logo

Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талаблари асосида мактаб кутубхоначилари олдига қўйиладиган вазифалар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

84.5 KB
Т аълим тўғрисида » ги қонун ва « Кадрлар тайёрлаш миллий дастури » талаблари асосида мактаб кутубхоначилари олдига қўйиладиган вазифалар Режа: 1. Таълим тўғрисидаги Қонун 2. Таълим тизими ва турлари 3. Таълим тизимини бошқариш 4. «Таълим тўғрсида» ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талаблари асосида мактаб кутубхоначилари вазифалари. Таълим тўғрисидаги Қонун Ушбу Қонуннинг мақсади фуқороларга таълим –тарбия бериш, касб- хунарга ўргатишнинг хуқуқий асосларини принциплари қуйидагилардан иборат. Таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги, таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги, умумий ўрта, шунингдек ўрта махсус касб- хунар таълимининг йўналиши, академик лицейда ёки касб- хунар коллежида ўқишни танлашнинг ихтиёрлилиг, таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги, ДТС лари доирасида таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш, таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш. Мазкур дастурнинг мақсади-таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва аҳлоқий талабларда жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш Миллий тизимини яратишдир. Ушбу мақсадни рўйёбга чиқариш қуйидаги вазифаларни халд этишни назарда тутади: «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ таълим тизимини ислоҳ қилиш, давлар ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида рақобат мухитини шакллантириш негизида таълим тизимини яглна ўқув илмий ишлаб чиқариш мажмуи сифатида изчил ривожлантиришни таъминлаш; таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини жамиятда амалга оширилаётган янигланиш, ривожланган демократик хуқуқий давлат қурилиши жараёнларига мослаш; кадрлар тайёрлаш тизими муассасаларини юқори малакали мурахассислар билан таъминлаш, педагогик фаолиятнинг нуфузи ва ижтимоий мақомини кўтариш; кадрлар тайёрлаш тизими ва мазмунини мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият эхтиёжларидан, фан,маданият, техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан холда қайта қуриш; таълим олувчиларнинг маънавий-аҳлоқий тарбиялашнинг ва маърифий ишларнинг самаралий шакиллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш; таълим ва кадрлар тайёрлаш,таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш сифатига баҳо беришнинг холис тизимини жорий қилиш; янги ижтимоий –иқтисодий шароитларда таълимнинг талаб қилинадиган даражаси ва сифатини кадрлар тайёрлаш тизимининг камалда фаолият кўрсатиш ва барқарор ривожланишнинг кафолатларини, устиворлигини таъминловчи норматив, моддий-техника ва ахборот базасини яратиш; таълим, фан ва ишлаб чиқариш самаралий интеграцияланувни таъминлаш,тайёрланаётган кадрларнинг миқдори ва сифатига нисьатан давлатнинг талабларини, шунингдек нодавлат тузилмалари, корхоналар ва ташкилотларнинг буюртмаларини шакиллантиришнинг механизимларини ишлаб чиқиш; узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимида бюжетдар ташқари маблағлар, шу жумладан чет эл инвестициялари жалб этишнинг реал механизимларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш; кадрлар тайёрлаш соқасида ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш. Таълим тизими ва турлари Ўзбекистон давлат тизими қуйидагиларни ўз ичига олади. ДТС ларига муофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлар ва нодавлат таълим муассасалари. Таълим тизимининг фаолият кўрсатиш ва ривожланишни таъминлаш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий педагогик муассасалар. Таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари, шунигдек уларга қарашли корхоналар, муасасалар. Ўзбекистон Республикаси таълим ягона ва узлуксиздир. Таълим турлари. Ўзбекистон Республикасида таълим қуйидаги турларда амалга оширилади. 1. Мактабгача таълим. 2. бошланғич таълим (1-4 синфлар) 3. Умумий ўрта таълим (5-8 синфлар) 4. Ўрта махсус, касб-хунар таълими. 5. Олий таълим 6. Олий ўқув юртидан кейинги таълим Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш. а)Мактабгача таълим бола шахсининг соғлом ва етук мактабда ўқишга тайёрланган тарзда шакиллантириш мақсадини кўзлайди. Бу таълим 6,7 ёшгача оилада, болалар боғчасида ва мулк шаклидан қатий назар бошқа таълим муассасаларида олиб борилади. б) Умумий ўрта таълим. Умумий ўрта таъхлининг босқичлари қуйидагича: Бошланғич таълим (1-4 синфлар) Умумий ўрта таълим (1-9 синфлар) Бошланғич таълим, умумий ўрта таълим олиш учун зарур бўлган саводхонлик, билим ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилгандир. Мактабнинг 1- синфига болалар 6-ёшдан қибул қилинади. Умумий ўрта таълим биимларни зарур хажмини хажмини беради, мустақил фикрлаш ташкилтчилик қобилятини ва амалаий тажриба кўнималарини ивожлантиради, дастлабки тарзда касбга ёрдам беради. Болаларни қобиляти, истедодини ривожлантириш учун ихтисоослаштирилган матаблар ташкил этиш мумкин. в) Ўта махсус касб хунар таълими. Ўрта махсус касб-хунари таълимини лиш мақсадида ҳар ким УЎТ асосида академик лицейлар ва касб-хунар коллежида ўқишнинг йўналиш ихтиёрий равишда танлаш хуқуқига эга. Академик лицейлар ва касб-хунар коллежлари эгаллаган касб- хунар бўйича ишлаш хуқуқини берадиган ҳамда бундай иш ёки таълимини навбатдги босқида давом эттириш учун асос бўладиган ўрта махсус, касб –хунар таълими беради. Академик лицей ўқувчиларни интелектуал қобилятларини жадал ўстиришни, уларн чуқур, табақалаштирилган ва каб-хунарга йўналтирилган билим олишларини таъминлайдиган 3 йиллик ўрта касб-хунар ўқув юртидир. г) Олий таълим. Олий таълим юқори малакали мутахасисилар тайёрлашнитаъминлайди. Олий маълумотли мутахасисилар тайёрлаш олий ўқув юртларида (унверситетлар, академиялар, институтлар ва олий мактабнинг бошқа таълим муассасаларида) ўрта махсус, касб-хунар таълии сосида амага оширилади. Олий таълим 2-босқичига: Давлат томонидан тасдиқланган намунадаги олий маълумоттўғрисидаги хужжатлар билан даллилланувчи бакалавриат ва магистратурага эга. - Бакалавриат олий таълим йўналишларидан бири бўйича пухта билим берадиган, ўқиш муддати камида 4-йил бўлган таянч олий таълимди. - Магистратура аниқ мутахассислик бўйича бакалавриат негизида камида 2-йил давом этадиган олий таълимдир; Фуқорола иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотли шартнома асосида олишга ҳақлидирлар. д) Олий ўқув юртидан кейинги таълим. Олий ўқув юртидан кейинги таълим жамиятнинг юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжларни таъминлашга қаратилгандир; Олий ўқув юртидан кейинги таълим олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот муассасаларида (аспирантура, адъюнктура, диктарантура,мустақил тадқиқотсилик олиши мумкин) Илмий ва илмий педагогик кадрларни тайёрлаш касб-билимларини ва кўникмаларини чуқурлаштириш ҳамда янгилашни таъминлайди. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаи томонидан тайёрланган. Мактабдан ташқари таълим . Мактаб кутубхоналарини янги тартибдаги эхтиёжларини қондириш, уларнинг бўш вақти ва дам олишларини ташкил этиш учун давлат органлари, жамоат бирлашмалари, шунингдек, бошқа юридик ва жисмоний шахслар маданий эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда мактаб кутубхоналарини ташкил этиш мумкин. Мактаб кутубхонасчилари ташкил этиш ва уларни фаолият кўрсатиш тартиби қонун хужжатларида белгилаб қўйилади. Оилада таълим ва мустақил равишда таълим олиш. Давлат оилада таълим олишга мустақил равишда таълим олишга кўмаклашади. Болаларни оилада ўқитиш ва мустақил равишда таълим олиш тегишли таълим муассасаларининг ваколатини давлат бўйича амалга оширилади. Таълим олувчиларга ваколатли давлат муассасалари томонидан услубий, маслаҳат ва бошқа йўсинда ёрдам кўрсатилади. Дастурни рўйёбга чиқариш босқичлари . Миллий дастурнинг мақсад ва вазифалари босқичма-босқич рўёбга чиқарилади. Биринчи босқич (1997-2001)-мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш учун хуқуқий,кадрлар жиҳатидан, илмий- услубий, молиявий-моддий шарт-шароитлар яратиш. Ушбу босқичда қуйидагиларни амалга ошириш зарур; «Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ таълим тизими мазмунини таркибий қийта қуриш ва тубдан янгилаш; педагогик ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни замон талабларига жавоб берадиган даражада ташкил этиш; таълим олувчиларнинг юксак тайёргарлик даражаси, малакаси, маъданий ва маърифий –аҳлоқий савиясини сифатига нисбатан қўйиладиган зарур талабларни белгилаб берувчи давлат таълим стандлартларини яратиш ва жорий этиш; ўқув услубий мажмуаларнинг ҳамда таълим жараёни дидактик ва ахборот таъминотининг янги авлодини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; ўрта махсус,касб хунар таълими учун зарурий моддий –техника, ўқув услубий ва кадрлар базасини тайёрлаш; таълим ва кадрлар тайёрлашга бюжетдан ташқари маблағлар жалб этишнинг механизимларини такмиллаштириш, давлат таълим муассасалари билан бир қаторда нодавлат таълим муассасаларини ривожлантиришни ҳам назарда тутган ҳолда таълим хизмати кўрсатиш соҳасида рақобатга асосланган мухитни вужига келтириш; таълим муассасалари фаолиятига бахо беришнинг рейтинг тизимини, кадрлар тайёрлаш сифати ва уларга бфлган эхтиёжни мониторингни олиб бориш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; халқаро алоқаларни кенгайтириш ва кучайтири,халқаро донорлик ташкилотлари ва фонтлари фаолиятига тегишли шароитлар яратиш,шунингдек республика таълим сохасига чет Инвестицияларини жалб этиш бўйича реал чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини рўёбга чиқаришнинг мониторингнини олиб бориш. Ушбу босқичда болаларни олти-етти ёшдан мактабга қабул қилиш уларнинг жисмоний ва ақлий жиҳатидан ривожланганлигини эътиборга олган ҳолда амалга оширилади. Тақозо этилаётган ўқувчи ўринлари зарур моддий-техника шарт-шароитлари ва педагогик кадрлар билан таъминланган ҳолда изчил тайёрланади. Биринчи босқич бажарилишнинг мониторинги асосида Миллий дастурни рўйобга чиқариш,йўналишларига аниқиклар киритилади. Иккинчи босқич (2001-2005 йиллар ) Миллий дастурни тўлиқ рўёбга чиқариш, меҳнат бозорининг ривожланиши ва реал ижтимоий-иқтисодий шароитларини хисобга олган холда унга аниқликлар киритиш. Мажбурий умумий ўрта ва ўрта махсус, касб- хунар таъимига, шунингдек ўқувчиларнинг қобилятларига қараб, табақалаштирилган таълимга тўлиқ амалга оширилади.Таълим муассасаларини махсус тайёрланган малакали педаог кадрлар билан тўлдириш таъминланади, уларнинг фаолиятида рақобатга асосланга мухит вужудга келитради. Таълим муассасаларининг моддий-техника ва ахборот базасини мустахкамлаш давом эттирилади, ўқув- тарбия жараёни юқори сифатли ўқув адабиётлари ва илғор педагогик техногиялар билан таъминланади. Узлуксиз таълим тизимини ахборотлаштириш амалга оширилади. Таълим хизмати кўрсатиш бозорини шакиллантириш механизимлари тўлиқ ишга солинади. Учинчи босқич (2005- ва ундан кейинги йиллар)- тўпланган тажрибани таҳлил этиш ва умумлаштириш асосида, мамлакатни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш истиқболларига мувофиқ кадрлар тайёрлаштизимии такомиллаштириш ва янада ривожлантириш. Таълим муассасаларининг ресурс, кадрлар ва ахборот базалари янада мустахкамланади. Ўқув-тарбия жараёни янги ўқув –услубий мажмуалар илғор педагогик технологиялар билан тўлиқ таъминланади. Миллий (Элита) олий таълим муассасаларини қарор топтириш амалга оширилади. Касб –хунар таълими муассасаларининг мустақил фаолияти юритиш ва ўзини –ўзи бошқириш шакиллари мустахкамланади. Таълим жараёнини ахборотлаштириш узлуксиз таълим тизими жаҳон ахборот трмоғига уланадиган компьютер ахборот тармоғи билан тўлиқ қамраб олинади. «Талим тўғрисида»ги қонун «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талаблари асосида мактаб кутубхоначилари вазифалари Қонунда кўрсатилишича таълим муассасаларида, айниқса мактаб кутубхоналари иш фаолиятида ҳам ишларни ислоҳ қилиш, қонун талаблари даражасида йўлга қўйиш ҳақида кўрсатмалар берилган. Мактаб кутубхонаси мактабниг таълим-тарбия тизимини тўлдирувчи муассаса сифатида фаолият кўрсатмоққа ўта маъсулиятли ва мураккаб вазифасини амалга оширади. Мактаб кутубхонаси ўсиб келаётган ёш авлодни, болалар ва ўсмирларни якка ва коллектив тартибдаги эхтиёжларини қондириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, маданий дам олишларини йўлга қўйиш, шунингдек фан асосларини чуқурроқ, янада мукаммалроқ эгаллашларига ёрдам бериш мақсадида кенг қамровли фаолият кўрсатади. Миллий дастурни амалга оширишнинг асосий мақсади таълим сохасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қараш ва сарқитлардан батамом тозалаш, юксакмаънавий ва аҳлоқий талабларга жавоб бера оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлашдан иборатдир. Бу маъсулятли вазифани хал қилишда мактаб кутубхоналари ғоя долзарб мавзуларда тарғибот ташвиқот ишларини амалга ошириши даркор. Бунинг учун кутубхонларнинг жамғармаларини талаб даражасидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқишлари, ўз жамғармларини замонавий адабиётлар билан тўлдириб боришлари, ўз миллий қадирятларимиз уларнинг асарлари, қарашлари ўгитлар, панд-насихатларни ўқувчиар онгига қуйишлари, турли учрашувлар, оммавий тадбирлар, турли сабоқ берувчи бахс-мунозараларини ташкил қилишлари, бу ишларни амалга оширишда мактабда нуфузли оилалар, жамоа ташкилотларининг вакиллари иштирокида ва улар фаолиятларини намунаси асосида тарбиявий ишларни йўлга қўйишлари зурур. Маънавий – аҳлоқий тарбия беришнинг энг самарали воситаларидан бири бу китобдир. Китоб инсон тафаккурини, билим савиясини кенгайтиради. Инсоний харектер хислатларини шаикллантиришга, юксак инсоний фазилатларни рўйёбга чиқаишга ёрдам беради. Мактаб кутубхоналари ана шу хусусиятларини шакллантиришда ўзига усул ва воситалардан фойдаланиб бола қалбига йўл топиши ва уларни китоьга ошно қилишлари талаб этилади. Мактаб кутубхонаси кадрлар тайёрлашнинг бош бўғини бўлган ўрта умумий таълим мактаблари тизимида фаолият кўрсатади. Бу таълим тизимининг асосий фаолият кўрсатади. Бу таълим тизимининг асосий фаолияти ўқувчиларнинг фан асослари бўйича мунтазам билим олишларини, миллий ва умумбашарий қадриятларига асосланган маънавий ахлоқий фазилатларини, меҳнат қилиш кўникмаларини, ижодий фикрлашатроф муҳитга, ижодий фикрлаш, жамият мулкига онгли муносабатда бўлиш кўикмасини ва касб танлаш, унинг яхши ёмон томонлари, шу касбга интилиш, курашиш малакаларини шакиллантиришдан иборатдир. МАКТАБ КУТУБХОНАЧИЛАРИ БАЖАРАДИГАН АСОСИЙ ВАЗИФАЛАР. 1. Кутубхоначи қуйидагиларга масъулдир: Ҳукумат томонидан мактаб кутубхона жамғармасига ажратилган дарсликлар, ўқув ва методик қўлланмалар, кўргазмали қуроллар ҳамда бадиий адабиётларни қабул қилиш ва уларни фанлар ҳамда синфлар бўйича саралаш. 2. Ўқувчиларга тегишли китобларни бериш. Ҳар бир синфга топширилган ёки тарқатилган ва қайтариб олинган китоблар ҳисоб-китоби журналини юритиш. 3. Мактабда дарсликлар сақланишини назорат қилиш. Мактабда ДТИТ ни амалга оширишнинг барча масалалари бўйича ота-оналар билан ҳамкорликда ишлаш. 4. ДТИТ нинг барча жиҳатлари бўйича мактаб директорига мунтазам хисобот бериб туриш ва муаммоли масалалар бўйича директор номидан ахборотларни туман (шаҳар) ХТБ га расмий йўллаш. 5. Мактаб таътили мобайнида китобларни сақлаш ва уларни инвентаризациядан ўтказиш, туман (шаҳар) ХТБ га расман етказиш. 6. Дарсликлар захирасини тиклашни таъминлаш бўйича ота-оналар билан ҳамкорликда ишлаш. Келгуси ўқув йили учун дарслик ва ўқув қўлланмаларга бўлган эҳтиёжни таҳлил қилиб, буюртмани мактаб ўқитувчилар кенгашида тасдиқлаб туман (шаҳар) ХТБ га етказиш. Бу фаолият доирасида қўшимча равишда мактаб куиубхоналарида умумбашарий қдирятларга асосланган маънавий –аҳлоқий ва маърифий тарбиявий ишларни йўлга қўйиб, китоб устида ишлаш ва ўқишга онгли муносабатни шакллантиришнинг янги усулларини ишлаб чиқиш бугунга қатъий талаб қилиб қўйилмоқда. Адабиётлар: 1. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»даги қонунлари.Т.Шарқ,1997 йил 2. И.А.Каримов Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори.Т.1997 3. Баркамол авлод орзуси .Т.1999 йил. 4. www.ziyonet.uz