logo

Мустақиллик йилларида Узбекистонда миллий кадриятларнинг тикланиши ва маданият тараккиёти

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

130.5 KB
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда миллий қадриятларнинг тикланиши ва маданият тараққиёти Режа: 1. Миллий истиқлол даврида маънавий мерос, миллий ва диний қадрият - ларнинг тикланиши ва ривожланиши. 2. Мустақиллик йилларида таълим, адабиёт, меъморчилик амалий санъат ва кино равнақи. 3. Театр, цирк, мусиқа ва қўшиқчилик санъати, музей ва спорт тараққиёти. 1. Миллий истиқлол даврида маънавий меърос, миллий ва диний қадриятларнинг тикланиши ва ривожланиши Жамият маънавияти мамлакат тараққиётининг муҳим шарти ва кафолатидир. Шу нарса ҳақиқатки, бирон-бир мамлакат ўз маънавий имкониятларига таянмай, одамлар онги, тафаккурида маънавий ва ахлоқий қадриятларни ривожлантирмай, халқнинг миллий руҳини уйғотмай туриб, юксак тараққиёт даражасига кўтарила олмайди. Маънавит инсонни руҳий покланиш ва юксалишга даъват этадиган, унинг ички оламини бойитадиган, иймон иродаси, эътиқодини мустаҳкамлайдиган, виждонини уйғотадиган қудратли кучдир. Тарихдан маълумки, мамлакатимиз бир неча бор ажнабий босқинчилар ҳужмига дучор бўлган, қарамлик ва жулм остида қолган. Бунинг оқибатида халқимизнинг бой маънавий мероси, урф-одатлари қадрсизланишга маҳкум бўлган. Айниқса, чор мустамлакачилиги ва советлар тузими даврида миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз оёқ ости қилинди. Она тилимиз, бой маънавий меросимиз қадрсизлантирилди, кўплаб масжиду-мадрасалар, миллий мактаблар, тарихий ёдгорликлар бузилди, қаровсиз қолди. Ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритган кундан бошлабоқ мамлакатимизда бой маънавий меросимизни тиклаш ва ривожлантириш, жамият маънавиятини юксалтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Жамият маънавиятини тиклаш ва юксалтиришни таъминловчи маънавий-маърифий ислоҳотларнинг йўналишлари белгилаб олинди. «Моддий ислоҳотлар, иқтисодий ислоҳотлар ўз йўлига. Уларни ҳал қилиш мумкин. Халқнинг таъминотини ҳам амаллаб туриш мумкин. Аммо маънавий ислоҳотлар – қуллик ва мутелик исканжасидан озод бўлиш, қадни баланд тутиш, ота-боболаримизнинг удумларини тиклаб, уларга муносиб ворис бўлиш – бундан оғирроқ ва бундан шарафлироқ вазифа йўқ бу дунёда» 1 . Мустақиллик дастлабки кунлариданоқ аждодларимиз маънавий меросини тиклаш ишлари бошланиб кетди. Хўш, маънавий мероснинг ўзи нима, унинг тикланиши нималарда намоён бўлмоқда? Маънавий мерос қадим замонлардан бери аждодларимиз, ота- боболаримиздан бизгача етиб келган маънавий бойликлар – сиёсий, фалсафий, ҳуқуқий ва диний қарашлар, ахлоқ – одоб меъёрлари, илм-фан ютуқлари, тарихий, бадиий ва санъат асарлари мажмуидир. Маънавий қадриятлар, бойликлар инқилобий йўл билан ҳосил қилинадиган ҳодиса эмас, у жамият тараққиётининг барча босқичларида унинг эҳтиёжлари туфайли юзага келади ва ўша давр ҳаётини акс эттиради, у жамият ўзгариши билан йўқолиб кетмайди, кейинги авлодлар учун мерос бўлиб қолади. Ҳар бир авлод маънавиятни янгидан яратмайди, балки мавжуд маънавий меросга таянади. Бироқ уни қандай бўлса шундайлигича, кўр-кўрона қабул қилавермайди, тараққийпарварлик, инсонпарварлик, адолат нуқтаи назаридан қабул қилади ва ривожлантиради. Истиқлол туфайли миллий маданиятимиз, жаҳон цивилизацияси тараққиётига бебаҳо ҳисса қўшган буюк бобокалонларимизнинг маънавий мероси қайтадан ўрганилди ва тикланди. Халқимиз улардан баҳраманд бўла бошлади. Мустақиллик йилларида халқимиз маънавияти юлдузлари бўлган буюк алламаларимизнинг таваллуд топган тарихий саналари ЮНЕСКО билан ҳамкорлик мамлакатимизда ва халқаро миқёсида кенг нишонланди: - 1991 йил – Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги; - 1992 йил – Бобораҳим Машраб таваллудининг 350 йиллиги; - 1993 йил – Заҳриддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 510 йиллиги; - 1994 йил – Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги; 1 Каримов И.А . Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Асарлар, Т .1. 202-бет. - 1996 йил – Амур Темур таваллудининг 660 йилли; - 1997 йил – Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон таваллудининг 100 йиллиги; - 1998 йил – Аҳмад ал-Фарғоний таваллудининг 1200 йиллиги; - 1999 йил – « Алпомиш » достони яратилганининг 1000 йиллиги; - 2000 йил – Бурҳоннидин Марғиноний таваллудининг 910 йиллиги; - 2000 йил – Камолиддин Беҳзод таваллудининг 545 йиллиги; - 2001 йил – «Авесто» яратилганининг 2700 йиллиги. - 2004 йил – 25 март – Вазирлар Маҳкамасининг “Хожа Аҳрор Валий таваллудининг 600 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги 143-сон қарори қабул қилинди. - 2004 йил – 16 июль – Вазирлар Маҳкамасининг “Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасида қайта тиклаш ва ободонлаштириш ишларини тиклаш тўғрисида”ги 337-сон қарори қабул қилинди. Буюк алломаларимиз юбилейлари муносабати билан уларнинг ўнлаб ноёб асарлари турли тилларда нашр этилди, уларга атаб ҳайкаллар ўрнатилди, зиёратҳоглар, боғлар яратилди. 1991 йилда буюк бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги кенг нишонланди. Шу йили Ўзбекистон Фанлар академияси Адабиёт институтига Алишер Навоий номи берилди, Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти таъсис этилди. Юбилей йилида «Лисон ут-таир», «Сабъаи- сайёр», «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Ҳайрат-ул аброр» асарлари нашр қилинди, кинофильмлар ва саҳна асарлари яратилди. 1991 йил 28 сентябр куни Тошкент шаҳрида барпо этилган Алишер Навоий ҳайкали ва Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғининг очилиши маросими бўлиб ўтди. 1994 йил октябр ойида Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллик юбилейи ўтказилди. Улуғбек мадрасаси, Улуғбек яшаган даврдаги астраномик асбоблар, Тошкентдаги Улуғбек ҳайкали акс этган почта маркалари муомалага чиқарилди. Ўша йил 24 октябрда Парижда ЮНЕСКО залида “Улуғбек ва Темурийлар даври” мавзусида Халқаро конференция ҳамда “Улуғбек ва анъанавий санъат” кўргазмаси бўлиб ўтди. Бу тадбирлар Мирзо Улуғбек қолдирган илмий мероснинг умуминсоний қадриятга молик эканлигини яна бир бор исбот этди. 1998 йил 23 октябрда Фарғонада бюук аллома Аҳмад ал-Фарғонийнинг 1200 йиллик юбилейи нишонланди. Унинг ноёб илмий мероси халқимизга қайтарилди. Фарғона шаҳрида ал-Фарғоний боғи яратилди ва буюк алломага ҳайкал ўрнатилди. Тарихий хотиранинг тикланиши. Жамият маънавиятини юксалти- ришда тарихий хотира, аждодлар тархини билиш, миллий аҳлоқий қадрият ҳамда анъаналар ва муқаддас динимизнинг ўрни ва аҳамияти катта. Бирон бир халқ ўз тарихини билмай, асрлар оша яратилган маънавий меросга таянмай ва уни янада ривожлантирмай туриб ўз келажагини тасаввур эта олмайди. Шу боис мустабид тузум даврида сохталаштирилган халқимиз тарихини холисона, ҳаққоний ёритиш, барча ўқув масканларида Ватан тарихини ўқитиш борасида муҳим тадбирлар амалга оширилди. 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси қошида “Ўзбекистоннинг янги тарихи маркази” ташкил этилди. Ўзбек халқи ва ўзбек давлатчилиги тарихини, тарихимизнинг бошқа соҳифаларини холисона илмий асосда ёритиш вазифалари Президент И.А. Каримовнинг бир гуруҳ тарихчилар билан 1998 йил июн ойида бўлган суҳ- батида, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 июлда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси ФА Тарих институти фаолиятини такомиллаш- тириш тўғрисида”ги Қарорида белгилаб берилди. Мустақиллик йилларида Ватанимиз тарихини ёритиш ва ўрганиш масалалари партиявийлик, синфийлик ёндошувлардан ҳукмрон коммунистик мафкура таъсиридан халос этилди. Неча ўн йиллар давомида бузиб кўрсатилган ёки сўз юритилмай келган тарихий воқеаларни холислик, тарихийлик, ҳаққонийлик тамойиллари асосида ёритилган қатор илмий асарлар, дарсликлар ва ўқув адабиётлари яратилди. Амир Темур юбилейи муносабати билан Самарқанд ва Шаҳрисабзда ўнлаб тархий обидалар таъмирланиб, қайта тикланди, янги иншоотлар қурилди, боғлар барпо этилди. Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари марказида кўркам Амир Темур майдонлари барпо этилди ва улуғвор ҳайкаллари ўрнатилди. Шунингдек, бу шаҳарларга “Амир Темур” ордени топширилди. 1997 йилда Бухоро ва Хева шаҳарларининг 2500 йиллиги, 1999 йилда буюк ватанпарвар сиймо Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллиги нишонланди, 2002 йилда Термез шаҳрининг 2500 йиллиги нишонланди. Ватанимиз озодлиги йўлида шаҳид кетган Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Усмон Носир ва бошқа халқ зиёлилари номи, ҳурмати ўз жойига қўйилди, асарлари нашр этилди. Президент Ислом Каримов ташаббуси билан Тошкентда мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуи бунёд этилди. Мазку мажмуа қошида “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи қурилиб, 2002 йил 27 август куни фойдаланишга топширилди. Бу ёдгорликлар мажмуалари жамият маънавиятини юксалтиришга, Миллий онг ва миллий ғурурни кўтаришга ҳамда халқимиз, айниқса, ёшлар онгида миллий истиқлол ғояларини шакллантиришга хизмат қилмоқда. Миллий қадриятларнинг тикланиши. Ўзбек халқининг ўзига хос миллий қадриятлари бор. Ўзбек халқининг шаклланиши қанчалик узоқ тарихий жараёнда содир бўлган бўлса, унинг миллий қадриятлари ҳам шунчалик узоқ тарихий жараён давомида шаклланган. Қадриятлар дастлаб маҳаллий мазмунда, яъни Хоразм, Сурхондарё, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва ҳакозо ҳудудларда яшовчи элатларга хос урф-одатлар, расм-русумлар, маросимлар тарзида шаклланган. Сўнгра уларнинг энг яхшилари асрлар давомида сараланиб умуммиллий қадриятлар даражасига кўтарилган. Турли мамлакатларга хос энг яхши қадриятлар сараланиб умуминсоний қадриятларга айланади. Шу боисдан ҳам ҳар бир инсон учун ўз миллий қадриятларни, шунингдек умуминсоний қадриятларни билиш ҳам фарз, ҳам қарздир. Мустақиллик йилларида ҳалқимизнинг миллий қадриятларини тиклаш, янги маъхно мазмун билан бойитиш йўлида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди. 1994 йил 23 апрелдаги Президент Фармонлари асосида ташкил этилган Республика “Маънавият ва маърифат” жамоатчилик Маркази ўзбек халқининг маънавий-маданий меросини тиклаш, миллат келажагини белгилайдиган ғояларни юзага чиқариш, юксак истеъдод ва тафаккур соҳибларининг ақлий ижодий салоҳиятини Ватан равнақи сари йўналтиришга қаратилган муҳим тадбирлар кўргазмалар ташкил этиш йўлга қўйди. Марказ томонидан аҳоли орасида ўтказилган социологик тадқиқотлар, сўровлар ва шу асосда ишлаб чиқилган тавсиялар жамоат бирлашмалари, илмий-ижодий муассаса ва ташкилотлар, оммавий ахборот воситаларининг маънавий-тарбиявий фаолияти савиясини яхшилашда муҳим аҳамият касб этди. 1996 йил январда Республика “Маънавият ва марифат” жамоатчилик Маркази ҳузурида “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси тузилди. 1996 йил 27 сентябрда Республика Вазирлар Маҳкамасининг “ “Олтин мерос” хайрия жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида” ги қарорига биноан мазкур жамғарма давлат томонидан моддий жиҳатдан қўллаб қувватланди. “Олтин мерос” хайрия жамғармаси “Халқ мероси дурдоналари” илмий анжуманларини, хориждан излаб топилган қўлёзмалар, тарихий ҳужжатлар, халқ ҳунармандчилиги амалий санъат намуналари, ёдгорликларини таҳлил қилиш, кўрик танловлар ўтказиш билан шуғулланмоқда. 1996-2002 йилларда “Олтин мерос” жамғармаси саъй-ҳаракатлари натижасида буюк алломалари- мизнинг кўплаб маданий-маънавий мерос намуналари мамлакатимиздан ва хориж давлатларидан излаб топилди, жамланди ҳамда кутубхона ва музейларга жойлаштирилди. Шунингдек, у халқимизнинг расм русумларини, урф-одатларини, маросимларини ўрганиш, тиклаш, халқимизга қайтариш, уларнинг маъно-моҳиятини ҳозирги кундаги аҳамиятини кенг оммага тушунтириш ишига катта ҳисса қўшмоқда. Диний қадриятларнинг тикланиши. Қадим замонлардаёқ юритимизда дин эркин мавжуд бўлган. Зардуштийлар, буддийлар, монийлар, мусулмонлар ва бошқа диний эътиқоддагилар иноқликда яшаган, тенглик, эркинлик ғояларига амал қилган. Халқимиз маънавий жиҳатдан кўпгина афзалликларга эга бўлган ислом динини қадрлайди. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмил ал-Бухорий ислом дини таълимотида Қуръони Каримдан кейинги асосий манбаа ҳисобланувчи “Ал-Жомиъ Ас-Саҳиҳ” номли асар яратиб ислом динини бойитди. Бобокалонларимиз Имом Абу Мансур ал-Мотуридий, Бурҳониддин ал-Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбанд, Имом ат-Термизий, Хўжа Аҳмад Яссавийлар инсонни маънавий етукликка чорловчи диний, ахлоқий ва ҳуқуқий ҳикматлар ижодкоридирлар. Қарамлик даврида таҳқирланган диний қадриятларимиз мустақиллик нури билан қайта тикланди, исломшунос алломаларимизнинг улуғ номи ўз ўрнига қўйилди. 1993 йил сентябрда Бухорода машҳур шайх Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 675 йиллиги нишонланди. Юбилей муносабати билан Бухородаги Нақшбанд номи билан боғлиқ тарихий ёдгорликлар қайта тикланди, унинг ижодига бағишланган қатор рисолалар чоп этилди. 1998 йил 23 октябрда Самарқандда буюк мутафаккир Имом ал-Бухорий таваллудининг ҳижрий-қамарий тавқим бўйича 1225 йиллиги нишонланди. Шу куни Хартанг қишлоғида Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуи очилди. Юбилей муносабати билан Имом ал-Бухорийнинг 4 жилдлик “Ал-Жомиъ Ал- Саҳиҳ” китоби ўзбек тилида нашр этилди. 2000 йил 16-17 ноябр кунлари Марғилонда ислом ҳуқуқининг асосчиларидан бири Бурхониддин ал-Марғиноний таваллудининг 910 йиллиги, Самарқандда Имом Абу Мансур ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллиги нишонланди ва уларнинг хотирасига бағишлаб барпо этилган ёдгорлик мажмуалари очилди. Бурхониддин ал-Марғинонийнинг ислом ҳуқуқига бағишланган “Ҳидоя” китоби нашр этилди. Шунингдек, ислом оламининг таниқли алломалари Имом Абу Исо ат-Термизийнинг 1200 йиллиги, Маҳмуд аз-Замахшарийнинг 920 йиллиги, Нажмиддин Кубронинг 850 йиллиги, Хожа Аҳрор Валий таваллудининг 600 йиллиги кенг кўламда нишонланди. Ўзбекистон Президентининг 1992 йил 27 мартдаги фармони билан Рўза-Рамазон ҳайитининг биринчи куни дам олиш куни деб эълон қилинди. Республика муслмонларининг истак ва ҳоҳишларига кўра Қурбон ҳайити ҳам тикланди, дам олиш, байрам куни бўлиб қолди. Ўзбекистон халқи тарихида биринчи марта бевосита ҳукумат ҳомийлигида ҳар йили Ҳаж ва Умра амалларини адо этиш имкониятларига эга бўлдилар. Мустақиллик йилларида 40 минг ўзбекистонликлар Макка ва Мадинада Ҳаж сафарида бўлди. Юзлаб масжидлар мусулмонларга қайтарилди, янгилари барпо этилди. Ҳозир “Ислом нури” газетаси чиқмоқда. Қуръони Карим 8 марта 1 млн. нусхада нашр этилди. Бу тадбирлар нафақат диндорлар учун қилинган марҳамат бўлиб қолмай, улар аслида халқимизнинг қадимий расм-русум удумлари, қадриятларининг тикланиши, аждодлар руҳининг қайта уйғонишидир. Президентнинг 1992 йил 7 мартдаги фармони билан Ислом дини ва унинг маънавий имкониятларидан кенг фойдаланиш мақсадида Республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида дин ишлари бўйича қўмита ташкил этилди. Унинг тасарруфида ислом институти ва 10 та мадраса фаолият кўрсатмоқда. Уларда 1000 дан ортиқ талаба-ёшлар таълим олмоқдалар. 1999 йилда ташкил этилган Тошкент Ислом Университетида 750 та талаба ўқимоқда. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ва 1998 йил 30 апрелда янги таҳрирда қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги давлатнинг дин ва диндорлар вакилларига муносабати ҳуқуқий жиҳатдан аниқ белгилаб берилди. Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динига эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 31-модда. Мухтасар қилиб айтганда, мустақиллик йилларида дин, энг аввало, ислом динининг ҳам миллий, ҳам умуминсоний қадрият сифатидаги мавқеи тикланди, диний уламоларнинг қадр-қиммати ўз жойига қўйилди. Ўзбек тили мавқеининг мустаҳкамланиши. Мамлакатимизда ўзбек тилининг халқ ва давлат турмушидаги асосий аҳамияти ва ўрни қайта тикланди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 4 сессияси “Давлат тили тўғрисида”ги Қонунни қабул қилди. Қонунда ўзбек тили ўзбек халқининг маъанвий мулки эканлиги, унинг равнақи, қўлланилиши ва муҳофазаси давлат томонидан таъминланиши белгилаб қўйилди. Ўзбекистонда Олий давлат ҳокимияти, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг фаолияти, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳисоб-китоби, статистика ва молия ишлари ўзбек тилида юритилмоқда. Республиканинг маъмурий ҳудудий бирликлари, майдонлари, кўчалари, географик ўринларнинг номларига ягона миллий шакл берилди ва ўзбек тилида ёзиб қўйилди. Натижада ўзбек халқининг миллий қадр-қиммати, мустақил давлатимизнинг мавқеи қайта тикланди ва мустаҳкамланди. Шунингдек, Ўзбекистонда истиқомат қилаётган барча миилатларнинг тиллари, қадр қиммати ўз ўрнини топди. 2. Мустақиллик йилларида таълим, бадиий адабиёт, меъморчилик, амалий санъат, кино ва равнақи Таълим равнақи. Маориф ва маданият баркамол инсонни шакллан - тиришнинг энг муҳим воситасидир. Шу боисдан ҳам мустақил Ўзбекистонда маориф ва маданият ишларини энг муҳим ва долзарб соҳа сифатида ривожлантиришга алоҳида эътибор берилди. 1992 йил 2 июлда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги” ққонуни ҳамда 1991-1996 йилларда эълон қилинган 30 дан зиёд Президент фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида таълим соҳасида қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Мактабгача таълим тизимида уйларда ташкил этиладиган болалар боғчалари ҳамда “Болалар боғчаси - мактаб” мажмуи тармоғи ривожланди. Болаларга чет тилларни, хореография, тасвирий ва мусиқа санъати, компьютер саводхонлиги асосларини ўргатувчи 800 дан ортиқ гуруҳ ташкил этилди. “Соғлом авлод учун”, “Иқтисодий таълим”, “Қишлоқ мактаби”, “Ривожланишда нуқсони бўлган болаларни тиклаш” ва бошқа тармоқ дастурлари ишлаб чиқилди ҳамда таълим жараёнига тадбиқ этила борди. Олий таълим соҳасида ҳам кўплаб янги ўқув юртлари очилди. 1992 йил 28 февпалдаги Президент фармони билан 8 та вилоят педагогика институтлари университетларга айлантирилди. Энг зарур замонавий мутаҳассислар бўйича янги олий ўқув юртлари – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси, Қуролли кучлар академияси, Ички ишлар вазирлиги академияси, Банк-молия академияси, Тошкент молия институти, Навоий кончилик институти, Самарқанд давлат чет тиллари институти, Андижон иқтисодиёт ва бошқарув институти, Жиззах политехника институти, Қарши аграр-иқтисодиёт институти, Навоий давлат педагогика институти, Наманган муҳандислик- иқтисодиёт институти ҳамда вилоятларда йирик университетларнинг филиаллари ташкил этилди. 1997 йил бошларида Республика Олий таълим тизимида 58 та олий ўқув юрти, шу жумладан 16 та университет ва 42 та институт фаолият кўрсатди. Уларда 164 минг талаба ўқиди, 18,5 минг профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатди. Абитуриентлар ва талабаларнинг билим даражасини тест ва рейтинг асосида баҳолашнинг илғор усуллари жорий этилди. Истеъдодли ёшларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, уларнинг чет элда ўқишини қўллаб қувватлаш мақсадида “Улуғбек”, “Умид”, Республика болалар фонди, “Камолот”, “Соғлом авлод учун”, “Истеъдод” жамғармалари ташкил этилди. Таълим тизимида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилсада, ҳали бу соҳада жиддий камчиликлар мавжуд эди. Хусусан, таълим тизими, кадрлар тайёрлаш жамиятда бўлаётган демократик ўзгаришлар, бозор ислоҳотлари талаблари билан боғланмаган эди. Ўқув жараёнининг моддий техника ва ахборот базаси қониқарсиз аҳволда эди. Таълим муассасаларида замонавий ўқув адабиётлари ва дтдактик материаллар етишмасди. Юқори малакали педагоглар етишмасди. Мактаб ўқувчиларида мустақил фикр шакллантирилмаётган эди. Таълим тизими, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ҳамкорлик, интеграция ўрнатилмаганди. Кадрлар тайёрлашда маркетинг мавжуд эмасди. Амалдаги таълим тизими замонавий тараққий топган давлатлар даражасидан анча орқада эди. Шу боисдан таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш масаласи кўндаланг бўлиб қолди. Президент И.Каримов ташаббуси таълимни ислоҳ қилиш йўллари ишлаб чиқилди. И.Каримов 1997 йил 29 августда Олий Мажлиснинг IХ сессиясида “Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори” мавзусида маъруза қилди. Маърузада олдимизга қўйган буюк мақсадларимизни рўёбга чиқариш тақдири, авваломбор, замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали, онгли мутахассис кадрлар тайёрлаш муаммоси билан чамбарчас боғлиқ эканлиги асослаб берилди. 1997 йил 27 август куни Олий МАжлис IХ сессиясида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги янги қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” қабул қилинди. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг мақсади таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган давлатлар даражасида, юксак маънавий ва аҳлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш Миллий тизимини яратишдан иборатдир. Миллий дастурда, ҳаётимизнинг барча соҳаларида босқичма- босқич амалга оширилаётган ислоҳотларга монанд равишда, таълим ислоҳотларини уч босқичда амалга ошириш назарда тутилган. Биринчи босқич (1997-2001 йиллар) да мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимининг ижобий салоҳиятини сақлаб қолиш асосида ушбу тизимни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш учун ҳуқуқий, кадрлар жиҳатидан, илмий-услубий, молиявий-моддий шарт-шароитлар яратиш вазифалари рўёбга чиқарилди. Иккинчи босқич (2001-2005 йилларда) Миллий дастур тўлиқ рўёбга чиқади, меҳнат бозорининг ривожланиши ва реал ижтимоий- иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда унга аниқликлар киритилади. Учинчи босқич (2005 ва ундан кейинги йилларда) тўпланга тажрибани таҳлил этиш ва умумлаштириш асосида мамлакатни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш истиқболларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш тизими такомиллаштирилади ва ривожлантирилади. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни бажариш умумхулқ, умуммиллат ишига айланди. 2001 йилда Миллий дастурни рўёбга чиқаришнинг биринчи босқичи якунланди. Ислоҳотларга мос равишда мактабгача таълим фаолияти тубдан ўзгарди. Хусусий ва хонадон боғчалари тармоғи кенгайди. Республика бўйича 84 фоиз мактабгача ёшдаги болаларни мактабга тайёрлаш мактабгача таълим муассасаларида, хўжалик ҳисобидаги қисқа муддатли гуруҳларда, мактаблар қошидаги тайёрлов гуруҳлари, саводхонлик ва бошқа турдаги марказларда амалга оширилмоқда. 16 фоизи эса оилаларда мактабга тайёрланмоқда. 2001-2002 йилларда Республикамизда 6742 та мактабгача таълим муассасалари фаолият кўрсатди, уларда 608500 нафар ўғил-қизлар тарбияланди, 65862 нафар педагог, тарбиячи ва бошқа ходимлар фаолият кўрсатди. Ўзбекистон ҳукумати таълимни ривожлантириш учун катта маблағ ажрамоқда. Биргина 2001 йилда таълим ҳаражатлари давлат бюджети сарф-харажатларининг 36 фоизини ташкил этди. Таълим учун 150 млн. АҚШ долларидан зиёд чет эл инвестицияси сарфланди. Улар янги таълим бинолари барпо этиш, уларни энг замонавий ўқув лаборатория ускуналари ва ўқув мебеллари билан жиҳозлаш учун сарфланди. Мустақиллик йилларида 848398 ўқувчи ўрнига мўлжалланган 2244 та янги умумтаълим мактаб бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Республикамизда 9661 умумтаълим мактабларида 6 милл. Яқин ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Кадарлар тайёрлаш миллий дастурининг энг муҳим Ўзбекистонга хос хусусияти янги турдаги 3 йиллик ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини яратишдан иборат вазифа собитқадамлик билан амалга оширилмоқда. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг биринчи босқичи – 1997-2001 йилларда 216 минг ўқувчи ўрнига эга бўлган 44 та академик лицей ва 291 та касб-ҳунар коллежибарпо этилди. Олий таълим икки босқичдан: бакалавриат ва магистратурадан иборат этиб қайта ташкил этилди. 2001-2002 ўқув йилида 62 та олий ўқув юртида 180 мингдан ортиқ бўлажак бакалаврлар ва 5 мингдан ортиқ магистрантлар таълим-тарбия олдилар. 18486 нафар профессор-ўқитувчилар меҳнат қилдилар, уларнинг 1462 нафари фан доктори, 7201 нафари фан номзодидир. Мамлакатимизда иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларга кўмаклашиш, қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсати юритилмоқда. Бу борада халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим вазифалардан биридир. 1997 йилда ташкил этилган”Умид” жамғармаси йўлланмаси билан 1997-2001 йилларда 785 нафар йигит-қиз ривожланган давлатларнинг олий ўқув юртларига ўқишга юборилди. Улардан 519 давлатларнинг олий ўқув юртларига ўқишга юборилди. Улардан 519 нафари битириб келди ва Президент фармойиши билан ташкил этилган Махсус ишчи гуруҳи йўлланмаси асосида вазирликлар, идоралар, ташкилот ва корхоналарда ишламоқда. 2002 йил июлда Тошкентда Халқаро Вестминстер университети ташкил этилди ва 160 та дастлабки талабалар қабул қилинди. Таълим муассасаларининг Европадаги таълим жамғармаси, Германиядаги Техникавий ҳамкорлик ташкилоти, Япониядаги ЖАЙКО халқаро ташкилоти, Кореянинг КОЙКА агентлиги, ЮНЕСКО, Жаҳон банки, ТАСИС-ТЕМПУС очиқ жамият институти, АҚШ, Англия, Франция, Япония, Дания, Хитой, Голландия Олий таълим вазирликлари билан ҳамкорлиги кенгайиб бормоқда. Таълим равнақи учун 150 млн. АҚШ доллари ҳажмида чет эл инвестициялари жалб этилди. Олий ўқув юртларининг юзлаб профессор-ўқитувчилари “Устоз” жамғармаси билан хорижий олий ўқув юртларида малака ошириб келдилар. Ўзбекистон таълим тизими дунё миқёсида катта қизиқиш уйғотмоқда. Москвадаги Олий таълим Халқаро Фанлар академияси президенти В.Шукшунов Ўзбекистонда ишлаб чиқилган бу Миллий дастурни мазмун-моҳияти жиҳатидан тенги йўқ ҳужжат, деб таърифлади. Ўзбекистонда яратилаётган таълим тизими “Таълимнинг ўзбек модели” деб эътироф этилди. Бадиий адабиёт. Мустақиллик йилларида бадиий адабиётда миллийлик, минг йиллик тарихий ижодий анъаналар, умуминсоний қадриятлар, эркин фикр юритиш тамойиллари тикланди. Бадиий адабиёт синфийлик, партия-вийлик, коммунистик мафкуравийлик каби ақида ҳукмронлиги иллатларидан озод бўлди. Бадиий адабиётда мустақилликни асраб-авайлаш, озод ва обод Ватан қуриш, баркамол инсонни тарбиялаш, миллий ўзликни англаш каби масалалар бош мавзу бўлиб қолди. Бадиий адабиёт ривожига Ҳ.Карома- товнинг “Қуръон ва ўзбек адабиёти”, О.Шарофиддиновнинг “Чўлпонни излаб”, Б. Қосимовнинг “Маслакдошлар” асарлари ижобий таъсир этди. А.Орипов, О.Ёқубов, П.Қодиров, Х.Даврон каби ижодкорларнинг тарихий роман, пьеса ва қиссаларида улуғ бобокалонларимиз Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Бобур ва бошқаларнинг сиймолари умуминсоний ва миллий қадриятларга мос тарзда янгича талқинда ёритилди. Шукруллонинг “Кафансиз кўмилганлар” романида, Назар Эшонқулов-нинг “Қора китоб” повестида, Ў.Ҳошимовнинг “Тушда кечган умрлар”, Т.Муроднинг “Отамдан қолган далалар” сингари асарларда мустабид совет даврида халқ бошига солинган беҳад кулфатлар, ғам-аламлар ҳаққоний тасвирланган. Т.Маликнинг “Шайтанат”, Ҳ.Шайховнинг “Тутқин одамлар” асар ларида иймон ва виждондан оздиришга, разолат ва қабоҳат уммонига ботиришга уринувчи ёмонлик дунёси, мафия олами шайтонлари фош қилинади, уларга нисбатан нафрат туйғулари тараннум этлади. Меъморчилик ва амалий санъат. Ўзбек халқи меъморчилиги моҳият эътибори жиҳатидан буюк бунёдкорлик санъатидир. Мустақиллик йилларида меъморчилик санъати янада ривожланиб, такомиллашиб бормоқда. Меъморчилик икки асосий тамойил кўзга ташланади. Улардан бири шарқона меъморчиликнинг анъанавий қонун-қоидаларига риоя этишдир. Бу тамойил Темурийлар тарихи давлат музейи, Туркистон саройи, Олий мажлис, Тошкент шаҳар ҳокимияти бинолари тимсолида ўз аксини топгандир. Меъморчиликдаги иккинчи тамойил эса Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин олиш сари интилишини намойиш этувчи жаҳон меъморчилигининг энг яхши ютуқларидан фойдаланишда намоён бўлмоқда. Бундай бинолар жумласига “Меридиан”, “Афросиёб”, “Бухоро”, “Интеркон-тиненталь”, «Шератон» меҳмонхоналари, “Ўзэкспомарказ”, Миллий банк, Марказий банк, “Тошкентплаза” савдо маркази, Республика биржа маркази, банклараро молиявий хизматлар Марказ,Ўзбекистон Давлат консерваторияси ва бошқа биноларни киритиш мумкин. Тошкент шаҳри кўркига кўрк қўшиб турган “Олой”, “Чорсу”, “Отчопар”, “Юнусобод”, “Миробод”, “Паркент”, “Қўйлиқ” ва бошқа бозор бинолари, шунингдек “Юнусобод” теннис маркази, “Жар” спорт маркази сингари замонавий иншоатлар барпо этилди. Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги тарихий биноларни тиклаш ишлари жадалик билан олиб борилмоқда. Бунга Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларида қайта тикланган ўнлаб бинолар, обидалар мисол бўлаолади. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ҳаётга тадбиқ этиш жараёнида юзлаб академик лицей ва касб- ҳунар коллежлари учун маҳобатли бинолар бунёд этилди. Мустақиллик йилларида ҳайкалтарошлик санъати жадал ўсди. Ҳайкалтарош И.Жабборов ва К. Жаббаровлар томонидан Тошкентда Амир Темурнинг отлиқ ҳайкали, Самамарқанд ва Шаҳрисабзда Амир Темур ҳаёкаллари, Фароғна ва Қувапда ал- Фарғоний (1998), Хоразмда Жалолиддин Мангуберди ҳайкаллари (1999) яратилди. Ҳайкалтарош Р.Мирбошиев ижодига мансуб “З.М.Бобур” (1993, Андижон), “Абдулла Қодирий” (1994, Тошкент), “Чўлпон” (1997, Андижон), “Она” (1999, Жиззах шаҳри) каби бир қатор ҳайкал ва ёдгорликлар яратилди. 1999 йилда Термизда “Алпомиш” ҳайкали ва мажмуа- композицияси (А.Раҳматуллаев вабошқалар) бунёд этилди. Ўзбекистонда қадимдан амалий санъат ўзига хос тарзда ривожланиб келган. Мустақиллик йилларида бадиий кулолчилик, пичоқчилик, заргарлик, ганчкорлик, ёғоч ўймакорлиги, наққошлик, каштачилик, зардўзлик, гилам-дўзлик, безакчилик каби амалий санъат турлари тикланди ва янги маъно-мазмун билан ривожланиб бормоқда. Мустақиллик шарофати билан дизайн санъати ҳам жадал ривожланмоқда. Тасвирий санъат, рассомчилик санъати-нинг ривожида 1997йилда ташкил этилган Ўзбекистон Бадиий акакдемияси ва “Тасвирий ойина” республика ижодий уюшмаси муҳим роль ўйнайди. Ўзбекистон халқ рассомлари Малик Набиев, Боҳодир Жалолов ва бошқалар ҳалқимиз онгида миллий ғурур, Ватанга садоқат туйғуларини уйғотувчи қатор санъат асарлари яратдилар. Амир Темур, МирзоУлуғбек, Бобур Мирзо портретлари шулар жумласидандир. Тасвирий ва минатура санъати янги маъно-мазмун билан бойиди. Шаҳар кўчаларига бугунги ҳаётимизни тасвирловчи расмлар ўрнатилди, биноларнинг деворлари одамларга ҳузур- ҳаловат, завқ бағишлайдиган нақшлар билан безатилди. Кино санъати. Мустақиллик йилларида кино санъати ривож топди. 1996 йилда “Ўзбекфильм” тассаруфида 8 та киностудия, 30га яқин мустақил ижодий студиялар фаолият юритди. 1996 йилда ташкил этилган “Ўзбеккино” давлат акционерлик компанияси, унинг давлат томонидан моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланиши кино санъатининг ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлди. 1991-2002 йилларда 60 га яқин бадиий филмлар яратилди. “Темир хотин”, “Даллол”, “Шариф ва Маъруф”, “Тилла бола”, “Буюк Амир Темур”, “Юлдузингни бер, осмон”, “Кенжа сингал” ва бошқа фильмларда миллийлик ва замонавийлик уйғунлиги яққол номиоён бўлди. 1997 йил 22-29 май кунлари ХII Халқаро Тошкент кинофестивали бўлиб ўтди. Унда 32 та давлат ва 8 та халқаро ташкилотдан вакиллар, кино санъати усталари қатнашди. “Буюк Амир Темур” фильми ижодкори Р.Иброҳимовга фестивал бош соврини – “Нексия” автомобили берилди. Мустақиллик йилларида ўнлаб хужжатли фильмлар яратилди. “Ўзбекис-тон баҳорлари”, “Улкан одим”, “Улар Германияда ўқиган эдилар”, “Ўзбекистон қаҳрамонлари”, “Умид қалдирғочи”, “Истиқлол фидойилари” ва шулар жумласидандир. 3 . Театр, цирк мусиқа, қўшиқчилик санъати, музей ва спорт тараққиёти Театр. Мустақиллик йилларида амалга оширилаётган маънавий- маърифий ислоҳотлар жараёнида театр санъати ҳам ривожланди. 1993 йилда фойдаланишга топширилган “Туркистон” саройи Ватанимиз ва хорижлик театр арбобларининг, ижодий гуруҳларининг саҳна асарлари намойиш этиладиган даргоҳга айланди. Андижонда жамоатчилик асосида фаолият кўрсатаётган ёшлар театри, Аббос Бакиров номли ёшлар ва болалар театрига айлантирилди. Республика Президентининг 1995йил 20 октябрдаги “Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб- қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги, 1998 йил 26 мартдаги “Ўзбекистон театр санъатини ривожлантириш тўғрисида”ги фармонлари асосида театрлар давлат бюджети ҳисобига қўллаб-қувватланди. Фармон биноан Маданият ишлари вазирлиги тизимида ва театр ижодий ходимлари уюшмаси қошида 1998 йилда “Ўзбектеатр” ижодий - ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкил этилди. Бирлашма театр жамоаларига халқимизнинг бой маънавий оламини, унинг маданий мероси, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ҳиссини уйғотувчи спектакллар яратишда, истеъдодли ёшларни театрга жалб қилишда, моддий ва техникавий базасини мустаҳкамлашда, ижодий ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишдакўмаклашди. Алишер Навоий номли Давлат академик катта опера ва балет театри Япония томонидан 1995 йилда бепул ажратилган 47 млн. иен (1500 минг АҚШ доллари) қийматига тенг янги ускуналар билан жииҳозланди. Республикамизда 36 та профессионал театр фаолият кўрсатмоқда. Ҳар бир вилоятда қўғирчоқ театрлари болаларга хизмат қиляпди. 2001 йилда республика театр санъатида муҳим та р ихий воқеа содир бўлди. Ҳамза номидаги Ўзбек академик драма театри биноси мухташам кошона шаклида қайта қурилди, замонавий театр ускуналри ва мебеллар билан жиҳозланди. Президент фармони билан унга Миллий театр мақоми берилди. Республика театрлари Ватан тарихини саҳна асарлари орқали ёритишга алоҳида эътибор бердилар. Миллий академик драма театри ва Қашқадарё мусиқали драма театри жамоалари “Соҳибқирон” Хоразм вилояти мусиқали драма ва комедия театри “Жалолиддин Мангуберди”, Аброр Ҳидоятов номли ўзбек давлат театри “Буюк ипак йўли” каби тарихий драмаларни саҳнага қўйди. 1997 йил октябрда Тошкентда бўлиб ўтган “Театр: Шарқ-Fарб” халқаро фестивалда Япония, Ҳиндистон, Гонконг, Туркия, Россия, Буюк Британия театр санъаткорларининг чиқишллари бўлди. Амир Темур таваллудининг 660 йиллигига бағишланган фестивалда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон театрларининг 15 та энг яхши тарихий саҳна асарлари намойиш этилди. Ўзбекистон театр усталари Германия, Франция, Словакия, Ҳиндистон, АҚШ, Бедьгия, Миср, Россия театр фестивалларида қизиқарли спектакллар билан иштирок этдилар. Республикамиз театр санъати халқимиз, айниқса, ёшларимиз маъна-виятини бойитиш, улар онгига Миллий истиқлол ғоясини сингдира бориш, ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш ахлоқий, эстетик тарбия мактаби бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбек цирки. 1992 йилда “Ўзбекдавлатцирк” республика бирлаш-масининг ташкил этилиши цирк санътининг ривожланишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Тошкент цирки замонавий талаблар асосида қайта таъмирланади, унга Ўзбекистон халқ артисти Тошкенбой Эгамбердиев номи берилди. Анънавий цирк санъатининг унитилган турлари тикланди ва ривожланди. Истеъдодли ёшларга амалий ёрдам бериш мақсадида 1996 йилда эстрада-цирк колежи очилди. Ўзбекистон циркчиларининг чет элларга гастроль сафарлари уюшти- рилди. Миср, Ирдания, Фаластин, Покистон, Малазия, Ҳиндистон, Хитой, Сурия, Ливан, Эрон, Бирлашган Араб Амирлигида гастроль сафарларида бўлган республикамиз цирк усталари ўзбек миллий цирк санъатини намойиш этилар. Олимжон Тошкентбойев раҳбарлигидаги “Ўзбекистон дорбозалари” гуруҳи 1996 йилдан бошлаб Европамамлакатларида гастроль сафарида бўлиб 2000 дан зиёд томоша кўрсатдилар. 15 ёшли Карима Зарипова 1997 йил январда Париждаги Буглион циркида бўлган ёш цирк артистларининг халқаро фестивалида қатнашиб “Пластик этюд” (бесуяк ўйини) жанирида фестивалнинг энг олий мукофоти – олтин медални қўлга киритди. 1998 йида Тошкент циркида истеъдодли ёшларга кўмаклашувчи болалар студияси очилди. Ўзбек циркчилари 1999 йилда Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида, 1999 йилда Саратов шаҳрида бўлиб ўтган Бутунроссия цирк фестивалида, 2000 йилда Хитойнинг Ухан шаҳрида бўлиб ўтган цирк фестивалида, 2001 йил январда Белгиянинг Льеж шаҳрида бўлиб ўтган Европа циркларнинг 10- фестивалида муваффақиятли қатнашиб, совринли ўринларни эгалладилар. Циркчиларимиз саъй-ҳаракатлари натижасида Ўзек циркига хос турли номер ва аттракционлар халқаро цирк дастурларидан ўрин эгаллади. Миллий мусиқа ва қўшиқчилик. Мустақиллик йилларида миллий мусиқа ва қўшиқчилик санъати ривожланди. Республика маданият ишлари вазирлиги, 1992 йилда ташкил этилган “Халқ ижоди ва маданий-маърифий ишлар респулика маркази”, унинг вилоятларидаги бўлимлари мусиқа ва қўшиқчилик санъатини, ҳаваскорлик ва фольклор жамоалари фаолиятини ривожлантириш, унитилган халқ оҳангларини тиклаш мақсадида турли хил кўрик танловлар фестиваллар ташкил этмоқдалар. 1992 йилда Тошкентда “Асирларга тенгдош наволар” ва “Боқий овозлар”, Хоразм вилоятида фольклор жамоалари, аския, қизиқчи ва масқаравозларнинг, Қўқонда катта ашула, лапар ва ялла ижрочиларининг кўрик –танловлари ўтказилди. 1994 йил май ойида Парижда бўлиб ўтган “Шарқ мусиқаси” фестивалида Муножат Йўлчиева ва Шавкат Мирзаевлар иштирок этиб, ўзбек миллий қўшиқчилик санъатини жаҳонга намойиш этдилар. 1996 йил апрель ойида Туркистон саройида, “Баҳор” мажмуаси ва бошқа ижодий концерт ташкилотлари негизида ташкил этилган “Ўзбекнаво” гастроль-концерт бирлашмаси орқали халқ орасида истедодли қўшиқчиларни излаб топиш ва кўрик-танловларга жалб этиш, мусиқа ва қўшиқчилик санъати бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш каби тадбирлар амалга оширилди. Республика Прездентининг 1996 йил 27 августдаги “Ўзбекистон – Ватаним маним” қўшиқлар байрами тўғрисида”ги фармони қўшиқчилик санъатини ривожлантиришга ижобий таъсир кўсатди. 1996 йилда ўтказилган барча вилоят, шаҳар ва туманларида “Ўзбекистон – Ватаним маним” қўшиқ танловида 54 мингдан зиёд қўшиқчилар қатнашди. Бундай кўрик танлов ҳар йили август ойида ўтказиладиган бўлади ва август ойининг учинчи якшанба куни “Ўзбекеистон – Ватаним маним” қўшиқ байрами куни деб белгиланди. Бу танлов жараёнида Ватан, мустақилликни эъзозловчи юзлаб янги қўшиқлар яратилди. “Ўзбекистон – Ватаним маним”, “Мен сени севаман, Ўзбекистон”, “Ватан ягонадир”, “Мустақиллик гуллари”, “Она юртим”, “Ўзбекистон аскарлари” қўшиқлари шулар жумласидандир. 1997 йил 11 мартда қабул қилинган Республика ҳукуматининг “Шарқ тароналари” Халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарор мусиқа санъатини ноёб намуналарини кенг тарғиб қилиш, ривожлантиришда дастур амал бўлиб хизмат қилди. 1997 йил 25 август – 2сентябрь кунлари Самарқанда бўлиб ўтган “Шарқ тароналари” биринчи Халқаро фестивалида дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатдан ижрочилар, санъатшунослар, жамоат арбоблари иштирок этди, фестивалда янграган ўзбек оҳанглари, куй- қўшиқлари жаҳон узра таралди. Ҳар икки йилда Самарқандда “Шарқ тароналари” Халқаро фестивалини ўтказиш анъана тусини олди. Ўзбекистонда мусиқа ва қўшиқчилик санъатини ривожидга ҳар йили 31 август ва 21 март кунлари ўтказилаётган Мустақиллик ва Наврўз кунларига бағишлангшан байрам тантаналари ижобий таъсир кўрсатмоқда. Мустақиллик йилларда Ўзбекистонда яшаётган 130 га яқин турли миллат ва элат урф-одатлари ва анъаналари бирдек ривожланиб бормоқда. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 120 та миллий маданият марказлари фаолият юритмоқда. Миллий маданий марказлар ўз миллатдошларининг тили, маданияти, урф-одатлари, расм-русмларини тиклаш, тарихий Ватани билан алоқани жонлантириш каби масалалар билан шуғулланиб келмоқдалар. Миллий маданий марказлар қошида миллий мусиқа, рақс, ҳунар ва бошқа йўналишлардаги тўгараклар ташкил этилган. 1992 йилда турли миллий маданий марказларга кўмаклашувчи Республика Байналмилал маркази тузилди. Унинг фаолиятида республика- мизда истеқомат қилувчи турли миллат ва эълатларни жипслаштириш асосий ўрин тутмоқда. Ҳар бир миллатга мансуб рассомлар, ёзувчилар, шоирлар, олимлар, маданият ва санъат арбобларига бағишланган йиғилишлар, кўргазмалар ташкил этилмоқда. Миллий маданий марказлар ўз фаолиятии билан республикада маданият равнақига муҳим ҳисса қўшмоқдалар. Музей. Жамият маданий-маърифий ҳаётида, алоҳида тарихий хотирани тиклаш ва мустаҳкамлашда музейларнинг аҳамияти катта. Шу боисдан ҳам мустақиллик йилларда мавжуд музейларни таъмирлаш, янги экспонатлар билан бойитиш, янги музейлар барпо этишга алоҳида эътибор берилди. Наманганда улуғ ўзбек шоири Бобораҳим Машраб музейи, Хоразмда ҳофиз Ҳожихон Болтабоев номли мақомчилар музей, Урганчда Хоразм амалий санъати ва тарихи музейи, Бухорода темирчилик музейи, Самарқанд вилоятининг Оқтош шаҳрида халқ бахшиси Ислом шоир Назар ўғлининг уй- музейи, Тошкентда ўзбек аёллари орасидан чиққан биринчи ҳуқуқшунос олима Ҳадича Сулаймонова музейи, ўзбек раққосаси Мукаррам Турғунбоева музейи сингари уй музейлари ташкил этилди. Шунингдек олий таълим муассасаларида кўплаб музейлар очилди. 1996 йили 1 сентябрь куни Тошкентда Осиёда ягона бўлган Олимпия шон-шуҳрат музейи фаолият кўрсата бошлади. Бу музей ўзбекистонлик спортчиларнинг халқаро мусобақалардаги муваффақиятларини намойиш этадиган, мамлакатимизда спорт ҳаракатини ривожлантириш маркази бўлиб қолди. 1996 йил 18 октябрда Тошкентда Темурийлар тарихи давлат музейи очилди. Музей темурийлар даври руҳини акс эттирувчи ўша даврга хос тарихий жиҳозлар, қурол-аслаҳалар, лашкарбошилар ва оддий жангчиларнинг кийим-бошлари, олтиндан ясалган уй-буюм ашёлари, мусиқа асбоблари, Амир Темур, Бобур қўлйзмалари, Улуғбекнинг астромик ва бошқа 2000 дан ортиқроқ тарихий, маданий ёдгорликлар билан жиҳозланган. Темурийлар тарихи давлат музейи Ўзбекистонда амалга оширилаётган маданий, маънавий, маърифий ишлар, илмий тафаккур марказига айланди. 2002 йилда Термизда Археология музейи бунёд этилди. Ўзбекистон Президентининг 1998 йил 12 январдаги “Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ва унинг бажарилишини таъминлага қаратилган Республика ҳукуматининг 1998 йил 5 декабрда қабул қилинган “Музейлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда музей ишини ривожлан- тириш истиқболларини белгилаб берди. Маданият ишлари вазирлиги, “Олтин мерос” жамғармаси, Бадиий Академия, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги музейлар раҳбарияти билан ҳамкорликда музейларнинг ривожланиши ва молиявий таъминоти бўйича дастур ишлаб чиқилди. Музейлар давлат муҳофазасига олинди, уларни таъмирлаш, музей экспонатларини бойитиш давлат бюджети ҳисобидан молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланади. Музейлар фаолиятини муввофиқлаштириш, илмий-услубий ёрдам кўрсатиш, моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида 1998 йилда “Ўзбекмузей” Республика жамғармаси тузилди. Аҳолининг музейшунослик маданиятини оширишга кўмаклашувчи “Мозийдан садо” журнали таъсис этилди ва у 1999 йилдан бошлаб ўзбек, рус ва ингилиз тилларида нашр этила бошланди. Фақат 1999 йилда музейларнинг асосий фонди 7544 та тарихий ва маданий ёдгорликлар билан бойитилди. Ўзбекистонда умумий майдони 137150 кв.м.ни ташкил этадиган 510 та музей фаолият кўрсатмоқда. Уларда 1,3 миллиондан ортиқ аждодларимиз тарихи, бетакрор маданиятини акс эттирувчи нрдир буюмлар-экспонатлар сақланмоқда ва аҳолига намойиш этилмоқда. Мамлакатимизнинг меъморий ёдгорликларга бой 10 та шаҳри тарихий шаҳарлар рўйхатига киритилган. 2005 та меъморий обида, 2700 та археологик ёдгорлик, 1800 монументал санъат асари давлат муҳофазасига олинган. Бухоро, Самарқанд ва Хива шаҳарларидаги 3 та музей-қўриқхоналарида бутун дунёда энг нодир тарихий ёдгорликлар, меъморий обидалар, монументал санъат асарлари сақланиб қолган, давлат муҳофазасида янгидан чирой очаётган музейлар сифатида эътироф этилади. Ўзбекистон музейлари аҳоли орасида ўлкамиз тарихи, халқ амалий санъати асарларидан иборат этнографик кўргазмаларни намойиш этиб, жамиятимиз маънавий камолати йўлида хизмат қилмоқда. Минглаб хорижий сайёҳлар республикамиз музей-қўриқхоналарига ташриф буюриб, аждодлари-миздан қолган тарихий ёдгорликлар, обидалар, монументал санъат асарлари олдида таъзим этмоқдалар. Франция, Туркия, Эрон, Покистон, Корея, Хитой ва бошқа мамлакатларда Ўзбекистон музейларининг экспонатлари намойиш этилди. Спорт. Мустақиллик йилларида спорт Ўзбекистон миллий маданияти - нинг таркибий қисми сифатида ривожлантирилди. 1992 йил 5 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонуни спортни оммавий ривож - лантириш учун кенг имкониятлар яратди. 46 мингдан ортиқ спорт иншоатлари – спорт соғломлаштириш клублари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, олимпия ўринбосарлари билим юртлари, олий спорт маҳорат мактаблари, ўйингоҳлар, спорт заллари, майдонлари, ҳовузлар барпо этилди ва таъмирланди. Уларда 7 млн. киши жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш имкониятига эга бўлди. 1992 йил январда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси тузилди ва 1993 йил сентябрда халқаро олимпия қўмитасининг 101-сессияда расмий эътироф этилди. Спортнинг бокс тури жадал ўсди. 17 марта жаҳон чемпиони Артур Григорьян, Сидней олимпиадаси чемпини Муҳаммадқодир Абдуллаев каби боксчиларимиз жоҳонга машҳур. 1999 йил август ойида Амерканинг Хьюстон шаҳрида ўтказилган Х жаҳон чемпионатида Ўзбекистон бокс командаси 83 мамлакат ўртасида АҚШ ва Куба командаларидан кейин фахирли учинчи ўринни эгаллади. Ватанимизда спортнинг теннис тури ривожланди. 168 та теннис корти, энг замонавий Юнусобод теннис мажмуи барпо этилди. Юнусобод теннис саройида 1994-2002 йилларда Ўзбекистон президенти кубоги учун 9 марта халқаро теннис мусобақалари ўтказилди. 1999 йилнинг июль ойида Лондонда ўтган теннис бўйича ёшлар халқаро туринирида тошкентлик спортчи Ирода Тўлаганова Уимблдон учрашувида ғолиб чиқиб, кумуш кубокни кичрайти- рилган нусхасини қўлга киритди. 1998 йил май ойида мамлакатимиз алпинистлари Ҳимолай тоғининг энг баланд “Эварест” чўққисига кўтарилиб, Ўзбекистон довруғини дунёга таратдилар. Мустақиллик шарофати билан ўзбек миллий кураши тикланди. 1992 йилда Термиз ва Шаҳрисабз шаҳарларида дастлабки миллий кураш бўйича халқаро мусобақа ўтказилди. Миллий курашимизнинг назарий жиҳатлари ва қоидалари ишлаб чиқилди ва халқаро экспертлар томонидан эътироф этилди, халқаро спорт турлари қаторидан ўрин олди. Тошкентда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларидан келган спортчилар иштирокида кураш бўйича биринчи жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик курашчилар 3 та олтин, 3 та кумуш 3 та бронза медалларини қўлга киритдилар. Акобир полвон, Камол полвон, Тоштемир полвонлар номи бутун жаҳонга таралди. Халқаро кураш ассоциацияси тузилди, унинг фахрий президенти этиб Ислом Каримов сайланди. 2000-2002 йилларда Лондон шаҳрида 3 марта Ислом Каримов номи билан аталувчи халқаро туринир бўлиб ўтди. 2002 йил октябрда Халқаро кураш асоциацияси Халқаро спорт федерацияси аъзолигига қабул қилинди. Ўзбек миллий кураши халқаро спорт тури сифатида дунёнда эътироф топди. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон спортчилари Олимпиадалар, Осиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионлари ва бошқа муносабатларида қатнашиб, 3000 дан ортиқ олтин, кумуш ва бронза медалларни қўлга киритдилар. Шундай қилиб, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда спорт ривож - ланди, янги маъно-мазмун билан бойиди, жаҳон спортига қўшилди ва халқаро майдонда салмоқли ўринни эгаллади. Таянч сўз ва иборалар Маънавий мерос – Қадим замонлардан бери аждодларимиздан бизгача етиб келган маънавий бойликлар-сиёсий, фалсавий, ҳуқуқий ва диний қарашлар, аҳлоқ-одоб меъёрлари, илм-фан ютуқлари, тарихий, бадиий ва санъат асарлари мажмуидир. “Олтин мерос” – Хайрия жамғармаси 1996 йилда ташкил этилган. “Умид”, “Истеъдод” жамғармалари – Истеъдодли ёшларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, уларнинг чет элда ўқишини қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилган. Ҳайкалтарош И.Жабборов – Тошкентдаги Амир Темур, Самарқанд, Шаҳрисабздаги Амир Темур, Фарғона ва Қувада ал-Фарғоний ҳайкалларини яратган. Асосий адабиётлар : 1. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Асарлар. Т .1 –Т . : Ўзбекистон, 1996. 76-85 бетлар. 2. Каримов И.А. Ватанимизнинг тинчлиги ва хавсизлиги ўз куч қудратимизга, халқимизнинг ҳамжиҳатлиги ва букилмас иродасига боғлиқ. Т. : Ўзбекистон. 2005 . 3. Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз- жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Т. : Ўзбекистон. 2005. 4. Каримов И.А. «Империя даврида бизни иккинчи даражали одамлар деб ҳ исоблашар эди». Т.: Ў збекистон, 2005. 5-33 бетлар. 5. Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. Т. : Ўзбекистон. 2005. 6. Аҳмедова Э. , Габидулин Р. Культурология. –Т . : 2001. 7. Мустақиллик. Илмий-оммабоп луғат. –Т . : 1998. 8. Ўзбекистон санъати (1991-2001 йиллар). –Т.: Шарқ, 2001. 9. Гулматов Э. в.б. Маданиятшунослик. Маърузалар матни. –Т . : 2000, 160-178 бетлар. Қўшимча адабиётлар : 1. Интернет: www . bilim . uz . 2. Интернет: www . go v . uz . 3. Интернет : www . edu . ru . 4. Интернет: www . press - service . uz . 5. Иброҳимов А. в.б. Ватан туйғуси. –Т.: Ўзбекистон, 1996. 6. Алиев А . Маънавият, қадрият ва бадиият. –Т . : Академия, 2000. Ў збекистон Республикаси Олий мажлисининг иккинчи ча қ ири қ 15–сессия материаллари. «Хал қ с ў зи» газетаси. 12.2004 й