logo

Мотор ёқилғи турлари. Ёқилғининг умумий характерланиши, синфланиши ва таркиби. Ички ёниш двигателлари учун ишлатиладиган ёқилғи ва мойлар олишнинг умумий тушунчаси

Yuklangan vaqt:

08.11.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

27.861328125 KB
 Мотор ёқилғи турлари. Ёқилғининг умумий характерланиши, синфланиши ва таркиби. Ички ёниш двигателлари учун ишлатиладиган ёқилғи ва мойлар олишнинг умумий тушунчаси Режа: 1. Нефт махсулотларининг ёқилғи сифатида ишлатилиши . 2. Мотор ё қилғи ларининг турлари. 3. Ёқилғи ва мойларнинг олиниши. Нефт махсулотларининг ёқилғи сифатида ишлатилиши. Нефт махсулотларининг асосий қисми халқ хўжалигида ёқилғи ва сурков мойлари сифатида ишлатилади. Нефт махсулотларининг нисбатан кам қисми битум олиш учун, электрод кокси, қаттиқ парафинлар олиш учун ишлатилса, қолган қисми органик синтезда – пластмасса, синтетик тола, синтетик каучук, ўғитлар ва ҳ.к. олишда ишлатилади. Шунинг учун нефт махсулотлари қуйидаги гурухларга бўлинади: 1.Мотор ёқилғиси; 2.Ёритувчи керосин; 3.Эритувчилар ва юқори октанли қўшимчалар; 4.Нефт мойлари; 5.Парафинлар, церезинлар, вазелинлар; 6.Нефт битумлари ва бошқа нефт махсулотлари. Мотор ёқилғиларининг турлари . Мотор ёқилғиси ўз навбатида қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 1.Карбюратор ёқилғиси (авиа-автомобиль бензилари, трактор ёқилғиси); 2. Реактив ёқилғиси; 3.Дизель ёқилғиси; 4. Газотурбина ёқилғиси; 5.Қозон (котел) ёқилғиси; 6.Ўчоқ (печь) – ёқилғиси; 7.Коммунал хўжалиги учун суюлтирилган углеводород газлари. Карбюратор ёқилғиси - паст ва ўрта ҳароратда қайнайдиган нефт фракцияларидан ва иккиламчи қайта ишлашнинг енгил махсулотларидан таркиб топган. Карбюратор двигателларида ёқилғи сифатида суюлтирилган углеводородлар ҳам ишлатилади. Авиация двигателлари учун карбюратор ёқилғиси таркибини - риформинг, каталитик крекинг ва алкиллат бензинлари ташкил этадилар. Уларнинг сифатини яхшилаш учун бензинларга детонацияга ва оксидланишга қарши присадкалар қўшилади. Авиация бензининг Б-100/130, Б-95/130, Б-91/115, Б-70 маркалари бор. Автомобил двигателлари учун карбюратор ёқилғиси - АТ да тўғридан- тўғри ҳайдаш, каталитик ва термик крекинг, каталитик риформинг жараёнларидан, алкиллатлар, изомеризатлар, бензол ва толуол экстракциясидан ажратиб олинган рафинатларидан бензин аралашмаси тайёрланади. Саноатда автомобил бензинларининг А-66, А-72, А-80 (сонлар мотор усулида аниқланган октан сонини билдиради), Аи-93, Аи-98 (сонлар тадқиқот усулида аниқланган октан сонини билдиради) маркалари ишлаб чиқарилади. Реактив ёқилғиси ( авиа керосинлар ) – нефтни АТ да ҳайдаб олинади. Авиа ёқиғисининг Т-1, ТС-1, Т-2, РТ ва Т-6, Т-8 маркалари бор. Дизель ёқиғиси - қисилиш натижасида алангаланадиган двигателларида қўлланилиб, улар қуйидаги гуруҳларга бўлинади. 1) Тез юрар дизеллар учун ёқиғи; 2) Трактор, тепловоз ва пароход дизеллари ёқилғиси (ДТ ва ДМ). Дизел ёқиғиси 180-350 о С оралиғида қайнайдиган нефтнинг ўрта дистиллят фракция-ларидан, гидрокрекинг, термик ва каталитик крекинг жараёнларининг енгил газойл фракцияларидан олинади. Газ турбина ёқилғиси - электростанциялардаги газ турбинасида, дарё ва денгиз турбинали кемалар ида , локомотивларда, автомобилларда ишлатилади. Б у ёқиғи термик крекинг дистиллятидан ва нефтни АТ да ҳайда ш жараёнидан олинади. Қозон (котел) ёқилғиси (мазут) – иссиқлик электростанцияларининг буғли қозонларида, турли саноат ўчоқларида ёнувчи ёқилғи сифатида ишлатилади. Унинг таркиби - АТ да ҳайдалган нефт қолдиқларидан, крекинг қолдиқларидан, нефтни иккиламчи қайта ишлашда ҳосил бўлган газойллардан, нефт мойларини тозалаш жараёнлари (экстрактлар, асфальтенлар) чиқиндиларидан ва нефт кимёси синтези (оғир смолалар) махсулотларидан иборат. Ўчоқ (печь) ёқилғилари (мазут, кўмир) – махсус ўчоқларда ёқиш учун ишлатилади. Нефтни бирламчи ҳайдаш қолдиғидан ва иккиламчи жараённинг дистиллят фракцияларидан олинади. Мотор ёқилгиларга қўшимча равишда яна суюқ ва газсимон, ёритувчи керосин, эритувчилар, сурков мойлари, консистент мойлар, қаттиқ ва ярим қаттиқ углеводородлар, парафинлар, церезин, вазелин, нефт битумлари, нефт кислоталари ва уларнинг ҳосилалари, мылонафтлар, сульфокислоталар, ёғли кислоталар киради. Индивидуал углеводородларга - этилен, пропилен, метан, бензол, толуол, ксилоллар кириб, улар нефт кимё саноати учун хом-ашё ҳисобланадилар. Ишлаб чиқариш ҳажмига кўра суюқ ва газсимон ёқилғилар, сурков мойлари ва кейинги пайтларда индивидуал углеводородлар асосий махсулот бўлиб қолмоқда. Ёқилғилар ишлатилиш соҳасига қараб карбюраторлар ёқилғиси (авиа ва автобензинлар, трактор ёқилғиси), реактив ва турбореактив двигателлар учун дизель ёқилғиси, газотурбина ва котел ёқилғиси сифатида ишлатилади. Ички ёниш двигателлари ёқилғилари сифатида карбюратор ва дизель ёқилғилари ишлатилади. Бу ёқилғилар ҳам ўз навбатида ишлатилиш ва қўлланилиш соҳасига қараб синфланади. Ички ёниш двигателларининг цилиндирига бензин буғлари ва ҳаво аралашмаси берилади, бу ерда у поршен билан қаттиқ сиқилади ва свечалар учун учқун беради. Ёниш натижасида ҳосил бўлган газлар поршенни ҳаракатга келтиради. Цилиндрда сиқиш даражаси қанча катта бўлса, двигателнинг фойдали иш коэффициенти шунча кўп бўлади. Цилиндрда аралашма ёнишдан ҳосил бўлган аланга ҳар хил тезлик билан тарқалади. Аралашма нормал ёнганда аланга цилиндрда 10-15 м/с тезлик билан тар қ алади. Лекин баъзи бир си қ иш даражасида аланга 1500- 2000 м/с тезлик билан тар қ алади. Детонациянинг пайдо бўлиши цилиндрда қ атти қ шов қ ин ҳ осил қ илади, қ ора тутун ҳ осил бўлади, моторнинг қ уввати пасаяди. Бензинларнинг детонацияга мойиллиги уларнинг октан сони билан характерланади. Бензиннинг октан сони ички ёниш двигателини цилиндрида изооктан ва н-гексанларни детонациялаш қ обилиятини синаш билан ўлчанади. Бунда изооктанни октан сони 100 деб ва н-гексанники 0 деб олинади. Самолётлар учун ишлатиладиган бензинлар октан сони 100 дан ю қ ори қ илиб тайёрланади. Бензинларнинг октан сонини уларга изооктан, изопентан, этилбензол, изопропилбензол қ ўшиб ошириш мумкин. Бундан таш қ ари бензинларнинг октан сонини ошириш учун антидетанатор – тетраэтилсвинец Hg ( C 2 H 5 ) 4 қ ўшилади. Масалан, 1 кг бензинга 4 мл этил сую қ лигини қ ўшса, октан сони 70 дан 89 га ортади. Трактор ё қ ил ғ иси – асосан керосиндир. У ҳ ам худди бензин сингари характерланади. Трактор ёкилгисининг октан сони 40 дан кам бўлмаслиги керак. Дизель ё қ ил ғ иси – керосин, газойль, соляр дистилляти билан номланиб, поршенли ички ёниш двигателларида ишлатилади. Дизель двигателларини тежамкорлиги дизель ё қ ил ғ исини фракция таркибига ва цетан сонига бо ғ ли қ . Дизель ё қ ил ғ исининг фракция таркиби - 200-350 0 С орали қ да қ айнайдиган углеводородлардан ташкил топган. Дизель ё қ ил ғ исининг цетан сони унинг двигателда ё қ илганда цетан (С 16 Н 36 ) билан солиштирилади, цетан 100 деб олинади, метилнафталинни (С 10 Н 7 СН 3 ) цетан сони = 0 деб олинади. Котель ё қ илғиси - мазут ва бошка нефт қ олдиклари, Реактив двигателлари ё қ ил ғ иси - сифатида керосин ишлатилади. Сурков мойлари – ишлатиш со ҳ аларига қ араб индустриал верстенный, машина мойларига бўлинади. Ички ёниш двигателлари учун автоллар, авиация мойлари ва бош қ алар, трансмиссион, турбина, компрессор мойлари ишлатилади. Буғ машиналари учун цилиндр мойи ишлатилади. Сурков мойлари ўзларининг ёпишқоқлиги, қотиш ва алангаланиш ҳарорати, зичлиги, ундаги сув миқдори, кислотали хусусияти, кокс хусусияти, кокс барқарорлиги билан характерланади. Ёқилғи ва мойларнинг олиниши. Маълумки, нефт ва газ саноатининг ривожланиши иқтисодий ривожланишнинг асосини ташкил этади. Нефтдан турли-туман нефт махсулотлари олиниб, олинган махсулотларнинг тенг ярми нефт мойлари улушига тўғри келади. Нефт мойлари сурков мойларининг асосини ташкил қилиб, қаттиқ юзаларнинг бир-бири билан ишқаланиши натижасида емирилишини олдини олади. Шунингдек, нефт мойлари ишлатилиш шароитига қараб иссиқлик ташувчи, диэлектриклик (трансформатор, кабел ва ҳ.к.), антикоррозион хоссаларини ҳам намоён этади. Нефт мойлари техниканинг турли сохаларида ишлатилиб келинмоқда ва ҳар-қайси соха учун тўғри танланланган мой шу соҳадаги қурилма, жиҳоз, ускуна ёки машина механизмларнинг ишлаш унумдорлигини ошириб, ишлаш муддатини узайтиради. Нефт мойлари олинишининг асосий жараёни бу - мазутни вакуум шароитида ҳайдаш бўлиб, кейинги барча босқичлар, шу олинган дистиллят ва қолдиқ мойлар таркибидан унинг ишчи параметрларига салбий таъсир кўрсатадиган компонентлардан тозалаш жараёнлари билан тугайди. Бундай салбий компонентлар қаторига: смола-асфальтен моддалари, полициклик ароматик углеводородлар, қаттиқ парафинлар, таркибида олтингугурт, кислород ва азот сақлаган гетероорганик бирикмалар киради. Нефт мойлари – таркибига қараб, олиниши ва қўлланилишига қараб синфланади. Таркибига қараб нефт мойлари дистиллят (мазутни ҳайдаб) ва қолдиқ (гудронни деасфальтизациялаб) мойларга бўлинади. Олинишига қараб кислотали-ишқорий тозалаш, селектив эритувчилар ёрдамида тозалаш ва гидротозалаш усулларига бўлинади. Қўлланилишига қараб нефт мойлари сурков ва носурков мойларга бўлинади. Мотор, цилиндр, турбина, компрессор, асбоб, трансмиссион мойлари – сурков мойларига кирса, трансформатор, конденсатор ва кабел мойлари носурков мойларига киради. Н осурков мойларининг асосий вазифаси – электр қисмларни изоляциялаш ва иссиқлик ташиш ҳисобланади. Нефтни қайта ишлаш саноати халқ хўжалигини турли хилдаги ёқилғи ва сурков материалларига бўлган эҳтиёжини қондириб келмоқда. Бундан ташқари нефтдан битум, кокс, парафинлар олиниб, нефт кимёси саноати учун хом-ашё сифатида фойдаланади. Нефт махсулотларини шарли равишда таркибига, хоссасига ва қўлланилишига кўра тақсимлаш мумкин: 1.Ёқилғилар, 2.Нефт мойлари, 3.Парафин ва церезин, 4.Ароматик углеводородлар, 5.Битумлар, 6.Кокс, 7.Сурков мойлари, 8.Бошқа нефт махсулотлари Адабиётлар рўйхати. 1. Глазгов Г.И.,Фукс И.Г.Производство нефтяных масел.–М.: Химия , 1976 г. 2. Проскуряков В.А., Дрябкин А.Е. Химия нети и газа. – Л. : Химия , 1989 г. 3. Черножуков Н.И., Крейн С.Э. Химия минеральн ы х масел. – М.: Гостоптех-издат , 1952 г .