logo

Шарқ педагогик таълимотида таълимий -ахлоқий қарашлар (Юсуф Хос Хожиб, Кайковус ва Ахмад Югнакийларнинг таълимий ахлокий карашлари)

Yuklangan vaqt:

22.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

99 KB
Шарқ педагогик таълимотида таълимий - ахлоқий қарашлар (Юсуф Хос Хожиб, Кайковус ва Ахмад Югнакийларнинг таълимий ахлокий карашлари) РЕЖА: 1.Шарқ педагогик таълимотида таълимий-ахлокий асарларнинг пайдо бўлиши. 2.Юсуф Хос Хожибнинг «Қутадғу билиг» асари - туркий тилда яратилган таълим- тарбияга оид дастлабки асар сифатида. 3.Унсурул Маолий Кайковуснинг «Кобуснома» асари — панднома туркумидаги дастлабки асар сифатида 4.. Ахмад Югнакийнинг «Хиббат ул-хакойик» асарида таълим- тарбияга оид масалаларнинг ифодаланиши. 1.Шарқ педагогик таълимотида таълимий-аҳлоқий асарларнинг пайдо бўлиши. Маълумки, Шарқ Уиғониш даврида маънавии-маърифии соҳада асосий масала инсон муаммоси бўлган.Шунинг учун ҳам таълим- тарбия масалаларига катта эътибор берилган. Дидактик асарларда Шарққа хос бўлган инсоннинг ахлоқий, руҳий камолоти, олий даражадаги юксалиш муаммоси етакчи гоя бўлган. Инсонийлик, инсонни улуғлаш ғояси таълим- тарбияга оид яратилган асарларнинг асосий ўзаги саналган. Бу ғояни, яъни инсонпарварлик ғоясини амалга оширишнинг асосий воситалари сифатида юксак ахлоқий одатлар, инсоний муносабатлар ва ҳислатларни таркиб топтиришга олиб келувчи таълим-тарбияни амалга ошириш муҳим масала қилиб қўйилган. Зеро, инсонийлик ғоясида юксак ахлоқий ҳислатлар ифодалангани учун ҳам Шарқ Уйғониш даври фалсафаси ва педагогикасида таълимий-ахлоқий йўналиш муҳим аҳамият касб этди. Ахлоқ масаласи файласуфларнинг ҳам, буюк мутафаккирларнинг ҳам, тарихчи-ю шоир ҳамда адибларнинг ҳам бирдек диққат марказида бўлди. Таълимий-ахлоқий рисолалар пайдо бўлиб, ахлоқнинг ҳам назарий, ҳам амалий масалалари таҳлил этилди. «Қутадғу билиг», «Ахлоқи Носирий», «Қобуснома», «Ҳиббат ул-хақойиқ», «Гулистон», «Бўстон», «Ахлоқи Жалолий», «Ахлоқи Мухсиний», «Махбуб ул-қулуб» каби Юсуф Хос Ҳожиб, Насириддин Тусий, Кайковус, Ахмад Югнакий, Муслихиддин Саъдий, Абдурахмон Жомий, Алишер Навоий, Жалолиддин Давоний, Ҳусайн Воиз Кошифийларнинг таълимий-ахлоқий асарлари юқорида таъкидлаганимиз инсон шахсини маънавий-ахлоқий шакллантириш муаммосини ҳал этиш сохасида яратилган соф педагогик асарлар сифатида муҳим ахамиятга эга. Мазкур таълимий- ахлоқий асарларда инсоннинг маънавий камолга етишида юксак ахлоқга эга бўлиши илм-фанни эгаллаши асосидагина амалга ошиши мумкин, деган ғоя илгари сурилди. Чунки биз назарда тутаёттан даврдан бошлаб савод ўргатиш «Қуръон» ва «Ҳадис» ларни ўрганиш ва улардаги кўрсатмаларни ўзлаштириб олиш билан бирга олиб борилган. Шунга кўра, «Қуръон» ва Ҳадислардаги панд-насихатлар хам олимлар, хам адиблар ижодига таъсир этган. Ҳадисларнинг таъсирига сабаб умуминсоний фазилатларга алохида урғу берилган. Уларда илгари сурилган мусулмонликнинг мухим хислатлари: халоллиқ саховат, химмат, мехру-оқибат, эхсон, шарм-хаё, илм излаш, муомала қоидалари, ахлоқ мезонлари ва бошқалар ўз ифодасини топган ва Шарқ адабиётига, жумладан, таълимий-ахлоқий асарларга таъсир этган. Таълимий-ахлоқий асарлар бевосита Ҳадисларда илгари сурилган ғоялар асосида яратилди. Ҳадислар таъсири Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билир» асаридан бошланиб, Каиковуснинг «Қобуснома», Ахмад Югнакийнинг «Ҳиббат ул-хақойиқ», Саъдийнинг «Гулистон», Алишер Навоийнинг «Махбуб ул-қулуб» ва бошқа асарлари негизида кўринади. Ҳам ғоя, хам мазмун, хам шакл бунинг далилидир. Масалан, «Қуръон» да хам, «Ҳадис» ларда ҳам, таълимий-ахлоқий достонларда ҳам илм таърифи билан бирга, хулк-одоб қоидалари, турмуш одоби ёритилади. Хуллас, Шарқ таълим-тарбиясида илмни тарғиб этиш, хулқ-одоб қоидалари исломий тамойилларига асосланган, таълимий-ахлоқий асарлардаги мундарижаларнинг ўхшашлиги улар таянган маънавий заминга боғлиқдир. Масалан, Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қудатғу билиг» асари педагогика тарихида таълимий-ахлоқий усулда ёзилган барча асарларнинг тамал тоши десак бўлади. 2. Юсуф Хос Хожибнинг «Қутадғу билиг» асари –туркий тилда яратилган таълим-тарбияга оид дастлабки асар сифатида. Юсуф Хос Ҳожиб X асрнинг ўрталарида ташкил топган Қорахонийлар хукмронлиги даврида яшаб ижод этди. Қорахонийлар Сирдарёдан Еттисувгача, Шимолий Фарғона ва бутун Шарқни Туркистонда хукмронлигини ўрнатгандан сўнг Мовароуннахрнинг ичкрисига ҳам кириб бориб, Қошғардан тортиб Каспийгача бўлган кенг майдонда ўз давлатини таркиб топтирган эди. Унинг маркази Қошғар (Урдукент) бўлиб, шимолда Боласоғун (Қўзурду), ғарбда Самарканд, марказда ўзганд шахарлари хам йирик марказий шахарлардан хисобланади.Ҳар бир давлатда бўлганидек, Қорахонийлар давлатининг хам идора қилиш усули, юргизадиган сиёсати, қонунлари тарбия тамойиллари ифодаланган қомус - низомнома зарур эди.Худди ана шундай зарурият туфайли «Кутадғу билиг» (1069-1070) асари яратилди. Бу асарда Қорахонийлар давлатини мустахкамлаш учун идора усулларини яратиш, барча табақа ва тоифадаги кишиларнинг хулқ-атвори, жамиятдаги тутган ўрни, давлатни иқтисодий, ижтимоий, маданий жихатдан мустахкамлаш, давлатнинг мустахкамлигининг биринчи таянчи - инсонни маънавий камолга етказиш масалалари қамраб олинади. Юсуф Хос Хожиб бу мураккаб вазифани хал этишда фақат донишманд, қомусий мутафаккир сифатидагина эмас, балки тарбияшунос олим сифатида ҳам ўзини намоён этди. Шунга кўра, у яратган «Қутадғу билиг» асари таълим-тарбия тарихи, унинг назарий масалалари, комил инсонни- шакллантиришда айниқса, мухим ахамият касб этади. «Қутадғу билиг» асарида хокимият Қорахонийлар қўлига ўтиши муносабати билан таълим ва тарбиянинг хам хокимиятни мустахкамлаш ва тарақкий эттириш учун хизмат этадиган ўзига хос талаб ва тамойилларини белгилаш зарур эди. Шунинг учун ҳам мазкур асар дидактик, яъни таълимий- ахлоқий усулда езилди.Ўша даврларда бундай асарлар (масалан, Низом-ул- мулкнинг «Сиёсатнома», Кайковуснинг «Қобуснома») ёзиш анъанага кирган бўлса хам, хар бири ўзига хос йўл-услубга эга бўлиб, «Қутадғу билиг» улардан анча олдин яратилгандир.Юсуф Хос Хожибнинг «Қутадғу билиг» асари таълимий-ахлоқий асар сифатида педагогика тарихида энг юқори ўринларда туради.Юсуф Хос Хожибнинг «Қутадғу билиг» асари 6500 байтдан ёки 13.000 мисрадан иборат. Уни буюк мутафаккир ёзиб тугатгач, қорахонийлар хукмдори Тавгачхон (китобда Тавгоч -Улуғ Бугра Қорахон (хоқон), Або Али Хасан бинни Сулаймон Арслон Қорахон (хокрн) номлари билан зикр этилган) хузурига келиб, унга такдим этади. Китоб хонга манзур бўлиб, унинг муаллифига Хос хожиблик лавозимини беради. «Қутадғу билиг» асари катта шухрат қ озонади. Шунинг учун хам «Қутадғу билир>ни чинликлар (Хитой) «Адаб ул-мулук» («Хукмдорлар одоби»), мочинликлар (Шаркий Туркистон) «Анис ул-мамолик» («Мамлакатнинг тартиб-усули»), эронликлар «Шохномаи Туркий», шарқ элида «Зийнат ул- умаро» («Амирлар зийнати»), туронликлар «Қутадғу били г », баъзилар эса «Пандномаи мулук» («Хукмдорлар насихатномаси» ) деб атагани китоб мукдддимасида келтирилади. Мазкур асарнинг шу ҳ рат топиши бежиз эмас эди. Чунки Юсуф Хос Х о жиб ўз даврининг етук мутафаккири, чукур билимли, донишманд инсон эди. Буни асарнинг мундарижаси ва мазмунидан хам билсак бўлади. У ўз асарида тиббиёт, фалакиёт, тарих, табииёт, география, риёзиёт, хандаса, фалсафа, адабиёт, таълим-тарбия, дипломатия, фи қҳ сохасига оид фикрларни баён этиб, файласуф ва қ омусий олим сифатида ўзини намоён этди. Чунончи, у барча ижтимоий табакалар ўртасидаги муомала-муносабатларни ёритиш билан бирга, дипломатияга оид коидалар тизимини яратди, турли касб эгаларининг касбу корига оид талаблар ва жамиятнинг ахлокий тамойилларини тараннум этиш билан таълим-тарбия сохасида ўзига хос услубни яратди. Қутадғу билиг- бахт-саодатга элтувчи билим, таълим деган маънони билдиради. Демак асар номидан хам унинг панд-насихат, таълим- тарбияга оид етук дидактик асар, хар томонлама етук инсонни тарбиялайдиган дарслик эканлиги яққол кўриниб турибди. «Қутадғу билиг» асари Шарқда панднома туркумидаги анъанавий китоб тузиш тартибига риоя килинган холда тузилган. Аввал насрий мукдддима, сўнг 73 бобдан иборат китобнинг мундарижаси берилади. Дастлабки ўн бир фасли дебоча бўлиб, хамда, наът ва Қорахонни мадх этиш, таълим максади, етти кавокиб ва ўн икки бурж, тилнинг ахамияти, муаллифнинг узри, эзгулик хақида, билим олишнинг ахамияти, китобга ном берилиши, кексаликдан афсусланиш каби фасллардан иборатдир. ўн иккинчи фаслдан бошлаб асосий воқеа баёни эътироф этилади. Лекин асарда тўрт қахрамон — Кунтуғди - адолат рамзи, вазир — Ойтўлди – давлат ва бахт рамзи, вазирнинг ўғли ўғдулмиш – акл рамзи, сифатида, ўзгурмиш - вазирнинг қариндоши - қаноат тимсоли ўртасидаги мунозара асосида хаётий масалалар бир-бирига боғланган холда баён этилиб, китобни ёзишдан ўз олдига кўйган мақсадга бўису ндирилади. Юқорида таъкидланган тўрт қаҳрамоннинг суҳбатлари, Мунозаралари асосида Юсуф Хос Хожиб ўз мақсад ва ғояларини баён этади. Масалан, Ойтўлдининг Элиг билан учрашувида унинг Элиг синовидан ўтиши жараёнидаги савол-жавоблар натижасида давлатнинг сифати ва фазилатлари, унинг бевафолиги ва бебақолиги, адолатнинг хислатлари, шунингдек эл-юрт бошқарувчиларининг хислатлари баён этилади. Ойтўлдининг ўғли ўғдулмиш билан Элигнинг суҳбатида эса сарой амалдорлари: беклар, вазирлар, лашкарбошилар, ҳожиблар, элчилар, саркотиб, хазинадор, дастурхончилар, шаробдорлар, бегларнинг ўз хизматкорларига муносабати қандай бўлиши кераклиги баён этилади.Ўғдирмиш билан Ўзгурмиш мунозаралари, Элиг билан ўзгурмиш мунозарасида эса инсоний хислатлар, хизмат ва турмуш одоблари борасида фикрлар баён этилади, турли касб эгалари васфи берилади. «Қутадғу билиг» даги бош ғоя - инсонни ҳаётда бахт-саодатга элтувчи асосий қарашлари тўрт рамзий кахрамон: Кунтуғди - Элиг подшо - адолат тимсоли, Ойтўлди - вазир давлат тимсоли, ўғдулмиш - вазир-ақл тимсоли, ўзгурмиш- вазирнинг қариндоши-қаноат тимсолининг ҳаёти ва давлатни бошқариш жараёнидаги ҳатти-ҳаракатлари ва фикрлари орқали берилганки, булар инсон камолотининг муҳим мезони саналади. Юсуф Хос Хожибнинг «Қутадғу билиг» асарида инсон камолоти масаласи марказий масала бўлиб ҳисобланади. Мазкур асарда инсоннинг жамият ва ҳаётда туттан ўрни, бурчи ва вазифалари ҳақидаги муаммолар ўзига хос тарзда баён этилади. Мутафаккир ўзининг ахлоқий қарашларини, яъни ижтимоий муносабатлар, жамият аъзолари барча типлари ўртасидаги ахлокий муносабатларни амалиётга таянган ҳолда ёритади. Бу ахлоқий хулқ-одоб тамойиллари, талаб ва вазифалари бутун асар давомида қаҳрамонларнинг ўзаро мунозаралари асосида ифодаланган. ўнда Элиг ҒхонҒ, унинг вакиллари, ижтимоий гуруҳларнинг ўзаро муносабати, ахлоқи, муомаласи талаблари баён этилади. Турли касб эгаларига хос хислатлар, одатлар ёритилади. Асарда илгари сурилган ахлох қ ий хислатларни санаб ўтиш олимнннг кай даражада таълим-тарбия, ахлоқ масалаларини чу қ ур билганлигидан далолат беради: инсонийлик, ростгўйлик, тўғрилик, софлик, мехр-мухаббат, вафо, шафқат, мурувват, инсоф, адолат, ишонч, садоқат, хушмуомалалик, ширинсўзлик, саховат, мардлик, химматлилик, хурмат ва эхтиром, тадбиркорлик, ақл, заковат, халоллик, эзгулик каби хислатлар улуғланади, уларда ёлғончилик, ноинсофлик, фисқу фасод, бевафолик, мехрсизлик, дағаллик, қўполлик, бахиллик, номардлик, қувлик, хурматсизлик, нодонлик, жохиллик, харомхўрлик, очкўзлик каби хислатларни қиёслаб, эзгу хислатларнинг яхши оқибатлари ва салбий хусусиятларнинг ёмон оқибатларини мисоллар воситасида ишонарли қилиб баён этади. Бунда дастлаб, барча яхши ишларнинг манбаини эзгулик, ёмон ишларнинг асосини эссизлик номлари билан талхин этади. У инсон хаётда қилган иши билан ё яхши ном қолдиради, ёки ёмон ном олади, дейди. Асарда олим барча эзгуликнинг боши тил одоби, унинг фойда ва зарарларига багишланади.Тил инсоннинг кадр-қимматини оширади, ёки шу тил орқали инсон юз тубан хам кетиши мумкин, дейди. Киши икки нарса билан хаётда мангу қолади: бири хушхулқлик бўлса, иккинчиси яхши сўз, дейди олим. Инсоний муносабатларнинг энг олий мезони саналган хурмат ва эхтиромини таркиб топтиришнинг барча кўринишлари асарда ўз ифодасини топган. Юсуф Хос Хожиб жамият такдирини хал этувчи энг улуғ мансабдорлардан тортиб, оила аъзоларигача бир-бирига бўлган муомала-муносабат масалаларини ҳам хаётий мисоллар воситасида ёритади. Катта ёшлиларнинг кичикларга, кичикларнииг улуғларга, амаддор ва мансабдорларнинг ўз хизматчиларига, хизматчиларнинг ўз хўжаларига, турли ижтимоий гурух аъзоларининг бир-бирларига, оилада оила аъзоларининг бир-бирларига муомала маданиятининг энг оддий кўринишларигача тасвирлаб, кишининг кўз олдида яққол намоён этади. Буни биз фарзанд тарбиясида унинг туғилганидан бошлаб хулқ - одоб қоидаларини, билим ва хунарни ўргатиш, бунинг учун пок ва билимли муаллим-мураббий танлаш, фарзанднинг хатти- харакатин>1 доимо назоратда сақлаш каби масалаларнинг баён этилишидан ҳам билсак бўлади. Олим улуғлар ва кичиклар ўртасидаги хулқ-одоб қоидалари хақида гапирар экан, шу аснода камтарлик, саломлашиш одоби, талаблари, қоидаларини .хам тавсия этади. Айниқса, Юсуф Хос Хожибнинг амалдорлар ахлоқи хақидаги ўгитлари диққатга сазовор ва бу фикрлар хозирги даврда ҳам қимматли саналади. Олимнинг беклар, хожиблар, вазирлар, саройбошилар, элчилар, лашкарбошилар,девонбошилар,хазинадорлар, саркотиблар каби кўплаб амалдорларнинг ҳатти-ҳаракатлари, иш юритишлари, ҳулқ-одоби ҳакидаги амалий ўгитлари ва йўл-йўриқлари ҳар бир амалдор учун дастур саналади. Масалан, ҳар бир амалдорнинг ўз ишининг устаси, илм-фанни эгаллаган, унинг турли соҳалари борасида фикр юрита оладиган, сўзга чечан, зеҳнли, фаҳм-фаросатли, ҳимматли, кўзи тўқ, очиқ қўл, сахий, тадбирли, зукко, ҳушёр, жиддий, қаноатли, жасур, соғлом, самимий, садоқатли, ўз сўзи устидан чиқадиган, андишали, шеър бахсида иштирок этиб, ўзи ҳам шеърлар тўқий оладиган, турли тилларни била оладиган ва ёза оладиган, нард, шатранж, чавгон ўйинларида ўйнай оладиган, мерганлик каби хислатларга эга бўлиши кераклигини таъкидлайди. Шунингдек, ҳар бир инсоннинг камолга етишида тўсқинлик қиладиган ёмон иллатлар, нуқсон ва камчиликлардан биринчи навбатда эл-юрт хизматида бўлган. амалдорлар ҳам ҳоли бўлиши лозимлиги: маишат, ишратпарастликка берилиш, кек, гина, адоват, низо, хусумат, фисқу фасод, маиший бўзоқлик, майпарастилик, кайфу сафога берилиш, мутакаббирлик, ҳиёнат, давлат кетидан қувиш, манфаатпарастлик, худбинлик, бошқаларнинг хақ-ҳуқуқларини топташ, таъмагирлик, ҳақорат кабилар шундай иллатлардирки, бунинг натижаси давлатнинг ривожига путур етказиб, жамиятни маънавий қашшоқликка олиб боради, деб бундай ёмон иллатлардан тийилишни маслаҳат беради. Масалан: (Агар) дунё беглари ичимликка (ма ишатг а) берилса. Эл ва халкнинг дардлари (кисмати) аччик бўлади. Жаҳонгир киши айш-ишра тг а маҳлиё бўлса, Элини бу з ади ( ҳ ароб килади, ўзи (эса) тиламчи бўлиб колади. Юсуф Хос Хожиб такаббурлик, мағрурланиш, кеккайишга камтарлик, хушсуханлик, хушфеълликни қарши қўяди. Шунингдек, амалдорларга баланд ҳимматлилик, мурувватли бўлиш, самимийлик хоҳ катта, хоҳ кичик бўлсин, хос фазилат эканлигини алоҳида таъкидлайди. Инсоннинг ҳақиқий бойлиги унинг кўз ва кўнгил тўқлиги деб беради. Зеро, очкўзлик, таъмагирлик инсонда порахўрлик каби ёмон иллатнинг томир отишига олиб келади, дейди. Юсуф Хос Ҳожиб оилавий-маиший турмуш икир-чикирларига ҳам катта эътибор беради. У кишиларни уйланиб, оила қуришидан бошлаб, фарзанд тарбия этиш, оиланинг моддий таъминотини юритишгача бўлган энг зарурий вазифаларни бирма-бир баён этади. З.Унсурул Маолий Кайковуснинг «Кобуснома» асари — панднома туркумидаги дастлабки асар сифатида. Минг йилга яқин даврдан бери халқни,айниқса, ёшларни ҳаётга, амалий фаолиятга тайерлашда қўлланма бўлиб келаётган «Қобуснома» асари эса ҳозирги ўзгаришлар даврида инсонни маънавий камолатга етказишда янада муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур асар жуда кўп шарқ ва ғарб тилларига таржима этилган. Унинг муаллифи Унсурул Маолий Кайковус гилон қабиласидан бўлиб, Табристонда (Ҳозирда Каспий денгизининг жанубидаги ҳудуд) яшаган. Аммо биз Кайковус ва унинг авлодлари ҳақида жуда оз маълумотга эгамиз.Кайковуснинг ўзи таъкидлаганидек, бутун бир асар охирги бобда таъриф берилган жавонмардлар тарбиясига бағишланган. Кайковус «... барча фикр ва тушунчаларим сенинг учун китобга ёздим ва ҳар бир илм, ҳар ҳунар ва ҳар пешаким билур эдим, ҳаммасини қирқ тўрт бобда баён этдим», дейиш билан ҳар бир ёшнинг ақлий, ахлоқий, жисмоний тарбиясига оид турмуш тажрибаси билан боғланган ҳолда камолга етказиш йўллари ва усулларини баён этган. Китобда жавонмардлар эгаллаши зарур бўлган қуйидаги йўналишларда таълим-тарбия бериш назарияси кўзда тутилган: 1.Кайковус билим хакида. 2.Ҳунар ва турли касб эгалари ҳакцда. 3.Турмуш ва хулк-одоб коидалари хакида. 4.Жисмоний етуклик хакида. Чунки ҳар бир жавонмард учун тан, жон, ҳавас ва маони, яъни ҳам сипоҳийлик, ҳам маърифат, ҳам донишмандликка эга бўлиш зарур бўлиб, бу хислатлар ана шу юқоридаги тўрт йўналишда зикр этилган. Кайковуснинг «Қобуснома» асарида эса ёшлар тарбиясида — жавонмардлик талабларидан энг муҳими — бу юксак ахлоқлилик тарбияси эканлиги келтирилади. У ёшларда инсонга нибатан инсоний муносабатда бўлиш, адолатлилик, самимийлик, сахийлик, мардлик каби хислатларни таркиб топтиришни истайди ва асарнинг бошидан охиригача ана шу эзгу мақсадини амалга оширишга ҳаракат қилади. Кайковуснинг ҳаётда хулқ - одоб қоидаларига қандай риоя этиш ҳақидаги фикрлари айниқса муҳим аҳамиятга эга. Бу қаноатли, мурувватли бўлиш ҳақидаги қарашлари, айниқса, диққатга сазовор. Унинг ахлоқий қарашлари яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги қарама-қаршилик асосида баён этилган: «Эй фарзанд, яхшилик қил ва қилғон яхшиликдан ҳ аргиз пушаймон бўлмагил. Бир кишига бир яхшилик қилсанг, к ў ргилки, яхшилик қилғон вақтда у кишига нақадар роҳат етади, сенинг кўнглингга ҳам ундан зиёдроқ шодлик ва ёзиш хурамлик ет иш ур. Демак, бу жаҳонда яхшилик ва ёмонлик мукофоти, албатта, етгулсидур. Яхшиликнинг яхшилик билан қайтиши айни ҳақи қ атдир. Кайковуснинг кундалик турмушдаги хулқ-одоб қоидалариг а оид фикрлари асарнинг «Мажоз» (ҳазил-мазаҳ) килмок, шатфанж (шахмат), нард ўйнамо қ зикрида», «Шикорга (овга) чи қ моқ зикрида», шунингдек, овқатланиш, дам олиш, ҳаммомга б ориш, меҳмондорчилик, шароб ичишга бағишланган боблар и д а баён қилинган бўлиб, ҳозирги пайтда ҳам ўз аҳамиятини йўқотм аг ан. Бундай хулк-одоб қоидалари инсон камолатини кўрсатувч и севги ва муҳаббат, дўст танлаш ва душмандан сақланиш масалаларида, айниқса, намоён бўлади. «Ишқ ва унинг одатлари зикрида» бо б ида Кайковус ишқда янглишмасликни, латиф таъб бўлишни манзур к ўради. Кайковус инсоц тарбиясига катта эътибор берган, ахлоқий юксак инсонни тарби ял аш мезонларини ҳам кўрсатиб ўтган. У ахлоклилик нин г биринчи белгиси сухандонлик деб билади, сухандонлик (нотиқли к да рост сўзлаш кера к лигини таъкидлайди. У сўзларни тўрт хилга бўдгани каби одамларни ҳам тўрт хилга бўлади: биринчи хил кишид-ар кўп нарсани билади ва яна белгиси келаверади. Булар Ол и млар бўлиб, уларга бўйсуниш керак, дейди. Иккинчиси, билмагац н арсани билишга ҳаракат қилади, улар қобил кишилар бўлиб, бун д ай кишиларга ўргатиш керак. Учинчиси, билганини ҳам билма қйд и, уйкуда яшагандек уларни уйғотиш керак. Тўртинчиси, билмайд и ва билмаганини тан олмайди. Булар жоҳил кишилар бўлиб, уларда н қочиш керак, дейди. Сўзларнинг эса. биринчиси - билинмайди ва айтилмайди: иккинчиси айтиладигац ва биладиган, учинчиси — ҳам билинади, ҳам айтишга, билишга зарутоати йўқ. Аммо айтса ҳам бўлади. Тўртинчиси - билинадиган ва айт и лмайдиган. Энг яхшиси тўртинчиси, яъни билинадиган ва айтт ил майдигани, дейди. Сўзлаганда андишалик бўлиш, совуқ сўз лик бўлмаслик, кам гапириш, камтарлик, мактанмаслик, биров ни нг сўзини диққат билан эшитиш одобларини таъкидлайди.Унинг ахло қ ий қ арашлари китобда ота-она ҳаққини билиш билан бошланади. У н да Кайковус «Қуръон» ва « Ҳ адис»лардаги талаблардан келиб чи қ қан ҳолда ўзининг нуқтаи назарини баён қилади: «ўз фарзанди нг сенинг ҳақингда қандай бўлишини тиласанг, сен ҳам ота-онанг ҳақида шундай бўлгил, нединким сен ота-онанг ҳақида нима иш қилсанг, фарзандинг ҳам сенинг ҳақингда шунд ай иш қилур, чунки одам мевага, ота-она дарахтга ўхшайдур», дейди. Кайковус оилада отанинг вазифаси ва бурчига алоҳида аҳамият беради. Фарзанд тугилганида аввало унга яхши от кўйиш, ундан сўнг ақлли ва меҳрибон мураббийга топшириш, ўқитиш, улғая бошлаганда касб ва ҳунар ўргатиш керак, дейди. Кайковус отанинг бурчи яна ўз фарзандига адаб ҳам ўргатиш эканлигини таъкидлайди. У илм, ҳунар ва адабни фарзандга мерос қолдириш ҳар бир отанинг фарзанди ҳаққини бажаргани, деб ҳисоблайди. Кайковус оталарнинг ўз фарзандларига нисбатан қаттиққўл бўлишини талаб этади. Лекин болаларни жазолашни отанинг ўзи эмас, мураббий томондан бажарилишини истайди. Чунки отанинг ўз кўли фарзандини жазолаши унда адоват ҳиссини пайдо килади. Лекин отадан фарзанд ҳайиқиб турсин, агар у ҳайикмаса ота-онани хор қилади, деб таълим беради. У Пифагор айтган қуйидаги ўн хислатни ҳар бир киши ўзида таркиб топтиришини таъкидлайди. Булар: ўзидан зўр киши билан урушмаслик: ҳасадчи киши билан бирга жамоат ўртасида ўтирмаслик: риёкор, икки юзламачи киши билан дўст бўлмаслик: ёлғончи киши билан муомала қилмаслик: бахил билан суҳбатда бўлмаслик: ғайр, душман киши билан шароб ичмаслик: хотинлар билан бир ерда ўтирмаслик: кишиларга сир айтмаслик: бирор киши айбингни айтса, шу айбни йўқотишга ҳаракат қилиш: бирор кишини ортиқча мақташ ёки ортиқча ёмонламаслик, мухтож бўлган одамни гина, қаҳр билан қўрқитмаслик: гуноҳкорниниг гуноҳини авф этиш кичикларга меҳрибон бўлиш: бир ишни икки кишига буюрмаслик каби ҳаётий тавсияларни келтирадики, инсон ўз ҳаётида ҳар бир дақиқада бундай ҳатти ҳаракатларга дуч келади. 4.А х мад Югнакийнинг Ҳ иббат ул- ҳақо йи қ асарида таълим- тарбияяга оид масалалрнинг ифодаланиши. Корахонийлар хукмронлиги даврида яратилган таълимий ахлоқий асарлардан яна бири Аҳмад Югнакийнинг «Ҳиббат ул-ҳақойиқ» («Ҳақиқатлар совғаси») асаридир. Мазкур асар мазмунини ҳам ўз даврининг ижтимоий, сиёсий, диний, ахлоқий, иқтисодий масалалар ва уларни маълум талаблар асосида тартибга солиш ташкил этади. «Ҳиббат ул-ҳақойиқ» Тўгрул Қилич Сипоҳсолорбекнинг номига атаб ёзилганлиги манбаларда келтирилади. Унинг ёзилган вақти тахминан XII аср бошларига тўғри келиши таъкидланади. «Қутадлғу билиг» каби Ахмад Югнакийнинг «Ҳиббат ул-хақойиқ» асари хам қорахонийлар хукмронлиги даврида мамлакатнинг маънавий хаёт даражасини кўтаришга хизмат килиш мақсадида ёзилган. Унинг мазмуни хам дидактик характерга эга. «Хибат ул-хақойиқ» асари мундарижасининг ўзиёқ буни кўрсатиб туради. Асар ўн тўрт бобдан иборат. Достоннинг дастлабки тўрт боби анъанага кўра муқаддима бўлиб, бешинчи бобдан асосий қисм бошланган. Бу бобларда, асосан, билимнинг ахамияти, жахолатнинг зарари, тил одоби, дунёнинг фонийлиги, саховат ва бахиллик, камтарлик х.амда ахлоқлиликнинг энг мухим хусусиятлари тараннум этилади. Ахмад Югаакийнинг «Хиббат ул-хақойик» асарида хам марказий ўринда инсон, унинг хар томонлама етук қилиб тарбиялаш масаласи туради. Асарда бошқа таълимий-ахлоқнинг асарлар каби инсонни баркамол этишнинг асосий белгиси бу унинг хушхулқлигидир, дейилади. Шунинг учун адиб асарда ахлокий таркибий кисми саналган тилни тийиш, мол дунёга мухаббат қўиишнинг оқибатлари, саховат ва бахиллик, камтарлик, жиноят йўлидан сакланиш хақида, харом ва халолликнинг фарзлари, уларни бир- биридан фарклай олиш, эътиқод ва садоқат каби мухям масалалар устида фикр юритади. Ахмад Югнакий инсон ахлоқлилигини кўрсатувчи мухим белгилардан биринчиси тил одоби деб билади. Инсонда икки нарса бўлса унга мурувват йўли ёпилади, дейди адиб: бири бехуда сўзларни кўп гапирса, иккинчиси, унинг сўзлари ёлғон бўлса. Шунга кўра адиб ёлгон ва кўп сўзлашнинг олдини олиш йўлларини баён этади: Ёлгончи кишидан ўзингни узоқ тут, сен умрингни тўғрилик билан кечир, оғиз ва тилнинг безаги тўғри сўздир, сўзни тўғри сўзла, дилингаи беза, деб тўғри сўзни асалга, инсонни даволовчи шифога ўхшатади: Тили ёлюн эртин йирок, тут теза, Кечур сен-ла умрнинг кўнилик уза. О ғиз тил безаш кўни сўз турур, Қ ўни сўзла сўзни дилишни беза. Кўни сўз асал тек бу ялгон басал, Басал еб ачитма ашз ё асал. Ё ялюн сўз йигтек кўни сўз гиифо, Бу бир сўз ўзаги урулмиш масал. Адиб тўғри сўзлаш билан бирга, сир саклаш хакида хам фойдали маслахатлар бера олади: Инсон сир саклай олиши кераклиги, хатто дўстта хам сир айтса, сири ошкор бўлиши мумкинлиги, чунки кишининг ўзида сақланмаган сир бошкада хам сақланиши мумкин эмаслигини ишонарли мисоллар билан тушунтиради. Асарнинг тўртинчи бўлими саховат ва бахиллик оқибатларига бағишланган, Ахмад Югнакий хам бошқа мутафаккирлар каби саховатни энг эзгу инсоний хислартлардан деб билади. Сахийлар хамма томондан улуғланиши, дунёда инсон фақат яхши ва нуксонсиз ном қолдириши мумкинлигини таъкидлар экан, қўллар ичида инъом берувчиси бахтли (қўл)дир, ўзи олиб, бошқаларга бермаган(қўл) қўлларнинг қутсиздир, дейди. Бахилликни адиб даволаб бўлмайдиган касалликка ўхшатади. Ахмад Югнакий сахийликни камолат белгиси деб тушунтиради. Сахийликка бахиллик, очкўзлик қарама-қарши қўйилади, бойлик тўплаб, емай-ичмай, бошқаларга бермай яшаган кишиларнинг мол-дунёси охири дўстга эмас, душманга буюришини қуйидагича ёритади: Татурмас оишн-да туз дўстина, ўлур колур ахир сир душмани Ахмад Югнакий камтарлик хам инсон етуклигини кўрсатувчи хислатлардан бўлиб, кибрлилик ва харислик инсонни тубанлаштиради, дейди. Ким ўзини манман деб, ўзини баланд тутса, уни хеч ким хурмат қилмайди, тавозеъ-камтарлик, мулойимлик инсоннинг хусни деб билади. У яхши хул қ -одобни шакллантириш ва ёмон иллатлардан сокит бўлиш йўлларини хам тавсия этади. Масалан, бойлик тўплашга муккасидан кетган кишиларга мўътабар, мўътадил хаёт кечиришни маслахат беради ва кишиларни сабр-тоқат, қаноат, тинч-тотувликка ундайди: Бало кеяса сабр эт, фарраодка кутуб, Кутуб тур фарракка бало-ранж ютук. Ў чар ма ҳ нат ўти, кечар навбати, Қолур сабр идиш савобин тутуб. Ахмад Югнакий киши гунох қилса кечириш, ғазаб ўтини иложи борича ўчириш зарур, дейди.Шоир бошқалар билан эхтиёт бўлиб муомалада бўлиш, фойдасиз тортишувлар улуғларнинг ғазабини келтирса, кичикларнинг хулқини бузади, дейди. У кишиларни, айниқса, амалдорларни мартабага эришгач, камтар, самимий бўлишга чақиради. Адиб дўст-душманнинг фарқига етиш, яхши кишиларни дўст тутиш, дўст танлашда хато қилмаслик кераклигини таъкидлайди. Шунингдек, доим яхши кишилар билан хамкор бўлишни, кишининг ўзи ҳам эзгу, яхши ишлар қилиб яшаса, яхши натижага эришиши мумкинлигини таъкидлайди. (Халқингни кўйиб замонангни айблама, замонангни эмас, балки кишиларни айбла), дейди. Шунинг учун ҳам Ахмад Югнакий кишиларга ярамас ишлар қилмаслик, тинч ва фароғатда яшаш, халол бўлиш, очкўз-суқ бўлмаслик, ҳаромдан сақланиш каби хаётий панд-насихатларни беради. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР : 1. Каримов И. А. Донишманд халқимизнинг мустаҳкам иродасига ишонаман. «Фидокор» газетаси мухбири саволларига жавоблари. «Маърифат» газетаси 2000 йил 8 июн. 2. Кайковус. "Қобуснома". - Т.: Мерос, 1992. 3.Махмудов Қ. Ахмад Югнакийнинг «Хиббат ул-хақойи асари тўғрисида", - Т.: 1972. 4.Тўхлиев Б., Юсуф Хос Хожибнинг «Қутадғу билиг асари». -Т.: ўзбекистон, 1991. 5.Хдсанова Б. Пандномалар-маънавият манбаи. Т., 1997 6. Ҳ ошимов К., Нишонова С. ва б. "Педагогика тарихи", - Т.: Ў қитувчи, 7.Юсуф Хос хожиб. "Қутадғу билиг". - Т.: ФАН, 1977 8. www.pedagog.uz 9. www.tdpu.uz