logo

Водородсимон атомлар учун бор модели. Бор назариясининг экспериментал тасдиғи

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

455 KB
Водородсимон атомлар учун бор модели. Бор назариясининг экспериментал тасдиғи Режа: 1. Водородсимон атомлар. Пикеринг серияси. 2. Ядро ҳаракатига тузатиш. 3. Эластик ва ноэластик сочилиш 4. Франк-Герц тажрибаси.  Бор назариясини яратилиши атом тузилишини ўрганишда энг катта қадам бўлди. У водород атоми тузилиши, чизиқли спектрларни жуда яхши тушунтириб берди. Лекин шу чизиқларнинг интенсивлигини ҳисоблаш йўлини кўрсатмади. Бор назариясиводород атомидан кейин келган гелий атомини тушунтиришга қурби етмади. Бироқ Бор назарияси водородсимон атомлар спектрини тўғри тушунтира олди. Шу сабабли бу мавзуда бир каррали ионлашган гелий атоми Бор назарияси доирасида таҳлил қилинади. Шу билан бирга бу мавзуда ядро ҳаракатини инобатга олган Бор назариясига ҳам эътибор берилди. Сўнгра Франк-Герц тажрибаси орқали атомнинг стационар ҳолатлари ҳақиқатдан ҳам мавжуд эканлиги ҳақида сўз юритилади. Асосий мақсад. Бор моделини водородсимон атомларга қадбиқ этиш орқали Бор назариясининг муваффақиятини кўрсатиш; Водород атомида ядро (протон)нинг ҳаракатини эътиборга олиб Бор назариясига тузатиш киритиш; стационар энергетик ҳолатларини мавжудлиги экспериментал тасдиқлаш. Мавзу қаҳрамони. Нильс Хендрик Давид Бор (1886-1962) Копенгагенда физиология профессори оиласда туғилган. 1911 йилда докторлик диссертациясини ёқлаган, 1914 йилда Бор Манчестер университетида ўқитувчилик қилган. 1920 йилда Бор Берлинга келган, Планк ва Герц билан танишган. 1922 йилда Бор элементларнинг даврий системасини назарий асосланган. Борнинг назаряси бўйича 71-элемент Гафний очилган. 1927 йилда тўлдирувчи принципини яратган. Ядро физикасини ривожланишида Бор катта хисса қўшди. 1938 йилда ядронинг томчи модели ва таркибий моделини берди. 1939 йилда ядронинг бўлиниш назариясини яратди. 1943 йилда хокимиятга Гитлер келгандан сўнг Даниядан Швецияга , сўнг Англияга қочишга мажбур бўлди. Ядро бомбаси яратилишида қатнашди. 1922 йилда атом структураси ва нурланишдаги излашлари учун нобель мукофотига сазовор бўлди. 1. Водородсимон атомлар. Пикернг серияси Бор назарияси атом тузилиши назариясини ривожлантиришда катта қадам бўлди. Юқорида кўрдикки, Бор назарияси водород атомининг спектриал чизиқлари частоталарини тўғри тавсифлаб бера олди. Даврий системанинг водор од атомидан кейин жойлашган гелий атоми учун Бор назариясини кучи ўтмади. Лекин Бор назариясини водородсимон атомларга мувоффақият билан қўллаш мумкин. Заряди Ze га тенг ядро ва битта электрондан ташкил топган атомлар водородсимон атомлар деб аталади. Масалан, бир каррали ионлашган гелий атоми e H ( z =2), икки каррали ионлашган литий атоми  Li ( z =3) ёки уч каррали ионлашган бериллий атоми e B водородсимон атомлардир. Водородсимон атом учун Ньютоннинг иккинчи қонунига кўра r m r Ze 2 2 2 0 4 1     (1) Иккинчи муҳим тенглама Бор назариясига асосан     n r m L (2) бўлади. 1-жадвалда водород атоми ва водородсимон атом учун характерли тенгламалари келтирилган. Бу тенгламаларда водород атоми учун ёзилган 2e катталик водородсимон атомлар учун 2 Ze катталикка алмаштирилган. Жадвал 1 Водород атоми Водородсимон атомлар Ядро харакатига тузатиш n me rn   2 2 0 4   2 2 2 202 4 6, 13 1 32 n n e m En           c e m R      3 203 4 64    )1 1( 1 2 2 i f n n R     2 2 2 0 4 n ez m rn        2 2 2 2 202 4 2 6, 13 1 32 n z n e z m En            2 3 203 2 4 64 z R c z e m R           )1 1( 1 2 2 2 i f n n Rz     2 2 2 0 4 n e rn         2 2 202 2 1 32 n e En         c e R      3 203 4 64      )1 1( 1 2 2 i f n n R      .1 Жадвалдан кўрамизки n -квант сонининг берилган қиймати учун водородсимон атомларнинг электрон орбиталарининг радиуси водород атомининг электрон орбитаси радиусидан z марта кичик, nE энергиядан мос қийматлари эса (абсолют қийматига кўра) 2z марта катта. Масалан, бир карра ионлашган гелий атоми e H ( z =2) учун: асосий ҳолат энергияси эВ E     4, 54 2 1 6, 13 2 2 1 , ( n =1). Биринчи уйғониш ҳолати ( n =2) учун эВ E     6, 13 2 2 6, 13 2 2 2 Иккинчи уйғониш ҳолати ( n =3) учун эВ E     04,6 2 3 6, 13 2 2 3 . Қизиғи шундаки n =2,4,6 ва ҳ.к.га тўғри келган энергетик сатҳларнинг энергия қиймати водород атомининг n =1,2,3 ва ҳ.к. ҳолатдан энергетик қийматларига тенг. Бундан чиқадики e H атомида электрон n =4 сатҳдан n =2 сатҳга ўтганда чиқилган фотоннинг тўлқин узунлиги водород атомида электрон n =2 сатҳдан n =1 сатҳга ўтганда чиқарган фотоннинг тўлқин узунлигига тенг бўлади. Бу ўтишлар 1-расмда кўрсатилган расмдан кўриб турибсизки водород атоми учун берилган Лайман серияларининг ( n =1 га ўтиш) кўп чизиқлари e H атомидаги Пикеринг сериясидаги ( n =2 сатҳга ўтиш) ўтиш чизиқларига мос келади. Бу воқеа кўп тадқиқотчи спектроскапистларни кўп чалғитган. 1-жадвалдан кўрасизки e H учун Ридберг доимийлиги ҳам водороднинг Ридбергидан 2 Z марта катта,  ҳолда f i n n  ўтиш тўлқин сон    1 ~ ҳам 2Z марта каттадир. 2. Ядро ҳаракатига тузатиш Бор назариясида массив ядрони қўзғалмас деб фараз қилдик. Водород атомининг аниқ моделида ядронинг ҳаракати ҳам иноботга олинади. Массаси m бўлган электрон ва массаси M бўлган протон масса маркази k деб аталган нуқта атрофида айланадилар (2-расм) n e r ва r   -электрон ва ядроли мос равишда масса марказигачан бўлган масофалар. 2 расмга кўра масса маркази таърифига биноан e n mr Mr  (4) (3) ва (4) ни n e r ва r   га нисбатан ечсак r m M M re ) (   (5) r m M m rn ) (   (6) лар келиб чиқади. Борни иккинчи постулатига асосан, масса марказига нисбатан тўла импульс моменти n r m r M L ee nn      , (7) бунда n n r  ва e e r  ядро ва электроннинг чизиқли тезликлари. (7) ни n r m r M L e n      2 2 (8) кўринишда ёзамиз. (8)га (5) ва (8)ни олиб келиб қўйсак    n r2 (9) бунда 5n 4n 3n 2n 1n 2n 3n 4n 5n 6n 7n 8n эВ E    85,0 8 эВ E   51,1 6 эВ E    08,2 5 эВ E   40,3 4 эВ E    04,6 3 эВ E    6, 13 2 0 E Лайман серияси Водород Пикеринг серияси . Бир карра ионлашган гелий атоми (  He ) 8.1-расм. 5E 4E 3E 2E 1E а) б) 8.2- расм. M m mM  (10) ларни оламиз.  -келтирилган масса дейилади. Стационар ҳолатлар учун n r m L    2 (11) ўринли бўлади. Ядро ҳаракатини тузатишни ҳисобга олган тенгламалар 1 жадвалда келтирилган. Ядрони ҳаракатига тузатиш келтирилган ва ядрони ҳаракатига тузатиш келтира олмаган энергетик сатҳлар 3 расмда тасвирланган. Ярони ҳаракатини ҳисобга олган энергетик сатҳлар 0E (2, б расм) томонга озгина силжиган. Америка физиги Г.К.Юри   R R D дан фойдаланиб дейтерийни кашф этди. 1934 йилда дейтерийни кашф этилганлиги муносабати билан Юрига кимё бўйича Нобель мукофоти берилди. 3. Эластик ва ноэластик тўқнашиш Бор назариясида постулат сифатида берилган дискрет стационар (турғун) ҳолатларнинг мавжудлигини бевосита тасдиқловчи эксперимент Жемс Френк ва Густав Герц тажрибаси бўлди. Бу тажрибанинг хулосаларини яхши тушуниш мақсадида қисқа равишда атомнинг уйғониши ва «оптик» сатҳлар орасида электрон ўтишлар масаласини кўриб чиқамиз. Шуни эслатиш лозимки, бошланғич кинетик энергиянинг ўзгаришига қараб, тўқнашишлар эластик ва ноэластик турга ажралади. Агар икки зарранинг тўқнашиш жараёнида уларнинг бошланғич кинетик энергияларининг йиғиндиси тўқнашиш содир бўлгандан кейинги кинетик энергиялари йиғиндисига тенг бўлса, гарчи жараёндан кейин энергия бошқача тақсимланган бўлса ҳам, бу жараённи эластик тўқнашиш дейилади. Акс ҳолда, агар тўқнашиш жараёни бошланғич кинетик энергиянинг бир қисми тўқнашувчи зарралардан бирининг ички энергиясини ўзгартиришга сарф бўлса, бундай жараённи ноэластик жараён деб юриталади. Симоб атоми Hg 20280 каби оғир атомларнинг ички қобиқларида жойланган электрон ядронинг электростатик тортиши билан қаттиқ боғланган. Шунинг учун уларни атомдан «узиб» олиш учун катта энергия керак. Бу электронларни боғланиш энергияси бир неча минг электрон вольтга етади. Ташқи (валентли) электронлари эса ядро билан кучсиз боғланган. Уларнинг боғланиш энергияси бирқанча электрон вольтга тенг. Франк Герц тажрибасида фақат ташқи (валентли) электронлар "қатнашади". Симоб атомининг электрони учун мос бўлган шундай сатҳлар 3-расмда келтирилган. Бу энергетик сатҳларни оптик сатҳлар деб аталади, чунки улар орасидаги исталган ўтишда тўлқин узунлиги кўзга кўринган соҳага фотонларнинг чиқиши ёки ютилиши кўрилади. Расмдан кўрамизки асосий ҳолатдаги ( G ) валентли электроннинг энергияси эВ EG    42, 10 . Бошқа энергетик ҳолатлар H , I , S ва ҳакозо уйғонган ҳолатларни акс этиради. Биринчи уйғонган ҳолат ( H ) энергияси: эВ EH    54,5 . Асосий ҳолатда биринчи уйғонган ҳолатга электронни ўтиши учун зарур бўлган энергия (3-расмда 1-чизиқ) тенг: ; 88,4 ) 42 10 ( 54,5 эВ эВ эВ E E E G H e            бу энергия симоб атомининг биринчи критик потенцияли деб аталади. Қандайдир сабаблар таъсирида симоб атоми биринчи уйғонган ҳолатга ўтган бўлса, электрон жуда қисқа пайтда ( c8 10   ) яна асосий ҳолатига (2-чизиқ) қайтади. Бу ўтиш жараёнида энергияси эВ Ee   88,4 га, тўлқин узунлиги м E hc e     10 10 2536 га тенг бўлган фотон нурланади (3-тўлқинсимон чизиқ). Расмдан кўриамизки симоб атомининг ионизация энергияси эВ 42, 10 га тенг. Паст босимда бўлган симоб буғидан секин ҳаракатланаётган электронлар дастаси ўтаётган бўлсин. Агар электронларнинг кинетик энергияси 4,88 эВ дан кам бўлса, у ҳолда бу электронларнинг симоб атоми билан тўқнашиши эластик бўлади, чунки электронни илгариланма ҳаракатининг кинетик энергияси ўзгармайди. Электронларнинг кинетик энергиясини бир қисмини йўқотиши         k M m k M m mM k 4 ) ( 4 2 (12) формула билан аниқланади. Бунда, m -электрон массаси, M -симоб атомининг массаси, 2 2 1   m k электроннинг дастлабки энергияси. M m  бўлгани учун k йўқотиш энергияси жуда кам. k ни миқдори шунчалик камки, электрон тўла тўхтагунча жуда кўп тўқнашувларга учрайди ва унинг траекторияси эгри-бугри бўлади (4, б) расмга қаранг). S I H sE IE эВ EH   54,5 0 2536 A   эВ EG   42,10 G 0 E 0E 8 . 4 - р а с м . A C K G Б Б СА KС  Симоб буђи 8.5- расм .Агар электроннинг кинетик энергияси эВ E E G H    88,4 дан катта бўлса, у ҳолда ноэластик сочилиш ҳосил бўлиши мумкин, натижада электрон кинетик энергиясининг бир қисми симоб атомига ўтади ва мазкур атом асосий ҳолатдан HE энергияга эга бўлган биринчи уйғониш ҳолатига ўтади. Ноэластик сочилиш содир бўлганидан сўнг электронни 2k кинетик энергияси эВ k E E k k G H       88,4 ) ( 1 1 2 га тенг бўлади. Модомики, уйғонган ҳолатдаги атомнинг умри жуда қисқа бўлгани( с8 10   ) учун, тўқнашишдан сўнг, дарров A уйғонган атом асосий ҳолатга ўтади. Бу ўтишда энергияси эВ E E G H    88,4 ва тўлқин узунлиги 0 2536 A  га тенг бўлган фотон ҳосил бўлади. Агар бомбардимон қилаётган электроннинг 1k энергияси 4,88 эВ дан унча катта бўлмаса, у ҳолда эВ k   88,4 2 ва ноэластик сочилиш бошқа рўй бермайди. Бу дегани, электронни атом билан тўқнашишлари эластик бўлади. Агар эВ k   88,4 бўлса, у тақдирда эВ k   88,4 2 ва ноэластик сочилиш қайтарилади. 4. Франк ва Герц тажрибаси Юқорида кўриб ўтилган тўқнашиш механизми 1913 йилда Франк ва Герц тажрибаларида текширилди. 5-расмда тажриба қурилмасининг схемаси тасвирланган. K -катод, с-тўр ва А- анотдан иборат трубка ичига C0 150 температурадаги паст босимли симоб буғи киргизилган. Катод билан тўр орасидаги тезлантирувчи ckV  -потенциал фарқни 0 дан 60 В гача ўзгартириш мумкин. Анод билан тўр орасидаги майдонни секинлантирувчи А 1A Тинч турган симоб атоми Тепкиатоми Электрон 11km m    Секинланганэлектрон а) б) 8.4- расм. A B C D 5 10 15 20 25 30 K С 8.6- расм.(тўхтатиш потенциали) потенциал фарқ эВ VCA   5,0 . Анод токини ўлчаш учун жуда сезгир ( А9 10   ) галвонометр анод занжирига кетма-кет уланган. Анод токи Gi ни тезаштирувчи потенциал ckV  боғлиқлик графиги 7 расмда тасвирланган. Анод токининг бошланғич қисми исталган электрон лампанинг вольт-ампер характеристикасига хос кўринишга эга. Лекин расмда кўриб турибмизки B Vc   9,4 да ток кескин пасайган, сўнгра яна монотон ўсган c V нинг 4,9 В дан катта қийматларда токнинг сустроқ сакраши кузатилган. Расмдаги Gi ва ckV  бундай боғланишнинг қуйидагича тушунтириш мумкин. Катоддан учиб чиқаётган электроннинг ҳаракатини кўрайлик. Энергияси 4,88 эВ дан сал катта энергияга эга бўлган электронлар симоб атоми билан учрашганда ноэластик сочиладилар. Натижада электронларнинг энергияси ниҳоятда камайиб кетади ва тўхтатувчи майдондан ( B  5,0 ) ўта олмайдилар ва анодга етиб бормайдилар. Пировардида анод токи кескин камайиб кетади. Агар тезлантирувчи потенциал V ни яна 4,9 В га оширсак, электронлар яна битта ноэластик сочилишга дучор бўладилар ва бу ҳолда ўзларини энергиясини батомом йўқотишлари мумкин. Буни иккинчи кескин пасайиш ( B Vc   15 ) тушунтиради. Бу пасайиш биринчи пасайишинисбатан кескинроқ бўлади. Шудай қилиб, учинчи кескин пасайиш учунчи ноэластик тўқнашишни характерлайди ва ҳакозо. Биринчи уйғониш потенциали резонанс потенциал деб аталади ва у атомнинг энг паст энергетик сатҳдан (асосий ҳолатдан) унга қўшни юқориги энергетик сатҳга (биринчи уйғониш ҳолатига) ўтишга мос келади. Бу тажрибани спектриал таҳлили шуни кўрсатадики, симоб буғини чиқариш чизиғининг тўлқин узунлиги 0 2536 A га тенг, яъни бу тўлқин узунлик симоб атомининг биринчи уйғонган ҳолатидан асосий ҳолатга ўтишдаги фотоннинг тўлқин узунлигига тенг. Энергетик бирликда, бу сатҳлар орасидага фарқ 4,9 эВ га тўғри келади. Шундай қилиб, Франк ва Герц тажрибаси атомларда дискрет стационар энергетик ҳолатлар мавжудлигини бевосита исботлади. Бу ажойиб қилинган тажриба учун Д.Франк ва Герц 1925 йилда физика бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлдилар. АДАБИЁТЛАР 1. Д.И.Блокинцев «Основы квантовой физики». М,Высшая школа,1961 2. А.Н. Мотвеев «Атомная физика» М, Высшая школа 1989г. 3. А.А.Соколов, Ю.М.Лоскутов, И.М.Тарнов, «Квантовая механика» М, 1962 4. Э.В.Шпольский «Атомная физика»