учун ҳам барча тарихий юксалиш, янгиланиш босқичларида айнан таълим тизимини ислоҳ қилиш муҳим ўрин тутган. Таълим тизими ҳар бир жамиятнинг ривожланиш даражасидан ҳамда шу жамиятнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда шаклланади. Ўсиб келаётган ёш авлод таълим жараёнида: 1. Зарур билимлар билан қуроллантирилади; 2. Керакли малакаларга эга бўлади; 3. Кўникмалар ҳосил қилади; Ўқув жараёнида таълим олувчилар ва педагоглар ўртасида ўзига хос муносабатлар ўргатилиб бу жараён икки томоннинг биргаликдаги фаолияти натижасида боради. Шунинг учун ҳам таълим жараёни икки томонлама характерга эга дейилади. Педагоглар ва талабаларнинг фаоллик даражаси таълим жараёнининг самарасини белгилайди. Албатта бу жараёнда педагог йўналтирувчи сифатида майдонга чиқади. Педагог аниқ мақсадни кўзлаб режа ва дастур асосида билим, кўникма ва малакаларни шакллантиради. Талабалар эса уларни фаол ўзлаштириб олишлари керак. Таълим жараёнида педагог ўргатиш, билим, малака, кўникма ҳосил қилиш вазифасини бажарса, талабалар ўзлаштириш жараёнини ўз бошидан кечирадилар. Бу мураккаб психик жараён бўлиб, сезги, идрок, тасаввур, тафаккур кабилар иштирокида боради. Ўқиш талабаларнинг ўзлаштириш, билиш қобилиятлари, фикрлаш операциялари ва ҳаракатларини ҳосил қилиш жараёнидир. Бу пассив томошабинлик жараёни эмас, балки талабага номаълум бўлган хақиқатларни очиб берадиган фаол, ижодий фаолият жараёнидир. Таълимнинг асосий вазифаларидан бири инсоният ҳозиргача эришган илмий билимлар ва фан техниканинг ютуқлари билан ёш авлодни қуроллантиришдир. Ёш авлодда шундай билимлар тизимини яратиш лозимки, бу билимлар уларнинг кейинги ривожи учун асос бўлиб хизмат қилсин. Ҳозирги кунда билимлар ҳажми, ахборотлар ҳажми тобора ошиб бораётган бир даврда таълим тизими талабаларга беришили керак бўлган билимлар, малака ва кўникмалар ҳажм ини белгилаш ҳамда бу жараёнда қайси омилларни ҳисобга олиш керак деган масалаларни ечимини топиш устида бош қотирмоқда. Зарурий билимлар ҳажмини белгилаш ва шу билан бир қаторда ўқиш муддатини аниқлаш энг муҳим масалалардан бири. Таълим жараёнида бирор фа н соҳасидаги инсоният томонидан эришилган ҳамма нарсаларни ўрганиш керак деб ўйлаш мутлақо нотўғри бўлар эди. Ўқув жараёнида энг асосий, энг муҳим билимлар- фанларнинг асослари ўрганилади. Аммо шунга қарамай ҳозирда ўрганиш зарур бўлган янги-янги фанларнинг тармоқлари (экология, ЭҲМ, оила психологияси, иқтисод асослари, маънавият асослари) вужудга келмоқдаки улар таълим ҳажмини бениҳоя кенгайишига сабаб бўлмоқда. Бундай муаммолар ҳозирда деярли барча давлатларда мавжуд ва ҳар бир давлат бу муаммоларни ўз им кониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳал этишга ҳаракат қилмоқда. Биз бу муаммоларни таълим тамойилларини (принципларини) бузмаган ҳолда, ёш авлоднинг соғлигига зиён етказмаган ҳолда ечимини топишга ҳаракат қилмоқдамиз. Таълимнинг асосий мақсади - замонавий илмий билимларни эгаллаган, мустақил фикрлаш ва муаммоларни ечиш имкониятига эга бўлган маънавий жиҳатдан бой шахсларни шакллантиришдир. Жамият ривожланар экан, ҳаётий талабларнинг даражаси ҳам ортиб боради. Демак, илмий билимларнинг ҳажми кенгайиб, илмийлик даражаси чуқурлашиб борар экан, мантиқий фикрлаш ва муаммоларни тезда ҳал этишга бўлган талаб янада кучайиб боради. Бу фикрдан келиб чиққан ҳолда таълим тизими бугунги кун талабинигина ҳисобга олган ҳолда эмас, балки келажак талабларини аниқлаган ва ҳисобга олган ҳолда иш олиб бориши керак деган хулосага келамиз. Чунки, бугунги кун талаблари келажакда жамиятнинг асосий ўзагига айланади. Демак, таълим тизими талабаларни бугунги кундаги ҳаётга эмас, балки келажакдаги ҳаётга тайёрлаши лозим. Бу ҳам таълимнинг ўзига хос хусусиятларидан биридир. 1 2. Таълимнинг яна бир ўзига хос хусусияти унинг тарбиявий характерга эга эканлигидир. Ҳар қандай тарбия асосида билим мавжуд бўлганидек ҳар қандай таълим ўзида маълум тарбиявий таъсирни мужассамлаштиради. Билимларнинг талабанинг фақат фикрлаш қобилиятига эмас, балки ички кечинмаларига, ҳис-туйғуларига, фазилатларига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Айниқса, гуманитар фанларни ўрганиш талабанинг маънавиятини шаклланишида аҳамиятлидир. Шунинг учун таълим муассасалари тарихан фақат илм масканларигина бўлиб қолмасдан, балки тарбия учоқлари сифатида ҳам қабул қилинган. Таълим ва тарбия бир жараённинг икки томони бўлиб, бири- бирини тўлдириб келади. Билим бу куч-қудрат, ана шу куч- қудрат маънавияти етук инсон қўлида ривожланишга хизмат қилади. Маънан қашшоқ инсон бу қудратдан ноўрин фойдаланиши ва жамиятга зиён 1 “Ўзбекистон Республикасининг Таълим тугрисидаги Конуни” Тошкент 1997 йил. 35-БЕТ етказиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бундай ҳолатлар тарихда жуда кўп маротаба такрорланган ва бу исбот талаб қилмайдиган аксиомага айланган. Демак, таълим албатта тарбиявий асосга эга бўлиши ва талабаларга фақат билим бериш билан чекланиб қолмаслиги, балки тарбиялашдек мураккаб жараёнини ҳам ўз зиммасига олиши лозим. Таълим жараёни таъсирида талабанинг ақлий камолотини, билиш қобилиятини, ўқишга, меҳнатга бўлган муносабатини ривожлантириш ва янги поғонага кўтариш асосий масалалардан биридир. Айнан таълимнинг ривожлантирувчи хусусиятини икки даражага ажратиб таҳлил қилади. Зарурий ривожланиш. Бу талаба тайёргарлигидаги мавжуд даража, бошқача қилиб айтганда, талабадаги бор даража, яъни талабанинг бугунги ўқув жараёнигача бўлган тайёргарлик даражасидир. Бу даража талабанинг ишни мустақил бажара олиши билан характерланади. Юқори даражадаги ривожланиш. Бошқача қилиб айтганда, шу дарс давомида кўтарилиш керак бўлган даражадир. Бу талаба ҳозирча қила олмайдиган, лекин кўмак воситасида эплай оладиган ишдир. Талаба ана шу ўзи учун янги бўлган ва бажаришга кучи етадиган вазифани бажариш давомида иккинчи даражага кўтарилади. Лекин бу вазифа талабанинг тараққиёт зонасида жойлашган бўлиши шарт, акс ҳолда ривожланишга эришиш қийин. Яқинлашиб қолган тараққиёт зонасига кирган ҳар нарса таълим жараёнида зарур ривожланиш даражасига ўтади. Шундай қилиб, яқинлашиб қолган тараққиёт зонаси ривожланишдан илгарилаб кетадиган таълим воситасида яратилади. Таълимнинг ҳар бир босқичи тараққиётнинг эришилган босқичига таянади ва муайян босқични кўзлаган ҳолда навбатдаги босқични тайёрлаб беради. Демак, таълимнинг яна бир зарурий хусусиятларидан бири унинг ривожлантирувчи хусусиятга эга эканлигидир. Таълимнинг ана шу юқорида санаб ўтилган хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ва уларга амал қилган ҳолда ўқув жараёнини ташкил қилиш шубҳасиз таълим самарадорлигини оширади. Таълим жараёнида белгиланган мақсадга эришиш учун бир қатор вазифаларни бажариш лозим. Уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат: 1. Талабаларда билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш. 2. Талабаларда дунёқарашни, ишонч ва эътиқодларини ўстириш. 3. Талабаларнинг маънавиятини бойитиш ва тарбиялаш. 4. Ёшларнинг ички имкониятларини, қобилиятларини ва истеъдодларини очиш ҳамда ўстириш. Ушбу вазифаларни бажаришда дифференциялашган ёндашувнинг аҳамияти беқиёсдир. Чунки, дифференциация (яъни якка ҳолдаги ёндошув) талаба шахсини чуқурроқ ўрганишга, кучли ва заиф томонларини аниқлашга ёрдам беради. Талаба шахси чуқурроқ ўрганилгандан кейингина унга мос бўлган методлар танлаб олиниши мақсадга мувофиқ. Барча талабалар учун умумий методлар қўллаш таълимни кўр-кўрона олиб бориш билан баробар ва бу ҳолда таълимнинг самарасини жуда паст даражага эга бўлади. Таълимни дифференциациялаш муаммоси ҳозирги даврда ривожланган мамлакатларда маълум даражада ўз ечимини топмоқда ва айтиш керакки, бу ечимлар ижобий ютуқларни қўлга киритишга ёрдам бермоқда. Таълимда ёшларни билим, кўникма, малакалар билан қуроллантириш, уларнинг қобилияти ва истеъдодларини ривожлантириш жараёнида баҳолаш ва билимларни текшириб туриш муҳим аҳамият касб этади. Баҳолаш таълим тизимида фойдаланилаётган методлар қанчалик самарали эканлигини, талабаларнинг ўзлаштириш даражасини аниқлашга ёрдам беради. 2 Албатта таълим тизимини самарали бўлиши педагог кадрларнинг тайёргарлик даражасига ҳам боғлиқ. Педагог биринчи галда ўз касбини севиши, ҳурмат қилиши, талабага катта қизиқиш ва меҳр билан қараши, жамият олдидаги ўзининг катта масъулиятини ҳис қила олиши шарт. Педагог ҳар бир талабанинг билими ва тарбияланганлик даражасини аниқлай олиши 2 Раззокова Д. «Талабаларни мустукил ишларини такомиллаштириш услубиёти” Битирув малакавий иши. 2007 йил, 39-БЕТ. ва ҳисобга олиши, ўқув материалларини тўғри танлай билиши, таҳлил қила олиши ва умумлаштира билиши педагогик маҳорат учун зарур бўлган таълим усуллари, воситалари ва шаклларини мукаммал билиши, талабага нисбатан талабчан бўлиши педагогик вазиятга қараб улардан ўринли фойдалана олиши, ўз фаолиятини таҳлил қила олиши ва хулосалар чиқара олиши керак. Таълимнинг мазмуни: ўқув режаларида, дастурларда ва дарсликларда акс эттирилгандир. Ўқув режаси -муайян ўқув юртида ўрганилаётган ўқув предметлари айтиб ўтиладиган, уларни ўқув йиллари бўйича ўтиш изчиллиги ҳамда бир ўқув йилига ёки ҳар бир ҳафтага ажратилган соатлар сони кўрсатилган давлат ҳужжати ўқув режаси деб айтилади. Ўқув предмети - ўзига тегишли фан асосларини мужассамлаштирган бўлади. Фаннинг асосий тушунчалар тизими, асосий қоидалар ва хулосалар унда ўз аксини топади. Ўқув дастури - ўқув дастури давлат ҳужжати бўлиб, унда ҳар бир ўқув предметининг мазмуни очиб берилади ва ўқув йилида ўзлаштирилиб олиш учун зарур бўлган билим. Кўникма ва малакалар ҳажми кўрсатилади. Дастурлар бир типдаги ҳамма укув муассасалари учун ягона, унинг тўла ҳажмда бажарилиши мажбурий. Бу энг муҳим қоида бўлиб, узлуксизликни таъминлайди. Дастур тушунтириш хатидан, бўлим ва мавзулар бўйича тахминий соатлар ҳисобидан, дастур материаллари ва тавсия қилинадиган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлади. Дарсликлар ва ўқув қўлланмалари -махсус равишда талабалар учун ёзилган китоб дарслик деб аталади. Унда ўқув дастурининг барча материалларини батафсил ва изчиллик билан очиб берилади. Дарсликлар ўқув материалини тезроқ, тўлароқ ва чуқурроқ эгаллаб олишга ёрдам берувчи ўқув қўлланмалари билан тўлдирилиши мумкин. Ҳар бир фан ўзининг тушунчаларига эга. Мана шу асосий тушунчалар ҳар бир фаннинг ўзагини ташкил этади. Масалан: Математикада-қўшиш, айириш, кўпайтириш, бўлиш, илдиз каби тушунчалар мавжуд. Химия фанида реакция, ишқор, кислота, туз каби тушунчалар ишлатилади. Педагогика фани ҳам ўзининг асосий тушунчаларига эга. Уларни баъзан категориялар деб ҳам аталади. а) Маълумот - таълим-тарбия натижасида олинган ва системалаштирилган билим, ҳосил қилинган кўникма ва малакалар ҳамда таркиб топган дунёқарашлар мажмуи. Маълумот таълим асосида амалга оширилади ва шахснинг қобилияти ҳамда истеъдоди ривожлантирилади. Б) Таълим - махсус тайёрланган кишилар раҳбарлигида ўтказиладиган, талабаларни билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантирадиган ва шунинг билан бирга, уларнинг билиш қобилиятларини ўстирадиган, уларнинг дунёқарашини таркиб топтирадиган жараёндир. Таълим жараёни педагог ва талабаларнинг биргаликдаги фаолияти натижасида вужудга келади. В) Педагогнинг маълум мақсад сари йўналтирилган фаолиятини ўқитиш деб аталади. Ўқув жараёни педагогнинг раҳбарлигида олиб борилади. Талабанинг ўқув жараёни давомидаги фаолиятини эса ўрганиш деб аталади. Ўрганиш, ўқиш талабанинг фаол иштирокини талаб этадиган мураккаб жараёндир. Ўқиш, ўрганиш фаолияти талабанинг мустақил таълим олишида ҳам намоён бўлади. Г) Дидактиканинг тамойиллари - комил инсонни тарбиялашда ўқиш ва ўқитиш жараёнининг хусусиятлари, талабалар томонидан илмий билимларнинг ўзлаштирилиши, эгалланиши лозим деб топилган малака ва кўникмаларни ҳосил қилишнинг асосий қонун ва қоидаларини ўз ичига олади. Шу билан бирга дидактика тамойиллари ҳар иккала фаолиятни, яънипедагог ва талаба томонидан ўз олдига қўйилган вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш имкониятини берадиган бир қанча талабларни ҳам умумлаштириб беради 3 3 Юсупов Д. «Иктисодий таълим жараёнида янги педагогик технологияларнинг назарий ва амалий асослари» битирув малакавий иши. 2010 йил. 56-бет. Демак, ўқитиш тамойиллари таълимнинг энг муҳим масалаларини назарий ва амалий жиҳатдан тўғри ҳал қилишнинг асосий негизи ҳисобланади. Д) “Метод”-сўзи грекча-methodos сўзидан келиб чиққан бўлиб, йўл- йўрик деган маънони англатади. Ўқитиш методи деганда таълим жараёнида педагог ва талабаларнинг кўзланган мақсадга эришиш учун қаратилган биргаликдаги фаолият усуллари тушунилади. Демак ўқитиш методлари педагогнинг дарс жараёнида талабаларда билим, малака ва кўникмаларни ҳосил қилиш фаолиятида қўлланиладиган йўл-усулларини ўз ичига олади. 3.Ўзбекистонда иқтисодий таълимни ислоҳ қилиш тамойиллари Республикамизнинг истиқлолга эришуви жамият ҳаётининг барча жабҳаларида шу жумладан таълим-тарбия соҳасида ҳам ўз аксини топди. Ўзбек педагогикаси тарихида бурилиш даври, янгиланиш даври бошланди. Ўзбекистон Республикасидаги мустақил ҳуқуқий, демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги улкан ишлар инсон моҳиятини янгидан кашф қилишга, уни интеллектуал-амалий ривожланиши учун янги шарт- шароитлар яратиб берди. Бу ўз навбатида инсоният яратган маънавий–илмий бойликларга, инсоннинг ўзига янгича муносабат, ёндашувни юзага келтирди. Президентимиз айтганларидек: “Фуқаролар энди ижтимоий-иқтисодий жараёнларни иштирокчиси, бажарувчиси эмас, балки бунёдкори ва ташкилотчисидир. Бундай янгича ёндашиш албатта педагогика фанини кейинги ривожланишига катта таъсир кўрсатди. Энди педагогика фани фақат таълим-тарбия жараёнини назарий, методик-амалий таъминловчи эмас, комил инсонни шаклланишини, ривожланишини таъминловчи кенг соҳаларни ўз ичига ола бошлади. Эндиликда педагогика фани ўз олдига янгича фикрлаш, янгича тафаккур, миллий мафкуранинг кенг қамровли сифатларини шакллантириш вазифаларини қўйди. Шунинг учун ҳам янги таълим концепцияси қабул қилинди ва унда кейинги ривожланишларнинг барча йўналишлари қайта кўриб чиқилди. Кўп йиллар давомида педагогика сиёсатга хизмат қилиб келган ва маълум чегараланишларга амал қилишга мажбур бўлган бўлса, эндиликда у сиёсатдан ҳоли бўлган ҳолда эркин фан сифатида ўз ривожланишини давом эттириш имкониятига эга бўлди. Ўзбек педагогикаси ўз миллий хусусиятларини ривожлантириш имкониятига эга бўлди. Она тили, Ватан тарихи, географияси, миллий урф-одат ва анъаналар эътибордан четда қолиб, шахслар ота-боболар ўтмишидан бехабар ўқитилар эди. Республикамизнинг истиқлолга эришуви натижасида ўзбек педагогикаси ижодий ва миллий йўналишда эътиборли ўзгаришлар касб этди. Бой миллий маданий мерос ва анъаналар эътибордан четда қолган илғор пелагогик фикрлар Ўзбек педагогикаси ўз ўрнини топди ҳамда ўз вазифасини бажара бошлади. Янги мазмунли дарсликлар, услубий қўлланмалар яратишда миллий-маданий, тарихий адабиётлардан, материаллардан кенг фойдаланила бошланди. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 29 август қарорига асосан “Таълим тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни кучга кирди. “Таълим тўғрисида” ги қонуни таълим тизимини жиддий янгиланиши, ислоҳ қилинишига асос бўлди. Олдинги қабул қилинган қонунлардан (1930, 1949, 1958, 1973, 1984 йиллар) фарқли улароқ, олий таълими тизимини тузилишининг қуйидаги янги тамойиллардан жорий этилди: -таълим-тарбиянинг инсонпарварлиги ҳамда халқчиллиги; -таълим тизимининг узлуксизлиги ва изчиллиги; -давлат таълим стандартлари доирасида ҳар бир кишига миллати, динидан қатъий назар таълим олиши учун имконият яратилганлиги; -давлат таълим тизимининг илмийлиги ва дунёвийлиги; -таълимда умуминсоний ва миллий-маданий қадриятларнинг устиворлиги; -таянч (тўққиз синф даражасида) таълимнинг мажбурийлиги; -таълим стандартларини танлашда ягона ва табақалаштирилган ёндашув бўлишига асосланганлиги; -таълим муассасаларида чет тилларини жиддий ўрганиш, дин тарихи, халқимиз тарихи, маданияти ва жаҳон маданиятини тарихи соҳасида билим олиш учун шароитлар яратилганлиги; -таълим муассасаларининг турли сиёсий партиялар ва ижтимоий-сиёсий ҳаракатларнинг таъсиридан ҳолилиги; -амалдаги қонунлар доирасида мулкчиликнинг барча шаклида таълим муассасаларининг тенг ҳуқуқлилиги; -билимдонлик ва истеъдодни рағбатлантириш; -тарбияланувчилар ва таълим олувчиларни ҳурматлаш; -педагог шахсини, унинг ижтимоий мавқеини ҳурматлаш ва бошқалар. Таълимни қуйидаги йўналишларда ислоҳ қилиш вазифалари белгилаб олинди: -умуминсоний қадриятлар ва миллий маданият асосларини эътиборда тутган ҳолда таълим - тарбия мазмунини миллий мафкура, мустақил Ватан туйғуси асосида ўзгартириш ва такомиллаштириш; -таълим самарадорлигини тинмай ошириш, жаҳон андозалари даражасига олиб чиқиш; -вариатив ўқув режалари, дастурлар, дарсликлар яратиш; -билимдонлик ва истеъдодни қўллаб-қувватлаш; -илғор тажрибаларга, ижодкор устозлар тажрибасига суяниш; -таълим-тарбияда бош ислоҳотчи бўлган педагог, тарбиячиларпнинг янги авлодни тайёрлашга киришиш; -таълим муассасаларининг моддий-техника асосини мутаҳкамлаш, таълимни компьютерлаштириш, ўқув жараёнига янги педагогик технологияни олиб кириш; -таълим тизимини, бошқарув фаолиятини такомиллаштириш; -ислоҳ ғояларини иложи борича вилоят, туман, укув муассасаси педагогик жамоаларига тезроқ етказиш, сингдириш, амалга ошириш: Ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, қаерда таълим ва тарбияга эътибор катта бўлса, ўша ерда тараққиёт, юксалиш бор. Шунинг учун республикамизнинг истиқболи узлуксиз таълимни қай даражада амалга оширилишига боғлиқ. Узлуксиз таълимнинг фаолият кўрсатиш тамойиллари қуйида гилардан иборат: - таълимнинг устуворлиги - унинг ривожланишининг биринчи даражали аҳамиятга эга эканлиги, билим, таълим ва юксак интеллектнинг нуфузи: -таълимнинг демократлашуви - таълим ва тарбия услубларининг танланишида ўқув юртларининг мустақиллигини кенгайиши, таълимни бошқаришнинг давлат-жамият тизимига ўтилиши; -таълимнинг инсонпарварлиги - инсон қобилиятларининг очилиши ва унинг таълимга нисбатан бўлган турли-туман эҳтиёжларининг қондирилиши, миллий ва умумбашарий қадриятлар устуворлигининг таъминланиши, инсон, жамият ва атрофмуҳит ўзаро муносабатларининг уйғунлашуви; - таълимнинг ижтимоийлашуви - таълим олувчиларда эстетик бой дунёқарашни ҳосил қилиш, уларда юксак маънавият, маданият ва ижодий фикрларни шакллантириш; - таълимнинг миллий йўналтирилганлиги - таълимнинг миллий тарих, халқ анъаналари ва урф-одатлари билан узвий уйғунлиги, Ўзбекистон халқларининг маданиятини сақлаб қолиш ва бойитиш, таълимни миллий тараққиётининг ўта муҳим омили сифатида эътироф этиш, бошқа халқларнинг тарихи ва маданиятини ҳурматлаш; -таълим ва тарбиянинг узвий боғлиқлиги, бу жараённинг ҳар томонлама камол топган инсонни шакллантиришга йўналтирилганлиги; -иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларга таълимнинг энг юқори даражасида, изчил равишда фундаментал ва махсус билим олишлари учун шартшароитлар яратиш. Узлуксиз таълимни ислоҳ қилиш йўналишлари қуйидагилардан иборат 4 : 4 Саидазимова Д. “Булажак тарбиячиларнинг педагогик махоратларини ошириш услублари” Битирув -таълим тизимининг кадрлар салоҳиятини тубдан яхшилаш, тарбиячи, педагог, муаллим ва илмий ходимнинг касбий нуфузини ошириш; -давлат ва нодавлат таълим муасассаларининг ҳар хил турларини ривожлантириш; -таълим тизимини таркибий жиҳатдан қайта куриш, таълим, фан, техника ва технологияларнинг, иқтисодиёт ва маданиятнинг жаҳон миқёсидаги замонавий ютуқларини ҳисобга олган ҳолда таълим ва касб- ҳунар таълими дастурларини тубдан ўзгартириш; -мажбурий умумий ўрта таълимдан ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига ўтилишини таъминлаш; -махсус, касб-ҳунар таълимининг марказлари сифатида фан ва ишлаб чиқариш интеграциялашган янги типдаги ўқув муассасаларини вужудга келтириш; -илғор технологияларни кенг ўзлаштириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар, чет эл инвестициялари кўламларининг кенгайиши, тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантириш билан боғлиқ янги касб- ҳунар ва мутахассисликлар бўйича кадрлар, шу жумладан бошқарув тизими кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш; -миллий мустақиллик тамойилларини ва халқнинг бой интеллектуал мероси ҳамда умумбашарий қадриятларнинг устиворлиги асосида таълимнинг барча даражалари ва бўғинларида таълим олувчиларнинг маънавий ва аҳлоқий фазилатларини ривожлантириш; -таълимни бошқариш тизимини такомиллаштириш, жамоат бошқаруви шаклларини ривожлантириш, таълим муассасаларини минтақалаштириш; -таълим олишда, шунингдек талабаларни маънавий аҳлоқий, интеллектуал ва жисмоний жиҳатдан тарбиялашда оила, ота-оналар, жамоат ташкилотлари, маҳаллалар, хайрия ва халқаро фондларнинг ролини кучайтириш юзасидан чоратадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш; малакавий иши. 2009 йил. 44-бет. -таълим жараёни ва кадрлар тайёрлаш сифатига холис баҳо бериш тизимини яратиш ва жорий этиш; -таълим тизимини молиявий, моддий-техник ва бошқа тарздаги ресурслар билан таъминлаш механизмларини шакллантириш; -узлуксиз таълимни фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциясини пухта механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; -таълим ва илм-фан билан боғлиқ чет эл ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш; -туб ерли миллатга мансуб бўлмаган шахслар зич яшайдиган жойларда улар ўз она тилларида таълим олишлари учун ташкилий ва педагогик шарт- шароитлар яратиш; -таълимнинг барча даражаларида таълим олувчиларнинг ҳуқуқий, иқтисодий, экологик ва санитария-гигиена таълими ҳамда тарбиясини такомиллаштириш. Узлуксиз таълим тизимининг фаолият олиб бориши давлат таълим стандартлари асосида, турли даражалардаги таълим дастурларнинг изчиллиги асосида таъминланади. Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг ўзига хослиги мустақил равишда тўққиз йиллик умумий ўрта ҳамда уч йиллик ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини жорий этишдан иборатдир. Бу эса, умумий таълим дастурларидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурларига изчил ўтилишни таъминлайди. 4. Иқтисодчилар тайёрлашнинг ҳуқуқий-меъёрий ва ташкилий асослари Мамлакатимизда «Иқтисодиёт» таълим йўналиши бўйича олий таълим модели, унинг мақоми ва тузилиши кўп жиҳатдан олий таълим анъаналари, ўрганиладиган фанлар мазмуни эса – иқтисодиётнинг фан ва амалий соҳа сифатида эришган ютуқлари билан белгиланади. Мазкур моделга мувофиқ таълимнинг биринчи босқичи бакалавр даражасини беришни кўзда тутади. Бакалавр даражаси умумий касбий маълумот олишни таъминлайди. Кўп босқичли тизимнинг иккинчи босқичида – магистр даражаси берилади. Бу даражани олиш учун бакалавриат босқичини тамомлагандан кейин икки йиллик таълим курсини ўташ лозим. Магистрлик дастурлари ўрганиладиган фан соҳаларининг бири бўйича ихтисослаштирилган таълим олишдан иборат. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ таълим сифати Давлат таълим стандартлари (ДТС) билан таъминланади. Уларда таълим жараёнининг тамойиллари, ўқув дастурининг тузилиши ва мазмуни, кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, мажбурий компонентлар (ўқув фанлари рўйхати), таълим натижалари ва компетенциялар тавсифи ҳақида батафсил ахборот жамланади. ДТС шундай ҳуқуқий ҳужжат саналадики, унинг асосида ОТМ фаолияти белгиланади. Ундан ОТМ маъмурияти каби давлат назорат органлари томонидан ҳам бошқарув ҳужжати сифатида фойдаланилади. ДТС асосида ўқув режалари ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Гарчи мутахассислик бўйича таълим стандарти бўлажак мутахассис ўзлаштириши лозим бўлган фанлар рўйхатини, ҳар бир фанга ажратиладиган ўқув соатлари ҳажмини ўз ичига олса-да, бу рўйхатни ўқув режа деб ҳисоблаб бўлмайди. Зеро, унда ўқув топшириқларининг курс ва семестрлар бўйича тақсимланиши кўзда тутилмайди. Бу мақсадга фақат ўқув режада эришилади, ўқув режа ҳам давлат ҳужжати саналади. Ўқув режа, аввало, мутахассислик номи белгиланади, эгалланадиган малака мазмуни ва ўқиш муддатида кўрсатилади. Кейин у ёки бу йўналиш бўйича мутахассис тайёрлаш учун зарурий фанлар рўйхати келтирилади. Фойдаланилган адабиётлар 1. Mihael Talbot-Smith, Sandra K. Abell. Ken Appleton, Deborah L. Hanuscin «Handbook of Rescearch on Science Education» Routladge, 2013. 2. Henri Poincare «Science and Method» Courier Cjrporethion, 2017. 3. Татур Ю. «Высшее образование: методология и опыт проектирования». Издательство Litres, 2016, 788 с. 4. Челышкова Марина, Звонников В. «Контроль качества обучения при аттестации: компетентный подход». Издательство Litres, 2016, 1543 с. 5. Бордовская Н.В. Реан А.А. «Педагогика». Учебное пособие. «Издательский дом Питер». 2014 г. 304с. 6. Методика преподавания экономических дисциплин: Учеб.пособие/ Н.Хужаев, П.З. Хашимов, Т.Т.Джураев, О.Б. Гимранова: Ташкент, 2005 –140 стр.