logo

Червякли узатмалар. Умумий маълумотлар, узатманинг геометрияси ва кинематикаси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

137.5 KB
Червякли узатмалар. Умумий маълумотлар, узатманинг геометрияси ва кинематикаси Режа: 1. Червякли узатманинг геометрияси ва кинематикаси. 2. ЧУ-да сирпаниш. 3. ЧУ -нинг фойдали иш коэффициенти. 4. ЧУ –да ҳосил бўладиган кучлар. 1. Червякли узатмалар валларнинг ўқлари айқаш жойлашган ҳолларда ишлатилади. Айқашлик бурчагининг қиймати ҳар хил булиши мумкин, бироқ амалда у асосан 90  бўлади. Бундай узатма червяк ғилдираги билан резбали вал – червякдан тузилади (10.1 -расм) ва унинг ишлаш принципи винтли жуфтнинг ишлаши кабидир. расм. Червякли узатманинг афзалликлари : а) бир поғонанинг узатиш сони катта (кинематик узатмаларда U = 500 гача, қувват узатмаларда U = 8...120 оралиғида) бўлади; б) равон, шовқинсиз ва ишончли ишлайди; в) ўз-ўзидан тормозланувчи қилиб тайёрланиши мумкин. Камчиликлари : а) фойдали иш коэффициентининг нисбатан кичиклиги ( η= 0,7…0,92); б) ғилдирак тишларининг тез ейилиши; в) ғилдирак гардишини тайёрлашда нарҳи қиммат рангли металларни (масалан бронза) ишлатиш зарурлиги; г) узатиладиган қувватнинг чегараланганлиги ( Р = 50...100 квт); д) узатма тўхтавсиз ишлаганда қизиб кетиши. a) b) Расм. Червякли узатмалар, червяк танасининг тузилишига қараб, цилиндрик a) ва глобоид b) (10.2-расм), червяк ўрамларининг шаклига қараб, архимед, эвольвента, конволюта шаклли; червякнинг ғилдиракка нисбатан эгаллаган ўрнига қараб- червяги пастда, ёнида, тепада жойлашган; ўраб турадиган корпуси бор йўқлигига қараб- очик ва ёпиқ; вазифасига қараб эса куч ва момент узатадиган ёки кинематик турларга бўлинади. Червяк ўқига тик текислик билан кесилганда хосил бўлган шаклнинг трапеция бўлади. Агар ён томонидан ўрамлар шакли Архимед спиралига ўхшаса, Архимед червяги деб, агар эвольвентага ўхшаса эвольвентали червяк деб аталади. Шакл қисқкартирилган ёки чўзилган эвольвентага ўхшаса, бундай червяк конволютали червяк деб аталади. 2. Червякли узатмаларда ҳам, цилиндрсимон тишли узатмаларда-гидек бошланғич - d w , бўлиш - d , ички – d f , ва сиртқи - d a диаметрлар бўлади. Бу узатмаларнинг тишли узатмалардан фарқи шуки, улардаги айланма тезликларининг йўналиши тишли узатмалардагидек бир– бирига мос бўлмай, айқашлик бурчаги остида кесишади. Илашманинг қадами сифатида рейканинг червяк ўқи бўйлаб ўтган текислик билан кесилганда хосил бўлган қадам - Р t , модуль сифатида эса, m = Р t /  олинади. Червякнинг умумий тузилиши ҳамда ишлаши трапеция профилли винтли жуфтникига ўхшайди. Унинг резьбаси бир киримли ёки кўп киримли бўлиши мумкин. Киримлар сони Z 1 = 1, 2, 4 бўлади. Архимед червягининг геометрик параметрлари (10.1 - расм):    ўқ бўйлаб ўтказилган кесимдаги профиль бурчаги; d 1 = m q , бу ерда q – червякнинг диаметр коэффициенти (нисбий диаметр) бўлиб, бўлиш диаметридаги модуллар сонини билдиради ва унинг қиймати модулга қараб жадвалдан танланади, ёки q = 0,25 Z 1 деб олиш тавсия этилади. d a1 = d 1 + 2 m , d f1 = d 1 - 2,5 m. b 2 -ғилдиракнинг эни ва сиртқи диаметри- D H червякнинг кирим-лар сонига боғлиқ бўлиб,  b 1 - червякнинг ўрамлар қирқилган қисми узунлиги. Унинг қиймати Z 1 ва силжиш коэффициентига қараб аниқланади. Силжиш коэффи-циенти нолга тенг бўлиб, Z 1 = 1 ва Z 1 =2 бўлганда b 1     Z 2 ) m ва Z 1 = 4 бўлганда b 1   2,5   9 Z 2 ) m . расм. Червяк ғилдирагининг асосий ўлчамлари (10.3-расм): d 2 = m Z 2 ; d a2 = d 2 + 2 m; d f2 = d 2 - 2,5 m; h a = m; h f = 1,2m -тиш каллаги ва оёқчаси баландлиги. Z 1 = 1 бўлса, D H = d a2 + 2 m, b 2 = 0,75 d a1 . Z 1 = 2 бўлса, D H = d a2 + 1,5 m, b 2 = 0,75 d a1 . Z 1 = 4 бўлса, D H = d a2 + m, b 2 = 0,67 d a1 .  -червяк ўрамининг кўтарилиш бурчагини жадвалдан танлаш ёки қуйидагича аниқлаш мумкин: tg  = l / π d 1 = P t z 1 / π m q = m z 1 / m q = z 1 / q . Червяк ғилдирагининг тиши червяк танасини ёй бўйлаб   бурчак остида қамраб туради. Тишлар сони Z 2  28 қилиб олиш тавсия этилади. Марказлараро масофа: a w = 0,5 m ( q + Z 2 ). Ғилдиракнинг қолган ўлчамлари ўзгармайди. Одатда тузатиш (коррекция) коэффициенти   ±1 қилиб олинади. Червяк ғилдираги-нинг ҳамда червяк бошланғич айланасининг айланма тезликлари ҳар хил бўлиб, бир-бири билан 90 0 бурчак ҳосил қилади. Шунинг учун червякли узатмаларда узатиш сонини бошланғич айланаларнинг диаметрлари орқали ифодалаб бўлмайди, яъни: U ≠ d 2 / d 1 . Агар червяк бир киримли қилиб тайёрланган бўлса, у бир марта айланганда, ғилдирак ўз ўқи атрофида битта тишга мос бурчакка бурилади. Демак ғилдиракнинг бир марта тўла айланиши учун червяк, ғилдирак тишлари сони қанча бўлса, шунча айланиши керак. Бошқача қилиб айтганда, бир киримли червяк билан ишлайдиган узатманинг узатиш сони, ғилдирак тишларининг сонига тенг. Икки киримли червяк билан ишлаганда эса узатиш сони ғилдирак тишларининг сонидан икки марта кичик бўлади. Шундай қилиб, червякли узатмаларда узатиш сони қуйидагича бўлади: U = n 1 / n 2 = z 2 / z 1 . 3. Харакатдаги червякнинг ўрамлари ғилдирак тишларининг ён сиртида сирпанади. Сирпаниш тезлиги- V s червякнинг винт чизиғига уринма равишда йўналган бўлади. Унинг қийматини червяк ва ғилдирак айлана тезликларининг қийматларидан фойдаланиб аниқлаш мумкин (10.4-расм). расм.    tg V V n d V nd V Cos V V V VS       1 2 22 2 11 1 1 22 21 : 60 : 60 : Бу ерда  - червяк винт чизиғининг кўтарилиш бурчаги. Одатда   бўлганлиги учун V 2 доимо V 1 дан V 1 эса V s дан кичик бўлади. Шу сабабли, тишлар тез ейилади ва узатманинг фойдали иш коэффици-енти нисбатан кичик бўлади. Узатмани лойиҳалашда сирпаниш тезлигининг тахминий қийматини қуйидагича аниқлаш мумкин: V s ≈ 4,3 n 1 3 √ T 2 3- 10 ּ м / с бу ерда n 1 – червякнинг айланишлар сони, с -1 ; Т 2 – червякли ғилдирак валидаги буровчи момент, Нм. 4. Червякли узатманинг фойдали иш коэффициенти (ф.и.к.) қуйида-гича аниқланади:       tg tg . Демак, червякли узатманинг ф.и.к. ни винт чизиғининг кўтарилиш бурчаги  - ни ошириш ёки ишқаланиш бурчаги  -ни камайтириш ҳисобига ошириш мумкин. Одатда червяк етакловчи бўлади, лекин хара- катни ғилдиракдан червякка узатиш ҳам мумкин. Бундай холларда       tg tg   бўлади. Бундан кўриниб турибдики    қилиб олинса,    бўлади. Демак, бундай холларда харакатни ғилдиракдан червяк-ка узатиб бўлмайди, яъни узатма ўзи тормозланадиган жуфтга айланади. Червякли узатманинг бу хусусиятидан кўтариш машиналарида фойдаланилади. Табиийки ўзи тормозланадиган червякли узатмаларда    бўлганлиги учун, ифодага кўра, уларнинг ф.и.к. ортиғи билан 0,5 га тенг бўлиши мумкин. 5. Ишлаётган узатманинг червяк ва ғилдирагида айланма - F t , радиал - F r ва ўқ бўйлаб йўналган кучлар - F a пайдо бўлади (10.5-расм).  расм. Червякдаги айлана куч: F t1 = 2 T 1 / d 1 = F a2 . Ғилдиракдаги айлана куч: F t2 = 2 T 2 / d 2 = F a1 . Узатмадаги радиал куч: F r2 = F t2 ּ tg α . Червяк ва ғилдиракдаги буровчи моментлар ўзаро қуйидагича боғланган бўлади: T 2 = T 1 ּ U ּ η. Адабиётлар : 1. Сулаймонов И. И. Машина деталлари. Тошкент нашриёти, 1988. 2. Тожибоев Р.Н., Жўраев А.Ж. Машина деталлари. Тошкент, «Ўқитувчи», 2002 3. Пятаев А.В., Муҳаммаджонов Б.К. Машина деталлари. Ўқув қўлланма., Тошкент, 2004. 4. Иванов М.Н. Детали машин. Москва, «В ы сшая школа», 1991.