logo

Машина ва механизмларнинг механик фойдали иш коэффициенти (фик). Кетма-кет, параллел улашдаги фик. Тишли ғилдиракларнинг фик

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

64 KB
Машина ва механизмларнинг механик фойдали иш коэффициенти (фик). Кетма-кет, параллел улашдаги фик. Тишли ғилдиракларнинг фик Режа: 1.Машина ва механизмларнинг механик ФИК 2.Кетма-кет, параллел улашдаги ФИК. 3.Тишли ғилдиракларнинг ФИК. Аниқлаштирилган ўқув мақсадлари (талабанинг вазифалари) Талаба ушбу мавзуни тўла ўзлаштиргандан сўнг: 1. Фойдали иш коеффициенти ҳақида тушунчага эга бўлади 2. Йўқотилиш коеффициенти ҳақида тушунчага эга бўлади 3. Кетма-кет улашдаги механик ФИК ини аниқлашни билади 4. Пара л лел улашдаги механик ФИК ини аниқлай олади 5. Тишли ғилдиракдаги ФИК ини аниқлай олади 6. Кетма-кет ва пара л лел улашдаги ФИК лар ини таққослай олади Машиналарни механик фойдали иш коеффициенти. Машинанинг механик ФИК машина ишининг бир меҳёрда ишлашидаги эффектини характерловчи фактордир. У машинанинг ҳаракатлантирувчи кучининг қанчаси фойдали қаршиликни енгиш учун кетганлигини англатади. Кўп бўлса машинада зарарли қаршилик кам эканлигини, машина тежам билан ишлашини билдиради. Машинанинг ФИК ҳамма вақт бирдан кичик бўлади, чунки ҳаракатлантирувчи кучнинг иши (Аg), машинадаги фойдали қаршилик кучининг иши (А фқ ) билан зарарли қаршилик кучининг иши (А зқ ) ни енгиш учун сарфланади. Машинанинг барқарор ҳаракати даврида унинг ҳаракати қуйидаги тенглама билан аниқланади. зккфg ААA  ёки зкg кфк ААA  Машинадаги фойдали қаршилик кучлари ишининг ҳаракатлантирувчи кучлар ишига нисбати шу машинанинг фойдали иш коеффициенти деб аталади ва  билан белгиланади. Унинг математик ифодаси:1 Аg Афк Машинанинг механик ФИК машинанинг қанчалик яхши ишланганлигини билдиради. Фойдали иш коеффициентини қувват билан ифодаласа ҳам бўлади . ; Ng Nфк   ФИК идеал машиналар учун бирга тенг бўлиб ҳеч қандай фойдали иш бажармайдиган машиналар учун нолга тенгдир. Зарарли қаршилик кучлари ишининг ҳаракатлантирувчи кучлар ишига нисбати йўқотилиш коеффициенти деб аталади. Йўқотилиш коеффициентини  билан белгилаб унинг учун математик ифодани қуйидагича ёзамиз:;. . Ng к Nз Аg к Аз    Машинада бир неча кинематик жуфт бўлса, у ҳолда ҳар бир кинематик жуфтда йўқотилган зарарли иш ёки қувват топилиб, улар бир-бирига қўшилади. Бундай ҳол учун йўқотилиш коеффициенти қуйидагича бўлади. ; . ' 1 Ag i к Аз n i    Машинанинг фойдали иш коеффициенти э са қуйидагича бўлади ; ' 1 . ' 1       Ag iк Аз Ag n i  Кетма-кет улаш да фойдали иш коеффициенти . расм. Кетма-кет улаш Агар машина n та механизмдан таркиб топган бўлиб, механизмлар эса кетма-кет уланган бўлса, бундай машинанинг ФИК шу машина таркибига кирувчи барча механизмлар ФИКининг кўпайтмасига тенг. Агар машина таркибидаги механизмларнинг фойдали иш коеффициентларини  1 ,  2 ,  3 ,….  n , десак, машинанинг умумий ФИК (  0 ) нинг математик ифодаси қуйидагича бўлади. ; .....3 2 1 0 Ag An n        бу ерда: А n - n та механизмнинг фойдали иши. Параллел улаш да фойдали иш коеффициенти . 10.2-расм.Параллел улаш Параллел улаш икки хил бўлиши мумкин: бир қувват манбаидан бир неча механизмларга қувват узатиш ва бир неча қувват манбаидан параллел узатиш воситасидан биргина механизм ҳаракатга келтирилиши мумкин. Биз қуйида битта қувват манбаидан н та механизмга қувват узатишдаги фойдали иш коеффициентини топиш билан танишиб чиқамиз. Этакловчи звенодаги ишни А 1 деб олиб уни А 1 m , А 1 n , ва А 1е ишлардан иборат деб қараймиз. Бу ишлар М 1 , М 2 , М 3 , механизмлар орқали етакланувчи m, n ва e звеноларга узатилади. Фойдали иш коеффициентини топишнинг умумий қоидасига асосан, умумий механикавий фойдали иш коеффициенти қуйидагича топилади. e n m e mi AeAnAm AeAnAm A Ai 1 1 1 1 ...........          Адабиётлар: 1.Артоболевский И.И. “Теория механизмов и машин”. М.: “Наука”, 1988 г. 2.Усманходжаев Х.Х. “Механизм ва машиналар назарияси”.Т.:“Ўқитувчи”, 1981 й. 3. Фролов К.В. ва бош. “Машина ва механизмлар назарияси” . Т . : “Ўқитувчи” , 1987 й. (таржима). 4. Иззатов З.Х. “ Механизм в а машиналар назариясидан курсавий лойихалаш ” . Т. : “Ўқитувчи” , 1979 й . 5. Мухамедов Ж. “Механизм ва машиналар назарияси”. Ўқув қўлланма. Наманган – 2003 й. 6. Юдин В.А., Петрокас Л.В. “ Теория механизмов и машин ” . М. : “ Высшая школа ” , 1977 г. 7 . Попов С. А. “ Курсовое проектирование по теории механизмов и машин ” . М. : “Машинасторение” , 1986 г . 8. Левицкая О. Н., Левицкий Н. И. “ Курс теории механизмов машин ”. М. : “Наука” , 1985 г . 9. Фарберман Л. Б., Мусина Р. Г. ва бош. “Олий ўқув юртларида ўқитишнинг замонавий усуллари”. Ўқув – услубий қўлланма. Т.: ОЎМММИ, 2002 й., 192 б. 10. Ишматов Қ. “Педагогик технология”. Ўқув қўлланма. НамМПИ,2004й.,95б.