logo

Маънавий-маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

174.5 KB
Маънавий-маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари Режа: 1. Т алабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш да гуруҳ мураббийларининг роли 2. Маънавий - маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг имкониятлари 1. Т алабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш да гуруҳ мураббийларининг роли Мустақиллик тафаккури - аввало халқимизнинг юқори онглилиги, унинг миллий қадриятлари, урф-одатларининг тикланиши, ўз қадр-қимматини топиши, муносиб мақомига эга бўлиши, тинчлик ва ҳамжиҳатликнинг она юртимизда сақланишидир. Мустақиллик тафаккури – бу ҳар томонлама баркамол, юқори маънавиятли, билимдон, кенг савияли, етук фидойи йигит-қизларни тарбиялаш, диёримиз шарафи ва нуфузини юксалтиришга қодир бўлган навқирон авлодни тарбиялаб вояга етказишдир. Мустақиллик тафаккурига эга бўлган шахс, миллатлар ва элатлар, оммавий ҳаракатлар, диний уюшмалар, ёшлар, хотин-қизлар, фахрийлар, тадбиркорлар ва бошқа ижтимоий субъектларнинг умумий манфаат ва муддаоларини ўзида акс эттиради. Уларнинг ҳатти-ҳаракатларини, фаолиятини, фикр-зикрини ягона бир мақсадга – мустақилликка эришиш ҳамда уни мустаҳкамлашга йўналтирувчи ғоялар ва билимларга эга бўлади. Мустақиллик тафаккури - бу мустақилликка эришиш ва уни мустаҳкамлаш орқали жамият ривожланишини тезлаштирадиган муҳим омиллардан биридир. Эндиликда Ўзбекистон халқининг мустақил тафаккури шаклланиб, у кун сайин мазмунан ва шаклан бойиб бормоқда. Мустақиллик тафаккури ҳозирги Ўзбекистон шароитида ҳар бир фуқаро томонидан қуйидаги вазифаларни бажаришга қаратилган. - мустақилликни мустаҳкамлашга ва ривожлантиришга хизмат қилиш; - Мустақил Ўзбекистон сиёсий, иқтисодий, маданий-маънавий заминларини яратишнинг фидойиси бўлиш; - Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш учун жаҳон андозалари даражасидаги рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга эришиш; - ҳар кун ва ҳар қадамда Ўзбекистонда тинчлик ва барқарорликни таъмин этишда фаол қатнашиш; - инсон энг олий қадрият эканлигини билиш ва шунга хизмат қилиш; - миллатлар ва элатлар ўртасида дўстлик, қардошлик, ҳамкорлик, тотувлик йўлида иш олиб бориш; - Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан ҳамкорлигини қўллаб- қувватлаш ва бошқалар. Шундай экан олий ўқув юрти гуруҳ раҳбарлари талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришда қуйидаги мавзуларда тарбиявий соатлар, учрашувлар суҳбатлар ва бошқа тадбирларни ўтказишлари мақсадга мувофиқдир. «Ватан остонадан бошланади», «Ватанпарварлик – ўз ўлкасини ўрганишдан, севишдан бошланади», «Мустақил Ватаним сени куйлайман», «Ёш авлодни Ўзбекистон мадҳиясига, байроғи, герби, Конституцияси, Президентига садоқат руҳида тарбиялаш», «Ўзбекистон Ватаним маним», «Она Ватан, Мустақил Ўзбекистонга содиқ бўлиши», «Мустақиллик берган буюк неъмат», «Ватан ягонадир, Ватан биттадир», «Алпомиш авлодларимиз», «Ўзбегим ўғлонлари» ва бошқалари. Шуни айтиш керакки, олий ўқув юрти талабаларида мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг асосий тамойилларидан бири миллий ўзликни англаш ҳисобланади. Миллий ўзликни англаш – бу ўз миллати, халқи, анъаналари, урф- одатлари, туғилиб ўсган жойи, Ватани, тили, дини, авлод-аждодлари, касб- кори, оиласидан ғурурланиши, уларни асраб-авайлаши ҳамда бошқа халқлар ва миллатларни ҳурмат қилиш демакдир. Миллий ўзликни англаш - инсоннинг инсонийлигини англаш, ёш авлод онгида ғоявий бўшлиқ пойдо бўлишига йўл қўймаслик, уларнинг тафаккурида ўзлигини унутмаслик, ўз мустақил фикрга эга бўлиб, ғурур ва ифтихор билан яшашга эришиш каби баркамол инсон тарбиясининг асосий йўналишларини кўрсатиб беради. Айнан миллий ўзлигини англаш жараёни баркамол авлод тарбиясида муҳим аҳамият касб этади. Сўнгги йилларда педагогика фанида миллий ғоя ва мафкуранинг моҳиятини англаш, келажак авлодлар олдидаги юксак маъсулиятни, мафкуравий ғояларнинг моҳиятини, ўз қадр-қимматини англаш каби тушунчалар кенг қўлланилмоқда. Ана шу билим, кўникма ва малакалар миллий ўзликни англашни шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Чунки, билимларнинг, ахборотларнинг, жараёнларнинг мазмуни ва моҳияти ёшлар томонидан англаб етилмас экан, у ҳеч қандай маъно касб этмайди. Айниқса, ёшлар онгида ғоявий бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ва Ватанимиз равнақига хизмат қиладиган баркамол авлодни вояга етказишда уларни фойдали фаолиятга йўналтириш муҳим аҳамият касб этади. Талаба тарбияси унинг онгига ахборотларнинг ҳамда жараёнларнинг қанчалик таъсир кўрсатиши билан боғлиқ. Ушбу жараёнлар ичида шахснинг ўз йўлини топа олиши, ўзлигини сақлаб қолиши жамият, мамлакат ва миллат тараққиёти учун катта аҳамият касб этади. Талабаларда миллий ўзликни англашни шакллантиришнинг бош омили билим, яъни талаба учун янги ахборотлар тизимидир. Билимлар тизимини қиёслаш уларда мустақил фикрлашни вужудга келтиради ва уларнинг мазмуни ҳамда моҳиятини англаб етиш даражасигача кўтарилади. Бу йўналиш бўйича умуминсоний қадриятларга садоқат тушунчаси ва моҳиятини талабалар онгига сингдирилади. Шу муносабат билан гуруҳ мураббий лари талабалар билан «Дунё бизни танимоқда», «20 1 0 йил – Баркамол авлод йили», «Тошкент тинчлик ва дўстлик шахри», «Туркистон умумий уйимиз», «Ватан биттадир – Ватан ягонадир», «Дўст билан обод уйинг», «Йўлимиз олис, дилимиз яқин», «Инсонпарварлик – ўзбек халқига хос энг яхши фазилатдир», «Жаҳонга бўйлаётган - Ўзбекистон» каби мавзуларда тадбирларни ўтказиши муҳимдир. Олий ўқув юрти талабаларида мустақиллик тафаккурини шакллантиришда х алқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш тамойили. Бу йўналиш бўйича «Бизга Алпомишлар керак», «Имом Ал-Бухорийнинг ҳадислари», «Амир- Темур тузуклари ва унинг бугунги кундаги аҳамияти», «Алишер Навоий даври ва ҳозирги замон», «Тил-дил таржимони», каби мавзуларда тадбирлар ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Талабаларга кишиларни хотирлаш, йўқлаш ва зиёрат қилиш одатлари сингдирилади. Талабаларни чин инсонийлик руҳида тарбиялаш, уни ҳурматлаш, муҳимдир. Бу миллий қадриятларнинг энг муҳим буғинларидан биридир. Ўтмишда кекса ота-онани қаровсиз ташлаб кетиш жуда ҳам катта кечирилмас гуноҳ ҳисобланган. Бу одатимиз айни маҳалда қадрсизланаяпти. Баъзи бировлар кексайган ота-онасини қариялар уйига олиб бориб ташламоқда. Фарзандлар томонидан қариялар уйига олиб бориб ташланаётган ота-оналар давлат томонидан ҳурмат қилинмоқда. Лекин, улар фарзандлар меҳру-оқибатидан бенасиб, бебаҳра ва бегонадир. Бу авлодлар ўртасида ҳурмат, эҳтиром ва оқибат эмас балки авлодлар кулфати, фожиаси, асрлар давомида авлодлар томонидан тўпланган, миллий қадриятлариизнинг оёқ ости қилинишидир. Маълумки, ижтимоий тараққиёт қанчалик илгарилаб борса, ижтимоий муносабатларнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлган инсон тарбиясига талаб ҳам шунчалик ортиб боради. Шундай экан, ота-боболар ва ёш авлодлар ўртасидаги боғланишида маънавий қадриятларнинг ўрнига катта аҳамият бериш зарур. Чунки, ота-боболаримиз ҳаётдаги илғор ғоялар, қарашлар, хислат ва фазилатлар, урф-одат, анъана, маросим ва байрамларнинг янги авлод ҳаётида такрорланиши мустақиллик тафаккурини шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Шундай экан, ёшларга авлод ҳаётида шаклланган ва қарор топган ижобий, илғор ва прогрессив ҳодисаларни азал- азалдан авлодлардан авлодга ўтиб, мангу ва абадий ақида сифатида такрорланиб келаётганлигини, миллий қадриятларни тушунтириш катта тарбиявий аҳамиятга моликдир. Шунинг учун ҳам талабаларда ота- боболаримизга бўлган муҳаббатни кучайтирадиган улар билан фахрланиш ҳиссини уйғотадиган, илғор ва курашчан фуқаролик туйғусини шакллантирадиган муҳитни вужудга келтира олиш ҳар бир ўқитувчининг асосий вазифасидир. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, муаллим ва мураббийларни эслаш, меҳр-шафқат кўрсатиш бугунги кунда халқаро аҳамиятга эга бўлиб қолди. Ўзбекистон Республикасида 2004 йилни «Меҳр- мурувват йили» деб эълон қилинди. Ўзбек халқининг азалий миллий қадриятлари кекса кишиларнинг иззат-икромини жойга қўйиш уларни эъзозлашга бўлган ғамхўрлигини янада оширди. Ўзбекистон Республикасининг Президенти И . А . Каримовнинг бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида аҳолини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш юзасидан фармонлари биринчи навбатда жамиятимизнинг энг мўътабар фуқаролари бўлган қадрли отахон ва онахонлар манфаатларига эътиборни кучайтириш фикримизнинг далилидир. Шундай экан, бугунги кунда талаба-ёшларга узоқ йиллар давомида қаҳрамонлик бунёдкорлик қилган, ҳозирги ва келажак авлоднинг бахтиёр турмушини таъминлаш учун заҳмат чеккан истиқлолимизнинг қарор топишида ўз ҳиссасини қўшиб келаётган отахон ва онахонларни ҳурмат қилиш, улардан ўрнак олиш лозимлигини тушунтириш зарур. Чунки Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш иқтисодиётда туб ислоҳотларни амалга оширишда жамиятни янгилаш учун олиб борилаётган улкан тарихий ўзгаришлар, ишларида қарияларнинг ҳаёти ва амалий тажрибалари доно маслаҳатлари ёшларга ҳаводек зарур. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов «Мустақил Ўзбекистонимизнинг гуллаб-яшнаши учун сиз бундан кейин ҳам ёш авлоднинг меҳрибон маслаҳатгўйи ва жонкуяр мураббийси бўлиб қоласиз. Сизлар тўплаган бебаҳо тажрибаларингиз тиллога тенг ўгит ва дуоларингиз фарзандларимизни эзгуликка етаклашга, мамлакатимиз шон-шуҳратини янада оширишга хизмат қилишига ишончимиз комил»- деб таъкидлаган эдилар. Шундай экан, кекса кишилар сиз билан бизнинг ота-оналаримиз, бобо ва бувиларимизга меҳр-оқибатли, эътиборли ва ғамхўр бўлиш фақат байрам кунларидагина эмас, балки ҳар доим ҳам қариндош-уруғлар, қўни- қўшниларимизни, қийин аҳволга тушиб қолган кишиларни унутмаслик ва уларга ёрдам бериш ўзбек халқининг миллий ифтихори эканлигини талабаларга тушунтириш ва унга амал қилишни ҳаётда қўлланишни ўргатиш лозим. Бугунги кунда халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг асосий мақсади ҳозирги замон ёшларида юксак ахлоқий сифатлар, фазилатларни таркиб топтириш уларда миллий истиқлол ғоясини шакллантириш ҳамда чин фидойи инсон тимсолини тарбиялаб вояга етказишдир. Албатта бунда талаба-ёшларда мустақиллик ғояларига садоқатни тарбиялаш – инсонийликнинг олий даражасидир. Шундай экан: - ёшларда инсоний, яъни унинг онги, шуурига мос келадиган тушунчалар, фикрлар, қараш ва тасаввурларни ва улар асосида эса ёрқин келажакка бўлган қатъий ишончни шакллантириш; - уларда эзгулик руҳи билан йўғрилган юксак инсоний туйғуларни тарбиялаш; - уларда ҳаётий фикрлар, қарашлар одатлар ҳамда хулқ-атвор тамойилларини тарбиялаш; - улар томонидан чин инсоний тушунчаларни такомиллаштириш заруратни англаб етишига эришиш муҳимдир. Демак, чин инсоний тарбия, авваламбор, инсон дунёқарашининг кенг қамровли, кенг савияли бўлишини кўзда тутади, чунки дунёқараши бой бўлган инсонгина ўз миллий маданиятининг бутун бойликларини, қолаверса, қардош халқлар маданиятини ҳам ҳурмат қилади ва қадрлайди. Инсоний тарбиядаги асосий бўғинлардан бири бу нутқ маданиятидир. Негаки, теран мазмунли муомалали кишини тинглаш теран фикрларини тушуниш, бу талабалар савиясини ва маданиятини ўсишига сезиларли таъсир кўрсатади. Шундай қилиб, талабаларни инсоният тараққиётининг улкан бойликларини англай оладиган, эркин фикрлашга эга бўлган, бошқа халқлар, элатлар билан кенг миқёсда ҳамкорлик қилиш заруратини тушунадиган, давримизнинг улкан муаммоларини ҳал қилишга қодир етук шахслар этиб тарбиялаш демократик жамиятимиз олдида турган энг долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Мустақиллик тафаккурини шакллантиришда талабаларни Ўзбекистон халқларининг тарихий меросларига ҳурмат руҳида тарбиялаш муҳимдир. Чунки, Ўрта Осиё азал-азалдан жаҳон ижтимоий ва маданий тараққиётининг илк бешиклардан бири саналиб келган. Бу минтақанинг қоқ марказини эгаллаган бугунги Ўзбекистон ҳудудида яшаб ўтган буюк аллома, олим, мутафаккирларнинг номлари бутун дунёга машҳур бўлиб келган. Ўз тарихий илдизлари ўз томирларидан маҳрум бўлган халқнинг келажаги йўқ эканлигини тарихда тажрибаси кўп бор ўз исботини топганлиги ҳақиқатдир. Модомики, биз янги демократик, ҳуқуқий жамият қуриш ниятида эканмиз, бунда буюк аждодларимиз меросига мурожаат этиш, уларнинг барҳаёт маданий ва маърифий анъаналарини ҳаётда қайта тикланишга эришиш, бугуннинг ҳаётий эҳтиёжларига хизмат қилдириш талабалар фаолиятининг таркибий қисмига айланмоғи керак бўлади. Ал- Хоразмий, Имом Ал-Бухорий, Беруний улуғ аждодларимиз Ибн Сино, Фаробий, ал-Фарғоний сингари даҳолар номини эшитмаганлар курраи заминимизда ҳам топилса керак. Ҳозирги кунда ҳам жаҳон илму фанига улкан ҳисса қўшган олимларимиз номини, уларнинг қилган ишларини ҳурмат қилиш талабаларнинг маънавий камолотига катта таъсир этади. Бироқ, номларини билишнинг ёлғиз ўзи етарли бўлмай, балки бунда уларнинг бениҳоя бой илмий-маданий инсоний меросини ўрганиш муҳимдир. Ўзларининг юксак инсоний фазилатлари ва ижтимоий фаолиятлари билан халқимиз тарихидан ўрин олган, унинг чинакам миллий ғурурига айланган буюк зоти бобокалонлар, муқаддас заминимизда кўплаб топилади. Энди асосий гап уларнинг бебаҳо дуру жавоҳиротларини ростманасига ўрганиш, уларнинг маънавият сарчашмаларидан бугунги авлод кишиларини баҳраманд этишдир. Демак, буюк аждодларимизнинг улуғ номлари, халқ хотираси ва унинг тақдири муносиб давом эттириш миллий истиқлол ғоясига садоқатли бурчидир. Мустақиллик тафаккурини шакллантиришда талабаларни она тилига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш муҳимдир. Маълумки, инсонлар ўртасидаги фикр алмашиш, маънавий мерос тажрибаларини авлоддан- авлодга ворислик тарзида ўтиши имконини берувчи тил ҳамиша шахснинг маънавий-ахлоқий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлиб келган. Кўп қиррали инсон фаолияти натижаларини қайд этиш, такрорлаш туфайли тил турли даврларнинг ўзаро маънавий, мантиқий изчиллигини, уларнинг кетма- кетлигини таъминлашга хизмат этади. Авлодлар дилидаги туғёнларни, тарихий воқеалар, ҳодисаларни, эътиқод ва маслакларини, дунёқарашлари силсиласини, шунингдек, инсонлар бошига тушган ғам-кулфатлар, журъату журъатсизликлар оқибатини тил ўз хазинасига жойлайди, сўнгра уларни кейинги наслларга тортиқ этади. Халқ ўз тилида анъанавий ҳаётининг инъикосини кўз қорачиғидай асрайди, унга янги жон бағишлашда давом этади. Мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг асосий тамойилларидан бири талабаларни диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдир. Миллий қадриятларни билиш, уларни кўз қорачиғидай асраш, халқ анъаналарини қадрлаш, жаҳон тараққиёти илғор тажрибаларини ўрганиш билан бир қаторда аждодлар маънавиятини қадрлаш, эъзозлаш, - бу ислом маданияти аҳкомлари асосида тарбиялашнинг ғоявий негизи ва манбаи ҳисобланади. Бу ерда нафақат ислом маданиятини ҳам диний маданиятини ҳам айтиш керак. Акс ҳолда бу фақат бир ёқламалик бўлиб қолади. Модомики, ёшларни миллий урф-одатларимиз таъсирида тарбия қилар эканмиз, бунда виждон ва дин эркинлиги қоидалари ва тамойилларига ҳам алоҳида эътибор бериш лозим бўлади. Шу ўринда Юртбошимиз Ислом Каримовнинг қуйидаги ибратомуз сўзларини келтириб ўтиш жоиздир: «Бугунги кунда дин барча иллатлардан, ёлғон ва риёкорликдан покланишга, юксак ахлоқий негизлар ва маънавий фазилатларини қайта тиклашга кўмаклашмоқда. Ислом ота-боболаримизнинг дини – мусулмонларнинг онги, туриш-турмушининг моҳияти, ҳаётининг ўзидир». (4,19). Бу жараёнда шахс ижтимоий шаклланишининг ғоявий асосларидан саналган исломий аҳкомларга таянган ҳолда ёшларни маънавий диний тарбиялашнинг самарли, илғор ташкилий ва педагогик усуллари, воситалари ишлаб чиқилади ҳамда тадбиқ этилади. Бунда ўқув-тарбия жараёнида маънавий баркамоллик ва ҳар томонлама тарбия ҳақидаги муқаддас диний таълимотлардан (жумладан, Қуръон, ҳадислар, Инжил, Таврот ва бошқалар) ижодий фойдаланишга ҳам алоҳида урғу қаратилади. Шунингдек, таълим- тарбия муассасалари ота-оналар, оилалар, маҳалла йиғинлари, жамоат ташкилотлари ва диний муассасаларни шахснинг маънавий-ахлоқий тарбиясини такомиллаштириш мақсадида ҳамкорликда иш олиб борадилар. Ёшлар ўртасида умуминсоний, умумбашарий, ахлоқий бойликларни қарор топтириш, маънавий қадриятларни тиклаш йўлида турли диний ташкилотларнинг имкониятларидан фойдаланиш борасида ҳам ўзаро ҳамкорлик, мулоқот ўрнатиш йўлларини излаш ишлари давом эттирилади. Шу билан биргаликда ёшларга дин ва унинг умуминсоний, эзгулик руҳи билан суғорилган ғояларидан ножўя, ғайри инсоний мақсадларда фойдаланиш мумкин эмаслиги тушунтириб берилади. Мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг асосий тамойилларидан бири ақл-заковат тарбиясини амалга оширишдир. Бу жараёнда, шахс дунёқарашини шакллантириш натижасида унинг назарий билимлари такомиллашиб боради. Албатта, бунда жамиятда рўй бераётган демократик, маънавий, ҳуқуқий ислоҳотларнинг ривожланиши ҳақида талабаларнинг билимини шакллантирш муҳимдир. Бу йўналиш бўйича қуйидаги тадбирларни ўтказиш мақсадга мувофиқдир: « XXI аср маданияти ва маънавияти», «Қизлар иффати», «Аёл латофати», «Аёл тадбиркор», «Яхши аёл уй зийнати», «Маънавият аёлдан бошланади», «Ахлоқ-одоб сабоқлари», «Одоб олтиндан қиммат» ва бошқалар. Олий ўқув юртида талабаларнинг ўз-ўзини бошқариш қўмитасини тузиш, йиллик иш режасини ишлаб чиқиш ва ҳар ойда йиғилиш ўтказиб бориш муҳим. «Кадрлар тайёргарлиги-замон талаби», «Ҳунар-ҳунардан унар», «Даврага кел дугонажон», «Иқтидорларни излаймиз», «Йил талабаси», каби тадбирлар натижасида талаба-ёшларга ҳуқуқий демократик давлат қурилишининг назарий асослари, қонуниятлари, илғор тушунча ва ғоялар сингдирилади. Шунингдек, ижтимоий манфаатлар устуворлигига мувофиқ тарзда уларда ижтимоий-сиёсий воқеаларга бўлган муносабат шаклланади. Айни пайтда шу йўналишда ижтимоий ғоялар шаклланади, маънавий- ахлоқий тарбия асослари яратилади. Мустақиллик тафаккурини шакллантириш тамойилларидан яна бири талабаларни ҳ уқуқий тарбиялашдир. Инсон ҳуқуқлари-муқаддас неъмат. Айниқса, инсон қадр-қиммати, шаъни, ор-номуси юксак қадр топган, унинг шахс сифатидаги олий мақоми тайин этилган демократик Ўзбекистонда бу тушунча ўзгача маъно ва мазмун касб этмоқда. Бунда шахс ҳуқуқларига амал қилиш ва уни ҳурмат қилишга умумдавлат ва умумжамият даражасида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси қонунларини ўрганишнинг услубий йўналишлари ва дастурлари ишлаб чиқилди. Республика қонунчилигини ҳурмат қилиш, ҳуқуқий меъёрларни тўғри тушуниш ва уларга амал қилиш кучаяди, ёшларни ижтимоий ҳимоя чора-тадбирлари кўрилади, шахс эркинлиги ва ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича жамоатчилик бўлимлари ривожлантирилади. Бунда, шариат қонунчилиги асослари ҳам четлаб ўтилмайди. Шунингдек, замонавий умумбашарий ҳуқуқий меъёрлар ва талабларни ўрганиш, уни замонавий ҳуқуқий дунёқарашни шакллантириш мақсадларига хизмат қилдириш давом эттирилади. Талабаларда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бўйича қуйидаги мавзуларда тадбирлар ўтказиш мумкин. Мустақиллик кунини нишонлаш ва барча гурухларда мустақиллик дарсини ўтиш, «Таълим тўғрисида»ги Қонун, ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури-амалда», «21-октябрь – ўзбек тилига Давлат мақоми» берилган кун, «Талабаларнинг қонун олдидаги жавобгарликлари», ҳуқуқшунослик тўгарагини ташкил этиб, «Ҳуқуқ нима?», «Конституция - ҳаётимиз қомуси, «Ўз ҳуқуқингиз ва бурчингизни биласизми?», ҳуқуқ мавзусида конкурслар «Инсон ҳуқуқлари декларацияси» ҳақида суҳбат ўтказилади. Мустақиллик тафаккурини шакллантиришда талабаларни экологик тарбиялаш муҳимдир. Чунки бу жараёнда талабаларнинг экологик онги шакллантирилади. Табиатни атроф-муҳит оламини авайлаб асрашни ўз фаолиятларининг асосий объекти қилиб олган таниқли олимлар ва дин арбобларининг асарларини ўрганишга муҳим урғу берилади. Табиатга эътиборсизлик оқибатида юз берган экологик таҳдидлар ҳақида жонли мисоллар келтирилади, уларга табиат ва инсон узвийлиги, экологиянинг инсон ҳаётидаги ўрни тушунтирилади. Шу билан биргаликда атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тарбия тизими йўналиши таркиб топади. Бу борада шахсий озодаликни сақлаш анъанавий ҳашарлар ташкил қилиш, ободончилик, кўкаламзорлаштириш дастлабки ишлар эканлигини, экологик мувозанатни барқарорлаштириш ҳозирги куннинг глобал муаммоларидан бирига айланганлигини англатиш ўта муҳимдир. Шундагина экологик тарбиянинг мазмун-моҳияти ва мақсадлари аниқ белгилар касб этиб боради. Талабаларда экологик маданиятни шакллаштиришда қуйидаги тадбирлар амалга оширилади. «Табиатни муҳофаза қилиш», «Ёш экологик тарғиботчи» гуруҳлари тузилади. «Табиатни муҳофаза қилиш ҳамманинг бурчи» кўргазмаси ташкил қилинади. «Ўзбекистон қизил китобига кирилтилган хайвонлар», «Доривор ўсимликлар ва уларнинг аҳамияти», «Инсон табиат шайдоси», «Ўлкамиз табиати», «Ота-боболаримизнинг табиатни асраш бўйича қадриятлари», «Ҳайвонларни севамиз», Ўзбекистон «қизил китоби» ҳақида нималарни биласиз?, Талаба билан «Табиат ва биз» мавзусида тадбирлар ўтказиш, «Табиатдан оқилона фойдаланиш ҳақидаги аждодлар ўгити», «Ўзбекистондаги фойдали қазилмалар ва улардан оқилона фойдаланишни биласизми?», «Қушлар бизнинг дўстимиз», «Гуллар байрами»ни ўтказиш, «Олтин куз» ва «Салом баҳор» мавзуларида кўчат ҳафталигини ўтказиш, «Табиатни муҳофаза қилиш ходимлари билан учрашув», «Сув олтиндан қиммат» тадбирларини амалга ошириш натижасида талабаларда ижтимоий ва табиий бойликлар ва неъматларнинг ўзаро узвийлигига қаратилган муҳим эътибор, фаол фуқаролик позицияси, ижтимоий-руҳий йўналиш такомиллаша боради. Мустақиллик тафаккурини шакллантиришда талабаларни иқтисодий тарбиялаш муҳимдир. Бу жараён давомида иқтисодий тафаккур тарзи таркиб топади. Ижтимоий жавобгарликни юксак даражада англаш ва ҳис этиш учун зарур шароитлар яратилади, турли касб кишилари билан ўзаро яқин муносабат ўрнатиш, замонавий бозор муносабатлари шароитида ёшларга ишбилармонлик хислатларини ўргатиш, уларнинг турмуш тарзини муҳим ўзгаришлар томонига йўналтириш, кўзланган аниқ мақсадларга эриштириш асосий ўринга қўйилади. Бозор муносабатлари ва ахлоқийлик, иқтисод ва маданият, эркинлик ва ҳуқуқий жавобгарлик моҳияти бир-бирига зид тушунчалар эмас, балки уларнинг ўзаро боғлиқлигини ҳаётнинг ўзи кўрсата боради. Иқтисодий тарбия, тежамкорлик бўйича олиб бориладиган тадбирлар қуйидагилардан иборат. «Бозор иқтисодиёти», «Бизнес нима?», «Ёш тадбиркорлар» мавзусида тадбирлар ўтказилади. «Ўйла! Изла! Топ!», «Солиқ нима?», «Қимматбаҳо қоғозлар - акция», «Ўзбекистон иқтисодиёти» (деворий газета учун конкурс) кичик ва хусусий корхоналар ҳақида тушунча берилади, «Маркетинг нима?, мененджер ким?», «Иқтисодиёт бўйича ҳафталик», «Бизнес мактабига экскурсия уюштириш», «Солиқ инспексияси ходимлари билан учрашув», «Хусусий ва давлат мулки», «Мутафаккирлар тежамкорлик тўғрисида», «Талабаларга бозор қилиш қоидаларини ўргатиш», «Ўзбекистон- жаҳон бозорида» каби мавзуларда савол-жавоблар ўтказилади. Мустақиллик тафаккурини шакллантиришда талабаларнинг эстетик тарбиялаш муҳимдир. Бу жараёнда ёшларнинг ҳаётга, конкрет воқеликка бўлган эстетик муносабати шаклланади. Жамиятдаги эстетик бойликлар ҳақидаги фикрларга мос равишда шахснинг ҳаёт гўзалликлари ҳақидаги фалсафий қарашлари, тушунчалари ривожланади, аниқ мазмун ва маъно касб этади. Ёшларнинг гўзалликни ҳис қилиши ва тушуниши, орзу-умидлари, эстетик диди, гўзаллик қонунлари асосида ижод қилиши ўз ҳатти- ҳаракатлари билан эстетик бойликлар яратишга томон юксалиб, равнақ топа боради. Ўқув жараёнида талаба ёшларда мавжуд эстетик кўникмалар ривожлантирилади. Бунинг учун Ватан, жаҳон бадиий адабиёти ва тафаккурининг етук, сара намуналари асосида ёшларни эстетик тарбиялашга биринчи даражали аҳамият қаратилади. Мустақиллик тафаккурини шакллантиришда талабаларда оила тарбиясини амалга ошириш муҳимдир. Бунда ёшлар онги, шуурида оиланинг муқаддас эканлиги англатилади. Оиланинг анъанавий, аҳлоқий қадр-қиммати ҳақидаги илғор ғоялар шаклланади, миллий қадриятларга ҳурмат руҳи сингдирилади, ёшларнинг оила ҳақидаги билим даражаси, савияси ўстирилади. Оиланинг жамиятдаги алоҳида муҳим ўрни ва аҳамияти кўрсатилиб, оила аъзоларининг «Маҳалла, оила ва университет ҳамкорлиги», «Оила маънавият асоси», «Бир болага етти маҳалла ота-она», «Сиз ўз ҳуқуқингизни биласизми?», «Маҳалла, маънавият ва маърифат маркази», «Аҳлоқ оила камолотининг асоси» мавзуларда ўтган тадбирлар, шахс қиёфасидаги кундалик ҳаётида амал қилиш керак бўлган маънавий-аҳлоқий кўникмаларни шакллантиради. Соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда умумхалқ байрамлари, удумлари ва анъаналарининг чуқур инсоний мазмуни ва моҳияти очилади. Ёшларнинг мавжуд ҳордиқ чиқариш, соғломлаштириш машғулотлари, шунингдек, усуллари такомиллаштирилиб, уларнинг аслий миллий турлари, шакллари тикланади, янгилари яратилиб ҳаётга тадбиқ этиб борилади. Миллий одатлар ва оилавий анъаналар янада қулоч ёзади. Шу билан бирга хотин-қизлар муаммоларини ҳал этишга доир кўплаб маънавий- маърифий тадбирлар мажмуи ва амалиёт ишлари мунтазам ўтказиб борилади. Ёшларни келгуси оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларда оилавий муносабатлар- аждодлардан муҳим қадрият, урф-одат сифатида ўтиб келаётган ўтмиш анъаналарига чуқур ҳурмат туйғусини шакллантириш асосий ўринга қўйилади. Оилада эр-хотин, ота-она ва фарзанд муносабатлари ҳақида муайян билимлар берилади. Мустақил Ўзбекистон истиқлолини мустаҳкамлашда олий ўқув юрти гуруҳ раҳбарларининг мақсадга аниқ йўналтирилган илмий ва режали фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Гуруҳ мураббийлари аудиториядан ташқари тарбиявий ишларни бошқариш билан бир қаторда талабаларнинг билимдон етакчиси, жамоатчилик ташкилотлари ишида фаол қатнашиши муҳимдир. Маънавий ишларни амалга оширишда ўзининг яқин кўмакчилари– талабалар жамоасига ишониши зарур. Олий ўқув юртида маънавий ишларни маромига етказиб амалга оширишда гуруҳ мураббийси муҳим ўрин тутади. Гуруҳ мураббийси олий ўқув юртидаги талаба жамоаси ташкилотчисидир. Талабаларнинг тарбиявий ишига педагогик раҳбарлик қилишда Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 5- моддасини чуқур англаган ҳолда ишларни бажариши зарурдир. Жумладан унда шундай дейилади: «Тегишли маълумоти, касб тайёргарлиги бор ва юксак ақлий фазилатларга эга бўлган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Педагог ходимларни олий ўқув юртларига ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ танлов асосида амалга оширилади». Демак, олий ўқув юртларида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш, миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг маданиятини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Дарҳақиқат, ўқув масканларида, маънавий-маърифий иш фаолиятини тўғри ташкил этиш ва бошқариш гуруҳ мураббий ларининг педагогик маҳорати ва педагогик фаолиятига боғлиқ. Гуруҳ мураббийси нинг маҳорати эса икки баравар ташкилотчиликни талаб этади. Гуруҳ мураббийс и маҳоратида шахс психологияси, таълим- тарбия жараёнини яхши билиш муҳим ўрин тутади. Чунки маҳоратли гуруҳ мураббийс и талабаларнинг фанлардан тез ўзлаштириш, ҳунарларни тез ўрганишини ташкил этади. Гуруҳ мураббийси фаолиятининг хусусиятлари- аниқ мақсад, объект ва субъект узвийлигини таъминлашдир. Бунда гуруҳ мураббийс ининг асосий мақсади жамият талабидан келиб чиққан ҳолда комил инсонни вояга етказишга қартилиши ва аниқ вазифаларни белгилаши лозим. Гуруҳ мураббийси фаолияти доимо талабалар фаолиятини бошқаришга қаратилган бўлиши керак. Бу жараёнда гуруҳ мураббийси маҳорати талаба билан муомала маданияти орқали тарбияланувчиларнинг ўзи билан бир қарорга келишини ўргатиши лозим. Гуруҳ мураббийси фаолиятининг мақсади шундаки, раҳбар мақсади талаба мақсадига айланиши керак. Бунинг учун гуруҳ мураббийси ўз ишининг уддасидан чиқиши, ишлашни билиши, замон билан яшаши, келажакни қуриши керак. Гуруҳ мураббийси фаолиятининг хусусияти талаба шахсида жамият вазифаларини аниқ бажаришда ижодий ёндашиш қобилиятига эга бўлиши лозим. Гуруҳ мураббийси фаолиятининг асосий объекти – бу талаба бўлиб, у талабанинг шахсий маънавий ҳаётини шакллантирувчи шахсдир. Бунда ақл, хис-туйғу, ирода, ишонч, онг, тафаккур юқори даражада бўлиши лозим. Гуруҳ мураббийси фаолиятининг объекти қуйидагилардан иборат: 1. Талаба – табиатнинг қаттиқ материали эмас. Аксинча, индивидуал хусусиятларга эга бўлган шахсдир. У тушунади, фикр қилади, мустақил ишлайди. Гуруҳ мураббийси фаолиятининг объекти бир вақтнинг ўзида субъект бўлиб ҳам ҳисобланади. Унинг иштирокчиси бўлиб хизмат қилади. Талаба шахсига педагогик таъсир этиб ички дунёси билан ёндошади. 2. Гуруҳ мураббийси доимо ўзгарувчан, ўсиб борувчи талаба билан мулоқотда бўлади. Албатта бунда эски ҳаракатларни қўллаб бўлмайди. Албатта доимо гуруҳ мураббийси дан ижодий ёндошувни талаб этади. 3. Талабаларга бутун ўраб турган муҳит таъсир этади. Шунинг учун гуруҳ мураббийси маҳорати шуни талаб этадики, талабанинг ҳар бир ҳаракатида таъсирчан бўлишида турли муносабатда ёндошиши керак. Яъни талаба шахсини тарбиялаш, тарбиявий жараённи ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Субъект – яъни тарбияланувчига таъсир этувчи – педагог, ота- оналар, кенг жамоатчиликдир. Тарбияланувчига таъсир этишнинг асосий қуроли – бу ўқитувчи шахси, унинг билими, малакаси нутқ маданиятидир. Гуруҳ мураббийси нинг маҳорати, биринчидан, шахснинг структурасидан ўз-ўзини бошқариш, иккинчидан, фундаментал билимлари, касб маҳорати, мутахассислик малакасини эгаллаш, учинчидан, педагогик қобилият, маҳоратни такомиллаштиришни тезлаштириш, тўртинчидан, техник билим ва қобилиятларга таяниш, педагогик фаолият мақсадларини бир-бири билан боғлаш кабиларга яқиндан ёрдам беришидир. Албатта, бунда уларнинг асосий вазифалари ҳар бир талабани ўз мутахассислиги бўйича фан асосларини эгаллашини таъминлаш билан бирга уларда маънавият-маърифат ҳақида билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга қаратилган. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳар бир гуруҳ мураббийси ўз талабаларида маънавий-маърифий ишлар жараёнида мустақиллик тафаккури, аҳлоқий тарбия мезонларини шакллантириши муҳимдир. Шу муносабат билан ҳам биз ана шу мезонларнинг мазмуни ва уларнинг аҳамиятини гуруҳ мураббийларига тавсия этдик. Шундай экан, гуруҳ мураббийлари юксак даражада таълим-тарбия беришлари, таълим олувчиларда ўқув дастурларини давлат талабалари даражасида ўзлаштиришни таъминлашлари; - талабаларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишлари, талаба шахсининг қадр–қимматини ҳурмат қилишлари, уларни меҳнат, қонунларига, ота-оналар ва хотин-қизларга, маънавий тарихий, маданий-миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, атроф-муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишлари руҳида тарбиялашлари; - ўзларининг бутун фаолиятлари ва шахсий намуналари билан умуминсоний ахлоқ қоидаларига: ҳақиқат, адолат, ватанпарварлик, инсонпарварлик, яхшилик ва бошқа хайрли хислатларга нисбатан ҳурматни қарор топтиришлари; - ўсиб-улғайиб келаётган авлодни бир-бирини тушуниш, халқлар ўртасида, шунингдек барча элатлар, миллатлар ва диний гуруҳлар ўртасида тинчлик, аҳил-иноқлик руҳида тарбиялашлари; - талабаларни зўравонлик кўринишларидан ҳимоя қилишлари; - ўзларининг касб кўриниш ва мутахассислик маҳоратларини доимо такомиллаштириб боришлари шарт; - Шу билан бирга маънавий-маърифий ишларни инсонпарварлаштириш, демократиялаштириш, миллий урф-одатлар ва умуминсоний қадриятлар асосида амалга оширишлари лозим. Олий ўқув юртида маънавий-маърифий иш жараёнига янгича тус берилиши, бу жараёнда талабалар фаоллигини оширишда университет талабаларини синчиклаб ўрганиш, ҳаётга тадбиқ этиш билан бирга, талабаларнинг қуйидаги бурч ва вазифаларини гуруҳ раҳбарлигида амалга оширилади. Талаба – жамиятимизнинг келажаги, келгуси истиқлол туфайли яхши ният билан бошланган ишларимизнинг давомчиси – ворисимиз эгаси. Талаба олий мактабнинг ички тартибига сўзсиз бўйсунади ва уларга қаътий амал қилади ҳамда уларнинг бажарилишида фаол қатнашади. Талабаларнинг ҳуқуқ ва бурчлари қонун билан ҳимоя қилинади. Талаба ҳамма турдаги энг мақбул таълим-тарбия мажмуидан бепул фойдаланади. Талаба таълим муассасаси раҳбарлари, ходимларининг, тегишли барча топшириқларини сўзсиз бажаради. Гуруҳ мураббий лари, ўқитувчилари томонидан талабаларга барча фан асосларини чуқур ва пухта эаллашлари учун аудиториядан ташқари турли тарбиявий ташкилий тадбирларда фаол иштирок этишлари учун, ўқув хоналари лаборатория, кутубхоналари, жиҳозларидан бепул фойдаланишлари учун энг қулай шароит ва имкониятлар яратилади. Талаба олий мактабининг мулкини, барча жиҳозларини кўз қорачиғидай эҳтиёт қилади, кўкаламзорлаштириш, гулларни экиб кўпайтириш ва парвариш қилишда қайғуради, жамоат, ўз-ўзини бошқариш ишларида, институт матбуоти ва радиоси, тантанали саналарни нишонлаш, жамоат ташкилотлари ишларида иштирок этади. Талаба турли мусобақа, кеча, мушоира, учрашув, кўргазмалар, фан ҳафталиклари, конференция, беллашув ўз гуруҳи ва шахсан ўз тарафини ҳимоя қилиш, ўзидан кичиклар тарбиясига ғамхўрлик қилиш, ўз вақтида дам олиш ва саломатлигини мустаҳкамлаш, йиғинларда, кенгашларда иштирок этиш, ўз-ўзини бошқариш ташкилотларида сайлаш ва сайланиш, алоқаларини ўрнатиш, ўқиш ва меҳнатдаги энг яхши кўрсаткичларга эришганлиги ва намунали хулқи учун рағбатлантирилиши, мукофотлаш, ўз майли билан хоҳлаган касбини танлаш ҳуқуқларига эга. Талаба ўзини она-Ватанимизнинг муносиб фуқароси бўлишига тайёрлаб бориши, оилавий муаммоларни ўрганиб бориши, Давлат мадҳияси, Герби ва байроғини ҳурмат қилиши, ўз ўқитувчи ва тарбиячиларидан фахрланиш ҳис- туйғуларини дилига жо қилиши, миллий урф-одатларини, анъаналарини, ҳурмат қилиши ва уларга содиқ қолиши, ўз халқига меҳр-муҳаббат, садоқат ҳис-туйғусини тарбиялаб бориши, ўз маданий савиясини ошириб бориб, соғлом турмуш тарзига ўзини тайёрлаб бориши лозим. Талаба ўз ота-онаси, қариндош-уруғлари, гуруҳ раҳбари, ўқитувчи ва тарбиячиларни, ҳурмат қилиши, қадрлаши лозим. Улар билан учрашганда энг яхши инсоний тилак-истак, орзулар, очиқ чехра билан юксак маданиятлилик билан уларни қадрланиши ва ҳурматини жойига қўйиши лозим. Доимо юксак маънавият, келажакка комил ишонч билан яшашга ўрганиши лозим. Юқорида талабалар фаолиятини бошқаришга доир тегишли кўрсатмалар доимий назорат олиб бориши лозим. Бу эса гуруҳ раҳбарининг тарбиявий ишлар борасидаги алоҳида фаолиятидир. 2. Маънавий-маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг имкониятлари «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»да кўрсатилишича узлуксиз таълимни ислоҳ қилишда, кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришда олий ўқув юрти талабаларида мустақиллик тафаккурини шакллантириш асосий йўналишлардан бири ҳисобланади. Чунки, ҳар қандай таълим мазмунида ҳам, шахс камолотида ҳам мустақиллик тафаккурини шакллантириш Ўзбекистон тараққиётининг асосий омили ҳисобланади. Шунинг учун, олий ўқув юрти талабаларида мустақиллик тафаккурини шакллантириш муҳимдир. Чунки, миллий истиқлол ғояси, юксак маънавий- ахлоқий талабларга жавоб берувчи баркамол авлодни вояга етказиш, узлуксиз таълим тизимининг асосий мақсадидир. Биз ушбу масалаларни тажриба ишлари давомида аниқлаш учун қуйидаги сўров варақаси билан олий ўқув юрти профессор-ўқитувчиларига мурожаат қилдик: 1. Мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизлари асосида олий ўқув юрти ишлари қандай йўлга қўйилган? 2. Олий ўқув юрти талабаларида миллий истиқлол ғояси, мустақиллик тафаккурини шакллантириш бўйича қандай ишлар олиб борилган? 3. Талабаларнинг мустақиллик тафаккури ҳақидаги билимлари ва уларнинг ҳаётга тадбиқ этиш қандай йўлга қўйилган? 4. Талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш кўрсаткичларини олий ўқув юрти маъмурияти қандай аниқлайди? 5. Қайси фан ўқитувчилари ўқув жараёнида мустақиллик ғояси, тафаккури ҳақидаги йўналишлардан кўпроқ фойдаланилади? Қайси шакл ва услублар орқали? 6. Қандай фан ўқитувчилари талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришда юксак кўрсаткичларга эришган? Қандай йўллар билан? 7. Талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш даражасини ўқув юрти маъмурияти қандай баҳолайди? 8. Олий ўқув юрти ўқитувчилари, гуруҳ раҳбарлари талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришда қандай адабиётлардан фойдаланилади? 9. Олий ўқув юрти маъмурияти жамоатчилик билан ҳамкорликда талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш учун қайси йўналишларда ишларни амалга оширади? 10. Талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришда олий ўқув юрти педагогик жамоаси қандай қийинчиликларга дуч келади? Берилган саволларга олий ўқув юрти раҳбарлари мустақиллик тафаккури давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканлиги, талабаларни мустақиллик ғоялари асосида тарбиялашда халқнинг бой маданий, тарихий анъаналарига, урф-одатлари ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланиши, тафаккур тушунчаси ва унинг шахс камолотидаги аҳамиятини тўғри ифодалашган. Мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришда мустақиллик тафаккури, миллий истиқлол ғояси, умуминсоний қадриятларга садоқат, халқимизнинг маънавий мероси ватанпарварлик кабиларни талабалар онгига етказиш мазмуни баён этилган. Олий ўқув юртида мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг асосий мазмуни озод ва обод Ватан, эркин ва фаравон ҳаёт барпо этиш – Ўзбекистон халқининг тараққиёт йўлидаги бош ғояси эканлигини талабалар онгига етказиш ва шу асосда тарбиялаш зарурлиги ҳақидаги фикрларни тўғри билдиришган. Шунингдек улар: Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов асарларида мустақиллик тафаккури ҳақидаги масалаларнинг ифода этилиши, Ўзбекистон Республикасининг маънавият ва маърифат ҳақидаги фармонлари – қарорлари; Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойилларининг мустақиллик тафаккурини шакллантириш билан узвийлиги, «Таълим тўғрисида»ги Қонун, «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» асосида олий ўқув юрти талабаларида мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг педагогик асослари; Олий ўқув юртида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Истиқлол ва маънавият ҳақидаги асарларини талабалар ўртасида чуқур ўрганиш, таълим-тарбия жараёнларини такомиллаштириш, талабалар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, гуруҳ талабалари ўртасида маънавий- маърифий муҳитни яратиш ва юқори даражага кўтариш; Миллий маънавий қадриятларнинг шахс камолотидаги аҳамияти, маънавий-ахлоқий қадриятлар – маънавий мафкуранинг негизи эканлиги, таълим-тарбия жараёнида маънавий-ахлоқий қадриятлардан фойдаланиш технологияси ҳақида ўз тавсияларини билдиришган. Лекин кўпчилик профессор-ўқитувчилар, айниқса табиий фан ўқитувчилари бу масалани иккинчи даражали деб қарашган. Ўтказилган савол-жавоблар шуни кўрсатадики: - Олий ўқув юрти талабаларида мустақиллик тафаккурини шакллантириш тизими ишлаб чиқилмаган ва бу соҳада услубий адабиётлар чоп қилинмаган; - баъзи бир фан ўқитувчилари, гуруҳ раҳбарлари маънавий маърифий, таълим тарбиявий имкониятларини тўла тушуниб етишмайди, уларнинг бу соҳада билимлари етарли даражада эмас; - маънавий-маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш ишлари талабга жавоб бермайди, оммавий ахборот воситалари имкониятларидан самарали фойдаланилмайди, университет, оила ва жамоатчилик ўртасида ҳамкорлик яхши йўлга қўйилмаган. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» Қонунларида кўрсатилган маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизлари бўлган умуминсоний қадриятларга садоқатлилик, халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши, ватанпарварлик кабилардан таълим-тарбия жараёнида фойдаланиш; Мустақил Ўзбекистон фуқароларини тарбиялашда халқ педагогикасининг асосий йўналишлари бўлган ўзбек халқ оғзаки ижоди, миллий урф-одатлар, анъаналар ва маросимлар, халқ ўйинлари, диний таълимотлар (ҳадис ва тасаввуф), халқ амалий санъати ва ҳунармандчилиги, миллий мусиқа ва қўшиқчилик санъати, тасвирий санъат, тарихий ёдгорликлар ва миллий меъморчилик, халқ рақс санъати, Ўрта Осиё мутафаккирлари асарларини ўрганиш ҳамма гуруҳларда ҳам тўлиқ амалга оширилмайди. Лекин, шуни айтиш керакки, мустақиллик тафаккури - ғоянинг намоён бўлишида, фикрларни ғоялиликка мослигига, ҳақиқатни ўзида мужассам этишга, ғояларнинг воқеа-ҳодисаларга мос келиши ва унинг моҳиятини очиб беришга, айтилган фикрнинг эркинлик, адолат, бахт, озодлик каби қадриятларни ардоқлашга хизмат қилади. Шундай экан, олий ўқув юрти талабаларида мустақиллик тафаккурини шакллантиришда дастлаб маънавий муҳит, таълим-тарбия устуворлигини аниқлаш зарур. Бунинг учун олий ўқув юртида миллий истиқлол ғояси, комил инсон, маънавият, маърифат блокларини ташкил этиш муҳим. Чунки ҳозирги даврда талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш узлуксиз таълим тизимида энг долзарб муаммо ҳисобланади. Бунда ижтимоий-гуманитар фанларнинг мазмунидаги миллий истиқлол ғояси, маънавий-аҳлоқий тарбия муаммолари, шунингдек талабаларнинг эгаллаган мустақиллик ҳақидаги билимлари, ахлоқий фазилатлари, ахлоқий эътиқодларини, ахлоқий фаолиятини ўрганиш ҳамда амалий ва назарий тажрибаларига асосландик. Ушбу блокларни белгилашда мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизлари ва унинг маънавий йўналишлари талабаларнинг ақлий имкониятлари, уларга қўйиладиган таълим-тарбиявий талабларини ҳисобга олдик. Ҳар бир блок бўйича талабаларнинг ўқув тарбия жараёнида амалга ошириладиган йўналишларни қуйидагича белгиладик. «Миллий истиқлол ғояси» блоки бўйича Ўзбекистон давлат мустақиллиги учун хизмат қилиш, унинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий- ҳуқуқий, маданий-маънавий заминларни яратиш ва мустаҳкамлаш маъсулиятини шакллантириш; - миллатлар ўртасида дўстлик, қардошлик, ҳамкорликни таъминлашга хизмат қилиш; - талабалар фаолиятини халқ ҳаёти, тарихи билан боғлаш; - фаолият давомида талаба шахсини, хулқ атворини шакллантириш ва бажарилиши лозим бўлган ишларни кўрсатиш, тушунтириш; - жамоа фаолиятида талабаларда одамларга нисбатан меҳрибонлик ғамхўрлик миллий бирликни сақлаш, ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш; - миллий маданиятнинг миллат манфаати миллат истиқболи, ижтимоий тараққиёт билан боғлиқ бўлган муаммоларни ифодалаш; - ўз халқининг тарихи, маънавий қадриятлари, жумҳуриятимизнинг имкониятлари ва истиқболини билиш, қадрлаш ва у билан фахрланиш; - Она-Ватан, унга бўлган меҳр-муҳаббат, садоқат тўғрисидаги ғояларни шакллантириш, Ватанимизнинг келажаги буюк давлат бўлишига ишониш ва бу йўлда фидоий бўлиш; - умуминсоний ва миллий қадриятларни эъзозлаш; - инсон номига муносиб бўлиш ва яратувчилик, бунёд этиш ўзидан ўчмас из қолдириш каби хусусиятларга эга бўлиш; - табиат муҳитини муҳофаза қилиш, соғломлаштиришга ўз ҳиссасини қўшиш; - Ватан фарзанди бўлишдек бахтни қадрлаш ва ўз Ватанига садоқатли бўлиш; - комил инсон бўлиб вояга етиш, ўзаро муносабатларда оддийлик ва одамийлик устунлигига эришиш; «Комил инсон» блоки бўйича: - талабада мустақиллик, маъсулият, интизом каби хусусиятларни ривожлантириш; - меҳнат фаолиятида ўз тенгдошлари билан ўзаро муносабатда бўлиши ва бир-бирига ёрдам бериш; - талабаларнинг фаолиятига ижодий ёндошиш; - талабанинг фаолиятига ташқаридан туриб таъсир этибгина қолмай, унга ҳамкорлик қилиш; - талабаларнинг қизиқиши ва эҳтиёжлари доирасига қараб иш олиб бориш; - ўз-ўзига талабчан бўлиш, ҳар бир топширилган вазифани аниқ бажариш; - ўз фаолиятида катта ва кичикларни ҳурмат қилиш, уларга меҳр ва муҳаббат билан муносабатда бўлиш; - катталарни ахлоқ-одоб намуналарини диққат билан кузатиш, яхши фазилатларини ўрганиш ва амалий фаолиятда намоён қилиш. «Маънавият» блоки бўйича: - маънавиятнинг ижтимоий моҳияти, тизими ва жамият тараққиёти жараёнида тутган ўрни ва мавқеини билиш; - ахлоқ, одоб, ахлоқшунослик тушунчаларига – бугунги кун тараққиёт қонунларидан келиб чиққан ҳолда олий ўқув юртида «Маънавият ва маърифат» марказини ташкил этиш; - маънавий асосларни белгиловчи хулқ – одоб нормалари, қадрият ва анъаналарнинг истиқлол мафкураси асосида талабалар ҳаётига амалий жорий этиш; - Мустақил Ўзбекистонда қурилган адолатли, инсонпарвар, ҳуқуқий, демократик давлатнинг моҳиятини талабаларга тушунтириш; - ҳар бир талабада жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаётининг ҳозирги босқичини таҳлил этиш, ўз мулоҳазаларини, фикр ва таклифларини баён этишга ўргатиш; - талабалар дунёқарашини янги билимлар асосида шакллантириш; - талаба-ёшлар онгига она Ватан, буюк аждодларимиз мероси ва халқимизнинг бугунги мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишларига юксак эҳтиром туйғуларини сингдириш; - ёш авлодни буюк анъаналаримизга, юксак маънавий қадриятларга содиқлик ва порлоқ келажак эгалари эканлигига қатъий ишонч руҳида тарбиялаш; - буюк аждодларимизнинг асрлар давомида яратган бебаҳо маданий- маърифий меросини кўз қорачиғидай асраш; - халқимизнинг умуминсоний қадриятлар хазинасига қўшган улкан ҳиссасини ўқувчилар онгига етказиш; - ўқувчиларда миллий ғурур, миллий ифтихор, Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини тарбиялаш. «Маърифат» блоки бўйича: - Ўрта Осиё мутафаккирлари Фаробий, Беруний, Ибн-Сино, Юсуф- Хос Ҳожиб, А.Навоийларнинг маънавий мероси ва уларнинг таълим-тарбия ҳақидаги ғояларининг бугунги кундаги аҳамиятини талабаларга тушунтириш; - талаба шахсида мустақиллик тафаккурини шакллантиришда муҳим ўрин тутадиган – мустақиллик, истиқлол, истиқбол, Ватан, ғоя, мафкура, жамиятга бўлган муносабат, комил инсон каби йўналишларнинг мазмуни ва уларнинг маънавий-маърифий ишларда фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқиш; - А.Темур, М.Улуғбек, А.Навоий каби улуғ инсонларнинг ҳаёти ва фаолиятига оид маълумотлар, уларнинг энг юқори даражадаги маънавий хислатларини бутун инсоният учун хизмат қилганликлари ўз миллатининг келажагини ўйлаган, маориф ва маърифат учун жон куйдирган А. Авлоний, М. Беҳбудий, У. Носир каби маърифатпарварларнинг ҳаётини талабаларга тушунтириш; - Халқимизнинг маънавий меросининг асоси бўлган халқ оғзаки ижоди, миллий урф-одатлар, миллий анъаналар, диний таълимот, миллий қўшиқ ва рақс санъати, халқ ҳунармандчилиги, халқ ўйинлари ва ўйинчоқлар, миллий меъморчилик ва тарихий ёдгорлик кабилар ҳақида тўла маълумот бериш ва улардан талаба шахсини шакллантиришда фойдаланиш. 1. Юқоридаги йўналишлар бўйича биз тажриба ишларини амалга оширган Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти да бир қанча ишлар амалга оширилди. Жумладан, Президент И.Каримов асарлари, маъруза ва нутқлари, Миллий ғоя ва истиқлол мафкураси билан боғлиқ асосий тушунча ва тамойилларни талабалар онгига сингдириш мақсадида улар ўртасида мулоқотлар ўтказилди. “Мустақиллик – асрий орзумиз” номли байрам тадбири ўтказилди (2-иловага қаранг). Мустақиллик дарслари ташкил этилди ва унда талаба-ёшларни Ватан, миллат, Президентга садоқат руҳида тарбиялаш бош мақсад бўлиб келди. Талабалар тарбиясида ота-оналар оила ва маҳаллани ролини кучайтириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг билим даражасини ва дунёқарашини ошириш мақсадида институтда «Ота-оналар дорилфунуни» ташкил қилинди. Ушбу дорулфунун барча факультетларда ҳар чоракда бир марта ота-оналар билан йиғилишлар ташкил қилиниб, уларда бола тарбиясида оила ва маҳалланинг ролига бағишланган маърузалар, суҳбатлар ва мулоқотлар уюштирилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида»ги фармонига асосан институтда Ўзбекистон Конституциясининг роли, аҳамияти мазмуни ва моҳиятини талабалар ўртасида тарғиб қилиш мақсадида барча факультетларда «Конституция – бахтимиз қомуси» мавзусида стендлар тайёрланди. «Қомусимиз мазмуни» мавзуида иқтидорли рассомларнинг кўргазмаси ташкил қилинди. Конституциямиз моҳияти ва мазмунини ифодаловчи шиорлар ва тасвирлар тайёрланди. Шунингдек, талабалар уйида «Конституция – бахтимиз пойдевори» мавзуида стендлар тайёрланди. «Сиз қонунни биласизми?» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Институтда «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» рисоласи мазмун-моҳияти тарғиботи бўйича Миллий истиқлол ғоясини ўрганиш ва тарғибот қилиш марказининг йиғилиши ўтказилди. «Миллий истиқлол ғояси» ни ўрганиш бўйича махсус курс ташкил қилинди ва тест синовлари олинди. Ўрта аср тафаккурида миллий ғоя ва мафкура масалалари бўйича талабалар билан суҳбат уюштирилди. «Бунёдкорлик ва бузғунчилик ғоялари жамият ривожига икки хил таъсир» давра столи атрофида суҳбат, буюк алломаларнинг миллий ғоя ва мафкура билан боғлиқ асарлари кўргазмаси ташкил қилинди. Ҳозирги замон илмий техника тараққиёти ва унинг миллий ғоя ҳамда мафкураси, мафкуравий муаммолар, ғоявий бўшлиқ, зарарли ғоялар мавзуида маърузалар ўқилди. Институт профессор- ўқитувчиларининг илмий-фалсафий семинарларида миллий истиқлол мафкураси билан боғлиқ мавзуларда маъруза ва суҳбатлар ташкил этилди. Институт талабалари орасида мулоқот дарсларида миллий мафкура билан боғлиқ мавзуларда суҳбат ва мулоқотлар, «Миллий истиқлол мафкураси ва турли сиёсий партиялар» мавзусида талабалар уйида тадбирлар Миллий истиқлол мафкурасини ёшлар қалбига сингдиришнинг асосий йўл – йўриқлари» мавзуида амалий семинар ўтказилди. Маънавий-маърифий ишлар жараёнида амалга оширилган бундай тадбирлар натижасида талабалар мустақиллик тафаккури ҳақидаги билим ва тушунчаларни эгаллашда олинган билим ва тушунчалар асосида уларнинг мустақиллик тафаккури доиралари кенгайди. Талабалар ўз юрти, тарихи, Ўзбекистоннинг бугунги кундаги фаолияти, моддий ва маънавий қадриятлари ҳақида олган билимлари асосида фикр қилиш, уларнинг моҳиятини чуқур англаб етиш, улар билан фахрланиш, буюк неъмат ҳисобланган мустақилликни қадрлаш ва асраб-авайлаш туйғулари шаклланди. Демак, билим, мустақил фикр, миллий ғурур, ўтмишни қадрлаш ва келажакка ишонч, талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг асосий функциялари вазифасини бажарди. Институт талаба-ёшларида мустақиллик тафаккурини шакллантиришда «Камолот» Ё ИҲ билан касаба уюшма ҳамкорлигида бир қанча тадбирлар амалга оширилди. Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан факультетлараро «Балли йигитлар» кўрик танлови ўтказилди. Кўрик танловда ҳар бир факультетдан 1 тадан йигит иштирок этди. Кўрик танловни ўтказишдан асосий мақсад ёшларни соғлом турмуш талаблари асосида тарбиялаш, уларни Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғусини уйғотишдан иборат эди. Кўрик танловда «Касбий таълим» факультети талабаси Шодиев Бехруз «Тероризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш» каби мавзуларга қилган чиқишлари талабаларда Ватанга бўлган садоқат, муҳаббат туйғуларини шакллантиришда муҳим ўрин эгаллади. «Баркамол авлод йили» спорт мусобақалари, «Санамлар сарвари», Наврўз умумхалқ байрами, кабиларнинг ўтказилишининг тарбиявий-педагогик аҳамияти шундаки, бунда талабалар биринчидан халқимизнинг миллий урф- одатлари ва ўзига хос хусусиятлари билан яқиндан танишадилар. Иккинчидан ушбу тадбирлар талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг асосий воситаси бўлиб хизмат қилади. Кузатилган ва ўтказилган иш тажрибаларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, олий ўқув юртида маънавий-марифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш натижасида уларда Ўзбекистон Давлат мустақиллиги учун хизмат қилиш, уни ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маданий, маънавий заминларини яратиш ва мустаҳкамлаш маъсулиятини такомиллаштиришга алоҳида аҳамият берилди. Талабаларга мустақил Ўзбекистонда қурилаётган адолатли, инсонпарвар ҳуқуқий демократик давлатнинг моҳиятини тушунтириш ва унга садоқатли қилиб тарбиялаш ишлари амалга оширилди. Талабаларда таълим ва билимларга бўлган имтиёзни кучайтириш, мустақил ишлашни такомиллаштириш, ифтихор ва инсоний қадр-қимматни шакллантирилди. Олий ўқув юрти талабаларини маънавий-ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан тарбиялашда оила, жамоат ташкилотлари, маҳалла, хайрия ва халқаро фондларнинг фаолиятидан кенг фойдаланилди. Таълим-тарбия жараёнида миллий тарихимиз, халқ анъаналари ва урф-одатларининг уйғунлиги асосида талабаларда Ўзбекистон халқларининг маданиятига бўлган ҳурмат бойитилди. Таълим олувчиларда эстетик бой дунёқарашни ҳосил қилиш, уларда юксак маънавият, маданият ва ижодий фикрлашни шакллантирилди. Гуруҳ мураббийлари, тарбиячилар, кутубхона ишларининг тадбирларида талабаларнинг фаол иштирок этишига эришилди. Талабаларда мустақиллик тафаккурини шаклланганлик даражасини аниқланди ва илғор иш тажрибалари оммалаштирилди. Ишлаб чиқилган блоклар асосида уч таркибий қисмдан иборат бўлган талабаларнинг мустақиллик тафаккурини шакллантириш тизими ва мезонлари аниқланди. Булар: - билишга оид томони (когнитивлик) ижтимоий воқеа ва ҳодисаларни билишга бўлган эҳтиёж, ҳар қандай вазиятда маънавий тайёр бўлиш. Ўраб турган муҳитга, табиатга, одамларга яхшилик қилиш; - ҳис-туйғунинг мотиви (ҳаракатга келтирувчи ички туртки), ҳатти- ҳаракатларини тушуниб етиш ва онгли муносабатда бўлиш, ич-ичидан англашга ҳаракат қилиш ва унинг натижаларига қизиқтира билиш; - иродавий жабҳаси (қатъиятлик) ҳис-туйғуларини бошқаришда ички ирода кучини кўрсатиш, виждон, бурч, маъсулият каби ҳис туйғуларни шакллантириш. Юқорида кўрсатилган бу йўналишлар жамиятда, табиатда ва инсон онгида содир этиладиган нарса ва ҳодисаларга ўз муносабатини билдириш, ҳар қандай муҳитда муомала ва вазиятга маънавий тайёр туриш, ўз билимлари асосида атроф муҳитни яхшилашга ўз ҳиссасини қўшиш, ҳар бир ҳаракатга онгли муносабатда бўлиш, меҳнат қилишга ички хоҳиш билан муносабатда бўлиш, ўз ҳис туйғуларини бошқара билиш, бурч ва маъсулият ҳиссиётига эга бўлиш виждонли, инсофли, диёнатли бўлиб, талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш мезонларида ўз ифодасини топди. Тажриба ишлари жараёнида талабаларда ҳар бир мезон хусусиятларини қай даражада шаклланганлигини қуйидагича аниқлаш мумкин. Т алабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш мезонлари сифатида қуйидагилар белгиланди: 1. Жамиятга бўлган муносабатнинг шаклланганлиги. 2. Ҳар қандай вазиятда мустақил фикр билдира олиши. 3. Билимлари асосида мустақил фикрлаш. 4. Меҳнат қилишга ички хоҳиш билан муносабатда бўлиш. 5. Маънавий қадриятларга садоқатлилиги. 6. Бурч ва маъсулият ҳиссиётига эга бўлиши. 7. Виждонли, инсофли, диёнатли бўлиши. Олиб борилган тажриба-синов ишларида мустақиллик тафаккури шаклланган талабаларда Ватанга садоқат, ҳурмат, миллий истиқлол ғоялари ни ўзида мужассам этган умуминсоний, миллий анъаналарни англаш жараёни яхшиланган . Улар мустақиллик тафаккурига амал қилиб, ўзларининг ташқи ва ички маданиятлари билан жамоат жойларида ҳурматга эга бўлдилар. Талаба ларда мустақиллик хусусиятлари устун бўлиб, ўз тафаккури билан ажралиб турадилар. Улар мустақиллик тафаккури йўналишлари ҳақидаги билимларига эга бўлиб, унга амал қиладилар. Ўз дўстлари, ота- оналари ўртасида ҳурматга лойиқ бўлиб, одамларга, жамиятга, ўз юртига меҳр-муҳаббатли бўладилар. Уларнинг ҳаётини тўла ва мазмунли бўлишига ўз кучларини аямайдилар. Инсонлар билан дўстлик ишларини боғлайдилар. Т алабаларда мустақиллик тафаккури шаклланган бўлиб, улар мустақил, масъулиятли, тафаккурли бўлишига интиладилар. Уларнинг билиш даражалари юқори бўлиб, ўқув имкониятларидан унумли фойдаланадилар. Ўз билимлари билан бошқа талабаларга намуна бўладилар. Бу талабаларнинг диққатлари барқарор, хотираси мустаҳкам, фикрлаш доираси кенг, тафаккур салоҳияти яхши шакллангандир. Улар ҳар бир топшириқларни мустақил равишда охиригача бажарадилар, ҳар бир ишга маъсулият билан қарайдилар. Эксперимент тажриба ишларининг натижасидан шу нарса аниқландики, таълим муассасаларида : - Маънавий-маърифий ишлар жараёнида мустақиллик тафаккурини шакллантириш тамойилларини талабалар онгига етказиш; - Ватан равнақи, юрт тинчлиги, комил инсон каби ғояларни ифода этувчи асарларни таълим-тарбия дастурига киритиш ва улардан мустақиллик тафаккурини шакллантириш жараёнида фойдаланиш; - Марказий Осиё мутафаккирларининг Ватан, юрт, халқ ҳақидаги ғояларни, замонавий фан арбобларининг миллий истиқлол ғоясини ривожлантиришга қўшган ҳиссасини талабаларга тушунтириш, миллий ва умуминсоний қадриятларга бўлган эътиборини кучайтириш; - «Миллий истиқлол ғояси», «Маънавият асослари», дарсларида ва дарсдан ташқари машғулотларда ўзбек халқининг тарихи ва маданиятига бўлган қизиқишини ошириш; - талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришни такомиллаштириш зарурлигини тушунтириш, улар билан ижодий ишлаш кабиларни амалга ошириш зарур. Хулоса Жамият ривожи маънавий, ақлий ва жисмоний соғлом, малакали мутахассисларга боғлиқ. Шундай экан, олий таълим муассаса ларининг битирувчилари ўзларининг келгуси истиқболини аниқ белгилашлари, касб-кор кўникмаларига эга бўлишлари, меҳнатсевар, фидойи ва ўз ишига жиддий маъсулият ҳисси билан ёндошадиган ҳалол шахслар вояга етишлари лозим бўлади. Республикамизнинг бўлғуси фуқароларининг жисми – жони ва қалбида халқимизнинг умрбоқий удумлари, расм-русумлари, маросимларига муҳаббат руҳида қараш, миллий анъаналаримизни чуқур билиш, бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳурмат туйғуларини жо қилиш ҳар бир талабанинг асосий вазифасидир. Авлодлар ворислиги, давомийлиги тарбиявий ишимизнинг асосий негизи бўлиб, биз бунда ўзбек халқининг анъаналарини ҳар томонлама воқелигимизга тадбиқ этиб ривожлантира бормоғимиз керак. Албатта, бу ишларни амалга оширишда олий ўқув юртида маънавий ва маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш муҳимдир. Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган дастлабки кунларидан бошлаб жамиятимизнинг барча соҳалари қатори маънавий-маърифий ишларга алоҳида аҳамият берилганлиги, ушбу жараёнда талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш илмий-тадқиқот ишида назарий жиҳатдан ишлаб чиқилган. Айниқса, олий ўқув юртларида маънавий- маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш жамият истиқлоли ва истиқболини юксалтиришнинг негизи эканлигини илмий педагогик жиҳатдан асосланган. Адабиётлар : 1. Каримов И. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. Т. «Ўзбекистон» 2000. 2. Каримов И. Миллий мафкура – мамлакат келажаги пойдевори. «Халқ сўзи» газетаси. 7 апрел 2000 й. 3. Каримов И. Донишманд халқимизнинг мустаҳкам иродасига ишонаман. «Фидокор» газетаси 8 июн 2000 й. 4. Каримов И. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т. «Шарқ» нашриёт матбаа концерни Бош таҳририяти, 1998. 5. Алиев А. Миллий мафкуранинг туб моҳияти – ҳақиқатдир. «Тошкент оқшоми» 14 апрел 2000 йил. 6. Ватан туйғуси. Умумий ўрта таълим муассасалари учун ўқув дастури ( V - VI синфлар) ХТВ.-Т.1999. 7. Даврон Х. Ўзликни англаш саодати. «Халқ сўзи», 15 апрел 2000 йил. 8. Каримова В. Ёшлар ва миллий мафкура. «Халқ сўзи», 15 апрел 2000 йил. 9. Иброҳимов А., Султонов Х., Жўраев Н. Ватан туйғуси:-Т. «Ўзбекистон», 1996. 10. Иброҳимов А. Биз ким ўзбеклар… «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни Бош таҳририяти.Т. 1999. 11. Маънавият дарслари. – Т.: «Ўқитувчи», 1994.