logo

Подшипниклар. Сирпаниш подшипниклари ва уларни ҳисоблаш асослари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

132.5 KB
Подшипниклар. Сирпаниш подшипниклари ва уларни ҳисоблаш асослари Режа: 1. Умумий маълумотлар. 2. Сирпаниш подшипник ( СП)-ларни ишлаш шароити ва қўлланиаладиган материаллар. 3. СП -ларда ишқаланиш. 4. Суюқликда ишқаланиш шартлари ва ҳисоби. 5. СП ҳисоби. 1. Подшипниклар айланадиган ўқлар ҳамда валларнинг цапфалар-ига ўрнатилиб таянч вазифасини ўтайдиган машинанинг асосий қисмларидан биридир. Машинанинг ишлаш қобилияти ва чидамлилиги подшипник- ларнинг сифатига кўп жихатдан боғлиқ. Тўғри танланган, ҳисобланган ва аниқ ўрнатилган подшипниклар берилган юкланиш-ларни қабул қилиши ва ишқаланишга сарфланадиган қувватни иложи борича камайтириши зарур. Вал ёки ўқнинг цапфалари айланиб подшипникларда ишқаланади Ва бу ишқаланишнинг турига кўра, подшипниклар сирпаниш билан думалаш подшипникларига бўлинади. Умуман подшипниклар юкланишни қабул қилишига кўра: радиал - радиал юкланишни, тирак -ўқ бўйлаб йўналган юкланишни ва радиал- тирак -бир вақтда радиал ва ўқ бўйлаб йўналган юкланишни қабул қиладиган турларига бўлинади. Сирпаниш подшипникларининг ҳозирги замон машинасозлигида ишлатилиши камайган, (улар ўрнига қатор афзалликлари бўлган думалаш подшипниклари ишлатилмоқда). Шундай бўлсада, сирпаниш подшипникларидан қуйидаги холларда фойдаланилади: а) тез айланувчи валларда; б) вал ва ўқларни жойлаштиришда катта аниқлик талаб қилинса; в) диаметри катта бўлган валларда; г) валларни цапфаларига думалаш подшипникларни ўрнатиб бўлмаса (масалан: тирсакли вал); д) зарбли кучлар таъсир қиладиган ва катта тебраниш бўлганда. 2. Подшипниклар цапфаларга ўрнатиш шаклига кўра цилиндр-симон, конуссимон ҳамда, шарсимон бўлиши мумкин (19.3-расм). Конуссимон подшипниклар (19.3 –расм в ) валнинг марказий ҳолати аниқлигини созлаб туриш ва подшипниклар ейилиши натижасида ҳосил бўлган тирқишни камайтириш учун ишлатилади. Бунда валга конуссимон втулка ўрнатилиб, унинг холати гайка ёрдамида растлаб турилади. Шарсимон подшипниклар (19.3 –расм е ) валлар ўз ўқларига нисба-тан мувозанатни йўқотган холларда ишлатилади. Улар ўзини-ўзи рост-лаш хусусиятига эга бўлиб, асосан, шарнир сифатида стерженли механизмларда қўлланилади. СП тузилишига кўра ажраладиган (корпусли) (12.1–расм, а ) ва ажралмайдиган ( корпуссиз) ( 12.1 б –расм) бўлади. Ажраладиган подшипник (12.1–расм, а ) 1- корпус ва 2 – қопқоқ дан иборат бўлиб, ўзаро резьбали бирикма ёрдамида маҳкамланади. расм. СП-нинг корпус ва қопқоққа қўйиладиган энг муҳим ички қисми -икки паллали - 3 , 4 ичқўйма (вкладиш)лар дир. Подшипник қопқоғи-даги 5 - тешикча орқали мойланиб, мойни яхши тақсимлаш учун ичқўй-мада 6 - ариқчалар мўлжалланган. Ажралмайдиган подшипниклар тузилиши кўра нисбатан содда ва арзондир, лекин йиғиш қийинроқ. Бунда у умумий корпус- 1 га ўрнатириб асосий элементи 2 - втулкадир (12.1 –расм, б). Ичқўймаларнинг қалинлиги- δ қуйидагича аниқланади: δ = ( 0,035…0,05 )d + 2,5 , бу ерда d – цапфанинг диаметри. Цапфа подшипникда айланганда ишқаланиб қизийди. Подшипник-нинг нормал ишлаши учун, ҳосил бўлаётган иссиқлик миқдори мавжуд имко- ниятлар ( корпус, вал, мой) воситасида чиқарилаётган иссиқлик миқдоридан ортиқ бўлмаслиги керак . Акс ҳолда, подшипникнинг қизи-ши рухсат этилган даражадан ортади, мойнинг қовушқоқлиги камайиб ейилиш жараёни ҳосил бўлиши мумкин. Ейилиш миқдори ошиб кетса, подшипник ва цапфа орасида тирқиш катталашади, подшипникнинг ишлаши ёмонла-шиб, тебраниш ҳосил бўлади, товуш чиқа бошлайди ва натижада подшип-ник ишга яроқсиз холга келади. Подшипник ичқўймаси ва втулкаларнинг материаллари вал сиртига мослашувчан, ишқаланиш коэффициенти кичик, иссиқликни яхши ўтказадиган, ейилишга чидамли ва ўзида мойни сақлай олиш хусусиятига эга бўлиши керак. Бунда ичқўйма ва втулкани ейилишга чидамлилиги вал цапфасининг чидамлилигидан кам бўлиши керак. Чунки, валнинг тузилиши ва массаси оғир бўлгани учун таннархи қиммат, алмаштириш эса қийин. Валлар, асосан, пўлат материаллардан тайёрланади, унинг ишчи юзасига термик ишлов берилиб, сўнгра углерод ёки азот билан тўйинти-рилиб, қаттиқлиги HRC 55...60 га етказилади. Подшипник ичқўймаси ва втулкалар қуйидаги антифрикцион материаллардан тайёрланади: - бронзалар (кенг миқёсида ўта катта ва катта серияда ишлаб чиқариладиган машиналарида); - жезлар (бронзага нисбатан кам юкланганда); - чўянлар (секин юрар ва ўртамиёна юкланган подшипникларда); - баббитлар (сирпаниш подшипниклари учун энг яхши материал- дир. Баббитларнинг таннархи нисбатан қиммат бўлгани учун, подшип- никларнинг ўлчамларига қараб ичқўйманинг ишчи юзаларига 1...10 мм қалинликда қуйилади. Бу ҳолда ичқўйманинг ўзи эса хоҳланган материалдан тайёрлаш мумкин); - металлокерамика (юқори иссиқлик даражасида прессланган бронза, графит, мис, қўрғошин порошоклар) (ғоваклилик хусусиятига эга бўлиб мойни ўзидан яхши ўтказади ва узоқ вақт сақлаб тура олади); - пластмассалар (капрон, текстолит) (сувли мойланишда ишлаши мумкин бўлиб. гидротрубиналарда ва кимё машинасозлик насослари-да ишлатилади). 3. СП ишлаш кобилияти, асосан ейилиш сурати билан белгилана-ди. Уларни сиртидаги суюқликнинг қалинлигига кўра қуйидаги мухитда ишлайдилар: -қуруқликда ишқаланиш - мойланмайдиган сиртлар орасидаги ишқаланишдир. -cуюқликда ишқаланиш , бунда ишқаланаётган сиртлар ўзаро қовушқоқ мой қатлами билан ажралган холда бўлади; - ним қуруқликда ёки ним суюқликда ишқаланиш, бундай ишқала-ниш, асосан икки сиртни ажратиб турадиган мой қатлами етарли дара-жада бўлмаса хосил бўлади. Агар подшипник қуруқ ишқаланишга яқин бўлса ним қуруқлик ишқаланиш, агар суюқ ишқаланишга яқин бўлса ним суюқликда ишқаланиш дейилади. Сирпаниш подшипниги нормал режимда ишлаши учун, энг қулай шароит – суюқликда ишқаланишдир (12.2 –расм). Суюқликда ишқала-нишда сиртлар ўзаро мой (қалин чизиқ) билан ажралган бўлади. Бунда мой қатламининг қалинлиги- h сиртларнинг ишлов бериши-дан ҳосил бўлган нотекисликлар йиғиндисидан катта бўлиши, яъни қуйидаги шарт бажарилиши керак: 2z 1z R R h   . (12.1) расм. Бу шарт бажарилганда ташқи юкланишни мой қатлами қабул қилади. Натижада сиртлар ўзаро контактда бўлмайди ва ейилмайди. Бунда f = 0,001 ···· 0,005 .Юқоридаги шарт (12.1) бажарилмаганида, подшипник ним суюқ-ликда ёки ним қуруқ ишқаланиш билан ишлайди. Ним суюқликда ишқаланишда f = 0,008  0,1, ним қуруқ ишқаланишда f =0,1····0,2 бўлади. 4.Суюқликда ишқаланиш режимига таълуқли масалаларни ечиш мойланишнинг гидродинамикавий назариясига асосланган (Петров Н. П. 1883 й.) Бу назария қовушқоқ суюқликнинг гидродинамикасига тегишли дифференциал тенгламалар воситасида босим, тезлик ва суюқлик муҳитида силжишга кўрсатиладиган қаршилик каби омил-ларни бир-бири билан боғлайди. Мой билан тўлдирилган муҳитда ясси жисм устма-уст жойлаштирилган бўлиб, ҳаракатланувчи жисм асосига нисбатан тик йўналган F куч таъсир қилади (22.3-расм). Агар ҳаракат тезлиги V кичик бўлса (22.3- расм, а ), ним суюқликда ишқаланиш ҳосил бўлади, яъни сиртлар юпқа қатламга эга бўлган мой билан қопланган бўлади. Тезликни ошиши билан бу ҳолат ҳаракат тезлиги - V критик тезлик - V кр дан кам бўлгунга қадар сақланиб қолади. Агар ҳаракат тезлиги ошса, у ҳолда ҳаракатланувчи жисм мой қатламидан кўтарила боради ва сувда сузаётган қайиқчага ўхшаб кетади (22.3 –расм, б ). расм. Мойни тирқишдан ўтиши гидродинамик босим q (расмда p )ни ҳосил этади, бу эса ташқи юкланиш F ни мувозанат ҳолига олиб келади ва ҳаракат суюқлик ишқаланишда давом этади. Гидродинамик босим фақат шундай тор понасимон тирқиш (ора-лиқ) бўлган ҳолдагина ҳосил бўлиши мумкин (22.3,б –расм). Масалан, радиал подшипникларда (22.4-расм) ҳаракатсиз турган вал ўз оғирлиги билан ичқўймани босиб туради, яъни бунда улар орасида бўшлиқ бўлмайди ( 22.4, а-расм). Агар валнинг бурчак тезлиги  <  кр бўлса, сиртлар орасида ним суюқлик ишқаланиш ҳукм суради.  >  кр бўлганда мойнинг гидродинамикавий босими р валнинг оралиғини енгадиган даражага етгач, цапфа билан подшипник орасида мой қатлами ҳосил бўлади ва иш сиртлари бир-биридан батамом ажралади ( 22.4, б -расм,). Мой қатламининг минимал қалинлиги h min бурчак тезлик ошган сари катталашиб боради. Масалан, радиал подшипникларда (22.4-расм)  <  кр бўлса, сиртлар орасида ним суюқлик ишқаланиш ҳукм суради.  >  кр бўлганда мойнинг гидродинамикавий босими р валнинг оралиғини енгадиган даражага етгач, цапфа билан подшипник орасида мой қатлами ҳосил бўлади ва иш сиртлари бир-биридан батамом ажралади (22.4, б -расм,). расм. Подшипникда ҳосил бўладиган мой қатламининг қалинлиги h иш режимини белгилайди. Татқиқотлар қуйидаги функция билан ифода- ланишни берди: h= Ф ( μ · ω / q ), (12.2) бу ерда μ ·ω / q подшипник иш режимининг тавсифи; μ – қовушқоқлик Н·с/ м 2 ; ω - валнинг бурчак тезлиги, с -1 ; q = F r / l · d - солиштирма босим, Н/м 2 (Па); F r - радиал юкланиш, Н; l, d –подшипникнинг узунлиги ва диаметри. Суюқликда ишқаланиш режимини ҳосил қилиш учун қуйидаги уч шарт бажарилиши зарур:  Ўзаро ишқаланадиган сиртлар орасидаги тирқиш понасимон шаклда бўлиши керак;  Маълум қовушқоқликда мой етарли даражада бўлиб, узлуксиз бўшлиқни тўлдириб туриши лозим;  Жисмларнинг ўзаро ҳаракатланиш тезлиги мой қатламида ташқи юкланишга тенг келадиган гидродинамик босим ҳосил қила оладиган бўлиши керак. Айрим шароитларда подшипникларни мойлаш учун фақат мой эмас, балки қовушоқлик хусусиятига эга бўлган сув ва ҳаво ишлатила-ди. Агар подшипник ва цапфа орасидаги понасимон бўшлиққа суюқлик ёки газ ўз- ўзидан тортилиб, суюқлик ёки газли ишқаланиш таъминланса, гидродинамик ёки аэродинамик подшипник дейилади. Агарда валнинг айланиш тезлиги катта бўлмай радиал юкланиш сези- ларли катта бўлса, гидродинамик шарт бажарилмай, ним суюқлик ишқала- ниш давом этади. Айрим ҳолларда суюқ ишқаланишни ҳосил қилиш учун (автомобил ва самолёт двигателлари, турбогенераторлар, центрифугалар ва бошқалар) суюқлик ёки газ подшипникларга гидронасос ёки компрессор ёрдамида босим билан етказиб берилади. Гидронасос ҳосил қилган босим цапфани мойда сузишига имкон яратса, гидростатик подшипниклар дейилади. Агар цапфани подшипник ҳаво ёстиқчаси узлуксиз юборилаётган сиқиқ ҳаво билан ушлаб турса, бундай подшипниклар аэростатик дейилади. Аэродинамик ва аэростатик подшипниклар юкланишлари катта бўлма- ган тезюрар валларда ( n > 10000 айл/мин) ёки юқори иссиқлик шароитда мой ўзининг ҳусусиятини йўқотадиган жойларда ишлатилади. 5. Ним қуруқ ва ним суюқ ишқаланиш шароитида ишлайдиган сирпа- ниш подшипниклари учун асосий бўлган шартли ҳисоб икки хил йўл билан бажарилиши мумкин: а) солиштирма босим бўйича, q = F r / ( d·l ) ≤ [ q ]; (22.3) б) солиштирма босим билан сирпаниш тезлигининг кўпайтмаси бўйича  q·v =  q·v  , (22.4) бу формулаларда q – солиштирма босим; v – сирпаниш тезлиги, м/с; [ q ] ва  q·v  - жоиз қийматлар, Па ва Па·м/с. Ҳисоблаш пайтида, подшипник (ичқўйма) цапфасининг узунлиги унинг диаметрига қараб белгиланади. l = · · d , (22.5) бу ерда  = l / d= 0,5…1,2 -ўз-ўзидан ўрнашадиган подшипникларда;    -калта подшипникларда; агар цапфа билан ичқўймани қамров бурчаги 180  бўлcа-    ,3  ,5. (22.5) ни (22.3) га қўйсак q = F r /(  ·d 2 ) ≤ [ q ], Бундан d = √ F r / (  [ q ] ) , мм.  q  ва  q·v  қийматлари ичқўйманинг материалига қараб жадваллардан танланади. Муҳим машиналар учун мўлжалланган подшипниклар суюқликда ишқаланиш шароитини таъминлаш нуқтаи назаридан ҳисобланади. Бунда юқорида келтирилган (12.2) функция асос қилиб олинади. Подшипникларни суюқликда ишқаланиш режими бўйича ҳисоб-лашда соддалаштирилган график усулдан кенг фойдаланади. Бунда қуйидаги ўлчовсиз коэффициентлар қабул қилинади: l / d –подшипникнинг нисбий узунлиги; ψ –подшипникдаги нисбий тирқиш; χ = e / (0,5 δ ) - нисбий эксцетриситет. Ҳисоблашда, одатда, цапфа диаметри- d , юкланиш- F r ва айла-ниш сони n ( ёки ω ) берилган бўлади. Ҳисоблаш натижасида подшип-ник узунлиги– l, вал билан ичқўйма орасидаги тирқиш- δ , мой тури– μ ва уни сарфланиш миқдори топилади. Ҳисоблашни қуйидаги тартибда бажариш тавсия этилади. 1) l/d нинг қиймати танланади ( қиймати юқорида келтирилган) ва (23.2) бўйича текширилади; 2) Нисбий тирқишнинг қиймати аниқланади: ψ ≈ 8·10 -4 V 0,25 ; Нисбий тирқишнинг абсолют қиймати топилади: δ = d · ψ ; 3) Мойнинг тури унинг қовушқоқлиги ҳамда ишлатилиш соҳалари-ни ҳисобга олган ҳолда ГОСТ бўйича танланади; 4) Подшипникнинг юкланиш даражасини белгиловчи коэффициент ҳисоблаб топилади: k = q· ψ 2 / μ · ω . Адабиётда келтирилган графикдан нисбий эксцентриситет χ қиймати аниқланади, сўнгра мой қатлами-нинг қалинлиги ҳисоблаб топилади: h = δ / 2 –e= ( δ / 2)·( 1 – χ ); 6) h min = ( 1,5 ··· 2 ) ( R z1 - R z2 ) аниқланади; 7) Мой қатлами қалинлилиги бўйича ишончлилик эҳтиёт коэфици- енти аниқланади ва унинг жоиз қиймати билан солиштирилади: S h = h / h min ≥ [ S h ] = 1,5 ··· 2. Адабиётлар: 1. Сулаймонов И. И. Машина деталлари. Тошкент нашриёти, 1988. 2. Тожибоев Р.Н., Жўраев А.Ж. Машина деталлари. Тошкент, «Ўқитувчи», 2002 3. Пятаев А.В., Муҳаммаджонов Б.К. Машина деталлари. Ўқув қўлланма., Тошкент, 2004. 4. Иванов М.Н. Детали машин. Москва, «В ы сшая школа», 1991.