logo

Нефт хом ашёси, унинг кимёвий таркиби ва углеводород гуруҳи. Нефт - ёқилғи ва мойлар олиш учун асосий хом-ашё

Yuklangan vaqt:

08.11.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

66.5263671875 KB
Нефт хом ашёси, унинг кимёвий таркиби ва углеводород гуруҳи. Нефт - ёқилғи ва мойлар олиш учун асосий хом-ашё Режа: 1. Кириш. Нефтнинг халқ хўжалиги соҳасида тутган ўрни. 2. Н ефтнинг углеводород гуруҳи. 3. Нефтни қайта ишлаш жараёнлари . Кириш. Нефтни қайта ишлаш саноати халқ хўжалигини ёқилғи ва сурков материалларига бўлган эҳтиёжини қондириб келмоқда. Нефтдан битум, кокс, парафинлар олиниб, бундан ташқари нефт - нефт кимёси учун хом-ашёлар базаси ҳам ҳисобланади. Халқ хўжалигининг асосий соҳаси саноатда 1 млн. дан ортиқ (1995) ишчи ва хизматчилар меҳнат қилади. Саноатда 100 дан ортиқ тармоқ, 12 йирик тармоқ бўлиб, улардан 6 таси базавий тармоқ ҳисобланади. Ўзбекистон саноатида электр энергияси, газ, нефт, кўмир, бензин, пўлат, автомобиллар, тракторлар, пахта териш машиналари ва бошқа кўпгина маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Ўзбекистон иқтисодининг ривожланишида ёқилги-энергетика комплексининг ўрни алоҳида. Унинг таркибига газ, нефт ва нефтни қайта ишлаш, кўмир ва энергетика киради. Ўзбекистон жахондаги ўнта йирик газ ишлаб чиқарувчи мамлакатлар жумласига киради. Нефтни қайта ишлаш саноати соҳасида мамлакатимизда Олтиариқ, Фарғона ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводлари ишлаб, улар йилига 11,2 миллион тонна нефт махсулотлари ишлаб чиқаришади. Фарғона заводи сурков мойлари ва ёнилғи ишлаб чиқаришга ихтисослашган, ишлаб чиқариш бўйича 30 дан ортиқ технологик қурилмага эга. Олтиариқ нефть заводи эса ёнилғи ишлаб чиқариш йўналишида унинг асосий технологик қурилмаси 7 та. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи яқинда, яъни 1997 йил 22 август куни ишга туширилган бўлиб, завод тўла қувватда ишлаганда улардан юқори октанли бензин, дизель ёкилғиси, кокс, парафин, мотор мойларига қўшилмалар, ички ёнув двигателлари учун мотор ва сурков мойлари (компрессор, турбина, урчуқ мойлари), керосин, битум, мазут каби нефт махсулотлар олинади. Янги махсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш дастурига мувофиқ янги технологиялар ўзлаштирилмокда. Кейинги йилларда кўрилган кескин тадбирлар натижасида нефт қазиб олиш ҳажми ўсди ва Республиканинг нефть мустақиллиги таъминланди. Газ саноати ёқилғи – энергетика мажмуасининг энг ривожланган тармоғи ҳисобланади. Унинг Республикада қ азиб олинаётган ё қ ил ғ и балансидаги ҳ иссаси 82,2% ни ташкил этади. Нефт бу – бир - биридан қайнаш ҳарорати билан фарқ қиладиган турли углеводородлар (С = 83-87 %, Н = 11-14 %), смола-асфальтен маҳсулотлари ва таркибида кам миқдорда олтингугурт, кислород ва азот сақлаган органик бирикмаларининг мураккаб аралашмасидир. Нефт одатда, қора рангли мойсимон, ёнувчан суюқ модда бўлиб ўзига хос ҳиди бор. У сувдан бироз енгил ва сувда эримайди. Нефт - асосан водород ва углероддан ташкил топган. Нефтнинг таркибини барча углеводородларнинг асосий синфлари – парафинлар, нафтен углеводородлари, ароматик углеводородлар ва уларнинг аралашмалари (парафин - нафтенли, нафтен - ароматик ва ҳ.к.лар) ташкил қилади. Нефт хом ашёси таркибида тўйинмаган ва олефин углеводородлари жуда ҳам кам бўлади. Бу углеводородлар термик ва каталитик жараёнларда углеводородларнинг кимёвий парчаланиши оқибатида енгил нефт маҳсулот- ларида ҳосил бўладилар. Нефт углеводородларининг асосий синфлари бир хил тақсимланмаган бўлиб, улар нефтнинг келиб чиқиш табиатига боғлиқ бўлади. Алканлар. Алканлар нефт сақловчи ҳудудларнинг барчасидаги ва табиий ёнувчи газларнинг таркибидаги углеводородларнинг асосий қисмини ташкил этади. Дунёда барча нефт сақловчи ҳудудларнинг нефтига қараб алканлар миқдори ҳар хилда бўлади. Тузилиши жиҳатидан жуда кичик молекулалардан иборат бўлган алканлар, нефтнинг ёнувчи газлари бўлиб ҳисобланади. Ҳар йили дунй бўйича қарийиб 1,5 * 10 12 м 3 табиий газ қазиб чиқарилади. Ер остидаги табиий газнинг босими 25–30 МПа га етади. Шунинг учун унда эриган суюқликлар, яъни углеводородлар нормал ҳолатда катта молекуляр массага эга бўлади. Нефт ва газ таркибидаги нормал тузилишга эга барча алканлар метандан то тритриаконтангача (С 33 Н 68 ) бўлганлари ажратиб олинган. Нефтда унинг ҳ ажмий ми қ дори С 6 учун 1,8% гача, С 7 учун эса 2,3% гача бўлиши мумкин. Аксарият С 33 гача 0,09% гача камайиб боради. Алканларнинг ер қ аърида пайдо булиши нефтнинг умумий генезиси аспектлари сифатида қ аралади. Аммо, айрим илмий изланишларда алканларнинг ҳ осил бўлиши ало ҳ ида ҳ олда қ араб чи қ илган. Баъзи бир илмий ишларда алканларнинг ҳ осил бўлишини, изопренлардан ташкил топган деб қ аралади. Тўйинган полиизопренлар занжирида изопреноидларнинг тузилиши ўзига хос характерга эга. Масалан , 2,6 – диметилалканлар C 9 – C 13 ни ёки 2,6,10 – триметилалканлар С 14 – С 18 ни ва 2,6,10,14 – тетраметилалканларни ташкил этади. Булар ўртасида нефт алканлари генезеси тўғрисидаги саволни тушуниш учун энг қ изикарлиси пристан (С 19 ) ва фитандир (С 20 ). Изопреноидларга 2 - метилалканларни (С 4 –С 8 ) ҳ ам киритиш мумкин. Нефтларда изопреноидлар (2 – 3) % гача бўлиши мумкин. Шундан 1 3 қ исми пристан ва фитанга тўғри келади. Асосий масса, кайнаш ҳарорати (150–350 0 С) фракцияли изопре - ноидларда , яъни (С 11 –С 20 ) да мужассамлашган бўлади . Циклоалканлар. Нефтнинг асосий қисмини циклоалканлар ташкил этади. Нефт таркибида моно ва полициклли циклоалканлар учрайди. Умуман улар циклли тузилишга эга бўлиб умумий формуласи -С n H 2n орқали характерланади. Циклоалканлар, Марковников томонидан нафтенлар деб номланган. Кейинчалик нафтен углеводородлари деганда нафақат моноциклли углеводородлар, балки полициклли, полиметиленли нефт углеводородлари тушунила бошланди. Оддий цикланлар циклопропан, циклобутан ва унинг гомологик қ атори нефтда учрамайди. С n H 2 n қ аторига тегишли бўлган моноциклли тузилишга эга бўлган нафтенлар циклопентан, цеклогексан углеводларида кенг маънода изо ҳ лаб берилган. Бу типдаги углеводородлар яхши ўрганилган бўлиб, циклопентан, циклогексаннинг 150 дан то 300 тагача гомологлари турли хил синтез йўллари билан олинган. Уларнинг тузулиши жуда хилма – хил бўлиб, изомерлари тўрт хилда бўлиши мумкин. Циклопентан изомерларига қараганда, циклогексан углеводороднинг қ айнаш ҳарорати тахминан 30 0 С ю қ оридир. Калифорния нефти таркибидан ЯМР – спектроспопияси текширув услуби билан ички кўприкли бициклли тузилишга эга бўлган углеводородларнинг 7, 8 ва 9 чи атоми углеводород бўлган янги 12 углеводородларни топдилар. Масалан , метилбициклогептан шуларга мисол бўла олади. Ароматик углеводородлар. Марковников ва Оглоблин, Баку конидан чиқадиган нефт таркибини ўрганаётиб, сульфокислоталар орқали толуол, бензол, ксилол этилбензол 1,2,4, - триметилбензол ва шу синфга оид бир қанча ароматик углеводородларни ажратиб олдилар. Хозирги кунда нефтни таркибини текширишлар шуни кўрсатдики, бензол гомологларининг я қ ин гомологлари (С 7 –С 10 ) кўплаб учрайди. Нефтнинг керосин – газойль фракциясида, қ айнаш ҳарорати (200–350 0 С) бўлган бензол ҳ осиларидан таш қ ари нафталин ва унинг я қ ин гомологлари бициклли конденсацияланган ароматик углеводородлар , яъни С п Н 2н – 12 учрайди. Бир хил нефт таркибидан олинган керосин, газойль ҳ ам бензин фракциялари таркибидаги ароматик углеводородлар, ҳ амма ва қ т газойль таркибидагидан кам бўлади. Ўртача 15 – 35 % гача жуда мураккаб ярим циклли ароматик углеводородлар нефтнинг ю қ ори фракцияларида учрайди. Бензол ва унинг гомологлари, циклоалканлардан хоссалари жи ҳ атидан кўп фар қ қ илади. Зичлиги ва синдириш кўрсатгичи ю қ ори. Ароматик углеводородлар, асосан реакцияга киришувчан ҳ исобланади. Масалан, галлоидлаш, сульфидлаш, нитратлаш, ён занжирларининг оксидланиши, ҳ амда деалкиллашда бензол халкасини гидратланиши шулар жумласига киради. Нефт турли нефт махсулотлари олиш учун асосий хом ашё ҳисобланади (600 га яқин нефт махсулотлари ассортименлари қайд қилинган). Қуйида ёқилғи ва мойлар олишнинг технологик жараёнлари схемаси келтилган. Расм -1. Нефть ЭЛОУ АТ ва АТВБензин фракция си Мой фр 350-420оМой фр 300-400оДизель ёқилғиКеросин фракция Мой фр 420-500о Гудрон деасфальтизация Деасфаль-тизат Асфальт Селек. эрит. б/н тозалашДистил. экстракт Қолдиқ экстракт Рафинат дистилляти 300-400о Рафинат дистилляти 350-420о Рафинат дистилляти 420-500о Қолдиқ рафинат Битум ишл. чиқариш. ДепарафинлашГач Петролатум Деп.мойи дистиллят 300-400о Деп.мойи дистиллят 420-500оДеп.мойи дистиллят 350-420о Қолдиқ деп. мой Мойсиз- лантириш Мойсиз- лантириш Гидро ёки адс. тозалаш Парафин Фильтрат Фильтрат Церезин Дист. комп. 300-400о Дист. комп. 350-420о Дист. комп. 420-500о Қолдиқ қомп. КомпаундирлашПерколяция- ли тозалаш Перколяция- ли тозалаш КЕРАКЛИ АССОРТИМЕНТДАГИ ТОВАР МОЙЛАРИПАРАФИН ЦЕРЕЗИН Расм-1. Мойлар олинишининг технологик жараёнлари схемаси келтилган. Нефтни қайта ишлаш жараёнининг биринчи технологик занжири – нефтни сувсизлантириш (тузсизлантириш) жараёни ҳисобланиб, бунда ЭЛОУ қурилмасида нефт таркибидан механик аралашмалар, сув ва сув эмульциялари, минерал тузлар ажратилади. Сувсизлантирилган нефт 350 о С ҳароратда қиздирилиб АТда ҳайдалади ва таркибидан енгил фракциялар ажратилиб, қолдиқ сифатида мазут қолади. Жараённнинг асосий қурилмаси ректификацион колонна бўлиб, колоннада нефт муайян бир ҳароратда ҳайдалмасдан, балки колонна баландлиги бўйича берилган ҳароратлар оралиғида ҳайдалади (фракциялаш). Нефтнинг асосий сифатини белгилайдиган хоссаси - бу унинг фракцион таркибидир. Нефтни атмосфера босимида АТда ҳайдалганда ундан қуйидаги фракциялар олинади: б. қ.ҳ. 60 0 С - углеводород газлари 170-200 0 С - бензин фракцияси – 180 0 С (205 0 С). 160-200 0 С - лигроин фракцияси 170-240 0 С - керосин фракцияси 200-270 0 С - газойл фракцияси 240-350 0 С - дизель фракцияси 350 0 С дан юқори ҳароратда ҳайдал адиган фракция - мазут дейилади. Булардан ташқари турли оралиқ фракциялар, мисол учун керосин-газойл фракцияси 270-300 0 С ҳам олинади. АТда олинган барча махсулотлар келгусида мотор ёқилғиси олиш учун ярим тайёр махсулот ҳисобланади ва қўшимча қайта ишлаш (тозалаш) жараёнларига тайёр махсулот олиш учун юборилади. Қолдиқ мазут - юқори ҳароратда қайнайдиган оғир углеводородлар аралашмасидан иборат бўлиб, уни қайта ишлашда термик парчаланиб кетмаслиги учун вакуум шароитида ҳайдалади ва қуйидаги мойли фракциялар олинади (мой дистиллятлари) : 350-420 0 С енгил мой фракцияси (трансформатор дистил.) 420-490 0 С ўрта мой фракцияси (машина дистил . ) 450-490 0 С о ғ ир мой фракцияси ( мотор , турбина дистил.) 490 0 С гудрон (қолдиқ фракция) Мазутни вакуумда ҳайдаб ундан олинган мой дистиллятлари келгусида бир нечта технологик жараёнларидан ўтиб сифати яхшиланади ва тайёр минерал мойлар кўринишига олиб келинади. Анна шу минерал мойлар - мотор ёқилғиларининг асосини ташкил қилади. Адабиётлар рўйхати : 1 . Глазгов Г.И.,Фукс И.Г. Производство нефтяных масел.– М.: Химия , 1976 г. 2. Проскуряков В.А., Дрябкин А.Е. Химия не ф ти и газа. – Л. : Химия , 1989 г. 3. Черножуков Н.И., Крейн С.Э. Химия минеральн ы х масел. – М.: Гостоптех-издат , 1952 г .