logo

Металлургик ишлаб чиқариш маҳсулотлари ва ярим маҳсулотлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

68.5 KB
Металлургик ишлаб чиқариш маҳсулотлари ва ярим маҳсулотлари Режа: 1. Асосий металлургик қайта ишлаш маҳсулотлари. 2. Металлмас маҳсулотларни йўл-йўлакай ажралиши. Рангли металлургия – комплекс саноат ишлаб чиқариш тармоғи ҳисобланади. Рангли металлургия корхоналари ишлаб чиқарадиган тайёр маҳсулотлар тури кенг ва хилма-хилдир. Металлургия заводлари, металл маҳсулотларидан ташқари, кўп миқдорда қўшимча, шу жумладан металл маҳсулотларига тўғридан-тўғри тегишли бўлмаган маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Айрим рангли металлургия корхоналари маҳсулотлари қўйидагилар бўлиши мумкин: 1. қўйма, катод, прокат ва бошқа кўринишдаги рангли металл ва қотишмалар; 2. кимёвий маҳсулотлар: сульфат кислота, соф олтингугурт, мис ва никел купороси, кальцинацияли сода, турли кимёвий реактивлар. 3. минерал ўғитлар: суперфосфат, аммофос ва бошқалар; 4. қурилиш материаллари: цемент, шлак маҳсулотлари ва бошқалар; 5. иссиқлик ва электр энергия; 6. кислород ва аргон. Хом ашё таснифи, металлургик ишлаб чиқариш маҳсулотлари ва материаллари сифати ва ўлчамига бўлган талаб ва меъёрлар давлат стандарти (ГОСТ) ва техник шартлар (ТУ) билан белгиланади. Рангли металлургия корхоналарида рангли металл рудаларини қайта ишлаганда тайёр маҳсулотдан ташқари, металлургик ишлаб чиқариш ярим маҳсулотлари ва чиқиндилари олинади. Буларга шлак, штейн, чанг, газлар, кек, шлам, эритмалар ва бошқалар киради. Металлар. Металлар металлургик ишлаб чиқаришнинг асосий маҳсулоти ҳисобланади. Рангли металлургияда қўлланилаётган технология ва олинаётган металл таркибига боғлиқ ҳолда қорамтир ва тозаланган металлар фарқланади. Мақсадга кўра истеъмолчи томонидан тўғридан-тўғри ишлатса мумкин бўлган тайёр маҳсулот тозаланган металл дейилади. Қорамтир металл деб, қўшимчалари бўлган металлга айтилади. Қўшимчалар сифатида асосий металлга йўлдош бўлган зарарли ва қимматли элементлар учраши мумкин. Зарарли қўшимчалар асосий металлнинг хоссалари (электр ўтказувчанлик, коррозияга барқарорлик ва бошқалар) ни ёмонлаштиради ва уларни бевосита ишлатишга тўсқинлик қилади. Қимматли йўлдош элементлар – нодир металлар, селен, галлий, индий, висмут ва бошқалар ажратиб олиниши керак. Қорамтир металлар қўшимчалардан тозаланиш учун – рафинирлашга юборилади. Айрим рангли металлургия корхоналари унча кўп бўлмаган миқдорда ўта юқори тозаликдаги металлар ишлаб чиқаради. Бундай металларни олиш катта миқдорда қўшимча харажатлар, меҳнат, вақт талаб қилади. Шунинг учун уларни ишлаб чиқариш чекланган. Рангли металлар қимматбаҳо материаллар тоифасига киради. Шу сабабли улардан тўғри ва тежамли фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Пирометаллургия маҳсулотлари. Штейнлар. Штейн деб, қўшимчаларни эритадиган темир сулфид билан асосий оғир рангли металл сулфидларининг қоришмасига айтилади. Штейнлар металл таркибли оралиқ маҳсулот ҳисобланади, улар асосан мис, никел ва қисман қўрғошин пирометаллургиясида олинади. Рангли металлургияда мисли, мисс-никелли, никелли ва полиметалл штейнлар олинади (5- жадвал). жадвал. Штейн таркиби Штейн тури Миқдори, % Cu Ni Pb Zn Fe S Мисли 10-60 До 0,5 До 1 1-6 30-50 23-26 Мис-никелли 5-10 5-13 - - 40-60 24-27 Никели 0,1-0,3 12-20 - - 55-60 15-22 Полиметалл 10-30 - 10-20 5-10 20-40 13-22 Улар суюқ ҳолда ҳосил бўлади ва деярли суюқ шлак билан аралашиб кетмайди, бу эса тиндириши йўли билан уларни бир-биридан ажратиш имконини беради. Штейн ва шлакни бир-биридан тез ажратиш учун, уларнинг зичликлари орасидаги фарқ камида 1т/м 3 бўлиши керак. Мис штейнларида асосий компонентлар мис ва темир сулфидлари ҳисобланади. Мис-никел штейнларида кўпроқ Ni 3 S 2 , Cu 2 S , FeS бўлади. Мис ва мисс-никель штейнларининг муҳим хусусиятлари уларда олтингугурт миқдори (23-27%) бир хил бўлиши ва кислороднинг темир оксидлари ( Fe 3 O 4 ) эритмаси кўринишида учраши ҳисобланади. Металлургик амалларни бажарганда бундай штейнларда олтингугурт миқдори 25% га тенг деб қабул қилинади. Асосий металлнинг штейндаги миқдори ошиши билан, кислород миқдори камаяди яъни штейн қанча камбағал бўлса, шунча унда кислород миқдори кўп бўлади. Мис ва мисс-никел штейнлари ҳамма нодир металларни яхши эритувчи (тўпловчи) ҳисобланади. Бундан ташқари, улар таркибида албатта селен, теллур, висмут, кадмий ва бошқа элементлар бўлади. Никель штейнларида олтингугурт миқдори ўзгарувчан бўлади. У эритиш вақтида ферроникель миқдорига боғлиқ бўлади. Никель штейнларида кислород деярли бўлмайди. Штейн қовушқоқлиги ҳарорат, шунингдек олтингугурт ва темир миқдори кўпайса камаяди. Шлаклар. Шлак кўпгина металлургик эритиш жараёнларининг иккинчи шартли маҳсулоти ҳисобланади. Улар кераксиз жинс ва флюсларни оксидланиши ҳисобидан ҳосил бўлади ва асосан оксидлардан ташкил топган бўлади. Шлак ҳосил қилувчи компонентлардан ташқари, амалда завод шлаклари таркибида маълум миқдорда ажратиб олинаётган металл ҳам бўлади. Агар шлаклар таркибида қимматли компонентлар миқдори камроқ бўлса, улар чиқит маҳсулотлари ҳисобланади, яъни металлургик ишлаб чиқаришнинг чиқиндиларидир. Бироқ шлакларни чиқит деб шартли ҳисоблаш керак. Металлургик техника ва технологиянинг тараққий этиши билан улар бир қатор рангли металлар, шунингдек темир ва бошқа қимматли компонентлар олиш учун қимматли хом ашё бўлиши мумкин. Айрим металлургик эритиш турларида, айниқса тозалаш жараёнларида бой шлаклар олинади. Бундай шлаклар албатта тозаланиши керак. Улар кўпинча асосий металлургик жараёнлардан бирига қайтарилади ёки махсус қайта ишланади. Рангли металл руда ва бойитмаларини эритганда шлак жуда кўп миқдорда ажралиб чиқади ва шихтанинг массасидан 60-120% ни ташкил этади. Камбағал рудаларни эритганда кўп миқдорда флюс қўшилиши 100% ва ундан ортиқ миқдорда шлак чиқишига олиб келади. Шлаклар асосий физик-кимёвий ўзгаришлар ва металл таркибли маҳсулот ва якуний таркибли шлак олинадиган, шунингдек эриш жараёни суюқ маҳсулотлари ажраладиган муҳит ҳисобланади. Шлак массаси ва оғирлиги эриш жараёнида иссиқлик сарфини белгилаб беради ва эриш жараёни кўрсаткичларига сезиларли таъсир этади. Қимматли металларни олинмай қолиши олинаётган шлакнинг чиқиши ва хоссаларига боғлиқ бўлади. Қимматли металларни шлакларга қўшилиб йўқ бўлиши уларнинг оксидларини шлакланиши ва қисман штейннинг шлак эритмасида эриши (электрокимёвий йўқотиш), шунингдек майда, сулфидли ёки металл бўлакчаларининг шлакда муаллақ ҳолда бўлиши қолиб кетиши (механик йўқотиш) билан изоҳланади. Ҳар қайси металлургик жараён ва уни амалга ошириш учун ишлатилаётган эритиш қурилмаси учун, қатъий белгиланган маълум технологик ва иқтисодий талабларга жавоб берадиган шлакнинг оптимал таркиби танланади. Кўпгина ҳолларда олинаётган шлак таркибини тўғрилаш керак бўлади. Шлак таркибини оптимал даражага етказиш учун дастлабки шихтага тўғри келадиган флюс – минерал қўшимча киритиш керак. Кўп миқдорда флюс қўшилиши ҳар доим ҳам мақсадга мувофиқ эмас, чунки рудали хом ашёни эритиш, шлак миқдорининг кўп чиқиши, ёқилғи кўп сарфланиши сабабли печнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги пасайишига олиб келади. Оптимал таркибли шлак олиш учун рангли металлургияда флюс сифатида кварцит ва оҳак ишлатилади. Кўпинча оддий кварцитли жинс ўрнида олтин таркибли кварц рудалари ишлатилади. Чунки штейн ёки қорамтир металлга эритиш пайтида нодир металлар ҳам йўл-йўлакай ажратиб олинади. Газ ва чанг. Кўпчилик металлургик жараёнлар сезиларли миқдорда газ ва чанг чиқиши билан боради. Бу иккала маҳсулот печдан бирга чиқарилиб юборилади. Чиқарилиб юборилаётган металлургик газлар, кимёвий реакциялар натижасида ҳосил бўладиган технологик, ёқилғи ёниши натижасида ҳосил бўладиган ёқилғи газларига бўлинади. Чиқиб кетаётган газлар таркиби ва миқдори қайта ишланаётган хом ашё тури ва қўлланилаётган металлургик жараёнга кўра аниқланади. Технологик газларнинг асосий компоненти олтингугурт оксиди ( SO 2 ), газ (СО 2 ), углерод оксиди (СО) ва сув буғлари ҳисобланади. Ёқилғи ёниши натижасида кўпроқ СО 2 , СО ва Н 2 О ҳосил бўлади. Бундан ташқари, газларда жараёнга ҳаво билан бирга кириб келган азот ва эркин кислород бўлади. Чиқиб кетаётган газларни комплекс қайта ишлаш қўйидагиларни назарда тутади: •қимматли компонентларни ушлаб қолиш; •буғ, иссиқ сув ва бошқалар олиш учун газларни физик иссиқлигидан фойдаланиш; •атроф-муҳитни асраш мақсадида чиқиб кетаётган газларни тозалаш. Металлургик жараёнларда ҳосил бўладиган чангни шартли равишда йирик ва майда синфларга таснифлаш мумкин. Йирик чангларни ҳосил бўлиши қайта ишланаётган шихта ёки металлургик қайта ишланаётган маҳсулот майда бўлакчаларига газ оқимининг таъсири билан боғлиқ. Чанг бўлакчаларинг йириклиги ва миқдори газ оқимининг тезлиги ва қайта ишланаётган хом ашёнинг йириклиги билан аниқланади. Йирик чангларни кимёвий таркиби улар ҳосил бўлаётган хом ашё таркибига ўхшаш бўлади. Йирик чанглар жараёнга қайтарилади. Майда чанглар осон учувчан компонентларни учиб чиқиши натижасида ҳосил бўлади. Бунинг натижасида ҳосил бўладиган буғлар газ оқими билан чиқиб кетади ва газларни совутганда қаттиқ бўлакчалар ёки суюқ томчилар ҳолида тўпланади. Кимёвий таркибига кўра майда чанглар дастлабки хом ашё таркибидан тубдан фарқ қилади, улар учувчан компонентлар, мисол учун, рух, кадмий, қўрғошин, германий, индий ва бошқа сочма ва ноёб металлар билан бойиган бўлади. Майда чанглар бу компонентларни ажратиб олиш учун қимматли хом ашё ҳисобланади, шунинг учун улар албатта кейинги қайта ишлашга юборилади. Металлургик жараёнлар натижасида ҳосил бўладиган ҳамма чанглар ушлаб қолиниши шарт. Бу вақтда иккита мақсад кўзланади: 1. майда чанг таркибига ўтган қимматли компонентлардан фойдаланиш; 2. атроф-муҳитни ифлосланишини олдини олиш. Гидрометаллургия маҳсулотлари. Гидрометаллургик жараёнларнинг асосий маҳсулоти эритма ва кек ҳисобланади. Эритмалар деб таркибида эриган бирикма ва элементлар мавжуд бўлган эритиш жараёни маҳсулотига айтилади. Эритмаларнинг асосий хусусияти уларнинг концентрацияси ҳисобланади. Кек кукунсимон қаттиқ маҳсулот ҳисобланади. Ҳосил бўлиш табиатига кўра саноат кеклари икки хил бўлади: 1. эритилаётган хом ашёнинг эримай қолган қисми; 2. эриган маҳсулотларни эркин ҳолда ёки эримайдиган кимёвий бирикмалар кўринишида цементация, кимёвий чўктириш (чўкма) маҳсулотлари. Фойдаланилган адабиётлар руйхати: 1. Н.И.Уткин «Производство цветных металлов» М. «Интермет Инжиниринг» 2000 й. 2. Под редукцией В.И.Коротича «Начала металлургии» Екатеринбург УГТУ 2000 й. 3. Гудима Н.В. и др. «Технологические расчёты в металлургии тяжёлых цветных металлов». М.; Металлургия 1977 й. 4. Кучерский Н.И. «Золото Кызылкумов» Т. «Шарк»1998 й. 5. «Цветные металлы» журнали 1999- 2004 й. 6. «Ўзбекистон кончилик хабарномаси» журнали. 2000- 2004 й. 7. «Горный журнал» журнали 2000 - 2004 й.