logo

Таълим тўғрисидаги қонун ва кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ва иккинчи босқичдаги вазифаси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

79.5 KB
Таълим тўғрисидаги қонун ва кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ва иккинчи босқичдаги вазиф аси Режа: 1. « Таълим тўғрисида » Қонун ва « Кадрлар тайёрлаш миллий дастури » ни таълимни ислоҳ қилишдаги аҳамияти . 2. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш босқичлари ва қўйилган вазифалар. 3. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишни биринчи босқичида бажарилган ишлар. 4. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишнинг иккинчи босқичидаги вазифалар. « Таълим тўғрисида » ги қонун ва « Кадрлар тайёрлаш миллий дастури » 1997 йил 29 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи чақириқ IX- сессиясида қабул қилинди . «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ни рўёбга чиқаришнинг 1- босқичида «Таълим тўғрисида» ги қонунига мувофиқ таълим тизими мазмунини таркибий қайта қуриш ва тубдан янгилаш, таълим олувчиларнинг юксак тайёргарлик даражаси, малакаси, маданий ва маънавий-ахлоқий савиясининг сифатига қўйиладиган зарур талабларни жорий этиш кўзда тутилган. Мазкур дастурнинг мақсади – таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишидан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш Миллий тизимини яратишдир. Ушбу мақсадни рўёбга чиқариш қуйидаги вазифалар ҳал этилишини назарда тутади. - «Таълим тўғрисида» ги Ўвзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш давлат ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида рақобат муҳитини шакллантириш негизида таълим тизимини ягона ўқув-илмий-ишлаб чиқариш мажмуи сифатида изчил ривожлантиришни таъминлаш; - таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини жамиятда амалга оширилаётган янгиланиш, ривожланган демократик ҳуқуқий давлат қурилиши жараёнларига мослаш; - кадрлар тайёрлаш тизими муассасаларни юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, педагогик фаолиятнинг нуфузи ва ижтимоий мақомини кўтариш. - кадрлар тайёрлаш тизими ва мазмунини мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият, техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда қайта қуриш; - таълим ва кадрлар тайёрлаш, таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш сифатига баҳо беришнинг холис тизимини жорий қилиш; - таълим, фан ва ишлаб чиқарши самарали интеграциялашувини таъминлаш, тайёрланаётган кадрларнинг миқдори ва сифатига нисбатан давлатнинг талабларини, шунингдек нодавлат тузилмалари, корхоналар ва ташкилотларнинг буюртмаларини шакллантиришнинг механизмларини ишлаб чиқиш; - узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимига бюдежтдан ташқари маблағлар, шу жумладан чет эл инвестицияларини жалб этишнинг реал механизмларини ишлаб чиқариш ва амалиётга жорий этиш; - кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш; Миллий дастурнинг мақсад ва вазифалари босқичма- босқич рўёбга чиқарилади. Биринчи босқич: (1997-2001 йиллар)–мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимининг ижобий салоҳиятини сақлаб қолиш асосида ушбу тизимни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш учун ҳуқуқий, кадрлар жиҳатидан илмий-услубий, молиявий-моддий шарт-шароитлар яратиш. Ушбу босқичда қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилган: - «Таълим тўғрисида»ги қонунга мувофиқ таълим тизими мазмунини таркибий қайта қуриш ва тубдан янгилаш. - педагог ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширилиши замон талабларига жавоб берадиган даражада ташкил этиш; - таълим олувчиларнинг юксак тайёргарлик даражаси, малакаси, маданий ва маънавий ахолқий савиясининг сифатига нисбатан қўйиладиган зарур талабларни белгилаб берувчи давлат таълим стандартларини яратиш ва жорий этиш; - ўқув-услубий мажмуаларнинг ҳамда таълим жараёни дидактик ва ахборот таъминотининг янги авлодни ишлаб чиқариш ва жорий этиш; - ўрта махсус, касб-ҳунар таълими учун зарур моддий техника, ўқув- услубий ва кадрлар базасини тайёрлаш; - таълим ва кадрлар тайёрлашга бюджетдан ташқари маблағлар жалб этишнинг механизмларини такомиллаштириш, давлат таълим муассасалари билан бир қаторда нодавлат таълим муассасаларини ривожлантиришни ҳам назарда тутган ҳолда таълим хизмати кўрсатиш соҳасида рақобатга асосланган муҳитни вужудга келтириш; - таълим муассасалари фаолиятига баҳо беришнинг рейтинг тизимини, кадрлар тайёрлаш сифати ва уларга бўлган эҳтиёжнинг мониторингини олиб бориш тизимини ишлаб чиқариш ва жорий этиш; - халқаро алоқаларни кенгайтириш ва кучайтириш, кадрлар тайёрлашда халқаро донорлик ташкилотлари ва фондлари фаолиятига тегишли шароитлар яратиш, шунингдек республика таълим соҳасига чет эл инвестицияларини жалб этиш бўйича реал чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш; - кадрлар тайёрлаш миллий дастурини рўёбга чиқаришнинг мониторингини олиб бориши. Ушбу босқичда болаларни 6-7 ёшидан мактабга қабул қилиш уларнинг жисмоний ва ақлий жиҳатдан ривожланганлигини эътиборга олган ҳолда амалга оширилади. Тақозо этилаётган ўқувчи ўринлари зарур моддий- техника шарт-шароитлари ва педагог кадрлар билан таъминланган ҳолда изчил тайёрланади. Биринчи босқич бажарилишининг мониторинги асосида миллий дастурини рўёбга чиқариш йўлларига аниқликлар киритилади.  Иккинчи босқич- (2001-2005 йиллар)–миллий дастурни тўлиқ рўёбга чиқариш, меҳнат бозорининг ривожланиши ва реал ижтимоий иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда аниқликлар киритиш. Мажбурий умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимига, шунингдек ўқувчиларнинг қобилиятлари ва имкониятларига қараб табақалаштирилган таълимга ўтиш тўлиқ амалга оширилади. Таълим муассасаларини махсус тайёрланган малакали педагог кадрлар билан тўлдириш таъминланади, уларнинг фаолиятида рақобатга асосланган муҳит вужудга келтирилади. Таълим муассасаларининг моддий-техника ва ахборот базасини мустаҳкамлаш давом эттирилади. Ўқув-тарбия жараёни юқори сифатли ўқув адабиётлари ва илғор педагогик технологиялар билан таъминланади. Узлуксиз таълим тизимини ахборотлаштириш амалга оширилади. Таълим хизмати кўрсатиш бозорини шакллантириш механизмлари тўлиқ ишга солинади. Учинчи босқич. (2005 ва ундан кейинги йиллар)–тўпланган тажрибани таҳлил этиш ва умумлаштириш асосида, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш. Таълим муассасаларининг ресурс, кадрлар ва ахборот базаларини янада мустаҳкамланади, ўқув-тарбия жараёни янги ўқув-услубий мажмуалар, илғор педагогик технологиялар билан тўлиқ таъминланади. Миллий (элита) олий таълим муассасаларини қарор топтириш ва ривожлантириш амалга оширилади. Касб-ҳунар таълим муассасаларининг мустақил фаолият юритиши ва ўзини-ўзи бошқариши шакллари мустаҳкамланади. Таълим жараёнини ахборотлаштириш. Узлуксиз таълим тизими жаҳон ахборот тармоғига уланадиган компьютер ахборот тармоғи билан тўлиқ қамраб олинади.  Умумий ўрта таълим муассасасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Таълим тўғрисида»ги «Кадрлар тайёрлаш миллий дастурлари» қонунлари Республика Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майда 203-сонли «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида» қарорига мувофиқ ташкил этилади ва ўз навбатида юқоридаги ҳужжатларга ҳукуматнинг халқ таълими вазирлигининг таълим- тарбияга оид қарор, фармоиш, буйруқ ва кўрсатмаларини ҳамда муваққад намунавий уставга амал қилинади. Мактаб узлуксиз таълим тизимининг ассоий бўғини бўлиб у ўқувчи ёшларга 1-9 синф ҳажмда давлат стандартлари доирасида фан асосларида умумий ўрта маълумот берувчи кундузги мажбурий таълим муассасаси ҳисобланади. Мактаб халқ таълими вазирлиги тизимидаги мустақил юридик шахс ҳисобланади ва давлат герби тасвири туширилган муҳри, штампи ва бошқа алоҳида белгиларга эга бўлади. Мактаб эҳтиёжига кўра бошқарувнинг жойлардаги бўлинмаларида ўз ҳисоб-китоб рақамига эга бўлиш мумкин. Мактаб умумий ўрта таълим муассасаларини аттестациясидан ўтказиш ва аккредетация қилиш Давлат тест маркази ҳузуридаги кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш. Педагог кадрлар ва таълим муассасаларини аттестация бошқармаси ўтказган аттестация натижаларига кўра халқ таълими тизимининг бошқарув идоралари розилиги билан маҳаллий ҳокимият қарорига асосан тугатилиши ёки таълимнинг бир туридан бошқа турига ўзгариши мумкин. Мактабнинг асосий мақсади ўқувчиларни ДТС ларига мувофиқ ўқитиш ва тарбиялаш ҳамда шахснинг таълим олишга доир конституциявий ҳуқуқини рўёбга чиқаришдан иборатдир. Мактаб ўқувчиларига таълимнинг давлат бошқарув органлари томонидан тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлари асосида фан асосларидан билимларнинг зарур ҳажмини беради улардаги ташкилотчилик қобилиятлари ва амалий тажриба кўникмаларини ривожлантиради, таълимнинг кейинги босқичларида (академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари) онгли равишда мустақил танлашларига кўмаклашади. Мактаб таълим-тарбия ишларини ҳар бир шахс жамият ва давлат манфаатларини кўзлаган ҳолда амалга оширилади. Ўқувчиларнинг ҳар томонлама камол топтириш учун қулай шарт-шароитлар шу жумладан уларнинг ўз устида мустақил ишлашлари учун қўшимча билим олишалари учун имкониятлар яратилади. Ўқувчиларга ирқи, миллати, мазҳаби, келиб чиқишларидан қатъий назар умумий ўрта таълим олишлари учун имкониятларини яратиб беради. Таълимнинг узлуксизлигини ва изчиллигини, инсонпаварлигини ва демократиклигини, илмийлиги ва дунёвийлигини таъминлайди. Билимдон ва қобилиятли ёшларни қўллаб- қувватлайди. Ўқувчиларда фойдали меҳнат қилиш ижобий ва мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантиради. Миллий ҳамда умумбашарий қадриятларини ўзвий бирлаштириш асосида ўқувчиларга юксак маънавий- ахлоқий фазилатларини таркиб топтиради. Ватанига ва халқига содиқ фуқаро шакллантиради. Таълим дастурига нисбатан ягона ва табақалаштирилган ёндашувни таъминлайди. Мактаблардаги умумий ўрта таълим пировардида қуйидаги натижаларга эришилади: - билимли, баркамол, маданиятли шахсларни шакллантириш уларни оила, жамият, давлат олдидаги масъулиятини тўла англайдиган ва эгаллаган билимларини ҳаётга тадбиқ эта биладиган шахс сифатида камол топтириш; - ахлоқан пок, жисмоний бақувват, ватанга садоқатли, фидоий инсон, изланувчан, ташаббускор соғлом авлодни етказиб бериш; - таълим олувчиларни ўрта махсус ўқув муассасалари (академик лицей, касб-ҳунар коллежлари) да ўқишларини давом эттиришлари учун тайёрлашдан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 29 августдаги 1-чақириқ IX -сессиясида қабул қилинган «Таълим тўғрисида» Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» (КТМД) халқ таълими тизимини ислоҳ қилишнинг асосий мақсад ва вазифаларини, муҳим йўналишларини, шаклларини, усул ва мазмунини аниқлаб берди. КТМД ни амалга оширишнинг I -босқичи вазифаларини рўёбга чиқариш мақсадида ХТВ томонидан бр неча қарорлар қабул қилиниб, кенг қамровли ишлари амалга оширилди. 1998-2001 йиллар давомида ўтказилган мониторинг натижа-ларидан маълум бўлдики, КТМД ни рўёбга чиқаришнинг I -босқичи вазифаларини амалга оширшга қаратилган тадбирлар асосан бажарилган. Шунинг билан бирга таълим муассасаларининг ўқув- моддий негизини мустахкамлаш, уларни педагогик кадрлар, замонавий ўқув – методик адабиётлар ва техника воситалари билан таъминлаш, таълим соҳасига бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш, ноанъанавий мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш масалаларида айрим муаммо ва камчиликлар мавжуд. 2001 йил июнь ойида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси ўқитувчиларининг биринчи анжумани олдидан вилоят, туман (шаҳар) миқёсида ўтказилган ўқитувчилар конференцияларида, таълим муассасаларининг педагогик кенгашларида бу камчилик ва муаммоларни бажариш юзасидан таклифлар асосида иккинчи босқичда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди. ХТВ нинг 2001 йил 8 октябрдаги ҳайъат мажлисида «Ўзбекистон Республикаси ХТВ нинг кадрлар тайёрлаш миллий дастурини 2001-2005 йиллар ( II -босқич) давомида ҳаётга тадбиқ этишга қаратилган тадбирлари» тасдиқланди. («Таълим тараққиёти» 2001 йил, 5-6 сонлари). Тадбирлар 13 бўлимдан иборат: 1. Ташкилий-педагогик ва оммавий тарғибот ишлари. 2. Ҳуқуқий-меъёрий хужжатларнинг янгиланган лойихаларини ишлаб чиқиш ва тасдиққа киритиш. 3. Мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш давлат талабларини жорий этиш ва таълим-тарбия самарадорлигини ошириш. 4. Бошланғич таълим тизмида таълим самарадорлигини ошириш. 5. Умумий ўрта таълим тизимини такомиллаштириш ва таълим самарадорлигини ошириш. 6. Фан, олий педагогик таълим, олий ўқув юртларидан кейнги таълим ҳамда кадрлар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш. 7. Мактабдан ташқари таълим тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш. 8. Маънавият ва маърифат йўналишида таълим тарбия самарадорлигини ошириш. 9. Харбий ватанпарварлик ва жисмоний тарбия соҳасида. 10. Янги ахборот технолгияларини таълим тизимига жорий этиш. 11. Таълим муассасалари ва ўқув юртларининг моддий техника негизини мустахкамлаш. 12. Таълим ва кадрлар соҳасида халқаро алоқалар. 13. Миллий дастур ижроси мониторингини амалга ошириш. Фойдаланилган адабиётлар 1. Ўзбекистон Республикасининг « Таълим тўғрисида » ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида Қонунлари . 1997 йил . 29 август . 2. Р.Ахлиддинов ва бошқалар. «Ўзбекитонда таълимни бошқариш: муаммолар, изланишлар, ечимлар». «Таълим тараққиёти» 2000 йил 3- сон. 3. М.Мирқосимов. «Мактабни бошқаришнинг назарий ва педагогик асослари». Т. «Ўқитувчи». 1995 йил. 4. «Таълим тараққиёти». Т. «Шарқ». 1998 йил 1-сон. 5. «Таълим тараққиёти». Т. «Шарқ». 2001 йил 5-6 сонлари. 6. «Ўқувчи маънавиятини шакллантириш». қўлланма. Т. «Шарқ». 2000 йил . 7. www .ziyonet.uz