logo

Маънавий-маърифий ишлар жараёнида олий ўқув юрти талабаларида мустақиллик тафаккурини шакллантириш хусусиятлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

157 KB
Маънавий-маърифий ишлар жараёнида олий ўқув юрти талабаларида м устақиллик тафаккурини шакллантириш хусусиятлари Режа: 1. Т алабаларда м устақиллик тафаккурини шакллантириш ва такомиллаштириш йўллари. 2. Маънавий - маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг мазмуни 1. Т алабаларда м устақиллик тафаккурини шакллантириш ва такомиллаштириш йўллари. Мустақил Ўзбекистон Республикаси истиқлолга эришгач миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятларни қайта тиклаш ва ривожлантиришда янги давр бошланди. Мустақил Ўзбекистонда демократик жамият қуришга киришилди. Мустақиллик берган энг буюк неьматлардан бири ҳам халқимизнинг м устақиллик тафаккурини шакллантириш бўлди. Бу эса ўз навбатида ёшларга ўзбек халқининг тарихини ўрганиш, уни ақлий ҳамда ахлоқий идрок эта олиш имконини берди. Мустақил Ўзбекистон қўлга киритган истиқлолни мустаҳќамлашда ва ривожлантиришда талаба-ёшларда тафаккурни шакллантириш бугунги куннинг муҳим муаммосига айланиб бормоқда. Зеро, Президентимиз И.А.Каримов бу ҳақида шундай дейди: «Ҳаётимизда умуминсоний қадриятларга интилиш билан бирга, Шарқ фалсафаси муносиб ўрин топаяпти. Орамизда яна қайта мусулмончилик, халқимиз соддагина қилиб, «Ўзбекчилик», деб атайдиган меҳру-оқибат, ўзаро чидам, ҳурмат ўзгаларнинг дардига ҳамдард бўлиш каби олийжаноб фазилатлар қарор топаяпти. Бу улуғ ақидалар қалбимиз тўридан кўпроқ, жой олаётгани катта аҳамиятга эга. Ота- боболаримиз дини бўлмиш Ислом динимизни қадрлаш, унинг таълимоти ва таъсири ҳаётимизни, маънавиятимизни янги маъно билан тўлдиришга хизмат қилади». Демак, инсонга хос бўлган барча сифатлар, мафкуравий қарашлар, унинг характери, онги, тафаккури эгаллаган маънавияти билан чамбарчас боғлиқдир. Дарҳақиқат, м устақиллик тафаккури бу Ватанни, мустақиллик ва озодликни севиш, она тилини буюк аҳамиятини теран ҳис этиш, табиатнинг бетакрор гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, ўз тарихи, маданияти билан чуқур,ҳар томонлама чамбарчас уйғунликда бўлишдир. Бугунги кунда Ўзбекистонда давлат ва жамият сиёсатининг энг устувор йўналиши бу-халқнинг м устақиллик тафаккурини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган. Давлат сиёсатининг ана шу устувор йўналиши «Таълим тўғрисида»ги Қонунда ҳам «Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида»да ҳам тўлиқ ўз ифосини топган. «Кадрлар таёрлаш Миллий дастури»нинг асосий вазифаларидан бири «таълим олувчиларни маънавий- ахлоқий тарбиялашнинг ва маърифат ишларининг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш», деб белгиланган. Ушбу вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги, республикада фаолият кўрсатаётган университетлар, институтларнинг педагогик жамоаси томонидан маьнавий- ахлоқий тарбия ва маьрифий ишлар бўйича бир қанча ишлар бажарилди. Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида маънавий-маьрифий масалалар бўйича биринчи проректор лавозими ва уларнинг мазкур ишлар билан шуғулланувчи бўлимлари жорий этилди, низомлари ишлаб чиқилди. Олий ўқув юртлари маънавий-маърифий масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда унинг ишларига раҳбарлик қилиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида «Маънавият ва маърифат» маркази тузилди. 50 соатга мўлжалланган «Маънавият ва маърифат асослари» курси жорий этилди, унинг ўқув дастури ишлаб чиқилди. Бир қанча ўқув адабиётлар нашр қилинди. Талаба-ёшлар орасида, уларнинг Ватанга, миллатга, эл-юртга, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган муносабатларини ифодаловчи «Маънавият қалбим қуёши», «Ватанни севмоқ имондандир», «Ўзбекистон - Ватан ифтихорим, шон-шарафим» каби мавзуларда Республика иншолари кўрик танлови ўтказилди. Танлов натижалари махсус тўпламларда нашр этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Ўқув юртларида маънавий-маърифий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 28 июлда 205 сонли буйруғи эълон қилинди. Унда олий ўқув юртларида маънавий-маърифий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича 1998-2000 йилларга мўлжалланган тадбирлар дастури, уни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби тузилди. Олий ўқув юрти талабаларида маънавий қадриятларни шакллантиришни ташкил этиш ва уларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 1999 йил 2 июлда 230 сонли буйруқ бўйича бир қанча тадбирлар белгиланди. Бунда кўрсатилишича «Маънавиятни юксалтириш, фан, маданият ва миллий саънатни ривожлантириш», «Тарихий меросни ўрганиш ва миллий урф-одатлар ва аньаналарни тиклаш», «Ёш авлодни маънавий, ахлоқий ва жисмоний камол топтиришда ёшлар ташкилотлари фаолиятини фаоллаштириш», «Демократик дунёвий давлат қуриш тамойилларини мустаҳкамлаш, экстремизм ва диний ақидапарастлик ғояларининг кириб келиши ва ёйилишининг олдини олиш чора тадбирлари» каби бир қанча дастурларни қабул қилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августда «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида» 343 рақамли қарори қабул қилинди. Қарорда ўқув фанлари блоклари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар кўрсатилган. Ушбу талабларда гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блокининг биринчи ўринда туриши ҳар бир талаба шахсини м устақиллик тафаккури юқори бўлишини талаб этади. Чунки, ушбу блокда «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими негизида олинган билимларни тўлдириш ва ривожлантириш, миллий истиқлол ғояси ва демократия, миллий ва умуминсоний қадриятлар негизида илмий ва гуманитар дунёқарашни, юксак маънавият ва демократик маданиятни, иқтисодий, ҳуқуқий, эътиқод ва ижтимоий-сиёсий фаолликни шакллантириш; таълимнинг тарих, фалсафа, халқ анъаналари, урф-одатлари билан узвий бирлигини, Ўзбекистон халқлари маданиятини асраш ва бойлигини, бошқа халқлар тарихи ва маданиятига ҳурмат билан муносабатда бўлишни таъминлаши, инсонпарварлик, ватанпарварлик ва байналминал руҳини ривожлантириш, таълим ва тарбия жараёнининг мустақил фикрлайдиган, қарор қабул қилишга қодир, ҳар томонлама ривожланган баркамол шахсни шакллантиришга йўналтирилганлигини таъминлашини лозим» деб уқтирилган. Демак «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»да ҳам, Олий таълим давлат таълим стандартида ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг бир қанча буйруқларида ҳам маънавий-маърифий ишлар жараёнида талаба-ёшларда маънавий маданиятни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор берилган. Ушбу соҳада Республика олийгоҳларида бир қанча ижобий натижалар қўлга киритилди, тажрибалар тўпланди. Шуни айтиш керакки, маънавий-маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» асосида амалга оширилади. Маънавий-маърифий ишларни бошқариш халқчиллик, ошкоралик, ўз- ўзини бошқариш асосида олиб борилади. Маънавий-маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш режаси университет педагогик жамоа кенгашида тасдиқланган режа асосида амалга оширилади. Чунки, институт педагогик жамоа кенгаши энг юқори орган ҳисобланиб, ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш ва такомиллаштириш, профессор-ўқитувчиларнинг касб маҳорати ва ижодкорлигини ўстиришга қаратилиши ва режа асосида иш олиб бориш лозим. Албатта ушбу режа, институт томонидан тасдиқланади. Шуни айтиш керакки, бошқариш ҳар қандай жамиятга, ҳаётнинг барча соҳаларига хос бўлган нарсадир. Олий ўқув юртини бошқаришнинг асосий мақсади-профессор ўқитувчиларнинг маънавий-маърифий эҳтиёжларини тўла қондириш ва талабаларнинг ҳар бир фан асосларини чуқур эгаллашлари учун қаратилган бўлиши лозим. Бошқаришнинг асосий вазифаларидан бири илм-маърифатли, маданиятли, ҳар томонлама камол топган, юксак даражадаги пок ва ахлоқли кадрларни тайёрлашдан иборат. Маънавий-маърифий ишларни бошқаришда ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, иқтисодий соҳаларни инобатга олиш зарур. Чунки улар жамият ҳаёти ва тараққиётининг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»да кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш, ҳар томонлама ривожланган, малакали, рақобатбардош ва баркамол мутахассисларни тайёрлаш каби улуғвор вазифаларни амалга ошириш зарурияти кўрсатилган. Дарҳақиқат талабалар ўртасида маънавий ва маърифий тарбиявий ишларни ривожлантириш ва уни ҳаётга татбиқ этиш жараёни узлуксиз таълим-тарбия тизимининг ўзига хос, узвий таркибий қисми бўлиб, талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эгадир. Олий ўқув юртларининг тажрибаларини ўрганиш, таҳлил қилиш шуни кўрсатмоқдаки, биринчидан, аксарият ўқув юртларининг маънавий- тарбиявий ишлар режаларида турли йўналишлар бўйича ўтказилиши кўзда тутилган кўплаб, кўпинча бажарилишини таъминлаш имкони бўлмаган тадбирларнинг қатор номларини ёки бир неча тадбирдан иборат бўлган, қисқа, бажарилиши лозим бўлган асосий вазифаларни қамраб олмаган режаларни кўриш мумкин. Иккинчидан, маънавий-маърифий ишлар режаларида уни ўтказилиш вақтининг мавҳумлиги ёки аниқ белгиланмаслиги, тадбирларни ташкил этишга масъул бўлган ташкилотлар ва кафедраларнинг умумий тарзда берилиши, яъни айнан уни бажаришга масъул бўлган шахсни кўрсатилмаслиги кўзга ташланади. Бу ҳолат эса тадбирларни ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш ва назорат қилишга масъул бўлган факультет, кафедра ва жамоат ташкилоти раҳбари ёки тадбир ўтказиш вақтини ёдидан чиқариб қўйишига хизмат қилиши ва сабаб бўлиши характерлидир. Учинчидан, тузилган иш режаларининг мазмуни атрофлича таҳлил этилса, аксарият ҳолатларда, режада маънавий-маърифий ишларнинг асосий мақсади ва вазифаларини қамраб олмаслиги, бир томонлама, асосан талабалар билан учрашувлар ўтказишдан иборат бўлган тадбирлар туркумидан иборат бўлган мажмуа сифатида ёндашилмоқда. Тўртинчидан, баъзи ҳолларда тузилган режалар туркуми ва уни ижроси ўрганилганда, бу режалар амалга ошириш учун эмас, балки «хўжа кўрсин»га тузилганлигини, ёки юқори ташкилотларга тақдим этиш учун тайёрланганлигининг гувоҳи бўласиз. Бешинчидан, барча тузилган режа ва тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши ёки ижро интизоми масаласи бўлиб, яъни режа ва тадбирлар дастурини амалий самарадорлигини таъминлаш ҳозирги кунда ҳам энг асосий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Олтинчидан, иш ва тадбирлар режаси билан, уни амалга ошириш тизими ўртасида «узилиш» бўлиб, ижро интизоми масаласи, механизимини такомиллаштириш ва замон талаблари асосида қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда. Еттинчидан, режа ва ижро ўртасидаги узилиш таҳлил этилса, режалар асосан ўқув юрти, факультетлар ва жамоат ташкилотлари рахбарлари томонидан ишлаб чиқилиши, ижро этиш эса кафедра, гуруҳ, мураббий, профессор-ўқитувчилар томонидан амалга оширилади. Мавжуд ҳолат узвийлигини таъминлаш мақсадида, иложи борича тарбиявий ишларни режалаштириш жараёнини қуйи тизимидан бошлаш керак. Бу тизим режа ва ижрони кафедра, факультет, институт, жамоат ташкилотлари ёки гуруҳ мураббийлари факультет деканлари, институт мураббийлари кенгаши, институт ректор ўринбосарлари, жамоат ташкилотлари тарзида ташкил этишни тақозо этади. Бу эса таълим-тарбия тизимини узвий бўлиши, мақсад ва вазифани уйғунлигини, энг асосийси амалий самарадорлигини кафолатлайди. Саккизинчидан, ўқув юртларининг айрим профессор-ўқитувчилари, кафедра мудирлари онгига ўрнашиб қолган, яъни тарбиявий иш билан ижтимоий-гуманитар фанлар кафедралари аъзолари ва жамоат ташкилотлари («Камолот» ЁИҲ, касаба уюшмаси, хотин–қизлар қўмитаси, мураббийлар кенгаши) шуғулланиши керак. Тўққизинчидан, ҳозирги кунда жамоат ташкилотлари («Камолот» ЁИҲ, касаба уюшмаси, хотин-қизлар қўмитаси) тарбиявий ишлар тизимида ўз ўрнини топа олмаяпти, кўпинча кузатувчи ёки маъмурият томонидан ташкил этилган ва ўтказиладиган ишларга, тадбирларга бош қўшувчи, «ҳайбаракаллачи»га айланиб қолмоқда. «Кучли давлатдан, кучли жамият сари» деган тамойилни ҳаётга жорий этиш, яъни фуқаролик жамиятини шакллантиришда нодавлат ва жамоат ташкилотларининг ўрнини кескин кучайтиришга алоҳида эътибор берилаётганидан келиб чиқиб, ўқув юртларида фаолият олиб бораётган жамоат ташкилотлари ўз фаолиятларини замон талаблари асосида қайта кўриб чиқишлари ва ҳаракат дастурларини амалий таъсирчанлигини таъминлашлари давр талабидир. Ўнинчидан, бозор иқтисодиётига ўтиш шароити хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳозирги кунда таълим тизимида фаолият олиб бораётган профессор- ўқитувчилар, кафедра мудирларини, факультетлар ва ўқув юртлари жамоат ташкилотлари раҳбарларининг аниқ белгиланган вазифалари уларнинг таълим-тарбия тизимидаги амалий иштироки, ишининг самарадорлигига қараб, моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни тақазо этмоқда. Лекин шуни айтиш керакки, республикамизнинг техник ва шу соҳа мутахассислиги бўйича фаолият кўрсатаётган университет, институт факультетларида машғулот олиб бораётган профессор-ўқитувчиларда тегишли маълумот, касб тайёргарлиги бўлишига қарамай, педагогик- психологик йўналишидаги билимлари талаб даражасида эмас. Шунинг учун ҳам олий ўқув юртлари, профессор – ўқитувчиларининг маънавий - маърифий йўналишидаги билимларини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқдир. Чунки, техник олийгоҳларида касбий таълим йўналишидаги таълим олувчи бакалаврлар 300 соатдан ортиқ маънавият йўналишидаги фанлардан билим оладилар. Бу эса муҳандис- педагог кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштиришни тақазо қилади. Шунингдек, магистратурада таълим олаётганлар ҳам миллий истиқлол ғояси йўналишларини чуқур ўрганадилар. Демак, маънавий-маърифий йўналишларини эгаллаш кадрлар тайёрлашнинг асосий негизини ташкил этади. Шундай экан, олийгоҳларда фаолият кўрсатаётган профессор- ўқитувчиларининг маънавият-маърифат ҳақидаги билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш, уларга таълим бериш методикасини ўрганиш бакалавр ва магистратуранинг маълумотини ривожлантиришда муҳим ўрин эгаллайди. Шу муносабат билан олий ўқув юртлари, профессор-ўқитувчилари маънавий-маърифий соҳа бўйича малакаларини оширишлари кадрлар тайёрлаш сифатини оширишда ва олий таълим муассасалари фаолиятида ўқув ишларини юқори даражага кўтаришда ўз самарасини кўрсатади. Улар талабаларга касб фаолияти, мустақиллик тафаккури кўникмаларини эгаллаши учун зарур билимлар бериш билан бирга, маънавий ҳаёт, шахс ва жамият эҳтиёжлари, таълимнинг инсонпарварлик руҳи, миллий истиқлол ғояси, маънавият каби йўналишлар бўйича маълумотга эга бўлишларини таъминлайдилар. Шундай экан, ушбу йўналишлар асосида мустақиллик тафаккурини шакллантириш, талабаларга замон талаблари даражасида таълим-тарбия бериш, ҳар бир ўқитувчининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Чунки, талабаларни, жумладан муҳандис-педагог кадрларни умумжаҳон фан- техника тараққиёти талабларига жавоб берадиган, халқимизнинг миллий анъаналарига садоқатли, жамиятимизнинг ҳар тамонлама мукаммал фуқароси даражасида тарбиялаш ўқитувчининг билимига, маҳоратига боғлиқ. Демак, талабаларга бу соҳа бўйича билим бериш уларнинг касбий кўникма ва малакаларини шакллантириш замон талаби ҳисобланади. Албатта бунда бўлажак кадрларни тайёрлашда қуйидагиларни амалга ошириш зарур: Биринчидан, «Маънавият асослари», «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» фанларини ўқитишни, юқори малакали педагог кадрларга бериш; - мутахассислик фанларини ўқитишда талабаларда маънавий- маърифий билимларни шакллантириш; - бўлажак кадрларнинг касбий билими, маҳорати ва кўникмаларини, маънавияти ва маданияти, иқтисодий ва ҳуқуқий педагогик вазиятлар, тестлар, машқлар тайёрлаш; - «Таълим тўғрисида»ги Қонун асосида ўқитувчиларнинг ахлоқий фазилатлари ҳақидаги билимларини аниқлаш методикасини ишлаб чиқиш; Иккинчидан, педагог кадрлар тайёрлашда ўқитувчи-профессорлар: - маънавиятнинг шахс камолотидаги аҳамиятини; - халқ педагогикасининг асосий йўналишларини, Ўрта Осиё мутафаккирларининг таълим-тарбия ҳақидаги фикрларини; - оила педагогикасини; - мустақил Ўзбекистон миллий педагогикаси мазмунини; - И.А.Каримовнинг «Таълимнинг янги модели ҳақидаги» ғояларини; - «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»нинг таълим мазмунини такомиллаштиришдаги аҳамиятини; - И.А.Каримовнинг «Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори» асарида берилган таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришнинг йўл-йўриқларини; - таълим-тарбия жараёнини маънавий-маърифий билим асосида амалга ошириш лозим. Бунинг натижасида таълим ислоҳотларини онгли равишда тўла ўзлаштирган уларни амалга ошириш жарёнида фаол иштирок этадиган замон талабларига ҳозиржавоб, касб маҳорати юксак, маънавий-ахлоқий фазилатларни ўзида мужассам этган ўқитувчи кадрлар таркиби шаклланади. Талаба-ёшларга таълим-тарбия бериш сифати юқори даражага кўтарилади. Ўқитиш мазмунининг методик даражаси ва назарияси ҳақидаги дунёқараш ривожланади. Учинчидан, олий ўқув юрти талабаларининг маънавий-маърифий билимларни шакллантириш бўйича билим, кўникма ва малакаларни ишлаб чиқдик. Улар миллий истиқлол ғоясига содиқлик руҳида тарбиялашга қаратилган бўлиб, ҳар бир талаба шахсида она юрт тинчлиги, Ватан равнақи учун хизмат қилиш хусусиятларини шакллантириш қуйидагича кўрсатилган: - мустақил Ўзбекистон Республикаси амал қиладиган узлуксиз таълим-тарбия тизимининг назарий асослари, қонуният ва принциплари, ўзига хос йўналишлари, таълим-тарбия жараёнининг шаклланиши, тарихий тараққиёт босқичлари; - маънавий-маърифий ишлар педагог кадрлар тайёрлаш тизимида ва таълим-тарбия жараёнида илмнинг устивор соҳаси сифатида қабул қилинганлигини; - маънавий-маърифий ишларнинг методологик асослари, Президент И.А.Каримов асарларида ифода этганлигини; - таълим-тарбия мазмунида маънавият, миллий истиқлол ғояси шакллантириш зарурлигини; - мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизлари асосида олий ўқув юртида таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш, комил инсонни вояга етказиш муҳимлигини; - маънавий-маърифий ишлар асосида олий таълимни бошқариш ва ўқув-тарбия фаолиятини ташкил этиш, талаба билимини оширишлигини; - ўқув-тарбия жараёнида маънавий-маърифий йўналишларидан фойдаланиш шахс маънавиятини шакллантиришнинг асосий омили эканлигини; - Ўрта Осиё мутафаккирларининг маънавият ҳақидаги ғоялари ва улардан шахс камолотида фойдаланиш; - миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш; - ўзбек халқининг маданий ва маънавий меросини, қадриятларининг шахс шаклланишидаги таъсирини; - шахс тарбиясида ўзбек халқ оғзаки ижодиёти намуналаридан фойдаланиш йўллари, восита ва методларини; - тасаввуф таълимотида илгари сурилган таълим-тарбия асосларини; - ўзбек халқининг маърифий ҳаётида таълим-тарбиянинг шаклланиши, унинг тараққиёт босқичлари ва ўзига хос йўналишларини; - шахс миллий дунёқарашини шакллантиришни йўл, усул, восита ва методларини; - шахс жамият ҳаётидаги ўзгаришларнинг шахс тараққиётига таъсирини белгиловчи педагогик омиллар ва қонуниятларни; - олий ўқув юрти педагогик жамоасида маънавий муҳитни тартибга солувчи одоб-ахлоқ ва ҳуқуқ, қонун, қоидаларни билиш ва уни амалиётда қўллаш; - олий таълим мактаби жамоасини бошқаришни мустаҳкамлаш, раҳбарлик хусусиятларига ва замонавий педагогик билимларга эга бўлиш ва бошқалар. Бугунги кунда таълимни ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлат даражасида, юксак даражали кадрларни тайёрлаш олий таълим ўқитувчисига, унинг билим, кўникма ва малакасига, педагогик малакасига, педагогик маҳоратига, илғор ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланишга кўп жиҳатдан боғлиқдир. Шунинг учун ҳам ижтимоий гуманитар фанларининг асосий вазифаси миллий ва умумбашарий тамойилларига асосланиб, юксак маънавий ва жисмоний баркамол шахсни шакллантиришга, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» асосида таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ этишнинг назарий ва амалий асосларини такомиллаштиришга қаратилган. Шу жиҳатдан олий ўқув юртларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда қуйидагиларга эътибор бериш мақсадга мувофиқдир: 1. Миллий истиқлол ғоясининг моҳияти ва унинг мазмуни, уларнинг тарихий шакллари, халқлар ва давлатлар тақдирига таъсири. Уларнинг жамиятимиз тараққиётидаги мафкуравий тамойиллари, ғояларининг турлари, озод ва обод Ватан бунёд этиш Ўзбекистон тараққиётининг асосий йўли, Ватаан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик, динлараро бағрикенглик каби мақсад ва вазифалари. 2. Маънавият тушунчаси ва унинг шахс камолотидаги аҳамияти. Жамият маънавиятини юксалтириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканлигини «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да маънавият масалаларининг ифода этилиши, олий ўқув юртида талабаларни маънавий тарбиялаш мазмуни шакл ва методлари, маънавий-маърифий ишларни режалаштириш, бошқариш ва назорат қилиш. 3. Олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни бошқаришнинг назарий, ижтимоий-педагогик ва амалий-услубий асосларини ишлаб чиқиш асосида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш; 4. Олий таълим муассасаларида ўқув, маънавий- маърифий ишлар жараёнларининг яхлитлигига эришиш. Бошқарув жараёнлари, тамойиллари ва қонуниятларига амал қилиш; 5. Олий таълим давлат таълим стандартлари талаблари асосида олий таълим тизимида маънавий-маърифий ишларни бошқаришнинг мазмуни, шакллари, услублари ва воситаларини яратиш; 6. Олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни бошқаришнинг назарий, ижтимоий-педагогик ва амалий услубий асослари ишлаб чиқиш; 7. Олий таълими фаолиятида маънавий-маърифий ишлар сифатини янада яхшилаш мақсадида, олий таълим маънавияти мониторинг тузилмаси (шакллари), мазмуни ва усулларини ишлаб чиқиш ва улардан ўқув-тарбия, маънавий-маърифий ишлар жараёнида фойдаланиш; 8. Олий таълим сифатини ижтимоий-педагогик бошқаришнинг концептуал модели ишлаб чиқиш, талаба ижтимоий ва шахсий сифатларини моделлаштириш орқали оралиқ, якуний назоратларни ҳамда бозор иқтисодиёти шароитида жамият ҳаётига мослаша олиш каби назоратлар яратиш олий таълим муассасалари талабаларининг давлат таълим стандартлари талаблари асосида билим, кўникма ва малакаларини аниқлашнинг компьютер дастури яратилиши муҳимдир. Юқорида келтирилган тавсиялар олий таълимнинг маънавий-маърифий ишларни бошқаришда унинг самарадорлигини ҳамда таълим сифатини оширишда, талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришда муҳим ўрин тутади. 2. Маънавий - маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг мазмуни Бугунги кунда Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори бўлган баркамол авлодни маънавий жиҳатдан вояга етказиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. «Соғлом авлод» давлат дастури, комил инсон ғояси, «Оналар ва болалар йили», «Қарияларни қадрлаш йили», «Меҳр-мурувват йили» , “Баркамол авлод йили” каби давлатимиз томонидан амалга оширилаётган йўналишлар фикримизнинг исботидир. Албатта, бу ишларни амалга оширишда узлуксиз таълим турлари, айниқса, олий таълим ўқув муассасаларининг аҳамияти беқиёсдир. Чунки ушбу масканда таълим олаётган ҳар бир йигит-қиз, фақатгина у ёки бу соҳа мутахассислигига эга бўлибгина қолмай, жисмоний ва маънавий жиҳатдан камол топади. Жамиятимиз ҳаётида фаол иштирок этади. Ўзининг маънавияти, маданияти билан Ўзбекистон тараққиётининг бош йўли бўлган озод ва обод Ватан учун меҳнат қилади. Албатта, бу улкан вазифаларни амалга оширишда олий таълим тизимида ўқитиладиган ижтимоий фанларнинг аҳамияти каттадир. Чунки, ижтимоий фанлар талаба шахсида мустақиллик тафаккурини шакллантиришда, миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳида тарбиялашда, уларнинг маънавиятини ривожлантиришда мухим ўрин тутади. Шу жиҳатдан олий таълими ўқув муассасаларида ижтимоий фанларни ўқитиш жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш долзарб муаммолардан ҳисобланади. Чунки, талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш ижтимоий буюртма сифатида давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Шунинг учун ҳам жамиятнинг турли-туман эҳтиёжлари ичида мустақиллик тафаккурини шакллантиришга бўлган эҳтиёж кундан кунга ўсиб бормоқда. Дарҳақиқат, биринчи навбатда соғлом инсонинг билим олиши, иккинчидан, инсоннинг руҳий хотиржамлиги, учинчидан, иймон бутунлиги таълим жараёнида эгаллаган билимига тафаккурига боғлиқ. Чунки, ижтимоий фанларни ўқитиш жараёнида талабаларда фикр ва тафаккур хусусиятлари ривожланади. Шундай экан, ижтимоий фанларни ўқитишда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг методологик асосларини назарий жиҳатдан талабаларга тушунтириш ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратига боғлиқ. Бунда ўқитувчи мустақиллик тушунчасининг моҳияти ва унинг давлат ҳамда жамиятдаги ўрни, айниқса, ҳар бир инсоннинг аниқ мақсадга қаратилганлигида ундан фойдаланиш тамойилларини кўрсатади. Бунинг асосида олий таълим талабаларининг мустақиллик ҳақидаги билим, кўникма ва малакалари ривожланади. Олий таълим ўқув муассасаларида ижтимоий фанларни ўқитиш технологияси назарий ва амалий жиҳатдан ишлаб чиқиш талабалар билимини рейтинг асосида баҳолаш, янги билим олиш жараёнини интенсивлаштириш, модулли ўқитиш технологиясининг ўзаро бир-бири билан узвийлиги асосида «Маънавият ва миллий истиқлол ғояси» фани машғулотларини амалга ошириш ва бунинг натижасида талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш кабилар самарали натижалар беради. Бунинг учун: - ўқув-тарбия жараёнида талабаларнинг мустақиллик тафаккурини шакллантириш; - ҳар бир дарс жараёнида ўтиладиган мавзуларда мустақиллик, истиқлол, Ватан равнақи кабиларга эътибор бериш ва улардан тарбия жараёнида фойдаланиш; - таълим жараёнида умуминсоний қадриятларга садоқатлилик, маънавий меросимизни ўрганиш ва ривожлантириш масалаларига аҳамият бериш; - ўтиладиган мавзулар асосида талабаларнинг мустақиллик ҳақидаги билимини текшириш ва баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш; - дарс жараёнида талабаларнинг мустақил ишларини ташкил қилиш; - талабаларнинг мустақиллик тафаккурини шакллантиришда халқ оғзаки ижоди, Ўрта Осиё мутафаккирлари асарларидан фойдаланиш, фанлараро алоқани амалга ошириш; - мустақиллик тушунчаси, моҳияти, тузилиши, функциялари ҳақида маълумотга эга бўлиш ва талабаларнинг тафаккур фаолияти, онгли интизомини ташкил қилиш методикасини ишлаб чиқиш; - мустақиллик тафаккурини шакллантириш муаммоларига доир вазиятларни ҳал этиш; - талабаларнинг тафаккурини шакллантиришда гуруҳ раҳбарининг тарбиявий ишлар режасига эга бўлиш; - талабалардаги салбий ишларнинг олдини олиш йўлларини аниқлаш ва тарбияси қийин талабалар билан ишлаш; - ўқитувчи ва талабалар ўртасидаги мулоқот маданиятини яхши йўлга қўйиш, ёшлар билан ишлаш кабиларни амалга ошириш лозим. Шунингдек дарсдан ташқари ишларда мустақил Ўзбекистон фуқароларини тарбиялашда халқ педагогикасининг асосий йўналишлари бўлган ўзбек халқ ўйинлари, диний таълимотлар (ҳадис ва тасаввуф) халқ амалий санъати ва ҳунармандчилиги, миллий мусиқа ва қўшиқчилик санъати, тасвирий санъат, тарихий ёдгорликлар ва миллий меъморчилик, халқ рақс санъати, Ўрта Осиё мутафаккирлари асарларини ўрганиш; - ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш, профессор-ўқитувчилар жамоасини мустаҳкамлаш, унда соғлом маънавий руҳий муҳит, ҳақиқий ижодий вазият ва жавобгарлик шароитини яратиш, талабалар кенгаши ишига маданият билан раҳбарлик қилиш; - талабаларда билим эгаллаш маданиятига ва онгли интизомга риоя қилиш маъсулиятини кучайтириш, уларда халқимизнинг адолат, тенглик, аҳиллик ва инсонпарварликнинг нозик куртакларини ўстириш, ўқитувчилар ва талабалар жамоаларнинг биргаликдаги фаолиятини ривожлантириш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, ўз-ўзини бошқариш; - олий ўқув юртида «Маънавият ва маърифат» марказини тузиш ва унинг фаоллари ёрдамида тадбирлар ўтказиш, олий ўқув юрти жамоасининг юксак маданиятли бўлишини такомиллаштириш ҳамда бу соҳада ёш авлодда мустақиллик тафаккурини шакллантириш учун унинг маъсулиятини ошириш; - ўз-ўзини англаш, миллий урф-одатлар, анъаналарини ҳурмат қилиш ва Ўзбекистон байроғи, герби, мадҳияси, ўзбек халқининг миллий ғурури, маънавий меросини талабалар онгида мужассамлаштириш; - ўқитувчиларнинг мустақиллик ҳақидаги билимларини ошириш ва бу ҳақда кўргазмали қуроллар тайёрлаш, энг яхши тажрибаларни ўрганиш, умумлаштириш, тарғиб қилиш, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган «устоз ва шогирд» анъаналарини давом эттириш ва методик тавсиялар ишлаб чиқиш; - тарбия жараёнида талабаларнинг мустақиллик тафаккурини шакллантиришни такомиллаштириш, уларда онглилик, иймон эътиқодни ривожлантириш. Бу ишга Ўзбекистон истиқлоли учун курашганлар, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, ишлаб чиқариш илғорлари, ёзувчи ва шоирлар, олимлар, мулк эгалари, фермер хўжаликлари раҳбарларини жалб этиш; - миллий байрамлар ва анъанавий тадбирлар тайёрлаш, ишларга раҳбарлик қилиш, миллий меъморчилик ва ҳунармандчилик, тарихий ёдгорлик жойлари бўйлаб саёҳатларни ташкил қилиш кабиларни амалга ошириш зарур. Шуни айтиш керакки, олий ўқув юрти талабаларида мустақиллик тафаккурини шакллантириш халқчилик, ошкоралик асосида олиб борилади. Маънавий-маърифий ишлар жараёнида олий ўқув юрти талабаларида мустақиллик тафаккурини шакллантириш режа асосида амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир. Биз ана шу мақсадда «Мустақиллик тафаккури- келажак пойдевори» махсус курснинг режаси ва дастурини туздик. (Илова 1). Талабалар учун тузилган режа 20 соатга мўлжалланган бўлиб, унда «Мустақиллик тафаккури-мамлакат келажагининг пойдевори», «Ўзбекистон мустақиллиги ва мафкуравий муаммолар», «Маънавий-ахлоқий қадриятлар- мустақиллик тафаккурининг асосий негизи», «Мустақиллик тафаккури ва ёшлар», «Мустақиллик тафаккури асосида таълим мазмунини такомиллаштириш», «Миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида мустақиллик тафаккурини шакллантириш», «Ислом таълимоти асосида мустақиллик тафаккурини такомиллаштириш», «Олий ўқув юрти, оила ва кенг жамоатчилик асосида талаба-ёшларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг асосий йўналишлари», «Мустақиллик тафаккури-бу халқнинг, миллатнинг буюк эътиқодидир» каби мавзулар ўрин олди. Ушбу дастур профессор-ўқитувчиларда, талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришда, ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш ва такомиллаштиришда муҳим ўрин эгаллади. Ушбу режа асосида ўтказилган машғулотлар ўқитувчиларнинг касб маҳорати ва ижодкорлигини ўстиришга, талабаларнинг ҳар бир фан асосларини чуқур эгаллашларида яқиндан ёрдам беради. Мустақиллик тафаккурини шакллантиришда биринчи навбатда талабаларнинг маънавий-маърифий ҳолатини, ижтимоий фаолиятини, уларнинг қадриятлар руҳида тарбиялашни назарда тутиш мақсадга мувофиқдир. Мустақиллик тафаккурини шакллантириш вазифаларидан бири илм-маърифатли, маданиятли, ҳар томонлама камол топган, юксак даражадаги пок ва ахлоқли кадрларни тайёрлашдан иборат. Албатта, бунда уларнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий соҳаларни инобатга олиш зарур. Чунки улар жамият ҳаёти ва тараққиётининг асосини ташкил этади. Маънавий-маърифий ишлар жараёнида олий ўқув юрти талабаларида мустақиллик тафаккурини шакллантиришда ректор ўринбосари қуйидаги билим, кўникма ва малакага эга бўлиши лозим: - олий ўқув юртининг асосий мақсади малакали мутахассислар тайёрлаш. Унинг муддати тўрт йил бўлган таянч олий таълимнинг негизи эканлиги, Республикадаги олий таълим йўналишлари ва кадрлар тайёрлашдаги аҳамияти, Мустақил Ўзбекистонда олий таълимнинг шаклланиши ва ривожланиши «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» асосида олий таълимни ташкил этиш ва ривожлантиришнинг асосий йўналишлари; - олий таълим муассасаларида талабалар ўқишини ташкил этиш. Олий таълим давлат таълим стандартлари кадрлар тайёрлаш бошқарувини такомиллаштириш, олий таълим корхоналари билан алоқасини мустаҳкамлаш; - кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан, ишлаб чиқариш. Олий таълим фаолиятида ушбу моделнинг амалга оширилиши. Баркамол шахс-фуқарони шакллантириш олий таълимнинг асосий вазифаси эканлиги ҳақида. Кадрлар тайёрлашда давлат ва жамиятнинг ўрни; - Ўзбекистон Республикаси таълим тизими-давлат таълим стандартларига мувофиқ дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари; таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таълим учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий педагогик муассасалар; таълим соҳасидаги Давлат бошқаруви органлари, шунингдек уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳақида; - ў рта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим, олий ўқув юртларидан кейинги таълим, таълимнинг ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими учун кадрлар тайёрлашдаги ўқиш; бўлажак мутахассисларни тайёрлашда ўқув жараёнининг аҳамияти; талабаларнинг техник йўналишларидаги билимларини ривожлантиришда таълимнинг ўқув-дастури, дарслиги ҳақида; «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллари» фанининг дарслиги ва унинг бўлажак мутахассисларни тайёрлашдаги аҳамияти; Миллий ғоянинг моҳияти ва унинг мазмуни, уларнинг тарихий шакллари, халқлар ва давлатлар тақдирига таъсири; Миллий истиқлол ғояси- жамиятимиз тараққиётининг мафкуравий тамойилларини ифода этиши; Ғояларнинг турлари озод ва обод Ватанни бунёд этиш – Ўзбекистон тараққиётнинг асосий йўли; Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик, динлараро бағрикенглик каби ғоялар ва уларнинг мақсад ва вазифалари, ўқувчилар онгида миллий истиқлол ғоясини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари; - маънавият тушунчаси ва унинг шахс камолотидаги аҳамияти; Жамият маънавиятини юксалтириш – давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканлиги. «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»да маънавият масалаларининг ифода этилиши. Олий ўқув юрти талабаларини маънавий тарбиялаш мазмуни, шакл ва методлари; Маънавий- маърифий ишларни режалаштириш бошқариш ва назорат қилиш; - мустақилликнинг моҳияти, унга қўйиладиган талаблар. Мустақил таълимнинг олий ўқув юртидаги аҳамияти, фан, техника ва технология, иқтисодиёт, маданият ва санъатнинг замонавий ютуқларини амалиётга жорий этишга йўналтирилган касб тайёргарлигига эга бўлишда мустақил таълимнинг ўрни ва аҳамияти; - маънавий-маърифий ишларни бошқаришда демократик, илмийлик, жамоатчилик ва маъсуллик, ижрони текшириш, бошқаришнинг режалик бўлиши, бошқаришда самарадорлик ва тежамкорлик ҳам тамойилларга асосланиши лозим. Демократик – ошкоралик ҳар қандай мунозарали масалаларни тинч йўл билан ҳал этиш, музокаралар йўли билан фикр алмашиш, ҳамма учун бирдай манфаатли бўлган хулосаларга келиш, ҳар қандай зўравонликка, куч ишлатишга қарши равишда шарқона демократик тамойилларга асосланиш. Албатта, юқоридаги йўналишларини ташкил этиш ва бошқариш ректор ўринбосарининг педагогик маҳорати ва педагогик фаолиятига боғлиқ. Чунки, раҳбар маҳорати-бу бевосита педагогик фаолиятни бошқаришнинг усули ҳисобланади. Шундай экан, халқимизда ҳар бир ишнинг устаси бўлганидек раҳбар маҳорати икки баробар усталикни талаб этади. Раҳбар маҳоратида шахс психологиясини, таълим-тарбия жараёнини яхши билиш муҳим ўрин тутади. Чунки, маҳоратли раҳбар талабаларнинг фанларни тез ўзлаштириш, ҳунарларини тез ўрганишни ташкил этади. Раҳбар фаолиятидаги хусусиятларда қуйидаги ҳолатлар мужассамланган бўлади. Мақсад, омиллар, объект, суъект ва бошқалар. Олий ўқув юрти талабаларида мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг асосий мақсади жамият талабидан келиб чиққан ҳолда комил инсонни вояга етказишга қаратилган бўлади. Бунинг учун раҳбар фаолияти доимо ўқитувчи ва талабалар фаолиятини бошқаришга қаратилган бўлиши керак. Бу жараёнда раҳбар маҳорати талаба билан муомала маданияти орқали тарбияланувчиларнинг ўзларини бир қарорга келишини ўргатиш керак. Педагогик фаолиятнинг хусусияти шундан иборатки, ўқитувчи мақсади, талаба мақсадига айланиши керак. Бунда у ўз ишининг уддасидан чиқиши, ишлашни билиши лозим. Раҳбар замон билан яшаши, келажакни кўриши керак. Раҳбар фаолиятининг хусусияти талаба шахсида жамият вазифаларини бажаришга, мақсад ва вазифаларни аниқлашда ижодий ёндошиш қобилиятига эга бўлиши лозим. Раҳбар фаолиятининг асосий объекти – бу инсон. Яъни ўқитувчи – шахсни маънавий ҳаётини шакллантирувчидир. Бунда ақл, ҳис-туйғу, ирода ишонч, онг, таффакур юқори даражада бўлиши лозим. Шундай экан, маънавий-маърифий ишлар жараёнида ҳар бир ўқитувчи фаолиятининг хусусиятлари қуйидагилардан иборатдир: 1. Инсон табиатнинг жонсиз материали эмас. У тушунади, фикр қилади, мустақил ишлайди. Раҳбардаги педагогик фаолиятнинг объекти бир вақтнинг ўзида субъект бўлиб ҳам ҳисобланади. Унинг иштирокчиси бўлиб хизмат қилади. Шахс таъсирига турлича, ички дунёси билан ёндошади. 2. Ўқитувчи доимо ўзгарувчи, ўсиб борувчи инсон билан мулоқотда бўлади. Албатта бунда эски ҳаракатларни қўллаб бўлмайди. Бу албатта доимо ўқитувчидан ижодий ёндошувни талаб этади. 3. Талабага ўқитувчи билан бирга бутун ўраб турган муҳит таъсир этади. Шунинг учун раҳбар меҳнати ҳар бир ҳаракатда таъсирчан турли муносабатда бўлиши керак. Чунки, тарбиялананувчига таъсир этишнинг асосий қуроли-бу ўқитувчи шахси, унинг билими, малакаси. Маънавий-ахлоқий тарбиянинг асосий омили-меҳнат, мулоқот, ўқиш фаолиятларидир. Шундай экан, ўқитувчи педагогик маҳорати-бу биринчидан шахснинг структурасида ўз-ўзини бошқариш, иккинчидан фундаментал билимларга эга бўлиш, касб маҳоратини эгаллаш, мутахассислик малакасига эга бўлиш, учинчидан педагогик қобилиятларга – маҳорат, такомиллаштиришни тезлаштириш. Тўртинчидан техник билим ва қобилиятларга таяниш, педагогик фаолият мақсадларини бир-бири билан боғлашга эришишдир. Олий ўқув юртларида маънавий-маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришда профессор- ўқитувчилар ўқув-тарбия жараёнида қуйидагиларни амалга оширишлари мақсадга мувофиқдир. 1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг маънавият- маърифат ҳақидаги мулоҳазаларини ўрганиш ва ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида барча факультетларда ўқитувчи ва тарбиячилар билан семинарлар ўтказиш. Олий ўқув юртларида мухсус дастур асосида ўрганишни ташкил этиш. Олий таълимда маънавият-маърифат муаммолари, изланишлар, ечимлар мавзуида Республика амалий семинар-кенгашини ўтказиш. 2. Талабаларга бошқарув тизимини ислоҳ қилиш масалаларини, мамлакатимиз сиёсий ҳаётининг барча соҳаларини, давлат ва жамият, қурилишини эркинлаштириш ҳақидаги жараёнларни тушунтириш талабаларнинг сиёсий, иқтисодий фаоллигини кучайтириш ва уларнинг ўз қобилиятини тўла рўёбга чиқариши учун тегишли шарт-шароитлар яратиш; талабаларнинг сиёсий онги, сиёсий фаоллигини юксалтириш; талабаларнинг ўзини-ўзи бошқариш жараёнини ташкил этиш. 3. Олий ўқув юртларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ва янгилаш тизимини такомиллаштириш. Бундай муайян лавозимга муносиб номзодлар орасидан энг муносибини танлаш йўлидан бориш. Истеъдодли, рақобатбардош, изланувчан, замонавий билимга эга юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи ёш кадрларни танлашнинг объектив тарзда ишлайдиган тизимини шакллантириш. Истеъдодли, изланувчан, замонавий билимга эга, Ватанга, она заминимизга садоқатли ёшларга сўзда эмас, амалда кенг йўл очиб бериш. 4. Маънавиятни амалий жиҳатдан юксалтириш, эркин шахсни шакллантириш. Ўз ҳақ-ҳуқуқини танийдиган, ўз кучи ва қобилиятига таяниб яшайдиган, атрофида рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга мустақил муносабатда бўладиган, шу билан бирга, ўз шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган эркин шахсни шакллантириш учун шарт-шароитларни яратиш. Ёш соғлом авлод тарбиясида халқимизнинг кўп асрлик миллий-маданий, маънавий қадриятлари, мустақиллик тафаккурининг ўрни, муаммолари ечимига бағишланган илмий адабиётлар мажмуини яратиш, таълим муассасаларидаги кутубхоналарни ижтимоий- иқтисодий, сиёсатга оид китоблар, рисолалар, ёшлар тарбиясига тааллуқли материаллар билан бойитиш. 5. Баркамол шахс-комил инсонни тарбиялаш. Бу соҳадаги энг асосий вазифа қадриятларимизни англаш, миллий ғоя ва мафкурани шакллантириш, муқаддас динимизнинг маънавий ҳаётимиздаги ўрнини ва ҳурматини тиклаш каби мустақиллик йилларда бошланган эзгу ишларимизни изчиллик билан давом эттириш, уларни янги босқичга кўтариш ва таъсирчанлигини кучайтириш. Ҳар қандай ижтимоий тоифа ва қатламнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, умумий гаплар билан эмас, амалий ишлар билан маънавиятни юксалтириш. Бу соҳадаги ишларимизнинг пировард мақсади-иймон эътиқоди бутун, иродаси бақувват, эркин фуқаро маънавиятини шакллантиришдир. Яъни мустақил қарашга эга, аждодларимизнинг бебаҳо мероси ва замонавий тафаккурига таяниб яшайдиган баркамол шахс-комил инсонни тарбиялаш. 6. «Навоий ва маънавият» мавзусида методик тавсия ишлаб чиқиш. Навоийшунос олимлар билан ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиларининг ижодий учрашувини ташкил этиш. «Биз Навоий авлодимиз» мавзуида кеча ўтказиш. «Ўзбек тили ва умуминсоний қадриятлар» мавзуида семинар ташкил қилиш. 7. Таълим тизимидаги демократик ўзгаришлар. Миллий ғоя ва мафкура тарбияси. Жамиятимиздаги шаклланиб бораётган кўп партиявийлик, кўп фикрлилик шароитида ҳар қайси фуқаронинг ўз фикрини эркин ифода этиш ва уни ҳимоя қила олиши жамиятимизда рўй бераётган демократик ўзгаришларнинг негизи бўлмоғи керак. Лекин турли қараш ва фикрга эга бўлган ижтимоий қатламлар, сиёсий, куч ва ҳаракатларнинг ўзига хос мақсадларини уйғунлаштирувчи ғоя-юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ манфаати, барчамиз учун бирдек муқаддас бўлиши шарт. 8. Олий ўқув юртларида таълим олувчилар ва педагогик ходимларда миллий мафкурани шакллантиришни такомиллаштириш бўйича истиқбол режа тузиш ва ҳаётга тадбиқ этиш таълим муассасаларида ўқитиладиган барча фанлар дастурида ўқитувчилар ва талаба-ёшларда миллий ғоя ва мафкурани шакллантиришга оид материалларни киритишга эътиборни қаратиш. Олимлар томонидан мустақиллик тафаккурини шакллантиришга оид илмий тадқиқот ишлари олиб бориш, бу мавзуда илмий-методик семинарларни ташкил этиш. «Миллий ғоя, истиқлол мафкураси ва маънавий тарбия масалалари» мавзусида семинар ўтказиш. 9. Динга ҳурмат ва унутилмас қадриятлар. Ислом дини ота-боболаримиз дини эканини, у биз учун ҳам иймон ҳам ахлоқ, ҳам диёнат, ҳам маърифат эканини доимо юксак қадрлаш. Халқимизнинг минг йиллик тарихини, бугунги маънавий ҳаётини, дину диёнатимизни мухтасар ифодалаб айтиш мумкинки, Оллоҳ бизнинг қалбимизда, юрагимизда. Динга ҳурмат ва эътиқод биз учун ўлмас қадриятлар. Ёшларда ҳуқуқий онг ва маданиятни шакллантириш. Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирлар дастурини кенг кўламда амалга оширишга алоҳида эътибор бериш. 10. «Дин тарихи» ва «Диншунослик» курсларининг юқори малакали мутахассислар томонидан ўқитилиши, диннинг маънавий-маърифий аҳамиятини ёшлар томонидан чуқур англашга эришиш. Жамғармалар билан ҳамкорликда экстремистик оқимларига берилган гиёҳвандлик, турли жиноятлар содир этган талаба ва ўқитувчилар билан тушунтириш ишлар олиб бориш. Талабаларнинг ҳуқуқий билимларини такомиллаштириш, ҳуқуқ асосларидан билим берадиган ўқитувчилар сифат таркибини яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқ тарғибот, қонунни ҳимоя қилиш органлари билан учрашув ва савол-жавоб кечаларини мунтазам ташкил этиш. Истеъдодли ёшларни қўллаб қувватлаш ва рағбатлантириш ишларини кучайтириш, уларнинг «Ўзбекистон Республикаси Президенти стипедияси» номли стипедиялар учун танловда фаол қатнашишини таъминлаш. 11. « Баркамол авлод йили» мақсадини умумхалқ эзгу ҳаракатига айлантириш, 20 1 0 йилни « Баркамол авлод йили», деб эълон қили нганлиги ни маъно-мазмуни, провард аҳамиятини чуқур англаш. Бу мақсадларни нафақат жорий йилда, балки келгуси даврда давлат сиёсати даражасига кўтариб, умумхалқ эзгу ҳаракатига айлантиришимиз даркор. 12. Олий ўқув юртларидаги талабаларнинг саломатлиги ва жисмоний тайёргарлигини белгиловчи меъёрларни ишлаб чиқиш. Талабалар саломатлигини асраш ва ривожлантиришда жисмоний тарбиянинг аҳамияти тўғрисида қўлланма ва тавсиялар ишлаб чиқиш. Талабалар спорт мусобақаларини ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш. « Баркамол авлод й или»га бағишланган спорт байрами дастурини тайёрлаш ва ўтказиш. Талаба-ёшлар ўртасида «Шунқорлар» ҳарбий спорт ўйинини тайёрлаш ва ўтказиш. Гиёҳвандликнинг олдини олиш мақсадида «Чекмасдан ёшлик даврини сур» тарбиявий дастури бўйича тажриба-синов ишларини олиб бориш. 13. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини бажариш юзасидан бошланган ишларни давом эттириш. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини амалга ошириш, бу борада бошланган ишларни изчил давом эттириш ва кучайтириш бундан буён ҳам устувор вазифа бўлиб қолишига эришиш. Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида янги дарсликлар, ўқув қўлланмаларини яратиш юзасидан тендер (танлов) ўтказиш. Олий таълим мактаблари ўқув режасидаги «Маънавият асослари», «Дин тарихи» каби фан асослари, ДТС ва дастурларининг илмий-назарий ва амалий конференцияларни ўтказиш. 14. Ўзбекистонда миллатлараро тотувликни таъминлаш. Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва эллатларнинг тили, маданиятини, урф-одатлари ва анъаналарини ривожлантиришга кўмаклашиш, уларга яратиб берилган имконият ва шароитларни янада кенгайтириш. Миллатлараро тотувлик ва барқарорликни сақлаш, уни кўз қорачиғидай асраш. Олий таълим ўқув- тарбия жараёнида «Навоий ижоди ва қардош халқлар адабиёти» номли методик қўлланма яратиш. «Давлат тили ҳақида»ги, «Лотин ёзувига асослаган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг олий таълим муассасаларида ижроси масалаларини муҳокама қилиш. «Талабаларни дунё халқларининг маданияти билан таништириш ва бошқа миллатларга хос бўлган ижобий ҳис-туйғуларни тарбиялашда ноъанавий усуллардан фойдаланиш» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш. 15. Мамлакатимизда ривожланаётган бозор иқтисодиётига асосланган фаровон демократик давлат барпо этишдек олий мақсадга эришиш. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига кенг миқёсида интеграциялашувини таъминлаш. 16. Таълим соҳасида хорижий мамлакатлар билан илгари имзоланган халқаро шартномаларнинг бажарилишини таъминлаш ва ҳамкорликни кенгайтириш кўзда тутилган янги шартномалар лойиҳаси устида ишлаш. Таълим соҳасида Ўзбекистонда фаолият кўрсатилаётган халқаро жамғармалар билан ўзаро фойдали илмий-методик ҳамкорликни давом эттириш. 17. Диний экстремизм ва ақидапарастликка қарши курашнинг долзарб масалалари. Диний экстремизм ва ақидапарастлик, «ваҳобийлик» каби иллатларнинг олдини олиш мақсадида талаба-ёшларга диннинг асл моҳияти ҳақида асосли маълумотлар бериб бориш. Халқларимиз табиатига мутлақо ёт бўлган сиёсий, диний экстремизм, ақидапарастлик ва бошқа ёвуз оқимларнинг минтақамизга кириб келиши ва тарқалиши тинчлик ва осойишталикка, фарзандларимизнинг келажагига катта хавф туғдиришини талабалар онгига чуқур сингдириб бориш керак. «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»ни ҳаётга тадбиқ этиш эркин фикрловчи, ўз юртининг ватанпарвари, миллий истиқлол ғояси ва демократия идеалларига содиқ шахс шаклланиши учун шароит яратди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» ижросини биринчи босқичида олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ва бошқаришга доир маълум қадамлар қўйилди. Бир қанча муаммолар ўз ечимини топди. Тўпланган тажрибалар, мавжуд муаммолар таҳлили асосида олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришга алоҳида аҳамият берилди. Уни янги мазмун билан тўлдирилди ва бойитилди. «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» талаблари асосида олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш бўйича бир қанча тажрибалар тўпланди. «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»нинг учинч и босқичида қуйидагиларни амалга ошириш зарур. 1. Олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг назарий, ижтимоий-педагогик ва амалий-услубий асосларини ишлаб чиқиш асосида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш; 2. Олий таълим муассасаларида ўқув, маънавий-маърифий ишлар яхлитлигига эришиш. Бошқариш жараёнлари, тамойиллари ва қонуниятларига амал қилиш; 3. Олий таълим давлат таълим стандартлари талабл а ри асосида маънавий-маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг мазмуни, шакллари, услублари ва воситаларини яратиш; 4. Олий таълим муассасаларида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантиришнинг назарий, ижтимоий-педагогик ва амалий-услубий асослари ишлаб чиқиш; 5. Олий таълими фаолиятида маънавий-маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш мақсадида «Олий таълим маънавияти» мониторинг тузилмаси (шакллари)ни яратиш; 6. Олий таълим сифатини ижтимоий-педагогик бошқаришнинг концептуал моделини ишлаб чиқиш, талаба ижтимоий ва шахсий сифатларини моделлаштириш орқали оралиқ ва якуний назоратларни ҳамда бозар иқтисодиёти шароитида жамият ҳаётига мослашиб олиш каби назоратлар яратиш. Олий таълим муассасалари талабаларининг давлат таълим стандартлари талаблари асосида билим, кўникма ва малакаларини аниқлашнинг компьютер дастури яратилиши муҳимдир. Юқорида келтирилган йўналишлар олий таълимнинг маънавий- маърифий ишлар жараёнида талабаларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш самарадорлигини оширишда муҳим ўрин тутади. Адабиётлар : 1. Каримов И. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. Т. «Ўзбекистон» 2000. 2. Каримов И. Миллий мафкура – мамлакат келажаги пойдевори. «Халқ сўзи» газетаси. 7 апрел 2000 й. 3. Каримов И. Донишманд халқимизнинг мустаҳкам иродасига ишонаман. «Фидокор» газетаси 8 июн 2000 й. 4. Каримов И. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т. «Шарқ» нашриёт матбаа концерни Бош таҳририяти, 1998. 5. Алиев А. Миллий мафкуранинг туб моҳияти – ҳақиқатдир. «Тошкент оқшоми» 14 апрел 2000 йил. 6. Ватан туйғуси. Умумий ўрта таълим муассасалари учун ўқув дастури ( V - VI синфлар) ХТВ.-Т.1999. 7. Даврон Х. Ўзликни англаш саодати. «Халқ сўзи», 15 апрел 2000 йил. 8. Каримова В. Ёшлар ва миллий мафкура. «Халқ сўзи», 15 апрел 2000 йил. 9. Иброҳимов А., Султонов Х., Жўраев Н. Ватан туйғуси:-Т. «Ўзбекистон», 1996. 10. Иброҳимов А. Биз ким ўзбеклар… «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни Бош таҳририяти.Т. 1999. 11. Маънавият дарслари. – Т.: «Ўқитувчи», 1994.