logo

Ўзбекистон кимё фанинг шаклланиши ривожланиш тарихи фарғона водийсининг кимё тарихи

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

57 KB
Ўзбекист о н кимё фанинг шаклланиши ривожланиш тарихи фарғона водийсининг кимё тарихи РЕЖА: 1. Ўзбекистонда биринчи кимёвий билимлар. 2. Буюк олимларнинг фанга киритган хоссалари хақида. 3. Фарғона водийсининг кимё тарихи. 4. Ўзбекистонлда хозирги замон кимё саноати. Фарғона водийсининг кимё тарихи. Инсон ақлини танибдики, эхтиёжларини қондириш борасида фаолият кўрсатади. Фанларни ҳар хил бўлиши ҳам ана шу эҳтиёжни ҳар хиллигидан келиб чиққан. Кимё фани худди ана шу э ҳ тиёж фанлардан бири. Инсонлар жуда қадимдан тўйимли юқори бўлган озиқ - овқат махсулотларини, дори-дармонга бой ўсимликларни билишган. Шунингдек, тери ошлашни, толалар ажратиб олишни, металлар суюқлантиришни кашф этганлар. Шуб ҳ асиз улар номаълум кимёгарлардир. Фарғона водийсидаги археологик ашёларнинг кўпчилиги авлодларимизни кимёнинг сирларидан жуда қадимдан воқиб бўлганлигини билдиради. Кўхна Фарғона милоддан аввалги бир асрда кошоналар салтанати таркибига кирган бўлиб, унинг ҳ удудида дехқончилик, чорвачилик ва ипакчи л ик билан бирга металлургия, шишасозлик, к улолчилик, яъни сопол буюмларни сирлаш ривожланган. Бу даврда сурмадан тайёрланган ваза ва шунга ўхшаш буюмлар юқори ба ҳ оланган. Маълумки, сопол идишларини сирлашда сурма оксидидан фойдаланилади. Шунингдек, бу ерларда яшаган халқлар сурма бирикмасидан (сурма ялтироғи) кўз касалликларни даволашда фойдаланишган бўлиши керак. Бу бирикма “Сурма” деб аталиб, у кейинчалик пардоз моддаси сифатида ишлатилган. Худ д и ана шундай пардоз буюмлари жанубий Фарғонада олиб борилган археологик ва концентрация қидириш ишлари пайтида аёллар дафн этилган қабрлардан бир неча марта топилган. Кошонал а р салтанати емирилгандан сўнг Фарғона Еттисув чўлларидан таркиб топган турклар давлат таъсирида бўлган. Уларни ўтроқ халқлар билан яқиндан муносабатда бўлиши, бу ерларда фан маданият ва санхати янада ривожланишига олиб келади. Аксикент, Новкент, Куба ( ҳ озирги Қува) каби шаҳарлар вужудга келиб, уларда айниқса шишасозлик сурма бирикмаларидан фойдаланиладиган керамика саноати янада тараққий этди. Балки ма ҳ сулот шу даврда Фарғонанинг қадимги “сурмоқ”, “суркаш” каби сўзлардан келиб чиққан. Х алқ тилидаги “сурма” туркий тилга, сўнг бошқа тилларга ўтиб, кейинчалик рус тилида “сур ь ма” элементни номини олг а н бўлса керак. Сурма ва унинг бирикмаларидан Водий шаҳарларида фойдаланиши жанубий Фарғона тоғларида сурма конлари мавжудлигини жуда қадимдан билганлигидан далолат беради. Буни яна бир исботи шундаки, Исфайрам дарёсининг ирмоғи, шу ердаги тоғ тизимларидан бирини Сурматош деб аталишидир. Шунингдек, Фарғонада жуда қадимдан сурма ҳ ақида қўшиқлар тўқилган бўлиб, гўзал қизларга Сурмахон исм қ ў йилиб келинади. Ҳозир ги кунда дунё бўйича энг сифатли металл Фарғонанинг Қирғизтон ҳ у д дида жойлашган Қадамжой сурма комбинатида олинади. Худди шу жойлашган тоғлардан жуда қадимдан симоб суюқлантириб олинади. Фарғонани бутун оламга танитган 797-861 йилларда яшаб ижод этган буюк ватандошимиз Ахмад Фарғоний ўз даврида жа ҳ он илм фанига беқиёс хисса қўшган энциклопедист олимлардан биридир. Унинг кашфиётлари минг йилдан ортиқ вақт ўтибдики, дунё а ҳ лини лол қолдириб келмоқда. Ахмад ал Фағоний буюк математик, астроном бўлиши билан бирга барча астрономик асбобларнинг мо ҳ ир устаси ҳам бўлган. У астрология асосий асбоби шундай такомиллаштирадики, ҳозир ги кунгача ўзгаришсиз ишлатилиб келинмоқда. Албатта бу асбобларни яратишда, уларни такомиллаштиришда жуда муста ҳ кам металл котишмаларидан фойдаланилган. Ахмад ал Фарғоний яратган Боғдод ва Дамашиқдаги расадхоналари, Нил дарёси сувини доимий кузатиб туриш имконияти берувчи иншоат (нилметр)ни яратишда фойдаланилган тоғ жинслари, минераллари, металл ва бошқа қотишмалар уни ўша давр кимёгарлари қаторига киритиш мумкинлигини кўрсатади. Буни исботи шундаки, ҳозир ги кунда узоқ вақт сувнинг емириш кучига тенг ц емент яратилгани йўқ. Кейинги даврдаги Фарғона водийсида яратилган меморчиликларда фойдаланилган бўёқлар, қурилиш материаллари, заргарлик буюмлари, темир ва унинг қотишмаларидан тайёрланган асбоб-ускуналар, пичоқ-ханжар, тери ошлаш ва бошқалар кимёвий ишлаб чиқаришини такомиллашиб борганлигидан далолат беради. Фарғонада ҳ озирги замон кимё саноати 1930 йилларда бошланган. 1931 йилда Фарғона ёғ- мой заводи махсуот бера бошл а ди; кейинчалик Қўқон мой заводи ишга туширилди. Ўзбекистон д а б иринчи бўлиб, юз хилдан ортиқ турдаги ўсимликларнинг данагидан юқори сифатли мой қолдиқ ма ҳ сулотидан гасипол ва юқори сифатли оқсил ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, шунингдек, бу ерда пахта мойини гидрогенлашда янги катализаторларнинг қўлланилиши ишлаб чиқилди. Бунда 220 градус температурадан 170 градусдан 160 градусгача тушуриш иқтисодий фойда келтирилди. 1935 йилда Қўқон ўғит аралаштириш заводи ишга туширилиб, кейинчалик у фосфорли ўғитлар заводига айлантирилди. 1938 йилда Қувасой цемент ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди. Бу ерда дунё п р актикасида биринчи марта янги цемент ишлаб чиқилди. Бу юқори, сифатли цемент портлан т цемент асосида жуда катта сув омборлари ва каналлар қуриш учун замин яратилди. 1947 йилда Фағона фром бирикмалари химия заводи 1959 йилда йирик Фарғона азотли ўғитлар заводи, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи кимёвий ма ҳ сулот бера бошлади. Шу йилларда Фарғона нефт ь таркибида олтингугурт сақловчи халқали углеводларнинг кўп бўлиши аниқланди. 1963 йилда Фарғона кимёвий толалар заводи ва бошқа қимё ишлаб чиқариш заводлари қурилди. Шу йилларда фарғона Москвадаги пластмасса илмий-текшириш институтининг филиали иш бошлади. Ю,Островолков, Ю.Маматовлар яратган “Ферганий-1” ўта чидамли қоплама маҳсулот, 1972 йилда Лейпцигда ўтказилган халқаро ярмакада юқори бахоланди. Шу 1960 йилдан бошлаб С.Тешабоев ва унинг ш о гирдлари томонидан Марказий Ф ар ғонанинг тупроғи, суви ва ўсимликларининг микроэлемент таркибини ўрганиш бошланди. 20-асрда анорганик кимё фанининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи. Инсоннинг маданий ҳаётга биринчи бор қадам қўйиши ёниш ҳодисаси, яъни олов билан боғланган. Атмосфера ҳавосида юз берган чақмоқнинг қуруқ дарахт ва ўтга таъсиридан олов пайдо бўлиши ибтидоий одамларни дастлаб хайратга солган ва қўрқитган, секин-аста уларнинг ўзлари ҳам олов хосил қилишга ўрганганлар. Ўрта асрнинг буюк алломалари Абу Наср Фаробий, Абу Али Инб Сино ва Абу Райхон Брунийлар ўз даврларида кимёнинг ҳам назарий ҳам амалий жи ҳ атдан ривожланишига ката ҳ исса қўшдилар. Абу Наср Фаробий (870-950 йиллар) тасаввурида жамики моддий дунёнинг асосида бирламчи материя ётади. У биз идрок этадиган моддий дунё тўрт “илдиздан”, яъни тўртта бошланғич элементдан - ўт, ҳ аво, сув, ва ердан ташкил топганлиги ҳ ақидаги қадимги дунё файласуфларининг фикрини тасдиқлайди. Фаробий машхур шифокор сифатида амалий кимёни ривожлантиришга катта ҳ исса қўшди. Абу Али ибн Сино (980-1037 йиллар) амалий кимёнинг ривожланишига салмоқли ҳ исса қўшган, лекин алкимёгарларнинг темирни олтинга айлантириш йўналишидаги ишларини асоссиз, амалга ошириб бўлмайдиган жараён деб қараган. Абу Али ибн Сино бу ҳ ақда “бир хил метални иккинчи бир металлга айлантириш имконияти менга тушунарли эмас. Аксинча мен бунинг имконияти йўқ деб ҳ исоблайман, чунки бир металл жисмни иккинчи металл жисмга айлантиришнинг иложи йўқ. Оддий жисм ўзидан бошқа жисмни ажратмаслиги керак”, деб ёзган эди. Шундай қилиб, Абу Али ибн Сино а с арларида анорганик кимёнинг дастлабки куртаклари пайдо бўлган эди. Абу Райхон Беруний (973-1048 йиллар) ўзининг “Минералогия” деб номланган маш ҳ ур асарида ўша даврда маълум бўлган металлар, улардан тайёрланадиган қотишмалар, металларнинг рудалари, рудаларни ковлаб олиш ва уларга ишлов бериш, рангли металлар ва қимматб аҳо тошла р нинг х оссаларини ўрганиш, айниқса мине р алларнинг солтиштирма оғирликларини аниқлаш юзасидан олиб борган ишлари кимё фанини ривожлантиришга катта ҳ исса қўшди. “ Х индистон” деб номланган асарида у “ривожланиш - бир нарсанинг иккинчи бошқа нарсага айланишидир, бутун борлиқ доимо ўзгаришда ва ривожланишда - табиатнинг кучи айнан шудир” деган м ҳ им илмий хулосага келади. Абу Райхон Беруний ўзининг шу асарида ҳар бир нарсани ўрганиш шу нарсани ташкил қилган таркибий қисмларни (элементларни) ўрганишдан бошланади деб ёзган эди. Айтилганлар шундан далолат берадики, ўрта асрда Шарқ мамалакатларида, хусусан Ўзбекистон Республикаси ҳ удудида кимёвий фикр ва илмий дунёқараш юқори даражада бўлган, амалий кимё анча ривожланган. Бунинг исботи сифатида 9-12 асрларда Марказий Осиё ҳ удудида мис(Зарафшонда,Асфара тт т оғларида,Сохда, Олойда, Новкентда, Олмалиқда, Оқтошда, Оқсув атрофида), қўрғошин ва кумуш (Олтинтопган, қ ўрғошин кон), симоб (Човой,Хайдаркон,Лайлак), олтин (Олтинқозғон,Обира х мат), қалай (Туркстон тоғларида), темир (Чирчиқ, Сайрам, Ша ҳ рисабз) рудалари топилиб, улардан металл олиш йўлга қўйилганлигини эслатиб ўтиш етарлидир. Кейинги йилларда Ўзбекистон кимё фани ва кимё саноатини ривожлантириш юзасидан катта ишлар амалга оширилди. Ўзбекистонда кимё фанини ривожлантиришда айниқса, академиклардан С.Ю.Юнусов, О.С.С о диқов, М.Н.Набиев, Х.У.Усмонов, К.С.Ахмедов ва бошқаларнинг хизматлари каттадир. Сиз кимё курсининг тегишли мавзуларида уларнинг ишлари билан танишиб борасиз. Ўзбекистон кимё саноатида йилига 2 млн. т оннадан ортиқ минерал ўғит, 120 минг тоннадан ортиқ ўсимликларни кимёвий му ҳ офаза қилиш воситалари, 1,35 млн.тонна сульфат кислота, 50 минг тонна кимёвий толалар, 90 минг тоннадан ортиқ бўёқлар, 120 минг тоннадан ортиқ пластмасса ва синтетик смолалар ишлаб чиқарилмоқда. Шуни айтиш керакки, Ўзбекистон кимё фанини бундан кейин ривожлантириш, республиканинг бой хом ашё захираларини ўрганиш ва улардан халқннг фаровонлигини ошириш йўлида фойдаланиш юзасидан жуда катта ишларни амалга ошириш зарур. Бу ишлар сизларни кутмоқда. Адабиётлар 1. М.Абрамов “Фарғона катта химия ўлкаси”. “Ўзб” 1978й. 2. С.Гелғбух “Средняя Азия - район болғшой химии”. 1964г. 3. С.Тешабоев “Кўзда қора на из бўл”. 4. Наука в Узбекистане . “Фан” Тошкент 1974 йил. 5. Р.Тожиев, А.Юлдашев, Ш.Султонов “Ахмад Фарғоний махнавияти ва ме ъ роси” . Фағона 1998 йил.