logo

Таълим жараёнида укувчиларнинг билиш фаолиятини самарадорлигини ошириш усул ва воситалари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

56.5 KB
Таълим жараёнида укувчиларнинг билиш фаолиятини самарадорлигини ошириш усул ва воситалари Режа: 1. Узбекистонда таълим жараёнини оширишда ва ривожлантиришда педагогик технологияларини ахамияти. 2. Укув жараёнини технологиялаштиршда дидактик масалаларни белгилаш конуниятлари. 3. Дидактик масалаларни хал этиш максади. 4. Гетроген гурух. 5. Хулоса. Узбекистонда таълим самарадорлигини ошириш ва ривожлантиришда педагогик технологияларни ахамияти. Педагогика фани таълим жараёнинг икки томонлама хусусиятига эга эканлиги укувчи томонидан бажариладиган укув фаолияти ва укитувчининг ургатувчанлик фаолияти йигиндиси дидактик жараёни эканлигига асосланиб берилган. Президент Ислом Каримов “Таълим Узбекистон халк маънавиятига яратувчилик фаолиятини бахш этади. Усиб келаётган авлоднинг барча энг яхши имкониятлари унда намоён булади, касб - кори, махорати узликсиз такомиллашади, катта авлоднинг доно тажрибасини англаб олинади ва ёш авлодга утади”- деб, таълим тушунчаси миллий нуктаи назаридан таъриф берилган. Юртбошимиз томонидан таълимнинг янги моделига асосан солинди ва унинг келажак истикболлари илмий асослаб берилди. Таълимнинг янги моделини амалиётга тадбик этиш укув жараёнини техногия билан богликдир. Жумладан, хозирги кунда барча сохаларда янги технологияларни жорий этилишини хаётнинг узи, илмий-техникавий тараккиёт талаб этмокда. Шунинг учун, Кадирлар тайёрлаш Миллий дастурида “Укув - тарбиявий жараёнини илгор педагогик технологиялар билан таъминлаш” унинг 2 ва 3 - боскичларида бажариладиган жиддий вазифалардан бири сифатида белгиланган. Табиий савол тугилади: Нима учун бугунги кунда педагогик технологиянинг назарий асосини яратиш ва амалиётга тадбик этиш зарурати тугилди? Бу омил мамлакатимизнинг ижтимоий сиёсатини белилаб берганлиги туфайли таълимнинг янги модели яратилди. Президентимиз Ислом Каримов томонидан моделнинг амалга ошириш билан жамиятимизнинг хаётида руй бериш кутилаётган “ Портлаш эффекти ” ижобий натижалар руйрост курсатиб берилди: - ижтимоий - сиёсий иклимга ижобий таъсир килади ва натижада мамлакатимиздаги мавжуд мухит бутунлай узгаради: - инсоннинг хаётидан уз урнини топиш жараёни тезлашади: - жамиятда мустакил фикрловчи эркин Шахснинг шаклланишига олиб келади: - жамиятимизнинг потенциал кучларини руёбга чикаришда жуда катта ахамият касб этади: -фукаролик жамиятини куришни таъминлайди, модел воситасида дунёда муносиб урин олишга, узбек номини янада ёйиб тараннум этишга эришилади. Президентимиз томонидан курсатиб берилган “портлаш эффекти” сари шижоат билан кадам таш-лаш, бу йулда учрайдиган кийинчиликларни бос- кичма- боскич ва изчил хал этиш масалалари нафакат педагогик назариёти ва амалиётларини жунбушга келтиради, балки, жамиятимизни тулик педагоглаштириш муаммосини ижтимоий буюртма сифатида келтириб чикаради. Демак, жамиятимизнинг хар бир фукаросини тарбияшунослик асослари билан таништириш, ёш авлодни баркамол инсон килиб вояга етказиш жараёни янги педагогик “курол” ва воситалар билан таъминлаш давр таказосидир. Сунги пайитларда педагогик олимлар, амалиёт-чилар илмий асосланган таълим технологияларини уз фаолиятларида кенг куллашга интилмокдалар. Таълим технологияларини ишлаб чикиш ва амалга ошириш илмий муаммо сифатида махсус тадкик этишни кузда тутади, бунда энг аввало куйдагиларни аниклаш лозим: - таълим технолгияси сифатида нимани англатиши ва унинг тузилмаси кандай таркибий кисмлардан ташкил топган; -жараён сифатида таълим технологиясининг функционал тузимаси нималардан иборат; -таълим технологиялари Кадрлар тайёрлаш миллий дастури максадларига кандай даражада тугри келиши ва уни кандай бахолаш мумкинлиги. Укув жараёнини технологиялаштиришда дидактик масалаларни белгилаш конуниятлари. Эркин Шахсни шакиллантириш муаммоси таълим муассасаларида укув- тарбиявий ишларни педагогик технология “рельс” ига утказиш таказо этади. Бу жараён осон кечмайди. Чунки: бутун ихтиёрий курилаётган ва жорий этилаётган укитиш тизимини катъиян илмий асосланган педагогик тизимга айлантириш керак. Аслида хам ижтимоий тажриба элементлари- билим, ижодий фаолият, объектив борликка муносабатлар - педагогик жарён махсулидир ва маълум педагогик тизим доирасида шакиллантирилади. Педагогик технология эса амалиётга жорий этилаётган педагогик тизим лойихасидир. Унда педагогик тизим нима? Унинг таркиби кандай? Бу саволларга мавжуд педагогик нашрлардан топиш мумкин. Н.В.Кузмина педагогик тизим узида таълим ва тарбия максадида буйсиндирилган узаро боглик таркибли элементлардан ташкил топишини укдира-дилар: педагогик максад; укув ва илмий ахборот; педагогик алока воситалари: укувчилар ва педагогик. В.П.Беспальконинг таърифига кура “Педагогик” тизим маълум шахс сифатларини шакиллантиршга тартибли, аник максадни кузлаб ва олдиндан уйлаб педагогик таъсир этишини вужудга келтириш учун зарур булган узаро боглик воситалар, усуллар ва жараёнлар йигиндисидир. Хар жамиятда шу жамият мафкурасига хос шахсни шакллантирш максади ва унга мос педагогик тизим мавжуд булади. Агар максад узгарса тизим хам узгаради. Узбекистонда кадрлар тайёрлаш миллий дастури жамият, давлат ва оила олдида уз жавобгарлигини хис этадиган фукароларни тарбиялашни бош максад килиб куйган. Демак, Миллий дастур таълим ва тарбия сохасидаги давлат буюртмаси хисобланиб милий мафкуранинг таркибий кисмини ташкил этади. Факат ижтимоий (давлат) буюртмасигина белгилаб беради ёки олий (урта, урта махсус, касб-хунар) таълим учун педагогик тизимининг мавжудлик шартларини кафолатлайди. Куйидаги барча таълим тизимлари учун умумий булган педагогик тизим лойихаси келтирилган. Профессор Н.Сайдахмедовнинг тадкикот этишича хар кандай педагогик тизим узаро боглик булган куйдаги инваритив элементлардан ташкил топади: 1- укувчилар ; 2-таълим максадлари, 3-таълим (т-я) мазмуни, 4- дидактика жараёнлар, 5- ташкилий шакллар 6-педагогик ёки укитишнинг техник воситалари (УТВ) . Юкоридаги шаклдан 2 та тушунчани изохлаш мукин: дидактик масалалар ва уларни амалга оширишнинг педагогик тизим доирасида инсон фаолиятининг мухим сохаси сифатида аник максад ва унга эришиш учун шарт - шароитлар хамда бу фаолият учун ахборотлар булиши керак. 3.Дидактик масалаларни хал этиш максади шахснинг маълум сифатларини шакллантириш зарур булса, шарт шароитлар-укувчи (талаба) ларнинг бошлангич сифат курсаткичлари, ахборот эса укув предметининг мазмуни ёки тарбиявий таъсиридир. Хар бир дидактик масала педагогик тизимда узига мос келадиган ПТ элементлари билан хал килинади, улар дидактив жараён, укитишнинг ташкилий шакллари хамда педагог ёки укитишнинг техник воситалари (УТВ). Юкорида шакл ижтимоий буюртма йуналиши дидактив масалаларга каратилган ва бу бежиз эмас, чунки таълим хар доим жамият талабларини кондиришга хизмат килади ва у онгли равишда ёки индуктив тарзда тез, балки секинлик билан бу талабларга мос холда тузилиб боради. XXI аср бусагасида таълим тараккиётининг харакатлантирувчи кучи, хакконий двигатели- бу узида дидактив масалалар ва ПТ ни мужассамлаштирилган педагогик тизим хисоб- ланади. ПТ нинг муваффакиятли лойихаланиши ва якуний натижанинг кафолатланиши укитувчининг дидактик масалалар мохиятини англаб етиш даражасига ва дарсда уларни тугри белгилаб олишга бог- ликдир. Бу вазифа хозирга кадар укитувчилар томонидан англашилмай келиняпти, катор холларда эса улар методикани технологиядан фарклай олмаяптилар. Шу боисдан куйида ПТ нинг лойихаланиши учун зарурий шартлардан бири дидактик масалалар тугрисида фикр юритилади. Чунки хар бир укитувчи педагогик фаолиятга киришишидан олдин хал этилиши лозим булган педагогик масалаларни етарлича аник тасаввур этиши ва ифодаланиши, айни пайтда уз укувчиларига хам тушунтира олиши керак. Бугунги хар кадамда ва хар кандай таълим муассасасининг укитувчиси фаолиятида тасодифий укувчи (талаба) лар гурухининг аник урнатилмаган максадга эришиш учун ихтиёрий танланган таълим мазмунини узлаштиришга оид харакатларни бошкараётганлигини кузатиш мумкин. Бу холатни изохлашга харакат киламиз. 4. Гетроген гурух . Нима учун “ тасодифий укувчилар гурухи ” деяпмиз? Маълумки, укув юртларига (мактаб, касб-хунар коллежи, олийгох ва бошка) укувчиларни кабул килиш, асосан, икки омил воситасида амалга ошириляпти, яъни: узлаштириш даражасига ёки ёшларнинг тенглиги (якинлиги) га караб. Айни пайтда абитуриентларнинг шахс сифатлари, тугма истеъдод нишоналари, кобилияти, фаолиятга кизикишлари ва бошка яккалий хусусиятлари хисобга олинмаяпти. Натижада укув гурухлари тасодифий таркиби N та укувчилар сонидан таркиб топади, яъни “гетроген” гурух тузилади. “Бозор маъмурияти” устига бу гурух укувчиларига бир хил укув фани шароитида ягона таълим максадига эришиш зарурлигини уктирилади. Бунга эса амалиётда эришиб булмайди. Олти ойлик сессия натижаларини куз олдингизда гавдалантиринг, хайратдан ёка ушлайсиз! Ахир укувчилар тест ёрдамида имтихон топшириб укишга кирган-ку? Нима учун имтихон натижалари ёмон? Сабаби нима экан? Сабаби эса биз юкорида тилга олган омиллар: талабада кобилият нишоналари йук ёки танлаган фаолият турига кизикмайди . Шу боисдан, хатто, битирувчи боскич талабалари хам купинча келажакда кайси мутахасис эгаси булаётганлигини ёки булажак иш фаолиятини тулик тасаввур этиша олмайди. Республикамизда Халк таълими вазирлиги тасарруфидаги “ Истеъдод” Маркази маълум даражада бу масалага ижодий ёндошмокда. Марказ укувчиларининг кобилиятларини ва узлаштириш даражаларини психологик тестлар ёрдамида аниклаб, керакли илмий тавсиялар ишлаб чикаяпти ва улар академик лицейларга танлов утказишда кул келмокда.