logo

Миллий ўзликни англаш маънавий тикланиш жараёнларининг назарий ва амалий негизлари асослаб берилган асар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

36.1357421875 KB
Миллий ўзликни англаш маънавий тикланиш жараёнларининг назарий ва амалий негизлари асослаб берилган асар Режа ; 1. Миллий ўзликни англаш, маънавий тикланиш жараёнларининг назарий ва амалий негизлари асослаб берилган асар 2. Инграётган миллат ташхис мустамлакалик 3. 1989 йил 19 август. Миллий ғоя концепцияси керак 4. 1990 йил 20 январь. Баркамол авлод орзуси 5. Миллий ўзлик Миллий ўзликни англаш, маънавий тикланиш жараёнларининг назарий ва амалий негизлари асослаб берилган асар Буюк йўлбошчиларнинг қўли доим халқи юрагининг «пульси» да турган. Чунки ҳамма ўзини, раҳбарлар ҳаммани ўйлаган. «Пульс» тезлашса, миллат дардларига тезда дармон излаштан. Шу боис улар айттан, ёзган фикрлар кечанинг тарихи, бутуннинг таҳлили, эрганинг дастури бўлиб келган. Президент Ислом Каримовнинг «Узбекистан муста- қилликка эришиш остонасида» китоби Йўлбошчимизнинг самимий сўзлари, кечинмалари, халқимиз учун фидо қил- ган ҳаёти сахифаларидан иборат, десак бўлади. Китобнинг мустақиллигимизнинг 20 йиллиги арафасида нашр этил- гани жуда катта аҳамиятга эга бўдди. Чунки у китобхонга бугунги шарафли кунлар тарихини айтиб беради. Китобни ўқиган киши хаёлан 1989 йилга кўчади. Рос- сиядаги танклар моторлари овозини эшиттандек, Фарғо- на, Бўкада бузғунчилар ёққан миллатлараро можаролар алангасининг аччиқ тутунини ютгандек бўлади. Жаҳолат империяси — Марказ ўкирикларидан сесканади, йиғлаёт-ган оналар, гўдакларнинг кўз ёшларини кўради. Миллий боғимиздаги Алишер Навоий ҳайкалининг очилишида Юртбошимизга қўшилиб аҳду паймон қилгандай бўлади. Бу китоб «Биз ким эдик?» деган саволга берилган илмий-ҳужжатли жавоб. Шунинг учун ундаги ҳақиқат, тарихий хотира ёшларимиз қалбига сингдирилиши керак. Зеро, тарихий хотирасиз келажак йўқ. Ўша йиллардаги воқеа-ҳодисаларни ўз кўзи билан курган, уларга гувоҳ бўлган одамларнинг сафи бугунги кунда тобора камайиб бораётир. Айни вактда униб- ўсиб келаётган ёш ав- лоднинг бу тарихдан етарли даражада хабардор эмаслигини инобатга оладиган бўлсак, ушбу китоб ўша суронли йиллар- нинг энг ишончли ҳужжатидир. Ўзида сиёсий-иқгисодий, гоявий-мафкуравий, тарихий-маънавий тафаккур ва таҳлил усулларини ўзаро уйғунликда мужассам этган бу кенг қам- ровли асар халқимиз ҳаётининг вакт ўтиши билан унуги- либ, йўқолиб кетиши мумкин бўлган саҳифаларини тиклаб, истиқлол тарихимизни ҳаққрний яратиш, бугунги ва келгу- си авлоддарнинг уни ҳар томонлама ўрганиб, англаб етиши учун мустаҳкам замин яратади. Инсон — унупувчидир, ҳаёт эса жўшқин. Юртбоши- мизнинг «Тарихий хотирасиз келажак йўқ», деб кўтарган шиори шарофати билан ўтмишимизнинг қанчалик теран, бой ва ибратли эканини билиб оддик. Бироқ 1989 йил- нинг ёзидан бошланиб, миллатимизни 1991 йилнинг 31 августига — МУСТАҚИЛЛИККА олиб келган изтиробли, суронли кунлар тафсилоти, руҳияти яхлит битилмаган эди. Бугун мана шу ноёб илмий, методологик манба қўлимиз- да. Китобни ўқиган ҳар биримиз 20 йил оддинги кунла- римизда «яшадик». Агар шу китоб бўлмаса, кўпчилиги-миз миллий ва шахсий тарихимизнинг 1989, 1990, 1991 йилларида ўтган, буюк воқеалар арафасидаги кунларнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий-мафкуравий «пульс» ини, тафсилотларини унутиб юборар эдик. Инграётган миллат ташхис мустамлакалик Китоб тафаккуримизни жиддий ўзгартирди. У муста- қиллик учун курашнинг 1989 йилидан сўзлайди. Бу ку- раш ҳали 1990, 1991 йиллар олдинда эканида бошланга- нини кўрсатади. Ўқувчи ўша шароитда мустақиллик ғояси- ни кўтарган қудрат, иродани, сиёсий маҳорат ва шахсий жасорат билан халқимиз қандай озод қилинганини анг- лайди. Ўзини ўша кун, ўша соат ва жойларда ҳис қилади. Яқин ўтмишдаги сиёсий, иқтисодий, мафкуравий, маъ- навий тангликни идрок этади. Бир учқун бўлса, нафақат Узбекистан, Марказий Осиё, балки собиқ иттифоқни қам- раб оладиган ёнғиннинг олди қандай олинганини билиб, шукроналар айтади. Китоб совет давлати сўнгги йилларидаги Ўзбекистон- нинг аҳволи зоридан сўзлайди. Яъни: — 1700 та авария ҳолатидаги мактаблардан; отасининг жанозасида қатнашгани учун қатағон қилинган фарзандлар тилидан; — томорқасиз ҳамқишлокдардан; — жиноятчилар давр сурган кўчалардан; — тақдиримизни Богуславский, Бабенколар ҳал қил- ган кунлардан; — халқимиз «иккинчи сорт» одамлари саналган хўрлик- лардан; — маънавий илдизларимиз қирқилган йиллардан; — болаларимизнинг хорижда ўқиши 70 йил ухлаб ту- шимизга кирмаган паллалардан; — бигиз бармоқлар ўзбекларни «порахўр», «ўғри», «зўра- вон», «миллатчи» деб кўрсатган кунлардан; — халқимизнинг 50 фоиздан ортиғи ҳаётини ичимлик сувсиз, 83 фоизи табиий газсиз ўтказган даврлардан; — Гдлян-Ивановлардан безиб, мижжа қокмай ўтган тунлардан; — маҳаллий миллат вакиллари «лаёқатсиз» деб, муҳан- дис-техник ходимликка олинмаган даврлардан; — Тошкент метроси бошқа миллатнинг тилида «сўзла- ган» йиллардан; — бузғунчилар ёққан миллатлараро можаролар алан- гасидан; — уйимизнинг томигача пахта босиб олган кунлардан; — Тошкент экологик хавфли шаҳарга айланган йил лардан; — соҳибқирон Амир Темур, Имом Бухорий, Баҳоуд-дин Нақшбанд, Ал- Марғиноний, Ат-Термизий, Насафий, Шошийю Фарғонийлари унуттирилган йиллардан; — мулкдор бўлишни ўйлашнинг ўзи қора терга тушир- ган замонлардан; — ҳамқишлоқ ўзбеклар мажлисда бошқа тилда сўзла- ган кунлардан; — кўчаларда ўзбекнинг «Эпика», «Нексия», «Спарк»- лари эмас, «Запорожец», «Москвич», «Жигули» кезган вақтлардан; — осмонимизда оламга машҳур «А 320», «Боинг» лар эмас, «ТУ», «АН», «ЯК»лар учган йиллардан; — оналар ўлими 2 баравардан кўпроқ, болалар ўлими эса 3 баравар ортган мотамсаро туғуруқхоналардан сўзлай ди... Сиз фарзандингизнинг мана шундай ватанда яшаши- ни истармидингиз? 1989 йил 19 август. Миллий ғоя концепцияси керак Китобни ўқиган киши унда миллий ғоямизнинг илк куртакларини кўради. Зеро, миллий маънавият, ўзликни тиклаш масаласи Президентимизнинг давлат раҳбари си- фатидаги биринчи иш кунларидан устуворлик касб этди. Мана, миллий ғоямизнинг илк куртаклари: «Ҳеч қачон бўшлиқ бўлмайди. Биз бормаган жойга бош- қалар борадя» (1989 йил 19 август). «Улуғ узбек халкининг қаддини кўтарамнз. Ғурурини тиклаб, мақсадга эришамиз». «Мафкуравий фаолият конценциямиз йўқ...» «Оммавий маданият» муаммоларига алоҳида эътибор бериш лозим. Халқни маънавий айниш, купол пасткашлик- дан ҳимоя килиш керак». «Инсон — бизнинг энг катта бойлигимиз» (1991 йил 27 март). Китобдан жой олган «Демократия — конунга ва шахсга ҳурмат демакдир», деб номланган интервьюда «жамият ду- чор бўлган маънавий бўҳронни бартараф этиш, халқнинг кайфиятини, ватанпарварлик руҳини кўтариш, унинг ўз кучига бўлган ишончини оширишда ёрдам бериш зарур»-лиги; бусиз «барча режалар барбод бўлиши», «маънавий қоидалар тўплами» кераклиги каби ибор&тар ишлатилган. Китоб Юрт тинчлиги, Ватан равнақи, Халқ фаровонли-ги, Комил инсон, Ижтимоий ҳамкорлик, Миллатлараро то- тувлик ва Динлараро бағрикенглик гояларининг ҳам муста-қиллик арафасида куртак ота бошлаганини кўрсатади. Чун- ки тинчлик учун кураш, Ватан каддини тиклаш, мискин халқни кашшокдикдан қутказиш, ҳеч кимдан кам бўлмаган ёшларни тарбиялаб етиштириш, ички ва ташки ҳамкорлик- ни йўлга кўйиш, миллатлараро низоларга чек қўйиш, виж- дон эркинлигини ишончли таъминлаш керак эди. Гуманитар фанлар — илгор маррага! Китобдаги ижтимоий-гуманитар фанлар хусусида бил- дирилган фикрлар бугун ҳам долзарб аҳамият касб этади. Унда ҳар бир ижтимоий-гуманитар фан олими учун унинг халқ ва Ватан олдидаги зиёлилик бурчи ниҳоятда аниқ, самимий ифодалаб берилган. «Гуманитар фанларни илгор марраларга олиб чиқиш ҳам жуда муҳим йўналишлардандир....» — дейилади ки- тобнинг 88-бетида. «Юз бераётган жараёнларни чуқур, муқобил негизда таҳлил этишда, принципиал масалалар юзасидан ҳаракат дастурини ишлаб чиқиш ва уни ҳар томонлама асослаб берищда бизга ижтимоий фанлар ёрдам бермаса, ким ёрдам беради? Ҳозир ҳар бир олим, айниқса, жамиятшунос олим ўз илмий фаолиятини республика муаммоларига, ўз халқи ва бутун мамлакатимиз тақцирига мувофиклаштириши лозим. Равшанки, бундай интилиш жамиятшунос олим- лар илмий ва ижтимоий фаолиятининг бирлиги характе- рини, уларнинг республика ижтимоий ҳаётидаги амалий иштирокини белгилаб бериши керак...» 1 Дарҳақиқат, давлатлар тарихининг бурилиш паллалари- да ижтимоий- гуманитар фанлар олимларидан алоҳида фа-оллик, ҳозиржавоблик, юксак салоҳият ва масъулият талаб килинган. Қолаверса, бу фикрлар айтилган даврда, бирин-чидан, миллат тафаккурини собиқ коммунистик тафаккур асоратларидан ҳимоя килиш ўта муҳим эди. Иккинчидан, ижтимоий-гуманитар фанлар жамият, ижтимоий соҳада ке- чаётган жараёнларни нафакат шарҳлаши, балки такомил- лаштириб, жамият тараққиётига хизмат қилиши зарур эди. Бошқача айтганда, ижтимоий-гуманитар фанлар тараққиёт учун хизмат қилиши, «ишлаши», олинган ҳар бир илмий натижа ишлатилиши, фойдаланилиши, ҳам моддий, ҳам маънавий фонда келтириши талаб қилинарди. Бу — прагматизм, бозор иктисодиёти талаби, тараққи-ётнинг интеллектуал энергиясидир. Мухтасар қилиб айт- сак, илмий асосга қурилган фаолият иш самарадорлиги- ни 100 фоизга яқин кафолатлаши мумкин. 1990 йил 20 январь. Баркамол авлод орзуси Китоб бугунги, ҳаммамизга одатий бўлиб қолган фаро- вонликка эришиш, оламни маҳлиё айлайдиган Ватан бар-по этиш ғоялари қандай қийин, қалтис шароитларда яра-тилганидан ҳикоя қилади. Юзлаб чемпион, илмда, санъат да, ижодда голиб ешларимиз осмондан тушмагани, улар изтиробли дамларнинг, курашларнинг, ўша йилларда кўта- рилган баркамол авлод ғоясининг рўёби эканини кўрамиз. Маълумки, миллатни юксалтиришнинг энг синалган йўли — ёш авлод тарбиясини кучайтириш. Демак, мил- латнинг келажагини қуритиш учун бунинг тескарисини қилиш керак. Мустамлакачилар мана шу иккинчи йўлни тутишган. Китобда советларнинг халқимиз келажагини ҳам кишанлашга қаратилган ниятларининг теран сиёсий-иқти- содий таҳлили бор. Муаллиф аввало раҳбар кадр, амаддорларни, қолавер- са, халқимизни ғафлатдан уйғотади. Масалан, эртанги кунимиз эгалари — ёшлар таълим- тарбиясини ташкил қилишда «қолдиқ» принципи айниқса зарарли эканини таъ- кидламоқчиман. Чунки бу принцип ҳар бир халқ учун энг қиммат нарсага — келажакка болта уради», — дейди муал лиф китобнинг 115-бетида. Мустақилликка эришганимиз- дан кейин ижтимоий соҳа, хусусан, ёшларнинг таълим-тарбиясига давлат бюджетининг ярмидан купи мунтазам тарзда ажратилмоқца. Бу — 1990 йилнинг 20 январида Тошкент шаҳар фаоллари йиғилишида айтилган ғоянинг тўлиқ ғалабаси эмасми? 1990 йил 24 февраль. Соҳибқирон «уйғонган» лаҳза 1990 йилнинг 24 феврали. Тошкентда СССР, Узбекис тан ССР, маҳаллий советларнинг халқ депутатлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида кенгаш бошланган. Президент Ислом Каримов сўзининг бошида бир ибрат- ли ривоятни келтиради: «Эмишки, Амир Темур ярим жа- ҳонни забт этиб, олис ўрмон қабилаларига бориб етибди, хуллас, уларни ҳам ўзига бўйсундирибди. Қайсар ва жанга-ри, озод ва самимий бу қабила бошлиғи чорасизлик туфай- ли, Темурга қуролларини топширар экан, қуйидаги гаплар- ни айтибди: «Эй, Амир! Сен бизни қурол кучи билан енга олдинг. Бироқ сенга айтадиган шартларимиз бор. Агар сен қассоб бўлсанг, бизни сўйиб ташла, агар сен савдогар бўлсанг, сотиб юбор, агар сен подшо бўлиб келган бўлсанг — бизга бахт ато эт!» (127-6.) Энди тасаввур қилинг. Аламзада шўролар қилич ялан- ғочлаган аёзли кунда, Ўзбекистон ССР халқ депутатлари советларига сайловдан 6 кун ўтганда олий минбардан ту- риб айтилган бу ривоят. Ўша кезларда Амир Темур шахси буткул қораланар, ул зотнинг авлодлари — бизлар Соҳиб- қирондан бегоналаштирилган эдик. Ана шундай кескин мафкуравий вазиятда Ислом Каримов ҳар бир халқ ваки- лини буюк бобомиздай халқнинг посбони, раҳбари, сир- доши бўлишга чақиради. Дарҳақиқат, ўшанда Президен-тимиз Соҳибқирон Амир Темур шахсини бежиз эслатма- ган. Яъни бу билан Соҳибқироннинг «Миллат дардларига дармон бўлиш вазифангиздир» деган ўгитларига ишора қилган, ҳаммани шунта даъват этган. Зеро, ўша кезда халқимизнинг дарди кўп, дармони йўқ эди. Халқни бахтли қилиш учун аввало бахтсизликни тўхта- тиш керак эди. Бахтсизлик шўролар уюштирган миллат- лараро можароларда, бир халқ фарзандларининг орасига тушган шубҳа-гумонларда, одамлардаги тошбағирлиқда, асоссиз айбловларда, «яшаш қийин эмас, даҳшатли бўлиб қолгани»да, жиноятчиларнинг ялло қилиб юришида, по- пулистик митингбозликларда, халқнинг ночорлигида, ма газин пештахталарида арқон ва совундан бошқа нарса йўқлигида бўй кўрсатиб турарди. Вазият шунгача етган эдики, айрим амалдорлар «ҳар бир уй ва квартира олдига бир қуролли аскар қўйиш керак», деган «доно таклифлар» ҳам киритишар эди. Буларнинг барчасига сабаб — давлат ҳокимиятининг нотавон, фалаж бўлиб қолгани эди. Орадан уч йил ўтди. Ана шундай аянчли давлат «кучли давлат»га, «бош исло- ҳотчи» даражасига кўтарила бошлади. Дин 1991 йил 14 июнда, ҳали совет мафкураси ҳукмрон бўлиб турган бир пайтда Ўзбекистонда «Виждон эркин- лиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун қабул қилинганини эсга олиш жоиз. Шу биргина мисолнинг ўзиёқ динга муносабат масаласи Президентимиз фаолия- тида аввалбошданоқ муҳим ва долзарб аҳамият касб этга- ни, бу масалага мамлакатимизнинг мустақил тараққиёт йўлини белгилаш, янги жамиятнинг маънавий-маърифий пойдеворини мустаҳкам асосда қуришнинг муҳим соҳаси сифатида қаралганидан далолат беради. Мамлакатимизда маънавий-диний қадриятларни тик лаш жараёни истиқлол арафасида ресггубликамиз раҳбари сифатида иш бошлаган Ислом Каримовнинг ижтимоий- сиёсий соҳадаги дадил ва шижоатли ислоҳотлари билан чамбарчас боғлиқ экани барчамизга маълум. Шу даврда қадимий Наврўз байрами, Рамазон ва Қурбон ҳайитлари қайта тиклангани, муқаддас ҳаж зиёрати учун йўллар очил- гани, тилимиз ва динимизга, миллий қадриятларимизга муносабат тубдан ўзгаргани истиклол тарихимиздаги ёрқин саҳифаларни ташкил этади. Мустақиллик йилларида муқаддас динимизнинг бош китоби бўлмиш Қуръони карим икки марта узбек тилига таржима қилиниб, миллионлаб нусхаларда чоп этилгани- ни жамоатчилигимиз яхши билади. Муқаддас сураларнинг маъно таржималари бугунги кунда узбек тилида юртдош- ларимиз қалбига кириб бориб, уларнинг маънавий хази- насига айланди. Лекин Қуръони каримнинг дастлабки таржимаси собиқ совет мафкураси тўла ҳукмрон бўлиб турган ўта оғир ва мураккаб шароитда қандай улкан жа сорат билан амалга оширилганини фақат зиёли қатлам вакиллари билиши мумкин. Кўпчилик эса бундан хабар- дор эмаслиги тайин. Бу борадаги ҳақиқат шундан иборатки, 1990 йилнинг март ойида Қуръони каримнинг дастлабки суралари «Шарқ юлдузи» журналининг 3-сонида босилиб чиқади. Журнал- нинг тахминан 170 минг нусхаси тезда бутун юртимиз бўйлаб тарқалганидан атеистик мафкуранинг ашаддий тарафдорлари ваҳимага тушиб қолади. Улар, қандай қилиб бўлмасин, бу ишни тўхтатиш ва журналнинг кейинги сон- ларида китоб таржимасининг давомини чоп этишга йўл қўймаслик чораларини излайди, матбуотда Қуръони ка рим таржимасининг «зарарли оқибатлари» ҳақидаги ма-қолалар эълон қилинади. Ҳатто, журнал жамоасига «ком- мунистик партия сиёсатини тарғиб қилиши керак бўлган шундай нуфузли нашр динни тарғиб қилиб ўтирса, бу нима деган ran ?!» қабилидаги сиёсий айблар қўйила бошлайди. Ана шундай сиёсий кампания туфайли баъзи таниқли олимлар, ҳатто, академиклар ҳам таржиманинг журнадда босилишига қарши чиқиб, жамоатчилик фикрини чалғи- тишга уринганди. Кундан-кун кучайиб, тобора авж олиб бораётган бу кескин тортишувга Ислом Каримов нуқга қўяди. У киши муқаддас китобни нашр этиш борасидаги ишлар, ушбу масала атрофида бўлаётган баҳс-тортишувлар билан ат- рофлича танишиб, ўзининг қатъий хулосасини баён қила- ди, бу хайрли ишни ҳеч тўхтатмасдан, Қуръони карим тар- жимасини «Шарқ юддузи»да чоп этишни давом эттириш зарурлиги тўғрисида топшириқ беради. Шу тариқа Юрт- бошимизнинг бевосита қўллаб-қувватлаши билан муқад дас китоб узбек тилида чоп этилади. Албатта, ўта қалтис ва мураккаб бир вазиятда амалга оширилган бундай ишлар бугунги кунда буюк жасорат нумунаси сифатида баҳоланади ва қабул қилинади. Ле кин тажовузкор совет мафкураси ҳукмрон бўлиб турган ўша пайтларда бундай ишларга фақат салбий баҳо бери- лар эди. Мавжуд хавф- хатарнинг шу қадар жиддий ва кат- талигига қарамай, Ислом Каримов Ватанимиз мустақил- лиги йўлида шундай буюк ишларни амалга оширишни халқ ва миллат учун жуда зарур, деб билади. 1991 йилнинг 4 сентябрида, яъни Ўзбекистонимиз мус- тақил деб эълон қилинганининг тўртинчи кунида, азим пойтахтимиз узра тун ўз пардасини ёйиб, ҳамма учун дам олиш соатлари бошланган бир пайтда Президентимиз Али- шер Навоий ҳазратларининг 550 йиллик юбилейига тайёр- гарлик ишлари қандай бораётгани билан танишиш мақса- дида буюк мутафаккир бобомиз номидаги Миллий боғ то- мон йўл олади. Бу ерда улуғ аждодимизга ўрнатилаётган ҳайкални, боғда амалга оширилаётган қурилиш-ободончи- лик ишларини диққат билан кўздан кечиради. Мутасадди ва меъморлар, муҳандис ва қурувчилар билан яқиндан суҳ- батлашади, бу боғнинг халқимиз ҳаётидаги аҳамияти, кел- гусида унинг сўлим зиёратгоҳ бўлиб қолажаги ва қурилиш ишлари юбилей кунигача тўла бажарилиши зарурлигини таъкидлаб, тегишли кўрсатма ва маслаҳатлар беради. Шу муносабат билан иш режалари ва ҳайкалнинг очилиш куни қатъий қилиб белгиланади, боғнинг тўққиз ерига тўққизта дошқозон ўрнатилиб, элга наҳор оши тортиладиган бўла-ди. Суҳбат охирида шундай таклиф тушади: — Наҳор оши тортишдан олдин бир Қуръон тиловати қилиб юборилса ... Бу таклифдан даврадагиларнинг кўпчилиги бошидан совуқ сув қуйгандек сесканиб, чўчиб тушади, ногаҳон ор- қага тисарилганлар ҳам бўлади. Орага бир зум сукут чўма- ди. Ҳамма Президентнинг жавобини кутади. — Мумкин, — дейди Юртбоши вазминлик билан. Ке- йин қатьий қилиб қўшиб қўяди: — Албатта, шундай қилиш керак. Халқимизда арвоҳ хотири деган азалий удум бор. Бу удумимизни қайта тиклаш ва жорий қилиш вақти етди. Миллий турмуш тарзимиз шуни тақозо этади. Алишер Навоийнинг наҳор ошига Тошкентнинг энг кучли қори- ларидан таклиф қилинглар... Нимадан, кимдан чўчийсиз- лар, биродарлар! Энди мустақилмиз. Орқага қайтиш йўқ. Даврадаги республика ва пойтахт ташкилотлари раҳ- барларининг кўпчилиги Президентдан бундай жавобни кутмаган, шу сабабли баъзилар ажабланар, айримлар ҳозиргина эшитган сўзларига ишонолмас эди. Чунки улар кўп йиллик амалдорлик фаолияти давомида республика- нинг биринчи даражали раҳбарларидан — у Рашидов ёки Нишонов бўладими, Камолов ёки Усмонхўжаев бўлади- ми, Юсупов ёхуд Охунбрбоев бўладими — уларнинг ҳеч биридан бундай сўзни эшитмаган, шундай тавсия бўлади, деб, ҳатто, тушларига кирмаган эди. Ёки юртимиздаги улуғ зиёраттоҳ Имом Бухорий ёдгор- лик мажмуасини олиб қарайдиган бўлсак, бу ер қандай аҳвол- да эди? Фақат айрим диний соҳа вакилларини ҳисобга ол- маганда, Хартанг қишлоғининг номини ҳам, бу ерда қандай муборак зот ором топганини ҳам кўпчилик билмас эди. Ер юзининг сайқали бўлмиш азим Самарқанддан атиги ўтгиз чакирим узоқлиқда жойлашганига қарамай, неча замонлар эътибордан четда қолган бу маскан фақат истиқлол шаро- фати билан мисли кўрилмаган даражада обод бўдди. Бу маскандаги гўзал ва файзли манзарани кўриб, бу- гунги кунда Хартанг қишлоғини қишлоқ дейишга ҳам тил бормайди. Бу зиёратгоҳ бутун мусулмон оламининг эъти- боридаги ҳар томонлама қутлуғ бир масканга айланди. Имом Бухорийнинг улуғ нуфузи ва мислсиз мақомига бағоят муносиб бўлган ушбу меъморий мўъжиза, обод шаҳарча, бу ердаги боғ ва хиёбонлар, фавворалар, турар жой бинолари — барча-барчаси Президентимизнинг бе- восита раҳбарлиги ва ташаббуси билан барпо этилгани-дан ҳаммамиз ҳам бирдек хабардормизми? Миллий ўзлик «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» ки- тобидаги яна бир муҳим тарихий жиҳатга алоҳида тўхтал- моқ жоиз. Маълумки, СССРнинг ҳар бир қишлоқ, шаҳар, райо- нида ўтадиган катта- кичик мажлислар фақат рус тилида олиб бориларди. Бу одат турмушни ҳам эгаллаб олган эди^ Автобусга чиққанда ҳам, нонга навбатда туриш учун ҳам бир узбек бошқа ўзбекларга ўзга халқ тилида гапириши керак эди. Автобус, метро, трамвайларнинг «тили» тўлиқрусча эди. Ана шундай бир вазиятда давлат Раҳбарининг мажлис ва йиғилишларда жозибали, содда ва равон узбек тилида сўзла- шининг ўзи халқимизнинг эзилган руҳини кўтариб, қал-бида келажакка ишонч куртакларини ундира борди. Она тилимизга ана шундай юксак эътибор туфайли 1989 йилнинг 21 октябрь қуни қизғин баҳс ва тортишув- лардан сўнг сиёсий-маънавий ҳаётимиздаги унутилмас ҳодиса рўй берди — узбек тилига давлат тили мақоми бе- рилди. Бу воқеа халқимизнинг миллий ўзлигини тиклаш йўлидаги энг муҳим ва илк қадам бўдди. Кейин галдаги вазифа — халқимизга ўзлигини кўрса- тишнинг энг мақбул, ҳаётий воситаларини тиклашга ки- ришилди. Ўзбекликнинг азалий манбалари — халқ анъа-налари, урф-одатлари, маросимлари «оқлана» бошланди. Маънавий илдизларга ҳаёт нафаси етди, миллий тикла- ниш бошланди. Бунга Ислом Каримовнинг: «Биз тарихий халқ анъаналари, урф-одатлари ва маросимлари асосида одамлар онгини шакллантириш омилларини қучайтириши- миз зарур. Яширишга ҳожат йўқ, биз шубҳали шиорларга берилиб, маънавий маданиятимизни озиқлантириб турган илдизларни қирқиб ташлашга ўнлаб йилларни сарфладик. Ҳозир бунинг оқибатларини сезиб турибмиз» 1 , дея бу ишни сиёсатнинг устувор йўналиши этиб белгилагани, муаммо- лар ечимини изчил амалга оширгани бош омил бўдди. Дарҳақиқат, шўролардан қолган маънавий жароҳат узоқ вақг ўзини билдириб келди. Шўролар ота-бобола-римиз айтиб, ўргатиб келган асрий маънавий тушунча-лар ўрнига ўз тушунчаларини сингдиришди. Улар орқа-ли фикримизни, хулқимизни, тақдиримизни бошқариш- ди. Ҳолбуки, она тилимизда «тавозе», «ҳаё», «ибо», «ин соф», «виждон», «иймон» ва бошқа сўзларнинг фаол қўлланилгани миллий маънавиятимизнинг қанчалар кж- саклигидан далолат эди. Лекин шўро даврида бу миллий фазилатлар «қолоқлик», «маданиятсизлик кўрсаткичи», «эскилик сарқити» дея камситилди. Бу ҳам камлик қил- гандек, мазкур тушунчалар кейинги авлодларга ўтмасли- ги учун мактаб дарсликларидан сиқиб чиқаридди. Мақ- сад — ота- боболарнинг миллий-маънавий фазилатлари болаларига бошқа тилдаги сўздек тушунарсиз, бегона бўлишига эришиш эди. Афсуски, шўролар бу борада муайян натижаларга эришди ҳам. Мисол учун ҳурматли ёзувчимиз Иброҳим Раҳимнинг шўро давридаги кузатувларидан бир парча кел- тирамиз: «Кўпгина ёшларимиз «инсоф» нималигини билиш у ёқда турсин, бу сўзнинг ўзини ҳам эшитмагандек, тушун- майдилар. Эски ҳовлимизнинг рўпарасидаги ўрта мактабнинг тўпо- лончи ўқувчиси ўзидан кичик болани дўппослаганида қўлидан ушлаб, «Инсофинг борми, ўзингдан кичик болани урасанми?» десам, «Инсоф» деганингиз нима?» деб анқайиб қолди. Шун- дан кейин бошқа бир неча боладан ҳам сўрадим. «Унақа даре ўтганимиз йўқ», деб жавоб қилдилар. Шу воқеадан кейин мактабларда «Инсоф дарси» ни ўтиш керак, шекилли, деган хулосага келдим. Инсофли бўлиш ҳақида на уйда, на мактабда ва на ат- рофдагилардан таълим олган айрим ёшлар инсофсизлик қилиб қўйганини ўзлари англамаяптилар, англасалар ҳам унинг хунук оқибати — гуноҳи тўғрисида мутлақо ўйламаяпти- лар...» (Иброҳим Раҳим. Ҳаёт чорраҳаларида. Т., «Узбекис тан», 1991, 110-6.) Ҳа, аввалига пролетар, кейин коммунистах номил- лийлаштириш сиёсати МДҲнинг барча халқларига маъ навий жароҳат етказди. Бу жароҳат ҳали ҳам ўзини эсла- тиб туради. Сотқинлик Китобни ўқиган киши Президентимизнинг «Орамиз- дан сотқин чиқмаса, узбек халқини ҳеч ким енга олмайди», деган хулосасининг аччиқ сабабларини ҳам билиб олади. Бу аччиқ тажриба бугун ҳам, эртага ҳам огоҳ бўлишимиз-ни талаб қилади. У ҳақда китобнинг 218—219-саҳифалари шундай сўзлайди: «Баъзилар борки, мавжуд қийинчилик- лардан, етишмовчилик ва кулфатлардан сафсатабозлик, сиёсий чайқовчилик, ёвузларча хурсанд бўлиш, ўз ғаразли манфаатларини қондириб олиш учун баҳона сифатида фой- даланмоқчи бўладилар. Бундай кучлар аҳвол қанчалик ёмон- лашеа, шунча яхши, деб ҳисоблайди. Ўтмишда анча юқори лавозимларни эгаллаб турган ким- салар ҳам уларга қўшилиб кетмоқда... Мазкур кучлар мил- латлараро муаммолардан фойдаланиб қолишга алоҳнда умид боғламоқда». Энди бир саволга жавоб излайлик: айтинг-чи, халқи қийналиб инграётганида ёвузларча қувонган кимсаларни ким дейишади? Топдингиз: «сотқин», дейдилар. Улар қар- ғалади, оқ қилинади. Ана шундай сотқинлар билан қура- шиб, халқининг дардига дармон бўлган фарзандни-чи? Миллат «халоскорим», демайдими? Шунинг учун бу ки тобни сотқинлик ва садоқат ғояларининг курашида кеч- ган йиллар тарихи, дейиш ҳам мумкин. Қарангки, бизни ҳақиқатан ҳам қаттиқ синовлар ку- таётган, олдинда кўп ғанимлар ҳамлага куч йиғиб турган экан. Биз улар билан курашга тайёр келдик. Бизни бу кураш ва зафарларга Президентимиз тайёрлади. 1990 йил 4 август. «Бизга кадрлар тайёрлашнинг махсус миллий дастури керак» Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини биз 1997 йидда ишлаб чикилиб амалга оширишга киришилган, деб била- миз. Аслида бу гоя ундан 7 йил илгари, 1990 йил 4 августда кўтарилгани китобдан маълум бўлади. Асосий мавзуси «КПСС XXVIII съездининг якунлари ва Ўзбекистон Ком- партияси фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида»- ги маърузада Юртбошимиз томонидан: «Бизга кадрлар тай- ёрлапшинг махсус миллий дастури керак. Бу дастур: — умумий таълим мактабларида даре бериш сифатини ошириш (ўқитувчиларни, методистларни қўшимча равишда моддий рағбатлантириш, махсус синфхоналар барпо этиш, олий ўқув юртларининг мактабларни оталиққа олишини йўлга қўйиш ва шу кабилар) ни; — энг истеъдодли болалар учун мактаблар очишни; — Республиканинг юқори малакали миллий мутахассис- ларини тайёрлаш учун Иттифоқцаги ва чет эллардаги энг яхши марказларга ёшларни юбориш системасини ўз ичига олиши керак», дейилган. Бугун Миллий дастуримиз ўз меваларини берди. Уни МДҲ, дунё мамлакатлари ўрга- ниб, ўзига мослаштириб фойдаланмоқда. Совет мактаби амалда ёшларни бахтли ҳаётга тайёрла- мас эди. Далил: 100 нафар мактаб битирувчисидан 90 на- фари мактабни тугатиб, ҳунарсиз, бекорчи бўлиб қолар- ди. Шу туфайли жиноятчилик, ичкиликбозлик, ташмачи- лик урф эди. 1997 йилда қабул қилинган «Кадрлар тайёр лаш Миллий дастури» бунга чек қўйди. Зеро, бизнинг болаларимиз ўз ҳаётини *бахтли, фаровон қилишга қодир бўлишлари керак. 1991 йил 1 октябрь. Тарихий даъват Миллий боғимизда Алишер Навоий бобомизнинг муҳ- ташам ҳайкали борлигини яхши биламиз. Буюк бобомиз- ни хотирлаб, алоҳида зиёрат қиламиз. Мана шу ҳайкал- нинг очилишида (1991 йилнинг 1 октябрида) Президент Ислом Каримов томонидан бир тарихий, самимий даъват илгари сурилган эди. Бу даъват кейинги 20 йиллик ҳаёти- мизда жуда катта роль ўйнади. Миллатни бир тану бир жон қилди. Ўшанда Президентимиз ўз халқини якқалам қилган буюк мутафаккир ёнида туриб миллатга мурожаат қил- ганди: «Улуғ бобокалонимизнинг сиймоси оддида, келинг- лар, бир-биримизга сўз берайлик: озодлик ва истиқлол йўли- да, бу эзгу ниятларни ҳаётимизга амалий татбиқ этишда бир жон, бир тан бўлайлик! Ҳеч қачон танлаган йўлимиз- дан қайтмайлик!» Бизнингча, бу сўзларни ҳайкал ёнига зарҳал ҳарфлар билан ёзиб қўйиш керак. Чунки мазкур даъват ҳозир ҳам, 100 йиддан кейин ҳам ўз аҳамиятини йўқотмайди. Устоз мураббийлар куни ўқувчи-ёшларимизни ушбу зиёратгоҳ- га экскурсиясини ташкил қилиб, уларга буюк бобомиз ҳақида сўзлаш баробарида, мана шу ерда, 1991 йилнинг 1 октябрида ана шундай тарихий воқеа содир бўлганини айтиб беришимиз лозим. Бу ёшларимиз қалбига 1991 йил 1 октябрдаги ҳаяжонни солади, уларнинг ватанпарварлик туйғуларига куч, мадад беради. Меҳрга оқибат ярашади Халқимиз «меҳр-оқибат» сўзларини қўшиб айтади. Бу — меҳрга оқибат билан жавоб берадилар, дегани. Бугун жа-ҳон бизни кузатиб турибди. Дўстлар ҳам, ғанимлар ҳам Юртбошимизнинг миллат олдидаги тарихий, буюк, ҳалол хизматларига эҳтиром туйғуларини туймоқда, гоҳ яширин, гоҳ ошкора тан бермоқда. Уларга қараб, дўппини ёнга қўйиб ўйласак, бир савол туғилади: миллатимизга Соҳиб- қирон Амир Темурдек хизмат қилган, ўзлигини англат- ган, маънавиятини тиклаган, энг муҳими — узбек давлати ва миллатини жаҳонга машҳур қилган шахслар шунчалар кўпми?! Ўнг қўлингизнинг бармоқларини очинг. Сананг, чиқдими? Йўқ, дедингиз. Ҳа, 74 йил биз ўзимизнинг эмас, бошқа юрт қаҳра-монларини эъзозлаб келдик. Бунинг аниқ сиёсий-мафку-равий сабаблари бор. Чунки империялар мустамлака ма-ҳаллий халқнинг ичидан чиққан, уни бирлаштира олади- ган шахслардан доим қўрқиб яшаган. Қаҳрамонларнинг ўзи ва ёди қатағон қилинган. 1989 йил Ўзбекистонда мана шундай Шахе майдонга чиқди. Бугун эса, дусту душман- ларнинг якдил фикрига кўра, Ўзбекистон 20 йилда 200 йиллик тараққиёт натижаларига эга бўлди. Шу сабабли «Ўзбекистон мустақилликка эришиш ос- тонасида» китобини мутолаа қилган ҳар бир инсофли киши, аввало ўзимизнинг, ундан кейин жаҳоннинг юзлаб машҳур арбобларига, олим-мутахассисларига қўшилиб: — ўз ҳаётини бизларнинг, фарзандларимизнинг бахти йўлига бағишлаган; — халқини ўзгалардан ва ўзимиздан чиққан қондош «ўзгалардан» ҳимоя қилган; матонати, сиёсий маҳорати, метин иродаси билан халқини бир эмас, бир неча марта қонли фожиалардан асраб қолган; — соҳибқирон Амир Темур салтанатидан кейин ҳеч ким танимаган Ўзбекистонни 20 йидда дунёга машҳур қилган; — жаҳоннинг энг ривожланган давлатлари қаторига кираётган янги Ўзбекистоннинг асосчиси бўлган; — «Ўзбекистоннинг барча ўғил-қизлари - менинг фар- зандларим», деган холислик аҳдига содиқ; — элим деб, юртим деб ёниб, ёндириб яшаётган Пре-зидентимиз Ислом Каримовга чуқур эҳтиром туйғулари- ни яна бир бор ҳис қилиши табиийдир. Бугунги эркин ва озод, тинч ва осуда ҳаётимиз қадри- ни, мустақиллик берган имкониятларни чуқур англашда, она Ватанимизга муҳаббат ва садоқат туйғусини тарбия- лашда бу китобнинг ўрни ва таъсири беқиёс. У фарзанд- ларимизга ўз халқи ва юртига чексиз муҳаббат ва садоқат- ни, Ватанни чин севишни ўргатувчи маънавии жасорат манбаи бўлиб қолажак. Адабиётлар: 1. Каримов И.А. Ўзбекистон: Миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Том Тошкент, 1996. 2.Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Том Тошкент, 1996. 3.Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Том Тошкент, 1996. 4.Каримов И.А. Бунёдкорлик йўлидан. Том Тошкент, 1996. 5.Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш - давр талаби. Том Тошкент, 1997. 6.Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тарақҚиёт йўлида. Том Тошкент,1998. 7.Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қура-миз. Том Тошкент,1999. 8.Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт-   пировард мақсадимиз. Том 8. Тошкент, 2000. 9.Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъ-улмиз.Том Тошкент, 2001.