logo

Портлатиб пайвандлаш ва бундай бирикманинг хусусиятлари. Ультра товушли пайвандлаш, уни технологияси ва ускуналари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

64 KB
Портлатиб пайвандлаш ва бундай бирикманинг хусусиятлари. Ультра товушли пайвандлаш, уни технологияси ва ускуналари. Плазмали пайвандлаш, технологик хусусиятлари ва бириктириш тури Режа: 1. Портлатиб пайванлаш усули. 2. Пайвандлашни амалга ошириш йўллари. 3. Ультратовушли пайвандлаш усули. 4. Ультратовушли пайвандлаш жихозлари. 5. Плазмали пайвандлаш. 6. Плазмали пайвандлаш усуллари. Портлатиб пайвандлаш. Пайванд бирикмаларнинг хусусиятлари Портлаш ҳаракат ҳаво тулқини зарбасига асосланган. Бир атмосфера босими амплитудали тулқиндаги ҳаво тезлиги 170 мҒс. 100 атмосфера босимли тулқин ҳавони 8 маротаба ортиб сиқиб, 3кмҒс тезликда тарқалади. Сиқилган тулқин яқинида ҳосил бўлиб, ундан зарба тулқини келиб чиқади. Зарба тулқини газлардан ташқари қаттиқ жисмни хам сиқиш мумкин. Оддий шароитда водород ёки металл газини кислород билан аралашмаси 10- 20мҒс тезликда ёнади. Лекин кучли учқун чиқиши ёки портлашидан эса бошқа ходиса – детонация ҳосил бўлади, яъни ёниш тезлиги 2000мҒс га яқин бўлади. Қаттиқ портловчи моддаларни детонацияси эса, ундан хам юқори бўлиб, газга нисбатан кўпроқ бузишга олиб келади. Энг кўп зичланган тринитротолуол (тротил) нинг 1,5 гҒсм 3 ни детонацияси 7-8кмҒс бўлади. Ундан ҳосил бўлган босим 200-300 минг кгсҒсм 2 , моддани ҳаракат тезлиги детанация тезлиги ¾ га тенг бўлади. Шунинг учун портлаш ходисадан пайвандлашда фойдаланиш мумкин экан. 1,2 – рамада иккита пластинкани портлатиб пайвандлаш кўрсатилган. 5 – асосга (1-расм) бир 4 – пластика қўзғалмас қилиб ўрнатилади. Иккинчи 3 – пластинкани биринчисининг юзасида h баланликка ўрнатилади. Портловчи заряд – 2ни 3 пластинка устига H – қалинликда жойлаштирилади. Пайвандлашга тайёргарлик тугагандан сўнг портловчи моддани 1 – электродетонатори ёрдамида портлатилади. 3 – пластинка юзаси бўйлаб ҳосил қилинган зарба тулқини юқори босим ва техникага эга бўлиб, уни v н тезликда иккинчи пластикага уради. Юқори тезлик ва босимга эга бўлган детонация тўлқини 3 – пластинканинг бир томонини (2-расм) 4 – пластикага v н тезликда ёпиштиради. Пайвандлаш жараёнида ирғитилаётган пластинка икки маротаба эгилади: биринчи зона – бундан портлаш моддаси v н тезликда юқориги пластинкани туғри қисмини қўзғалмас қисмига уради, эгилган қисм эса портлаш тўлқини тезлигида эгилади, бу вақтда портловчи моддани бир қисми портламаган бўлади. Шунинг учун қўзғалмас ва юқориги пластина орасида, портлашни фарқи ҳисобига бурчак ҳосил бўлиб ёпиша бошлайди. Зарба бўлган жойда 20-150 минг кгсҒсм 2 босим ҳосил бўлади. Портлатиб пайвандлашни яхши томонлари борлиги учун кенгроқ қўланилмоқда: қисқа вақт ичида (10 -5 -10 -6 с) керакли майдонни бириктириш мумкин: бир ёки хар хил турдаги материалларни пайвандлаш мумкин (металлар, биметаллар, толали ва компазит материаллар, порошокдан монолит металл олиш). Пайвандлаш жараёнини ҳавода, сувда ва вакуумда амалга оширилади. Портлатиб пайвандлаш ёрдамида углеродли конструкцион пўлатлар, легирланган пўлатлар, мис алюминий ва уларнинг қотишмалари, титан котишмалари, ниобий, ванадий, цирконий, палладий ва бошқалар яхши пайвандланади. Асосан сув остидаги трубопроводларни улашда кенг қўлланилади (3, 4-расм). юқори сифатли пайвандлаш бирикмасини олиш учун, бирикма чегарасида дефект қатлами ҳосил бўлмаслигини таъминлаш учун, пайвандлашнинг технологик кўрсаткичларига қатий амал қилинади: берилган оралиқни портловчи модданинг зичлиги ва баландлиги, портлаш тезлиги. Пайвандлашнинг оптимал режасини аниқлаш учун, берилган оралиқни ўзгартириб ирғитиш тезлигини ўзгартирилади ва бир нечта портлатиб текширилади. Олинганчокни механик хоссаларини аниқланади. Ультратовушли пайвандлаш технологияси ва жихозлари Ультра товушли пайвандлаш асосан микроэлектротехника, приборсозлик, пластмассадан контейнер, ўйинчоқ, идиш, спорт моллари, озиқ овқат ва медикаментлар учун идишлар ишлаб чиқаришда, клиникада биологик тўқималарни бириктиришда кенг қўлланилади. Ультратовушли пайванд ёрдамида юпқа ва ўта юпқа плёнкаларни ўтказгичларга, юпқа фольгаларни, хар қандай қалиндикдаги деталга пайвандлайди, фольга пакетларини, синтетик тўқималарни, пластмассани металлга пайвандлайди. Юзаларида хар хил ифлосликлар, қопламалар бўлган деталларни хам пайвандлаш мумкин. Бириктирилаётган материалларни эриш нуқтасидан пастроқ температурагача қиздириш, химиявий актив материалларни, таркиби турли бўлган қийин пайвандланувчи материалларни пайвандлаш имконини беради. Ультратовушли пайвандлаш жараёни, юқори частотали тебранишларни суриши таъсирида ҳосил бўладиган катта бўлмаган эзувчи кучланиш ва иссиқлик эффекти натижасида амалга ошади. Шунинг учун бирикиш жойида детал юзаларининг пластик деформацияланиши кузатилади. Бунда ташқи юзани эзилиши 5-15% дан ортмайди. Ультратовушли пайвандлаш жараёнининг мазмуни шундан иборатки, ультратовушли частотани ва катта бўлмаган босимни деталга биргаликдаги таъсири, ажралмас бирикма ҳосил қилади. Металлни бўйлама тебранишли ультратовушли пайвандлаш схема 1-расмда келтирилган. Генратор ишлаб чиққан ультратовушли частотанинг 22-88кГц электр тебранишлари, 7 - қўзғалувчи ўрамига берилади ва 1 – магний ўзгарувчи 2 – тебранувчи ёрдамида механик тебранишга айланади. 2 – тебранувчига 4 – пайвандлаш асбоби ўрнатилган бўлиб, 5 – деталга таъсир этади. Механик тебранишларнинг бир қисми иссиқлик энергиясига айланиб, бириктирилаётган деталларни бирикиш оралиғини 70-800   С гача қиздириб юборади. Контакт зонасида иссиқликни ажралиб чиқишига асосий сабаб, ишқаланишнинг борлиги ва пластик деформаци натижасидир. Пайвандлаш жараёнида қизиш температураси асосан материал хоссасига ва пайвандлаш режимига боғлиқ бўлади. Пайвандлаш оралиғида механикавий тебранишни бир хиллаштириш ва бириктирилаётган деталларнинг қиздирилган юзаларини жипслаштириш учун, 4 – пайвандлаш асбоби ва 6 – таянч орасида Р куч билан эзилади. Металларни ультратовушли пайвандлашда, юқори частотали тебранишлар, юқори частотали горизонтал механик силжиш кўринишида босим эса перпендикуляр ҳолда, ишчи асбобга берилади. Пластмассани пайвандлашда эса, механик тебранишлар ва босим бир хил йўналишда берилади, яъни пайвандланаётган юзага перпендикуляр йўналишда (2-расм). Бунда электротебранишлар магнитли тебратгич ёдамида механикавий тебранишларига ўзгартирилади. Бу магнитнинг силкитиш эффектига асосланган. Бу эффектни мазмуни шуки, феромагнит материалидан тайёрланган стерженга қўзғатувчи сим ўрами ўралган бўлиб, ундан 22-88кГц частотали ўзгарувчан ток ўтказилса, шундай частотада стержен хам тебранади. Ультратовушли пайвандлашнинг асосий кўрсаткичлари қўйидагидан иборат: тебратувчи учининг тебранишларини амплитудаси – тебранишлар частотаси – ξ, ультратовушни бериш давомийлиги – пайвандлаш вақти – t, босим катталиги – Р, тебранишлар частотаси – f. Уларнинг қийматини тўғри танлаб олиш пайвандланган бирикма мустахкамлигига таъсир этади. Тебранишлар амплитудасини оптималдан ортиши пайвандланаётган материални қизишига, эзилишига ва деффект ҳосил бўлишига олиб келади, натижада чокни мустахкамлиги камаяди. Агар тебранишлар амплитудасининг оптималдан камайиши хам чокни мустахкамлигини камайтиради, бунда чокка етарлича энергия берилмайди. Ультратовушли пайвандлашда ишчи босқич асосий рол ўйнайди, ъни пайвандлаш босимини қуйиш, ультратовушни улаш, пайвандлаш, ультратовушни узиш, босимни олиш кетма-кетлигини аниқ бажариш. Ультратовушли пайвандлаш жихози қўйидагилардан иборат: электр тебранишлари генератори, тебранишлар қўввати ва частотасини детал тури ва ўлчамига боғлиқ ҳолда олинади; тебратиш системаси, уни таркибига магнитли титратгич, тебратиш трансформатори, тўлқин узатувчи асбоб киради; сиқиш механизми, у ричаг-пружиали, ричаг-юкли, пневматик, гидравлик бўлиши мумкин; импульс вақтини бошқарувчи - вақт релеси; пайвандланаётган детални ва асбобни бириктирувчи қурилма; назорат қурилмаси. Пайвандлаш ультратовушли генераторнинг чиқиш қуввати ва частотасининг оралиғи аниқланган, яъни 40-2,5вт ва 18-88кГц (мос равишда). Плазмали пайвандлаш Ер шароитида хар қандай моддани учта ҳолатга (қаттиқ, суюқ, газ) ўтказиш мумкин. Моддани ўта юқори температурагача қиздирилса, у плазма ҳолатига ўтади. Моддани 3000-5000   К температурагача қиздирилса, унинг атоми хоссалари ўзгариб янги жараён ҳосил қилади. Маълумки, модда атомлари ядроси атрофида айланувчи ташқи электронлар, ядрога анча бўш тортилиб туради. Атомлар тўқнашиши натижасида ташқи электронлар бошқа атомларига ўтиб кетади, натижада атомлар мусбат зарядланган зарядларига айланади, яъни ионлашиш ходисаси содир бўлади. Плазма – 10000   К ва ундан юқори температурадаги модданинг бир ҳолати ҳисобланади ва уни паст температурали плазма дейилади. Юқори температурали плазма учун температура 10 10 К ва ундан юқори бўлади. Лаборатория шароитида, паст температурали плазмани, газларда хар хил электр зарядлардан: чақмоқ разрядидан, электр ёйидан, ёриғлик лампалари разрядидан олиш мумкин. Пайвандлаш ва қирқиш учун ёйсимон плазма оқимини олиш қурилмасининг схемаси 1-а,б расмларда келтирилган. Плазма оқимини олиш учун, унда махсус горелка ёки плазматрон қўлланилади. Плазма оқимини тўғри таъсир эттириб пайвандлашда, пайвандланаётган махсулот пайванд занжирига уланади. Плазма оқимини уринма йўналишда таъсир эттириб пайвандлашда, махсулот занжирига уланмайди. Бу схема бўйича пайвандлашдан ташқари бошқа турдаги ишлов беришни хам амалга ошириш мумкин. Масалан: кесиш, кавшарлаш, термик ишлов бериш. Бунда металл ва қотишмалар билан бирга, металлмасларга, керамика ва шишаларга хам ишлов бериш мумкин. Плазма оқимини тўғри таъсир эттириб пайвандлаш усули (1-а расм) қўйидагича ишлайди: плазматронга плазма ҳосил қилувчи 3 – газ оқими юборилади. 2 – вольфрамли электрод ва 4 – сопло орасидаги ёрдамчи ёйни ёқилади (ўзгарувчан токли юқори частотали генератор ёрдамида). Ёрдамчи ёйнинг токини 7 қаршилик ёрдамида ростлаш мумкин. Асосий ишчи ёйни 2 – электрод ва 6 – махсулот орасида ҳосил қилинади. Ёйнинг сиқилган устунини сопло ва газ оқимини хайдаш орқали ҳосил қилинади. Плазма ҳосил қилувчи газ сифатида аргон, гелий, азон, водород ва бу газлар аралашмаси қўлланилади. Махсулотни қирқиш учун, оддий шароитда ва сувда – ҳаво ва сув бўғи қўлланилади. Хозирги вақтда янги технологиялар ишлаб чиқарилмоқда. Шулардан бири микроплазмали пайвандлаш технологиясидир. Унинг схемаси 2-расмда келтирилган. Вольфрамли учи ўткир 1 – электрод (0,8-2мм диаметрда), уни диаметрига мос келувчи, сув билан совутиладиган 2 – сопло ичига ўрнатилган. Электрод соплога чиқиш диаметри масофасида аниқ қилиб ўрнатилади. Электрод ва сопло орасидаги плазма ҳосил қилувчи газ юборилади. Ёрдамчи 6 – манбаи ёрдамида сопло ва электрод орасида доим ёниб турувчи кичик амперли ёй ҳосил қилинади. Плазма ҳосил қилувчи газни хайдаш орқали, сопло тешигида плазма оқими чиқарилади. 4 – махсулотга 1-2мм масофада горелкани олиб келиниб, 5 – асосий ток манбаи ёрдамида ишчи ёйи ҳосил қилинади. Эриган ва қиздирилган металлни ҳимоялаш, плазма устуни устиворлигини ортириш учун, кичик диаметрли зазор бўйича, сув билан совитилувчи сопло ва 3 – керамик мундштук орасидан ҳимояловчи газ берилади. Микроплазмали пайвандлаш, тўғри қутбли доимий ток ёйида (узлуксиз ёки импульсли режимда ёнувчи) амалга оширилади. Плазма оқими концентрациясига ва иссиқлик оқимини актив тарқатишга эга бўлиб, уни кенг оралиқда ростлаш мумкин. Плазматрон ёйи асосан доимий ток манбаидан ток олади. Ёйни осцилятор ёрдамида пайдо қилинади. Плазма ҳосил қилувчи ёйни таъминлаш учун 20-120В ва ундан юқори бўлган ишчи кучланишли ток манбаи керак бўлади. Плазма оқими хамма металл ва қотишмаларни (қалинлиги 0,1-60мм гача) пайвандлайди. У ёрдамида туташувчи бурчакли, таврли бирикмалар олиш мумкин (3-расм). у ёрдамида қалинлиги 0,1-2мм бўлган деталларни хам бириктириш мумкин. Ёйли плазма оқимида пайвандлашнинг асосий режими қўйидагилар: ишчи ёйининг ток кучи ва кучланиш; плазма ҳосил қилувчи ва ҳимоя газларининг таркиби, сарфи ва тезлиги; соплодан махсулот юзасигача бўлган масофа; пайвандлаш тезлиги. Керакли режимни танлаб олишда пайвандланаётган материал турига ва қалинлигига, бирикма конструкциясига, плазматроннинг техник кўрсаткичлари ва конструкциясига, шу каби бошқа кўрсаткичларга эътибор берилади.