logo

Узбекистон мустакиллиги шароитида миллий маданиятимиз ривожининг истиклоли ва истикболининг долзарб масалалари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

50 KB
Узбекистон мустакиллиги шароитида миллий маданиятимиз ривожининг истиклоли ва истикболининг долзарб масалалари   Режа: 1.Узбекистон мустакилликка эришуви жараёнида вужудга келган ижтимоий- тарихий шарт- шароитлар. 2.Истиклол ва маданий сиёсатдаги бугунги муаммолар. 3.Президентимиз И.А.Каримов асарларидаги гояларнинг маънавий хаётга татбики.                     Узбекистон Республикасининг мустакилликка эришиши натижасида миллий маънавий бойлигимиз хисобланган азалий кадриятларимиз, бебахо меросимизни тиклаш ва тараккий эттиришга кенг йул очилганлиги сир эмасдир.           Узбекистон Республикасининг Президенти, академик И. А.   Каримов давлатимиз тарихий ва маънавий тараккиётининг хосиласи, маданият ривожининг узига хос натижаси эканлигини кайд килиб шундай деган эди:» Ватанимиз азалдан башарият тафаккур хазинасига унутилмас хисса кушиб келган. Асрлар мобайнида халкимизнинг юксак маънавият, адолатпарварлик, маърифатсеварлик каби эзгу фазилатлари Шарк фалсафаси ва ислом дини таълимоти билан узвий ривожланди. Ва уз навбатида бу фалсафий- ахлокий таълимотлар хам халкимиз дахосидан бахра олиб бойиб борди»               Бинобарин, биз кураётган келажаги буюк давлатнинг пойдевори энг аввало аждодларимиз колдирган тарихий кадриятларга, бебахо маънавий меросга, Шарк фалсафий- ахлокий таълимотларига таянган холда барпо этилмоги лозим. Шунингдек, давлатимиз ва жамият курилишида умумжахон цивилизациясининг илгор тажрибалари ва умуминсоний кадриятлардан хам фойдаланишимиз даркор. Агар совет давлати уз тарихи, аждодларининг мероси, урф- одатларини билмайдиган манкуртларни тарбиялашга интилган булса, биз барпо этаётган янги жамият буюк маданиятимиз томирлари, кадимий меросимиз илдизлари бой анъаналаримиз чашмалари замирида курилмаги лозим. Маънавий мерос, азалий кадриятлар, диний эътикодлар кадимдан эъзозланадиган бизнинг Ватанимизда мустакиллик шарофати билан кенг куламли жиддий ишлар амалга оширила бошланди, жамоатчилик фикрига таянган холда маданий мерос, миллий кадриятларни тиклаш буйича катор тадбирларни амалга оширишга киришилди. Жумладан 90- йилларнинг бошида тарихий «Мерос» дастури тайёрланди. Унинг лойихаси матбуотда чоп этилиб, кенг жамоатчилик орасида, жумладан, олимлар, ёзувчилар, тарбиячи- педагоглар уртасида мухокама килинди.   « Мерос» дастурида адабий, илмий, ахлокий, ижодий ва меъморий ёдгорликларни тиклаш, саклаш ва тараккий эттириш буйича катор ишларни амалга ошириш кузда тутилди. Дастурга вакт утиши билан узгартиришлар киритилиб, бойитилмокда.       Тарихий- маънавий меросни тиклаш ва ривожлантириш учун энг аввало, мустакиллик ва миллий истиклол мафкурасини яратиш ва ундан самарали фойдаланиш мухим ахамият касб этади.           Чунки президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганларидек,     «..мафкура факат бугун эмас, балки хамма замонларда хам энг долзарб сиёсий- ижтимоий масала, хар кандай жамиятни соглом, эзгу максадлар сари бирлаштириб, унинг уз муддаоларига эришиши учун маънавий- рухий куч- кувват берадиган пойдевор булиб келган.         .. Хар кандай инсон, табиийки, мурод- максадсиз яшай олмайди. Бинобарин, токи хаёт мавжуд экан, мамлакатлар, давлатлар ва уларнинг манфаатлари бор экан, улар уз тараккиёт йулини, эртанги кун уфкларини узининг миллий гояси, миллий мафкураси оркали белгилаб олишга интилади.»             Мустакиллик мафкурасини яратишда кенг жамоатчилик фикрига таяниш, адолат тамойилини чукур томир орттириш учун шаклланаётган жамиятимиз таркибида янги жамоатчилик ташкилотлари тизимини тузиш эхтиёжини тугдиради. Шу боисдан хам мустакил Узбекистон маданияти тарихидаги мухим вокеалардан бири, Президентимизнинг 1994 йил 23 апрелдаги махсус фармони хамда Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг карори асосида Республика « Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказини ташкил килиниши булди.         Жамоатчилик маркази олдига куйилган маъсулиятли максад ва вазифалар жумласига, миллий маънавият осори- атикаларини туб асосларида тиклаш, мухофаза чораларини белгилаш ва равнак топтиришга, халк маърифатини юксалтиришга хамда жахон халклари тафаккури махсулидан Узбекистон халкини бахраманд этишга, мамлакатдаги маънавий мухитни согломлаштиришга кумаклашиш масалалари куйилгани айни муддао булди.         Маънавият ва маърифат маркази маънавият сохасидаги улугвор максадларни бажариш доирасида бир катор конкрет вазифаларни хам белгилаб олди. Улар куйидагилардан иборат булди:           Халкимизнинг азалий кадриятлари, удумлари, анъаналари ва улмас бой меросидан кенг фойдаланган холда давлатимиз келажагини белгилайдиган маънавий омилларни шакллантиришга кумаклашиш;           Узбекистоннинг нурли истикболини таъминлайдиган, республика халклари маънавиятини, уларнинг тарихий утмиши, узига хос шаркона миллий маданиятини, янгилаш ва тараккиётнинг мамлакатимиз учун хос йулини хисобга олган холда жахон халклари илгор тажрибасини урганиш, ундан миллий истиклол мафкурасини ишлаб чикишда ижодий фойдаланиш;         Хорижий мамлакатлар тажрибасини умумлаштириш, хукукий давлат ва фукаролик жамияти тузиш йуналишлари буйича мустакил, назарий- амалий тамойилларни белгилаб чикиш, мамлакат ва дунёдаги хилма- хил фикр ва гояларни урганиш дунёкарашни шакллантириш масалалари буйича бошка илмий, маърифий,   жамоатчилик ташкилотлари билан якин хамкорликда иш юритиш;           Ёш авлод учун ёт булган, маънавий кашшок ва ахлокан салбий таъсир курсатувчи хар кандай маданий ва ахборий тазйикка йул куймаслик учун Узбекистоннинг оммавий- ахборот воситаларида, айникса, телевидение хорижий тажрибани, миллий кадриятларни ва хозирги кунни ва ёркин ёритиш йуналишларини ишлаб чикиш;         Зиёлилар фаолиятини узбек миллатининг бирлаштирувчи ролини назарий ва амалий асослашга, бошка халклар маънавиятини кувватлашга доир улкан имкониятларини очиб берувчи мавзуларга йуналтириш, барча соглом кучларни- юксак истеъдод, маърифат ва тафаккур сохибларини марказ атрофида туплаш, улар билан мунтазам мулокот килиш ва тегишли сохалар учун амалий услубий тавсиялар ишлаб чикиш;       Узбекистон халклари бирлигини мустахкамлаш максадлари йулида жойлардаги миллий- маданий марказлар ва бошка ташкилотларга ёрдам бериш, хар бир марказга Республиканинг куп миллатли ахолиси уртасидаги дустликни мустахкамлашга, давлат тили, миллий ва умуминсоний кадриятларни урганишга каратилган тадбирларни ишлаб чикиш.           Бозор муносабатлари шароитлари ва талабларини хисобга олиб ёшларнинг маънавий камолоти ва амалий малакаларининг юксалишига ёрдамлашиш ва хоказолар шулар жумласидандир. Марказ уз маърифий- маънавий махсулотини халкка етказиш максадида «Тафаккур»   номи билан уз журналини таъсис этди.         Жамоатчилик асосида маданий фаолиятларини ривожлантириш учун Республика «Маънавият ва маърифат» марказининг тизими шакллана бошлади. Жумладан, барча вилоятлар ва купгина туманларда маънавият ва маърифат марказларининг булимлари   (вилоят ва туманлар хокимияти кошида) иш бошлашди. Хозирги даврда Республика вилоятлар ва туманлар « Маънавият ва маърифат» марказлари жамоатчилик кучидан фойдаланиб, купгина йуналишлар буйича ишлар олиб боришмокда.       Президент И.А. Каримов «Фидокор»   газетаси мухбири саволларига жавобларида шундай деган эдилар,- « Мен шонли тарихига садокат билан, бугунини кадрлаб келажагига ишонч билан яшаётган халкимизнинг донишмандлиги ва матонатига,унинг мустахкам иймон - эътикоди ва иродасига ишонаман. Бу олижаноб фазилатлар хар кандий мураккаб, калтис синовлардан мардона ва ёруг юз билан утишда биз учун бекиёс куч кудрат манбаи булади.               Адабиётлар: 1. Каримов И.А. Исти қ лол ва маънавият. –Т., 1994 й. 17-24 бетлар. 2. Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳ аёт – пировард ма қ садимиз. –Т. 2000 й. 25-34 бетлар. 3. Каримов И.А. Ў збекистон XXI аср б ў са ғ асида. –Т. 1998 й. 20-35 бетлар. 4. Каримов И.А. Миллий исти қ лол мафкураси – хал қ эъти қ оди ва буюк келажакка ишончдир. –Т. 2000 й. 380-396 бетлар. 5. Есин А.Б. Введение в культурологию: Основные понятия культурологии в систематическом изложении. –М, 1999, стр. 5-61. 6. Ахмедова Э, Габидуллин Р. Культурология. –Т, 2001. 6-12 бетлар. 7. Э.Гулметов, Т. Қ обулжонова, Ш.Эрназаров. Маданиятшунослик. Маърузалар матни. Т. 2000. 12-18 бетлар.