logo

Касбий фаолият ўқитувчи касбидаги муаммолар ўз ўзини назорат қилиш психологияси

Yuklangan vaqt:

14.03.2020

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

98 KB
Касбий фаолият ўқитувчи касбидаги муаммолар ўз ўзини назорат қилиш психологияси Режа: 1. Ўқитувчи касбий фаолияти ва педагогик маҳорат. 2.Касбий фаолиятни шахс маънавий аҳлоқий шаклланишига таъсир кўрсатиши 3. Касбий фаолиятга мослашувнинг психологик асоси 4. Меҳнат жамоаларидаги психологик муҳит. 5. Мулоқот психологияси. Вербал ва новербал мулоқот. Ўқитувчи касбий фаолияти ва педагогик маҳорат. Халқнинг маънавий руҳиятини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришда, жамиятни модернизациялаш жараёнида маънавий қадриятлар, миллий ғоя, маданий меросни ёшлар онгига сингдиришда замонавий ўқитувчининг касбий билим даржаси, маҳорати юксак ўрин туради. Ўқитувчининг касбий тайёргарлиги, малака талаблари ривожланади ҳамда таълим - тарбиянинг мазмуни замонавий билимлар билан янгиланиб педагогик индустрияни ривожлантирилишига ҳисса қўшади. Тадқиқотнинг назарий, педагогик-психологик жиҳатларини ишлаб чиқиш, таълимнинг сифат ва самарадорлигини оширишда ўқитувчида педагогик маҳоратни оширишнинг энг қулай методик тактикалари, йўллари ҳамда шаклларини такомиллаштириш орқали ―педагог устахонаси‖ банки яратилади. Ўқитувчида педагогик маҳоратини ривожлантириш орқали педагогик тажриба, педагогик маданият, меҳнат бозоридаги рақобатбардош малакали мутахассисга қўйилган ижтимоий талабларга тўлақонли жавоб бера олиш имконияти яратилади. Ўқитувчи педогогик маҳоратини қуйидаги тартибда намоён бўлади: - Ўрганилаётган мавзу бўйича мақсад, вазифалар билан ўқувчи талабаларни олдиндан таништириш, муаммо, топшириқларни, шунингдек, уй вазифалари, мустақил бажариладиган ишларни, уларни бажариш тартиби, пайтини эълон қилиш, мавзуни тўлиқ ўзлаштириш бўйича кўрсатмалар бериш, ўзлаштириш меъёрларини айтиб бериш; - Ўқувчи-талабаларни фаол, мустақил фаолиятга рағбатлантириш, улар диққатини бўлим ёки мавзу мазмунига тортиш, уни қандай ўрганиш зарурлигини айтиб бериш, билишга қизиқиш уйғотиш, ўқиш-ўрганишга ҳавас, муаммоларни бажаришга эҳтиёж уйғотиш, эмоциялар, тафаккур ҳодисалари, билимларни ўқув ҳолатларига татбиқ этиш йўллари орқали мавзу бўйича маълумотлар тўплаш, тўпланган маълумотлар юзасидан жорий назоратни ташкил этиш, мавзуни тўлиқ ўзлаштиришга оид ўзгариш, қўшимча, тузатишларни белгилаш; - Бўлим ёки мавзу бўйича тўпланган билимларга ишлов бериш. Ўқитувчи педагогик маҳоратини ошириш ҳамда ўқувчи маънавий- ахлоқий сифатларини миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида шакллантиришга доир методик таъминот тизимини ишлаб чиқилади. Педагогик маҳорат клиникаси сайтини яратишнинг илмий-методик таъминоти номли қўлланмани тайёрлаш ва нашр этиш бўйича фанлар кесимида методик тизимли материаллар, хулосалар, тавсиява таклифлар ишлаб чиқилади. Ўқитувчи педагогик маҳоратининг таркибий қисмлари (инсонпарварлик, педагогик қобилият, касбий билимлар, педагогик техника) ривожлантирилиб борилса. - Мослашувчанлик – истъмолчи (педагог)га қулай вақт ва тезликда хизмат кўрсатиш имкониятининг этарлилиги асосида; - Модуллик – бир-бирига боғлиқ бўлмаган методик модуллардан индивидуал ёки жамоавий талабга мос хизмат намуналарини таклиф қилиш орқали; - Параллеллик – методик хизматни иш фаолиятидан ажралмаган ҳолда параллел олиб бориш имконияти яратилганида; - Кенг қамровли – бир вақтнингўзида кўп сонли ўқитувчиларнинг заҳираларига мурожаат қила олиши, ўзаро тажриба алмашиш имкониятининг берилиши; Ҳозирги вақтда дунёда кучайиб бораётган турли маънавий таҳдидларнинг олдини олиш, ―Оммавий маданият‖ нинг зарарли таъсиридан фарзандларимизнинг онгу, тафаккури ҳимоя қилинади ва ахборот хуружларидан огоҳлик сайтлари маҳаллий ментелетитга мос равишда тавсия этилади. - Турли мафкуравий хатарлардан, ғоявий хуружлар таъсиридан сақланиш мақсадида маънавий бўшлиққа йўл қўймаслик учун ўқувчиларнинг маънавий- маърифий дунёқараши бойитилишига оид виртуал мавзулар ёритилиб борилади ҳамда ўқитувчига методик ёрдам берилиши назарда тутилади; - Ўқитувчининг касбий тайёргарлиги, малака талаблари ривожланади ва таълим – тарбиянинг мазмуни замонавий билимлар билан бойитилади; - Ўқитувчидаги педагогик маҳоратнинг ортиши орқали ўқувчиёшлардаги илмий-амалий ижодкорлик ҳар томонлама равнақ топади; Таълим жараёни ниҳоятда мураккаб ва кўп компонентлидир. Таълим самарадорлиги педагог ва талаба-ўқувчининг фаоллилигига, таълим воситаларининг мавжудлигига, таълим жараёнининг ташкилий, илмийметодик мукаммаллигига, жамиятда илмли кишиларга бўлган эҳтиёжга ва бошқа ҳали аниқланмаган кўпгина омилларга боғлиқ. Жамият ўзининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий эҳтиёжлари асосида таълим самарадорлиги юқори бўлишини талаб этади. Ўзбекистонда бозор муносабатларига асосланган иқтисодий структуралар яратилаётган ҳозирги кунда кенг, чуқур билимли ва билимларни амалда қўллай оладиган шахсларга талаб кучайиб бормоқда. Биҳмдон ва тадбиркор, ижтимоий фаол шахс жамият ҳаётида, меҳнатда ўзининг ўрнини топади. Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов «...шуни яхшилаб тушуниб олишимиз зарурки, жамиятимизни янада демократлаштириш ва фуқаролик институтларини шакллантириш, аввало, аҳолининг сиёсий, ижтимоий ва давлат ҳаётида нечоғлик фаол иштирок этиши билан узвий боғлиқ», деб кўрсатди. Бундай фаоллик вужудга келиши учун билимдон ва ҳаракатчан, миллий истиқлол ғоясига содиқ бўлган шахсни шакллантириш керак. Таълимнинг барча бўғинларини шундай ташкил этиш керакки, у ёшларга чуқур ва асосли билим бериш билан бирга кенг қамровли фикрлашга ўргацин. Таълим жараёнида талабада мустақил билим олиш эҳтиёжи шаклланиб бориши ҳозирги куннинг талабидир. Касбий фаолиятни шахс маънавий аҳлоқий шаклланишига таъсир кўрсатиши Миллий истиқлол мафкурасини ёшлар онгига сингдириш таълимтарбиянинг турли шакллари орқали амалга оширилади. Бунинг учун таълиммуассасаларида болалар ва талабаларнинг ёшига мос равишда, миллийистиқлол мафкурасини сингдиришнинг дифференсиал педагогик психологик дастурини яратиш лозим. Миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғояларихалқимизнинг мустақил тараққиёт йўлидаги бош ғоясидан келибчиқади ва ўзининг мазмун-моҳияти, фалсафаси, жозибаси билан уни халқимиз онгига янада чуқурроқ сингдиришга хизмат қилади. Меҳнат жамоалари инсон умрининг асосий қисми ўтадиган, унингтафаккури, ҳаётга муносабати шаклланадиган ижтимоий-маънавий муҳитдир. Улар кишида жамоа руҳи, меҳнацеварлик, омилкорлик, адолаттушунчаси, меҳр-оқибат туйғуларини тарбиялайдиган ўзига хосмаскан ҳисобланади. Меҳнат жамоалари турли миллат ва динга мансуб одамларни дўстликва ҳамжиҳатлик, ўзаро манфаатдорлик асосида ҳамкорлик қилиш, миллийва умуминсоний қадриятларни уйғунлаштиришга ўргатади. Бу эса, ўз навбатида, соғлом маънавий муҳитни вужудга келтиришда муҳимомил вазифасини бажаради. Ҳар бир шахс ҳаёти давомида бирор бир касбни эгаллайди ва у билан шугулланади. Унинг бу касби шахснинг нафақат иқтисодий ҳаёт мазмуни, балки маънавий дунёқараши, онги ахлоқи фикрлаш доирасини белгилайди. Ижтимоий ҳаётда бошқалар билан ўзаро муносабатларда шахснинг хушмуомалалиги сермулозаматлилиги том маънода унинг эгаллаган касбига ҳам боҒлиқ. Шахснинг маънавий-ахлоқий шаклланишига атроф муҳит, ҳамкасбларнинг муносабати ўз таъсирини кўрсатади. Ҳар доим тинимсиз ишлаш, кун тартибидаги режасиз амалга ошириш шахсни ҳаёт тарзини маълум маънода издан чиқаради. Ўз иш фаолиятида доимо қувноқлик, ўз ишидан мамнунлик дўстлар оила даврасида бўлиш шахсни иш фаолиятида ва кундалик ҳаётида самарадорликка олиб келади. Психология фани учун энг мураккаб муаммолар қаторига унингасосий категориялари бўлмиш шахс, мотивация, фаолият, муомала, онг тавсифи, уларнинг такомиллашув босқичлари, хусусиятлари, аксеттириш имкониятлари, ҳукм суриш қонуниятлари ва механизмлари бўйича аниқ фикрларни билдириш масалалари ва вазифалари киради. Шу муносабат билан, умумий психология фанига кириш вазифасинибажарса, иккинчи томондан, тингловчиларни, аввало, шахс психологияси, унинг фаолияти ва жамоадаги муносабати ҳақида, уни тадқиққилиш методлари тўғрисида, онг ва психика, асосий психик жараёнларнинг қонуниятлари ҳақида тегишли билимлардан хабардор этган ҳолда уларни профессионал ишга назарий ва амалий жиҳатдан тайёрлашдан иборат аниқ вазифани ўз зиммасига олади. Тирик мавжудотларнинг атрофдаги олам билан ҳаётий аҳамиятга молик боғланишлар бўлишини таъминлайдиган фаолияти уларга хос ялпи хусусият ҳисобланади. Фаоллик тирик мавжудотда «ўз кучи билан жавоб қилиш» қобилиятининг борлигидир. Жонли мавжудотни муайян тарзда ва муайян йўналишда ҳаракатқилишга ундайдиган эҳтиёжлар унинг фаоллиги манбаи бўлиб ҳисобланади. Эҳтиёж жонли мавжудотнинг ҳаёт кечиришидаги аниқ шарцҳароитларгаунинг қарамлигини ифода этувчи ва бу шарт-шароитларганисбатан унинг фаоллигини вужудга келтирувчи ҳолатдир. Кишининг фаоллиги эҳтиёжларининг қондирилиши жараёнида намоёнбўлади. Худди шу ўринда одам билан ҳайвоннинг хатти-ҳаракатларифаоллиги ўртасидаги тафовутлар аён бўлади. Ҳайвон ўз эҳтиёжларинингобектини эгаллаб олиш учун фаол интилишга даъват этиши эҳтимоли борлигини ўзининг табиий тузилишига кўра бамисоли олдиндан билиши туфайли фаоллик билан ҳаракат қилади. Ҳайвонлар эҳтиёжининг қондирилишжараёни уларнинг муҳитга яхшироқ мослашувини таъминлайди. Одамнинг фаоллиги ва фаолликнинг манбаи бўлган инсониеҳтиёжлари тамомила бошқача манзара касб этади. Кишининг эҳтиёжиуни тарбиялаш, яъни кишилик маданияти олами билан яқинлаштиришжараёнида шаклланади. Кишининг ўз эҳтиёжларини қондириш жараёни ижтимоий тараққиётбилан белгиланадиган фаолият шаклини эгаллашнинг фаол, муайян мақсадга йўналтирилган жараёни сифатида алоҳида ажралиб туради. Эҳтиёжлар қондирилиши жараёнида ривожланиб ва ўзгариб боради. Кишининг эҳтиёжларини тўлиқ қондириш уни ҳар томонлама ривожлантиришнингенг муҳим шартларидан бири ҳисобланади эҳтиёжлар келиб чиқишига кўра табиий ва маданий бўлиши мумкин. Мулоқот психологияси. Вербал ва новербал мулоқот. Мулоқотнинг вербал ва новербал воситалари. Мулоқот - одамларнинг биргаликдаги фаолиятлари эҳтиёжларидан келиб чиқадиган турли фаолликлари мобайнида бир-бирлари билан ўзаро муносабатларга киришиш жараёнидир. Яъни, ҳар бир шахснинг жамиятда бажарадиган фаолиятлари (меҳнат, ўқиш, ўйин, ижод қилиш ва бошқалар) ўзаро муносабат ва ўзаро таъсир шаклларини ўз ичига олади. Чунки ҳар қандай иш одамларнинг бирбирлари билан тил топишишни, бир-бирларига турли ҳил маълумотларни узатишни, фикрлар алмашинуви каби мураккаб ҳамкорликни талаб қилади. Шунинг учун ҳам ҳар бир шахснинг жамиятда тутган ўрни, ишларининг муваффақияти, обрўси унинг мулоқотга кириша олиш қобилияти билан бевосита боғлиқдир. Бир қарашда осонгина туюлган шахслараро мулоқот аслида жуда мураккаб жараён бўлиб, унга одам ҳаёти мобайнида ўрганиб боради. Мулоқот психологик жиҳатдан мураккаб эканлиги ҳақида Б.Ф.Паригин шундай ёзади: «Мулоқот шунчалик кўп қиррали жараёнки, унга бир вақтнинг ўзида қуйидагилар киради: а) Индивидларнинг ўзаро таъсир жараёни; б) Индивидлар ўртасидаги ахборот алмашинуви жараёни; в) Бир шаҳснинг бошқа шахсга муносабати жараёни; г) Бир кишининг бошқаларга таъсир кўрсатиш жараёни; д) Бир-бирларига ҳамдардлик билдириш имконияти; е) Шаҳсларнинг бир-бирларини тушуниши жараёни». В.М.Бехтерев муомалани шартли равишда бевосита ва билвосита турларга ҳам ажратади. Билвосита муомала таркибий қисмлари сифатида хат, телефон, телеграмма, эркалаш, уришиш ва бошқаларни олса, бевосита муомала турига нутқни киритади. Шуни таъкидлаш жоизки, муомалани экспериментал ўрганиш ишини В.М.Бехтерев томонидан амалга оширилгандир. Мулоқот функциялари. Ҳар қандай мулоқотнинг энг элементар функцияси - суҳбатдошларнинг ўзаро бир - бирини тушунишларини таъминлашдир. Бу ўзбекларда самимий салом - алик, очиқ юз билан кутиб олишдан бошланади. Ўзбек халқининг энг нодир ва буюк ҳислатларидан бири ҳам шуки, уйига биров кириб келса, албатта очиқ юз билан кутиб олади, кўришади, сўрашади, хол - аҳвол сўрайди. Шуниси характерлики, таъзияга борган чоғда ҳам ана шундай самимиятли қабулни ҳис қиламиз. Унинг иккинчи муҳим функцсияси ижтимоий тажрибага асос солишдир. Одам боласи фақат одамлар даврасида ижтимоийлашади, ўзига зарур инсоний хусусиятларни шакллантиради. Одам боласининг йиртқич ҳайвонлар томонидан ўғриланиб кетилиши, сўнг маълум муддатдан кейин яна одамлар орасида пайдо бўлиши фактлари шуни кўрсатганки, «мауглилар» биологик мавжудот сифатида ривожланаверади, лекин ижтимоийлашувда ортда қолиб кетади. Бундан ташқари, бундай холат боладаги билиш қобилиятларини ҳам чеклаши кўплаб психологик экспериментларда ўз исботини топди. Мулоқотнинг шакллари ва босқичлари. Мулоқот жараёни ўзига хос равишда мураккаб бўлиб, бунда уч хил босқич мавжуд. Дастлабки босқич — одамнинг ўз-ўзи билан мулоқотидир. Т.Шибутани ―Ижтимоий психология" дарслигида: «Агар одам озгина бўлса ҳам ўзини англаса, демак, у ўз-ўзига кўрсатмалар бера олади»— деб тўғри ёзган эди. Одамнинг ўз-ўзи билан мулоқоти аслида унинг бошқалар билан мулоқотининг ҳарактерини ва ҳажмини белгилайди. Агар одам ўз-ўзи билан мулоқот қилишни одат қилиб олиб, доимо жамиятдан ўзини четга тортиб, тортиниб юрса, демак у бошқалар билан суҳбатлашишда, тил топишишда жиддий қийинчиликларни бошдан кечиради, дейиш мумкин. Демак бошқалар билан мулоқот— мулоқотнинг иккинчи босқичидир. Мулоқотнинг ҳаётимиздаги шакл ва кўринишларига келсак унинг ҳар бир шахснинг ҳаётий вазиятларга мос келадиган, ўша вазиятлардан келиб чиқадиган кўринишлари ва турлари ҳақида гапириш мумкин. Лекин умумий ҳолда ҳар қандай мулоқот ё расмий ёки норасмий тусда бўлади. Агар расмий мулоқот одамларнинг жамиятда бажарадиган расмий вазифалари ва хулқ-атвор нормаларидан келиб чиқса, масалан, раҳбарнинг ўз қўл остида ишлаётган ходимлар билан мулоқоти, профессорнинг талаба билан мулоқоти ва ҳоказо, норасмий мулоқот — бу одамнинг шахсий муносабатларига таянади ва унинг мазмуни ўша суҳбатдошларнннг фикр- ўйлари, ният-мақсадлари ва эмостионал муносабатлари билан белгиланади. Масалан, дўстлар суҳбатдоши, поездда узоқ сафарга чиққан йўловчилар суҳбати, танаффус вақтида талабаларнинг спорт, мода, шахсий муносабатлар борасидаги мунозаралари. Одамларнинг асл табиатларига мос бўлгани учун ҳам норасмий мулоқот доимо одамларнинг ҳаётида кўпроқ вақтини олади ва бунда улар чарчамайдилар. Лекин шуни таъкидлаш керакки, одамда ана шундай мулоқотга ҳам қобилиятлар керак, яъни унинг қанчалик сергаплиги, очиқ кўнгиллиги, суҳбатлашиш йўлларини билиш, тил топишиш қобилияти, ўзгаларни тушуниши ва бошқа шахсий сифатлари кундалик мулоқотнинг самарасига бевосита таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳамма одам ҳам раҳбар бўлолмайди, айниқса, педагогик ишга ҳамма ҳам қўл уравермайди, чунки бунинг учун ундан ҳам расмий, ҳам норасмий мулоқот техникасидан хабардорлик талаб қилинади. Мулоқотнинг вербал ва новербал воситалари. Мулоқотнинг вербал воситаси бу сўзлар ҳисобланади. Вербал таъсир – бу сўз ва нутқимиз орқали кўрсатадиган таъсиримиздир. Бундаги асосий воситалар сўзлардир. Нутқ ўзининг физиологик негизига кўра, эшитиш ва ҳаракат анализаторлари фаолиятини бажаради. Мия қобиғида ташқи олам томонидан бўладиган турли хил қўзғатувчилар билан сўзларнинг талаффуз қилинишини бошқариб турадиган товуш пайчалари, хиқилдоқ, тил ва бошқа аъзолар ҳаракати ўртасидаги муваққат боғланишлар ўрнатилади. Нутқ иккинчи сигналлар тизими негизида амал қилади. Сўз И.П.Павлов фикрича, ―сигналлар сигналидир. Нутқни дастурлаштириш - нутқий ифоданинг, яъни киши билдирмоқчи бўлган фикрнинг маънавий ўзагини тузиш Биринчи босқич ҳисобланади. Иккинчи босқич - жумланинг синтактик таркибини тузишдан иборат. Ниҳоят, жумлани овоз чиқариб айта бошлайди, яъни нутқ реал тарзда руёбга чиқади. Шундай қилиб, ―гапириш жараёни бошланади. Бу жараён давомида коммуникатор узатилиши лозим бўлган ахборотни кодлаштиради. Рестипиент тинглаш жараёнида олинган ахборотнинг кодини очади. Бу коммуникатор айтмоқчи бўлган сўзнинг англаб этилишини таъминлайди. Нутқий фикр - мулоҳазани кодлаштириш ва кодини очиш жараёнлари оғзаки мулоқотда муваффақият келтирадиган ақлий марказлар ва тизимлар сақланиб қолганда юз беради. Мабодо ушбу тизимлар ишида бузилишлар рўй берса, киши нутқида турли хилдаги бузилишлар - афазиялар (сўзлашиш ва тушуниш қобилиятининг йўқотилиши) содир бўлади. ХIХ асрнинг ўрталаридаёқ олимлар миянинг баъзи бир қисмлари ишидаги бузилиш нутқнинг бузилишига олиб келишини кашф этган эдилар. Жумладан, П.Брока беморларда чап ярим шарнинг пастки пешона қисмидаги бурмалари орқали орқа томонининг учдан бир улуши шикастланган ҳолда сўзларни талаффуз этишда бузилиш рўй беришини аниқлади. Кейинроқ К. Вернике чап ярим шарнинг устки чакка қисмидаги бурмалари орқа томонининг учдан бир улуши шикастланганда сўзларни тушунишнинг бузилиши ҳолларини тавсиф қилган эди. Мия тўқималарининг ушбу қисмлари ҳаракатлантирувчи нутқ (―Брока маркази ) ва нутқни тушуниш (―Вернике маркази ) ―марказлари деб юритила бошлади. Лекин кейинчалик, асосан психофизиологлар (А.Р.Лурия, Н.А.Бернштейн, П.К.Анохин ва бошқалар) нинг илмий ишлари туфайли нутқнинг физиологик негизи миянинг алоҳида қисмлари (―Нутқ марказлари ) фаолиятидан кўра кўпроқ яхлит ҳолдаги мия фаолиятининг мураккаб тарзда ташкил топишидан иборат эканлиги аниқ - равшан бўлди. Шундай қилиб, нутқ функстияларининг жўшқин, яъни анатомик тарзда эмас, балки ҳаракатчан тарзда чекланиши тўғрисидаги тасаввур таркиб топдики, бу марказий асаб тизимининг кенг равишда компенсастиялаб туриш имкониятларидан фойдаланиши муносабати билан нутқнинг бузилишини тўғрилашида жуда катта аҳамият касб этади. Новербал (нутқсиз) коммуникастия воситаларига юз ифодаси, мимика, оҳанг, пауза, поза (ҳолат), кўз ёш, кулгу ва бошқалар киради. Бу воситалар вербал коммуникастия - сўзни тўлдиради, кучайтиради ва баъзан унинг ўрнини босади. Болгарларда бошни қимирлатиш йўқ дегани, русларники тескариси бўлади. Турли ёш гуруҳларида новербал коммуникастия воситаси турлича бўлади. Масалан, болалар кўпинча катталарга таъсир этиш, уларга ўз хоҳиш ва кайфиятларини ўтказишда йиғидан восита сифатида фойдаланадилар. Ахборотни сўз билан баён етишнинг мазмуни ва мақсадига новербал коммуникастия воситаларининг мос келиши муомала маданиятининг бир туридир. Ўртоғининг бошига тушган кулфатдан ҳабар топиб, унга ҳамдардлик билдираётган суҳбатдоши нутқсиз коммуникастия белгиларини ишлатади: юзларини ғамгин тутади, паст оҳангда, қўлларини юзига ё пешонасига қўйган ва бошини чайқаган ҳолда чуқур хўрсиниб гапиради ва ҳ.к. Нутқсиз коммуникастияни амалга ошириш учун турли хил ёш гуруҳларида турлича воситалар танланади. Нутқсиз коммуникастияда қўлланилаётган воситаларнинг ахборотни сўз билан этказиш мақсадларига ва мазмунига мувофиқлиги муносабат маданиятининг таркибий қисмларидан ҳисобланади. Бундай мувофиқлик ҳам оғзаки ва ҳам нутқсиз коммуникастия воситалари касб фаолиятининг қуроли ҳисобланган педагог учун жуда муҳимдир. Шахслараро муомаланинг шахс тараққиётидаги ўрни Аслида ҳар бир инсоннинг ижтимоий тажрибаси, унинг инсоний киёфаси, фазилатлари, ҳаттоки, нуксонлари ҳам мулоқот жараёнларининг маҳсулидир. Жамиятдан ажралган, мулоқотда бўлиш имкониятидан маҳрум бўлган одам ўзида индивид сифатларини сақлаб қолиши мумкин, лекин у шахс бўлолмайди. Шунинг учун мулоқотнинг шахс тараққиётидаги аҳамиятини тасаввур қилиш учун унинг функцияларини таҳлил қиламиз. Ҳар қандай мулоқотнинг энг элементар функсияси - суҳбатдошларнинг ўзаро бир-бирини тушунишларини таъминлашдир. Бу ўзбекларда самимий салом-алик, очиқ юз билан кутиб олишдан бошланади. Ўзбек ҳалкининг энг нодир ва буюк хислатларидан бири ҳам шуки, уйига биров кириб келса, албатта очиқ юз билан кутиб олади, кўришади, сўрашади, хол-ахвол сўрайди. Шуниси характерлики, таъзияга борган чогда ҳам ана шундай самимиятли қабулни ҳис қиламиз. Бу каби бирламчи контакт усуллари бошқа миллат ва ҳалкларда ҳам бор, яъни бу жиҳат миллий ўзига хосликка эга. Унинг иккинчи муҳим функсияси ижтимоий тажрибага асос солишдир. Одам боласи фақат одамлар даврасида ижтимоийлашади, ўзига зарур инсоний хусусиятларни шакллантиради. Одам боласининг йиртқич ҳайвонлар томонидан ўгриланиб кетилиши, сўнг маълум муддатдан кейин яна одамлар орасида пайдо бўлиши фактлари шуни кўрсатганки, «мауглилар» биологик мавжудот сифатида ривожланаверади, лекин ижтимоийлашувда ортда қолиб кетади. Бундан ташқари, бундай ҳолат боладаги билиш қобилиятларини ҳам чеклаши кўплаб психологик експериментларда ўз исботини топди. Адабиётлар : 1. Келвин СеиферТ ва Росемарй Суттон. Эдуcатионал Психологии 2009 Келвин Сеиферт.10-16 пагес. 5.Бордавская Н.В., Реан А.А. Педагогика.-М.: Питер, 2004. 2. Профессионалная педагогика.Учебник для студентов.–М.: Педагогика, 2002. 3. Нишонова С. Комил инсонни тарбияси:ўрта махсус, касб-ҳунар та‗лими муассасалари учун қўлланма. -Т.: Истиқлол. 2003 4. Ғуломов С.С. ва бошқалар. Ахборот тизимлари ва технологиялари. Т.: ―Шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси, 2000. 5. Эгамбердиев Э., Хўжамқулов Ҳ. Кичикбизнес ва тадбиркорлик. – Т.: Манавият, 2003. 6. Хошимов К. ва бошқалар таҳрири остида. Педагогика тарихи – Т.: Фан, 2001.