logo

Педагогика дидактика методика сохасида мавжуд амалий ва назарий тушунчаларга асосланиб бўлажак мутахассисларни тайёрлаш

Yuklangan vaqt:

14.03.2020

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

83.5 KB
Педагогика дидактика методика сохасида мавжуд амалий ва назарий тушунчаларга асосланиб бўлажак мутахассисларни тайёрлаш Режа: 1. Таълим тизимига педагогик технологияни татбиқ этишнинг зарурати 2. Ўқув жараёнини педагогик технология асосида ташкил қилиш услублари Таълим тизимига педагогик технологияни татбиқ этишнинг зарурати XX аср кишилик жамияти тараққиёти тарихидан фан ва техника соҳасида юз берган инқилоблар даври сифатида жой олди. Илм-фан ва техника риво - жининг юксак суръати моддий ишлаб чиқариш жараёнини назарий (ғоявий) ҳамда амалий жиҳатдан бойитиб бориш билан бирга ижтимоий муносабатларнинг янгича мазмунини амалга оширишни таъминлади. Хизмат кўрсатиш соҳаларининг пайдо бўлиши, янгича турмуш тарзи кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларининг янгиланиб ҳамда ортиб бориши ўз навбатида замин этувчи фаолиятнинг йўлга қўйилишини тақозо этди. Ижтимоий зарурат маҳсули бўлган технология соҳаси ва жисмоний куч сарфланган ҳолда юксак сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради. Моддий ишлаб чиқариш, хомашёни қайта ишлаш соҳалари (хусусан, қишлоқ хўжалиги саноат, транспорт маиший хизмат кўрсатиш ва ҳ.к.) да ёндашув анъанаси юзага келди. Ишлаб чиқариш жараё - нига технологик ёндашув ушбу жараённинг умумий тавсифини ёритишга хизмат қилади, яъни муайян маҳсулотни ишлаб чиқариш мақсадида хом ашёни танлаш (дастлабки босқич) дан маҳсулотни истеъмолчига етказиб беришгача бўлган (сўнги босқич) даврни ўз ичига олган жараён технологик жараён сифатида эътироф этилади. Ишлаб чиқариш жараёнига нисбатан технологик ёндашув муайян соҳаларда ислохотларни ташкил этиш, уларнинг муваффақиятини таъ - минлаш ва уларни бойитиб бориш каби мақсадларга эришишнинг самарали омили сифатида ташкил этилди. Моддий ишлаб чиқариш соҳаларига замонавий, илғор, юксак технология ларнинг қўлланиш шартларидан бири - малакали мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг касбий маҳоратини доимий равишда ошириб боришни йўлга қўйиш эканидан ҳам англанадики, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаёт бир-бири билан узвийлик, алоқадорлик ҳамда яхлитлик тамойили асосида ривожланиб боради. Жамият ижтимоий ҳаётида етакчи ўрин тутган ғоя ва қарашлар иқти -содий ишлаб чиқариш ривожига ўз таъсирини ўтказса, ўз навбатида иқтисодий ўсиш аҳоли маданий турмуш тарзининг яхшиланишига олиб келади. Таълим-тарбия жараёнига педагогик технологияни тадбиқ этиш юқо - рида қайд этилган долзарб муаммони ижобий хал этишга хизмат қилади. Ишлаб чиқариш соҳалари учун малакали кадрларни тайёрлаб бериш бора - сидаги ижтимоий буюртма моҳияти ўз-ўзидан таълим-тарбия тизимига таалуқли. Ушбу тизим доирасида фаолият кўрсатувчи таълим муассаса - ларининг фаолияти мазмуни тубдан ёки қисман ўзгаради. Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган таълимий ислохотлар ҳамда кадрлар тайёрлаш борасидаги ижтимоий буюртма моҳиятига кўра, 1997 йил 29 августда олий мажлиснинг IXсессиясида қабул қилинган янги тахрирдаги «Таълим тўғрисида» ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» асосида узлуксиз таълим тизими яратилиб, аниқ вазифаларни бажарувчи босқичлар белгиланди. Шунингдек, янги турдаги таълим муассасалари фаолият юрита бошлади. Узлуксиз таълим тизимининг шаклланиши ўз-ўзидан кадрлар тайёр - лаш жараёнининг янгича мазмун касб этишини таъминлайди. Баркамол шахс ва малакали мутахассисни тайёрлашга йўналтирилган узлуксиз таълим (шу жумладан, тарбия) жараёнининг янги мазмуни мазкур жараёнга илм фан, техника ва ишлаб чиқариш соҳаларида яратилган ғоя, кашфиёт ва ютуқларнинг тадбиқ этилиши. Ушбу жараёнда демократик, инсонпарварлик тамойилларининг устувор ўрин тутиши, таълим ва тарбия жараёнини инсонпарварлаштириш (яъни, таълимтарбия жараёнининг асосий субъектларидан бири бўлган талаба - таълим олувчи шахснинг хурмат қилиниши. Унинг шаъни, ор-номуси, қадр- қиммати ва ҳуқуқлари дахлсизлигининг таъминланиши), таълим олувчи (талаба) нинг педагогик жараёндаги фаол иштирокини юзага келтириш учун муайян шарт шароитларни яратиш, уларнинг ҳохиш-истаклари билан ўртоқ -лашиш, шахсий ташаббусларни қўллаб қувватлаш, уларда мустақил фикр юритиш лаёқатини тарбиялаш, бу борада муайян кўникма хосил қилиш, хосил қилинган кўникманинг фаолият малакасига айланишга рағбат билдириш, ўқув (манбъалари ва кўрсатмали воситалар) мазмунида юқорида қайд этилган ғояларнинг ўрин олишига эришиш, таълим олувчиларда билим олишга нисбатан ички эҳтиёж, қизиқиш, рағбатни юзага келтириш, шунингдек, онгли муносабатни қарор топтириш ва ҳоказолар асосида яратилади. Ўқув жараёнини педагогик технология асосида ташкил қилиш услублари Инсоннинг бошқа мавжудотлардан фарқи - олдига маълум бир мақсад қўйиб, сўнг унга томон ҳаракат қилишидадир. Киши мақсади сари қиладиган ҳаракати (фаолияти) жараёнида муайян табиий ва сунъий тўсиқларни енгиб ўтади. Бу тўсиқларни бартараф этиш учун у бир қатор тадбир ва чоралардан фойда - ланади. Мақсадга етишда муайян тўсиқни енгиб ўтиш учун қўлланиладиган тадбир ва чоралар мажмуини усул дейилади. Мақсадга етишда бир неча, гоҳо ўнлаб-юзлаб тўсиқларни енгиб ўтиш усуллари маълум бир тизимда қўлланилади. Мақсадга етишда қўлланиладиган усуллар тизимини услуб (йўл) дейилади. Усулларнинг маълум бир услубда қўлланиш жараёнида ҳар бир ҳаракат мақоми муайян мақсад кўрсаткичларига бўйсундирилади. Ундан ташқари, киши мақсадга етиш жараёнида бир қатор қонуниятларга ҳам тамойил сифатида амал қилади. Киши мақсад сари қилган ҳаракатида унинг учун тамойил вазифасини бажарувчи мақсад кўрсаткичлари билан ҳаракати давомида амал қилиниши шарт бўлган қонуниятлар мажмуига методология дейилади. Ҳар бир шахсни, ижтимоий гуруҳни ва бутун жамиятни энг умумий ва хусусий мақсадлари бўлади, инчунин уларнинг энг умумий, умумий ва хусусий методологик асослари мавжуд. Ҳар бир соҳада мавжуд мақсад кўрсаткичлари билан фақат шу соҳада хукм сурувчи қонуниятлар шу соҳада фаолият кўрсаткичлари учун умумий методо - логик асос ҳисобланади. Ижтимоий эҳтиёжга кишининг ижтимоий тараққиёти натижасида вужудга келадиган фикр юритиш, фикр алмашиш, билим олиш, меҳнат қилиш, завқла - ниш, севиш ва севилиш каби эҳтиёжлар киради. Эҳтиёжни қондириш устида маълум вақт фикр-мулохаза юритилгандан кейин эҳтиёж ё инкор қилиниб бостирилади, ёки унга етишиш мақсад қилиб қўйилади. Мақсад ва унинг кўрсаткичлари аниқ бўлганидан кейин, унга етишиш усул - лари тизими излаб топилади ва ҳаракат бошланади. Шундан мақсад кўрсат - кичлари билан ҳаракат пайтида ўз мавжудлигини намоён қилувчи қонуниятлар йиғиндиси ушбу фаолиятнинг методологик асосини, яъни амал қилиниши шарт бўлган тамойиллар мажмуини ташкил қилади. Ҳар қандай жамиятнинг энг умумий мақсади бўлади. Уни миллий ғоя дейилади. Ўзбекистон Республикаси ҳалқларининг асосий мақсади ҳуқуқий демократик давлат барпо қилиш ҳамда одил фуқаролик жамиятини шакллан тиришдир. Бундай давлат ва жамият сифатларини ифода этувчи кўрсаткичлар бўлади. Улар фалсафанинг энг умумий қонунлари билан биргаликда жамият аъзоларининг барча фаолиятига, шу жумладан, таълим-тарбия соҳасидагиларга ҳам, энг уму - мий методологик асос вазифасини бажаради. Педагогик жараёнининг умумий методологияси соҳа олдига қўйган мақсад кўрсаткичлари билан дидактиканинг умумий тамойилларидир. Педагогика соҳа - сининг эса умумий мақсади жамиятнинг энг умумий мақсади, яъни ғоясидан келиб чиқиб, унинг ажралмас қисми ҳисобланади. Маъориф соҳасиинг умумий мақсади ҳуқуқий демократик давлат ҳамда одил фуқаролик жамиятининг талабларига жавоб берувчи кишиларни тарбиялаб беришдан иборатдир. Ўзбекистонда муаллифлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, эркин, маърифатли ва демократик давлат фукоролари қуйидаги иж - тимоий сифатларга эга бўлиши керак: · Ақлли - мустақил фикр юрита оладиган; · Одобли - миллатимиз тўплаган барча фазилатларга эга; · Меҳнатсевар - меҳнат кишининг ижтимоий эҳтиёжига айланганлиги; · Билимли - диний, дунёвий ва фазовий билимларни кўп ва чуқур эгаллаб олиб, уларни ҳаётда қўллай олиши; · Coғлoм - жисмоний, рухий ва ижтимоий саломат; · Миллий ғypypгa эга - аждодларимизнинг моддий ва маънавий меросини эгаллаб, улар билан фахрланувчи ва уларни бойитишга хисса қўшувчи; · Ватанпарвар - Ватан учун, ҳалқ учун фидокорона меҳнат қилувчи, уларни муҳофаза қила олувчи ва зарур бўлса улар учун жонини қурбон қилувчи; · Инсонпарвар - инсон зотига фақат яхшиликлар уловчи ва улар учун эзгу ишлар қилувчи; · Жасур ва шижоатли - ҳар бир ишга мардона киришиб, уни шижоат билан охирига етказувчи. Бу ўнта ижтимоий сифат жамият эҳтиёжларидан келиб чиққан давлат буюртмаси бўлиб, таълим соҳасида фаолият кўрсатаётган ҳар бир инсон улардан умумий методологик асос сифатида фойдаланиши керак. Бу умумсоҳавий методологиянинг биринчи қисми ҳисобланади. Педагогик технологиянинг назарий асослари Республикамизда - Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» да таъкидлаганидек, замонавий таълим-тарбия ишларини давлат стандарти даражасига кўтариш учун педагогик жараёнга илғор ахборот ва педагогик технологияларни жорий этиш зарур (3.4 модда). 1999 йил апрел ойида Тошкент шахрида ҳамда май ойида Андижонда ўтказилган Республика илмий-назарий семинар қарорларига мувофиқ барча илмий ва олий ўқув муассасаларига кадрларни тайёрлаш миллий моделига мос илғор педагогик технологияларнинг назарий асосларини ишлаб-чиқиш вазифаси юклатилди. Бу вазифани тўлиқ бажариш мақсадида, энг аввало, олимлар мактабларда ва олийгохларда ишлаётган ўқитувчилар ҳамкорлигида бир неча муаммоларни ечиш керак, шу жумлада: - янги педагогик технологиянинг моҳиятини аниқлаш ва унинг наза - рий асосларини яратиш; - унинг принципларини ишлаб чикиш; - педогогик технологияни амалда қўллаш учун самарали йўлларини танлаш ва ҳоказо. Педагогик технология нима? Нега энди шунча йиллардан бери яраб келган таълим жараёнини эскича ташкил этишдан воз кечишимиз керак ва ўқув жараёнини лойихалаштиришга янгича ёндашиш зарур? Бу йўналишлар: - Таълим-тарбия мақсад, вазифа мазмуни, тизимини ислох қилиш; - Таълим-тарбия бошқарувини ислох қилиш; - Таълимнинг бозор иқтисодиётига асосланган механизмини яратиш; - Ота-она, ўқитувчи-талабанинг таълим жараёнига бўлган янгича қарашларини шакллантириш; - ва нихоят, бу туб ислохотларнинг бош ҳаракатлантирувчи кучи - янги педагогик технологияни амалиётга тадбиқ этишдан иборат. Педагогик жараёнига ёндашиш турлари. Янги педагогик технологиянинг моҳияти ва аҳамиятини чуқурроқ тушуниш учун, бизнинг фикримизча, педагогик жараёнга комплексли нуқ -таи назардан қараш керак, чунки педагогик жараён, таълим ва тарбия жараёндан иборат бўлиб, жуда мураккаб, кўпқиррали жараёндир. "Комплексли" дегани - мизда биз бу тушунчасига "тарихий", "тизимли", "психологик" тушунчаларни ҳам киритяпмиз. Энди ҳар бирини алоҳида кўриб чиқамиз. А. Таълим - тарбияга тарихий ёндашув. "Педагогика тарихи" фани дарсларида сизга таълим-тарбия саноатининг тарихий жабхаларида тутган ўрни ва тараққиётидаги аҳамияти маълум бўлди. Лекин буни аниқлаш керакки, тарбия ва ўқув жараённинг моҳияти қадим замондан то бугунги кунгача ўзгармади. Тарбиянинг моҳияти - ўсиб келаётган ёш авлодни мазкур муҳит, жа -мият талаблари асосида ҳаётга тайёрлашдан иборат бўлиб - жамиятда ўз муҳим ўрнини тутади. XX асрнинг бошларида Абдулла Авлоний "Тарбия бизлар учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё халокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир" бекорга демас эди, чунки тарбиянинг жамиятдаги роли, унинг ўтмиш ва хозирги замонда аҳамияти муҳим. Таълим эса, тарбия жараёнининг муҳим элементи бўлиб, - бу талабаларда маълумот шакллантирадиган жараёндир. Мактабдаги, асосан, бошланғич мактабдаги ўқитиш жараёнида таълим, тарбия ва маълумот ўзаро мустахкам боғлиқ равишда амалга оширилади. Ҳаммамизга маълумки, жамиятимиз доимо тараққиёт этади. Бунинг учун эса янгича билим бериш, ўзгариб борувчи меҳнат ва ҳаёт шароитларига мувофиқ, танқидий ижодий фаолият билан шуғуллана олиш кўникмалари таркиб топган бўлиши лозим. Демак, тарбия ёш авлодни ҳаётга, меҳнатга тай -ёрлашда, у мавжуд жамият имкониятларини шакллантириш, янада ривож -лантириш мақсадида кекса авлод томонидан орттирилган тарихий тажрибани тўлдирилган, янада мукаммаллаштирилган ҳолда ёш авлодга сингдиради. Таълим-тарбия моҳияти сақланаётган ҳолда ўқитувчи ўз иш фаолитида усуллар, воситалар ва шаклларни ўзгарган шароитларда янгилашга мажбур -дир, чунки янги давр унга доимо янги талаб қўяди. В. Таълим-тарбия жараёнига психолгогик ёндашув. Инсоннинг фаолияти психолог нуқтаи назаридан учта турларидан иборат бўлиб (ўйин, ўқиш ва меҳнат), мулоқотда асосланади. Педагог ўз фаолияти ҳамда ўқитув - чилар фаолиятини фақат мулоқот оркали ташкил қилиши мумкин. Педагогик мулоқот таълим-тарбиянинг психологик асоси бўлиб, уни самарали бошқариш учун мулоқот жараёнининг моҳияти ва механизмини аниқ бўлишини талаб қилади, чунки мулоқот бошқариш технологияси ўз хусусиятига эга бўлган жараёндир. Янги технологияларни лойихалаш ва улардан таълим-тарбия жараё - нида фойдаланиш маълум қонуниятларга асосланади. Бу асослар педагогик технология (ПТ) нинг ўзига хос жихатларини ифода этади ва методикадан фарқли томонларини кўрсатиб беради. Бошқача айтганда, уларни ПТ прин - циплари, деб аташ мумкин. Принцип – юнонча - "princip" сўзидан олинган бўлиб, асос, дастлабки холат, бошқарувчи ғоя, умумлашган талаб каби маъноларни англатади. Биз педагогик технология принциплари деганда лойихаланган ўқув тарбиявий жараённи амалга оширишга юқори натижаларга эришиш учун риоя қилинадиган умумий меъёрлар, қоидалар ва талабларни тушунамиз. Демак, у ёки бу педагогик ходиса принцип бўлиши мумкин, қачонки уни ўқув жара -ёнида ҳисобга олиш (риоя қилиш) зарур бўлса, яъни унга таянилса. Олиб борилган тахлилий - синтетик тадқиқотларнинг кўрсатишича, ПТ принциплари дидактик принциплардан тубдан фарқ қилади ва ўзида му - ҳим сифат кўрсаткичларини мужассамлаштиради. Президентимиз Ислом Каримов алоҳида таъкидлаганларидек, "...биз мамлакатимизнинг истиқболи ёш авлодимиз қандай тарбия топишига, қандай маънавий фазилатлар эгаси бўлиб вояга етишига, фарзандларимизнинг ҳаётда нечоғли фаол муносабатда бўлишига, қандай олий мақсадларга хизмат қилишига боғлиқ эканини ҳамиша ёдда тутишимиз керак". Шу сабабли ҳам биринчи навбатда таълим мазмуни ва унинг таркибини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, хусусан, бу мазмунга нафақат билим, кўникма ва малака, балки умуминсоний маданиятни ташкил қилувчи - ижодий фаолият тажри - баси, теварак-атрофга муносабатларни ҳам киритиш ғояси кун тартибига кўн - даланг қилиб қўйилди. Ж.Г. Йўлдошевнинг фикрича, бу ғояни ижтимоий ҳаётнинг қуйидаги компонентлари рўёбга чиқариши мумкин: - фаолият турлари (моддий-амалий, ижтимоий, маънавий); - ижтимоий онг шакллари (ахлоқ, саноат, сиёсат, фалсафа, фан ва бошқалар); - ижтимоий муносабатлар тизими (моддий ва мафкуравий); - моддий ижтимоий ва табиий бойлик (кейинги авлодларга мерос қилиб қолдириладиган бойликлар). Шундай қилиб, янги педагогик технологиянинг илмий-назарий асослари яратилиб бормоқда десак хато бўлмайди, хозирда бу иш давом этмоқда. Педагогик технологияни жорий этиш тажрибасини ўрганиш ва унга ижодий ёндашиш, ўқув жараёнини инсонпарварлаштириш, бунда талабани суст объектдан фаол субъектга айлантириш, билиш фаолиятининг аниқ, мақсадлар -га йўналганлигини ҳамда ўқув жараёнини ишлаб чиқариш жараёни каби такрорланувчанлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Шунингдек, педагогларда турли шаклдаги тест топшириқлари тузиш, уларни синаш малакалари шаклланади ва такомиллашади. Адабиётлар 1. Морева И.А. Педагогика среднего профессионального образования. Практикум –М. «Академия»-2008. 2. Подласый М.Л. Педагогика Новый курс учебник для студентов пед.вузов. В 2 ки К Т: Общие основы процесса обучения. – М.: ВЛАДОС, 1999. 124 с. 3. Кузнецов В.В. Введение в профессионально-педагогическую специальность: учеб. Пособие для студ. Высш. Учеб. Заведений / В.В. Кузнецов: ред. Л.Я.Петрунина.-М.: Изд.центр ―Академия‖, 2007 – 176 с 4. Рогинский В.М. Азбука педагогического труда: -М.: Высш. Шк. 1990 3.И.Ф.Харламов. Педагогика. Минск, 2002. 5. В.И.Загвязинский. Теория обучения. Современная интерпретация. Москва. ACADEMIA, 2001.