logo

Навоий асарларида миллат ва миллийлик масалаларининг қўйилиши

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

22.6474609375 KB
Навоий асарларида миллат ва миллийлик масалаларининг қўйилиши (Қаршидаги «Навоийхонлик» анжумшшги маъруза матчи) Муҳтарам ҳамкасабалар! Эътиборингизга ҳавола қилинаётган ушбу маъруза мазкур мавзу бўйича қатьий ва асосли илмий хулосалар бериш даъвосидан узоқ, албатта. Биз жуда кичкина бир мақсадни, уни ўрганиш лозим-лигига мутахассисларнинг диққатини тортиш билан чек-ланамиз. Навоийнинг миллат ҳақидаги тушунчаси ва бунинг буюк шоир асарларида қай даражада акс этганини ўрга ниш мустақилликни қўлга олганимиздан кейин, айтиш мумкинки, фавқулодда аҳамият касб этади. Ҳамонки, у узбек адабий-бадиий тафаккурининг энг ёрқин намоян-даси сифатида эътироф этилган экан, ҳамонки унинг ижо-дий мероси мумтоз адабиётимизнинг энг юксак чўққиси сифатида тан олинган экан, бу тафаккур ва ижоднинг, айни пайтда, мазмун-моҳиятига кўра ҳам, шаклу шамойи- лига кўра ҳам миллий бўлганлиги о или и ҳақиқатдир. Қола- верса, она тилининг устуворлиги учун кураш, бу тилда адабиёт яратиш, туркни, яъни ўзбекни «баҳраманд» этиш учун ўз умрини бағишлаш буюк шоир ҳаётининг мазму- нини ташкил қилган эди. Бугун узбек деган миллат ўз мустақил давлати билан жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли вакили бўлиб турган экан, Бирлашган Миллат-лар Ташкилотининг аъзоси бўлиб турган экан, ўз қадри- ятларини бирма-бир кўздан кечирмоқда экан, ўз яшаш принципларини эълон қилмоқда экан, бу миллатнинг фахру ғурури бўлган Навоийдай даҳонинг миллат ва мил-лийлик ҳақидаги тушунчалари нақадар катта аҳамиятга эга эканини тасаввур қилиш қийин эмас. Бироқ, афсуски, бу мавзу ҳаммамизга маълум сабаб-лар билан четга сурилиб келди. Бу мавзу, ўз пайтида — XX аср бошида ўша даврнинг энг пешқадам зиёлилари «Миллий уйғониш даври» деб баҳолаган йилларда кун тар-тибига қўйилган эди. 1918 йилда Фитрат томонидан таш-кил қилинган «Чиғатой гурунги» жамиятининг фаолияти, хусусан, шоир суратининг топиб эълон қилиниши, у ҳақда рисола тайёрланиши бунга далил. Бироқ демократия ва социализм курашида социализмнинг қўли баланд келгач, миллат деб чиққан ҳар бир кишига «миллатчи» тамғаси босилди ва бу атама айблов унсурига айлантирилди. Бу-гун аслимизга қайтиб, тарихий меросимизга дойр ҳар бир ҳодисани ўз оти билан аташ, ўз ақлимиз билан баҳолаш им копия гига эга эканмиз, бу борадаги энг муҳим методо-логик масалалардан бири мазкур меросни миллат ва унинг манфаати нуқтаи назаридан текшириш ҳамда баҳолаш бўлиб турибди. Бу эса, аслида, ижоди тадқиқ этилаётган ҳар бир адибнинг мазкур масалага муносабатини тайин ли шла н бон пан ал и. Бинобарин, Навоий ижодида маз кур масаланинг энг ками икки йўналиши: шоирнинг мил лат тушунчаси ва меросининг миллий хусусиятлари деб аташ мумкин бўлган икки жиҳати бор. Миллат ҳақидаги ran , жуда эски, албатта. Ёзувчи Жа лил Мамадқулизода бир муносабат билан бу тушунчанинг қадим юнонларга бориб боғланишини ёзган эди. Кекса Демокрит уни шундай тушунтирган экан: «Ҳар бир мам- лакатнинг ягона бир соҳиби бор, унинг оти миллатдир». Шундан сўнг, бу тушунча, тарих қатларида қолиб кетди, — деб давом этади Жалил Мамадқулизода ва милодий та-рихнинг 1793 йилида ер юзининг энг нажиб миллатлари-дан бўлмиш француз жамоати томонидан яна акс садо берди, — деб якунлайди сўзини. (Қаранг: «Турк дунёси адабиёти», 2-жилд, Анкара, 1996 й., 96-бет). Умуман, тўғри, албатта. Миллат ўзлигини XV 11 I асрда намойиш этди. Ва миллият шаклида намойиш этди. XX аср сиёсатчиларидан бири мазкур жараённи кузатар экан, ёзган эди: «Миллият фикрига, бу азим қувватга ҳеч бир куч бас кела олмади, юз мингларча ҳайбатли қўшин бу фикр қаршисида енгилди. Миллият аталмиш буюк қуд-ратга бугун тўп ва милтиқбас кела олмайди». (Юсуф Оқчу- ра, «Уч тарзи сиёсат» мақоласидан. Қаранг, юқорида кўрса- тилган китоб, 1-жилд, Анкара, 1996 й., 330-бет). Дарвоқе, инглиз олими Чарлз Хостлер 1904 йилда Қоҳирада «Турк» газетасида эълон қилинган мазкур мақоланинг турк дунё си учун ўйнаган ролини Комманифестнинг марксизмда-ги ўрни билан қиёслаган эди. Миллатдан миллиятгача бўлган йўл узун ва мураккаб йўл, албатта. Лекин шуниси аниқки, Демокритдаги на-цио — миллатдан XVIII аср Франциясидаги «насонал» — миллиятгача бўлган давр бўм-бўш бўлган эмас. Миллат - миллият масалалари Шарқда ҳам ишланган. Ва агар бунга тўхташ лозим бўлса, гапни «Қуръони карим»дан бошламоқ керак бўлади. Масалан,«Қуръони карим»да бу сўз 11 сурада 14 оятда учрайди. Жумладан, 2 (Бақара), 12 (Юсуф), 7 (Аъроф) сураларининг ҳар бирида 2 мартадан тилга олинади. Ва уларнинг еттитасида «Миллати Ибро-ҳима» (масалан, «Ва ман ярға бау ан миллати Иброҳи-ма...», 2-сура, 130-оят) шаклида келади ва маълум бўлга-нидек, дин, шариат, мазҳаб маъноларини англатади. Қолган етги ўринда ҳазрати Иброҳим тилга олинмаса-да, аҳли тавҳид ва аҳли мушрикни ажратиш учун ишла-тиладики, бу ҳам дин-мазҳаб доирасида қолганини кўрса-тади. Алишер Навоий ҳам «миллат» атамасини деярли шу доирада қўллайди. Чунончи, «Исо алайҳис-салом осмон-дин ингай, дағи дажжолни ҳалок қилиб, сойир милал аҳлин хотимаи нубувва миллатиға далолат қилғай» (Алишер Навоий. «Тарихи анбиё ва ҳукамо»дан. Асарлар, 15 том-лик, 15-том, 236- бет). Ёки: «Гуштасп зардўшт динин ихтиёр қилиб, элни ҳам ул миллатға киюрди» («Тарихи мулуки Ажам»дан, кўрса-тилган манба, 14-том, 196-197- бетлар) Яна: «... ваъда будурким, олам инқирозиғачаким, мил лат ва шариат сироти мустақим бўлғусидур, бу тоифаким, валоят ва каромат аҳлидурлар ва халойиқға иршод ва аҳдо қилурлар, муборак зотларнинг баракоти бу миллат боши-дан кам бўлмағай» («Насойимул муҳаббат»дан, ўша ман ба, 15-том, 67- 6ет). Шоирнинг шеърларида эса бу сўз кўпинча тасавву-фий мазмунга хизмат киддирилди, тавҳидни англатиш учун ишлатилди. Масалан, Зихи тожинг, гавҳари кибриё, Бу гавҳардин офоқ топиб зиё,— матлаи билан бошланадиган ва борлиққа кўчган Оллоҳ-нинг тазоҳири тасвирига бағишланган ғазалда Сенинг миллатингдан чу топиб шараф, Саодат либоси кийиб ашқиё, — деган байт борки, унинг мазмуни ҳам юқоридаги фикрга бўйсундирилгандир. Лекин миллат сўзининг «халқ», «мил-лат» маъноларида ишлатилган ўринлари ҳам йўқ эмас. Масалан, «Мезон-ул авзон»дан шундай бир кўчирма кел-тирамиз: «Эмди билким буҳуреким, баъзининг таркиби-ла ҳосил бўлур, ўн тўққуздур, баъзи арабка махсус ва баъ-зи ажамқа махсус ва баъзи муштарак ва турк шуаросига миллати истеъмолидин ҳеч қайси бу вақтқа дегинча мах сус эмас эрмиш...» (Ўша манба, 14-том, 142-бет) Бу ерда «миллат» атамасининг этник мазмун топаёт-ганини, жумладан, турк (узбек) миллати маъносида иш-латилаётганини («араб шуароси», «ажам- форс шуароси», «турк-ўзбек шуароси») кузатиш қийин эмас. Навоий гоҳо «миллат» ва «дин» тушунчаларини бақам-ти — ёнма-ён ишлатади. Бу ҳол, айниқса, унинг конкрет кишиларга берган таъриф- сифатларида кўзга ташланади. «Насойимул муҳаббат»да ўқиймиз: «... Секкиз юз сексон бирда бу бебизоати адимул-ис-титоат ҳазрати устодий ва сайидий ва санадий ва маҳду-мий ва шайхул-исломий мавлоно нурул-миллати ва-д-дин Абдураҳмон Жомий хизматларида «Нафаҳот ул-унс мин ҳазаротул қудс» китоби ва жамъи тартибининг боиси ўддум» (ўша манба, 15-том, 65-бет). Ёки «Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад»да ёзади: «Тарийк, фаносида муфаррад ва фано тарийқида му-жаррад, жаҳондағи паҳлавонларнинг паҳлавони жаҳони ва паҳлавонлиғ жаҳонининг жаҳон паҳлавони, суврат ва маъ-нида бешабиҳ ва беназир, яъни паҳлавон, шамсул милла ти ва-д-дин Муҳаммад куштигир сийрат ва сувратида» (ўша манба, 14- том, 89-бет). Шунингдек, «Сайидул миллати ва-д-дин» таърифи Абдураҳмон Жомийнинг руҳоний — увайс устози Саъдиддин Кошғарийга нисбатан берилган, «Зай-нул миллат ва-д-дин» («Миллат ва диннинг зийнати», бу таъриф Ал-Ҳавоқий ҳақида) иборалари ҳам учрайдики, ҳар тўрт ўриндаги ишлатилиш доирасини биргина дин, мазҳаб доирасида қолдириш қийин. Ҳар тўрт ўринда, шубҳасиз, этник мазмунга ишора бор. Бу ердаги миллат дин тушунчасини кучайтириш учунгина ишлатилган эмас. Юқоридагилардан шундай хулоса чиқариш мумкин: 1. «Миллат» атамаси Навоий ижодий меросининг барча жанрларида учрайди. 2. Шоир бу атамага аксарият анъанавий маъно юклай-ди, ундан дин - мазҳаб тушунчаларини англатиш учун фойдаланади. Лекин айни пайтда, бир қатор ўринларда, хусусан, унинг илмий ишларида, замондошлари ҳақидаги хотираларида ушбу истилоҳ этник тушунча сифатида иш латилган. 3. «Миллат» атамасига бундай маъно бериш, яъни унинг мазмунини бугунги тушунча томонга бошлаш Навоийга-ча бўлган адабиётимиз намуналарида учрамайди. Гап «миллат» атамаси устидагина кетяпти. Миллият, яъни миллийлик борасида Навоийнинг тушунча-тасавву-ригина эмас, ўз дастури ҳам бўлган. Чунончи, турк эли-нинг, табиийки, унинг аслий бўғини ўзбекнинг жаҳон- нинг энг қадим ва энг маданиятли бир халқи эканлиги, асрлар давомида жаҳон цивилизациясининг чорраҳасида келганлиги, замонлар зайли билан маърифат ва маданият шоҳрўдлари кўмилиб, уларни таъмирлаш-тиклашдек ма-шаққат шоир авлодлари зиммасига тушганини теран анг-лайди. Унинг «Муҳокаматул луғатайн»даги изтироб ва ифтихор тўла сўзларини эсга олайлик: «... оламе назарға келди, ўн секкиз минг оламдин ортуқ, анда зеб ва зийнат, ва сипеҳре табъға маълум бўлди: тўққуз фалақдин ортуқ анда фазл ва рифъат, махзане учради, дур-лари кавокиб гавҳарларидин рахшандароқ, ва гулшане йўлуқти, гуллари сипеҳр ахтаридин - дурахшандароқ, ҳари- ми атрофи эл аёғи етмакдин маъсун ва ажноси ғаройиби ғайр илги тегмакдин маъмун. Аммо махзанининг йилони хунхор ва гулшанининг тикони бехад ва шумор. Хаёлға келдиким, ҳамоноки, бу йилонлар неши наштаридин табъ аҳли хирадмандлари бу махзандин баҳра топмай ўтубдур-лар, ва кўнгулға андоқ эврулдиким, гўё бу тиконлар сар-заниши зараридин назм хайли гулдастабандлари бу гул-шандин базм тузгуча гул иликлай олмай йўл тугубдурлар» (ўша манба, 14-том, 9-бет). Буюк шоир қўлида калам тутишни орзу қилган, сўз айтишга чоғланган ҳар бир миллатдоши учун мана шу бой хазинани очиб беришга, уни шаън-гулшанга олиб киришга бел боғлади. Бунинг учун эса, ўзи айтганидек, хазина те-пасидаги хунхор илонларнинг заҳарли наштарларига, гул-шандаги ададсиз тиконларнинг санчилишларига дош бер-моқ керак эди. Бошқача айтганда, кўмилган арикларни очмоқ керак эди. Букж адибнинг «Лисонут тайр»идаги қушларнинг жой-ўрин ғавғоси, адолат излаб олис ва машаққатли йўлга от-ланишлари, етти водийни босиб ўтиб, «Симурғ»дан «Се-мурғ»га айланишларида етакчи планда турган тасаввуфий мазмундан ташқари ночор ҳоддаги она тили ва адабиёти-нинг аҳволини дилдан ҳис этиб, уни тузатишга, қайта яратишга бел боғлаган ва бутун умрини бунга бахшида этиб, сўнгги дамда ўз ниятига эришган фидойи фарзанд-нинг ҳаёт нули хам ўз ифодасини топган эди. Навоий эътиқодича, тил миллат тушунчасининг би-ринчи унсуридир. Миллият аталмиш ҳодисанинг асл мо-ҳиятидир. Агар инсон бошқа жонли маҳлуқотдан сўз ту-файли фарқланса, у мансуб жамоалар, яъни миллатлар бир-биридан, биринчи навбатда, бу сўзларнинг шаклу шамойили, айтилиш оҳангги ва шуларга мувофиқ англат-ган маънолари билан фарқланадилар. Шунга кўра, тилни йўқотиш миллийликни йўқотишдир. Миллийликни йўқо- тиш ўзликни йўқотишдир. Буюк миллатпарварнинг «Муҳокаматул луғатайн»даги алам тўла сўзларини хотирга олайлик: «...керак эрдиким, бу халқорасидин пайдо бўлғон табъ аҳли салоҳийят ва табъларини ўз тиллари турғоч, ўзга тил била зоҳир қилмаса эрди ва ишға буюрмасалар эрди. Ва агар иккаласи тил била айтур қобилиятлари бўлса, ўз тил лари била кўпрак айтсалар эрди ва яна бир тил била оз-рак айтсалар эрди. Ва агар муболаға қилсалар, иккаласи тил била тенг айтсалар эрди. Бу эхтимолға худ йўл берса бўлмаским, турк улусининг хуштабълари мажмуи сорт тили била назм айтқайлар ва билкуллтурк тили била айтмағай-лар, балки купи айта олмағайлар ва айтсалар \ам сорт турк тили била назм айтқондек фасиҳ турклар қошида ўқуй ва ўткара олмағайлар ва ўқусалар, ҳар лафзлариға юз айб топилғай ва ҳар таркиблариға юз эътироз ворид бўлғай» (ўша манба, 14-том, 118-бет). Дарвоқе, бу ҳодиса бугунги ҳаётимизга ётми? Тарих-лар такрордан иборат деганларидек, буюк муборизнинг тил борасидаги бу дардли кечинмалари бугун ҳам долзарб бўлиб турибди. Миллатнинг ўзлигини сақлашпша эмас, унинг бир-лигини, борлигини таъмин этишда ҳам тилнинг ўрни ало-ҳидадир. Шоир машҳур «Хамса»сида ёзади: Низомий олса Бардаь бирла Ганжа, Қадам Рум аҳлиға ҳам қилса ранжа. Дат Хисрав чекиб тийғи забонин, Юруб фатҳ айласа, Ҳиндустонни. Агар Жомий Ажамда урса навбат, Арабға дўғи чолса, кўси шавкапг. Агар бир каем, гар юз, йўқса, мингдур, Муайян турк улуси худ менингдур. Олибмен тахты фармонимға осон, Черик чекмай Хитодин то Хуросон... Ҳусайн Бойқаро ўзининг машҳур «Рисола»сида Али-шер Навоийни «сўз мулкининг соҳибқирони» деб атайди ва бу билан унинг «черик чекмай, Хитодин то Хуросон»-гача забт этганини, «турк улуси»нинг чинакам вориси си-фатида унга эгалик қилганини кўзда тутгандек бўлади. Иккинчи томондан эса, бу ерда миллий бирлик ғояси илгари сурилмоқда эди. Ва бу ғоя Навоий замондошлари-нинг — темурийзодаларнинг буюк ота юртни ўз айшу фа- роғатлари йўлида майдалаб, қудрат ва салоҳиятини қир-қишга ва охир- оқибатда миллатнинг таназзул ва буҳро-нига олиб келадиган хатти- ҳаракатларига қарши ғоя эди. Бу ғоянинг миллатни ўз-ўзини сақлаш борасидаги буюк омил бўлиб келганлигига тарих гувоҳдир. Ва, ниқоят, Алишер Навоийдек маънавият даҳосининг миллат ва миллият ҳақидаги фикр-мулоҳазалари у мансуб миллатнинг бугунги тараққиёти учун, хусусан, миллий истиқлол ғоясининг ҳозирги аатод қалбидан муносиб жой эгаллаши учун сув билан ҳаводек зарурдир. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Ислом Каримов ўзбекистон миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура, а.-жилд, -Т. «ўзбекистон» нашриёти,1996   2. Ислом Каримов Биздан озод ва обод Ватан қолсин, ғ-жилд, -Т., «ўзбекистон» нашриёти, 1996 3. Ислом Каримов Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир, қ-жилд, -Т., «ўзбекистон» нашриёти, 1996 4. Ислом Каримов Бунёдкорлик йилидан, 4-жилд, -Т., «ўзбекистон» нашриёти, 1996 5. Ислом Каримов Янгича фикрлаш ва ишлаш-давр талаби, 5-жилд, -Т., «ўзбекистон» нашриёти, 1996