logo

Хорижий журналистика ва публицистика тарихи тушунчаси ( Ғарбий Европа ва Америка мамлакатлари мисолида)

Yuklangan vaqt:

22.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

39 KB
Хорижий журналистика ва публицистика тарихи тушунчаси ( Ғарбий Европа ва Америка мамлакатлари мисолида) Режа: 1. «Публицистика » тушунчаси ва унинг изоҳи. 2. Қадимги Юнон ривоятларида хабарчилар ҳақида ўзига хос маълумотлар. 3. Оғзаки ва ёзма нутқ ҳақида маълумот. 4. Кундалик матбуотнинг пайдо бўлиши.  Ҳар қандай ижтимоий ҳодисани ўрганишда аввалом бор унинг тарихий асосларини ҳисобга олиш ва ушбу ҳодиса қандай пайдо бўлди, қандай ривожланди, қандай асосий босқичларни босиб ўтди ва ҳозир қандай ҳолатда эканлигига эътибор бериш муҳимдир. Олимларнинг «Публицистика»сўзи ҳақидаги турли тушунча ва изоҳларини келтириш мумкин. Лекин уларнинг барчаси ушбу сўз тагида айни пайтдалик, долзарблилик ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган фикрга эътиборни жалб этиш кабиларни тушунишади. Ижтимоий муносабатларни ўзида акс эттирган публицистиканинг пайдо бўлишини инсониятнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихи билан биргаликда ўрганишни тақоза этади. Умуман замонавий типдаги биринчи газеталарнинг пайдо бўлиши бор-йўғи ХVII асрга бориб тақалади. Лекин ижтимоий ахборотлар билан инсонлар бир-бирини хабардор қилиб туриш жуда узоқ тарихга эга. У инсоннинг ўзи каби қадимийдир. Қадимги Юнон ривоятларига кўра худолар худоси Одиннинг елкасига иккита қарға ўтириб олиб, нима кўрган ва эшитган бўлса шивирлаб айтишар экан. Уларнинг бирини Хугин (ўйловчи)ва мугин ( хотирловчи) деб айтишаркан. Один уларни тонг пайтида бутун дунё устидан айланиб учиб келишга юборар ва эрталабки нонуштага қайтиб келиб уни барча янгиликлардан хабардор қилар экан. Ҳақиқий маънодаги кундалик матбуотнинг пайдо бўлиши ХVII аср Реформация даврига тўғри келади. Тугаб бораётган феодализм дунёсини диний қарама- қаршиликлар емираётган ва унинг ўрнини капиталистик ишлаб чиқариш муносабатлари эгаллай бошлаган эди. Энг асосийси бу даврда кенг халқ оммасининг сиёсий фаоллиги уйғотиб юборилган эди. Сиёсий ва ижтимоий кутаришлар даврида босма публицистик сўзнинг одамлар онги ва шатти-ҳаракатига, ижтимоий фаолиятининг фаоллашувига ва сиёсий ҳаракатларда қатнашувига таъсири беқиёс даражада ўсди. Бу таъсир айниқса ХVII Англия буржуа революцияси ва ХVII аср буюк Француз буржуа революцияси даврида яққол сезилиб қолди. Ўша давр воқеалари, орзу умидлари, умидсизликлари халқ қўшиқларида, ҳикояларида, воқеаларида ўз аксини топди ва улар кўплаб нусхада босиб чиқарила бошлади. «Учиб юрувчи варақалар» даврнинг тезкор даракчиларига айлана бошлади ва улар Базелда, Цюрихда, Страсбургда, Майнцда, Эрфрутда, Бреслауда, Лейпцикда, Вююртенбургда, Дрезденда, Аугсбергда, Нюренбургда нашр этила бошлади. Публицистиканинг ёрқин кўринишлари айниқса Англияда 1644 йилги инқилоб ва узоқ муддатли парламент даврида пайдо бўлди. Буюк Француз буржуа революцияси даврида газеталар оддий идоралардан жамоатчилик фикрини ташувчи ва бошловчисига айланди. Айнан инглиз ва француз буржуа революциялари даврида ижтимоий зарурат бўлган публицист касби дунёга келди, у энди нафақат янгиликни, ишбилармонликни, ношир , муҳаррир, саҳифаларни йиғувчи ва тарқатувчи бўлиб қолмасдан, балки ҳақиқий маънодаги янги ғояларни, фикрларни илгари сурувчи публицистикага айланди. Ўша давр публицистикаси сиёсий ҳаракатлар учун турли партия дастурлари ва жамоатчилик фикрининг ифодачиси сифатида майдонга чиқди. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР : 1. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХ1 аср бўсағасида. Тошкент, Ўзбекистон, 1999 й. 2. Лихачев Д.С. Развитие русское литературы Х –Х VII веков. Эпохи и стили. Л., 1973. 3. Ученова В.В. - Исторический истоки современний публицистикии. М., 1972. 4. Ученова В.В. – У истоков публицистики. М., 1989. 5. Тоғаев О. – Ўзбек бадиий публицистикаси. Т., Фан. 1973. 6. Ворошилов В.В. –Журналистика. Учебник. С. Петербург. 1999. 7. Материали к курсу «История мировой журналистики». Сост. Муминова Ф.Т., 1994. 8. www.ziyonet.uz