logo

Миллий ва диний кадриятларнинг тикланиши. Давлат билан диний ташкилотлар уртасидаги муносабат

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

73.5 KB
Миллий ва диний қадриятларнинг тикланиши. Давлат билан диний ташкилотлар ўртасидаги муносабат Режа: 1. Миллий мадиний қадриятларни тикланиши. Уларнинг жамиятни маънавий , рухий , аҳлокий покланишидаги ўрни. 2. Диний қадриятлар маърифий - маданий,маънавий,тарихий қадриятлар силсиласининг муайян бир бўғими сифатида. 3. Дунёвий давлат ва дин. Дин ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабат. Диний экстримизм ва фундаментализм хавфи. 4. Ўзбек халқининг инсонпарварлик ва миллий қадриятлари, кишиларни ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, юксак аҳлоқийлик руҳида тарбиялашда миллий қадриятларнинг аҳамияти. 5. Адабиётлар. Демократик жамият қуриш жараёнида жамият маънавий юксалишини муҳим омилларидан бири бўлган қадриятларга эътибор ортиб бормоқда. Шунингдек, Ўзбекистонда халқ тараққиётида муҳим ўрин эгаллаган қадриятларни чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш, унутишга мажбур этилганларини қайта тиклаш масаласига ҳам эътибор билан қарамокда. Қадрият атамаси арабча «Кадр» сўзидан олинган бўлиб бирор бирнарса ва ҳодисанинг жамиятда, кишилар ўртасидаги аҳамиятини ифода этиш учун кулланилади. Ўтмишдан биз ҳамма нарсани ўзича қабул қила олмаймиз. Ҳар қандай мерос, у қанчалик мафтункор бўлмасин, янги давр учун ўз ўзидан хизмат қила олмайди. У ҳамиша чуқур танқидий тахлилга, ижодий бойитилишига, ривожлантиришга муҳтож бўлади. Бу вазият бевосита қадриятларга ҳам тегишлидир. Бизни қуршаб олган оламдаги нарса-ҳодисалар - муайян ғоялар, хис ва туйғулар, кайфиятлар, ижтимоий тажрибаларнинг шахс, синф, гуруҳ, миллат, умуман жамият учун ижобий ёки салбий аҳамиятини кўрсатувчи фалсафий тушунчадир. Аҳамияти катта бу нарса ва ҳодисалар - ғоя, хис-туйғу, кайфиятлар, ижтимоий тажрибалар ўз хиссалари билан эмас, балки уларнинг инсоний фаолият, марифаат ва эҳтиёжлар, ижтимоий муносабатлар соҳасига жалб қилинганлиги, ундаги ўрни билан белгиланади. Аҳлоқий тамойиллар ва қоидалар, орзу умидлар, йўл—йўриқлар ва мақсадларда ифодаланган нарса ҳодисаларга - баҳо бериш мезони ва усуллари ҳам қадриятдир. Қадриятлар оддий, ижтимоий - сиёсий ва маънавий ҳамда ижобий ва салбий туркумларга бўлинади. Ҳар бир миллат, ижтимоий гуруҳ, шунингдек, ҳар бир тарихий давр яхшилик , адолат, эркинлик ва шу каби қадриятлар ҳақида ўз тасаввурларини яратади. Шу билан бирга , умуминсоний қадриятлар (муайян аҳлоқ қоидалари, маданий мерослар, мумтоз санъат ва адабий асарлар) ҳам мавжудки, уларсиз инсон камолотига етиша олмайди. Демак, қадриятлар муайян моддий нарсалар ва маданий маънавий руҳий ҳодисаларнинг ўзига хос хусусиятлари эмас, балки уларнинг инсон, жамият ҳаётида тутган ўрнини, аҳамиятини ифодалайди. Айрим тадқиқодчилар, уламолар, файласуфлар, адабиётчилар, тарихчилар дин билан боғлиқ қадриятларни диний ғоялар, ақидалар, хис-туйғулар ва маросимларнинг ўзидан излайдилар. Дунёвий илм нуқтаи назаридан биз бундай фикр мулоҳазаларга қўшила олмаймиз. Юқорига Ўзбекистон халқлари ўзларининг қадимий ва ижобий қадрятларга бой тарихида кўпгина динларга ҳурмат билан қараганлар ва ўз даврларига мансуб илғор ижобий қадрятларни шакллантириш борасида улардан унумли фойдалана билганлар Ижобий қадриятлар юзага келиш жараёнида диний ғоялар, маросимлар, ибодатлар муҳим омил бўлиб хизмат қилган. Фикримизча, дин, хусусан, ислом билан боғлқк қадриятдарни ўрганиш билан чекланиб қолиш етарли эмас. Айни замонда, дин билан боғлиқ қадриятларни ўрганиш динпарастлик билан боғланмаслиги лозим. Динпарастлик ҳеч қаерда, ҳеч қачон ижобий қадрият ҳисобланмаган. Аксинча, ҳамма динларга ҳурмат билан қараш, уларни ҳақорат қилмаслик, ҳамма динларга ижобий муносабатда бўлиш муҳим ижобий қадриятлардан бири бўлган. Қолаверса, Ўзбекистон халқлари тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлган ва нисбатан узоқ тарихий даврларда мавжуд бўлган Зардуштийлик, Буддавийлик, Исовийлик динларининг тарихини ўрганмасдан туриб, Ислом дини тарихининг ўзини ҳар томонлама билиш мумкин эмас. Эрамиздан аввалги ХVI - XIV асрларда вужудга келган вато Ислом кириб келгунча қадар мавжуд бўлган Зардуштийликда меҳнатсеварлик, рухий покланиш, эзгулик, ватанпарварлик, яхшилик каби фазилатлар билан боғлиқ қадриятлар улуғланган. Меҳнат аҳлоқий соғломлик, эзгулик манбаи деб билинган. Бу диннинг муқаддас китоби бўлмиш «Авесто»да маьнавий- аҳлокий баркамол одам, эзгуликни барқарор қила оладиган, адолатпарвар инсонни шакллантириш ғояси марказий ўринни эгаллайди. Жумладан, бу муқаддас китобда қуйидаги сўзлар мавжуд:» Олам гўзаллиги деҳкондан, кимки ерга уруғ қадабди, у одамийликка иймон келтиради, ягона шу йўлгина ҳақиқат бўлиб қолгани саробдир» Бу динда иймон масаласи ҳам катта ўрин олган ва кейинчалик бу ғоя бошқа динларга самарали таъсир кўрсатган. Иймонли бўлишнинг асосий шарти яхши ният қилиш, яхши, ширин сўзлар айтиш ва адолатпарвар бўлишдир. Бу динда муайян сўзлар, маросимлар орқали покланиш масаласига, умуман рухий покланишга катта эьтибор берилган. Ўзбекистон халқлари маьнавий-маданий, аҳлоқий қадриятлар яратиш борасида эрамиздан аввалги IV асрда вужудга келган, Кушон империяси даврида ҳукмрон, давлат дини бўлган буддавийлик динидан ҳам муҳим бир омил сифатида фойдаланганлар. Тарих бу таълимотни ривожлантирган 20 дан ортиқ Туронлик авлиё ҳакимлар ва файласуф олимлар, улар таржима қилган, шарҳлаган ва ўзлари ёзган буддавийлик асослари ва маросимлари ҳакидаги асарларнинг номларини бизгача сақлаб қолган. Кейинчалик бу асарлар, ғоялар, айрим маросимлар ислом дини билан боғлиқ тариқатчилик ҳаракатларининг шаклланишига катта таъсир кўрсатган. Юқорига Кейинги йилларда тариқатчилик ҳаракати, суфизм ғоялари билан узвий боғлиқ бўлган тасаввуфни ўрганишга ва ундан маънавий-аҳлоқий қадриятларимизни қайта тиклаш учун фойдаланишга катта эътибор бермоқдалар. Бу ерда шуни айтиш керакки, зардуштийлик ва буддавийликни билмай туриб, тасаввуфни ҳам тўла ўрганиш мумкин эмас. Хусусан, буддизм рухий камолотнинг кушандаси бўлмиш нафс балосига қарши курашга, тафаккурни улуғлашга катта эътибор берган, тафаккур бу абадий камолот йўлидир, мулохазасизлик- ўлим йўлидир. Тафаккури бедор одам ҳеч қачон ўлмайди, енгил ўйлайдиган жоҳил киши ўлик кабидир. Ўзинг-ўзингни ўйғот, шунда хифзу-ҳимоя топасан ва бардам идрок билан юриб, албатта бахтли бўласан. Мамлакатимизда Мустақилликнинг қўлга киритилиши, марксча- ленинча мафкура якка ҳокимлигининг тугатилиши, фикрлаш ва виждон эркинлигининг тўла қарор топиши натижасида динларга, хусусан, Ислом динига муносабат тубдан ўзгаради. Чунончи, дунёвий мақсадлар йўлида динга қарши курашларга, ҳакорат қилишларига бутунлай барҳам берилди. Унинг ўрнига динга илмий ендаҳув, ҳурмат қилишлар кқрор топмоқда. Бу ҳам демократик жамият қуришнинг муҳим талабларидан биридир. Динга бўлган муносабатимизнинг тубдан ўзгаришига КПСС якка ҳокимлигини тугатилиши, Мустақил мамлакатимизда давлатнинг белгиловчи, виждон эркинлиги талабларидан келиб чиққан янги қонунчиликни қарор топиши сабаб бўлди. Бинобарин, динга, хусусан, исломга бўлган муносабатларимизни қарор топиши унинг тарихимизда тутган ўрни ва аҳамиятини илмий нуқтаи назардан билишга имкон яратади. Тарих шундан далолат берадики, Ўзбекистон халқлари ислом билан боғлиқ фалсафий билимлар, илохиётчиликка оид қарашлар, хуқуқшуносликка оид таълимотларнинг, амалдаги ривожланишига муносиб хисса қўшган кўплаб буюк аждодларига ҳам эгадирлар. Буюк алломаларимизнинг маънавий-аҳлокий, фалсафий қадриятларни яратиш борасидаги хизматлари алоҳида аҳамият касб этади. Бунга Фаробийнинг бахт ҳакидаги фалсафий қарашлари, Берунийнинг динлар тарихига оид фикрлари, Ал-Бухорий ва Ат-Термизийларнинг тўплаган ҳадислари, Бурхониддин Марғилонийнинг «Ҳидоя» асари, Алишер Навоийнинг адабий ижоди ва айниқса, буюк шахслар ҳаётига бағишланган махсус рисоласи, Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, Абдуҳолик Гиждувоний, Боховуддин Нақшбанд кабиларни ҳаёти ва тариқатчилик, суфизм ғояарини яратиш борасидаги буюк хизматлари мисол бўла олади. Улар диндан шахсий мақсадлар йўлида фойдаланишларни қатьий қоралаганлар. Шуни айтиш керакки, исломни буюк динга айлантирган, уни маьнавий-аҳлокий, фалсафий, умуминсоний қадриятлар билан бойитишда юқорида айтиб ўтган алломаларимизни бутун ислом олами тан олган. Бизнинг ўзимиз ҳам эндигина ана шу жараённи ўрганиш имкониятига эга бўлдик. Ўзбекистон халқларининг деярли XIII асрлик тарихи ислом дини билан боғлиқ. Бу даврлар ижтимоий иқтисодий, сиёсий, маънавий, маданий юксалишларининг ҳам нисбатан орқага кетишларнинг ҳам шоҳиди бўлди. Чунончи, IX аср охиридан XIII асрнинг бошларига қадар , шунингдек, Темур ва темурийлар даврида Ўзбекистон халқлари ўзларининг маънавий-маданий тарихида муҳим ва оламшумул ютуқларни қўлга киритди. Бу ютуқларнинг бош сабабларидан бири мустақиллик ва ижтимоий - сиёсий барқарорликнинг ҳукмрон бўлганлигидир. Ўзбекистон худудида ислом ҳукмрон динга айланган даврданоқ уни ўз даврининг илғор қарашлари билан бойитишга, замон талабларига жавоб бермайдиган унсурлардан халос қилишга, айниқса, ислом дини орқали инсон ақли ва заковатини пешлашга интилганлар. Бундай уринишлар ҳамма вақт, ҳамма ерда динпарастларга, такаббур ва жоҳил руҳонийларга хуш келмаган. Ана шу даврларда иймон ва ирода эркинликларини тараннум қилувчи, ҳозирги кунда ҳам аҳамиятини йуқотмаган исломий билимлар вужудга келди. Одамлар онгида мустақиллик, маънавий ва аҳлокий қадриятларни ривожлантириш, халқнинг миллий рухини уйғотиш ва тиклаш жамиятнинг барқарор ривожланишининг муҳим шарти ва кафолатидир. «Бирон бир жамият маънавий имкониятларини, одамлар онгида маънавий ва аҳлоқий қадриятларни ривожлантирмай ҳамда мустаҳкамламай туриб ўз истиқболини тасаввур эта олмайди». И.Каримов . Ўзбекистон XXI аср бўсағасида....., Мамлакатимиз бир неча бор ажнабий босқинчилар ҳужумига дучор бўлган, қарамлик зулми остида қолган бўлса-да ўзлигини йуқотмади, халқимиз ўзининг бой маънавий меросини авайлаб сақлаб ва бойитиб келди. Айниқса, сўнгги мустамлакачилик даврида маънавий меросга синфий нуқтаи-назардан ёндошиш оқибатида миллий қадриятларимиз, урф- одатларимиз прогрессив вареакцион блокларга бўлинди, машҳур олимлар, адиблар ва санъат усталари материалистик ва идеалистга бўлинди. Реакцон деб баҳоланган миллий қадриятларимиз , одатларимиз ва анъаларимиз, идеалистга ажратилган аломаларимиз қораланди, танқид остига олинди, кўпгина тарихий ёдгорликлар бузилди, қаровсиз қолди, китоблар ва қўл ёзмаларни нашр этиш, ўргатиш ман этилди ёки эътиборсиз қолдирилди. Мустақиллик шарофати билан халқимиз маънавият зулумларидан озод бўлди, эркин фикрга, миллий таффакурга, миллий тикланишга кенг йўл очилди. Миллий тикланиш ўз ўзидан содир бўлмайди, бунинг учун халқ дунё қаршини миллий истиқлол руҳида ислох қилиш зарур. «Моддий ислоҳатлар, иқтисодий ислохатлар - ўз йўлига уларни хал этиш мумкин. Халқнинг таъминотини ҳам амаллаб туриш мумкин. Аммо, маънавий ислохатлар - қуллик ва мутелик исканжасидан озод бўлиш, қадни баланд тутиш, ота боболаримизни удумларини тиклаб, уларга муносиб ворис бўлиш - бундан оғирроқ ва бундан шавкатлироқ вазифа йўқ бу дунёда!» И.А.Каримов Ўзбекистон : миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура . т . 1, 202 бет. Юқорига Мустақилликни дастлабки кунлариданоқ аждодларимиз қолдирган маънавий меросини тиклаш ишлари бошланиб кетди. Хўш, маънавий мерос нима, унинг тикланиши нималарда номоён бўлмоқда? Маънавий мерос қадимий замонлардан бери аждодлиримиз, ота-боболаримиздан бизгача етиб келган маънавий бойликлар-сиёсий , фалсафий, хуқуқий ва диний қарашлар, одоб аҳлоқ меъёрлари, илм фан ютуқлари, тарихий, бадиий ва санъат асрлари мажмуидир. Маънавий қадриятлар бойликлар инқилобий йўл билан ҳосил қилинадиган ҳодиса эмас, у жамият тараққиётининг барча босқичларида унинг эҳтиёжлари туфайли юзага келади ва уша давр ҳаётини акс этиради. Ҳар бир авлод маънавиятни янгиддан яратмайди, маънавий меросга таянади, бироқ уни қандай бўлса шундайлигича, кўр кўрона қабул қилавермайди, тараққийпарварлик билан инсонпарварлик, адолат нуқтаи назаридан қабул қилади ва ривожлантиради . Мустақиллик йилларида ватанимиз тарихини ёритиш ва ўтган иш масалалари партиявийлик, синфийлик ёндошувларидан, ҳукумрон комунистик мафкурага хизматкор бўлишдан халос этилди. Неча ўн йиллар давомида бузиб кўрсатилган ёки сўз очилмай келган тарихий воқеаларни холислик тарихийлик, ҳаконийлик тамоиллари асосида тадқиқ қилишнинг киришилди ва дастлабки асарлар яратилди. Советлар даврида АбуАли Ибн Сино, Абу Райхон Беруний, Муҳаммад Хоразмий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари мутафакирларнинг жаҳон фани ва маданиятига қўшган хиссаси қисман ёритилган бўлса-да, уларнинг жаҳон тарихи дурдонасига айланиб қолган асарлари тўла нашр этилмади, айримлари чегараланган нусхаларда чоп этилган. Абдухолик /иждувоний, Баховуддин Нақшбанд, Исмоил Бухорий , Хўжа Аҳмад Яссавий, Бурхониддин Марғилонийларнинг ғоялари зарарли, диниймистик қарашлар деб ҳисобланди, уларнинг ижоди тўғрисида лом-мим дейилмас эди. Советлар ҳокимияти даврида миллий истиқлол учун курашган минглаб зиёлилар, олимлар, ёзувчилар, шоирлар қатоғон қилинди, қувғин остига олинди. Уларнинг номи бадном қилинди, улар ҳакида сўзлаш ман қилинди, асарлари йўқ қилинди. Мустақиллик шарофати билан маънавий ҳаётимизда уйғониш юз берди. Улуғ боболаримиз рухи шод этилди. Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Усмон Носир каби ватанимиз озодлиги йўлида шаҳид кетган халқ жигарбандларининг номи, иззат икроми, ҳурмати ўз жойига қўйилди, уларнинг маънавий мерослари халқимизга қайтарилди. Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва бошқа алломаларнинг таваллуд топган кунлари байрамона нишонланди, уларга ҳайкаллар қўйилди, қадамжолари таъминланди, асарлари етарли нусхада нашр этилиб, китобхонларга етказилди. ЮНЕСКОнинг қарорига биноан 1994 йилда Парижда, Истамбул ва Корачида буюк фалаккиёт олими Улуғбек таваллудининг 600 йиллик юбилейи байрам қилинганлиги халқимизнинг инсоният цивилизациясига қўшган хиссасининг эътироф этилиши бўлди. Мамлакатимиз Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Миср каби қадимий давлатлар қаторида туради, миллий давлатчилигимиз қадимий диёримиз йирик давлат арбоблари билан машҳур. Бобомиз Амир Темур мамлакатимизни жаҳондаги энг қудратли давлат даражасига кўтарган. Шўролар даврида кўхна тарихимизнинг ана шу қирралари беркитилган бўлса, Мустақиллик даврида ўзининг асл баҳосини олди. Миллий давлатчилигимизнинг тажрибаси, Амир Темур тузуклари, Фаробий, Навоийлардек одил давлат қуриш ҳақидаги доно фикрлари мустақиллик даврида демократик хуқуқий давлат қурилишида катта мадат берди. Ўзбекистон худудида Ислом дини ҳукмрон бўлган даврларда кишиларнинг жамиятдаги фаолликлари, уларнинг адабиёт ва санъат асарларидан бахраманд бўлишга интилишлари, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, эзгу орзу умидлар, рухий покланишга эътибор одамийлик, нафс балосига қарши курашлар мусулмонлик талаблари билан узвий боғланади. Боболаримизнинг исломий қадриятлар яратиш борасидаги тажрибаларини чуқуррок ўрганиш, ундан ҳозирги даврнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш учун биз исломга, қуръону хадисларга, улар яратган асарларга халқимиз ижоди бўлган хилма-хил ривоятларга мурожаат қилмоқдамиз. Хуллас, исломий қадриятлар - бу инсоннинг рухий ҳолатларини тарбиялаш, бошқариш, миллийлик ва умуминсоний хисларини шакллантириш борасида аждодларимиз яратган буюк асар намуналаридир. Маънавиятнинг энг олий белгиси - ватанпарварликдир. Миллий мафкуранинг энг асосий мақсади, вазифаси ҳам, энг олий қадрият ҳам ватанпарварликдир. Маърифатнинг энг асосий йўналиши ҳам авлодни ватанпарварликдир. Зеро, ҳар қандай илм халқ, миллат манфаати, мамлакат равнақи йўлида хизмат қилмоғи лозим. Айрим фуқароларимиз, жумладан, айрим ёшларимиздаги энг асосий камчилик-бу уларда ватанпарварлик хис- туйғуларининг тўла шаклланмаган-лигидир. Ватан атамаси ҳам бизга араб тилидан кириб келган бўлиб, кишилар туғилиб ўсган жойи, юрти, мамлакати, тарихан муайян элат, миллат, халққа тегишли худуд, унинг табиати, аҳолиси, ўзига хос тарихий тараққиёти, тили, маданияти, турмуши, урф-одатларини умумлашган бир бутун, яхлит ифода этадиган тушунчадир. Ватанга муҳаббат - бу муайян майдонда халқнинг моддий бойликларини яратиш, маънавий аҳлокий камолотга эришиш, илм фанни ривожлантириш, ўзига хос мустақил турмуш тарзи миллати, дини, ва миллий давлатчилигини сақлаш ва уни ривожлантириш борасидаги хатти- ҳаракатларини ўрганиш ва уларга жонбозлик кўрсатишдир. АДАБИЁТЛАР : 1. Каримов И.А Ўзбекистон : Миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Т. « Ўзбекистон. 1993 « 2. Каримов И.А Биздан озод ва обод ватан қолсин. Т. Ўзбекистон. 1994 3. Каримов И.А Истиқлол ва маънавият . Т. Ўзбекистон. 1994 4. Жалолов .А Мустақиллик масьулияти. Т. Ўзбекистон.1996 5. Комилов.М Тасаввуф. Т. Ёзувчи 1996 6. Чориев.А Миллий истиқлол мафкураси ва унинг асосий хусусиятлари. Т. Мулоқот 1996 № 4