logo

Фойдали қазилмаларни флотация усулида бойитиш жараёнлари хақида умумий маълумотлар

Yuklangan vaqt:

01.10.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

211 KB
Фойдали қазилмаларни флотация усулида бойитиш жараёнлари хақида умумий маълумотлар Режа: 1. Умумий тушунчалар 2. Ҳозирги замон флотация жараёнининг шаклланиши 3. Флотация жараёнининг физик-кимёвий асослари. Умумий тушунчалар Флотация–минерал заррачалар юзасининг физик–кимёвий хоссаларидаги фарққа қараб бойитиш усули бўлиб, минерал заррачалар юзасининг сув билан ҳар хил ҳўлланиш қобилиятига асосланади. Сувли муҳитда майин туюлган ҳолда мавжуд бўлган айрим минералларнинг заррачалари сув билан ҳўлланади, бир хиллари эса сув билан ҳўлланмайди, балки сувдаги ҳаво пуфакчаларига илашиб, юзага қалқиб чиқади. Шу билан бир вақтда бошқа минералларнинг заррачалари сув билан ҳўлланиб унда чўкади ёки муаллақ ҳолда жойлашади. Флотация турли хилдаги фойдали қазилмаларни бойитишда кенг кўламда ишлатилади. Қазиб олинган рангли металлар рудаларининг 90 % дан кўпроғи–камёб, қора, нодир металлар рудалари ва нометал рудалар шу усулда бойитилади. Флотация усулини ҳўллаш камбағал рудаларни ҳамда бошқа усуллар билан бойитилиши қийин бўлган рудаларни қайта ишлаш имкониятини яратади. Масалан, флотация усулини ҳўллаб полиметал рудалардан қўрғошинли, руқли ва мисли бойитмаларни олиш мумкин. Ҳозирги замон флотация жараёнининг шаклланиши Флотация жараёни фойдали қазилмаларни бойитиш усули сифатида амалиётда ўз ўрнини топгунча узоқ ва мураккаб йўлни босиб ўтади . Флотация жараёни шаклланиш даврида ёғли (масляная), пардали (пленочная) ва кўпикли (пенная) – флотация деб номланиб келинди. 1860 йилда Вильям Хайнс (Англия) минералларни ажратиб олиш масаласида биринчи патент олади. Бу ихтирони мазмуни шундан иборат эди: ўта майдаланган руда сув зичлигидан кам зичликка эга бўлган ёғ билан аралаштирилади, сўнгра бу аралашма сув билан тўлдирилган идишга (тиндиргичга) берилади. Ёғ билан намланган сувюқмас заррачалар (сульфидлар) ёғ заррачалари билан юқорида, сув юқувчан заррачалар (масалан, кварц) тиндиргични тубида тўпланган. Бу усулни ёғли флотация деб аталган. Ёғли флотация усулида ёғнинг сарфи катта (2 %) бўлган. Ёғ сарфини камайтириш мақсадида иш олиб борган немис олимлари Германияда 1877 йилда иккинчи патентни оладилар. Бунда юқоридаги жараён айнан ҳолади, фақат тиндиргичдаги бўтана қайнатилади. Қайнатилаётган бўтанадан сувда эриган газлар ажралиб чиқади ва флотация жараёни самаралироқ ўтади, аммо, бу даврда пуфакчаларни аҳамияти нимадан иборат эканлигини тушуниб етмаган эдилар. 1898 йилда Ф. Эльмор (Англия) жараённи суюлтирилган бўтанада олиб боришни таклиф қилди. 1902 йилда Австралияда флотацияни газ иштирокида олиб боришни таклиф этилди, бунда бўтанага 2,5 % ли хлорид кислотани қўшилди. Рудада мавжуд бўлган СаСО 3 кислота билан реакцияга киришиб, СО 2 газни ҳосил қилади. Жараёнда ёғ сарфи анча камайган, баъзи бир ҳолларда умуман ёғ ишлатилмаган. 1904 йилда Ф. Эльмор газ ҳосил қилиш учун бўтана юзасида вакуум ҳосил қилишни, кейинроқ эса электролиз ёрдамида сувни парчаланишдан ҳосил бўлган газлар иштирокида флотацияни олиб боришни таклиф қилган. Кейинги йилларда ҳам флотация масаласида жуда кўплаб таклифлар берилган. Шулардан эътиборга маликларидан баъзи бирлари ҳақида тўхталиб ўтамиз: - ўта майдаланган руда (кукун) секин аста сув юзасига берилган. Бунда сувюқмас (гидрофоб) заррачалар сув юзасида ҳолган, сувюқар (гидрофил) зарачалар эса чўкиб идиш тубида тўпланган. Бу усулни пардали флотация деб аталган. Жараённи самаралироқ ўтиши учун баъзида рудага ёғ билан ишлов берилган; - худди шундай, майдаланган руда кукуни, шиддатли аэрация ёрдамида ҳосил қилинган кўпик юзасига берилган. Бу усулни кўпикли саралаш (пенная сепарация) деб номланган. Тинимсиз илмий тадқиқотлар натижасида ҳозирда саноатда кенг ҳўлланилаётган кўпикли флотация (оддий қилиб, флотация) деб аталувчи фойдали қазилмаларни бойитиш усули шаклланди; Замонавий флотация қуйидагича олиб борилади: ўта майдаланган руда бўтана ҳолда флотореагентлар деб номланувчи, органик ёки ноорганик моддалар билан ишлов берилади (қаттиқ зараларнинг юза хоссаларини кучайтириш мақсадида), сўнг флотомашина деб аталувчи дастгоҳларда шиддатли аралаштирилади ва флотомашинага ҳар хил усуллар билан ҳаво пуфакчалари юборилади. Гидрофоб заррачалар ҳаво пуфакчаларига ёпишиб бўтана юзасида кўпик ҳолда тўпланади. Гидрофил заррачалар эса бўтана ҳолда дастгоҳдан чиқариб ташланади. Ҳозирги вақтда қазиб олинаётган рудаларнинг 95 фоизи флотация усулида бойитилади. Флотация жараёнининг физик-кимёвий асослари. Кўпикли флотация жараёнида 3 та фаза иштирок этади: қаттиқ (минерал), суюқ (сув) ва газсимон (ҳаво) Флотация жараёнининг механизмини тушуниш учун бу фазалар юзаларининг хоссаларини ва бу фазалар чегараларида содир бўладиган қодисаларни кўриб чиҳамиз. Суюқ ва қаттиқ жисмларнинг юза қатламлари бу жисмларнинг ичида бўлмайдиган бир қатор физик–кимёвий хоссаларга эга. Қаттиқ заррачаларнинг юзаси эркин энергиянинг мавжудлиги билан характерланади. Қаттиқ жисмлар юза қатламларининг атомлари (ионлари) суюқлик молекулалариникига нисбатан кўпроқ тортишиш кучини сезади. Эркин юза энергиясининг катталиги минераллар юзасининг табиатини ва унинг сув ҳамда сувда эриган моддалар билан таъсирлашув қобилиятини характерлайди. Бундай ўзаро таъсирлашувлардан бири–минераллар юзасининг сув билан ҳўлланишидир. Минерал заррачалар юзасининг сув билан ҳўлланиш қодисаси флотация жараёнининг физик–кимёвий омилларидан бири қисобланади. Ҳўлланиш даражасига фақат минерал эркин юза энергиясининг катталиги эмас, балки сув ион ва молекулаларининг ўзаро таъсирлашув энергияси ҳам таъсир қилади. Бир хил моддалар молекулаларининг ўзаро тортишиши (масалан, суюқликнинг) когезия дейилади ва суюқлик устунини иккита шундай кесимдаги устунга бўлиш учун сарфланадиган иш билан характерланади. Иккита фазанинг (масалан, сув ва минерал) ўзаро тортишиши адгезия дейилади ҳамда у ҳам шу фазаларни бўлиш учун сарфланган ишни фазалар ажралиш юзасининг бирлигига нисбати билан характерланади. Адгезия иши иккала фаза юза энергияларнинг йиғиндиси минус фазалар чегарасидаги юза энергиясига тенг: Минерал заррачанинг юзаси сув билан ҳўлланиши учун минерал ва сув молекулалари орасидаги тортишиш кучи сув молекулалари орасидаги тортишиш кучидан катта бўлиши керак . Бошқача қилиб айтганда, минерал заррача юзасининг ҳўлланиши учун сув ва минерал орасидаги адгезия иши сувнинг ўзи учун когезия ишидан ортиқ бўлиши керак. Табиий минераллар сув билан ҳўлланиш қобилиятига қараб бир– биридан фарқ қилади. Юзаси сув билан осон ҳўлланадиган минераллар (масалан, кварц, кальций) гидрофил минераллар, сув билан ёмон ҳўлланадиган минераллар эса (масалан, графит, тальк, молибден, халькопирит) гидрофоб минераллар дейилади. Кўп минераллар эса оралиқ ҳолатни эгаллайдилар. Бир қатор минераллар (масалан, сульфидли минераллар) гидрофиллигининг ортиши улар юзасининг оксидланиши билан боғлиқ. 1–расмда минерал заррача юзасини ҳаволи муҳитда сув билан ҳўлланишидаги сирт таранглик кучларининг таъсири схемаси келтирилган. 1–расм. Минерал заррача юзасининг ҳаволи муҳитда сув билан ҳўлланишидаги сирт таранглик кучларининг таъсири схемаси Уч фазали ҳўлланиш периметрига қ–г ва с–қ фазалари ажралиш юзасида ҳосил бўлувчи сирт таранглик кучлари таъсир этади. С–г ажралиш чегарасидаги сирт таранглик кучлари ҳўлланиш периметрига ҳаво пуфакчаси (ёки сув томчиси) юзасида уринма бўйлаб таъсир этади. Уч фазали периметрнинг исталган нуқтасида ҳаво пуфакчаси ёки сув томчиси юзасига ўтказилган уринма ва минералнинг юзаси орасидаги бурчак чегаравий ҳўлланиш бурчаги дейилади. Қаттиқ жисм юзасининг ҳўлланиш даражаси миқдор жиқатдан чегаравий ҳўлланиш бурчагининг катталиги билан баҳоланади. Назарий жиқатдан чегаравий бурчак 0 дан 180 0 гача ўзгариши мумкин. Биринчи ҳолда минерал юзаси сув билан тўлиқ ҳўлланади (минерал абсолют гидрофил), иккинчи ҳолда эса сув томчиси ёйилиб кетмайди ва томчи ҳолда ушланиб туради (минерал абсолют гидрофоб). Охирги ҳол амалда учрамайди, чунки табиатда абсолют гидрофоб минераллар деярли йўқ. Абсолют гидрофоб моддаларга симоб ва молибденит яқин. Минералларнинг флотацияланиши улар юзасининг сув билан ҳўлланиш даражасига боғлиқ. Минерал сув билан қанчалик ёмон ҳўлланса, ҳаво пуфаги унинг юзасидан сувни шунча осон сиқиб чиқаради, минералга шунча кучли ёпишади ва минерални юзага олиб чиқади. Минерал заррачани ҳаво пуфакчасига янада мустақкамроқ ёпишиши каттароқ чегаравий ҳўлланиш бурчаги билан характерланади. Чегаравий ҳўлланиш бурчаги турли минераллар учун кенг чегарада ўзгариши мумкин ва табиий гидрофил кварцда 0 0 атрофида, тошкўмирда 60– 90 0 , талькда 70–90 0 , олтингугуртда 85– 90 0 , сульфидларда 75–85 0 ни ташкил қилади. Минерал заррача юзасининг сув билан ҳўлланиши ҳўлланиш гистерезиси қодисаси билан боғлиқ. Агар ҳаво пуфакчаси минералнинг горизонтал юзасида жойлашган бўлса, мувозанатдаги чегаравий ҳўлланиш бурчаги ҳосил бўлади. Минерал заррача юзаси эгилганда пуфакчанинг бирикиш периметри бир қанча вақтга қўзғалмас ва қиймат жиқатдан ўзгаришсиз ҳолиши мумкин, чегаравий ҳўлланиш бурчагининг қиймати эса ўзгаради. Бунда оқиб тушувчи бурчак мувозанатдагидан катта йиғилган (ҳалқоб бўлган) бурчак эса мувозанатдагидан кичик. Ҳўлланиш периметрии силжишидаги кечиқиш ҳўлланиш гистерезиси дейилади (2-расм). 2–расм. Қўлланиш гистерезиси қодисаси Ҳўлланиш гистерезиси қаттиқ юзанинг силлиқмаслиги ва ҳосил бўладиган ишқаланиш кучлари туфайли юзага келади деб қисобланади. Минерал заррача юзаси қанчалик ғадир–будир бўлса, ҳўлланиш гистеризиси шунча катта ва заррачанинг флотацияланиши шунча яхши бўлади. Минерал заррача юзасининг сув билан ҳўлланиши, шунингдек, гидратация қодисаси билан ҳам боғлиқ. Сув молекуласи умуман олганда нейтрал бўлишига қарамай, унда мусбат ва манфий қутблар мавжуд ва у дипол моментига эга. Бу сув молекуласида электр майдони бор деган маънони билдиради. Шунинг учун, агар поляр сув молекуласининг яқинида бошқа молекула жойлашса, у шу электр майдонининг таъсирини сезади. Сув юқори дипол моментига эга бўлгани сабабли, кўп моддалар сув диполларининг таъсири остида ионларга диссоцияланади, эрийди ва гидратланади. Ионлар атрофида сув диполларининг зичлашган қатлами ҳосил бўлади. Бу қодисалар натижасида минерал заррачанинг юзасида сув молекулаларининг ориентирланган юпқа қатлами ҳосил бўлади ва у гидрат қатлам дейилади. Сув молекуласи минералга диполнинг минерал заррача юзаси зарядига тескари заряднинг учи билан ориентирланади. Ориентирланган сув молекуласининг биринчи қатлами бошқа қатламлар молекулаларининг ориентациясини белгилайди. Ориентирланган гидрат қатламининг қалинлиги 10 –9 – 10 –8 м дан ошмаслиги керак. Гидрат қатламда сув молекулалари минерал заррача юзаси билан мустақкам боғланган. Флотация жараёнида минераллашган ҳаво пуфакчалари ҳосил бўлади, яъни уларга кўп сонли минерал заррачалар ёпишади. Ҳаво пуфакчаларининг минераллашиши уч босқичда амалга оширилади: ҳаво пуфакчаси ва минерал заррачанинг яқинлашиши; улар орасидаги юпқа қатламнинг узилиши; заррачанинг ҳаво пуфакчасига мақкамланиши. Минерал заррачанинг ҳаво пуфакчасига яқинлашиши кўпинча пуфакчанинг пастдан юқорига қаракатланишида ва заррачанинг пастга тушишида ёки пуфакча катта тезликда кўтарилаётганда пуфакча ва заррачанинг юқорига қаракатланаётганида содир бўлади. Минерал заррача ҳаво пуфакчаси билан яқинлашганда улар орасидаги сув қатлами аста–секин юпқалашиб боради. Сув қатламининг мустақкамлиги минерал юзасининг ҳўлланишига боғлиқ. Агар минерал юзаси ёмон ҳўлланса, чегаравий сув қатлами мустақкам эмас ва заррача ҳамда пуфакча яқинлашганда у қалинлиги бир неча молекулага тенг юпқа сув пардаси ҳолдириб узилади. Бундай парда минерал заррачанинг ҳаво пуфакчасига ёпишишига тўсқинлик қилмайди. Сув чегаравий қатламининг узилиши жуда тез содир бўлади ва минерал заррача ҳаво пуфакчаси билан тўқнашиб, унда мақкамланади, ҳамда уч фазали ҳўлланиш периметри ва чегаравий ҳўлланиш бурчаги ҳосил бўлади. Чегаравий ҳўлланиш бурчаги аста–секин катталашиб боради ва мувозанат қийматига эришади. Минерал заррача ва ҳаво пуфакчаси яқинлашганда сув қатлами �� нинг эркин энергияси ўзгаради (3–расм). Улар тўқнашгунча яқинлашганларида (сув қатламининг қалинлиги h 1 дан h 2 гача камаяди) сувни узоқлаштириш система эркин энергиясини ўзгартирмасдан минерал заррача ва пуфакча кинетик энергиясининг запаси таъсирида осон содир бўлади. (аб оралиқ) Заррача ва пуфакчанинг ундан кейинги яқинлашишида сув пардаси юпқалашади, улар гидрат қатламларининг тўқнашиши содир бўлади, муҳитнинг яқинлашишга қаршилиги ортади. бв майдонда гидрат қатлам қалинлигининг h 2 дан h 3 га камайиши қалин гидрат қатлами молекулаларини суришга сарфланадиган иш билан кузатилади. Бу иш системанинг қўшимча эркин энергияси запасига айланади (3-расм). 3–расм. Минерал заррача юзаси ва ҳаво пуфакчасининг яқинлашишида сув қатлами эркин энергиясининг ўзгариши Бу вақтда минерал заррача юзаси ва ҳаво пуфакчаси орасидаги ўзаро тортишиш кучи ҳосил бўлади, эркин энергия заҳиранинг камайиши билан кузатиладиган гидрат қатламнинг узилиши содир бўлади (вг майдон). Кейинги, заррачанинг ҳаво пуфагига ёпишиши катта тезликда ўз–ўзидан амалга ошади. Пуфакча сакраб ўтишга ўхшаб заррачага ёпишади ва уч фазали ҳўлланиш периметри ҳосил бўлади. Ҳолдиқ гидрат қатлами молекуляр ўлчам h 4 га эга ва термодинамик жиқатдан барқарор қисобланади. Уни йўқотиш учун ташқаридан катта миқдорда энергия сарфлаш керак. (г д майдон) Минерал заррачанинг пуфакчага ёпишиши натижасида эркин юза энергиясининг камайиши минерал заррача юзасидан сув гидрат қатламини сиқиб чиқаришга сарфланадиган ишга тенг. Шундай қилиб, минерал юзаси қанчалик гидрофоб (ҳўлланиш бурчаги қанча катта) бўлса, минералнинг ҳаво пуфагига ёпишиши шунча мустақкам бўлади. Флотацияни унинг тезлиги, яъни жараённинг минерал заррача маълум бир миқдорда ажралишга эришадиган вақти билан баҳоланади. Флотациянинг маълум вақт оралиғидаги ўртача тезлиги қуйидаги формуладан аниқланади. бу ерда:  -қимматбақо минералнинг t- вақт мобайнида бойитмага ажралиши, %. Шу вақтгача биз юзаси сув билан табиий равишда ҳўлланмайдиган минералларнинг флотацияланиши қақида сўз юритдик. Бироқ, флотация усулида бойитишнинг кенг тарқалгани шу билан тушунтириладики, минерал заррача юзасининг хоссалари сунъий равишда ўзгартирилиши, яъни гидрофил ёки гидрофоб қилиниши мумкин. Икки фаза ажралиш чегарасида мувозанатлашмасдан ҳолган кучлар сувда эриган моддаларнинг ион ёки молекулаларини тортиш хусусиятига эга. Адсорбция модданинг икки фаза ажралиш чегарасидаги концентрациясини шу модданинг қажмдаги концентрациясига нисбатан ортишига олиб келади. Флотация учун бўтананинг сувли қисмида эриган моддаларнинг минерал юзасида адсорбцияланиши кўпроқ аҳамиятга эга. Минерал юзасини сув билан ҳўлланиш даражасини камайтириш учун унинг юзасида сув молекулаларининг тортишиш кучига қаршилик кўрсатувчи кимёвий моддаларни адсорбциялаш керак. Бундай моддалар поляр, аполяр ва гетерополяр моддаларга бўлинади. Поляр моддалар юқори кимёвий фаолликка эга. Улар сувда яхши эрийди, ионларга диссоцияланади, электр токини ўтказади, катта юза энергиясига эга. Поляр моддаларга мисол тариқасида ноорганик кислоталарни, тузларни келтириш мумкин. Аполяр моддалар бунинг аксича, кам кимёвий фаолликка эга, унча катта бўлмаган юза энергиясини сақлайди, сувда ёмон эрийди ва ҳўлланмайди. Уларга минерал ёғлар, мойлар ва бошқа органик бирикмалар киради. Гетерополяр бирикмалар бир вақтнинг ўзида ҳам поляр, ҳам аполяр хоссаларга эга. Гетерополяр моддаларнинг молекулалари икки қисмдан ташкил топган. Молекуланинг поляр қисми кимёвий фаол бирикма қисобланиб, сувда яхши эрийди ва сув билан ҳўлланади. Молекуланинг аполяр қисми эса бошқа моддалар билан кучсиз таъсирлашади, сувда кам эрийди ва сув билан ҳўлланмайди. Масалан, этил спирти С 2 Н 5 OH молекуласининг поляр қисми С 2 Н 5 бўлса, OH–группа аполяр қисми қисобланади. Агар гетерополяр моддани сув–ҳаво ажралиш чегарасида жойлаштирилса, унинг молекулалари қуйидагича жойлашади: молекуланинг фаол поляр қисми сув томонга, аполяр қисми эса– ҳаво томонга йўналган бўлади. Шундай қилиб, ҳаво сув юзаси билан эмас, балки молекуланинг аполяр учи қатлами билан чегарадош бўлади (юқоридаги мисолда этил спиртининг аполяр OH–группаси билан). Икки фаза чегарасида эркин юза энергияси (сирт таранглиги) ни камайтирувчи кимёвий моддалар сирт–актив моддалар (САМ) дейилади. Сув юзасида адсорбцияланган модда пардасининг ҳосил бўлиши эркин юза энергиясининг камайишига олиб келади, чунки аполяр модда–ҳаво чегарасидаги мувозанатлашмаган кучлар сув–ҳаво чегарасидагига нисбатан кичик. Шунга ўхшаш жараёнлар минерал заррача юзасида ҳам кетади. (4– расм). Агар минерал юзасида гетерополяр модда молекулалари адсорбцияланса, молекулалар поляр қисми 2 билан минерал томонга, аполяр қисми 1 билан ташқарига йўналса, минерал юзасининг ҳўлланиши кескин камаяди ва у ҳаво пуфакчасига ёпишиш ва қалқиб чиқиш қобилиятига эга бўлади. 4–расм. Сув–минерал заррача (а) ва сув–ҳаво (б) чегарасида гетерополяр молекулаларнинг адсорбцияланиши Флотация кўп сонли ҳаво пуфакчалари билан тўйинган бўтанада амалга оширилади. Бундай бўтана аэрацияланган бўтана дейилади, ҳаво пуфакларининг ҳосил бўлиш жараёни эса бўтанани аэрациялаш дейилади. Аэрацияланган бўтана ҳосил қилиш учун ҳаво майда заррачаларга бўлинади, бўтанага сув– ҳаво чегарасида адсорбциялана олувчи гетерополяр модда киритилади (расм), бу билан ҳаво пуфакчаларининг юзага қалқиб чиққанидан кейин ҳам ёпишишининг олди олинади. Шундай қилиб, гетерополяр моддалар молекулаларининг сув–ҳаво чегараси юзасида адсорбцияланиши сувда майда ҳаво пуфакларининг ва бўтана юзасида барқарор кўпикнинг ҳосил бўлишига ёрдам беради. Флотацияда бўтана орқали ўтувчи ҳаво пуфакчалари минералларнинг маълум массасини кўтара олади. Масалан, 1 м 3 ҳавони майдалашда ҳосил бўладиган 0,8 мм ли ҳаво пуфакчаси заррачаларининг ўлчами 30 мкм бўлган 840 кг атрофидаги галенитни флотациялай олишга қодир. Шундай қилиб, флотация қуйидаги кетма–кетликда боради:  флотацион реагентлар ёрдамида бир хил реагентларнинг ҳаво пуфакчасига ёпишиши, бошқа минералларнинг эса бунинг аксича, уларга ёпишишининг олдини олиш учун шароит яратилади;  бўтанага тушадиган ҳавони майдалаш натижасида кўп сонли майда пуфакчалар ҳосил бўлди;  минерал заррачалар ҳаво пуфакчалари билан тўқнашиб сув–ҳаво ажралиш чегарасида минераллашган пуфакчалар ҳосил қилиб бирикади;  минераллашган пуфаклар кўпик қатлами ҳосил қилиб, бўтананинг юзига қалқиб чиқади;  минераллашган кўпик бўтана юзасидан тушириб олинади. Одатда фойдали минераллар кўпикка ўтади, пуч тоғ жинсларининг минераллари эса бўтанада ҳолади. Адабиётлар : 1. Глембоцкий В.В. «Флотационные методы обогащения» М: Недра, 1981 304 с. 2. Егоров В.П. «Обогащение полезных ископаемых» М.Недра, 1986, с. 158. 3. Умарова И.К. «Фойдали қазилмаларни бойитиш технологияси». Ўқув ҳўлланма Тошкент, ТошДТУ 2004. 4. Умарова И.К. «Фойдали қазилмаларни қайта ишлаш ва бойитиш». Ўқув ҳўлланма Тошкент, ТошДТУ 2002. 5. Абдурахмонов С. «Гидрометаллургия жараёнлари ва дастгохлари». Навоий, НДКИ, 2001, 288 б. 6. Абдурахмонов С, Қурбонов Ш.Қ., Ҳолиқулов Д.Б. «Минералларни саралаш жараёнлари назарияси» НавоийОлмалиқ- 2006, 200 б. 7. Ахмедов Н.А. Состояние и задачи технологических исследований руд Узбекистана. Проблемы переработки минерального сырья Узбекистана. Материалы республиканского научно-технического семинара, Ташкент-2005.